📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ҚУНҒИРОҚ
(ОЛТИНЧИ ҚИСМ)
Назокат Баҳромовнанинг ўзига юзланиш сабабини англаган Асрор беморнинг ўғлига илтифот қилиб ўтириш учун жой кўрсатди.
-Ассалому алайкум! Келинг ака! Онангизни текшириб чиқдик.
Сўзсиз бош ирғаган эркакка тикилиб қолганидан хижолат бўлган Назокат Баҳромовна стол устида ётган касаллик тарихларини бир бир варақлаб чиқишга киришди. Асрорнинг овози яқиндан эшитилганда чучиб тушган Назокат Баҳромовна хаёлларидан озод бўлиб шогирдига юзланди.
-Устоз бир оғиз гапирасизми? Назокат Баҳромовнани чучитиб юборганидан хижолат бўлган Асрор жилмайди. Узр деди қизаринқираб.
-Ҳеч қиси йўқ. Хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна тик турган эркакка юзланди.
-Аввало танишиб олсак, мени исмим Назокат Баҳромовна невролог шифокорман, онангиз бизда ётганди. Афсуски, ўтказилган муолажаларга қарамай аҳволи тўсатдан оғирлашиб бу ерга тушибди.
-Ҳа. Хабарим бор. Салим ака тушунтиргандилар. "Айиқнинг" деярли пичирлаб сўзлашидан нима деганини зўрға илғаган Назокат Баҳромовна жойида бетоқат қимирлаб олди.
-Ака ўзингизни таништиринг! Устозини табиатини яхши билган Асрор ўртага гап суқди.-Назокат Баҳромовна ўзини таништирдилар сиз ҳам бир оғиз...
-Узр. Хаёл билан бўлиб, онамнинг тўсатдан бу ерга тушиб қолганлигидан хаёлим жойида эмас. Исмим Хушнуд. Бемор Туропова онам бўлади. Узр яна бир бор.
Хушнудга тикилиб қолган Назокат Баҳромовнанинг юзига ўзи истамаса ҳам табассум югурди.
-Узр сўраманг сизнинг вазиятингизни тушуниб турибман. Майин овозда сўз бошлаган Назокат Баҳромовна аёлнинг ўғли деб ўзини таништирган "Айиқполвон"га беморнинг кейинги тақдирида юз бериши мумкин бўлган оқибатлар хақида тушунтириш бериб бўлган Хушнудга нима саволингиз бор дегандек юзланди.
-Акам борлар. Қозоғистонга сафарга кетгандилар. Акам шу ерда вақтларида онамнинг соғликлари бир мунча ўнгланган, эрта индин шифохонадан чиқишлари керак эди. Акам кетдилар.Кетишлари билан аҳволлари оғирлашиб қолдилар. Кетмасдилар сал унгланиб эрта индин жавоб берилади деганликлари учун кетгандилар, акам онамнинг соғлиги хақдаги хабарни эшитиб қайтиб келаяптилар, опа сиз жуда яхши тушунтирар экансиз, балким акамга ҳам бир оғиз...
Айиқполвоннинг сафардаги акаси ким эканлигинэ англаган Назокат Баҳромовнанинг юзига қизиллик югурди. Бош эгиб узоқ вақт сукут сақлаб қолди
-Биласизми нима? Гавда оғирлигини у оёғидан бу оёғига ташлаб тик турган Хушнудга юзланди. Битта беморнинг ортидан ўн ўн беш чоғли одам келади. Биз эса ёлғизмиз, ҳар бирингизга бирма бир тушунтириш бериш бир одам учун такрор такрор бир хил гапни айтиш жуда оғирлик қилади. Илтимос сўзларимнэ малол олди деб ўйламанг. Бизни тўғри тушунинг, акангизга бизнинг сўзларимизни сиз етказинг. Ахир, бемор ва унинг ортидан келган одамларни ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб вақт ўтказишимиз нотўғри, чунки бошқа беморлар ҳам бор.
-Гапларингиз тўғри. Лекин мен акамга сиздек тушунтириб бера олмайманда. Майли опа, шунчалик онам учун қайғуриб келибсиз, Аллоҳ рози бўлсин сиздан! Рахмат!
Айиқполвоннинг сомейлик билан бош эгиб туриши юрагини алланечук юмшатиб юборди.
-Агар акангиз билан юзлашиб қоладиган бўлсам албатта тушунтириб бераман. Яна ҳам кунглингиз тинч бўлиши учун мен сизга хонам телефон рақамини бераман. Акангизга беринг балким юзма юз эмас телефон орқали тушунтира оларман.
-Рахмат опажон дунё тургунича туринг!
Назокат Баҳромовна узатган қоғозчани гавдасига ярашмаган чаққонлик билан бир вақтда худди ўта ноёб буюмни олгандек авайлабгина қўлига олган Хушнуд жилмайди. Рахмат опажон!
-Саломат бўлинг!
Эркакни нигоҳлари билан кузатиб қўйган Назокат Баҳромовна у кетгач бир оз курсдоши билан гаплашиб ўтирди.
-Сен уни танийсанми? Хулкарнинг саволидан хушёр тортган Назокат Баҳромовна бепарводек бош чайқади.
-Кимни? Туроповани ўғлинми?
-Ҳада!
- Йўқ. Танимайман.
-Менга эса аксидек туюлди.Майли қўй ушани! Қара бир бемор устида кўришиб қолмасак бир биримизни кўришга вақтимиз йўқ! Қалайсан? Шахсий фронда нима гаплар? Хулкарнинг шух саволига жавобан ғамгин жилмайган Назокат Баҳромовна жавоб қайтармади.
-Назош сенга бир гап айтайми? Хафа бўлиш йўқми?
-Айтавер менда кунгил қоптими?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍4
-Унақа дема! Нега доим шундай дейсан!? Менга оғир тегади шу гапинг! Сен хеч ўзинга ойна орқали боққанмисан!? Ҳусни малоҳатингни баҳолай оласанми? Сен кўрган одам ўттиз беш тугул ўттиз ҳам бермайди.
-Буни ҳозирги суҳбатимизга алоқаси борми? Майин жилмайи олган Назокат Баҳромовна дугонаси билан сухбатлари тезроқ тугашини истаб қаншарига бармоқ урди.
-Борда! Жуда бор! Ҳозир ўзидан кичкинага тегиш мода! Агар сен тегаман десанг, ўзингдан беш ёш эмас, керак бўлса ўн ёш ёши ҳам жон жон деб уйланади. Шарт бирини ушла ўртоқ! Ўтирасанми кунглингга қулоқ солиб!? Битта туғиб ол!
-Кейинчи?Кейин нима бўлади? Дугонасининг доимий мавзусидан юраги зада бўлган Назокат ўрнидан туриб эшик томон юрди.
-Нима кейин!? Ортидан келган Хулкар дугонасини қўлтиқлаб олди. Қарайсан, сенга мослашса омади, мослаша олмаса тепиб соласан!
-Турмуш бир бирига мослашиш, мослаша олишмаса тепиб солиш учун қурилишини билмас эканман,-деди жилмайиб эшикни оча туриб. Жонлантириш эшиги ташқарсида турган “Айиқполвон” га хайрлашиш маъносида енгилгина бош ирғаб олган Назокат Баҳромовна унинг кўзларидаги ҳайрат билан бир вақтда пайдо бўлган ачиниш ҳиссини илғаб юраги шув пастга ташлади. Ҳа. Дастлабки тасаввур алдамчи бўлишига илк марта дуч келган инсон нигоҳи шундай бўлади! Миясини яшин тезлигида ялаб ўтган ўй таъсирида юзига азобли табассум югурган Назокат Баҳромовна ҳали ҳануз пичирлиб гапириб келаётган дугонасининг қўлтиғидан олиб “ Айиқполвон”нинг нигоҳини кўрмасликка олди.
- Битта боланг бўлса етарлида. Салимга ўхшашларни жағини ёпасан! Шундай чирой, шундай ҳусн увол ўртоқ, увол!
-Ҳулкар...деди норози оҳангда. Нима ёқмайди сенга? Нега доим сен билан дилдан суҳбатлашмоқчи бўлганимда, ҳар сафар менинг оилавий аҳволим хақида сўз бошлайсан!? Ўзингни иборанг билан айтсам сен мени даҳлсиз чегарам, шахсий фронтимга огоҳлантиришсиз хужум қиласан!?
-Сенга қараб ичим ёнади! Ҳуснинг бир қизсан! Ақлинг бир олам! Инсонларга нисбатан меҳрибончилигинг хақида сўз очмасам ҳам бўлар!
-Ҳулкааар
-Хўп. Лекин биласанми ногиронлик аравачасида ўтирган аёлларни эри бола чақаси борлигини кўриб сен ёдимга тушиб кетасан
-Демак сенингча мен уларданда хароброқманми?
-Йўқ ўртоқ йўқ мен ундай демоқчи эмасман! Лекин мен бир нарсани биламан. Аёл бир имо билан дунёга эга бўлиши мумкин. Аёл қўл остида минглаб эркаклар унинг биргина амрига маҳтал бўлиб тизилиб туриши мумкин аммо аёлнинг шунча қудратини бир овоз, биттагина миттигина одамча овози йўққа чиқариши мумкин. Бу унинг оналиги. Она бўлиш аёлга дунё тожини кийдириш қудратига эга! Гапимни бўлишга шошилма! Яқин дўстингман сенга жоним ёнади гапираман! Хозирги давлатинг, мансабинг обру эътиборинг ўз фарзандингни бир йиғисига етмайди. Сен буни она бўлганингда ҳис қиласан! -Бўлди қилгин илтимос сендан анчадан бери бугун кўришдик, шу кўришувимизни кимнидир йиғи сиғиси билан якунланишини истайсанми?
-Хўп мени кечир. Гапиргим келмаса ҳам тилимни тия олмай қоламан. Хафа бўлдингми?
-Йўқ. Хафа эмасман. Касалхона ховлисига чиқишгач, йўлида тўхтаб дугонасининг кўзларига тикилди. Бу каби сўзлардан хафа бўлмай кетганимга анча бўлди. Мен нимани истамайман биласанми?
-Йўқ.
-Менга ачиниб боқишларини. Раҳм қилишларини истамайман!
-Жинни! Кимни сенга рахми келар экан? Ким сенга ачиниб боқаркан? Жиннимисан, теварак атрофинга боқчи сени кўрганларнинг барчаси хавас билан боқишиди. Қизини неварасини исмини Назокат деб атаганлар камми!? Булар нега ? Ҳаммаси ҳавасдан-ку! Гапинг қурсин сени! Жаҳлдан юзи буриқиб кетган Хулкар дугонасини ховлига ўрнатилган ўриндиқ томон бошлади. Юр бир оз тоза ҳавода ўтирайлик. Ўриндиққа ўтиргач дугонасига синчков тикилиб қолди.
-Назош соғлигинг жойидами? Нега бундай тушкунсан? Сени илгари ҳеч бу ахволда кўрмагандим тинчликми?
-Сен шундай ўйлайсан, менга қаратилган нигоҳларни пайқамайсан чунки! Ҳозиргина жонлантириш бўлимидан чиқаётган вақтимизда менга ачиниб қараган одамни кўрдингми?
-Ким шундай қаради?
-Ким қаради? Ҳайрон савол дугонасига қараб лаб тишлаб жилмайган Назокат Баҳромовна жавоб беришни истамагандек бошини ўзи ўтирган ўриндиқ суянчиғига ташлаб тиниқ осмонга тикилиб қолди.
-Назооош, нима бўлди?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20
-Ҳеч нарса. Бориб хар биримиз ўз ишимиз билан шуғуллана қолайлик.
-Назош
-Ҳмм
-Кел бугун ишдан кейин бирон жойга борамиз.
-Нима учун? Ҳалиги гапларингдан мени хафа бўлди деб ўйлаб ўзингча мени меҳмон қилиб кунглимни олмоқчимисан?
-Бирам ичи қора ёмонсанеей! Анчадан бери бирга ўтирмаганимиз учун айтаяпман! Сени ўйлаган ўйингни қара! Эрталаб кайфиятинг яхши эди-ку! Нега бирдан тушкунликка берилиб пессимистик фикрлай бошладинг? Шошмачи! Сен шошмада мен бир нарсани сезиб қолдим! Агар тахминим тўғри бўлса, мен адашамаётган бўлсам инкор қилиб оғиз чарчатма. Индама бошқа савол бермайман!
-Уфф! Дугонаси осонликча кетмаслигига ишончи комил бўлган Назокат Баҳромовна қовоқ солди. Гапир нимани сезиб қолдинг!?
-Ҳали ичкарида кўрган беморимизни сенга боғлиқлик жойи борми?
-Ҳулкааар
-Демак у уни онаси
-Ҳулкар дедим!
-Вооой писмиғиеейй демак мени тахминим тўғри, ўзи сени кўриб ҳайрон бўлгандимааа! Қани гапирчи ким у?
-Кимни айтаяпсан?
-Демак гапиришни истамайсан.
-Нимани гапиришимни истаяпсан? Тўғри у аёлни ўғли билан танишмиз. Лекин сен ўйлаган нарса эмас!
-Хўп унда нима? Назокатнинг гап бошлашидан қуршаб ётган танига муздек сув югурган майсадек жонланган Ҳулкар дугонасига тиқилиб ўтириб олди.
-Гапирчи мен нимани кўздан қочирдим.
-Хулкаар
-Уфф минг йилдан бери сен билган Ҳулкарман. Ҳадеб исмим Ҳулкар эканлигини эслатавермада менга бўлган гапларни гапир! Ичимни қизитмасангчи! Уфф ёрилиб кетаман ҳозир!
-Хўп. У йигит билан биз ҳеч қачон кўришмаганмиз. Танишганимизга ҳам кўп бўлмади. Тахминан йигирма кунча бўлиб қолди.
-Хўш хўш давом этчи. Қанқасига таниш бўласану кўришмаган бўласан?
-Бир куни жияним Баҳромжондан хабар олишга эски уйимга борган эдим. У тасодифан қунғироқ қилиб қолди. Мен жавоб бердим. Уша вақтларда унинг бошига бир ташвиш тушиб тушкунликка тушиб қолган экан.
Назокат Баҳромовна дугонасига хаётида рўй берган янгиликни яширмай сўзлаб бераётган бўлса ҳам, негадир Ҳожиакбарннг бошига тушган ташвишнинг асл сабабини сўзлаб бергиси келмади.
Бор йўқ гап шу билан у билан хар куни тунда телефонлаши турдик. Онасининг бетоблигини касалхонада ётганлигини айтиб қолди. Ўзимизни касалхонада ётганлигини, даволовчи доктори Қудратович эканлигини билсам ҳам негадир онасидан хабар олишни истамадим. Истамадим эмас, йўлимда қандайдир тўсиқ бордек, бора олмадим.
-Бу тўсиқнинг исми Салим. У даволаётгани учун келмадингми?
-Йўқ. Иккиланиб бош чайқади. Балким, чиндан ҳам унинг даволовчи доктори эканлиги мени йўлимга тўсиқ бўлгандир. Билмадим. Чуқур хўрсинди.
-Энди бўлса нега унинг қандай доктор эканлигини билиб туриб келмадим деган ўйда ўзингни еб битираяпсанми?
-Ҳммм. Нега ундай қилганимни ўзим ҳам тушуна олмаяпман. Ахир Салим менинг қўл остимдаги ходимим юридик жиҳатдан ҳам унинг ишларини назорат қила олишга, кўрсатмалар беришга тўлақонли ҳақли шахс бўла туриб укунинг менга учирма қиладиган пичингларидан қочиб келмагнаним учун ўзимни кечира олмаяпман.
-Уни шу қадар ёқтирасанми?
-Кимни? Дугонасининг саволидан чучиб тушган Назокат Баҳромовна ялт боқди.
-Уша йигитнида!
-Ҳаа йўғаа. Гап унда эмас. Мен уни қфанчалик ёқтирдим йўқ билмайман. Лекин унинг онаси ҳақидаги гапларидан сунг унинг шахсиятига қизиқишим ортди. Аксарият йигитлар онасини яхши кўради. Онасини идеал аёл сифатида кўради. Аммо унинг онасига нисбатан меҳри бўлакча. Ўзгача ҳурмат эҳтиром, иззатни сезасан. Гап сўзларидан онасига нисбатан фахр ифтихор туясан. Камдан кам фарзандларда кузатиладиган ота онадан қарздорлик ҳисси бор унда. Бундай йигитлар кам учрайди. Аксар йигитлар билан суҳбатлашсанг онаси ҳақида сўзлаб беришни истамайдилар. Мени касбим беморлар илан суҳбат ўтказишга мойил бўлганлиги учунми бу каби йигитларни ноёб инсонлар деб ҳисоблайман. Балким мана шу қарашларим туфайли унга қизиқишим ортгандир.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍3
-Сени гапларингдан кейин унга сен тугул, менинг ҳам қизиқишим ортиб кетди-ку! Эрим шу гапимни эшитса эртадан ишга келиш таъқиқланса керак. Шўх овозда кулиб юборган Ҳулкар дугонасига тикилиб қолди. Сен уни чиндан ёқтириб қолибсан. Жилмайди. Сени таниган йилларим давомида биринчи маарта сендан бир йигитга қизиқишинг хақида эшитишим. Нега учрашишга харакат қилиб кўрмаяпсан. Ёки у оилалими?
-Йўқ. Оиласи йўқ.
-Ҳалиги сенга қараган ушами а? Ушами у? Хайрат билан савол берган Ҳулкар ўрнидан ирғиб туриб дугонасининг тепасига келди. -У ушами пичирлаб савол берди.
-Йўқ. Ғамгин бош чайқаган Назокат Баҳромовна жилмайди. Унинг акаси . Боя эшитдинг, Қозоғистонда экан йўлда ортига қайтаяпти деди-ку!
-Қачон етиб келаркан? Шумларча савол берган Ҳулкар илжайди. Келиш вақтини биласанми?
-Йўқ! Қизариб кетган Назоркат асабийлашиб жавоб қайтарди. Бир одамга қизиқишни бу тахлит ошкора билдириш уят эмасми!?
-Менга уят эмас!
-Афтини! Тентаксан! Ёшинг қирққа кеткаяпти ҳали ҳам ўн саккиз ёшлилардексан!
-Кунглим ёшда! Шундай қилиб бизнинг Ромео йўлда. Жулеттамизни эса кўзлари нигорон!
-Учир овозингни!
-Бир марта бўлса ҳам кўрмаднгми?
-Йўқ. Айтдим-ку фақат телефон орқали суҳбатлашганмиз.
-Сени фақфатгина телефон орқали суҳбатданоқ кимнигадир ижобий баҳо беришинг....Ростдан кўришмаганмисизлар?
-Ҳулкар саволларинг бачканалишиб кетаётганини ўзинг ҳам сезаяпсанми? Сенга кўришдим деб айтишдан қурқаманми?
-Ҳа хўп бўлди тушундим. Узр. Ҳулкар узоқ вақтга жим тура олмай навбатдаги саволини берди. Шунда халиги сариқ баҳайбатнинг акаси укасидан ҳам йирикроқ дев бўладими? Ҳулкар ўз таъсвиридаги инсонни тасаввур қилдими ўзини тута олмай шарақлаб кулиб юборди. Дугонасининг юз ифодасини кўргач эса кулгуси кесилди.
Аслини олганда кимнидир ташқи қиёфасини ерга уриб кулгулик аҳволим йўқ. Назокатни жаҳлдан лаби пириллаб учиб олди. Кулиш керак бўлса уша куладиган одамларинг руйхати бошига мени ёзиб қўй! Ўрнидан шарт туриб хонаси томон илдам кетаётган дугонасининг ортидан анграйиб қараб қолган Ҳулкарнинг кўзларига ёш қалқиди.
-Тентак пичирлади кўз ёшларини арта туриб мен сени камчилигингни кўрмайман жинни! Сени бахтиёр кўзларингни кўришни қанчалик орзу қилишимни билсанг эди!
Хонаси тмон кетаётган Назокатнинг кўз ёшларини артиб олганини илғаган Хулкар чуқур хўрсиниб ўзи ўтирган ўриндиқ суянчиғига қўл оширдида билагига юз босди. Мен тентакни кечир деди пичирлаб. Баъзида сенинг жисмоний камчилигингни эсимдан чиқариб ўйламай сўзлаб юбораман! Кечир!
Хонасигача буғзига тиқилиб келган йиғисини зўрға тутиб келган Назокат Баҳромовна йўлакда ўзи билан рупара келган хамкасблари билан бош ирғаб чўрашган киши бўлдида хонгасига ўзини урди. Тентак! Ахмоқман телбаман! Унга ҳеч гап гапрмаслигим керак эди! Ўзим шунга лойиқман! Куча кийимини алиштириб иш кийимини киядиган кичкинагига хонада кучдан қолгунча аниқроғи охирги бир ой ичида ичини тўлдириб келаётган аламлари тарқалгунича йиғлаган қиз ўзини енгил ҳис қилгач хоначадан чиқди. Эшикни очиқ қолдирганини фаҳлаб лабини қаттиқ тишлаб турдида бориб хонасини ичкарисидан беркитиб олди. Столи ёнига шунчаки мақсадсиз чуккан Назокат Баҳромовна компютерида иш бошлаб вақт ўтганини сезмай қолди.
-Назокат Баҳромовна тушлик вақти бўлди. Билмаман ичкаридасиз.
Эшик ортидан эшитилган меҳрибон овозга жавобан бош кўтарган Назокат ўрнидан туриб эшикни очди.
-Келинг! Овози йиғи кучиданми хириллаб чиқди.
-*Иии вой нима бўлди. Томоғини бир қўли билан буғиб кўрсатган аёл жилмайди. Оғридими меҳрибонлик билан савол берди.
-Ҳмм. Муздек ичибман шекилли
-Хозирда ўзим сизга сеҳрли дамлама тайёрлаб бераман. Овозингиз илгаригидан ҳам ўктамроқ чиқади. Тушликка юмшоққина қилиб бирон нарса олиб келтириб берайми? Оч қолиб кетдингиз халидан бери қарайман бош кўтармай ишлаяпсиз. Гапира туриб стол учҳстини тартибга келтириб чанг чунгларни артган киши бўлган аёл Назокат Баҳромовна томон угрилди.
-Реанимацияда бир аёл ётган экан. Эрталаб кўрибсиз.
-Хўш? Деди савол назари билан боқиб
-Уша аёлнинг ўғли сиз билан кўришмоқчи бўлиб анчадан буён каридорда кутиб ўтирибди.
-Ўғли? Нега мен билан кўришади? Ахир мен даволовчи доктори бўлмасам?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21
-Билмасам мен ҳам шундай дедим. Сизда гапи бор эмиш
-Қанақа одам соч соқоли ўсиб кетган гавдали одамми?
-Йўўў. Бош чайқаган аёл иккиланиб сўзидан тўхтаб қолди. Йўқ унақа эмас. Ярашиғлик кийинган соч соқоли ҳам жойида
Демак у етиб келибди. Укасининг сўзларига тушунмай мени излаб келибдида! Салимга онасини олиб борган ҳам ўзи бўлади. Нега у билан гаплашмай энди мени олдимга келибди? Тавба!
-Кирсинми?
Назокат Баҳромовнани жавоб қайтармаганини ўзича тушунган аёл савол берди.
-Киритиб юборайми?
-Шартмикан гаплашишим?
-Воой билмасам истамасангиз гаплашманг
-Майли кира қолсин. Бўшашиб жавоб қайтарди. Барибир хозир йўқ деганингиз билан уйга кетишимгача пойлаб туради.
-Ҳа. Тўғри. Хозир гаплашганингиз маъқул. Унда мен айтиб юбораманда ўзим қатйишимда сизга тушлик олиб келаман. Хозирча мана шу ширинлик билан счекланиб туринг. Уйда келиним пиширган. Бемалол еяверинг атай сиз учун олиб келдим.
Назокат Баҳромовна аёл ишора қилган стол устидаги ширинликка қараб жилмайди. Қачон олиб келган сезмай ҳам қолибман.
-Рахмат каттакон жилмайди. Озода опа бирам меҳрибонсизеей!
-Ош бўлсин мен кетдим унда!
Қанақа инсон бўлса оҳиста ёпилган эшикка термулиб қолган Назокат Баҳромовна чуқур нафас олиб чиқарди. Мени таниб қолса. Ахир овозимдан таниб қолиши табийку! У хаётда қандай инсон экан. Овози жуда меҳрибон ва ширали. Хаётда қандай инсон бўлса? Мен тасаввур қилгандек эканми? Тасаввурим бу сафар алдамасмикан? Таниб қолса? Мен унга ўзимни танитмаслигим керак! Эхтимол камроқ гапирсам танимас. Устига уст томоғим. Лаб тишлаган Назокат Баҳромовна жойига ўтириб олди.
Эшикнинг оҳиста урилишига қулоқ солган қиз жилмайди. Тартибли инсон. Айни пайтда бир оз асабийлашиб турибди.
-Киринг,- овоз берди.
Танидаги титроқ овозига кучган қиз ўзини босиб олиш учун стол устида турган компютер сичқончасни махкам чанглаб эшик томон бош бурди.........................

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍8
_Nari_Oriental_Reggaeton_Type_Beat_Instrumental_Prod_by_Ultra_1
<unknown>
Хайрли Тун!!!❤❤❤

👍Ажойиб мусиқа экан сиз хам тинглашингизни истадим.

🎶Шундай мусиқалар борки эшитганингизнинг узида ҳаётда борлигизда хурсанд булиб кетасиз...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
🍃Aссалому алайкум 🍁

⛅ Хайрли тонг! Чоршанба тонгги
муборак бўлсин...☀️

☔Аллоҳимга шукр яна бир гўзал
тонгни  соғ омонликда ғойибона
бўлсада дийдор кўришиб қарши
олишлик бахтини насиб этди!

💧 Аллоҳдан қалбингиз
сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий
бўлишини,

☔Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга
азиз бўлган барча
яқинларингизни мағфират
қилишини сўраб қоламан!

💧Аллоҳ хар бир тонгни саодат
ила қарши олишингизни насиб
айласин🤲

🌸Яхши кайфият сизни асло тарк
этмасин!!🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
УХЛАЙ ОЛСАНГ ШУКР ҚИЛ

Бир дўстимнинг айтишича у ухлай олмас, доим докторларга даволанарди, лекин фойдаси бўлмас экан.
Мен унга:
– Имконинг қадар ҳаракат қилавер, – дедим.
У: – Йигирма километрлаб юраман, чарчаб қийналиб кетаман, аммо ухлай олмайман, – деди.
Унинг бу мушкилотини бир неча кун ўйлаб, жавобини топа олмадим. Бу жуда нодир касаллик. (Уйқусизлик). Бу кимса ҳеч қачон ухлай олмайди. Унинг табиий мувозанати бузилиб кетган.
Ким тўшагига ётиб чуқур уйқуга чўма олса ушбу неъмат учун Аллоҳга ҳамдлар айтсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍17❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзи яшаётган ҳар бир куни учун «раҳмат» деган одам бахтлидир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
ҚУНҒИРОҚ...
ЕТТИНЧИ ҚИСМ...
Эшик оҳиста очилиб, Жонлантириш бўлими остонасида турган Хушнуднинг буткул тескариси; ўрта бўйли қош кўзи қора, тим қора сочлари калта тарошланган. Ҳафсала билан кийинган, гавда тузилиши ёшига нисбатан нозик, қорачадан келган ўттиз ёшлар атрофидаги йигитни кўрган Назокат Баҳромовна тасаввури алдамаганлигига ишончи комил бўлиб енгил нафас олди.
Худди мен тасаввур қилгандек! Онасига ўхшар эканда. Кунглидан ўтгаг ўй таъсирида майин жилмайди. У тасаввуримдек экан, учи? У мени ҳеч тасаввур қилишга урунганмикан? Ёки мен у учун шунчаки тасодифий дардкашмиканман. Худдики деворга сўзлагандек бўлганмикан?
Лип этиб ўтган хаёлидан юзига жиддийлик энди.
-Келинг,- ўрнидан ярим қўзғалган вақтида йигит шоша пиша бош ирғаб жойига қайта ўтиришга ундади.
-Узр. Шартмас! Турманг ўрнингиздан. Сизни безовта қилмоқчи эмас эдим. Мени кечиринг. Қулоғига урилган таниш, қадрдон овозга ёқимли мусиқа товушини эшитаётгандек қулоқ осган қизнинг юзига табассум югурди.
-Ҳеч қиси йўқ келинг ўтирин! Хонадаги курсилардан бирига имо қилган Назокат Баҳромовна жойига қайтиб ўтирди
-Мен онамни соғлигидан хавотирда олдингизга келувдим. Укам менга ҳаммасини гапириб берди. Шундай бўлади бўлсада ўзим олдингизга келдим. Иш вақтингизни олган бўлсам узр. Илтимос бир оғиз тушунтириш берсангиз дегандим. Бир оз ҳаяжон билан тутилиб тутилиб сўзлаётган йигитга қараб қолган Назокат Баҳромовна жилмайди.
-Онангизни аҳволи бир мунча жиддий. Томоқ қириб олган Назокат Баҳромовна паст овозда сўз бошлади. Овозимдан таниб қолди деган ўйдан юзига қизиллик таралди. Қошларини уюб жим сўзларини тинглаётган йигитнинг юз ифодасидан Назокат Баҳромовнанинг овозидан танимаганлиги ошкор бўлиб турар. Қизнинг назарида қаршисидаги стулда гиламга жим тикилиб ўтирган йигитнинг хаёллари Назокатда эмас ҳаттоки ўзи мавжуд хонада ҳам эмас, унинг хаёллари онаси ётган хонада қолгандек таъсуррот қолдирди.
Исмингизни ким дедингиз? хаёлини ўзига қаратиш мақсадида савол берди.
-А? Исмим Ҳожиакбар. Узр шошилиб ўзимни танитмабман. Сизга бир саволим бор эди
-Эшитаман
- Тузалиб кетадиларми?
Йигитнинг изтироб билан берган саволига дарров жавоб қайтара олмаган Назокат Баҳромовна чуқур хўрсинди.
Саволига жавоб кутиб ўтирган йигит ўрнидан туриб қиз томон юрди.
Менга яширмай очиғини айтинг. Онам, онам бизни катта қилиб вояга еткузгунларича бу ҳаётда нимаки азоб уқубат бўлса таътиб кўрдилар. Эндигина атиги икки уч йилдан буён ўзлари учун яшай бошлаганларида... Ўпкаси тўлиб кетган йигитнинг қароқлари ёшга тўлиб келди. Аммо йиғламади. Чуқур чуқур нафас олиб ўзини босиб олиб жойига қайтиб ўтирди.
-Бизнинг вазифамиз онангизни ҳаётини сақлаб қолиш. Имконимиздан фойдаланиш. Ҳаракат қилаяпмиз.
-Биласизми нима? Касбингизда ўз касбини пул манбаи қилиб олган одамлар ҳақида кўп эшитардим. Аммо ишонмагандим. Онам бетоб бўлиб одамлар бекорга гапирмасликларини тушундим. Шунча кундан буён кетаётган пулни ҳисоблай олмаяпман. Доктоп айтган ёзган дориларни у айтган дорихонадан келтириб бердим. Аммо ўзгариш йўқ. Аҳволи оғирлашдику! Шуни сабабини тушунтириб беринг менга! Озгина тушунча! Бошқа гап сўрамайман!
-Қизишманг! Онагизни ҳеч ким атай шу аҳволга солмаган. Ўтказган касалликлари оқибати бу!
-Мен қизишмаяпман! Тушунча беринг деяпман!
- Хўп. Сиз бир оз ўзингизни босиб олинг. Хотиржам гаплашайлик.
Назокат Баҳромовнани овоз кўтармай сокинлик билан қмзиша бошлаган йигитни тартибга чақириши наф бериб. Юзи буриқиб кетган Ҳожиакбар жим сукутга кетди. Индамай оёқ кийими учига нигрҳ тикиб ўтирган йигитни стол устини тартибга келтириш баҳонасида кузатиб ўтирган Назокат Баҳромовна лаб тишлади.
Ўлар хукиз болтадан қайтмас дейдилар. Мана шу мақол ҳозир бунга тўғри келади. Шахсий ҳаёти бир енгилтак қиз туфайли барбод бўлди. Онаси бошқа болаларига қараганда бунга суянади, купроқ суяди. Гапларидан буни англаш қийинмас. Боласининг бошига тушган иш онанини йиқитган. Онасини касалхонага олиб югурган меҳрибон пулдор ўғил келиб келиб Салимга рўпара бўлган. У инсофсиз бўлса. Бир тийинга қиммат фақат докторни чунтаги учун ишлайдиган Фирма дориларини ёзган кўринади. Уфф!

Давоми 09:29 да
❤15👍7
Яқин инсони касалхонага тушган инсонни кўзига доктор авлиё бўлиб кўринади. Яқиним тузалса бўлди. У айтган барча нарсани муҳаё қилиб беради. Бундан Салим кабилар фойдаланиб фирма вакили чунтагига соладиган пул дардида унинг таъсири исботланмаган дориларини қатор қатор қилиб варақ тўлдириб ёзиб беради. Афсуски бор шундай докторлар бор йўқ деб инкор қила олмайман! Бу йигитга тан ҳам ололмайман. Тан олишим Салим томон олов ёқишим билан баравар. Ўз касбдошимни ёмонлашим унинг хатоларини санаб беришим тиббиётни тушунмайдиган одам олдида менга обруй олиб бермайди. Аксинча қолган ҳалол жонкуяр ўз ишига виждонан ёндашадиган ҳамкасбларим юзига балчиқ чаплаш билан баравар бўлади.
-Онангизда ўтказилган юрак ҳасталигидан асорат сифатида юракнинг нотекис уриши қолган
Бу нарса бизнинг тилимизда аритмия деб аталади. Мана шу аритмия туфайли майда майда тромблар ҳосил бўлади. Қарабсизки қайсидир пайтга келиб у тром кўчиб кетади ва оқибатда онагизда юз берган касалликка сабаб бўлади. Назокат Баҳромовна хаёлидан ўтаётган гапларни эмас тилидан бутунлай ўзга гап учаётганлигидан ғаши кела бошлаган вақтида Ҳожиакбар навбатдаги саволини берди.
-Демак, онамни соғлигига вақтида эътиборли бўлганимда бу нарса бўлмаслиги мумкин эди. Тўғрими?
-Сиз воқеага худди прокуратура органи ходимига ўхшаб ёндашаяпсиз. Рўй берган воқеа ва унга айбдорни излаяпсиз. Келинг бошқача ёндашамиз. Нима рўй бериши керак бўлса у содир бўлди. Энди бизни уни янада ёмонроқ ходисага айланиб кетишини олдини олишга харакат қиламиз. Келишдикми?
-Имконимиз борми?
-Албатта! Тирик жон борки умид ва харакат қилиши керак деб ўйлайман.
-Тузалиб кетадилара? Ишонқирамай савол бериб ўрнидан турган йигитнинг саволига жавобан енгилгина хўрсиниб олган Назокат Бахромовна индамай бош силкиб жавоб қайтарди.
-Майли мен бора қолай. Узр вақтингизни олдим. Хайр!
Хайрлашув жавобини кутмай эшикдан чиқиб кетган йигит ортидан кузатиб қолган Назокат стол устида турган телефонга узалди.
-Асрор, Туроповада ўзгариш борми? Орадан олти соат ўтибди.
-Ҳа устоз. Сийдик миқдори кўпайган. Шишни қайтара олаяпмиз. Эрталардан янгилик бўлса керак. Аритмияси ҳам тикланди. Охирги икки соатда фақат плюсга юраяпмиз.
-Жуда яхши! Шу тахлит давом этинг! Назоратингизни кучайтиринг!
-Хўп устоз. Ҳулкар опа ҳам икки марта келиб кетдилар. Маслаҳатларингиз остида насиб бўлса чиқариб оламиз.
Шогирдининг хабаридан кунгли тинчланган Назокат Баҳромовна тушлик ҳам қилмай институтга шошилди. Мўлжаллаган ишларини битириб уйига қайтганида ҳали Баҳром келмаган экан. Бу ерга келганимни уйимга кетсам бўларкан. Нима бор бу ерда? Тавба. Жиннига ўхшаб шу ерга боғлангандек келиб кетадиган бўлдим. Худдики у қунғироқ қилади. Мен билан гаплашади. Назаримда унинг дардкашларча сўзлашуви ўзига боғлаб олди. Йиллар ўтиб ўзимни ожизадек ҳис қилиб боришим унга мени боғлаб қўйдимикан? У ҳатто мени эсламаса ҳам керак. Мен бўлса яна уни кутиб.... Назокат хаёлларини тугата олмади. Деворда илинган телефон жаранг сочди...
-Эшитаман!
-Ассалому алайкум!. Бу яна менман. Қадрдон овоз эшитилди.
-Ваалейкум ассалом! Телефон жиринглагандаёқ сиз эканлигингизни билгандим. Яхшимисиз?
-Рахмат яхши. Ишлар билан оввора бўлиб кетгандим. Сизга қунғироқ қилгим келади.Лекин мени нотуғри тушунса деган андишада сизга қунғироқ қилишдан ўзимни тийиб юргандим.Ниҳоят бугун уша андишани ҳам четлаб қунғироқ қилдим. Ахволарингиз ишларингиз яхшими?
-Рахмат яхши.
-Сизни исмингизни, ёшингизни,оилалимисиз йўқми билмайман.Менга ўзингизни таништиринг. Биласмзми нима сиз билан гаплашсам қандайдир енгил тортаман. Шу туфайлими қайта қайта гаплашгим келади.Бугун онамни кўргани бордим.Айтмоқчи онамни соғлиги оғирлашиб жонлантириш деган жойга тушиб қолди. Мен укамни сукдим.Онамга қарамагансан деб.Укам бечора ўзини оқдай олмай гавдасига ярашмаса ҳам йиғлади.Укам мендан иккита келади.Уни ёшлигида Биҳем дердим.Кулиб олган Ҳожиакбар жим бўлиб қолди. Исмингизни айтмадингиз? Деди бир оз сукутдан сунг.
-Сиз ичдингизми?
-Ҳмм. Сезилдими? Ҳиди бордими?
Ичса сўзамол бўлиб қоларкан. Демак ўзини ёлғиз ҳис қилган. Лабини қаттиқ тишлаган Назокат секингина бош чайқаб олди.

Давоми 11:30 да
❤27👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон одам йуқ. Ёмон одатларга эга расво қилиқларга эга инсонлар бор...


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен ичдим. Бугун тўйиб ичиб аламларимни унутгим келди. Аммо унута олмадим. Уларни унутдим алдаб нима қиламан. Эслагим ҳам келмайди. Лекин сизни унута олмадим. Уша куни менга жавоб бермаганда нмма бўларди деб ўйладим сизни жуда кўргим келди. Жудаям. Назаримда сиз мен учун яратилгандексиз. Сиз мени мен сўзламай туриб англайсиз. Сизда ҳеч шундай ҳолат бўлганми?
-Қандай?
-Атрофингизда тўла одамлар, аммо улар ичидан биттагина сизни тушуна оладиган инсон топа олмайсиз.
-Ҳа бўлган.
-Эрингиз ёмонми?
-Нега ундай деб ўйладингиз? Кулиб юбориб савол берди.
-Кўпинча эрида кунгли йўқ аёллар шундай дейдида. Шунга
-Сиз эрини ёқтирмайдиган аёллар билан кўп гаплашганмисиз?
-Йўўқ! Нега унақа дейсиз!? Йўқ гаплашмаганман. Сиз мени ҳалигидек йигит деб ўйлаяпсизми?
-Қандай
-Айтасизларку. Бабникми бир нарса дейсизларку
-Йўқ ундай ўйламадим.
-Исмингизни айтинг.
-Нафиса исмим.
-Нафиса?
-Ҳмм.
-Нафиса. Чиройли исм. Лекин сизга мос эмас экан
-Нега?
-Билмадим менга шундай туюлди
Худдики исмингиз Нафиса эмасдек туюлди. Яна ёлғон гапирдинг деди деб аразлаб олманг!
Энтикиб кулишига қулоқ солган Назокатнинг ҳам юзига табассум югурди. Жиддий одамни ҳам ичига бир пиёла ароқ кирса сўзлатади. Тавба. Гапиришини. Бунчалик дадиллик кутмагандим.
Мен бугун онамни кўришга борганимда энг катта доктор билан кўришдим. Уни сизга ўхшатдим. Билмадим сизни кўрмаганманку ҳаёлимда сиз ҳам шундайсиз.
-Қандай экан у?
-Чиройли экан. Ёш бўлса ҳам мансаби бор экан. Билимли аёл шекилли. Чиройли гапирар экан. Сизга ўхшаб ўйлаб ўйлаб гапираркан.
-У сизга ёқдими?
-Йўқ.
-Нега? Ҳайрат билан савол берди.
-Қўлида ишлайдиган докторини тарафини олди. Мени алдаб сулдаб хонасидан чиқариб юборди. Онамни соғлиги ёмонлашувида уша докторни айби борлигиги у ҳам мен ҳам биламиз. Тан олмади. Гапни росса айлантирди. Менга ёқмади. Чиройли экан. Ташқи томондан. Лекин ҳақиқатни гапира олмади.
-Сизга ҳақиқатнм гапирганлар ёқадими?
-Ҳа. Аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни сўзлаш керак
Алдагандан кўра ҳақиқатни айтиш керак.
-Баъзида айтилмайдиган ҳақиқатлар бўлади
-Лекин кун келиб ёлғон ошкор бўладику! У вақтда нима дейди кейин!?
-Ҳожиакбар, келинг сиз дам олинг!
-Маст бўлиб қолибсан деяпсизми? Тўғри ичдим лекин маст эмасман!
Ғирт маст одамни сўзлари. Қачонки одам маст бўлиб қолса ўзини назоратдан чиқариб юборса маст эканлигини тан олмайди! Хаёлидан ўтган ўйлар таъсирида хўрсиниб олган Назокат сабр қилиш йўлини танлади.
-Нафиса телеграмингиз борми?
-Бор
-Уша ерда гаплашайлик.
-Майли. Нима ҳақида гаплашамиз?
-Ҳаёт ҳақида.
-Хўп.
-Рақамингизни айтинг
Рақамини айтган қиз йигитни хайрлашувини илтиофтсиз қолдириб телефон аппаратини тармоқдан узиш мақсадида гушакни жойига илмай уйдан чиқиб такси тўхтатиб ўзи яшайдиган уй манзилини айтиб машинага чиқди.
Тавба ёқтирмадим дедими?
Сизга ўхшатдим дегани бир ёқмади дегани бир бўлдику!
Ахир у маст. Мастлик ростлик дерди бувим раҳматли. Тез тез ичиб келадиган тоғаси эртаси куни бувисидан кечирмм сўраган вақтида шу гапни кўп айтарди. Маст одам ҳақиқатнм айтади. Ҳа бу дунёда ҳақиқатнм қурқмай атйиш учун одам ё маст ё телба бўлиши керак!...
Уйига етиб келгач телеграм тармоғига кирмай телефонини учриб уйқуга ётди. Маст одам билан нимани сўзлашаман? Ухлаб дам олсин! Тентак эртага соғдом ҳолида гаплашаман. Рақами бор. Мени телеграмимга келаётган смсларни ҳаммаси ундан. Эртага гаплашаман. Бугун дам олиши керак.
Эрталаб ишхонасига етиб бориши билан жонлантириш бўлими билан боғланди.
Туропова соғлигини суриштирди. Асрорнинг умид тўла овозидан кунгли кўтарилган Назокат Баҳромовна телеграм тармоғига кирди....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍34❤29
Qancha koʼp layk boʼlsa xikoyani shuncha koʼp joylayman 😊😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍40🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигим подшолигим 😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁3❤1
ҚУНҒИРОҚ...

Саккизинчи қисм...
Мени маст деб ўйлаб телефонингизни ўчириб қўйдингиз, билдим сизга маст одам билан гаплашиш ёқмаслигини. Шу сабабли ҳам исмингизни сўраганимда Нафиса дедингиз. Балким ўтган сафар алдагандирсиз, балким бу сафар. Мен буни билмайман. Нима мақсадда икки хил исм айтганингизни ҳам билмадим, лекин мени алдаганингизни сездим. Демак сиз ўйлаган даражада маст эмасман! Мен ёлғонни ёмон кўраман. Чунки ёоғон туфайли қай аҳволга тушганимни сиз яхши билиб туриб мени алдадингиз. Шундай бўлсаям нега сизга ёзаётганимни ўзим ҳам тушунмаяпман. Сиз барибир, мени маст, ўзини айтаётган гапларини англамайди деб ўйлашингиз нотўғри ҳамма нарсани билиб туриб ёзаяпман. Сиз билан тасодифан танишдик. Хаётимдаги энг оғир кунда, тақдиримдаги мени назаримда энг оғир кунда сиз билан тасодифий танишдим. Мен уша куни сиз билан гаплашиб бўлгач хаётимда сизнинг кириб келишнгиз мени тинглашингиз бежиз эмасдек туюлди. Биринчи марта овозингизни эшитганимдаёқ бу овоз менга жуда таниш ва қадрдон туюлди. Хаёлимда сиз билан жуда жуда кўпдан бери танишдекман. Узундан узун смс хабарномани шу ерига келганда юзига захархандали кулгу югурган Назокат бош чайқаб олди. Қадрдон эмиш! Ахир юзма юз келганимизда мени танимадинг, хаттоки сенга ёқмадим қанақасига узоқ вақтдан бери таниш туюлишим мумкин!? Ғаши келиб лаб бурган Назокат кейинги қаторга кўз югуртирди.
“Сиз билан гаплашсам енгил тортаман. Хаётимдаги ташвишларни унутаман.”
Тавба мен сенга ҳасрат ёстиғиманми менга хасрат қилиб қайғуйингни унутасан!?
Шу ерда Назокат Баҳромовнанинг ташқи қиёфасини ўқувчиларга тасвирлаб бериш ўрни келди.
Назокатни ташқи қиёфасидаги камчиликлар табиатан бир бири билан уйғунлашиб тўлдирилгандек эди. Бўйи аёллар учун ўртача ҳисобланса, жуссаси нозик, сариш оқ танли. Шу нозик жуссаси уни тенгдошларига нисбатан анча ёш кўрсатар, бу эса баъзи тенгдош дугоналарининг баъзида ошкора баъзида яширинча хасадига ҳам сабаб бўлар эди. Дўстлар даврасида абадий ёшлик қироличаси деб ном олган Назокат Баҳромовна чинакам нозакат ва нафосат тимсоли бўла оларди. Малла нозик ва узун қошларига мос яратилган тўқ малла тусли кўзлар...Энг асосийси ундаги жозиба. Балким бу жозиба унинг кўзларида, балким задогонларга хос бўлган ташқи қиёфасидадир, нима бўлганда ҳам у истарали ва ёқимли таъсуррот қолдирар эди. Хиёл чузунчоқ юзига ярашиб тушган қирра кичик бурунли, ангишвонадек оғизни чегаралаб турган ғунчадек лаблар. Унинг жуссаси қанчалик нозик бўлса сўзлаганда ҳам шундай нозиклик билан сўзларди. Табиатан мулойим, сўзлаганда майин овозда ва табассум билан сўзлаб суҳбатдошини ўзига жалб қилади. Аммо бу жозиба жаҳл чиққанда янада жозибалироқ кўриниш олишини кўпчилик эътироф этади. Ҳамкасабалари опамиз жаҳли чиққанда ҳам кулиб туради деб бир бирларига хазил қилишгани Назокат Баҳромовнанинг қулоғига чалинган. Шу вақтгача бир икки йилни ҳисобга олмаса қолган барча йилларни раҳбарлик ловозимларида ўтказган Назокат Баҳромовнанинг барча бошлиқларга хос бўлган инжиқлик, қайсарлик ва ҳукмронлик табиати бор. Барча болалар бир хил табиатли бўлиб туғиладилар аммо ўтган йиллар ва атрофидаги инсонлар муносабати оилавий мактабдаги таълим вақтидаги дўстлар табиати, жамиятдаги ўрни инсон табиатида йиллар давомида одатларини пайдо қилади. Бу нарсалар бора бора бир бутун бўлиб умумлашиб характер дейилади. Назокатнинг оғир ўтган болалиги, махсус мактабдаги тарбияси, кейинчалик олий таълимдаги таълимоти, иш жараёнида ортирган тажрибалари асосида характери шаклланган. Бу характернинг чуққисида қаттиқўллик ва қатъийлик биринчи ўринга чиққан. Ўзи хаётдан нолиб яшайдиган эмас аксинча эришганларига шукр қилиб етишмаганларига меҳнат қиладиган бўлганлиги учун нолиб яшайиган хадеб шикоят билдирадиганларни ёқтирмас, хаётидан норози инсонлардан олисда бўлишни афзал билар, лекин тақдир таққозоси билан танлаган соҳасидаги беморларининг баъзида хаётдан нолишларини тинглашга мажбур бўлади. Касбий томонлама мажбурияти борлиги учун нолувчи беморларига кераклича маслаҳат бера оладиган Назокат Баҳромовна дўстлар даврасида ўзининг ирода ва матонати билан хурмат қозонган.

Давоми 15:30 да
❤26👍4🔥2❤‍🔥1🤔1
Ҳожиакбар хикоясида нолиш эмас, самимият дардкашликни илғагани учун ҳам уни жим тинглаган, уни тушиб қолган мураккаб вазиятдан жон жаҳди билан уни олиб қолишни истаган ва мақсадига эришган эди. Хожиакбарнинг узундан узун смсмисини ўқиб чиққан Назокат лаб бурди. Тавба бу менга очиқдан очиқ севги изхор қилаяптими? Ҳа! Менимча шундай смсни эринмай қайта ўқиб чиқиб хулосаси тўғрилигига ишонч хосил қилди.Мен буни ақлли эсли хушли деб юрсам ғирт жинни экан-ку! Қандай қилиб умрида бир марта ҳам бўлса кўрмаган инсони, яна устига уст ҳатооки оддий исмини тўғри ёки нотўғри эканлигини билмай туриб бу тахлит ёзиш мумкин!? Ёзиш мумкин ўз фикрига ўзи қарши борди. Мастликда бундан баттар гапларни ҳам ёзиш мумкин. Сенга ўхшаш соддалар бу каби гапларга ишониб нима қилиб қўйганини ўзи билмай қолади. Ёшим ўттиз бешдан ўтиб сал қолса у учун кўз ёш тукиш даражасига борёздим-ку! Хаёт курмаган ёшгина қизларни ҳолини айтмасам ҳам бўлади. Шунинг учун балким унга бу хаётда бокира бўлмаган қизга рўпара келгандир. Токи уша қизнин7г домига тугунича бунинг ўзи ҳам нечтадир қизни кўз ёшларига саба бўлгандир. Топармон тутармон қўли пул кўрган бойвучча йигит бўлса, устига уст ташқи кўриниши ҳам бип бинойи. Мен унинг хаёт йўлини фақатгина у гапирган томонларини биламан. Унинг бутун аёт йўлини билмайман-ку! Инсон ўзи лойиқ бўлганига эга чиқади. Демак у шу тақдирга мос! Яна қайта смсни ўқиб чиққан Назокат Баҳромовна смсларни ўчириб ташлаш мақсадида белгилаб чиқди-ю, ўчиришга келганда иккиланиб қолди. Шунчалик ҳам расво одам бўладими телефонини алам билан улоқтириб юбориб бақириб юборди. Бу дунёда мендек телба унингдек маккор бошқа бўлмаса керак! Нега унинг оддий харфлар йиғиндисидан иборат бўлган барча ёлғон жумлалардан тузилган хабарини ўчириб ташлашга ўзимда куч топа олмаяпман? Назокат Баҳромовна нима сабабдан асабийлашганини сабабини билмай хонада бетоқат кезиб юрди. Ишга боришим керак! Иш вақтим яқинлашиб қолибди. Жин урсин ҳаммасини! Йўқ мен бир нарсани тушуна олмаяпман нега мен бунчалик асабийлашаяпман? Асбаийлашишимга арзийдиган нима воқеа рўй берди. Нега? Нима учун? Ёки унинг у менга ёқмади деган гапи алам қилдими? Ахир у мен хақимда эмас, онасининг соғилиги хақида тушунча берган бир оз димоғдор ва олифта доктор хақида фикр билдирди-ку! Демак одамлар назарида шундай таъсуррот қолдирар эканманда! Ҳа. У мени танимай шахсиятим хақида билдирган фикри менга ёқмагани учун қилдан қийиқ ахтариб уни айблаяпман.Аслида у мен хақимдаги дастлабки таъссуротини сўзлаган эди. У мен хақимда эмас. У билан тунлари телефонда сўзлашадиган сирдоши хақида эмас кенг ва ёруғ хонада ўтириб олиб инсонлар тақдири хақида сўзлайдиган ўз ишига маъсулиятсиз доктор хақида, хамкабим деб касбий лаёққати суст докторни соғлигига жавобгар бўлган инсон соғлигини била туриб хавф остига ташлайдиган докторни ҳимоя қилган аёл хақида фикр билдирди. Демак мени кўзимни шухратим мансабим ортидан аллақачонлар шира босиб. Касбимга хос бўлган фидокорлигим жонкуярлигим йўқолиб кетибди. У менга уша унутганларимни эслатиб қўйгани учун ҳам менда унга нисбатан ғазаб пайдо бўлди. Аслида бу ғазаб ўзимга қаратилиши керак эди! Ха! Худди шундай бўлди! Унинг у менга ёқмади деган гапи менга кўзгу бўлди. Мен энди нима қилишни яхши биламан! Ишхонасига ўзгача кайфиятда кириб борган Назокат Баҳромовна биринчи навбатда жонлантириш бўлимига ўтиб Туропованинг соғлигидаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриб қайтгач, ёнига Салим Қудратовични чақириб беришларини сўраб хонасига кириб кетди.
У келади. Атайдан асабимни бузиш учун ҳам хар доимгидек керилиб хонамга кириб келади. Мени чегарадан чиқариш учун ҳам нописанд муносабат билдиради. Бу сафар ниятинга ета олмайсан! Бу сафар сени қандай тўхтатишни биламан!
Салим Қудратович хонасига кириб келганда бир мунча ўзини босиб олган Назокат уни табассум билан қарши олди.
-Келинг Салим Қудратович илтифот билан жой кўрсатди.
-Келдик! Чақиртирибсиз! Киноя билан жавоб қайтарган Салим Қудратович Назокат имо қилган курсига ўтириб оёқларини чалиштириб олди.

Давоми 17:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38
-Ҳозиргина жонлантриш бўлимига тушган беморни бориб кўриб келгандим. Беморннг аҳволи нега тусатдан оғирлашиб қолганлиги хақида суҳбатлашмоқчи эдим.
-Туроповами? Ҳмм. Энди ўзингиз ҳам иласиз бу каби ходисалар бўлиб туради.
-Тўғри инкор қилмайман, лекин сиз шу нарсани олдини олишнгиз ҳам мумкин эди-ку! Қонни етарлича суюлтиришингиз, бемор коагулограммасини назорат қилишингиз, аритмия билан курашишингиз мумкин эмасмиди!?
-Мени билим етмаганда! Пичинг учирган Салим Қудратович лаб буриб юз угирди.
-Келинг бир биримизни ҳақоратламасдан, таҳқирламасдан самимий касбдошлар каби суҳбатлашиб оламиз.
-Мен доим самимий бўлганман сен мени ёмон кўрганинг учун мени гапларимни қабул қила олмайсан.
-Салим!
-Ёлғон де! Ўтган хафтада Туропова билан рўй берган ходиса Шерали билан ҳам бўлди. Шерали даволаётган бемор ҳам жонлантириш бўлимига тушди. Сен уша вақтида Шерали иблан ҳам худди мен билан сухбатлашганинг каби сухбат олиб бордингми?
-Ҳа! Мен унга нисбатан хайфсан берганимдан хабарингиз бўлмаса бу сизнинг айбингиз! Демак сиз ўзингиз ишлаётган бўлим фаолиятига мутлоқ беэътиборсиз! Шерали Комилович ўз хатосига иқрорлиги учун ҳам беморни кейинги даволаниш харажатларини ўз зиммасига олганидан ҳам турган гапки сиз мутлоқ бехабарсиз! Сизнинг хабарсиз эканлигингизни ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Чунки аллақайси фирма билан оғзаки тузган шартномангизга кўра сиз Анталия сафари учун уша фирмани дориси сотувини йўлга қўйиб бериш билан авворасиз! Шунчалик ўз ишингиз билан бандсиз-ки, айнан сиз пачка пачка қилиб ёзиб бераётган дорингизни ножуя таъсири оқибатида беморда аритмия юзага келганини сезмай ҳам қолаяпсиз! Айнан уша дорининг таъсирлари хақида икки хафта илгари ўтказилган йиғилишимизда қатнашганингизда балким бу хатони қилмас эдингиз!
-Мен стандартдан чиқмаганман! Белгилаб берилган стандарт даводан чиқмай бемор даволаганим касаллик тарихида ёзилган турибди!
-Кечириб қўясиз! Сизнинг даво режангизни асл нусхаси қўлимда турибди! Беморингиз жонлантиришга тушгандан сунг қайта ёзган муолажа варағингизни менга қизиғи йўқ! Шундай деган Назокат Баҳромовна стол устида турган бир варақ қоғозни олиб нафрат билан Салим Қудратовичга узатди.
-Шу муолажа варағи сизга танишми? Бу ишингиз хурматли Салим Қудратович хужжатларни сохталаштириш дейилади. Сохталаштирилган хужжат учун эса статия қўлланилишини мендан яхшироқ билсангиз керак!
Назокат Бахромовна узатган қоғозга тикилиб қолган Салим Қудратович аламли жилмайди.
-Мақсадинг мени йўқотишми?-деди узоқ вақт қаршисида тик турган Назокатга тикилиб тургач.
-Нима? Йўқотиш? Нима учун? Оддий даволовчи шифокорни йўқотишдан мени мақсадим нима? Бундан менга нима наф?
-Сени аламинг қолган менда
-Нима? Мени сизда аламим қолган!? Сиздая? Сиз менинг хаётимда хеч қандай аҳамият касб этмаганингизни қачон тан оласиз? Агар хотирангиз панд бераётган бўлса эслатиб қўяман. Сизни мен рад этганман сиз мени эмас! Айнан мен сизни рад қилганман! Сиз айтгандек ожиз нотовон бўлсамда сизни ўзимга тенг кўрмаганман! Аслида алами бор, дилида адавоти бор сиз!
-Нима бўлган тақдирда ҳам...Орамизда
-Орамизда ҳеч гап бўлмаган. Сиз билан мен у вақтларда атиги ўн тўққиз ёшда эдик, хаёт хақида тушунчаларимиз узгача эди.
-Лекин нима бўлган тақдирда ҳам мен сени...
-Бўлди қилинг! Деди овози кескин жаранглаб кетган Назокат Баҳромовна. Титраб кетаётганини сезган Назокат ўрнидан туриб дераза томон юрди. Ярим очиқ дераза оша касалхона ховлисига бир оз қараб тургач хотиржам Салим Қудратович томон бурилди.
-Мен ҳаётимда жуда кўп марталаб ўзим қарор қабул қилишмга тўғри келган. Шу қарорларимни айримлари хато бўлган бўлиши мумкин лекин битта қарорда ҳеч қачон янглишмаганман деб биламан. Бу ҳам бўлса сизни рад қилиб янглишмаганман! Сизнинг хаёт йўлингизни кузата туриб шу нарсага амин бўлганман!
-Сал пастроқ туш! Мана шундай тилинг борлиги учун ҳам шу вақтгача ёлғизсан!
Назокат Баҳромовнани ўйларини очиқ айтиши иззат нафсига теккан Салим Қудратович ўрнидан сакраб туриб кетди.

Давоми 21:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гуласал- тақ туқ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух. Хайрли кеч. Окшомингиз хайрли ва файзли бўлсин.
Сог саломат кунни утказиб окшомга хам сог саломат етказган Аллохимга шукрлар бўлсин. Оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍2