📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарлик учун хонадонингизда
ёнган чироқлар, охират учун нур бўлсин!
Сизга Аллоҳнинг саломи
Жаннат бўлсин!🤲🤲🤲

Обуна бўлишни унутманг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥5🤩2❤1👏1
​​​Шунақаси ҳам  бўлади...

БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН

Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.

Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.

– Ака, сиз нотўғри тушун­манг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...

Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:

– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.

Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:

– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолиб­ди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олар­миди. Хўш, нима дейсизлар?

Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.

Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.

Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...

​​Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди...

Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди.

Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди.

Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади.

Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди...

Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди...

Тамом.

Камина бегим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37
​...Аброржон, сизга бир нарсани айтиб қўйишим керак, таҳлил натижалари шуни кўрсатяптики, аёлингиз энди фарзанд кўролмаслиги мумкин.

Аброр бир сесканиб тушди. Ўтирган ўрнидан хиёл тураркан:

- Ундай деманг, доктор. Ахир... - дея томоғига бир нима тиқилгандай бўлди.

- Афсуски шундай - шифокор унга ачиниш билан қаради. - Аммо мўъжизалар ҳам бўлиб туради. Ахир, ҳамма нарса Яратганнинг қўлида. Насиб бўлиб, балки фарзандлар кўрарсизлар. Ноумид шайтон. Шундай бўлса-да, бу ҳақда билиб кўйганингиз яхши. Муҳими, аёлингизни ранжитманг, унинг сиқилишига йўл қўйманг. Айниқса, асабийлашиш мумкин эмас.

Бу гапларни эшитиб, Аброрнинг эси оғиб, тили айланмай қолди. Лекин ўзини базўр қўлга оларкан, бош шифокор хонасидан аранг чиқиб кетди. Эшикни очиши биланоқ қаршисида қайнонасини кўрди. Нафиса опа Аброр билан бош шифокорнинг суҳбатини эшитиб турган экан.

Куёвини кўрди-ю, унинг маъюс чеҳрасига боқиб, унсиз йиғлади:

- Мени кечиринг, болам, - деди охиста. - Ҳаммасига мен айбдорман, мени деб бўлди.

...Мени кечир, қизим. Мен ношуд онангни кечир... ҳаммасига мен, мен айбдорман.

- Бўлди, йиғламанг. Ўзингизни айбламанг. Ҳаммаси яхши бўлади. Умида тузалиб кетса бас.

Аброр бу сўзларни айтар экан, юрагининг бир четида "орзу"лигича қолиб кетган ниятлари юрагига ханжардай урилди. Дарди ичида, аламни ичга ютиб, қайнонасига тасалли бериш учун ўзида куч топишга ҳаракат қиларди. Инсон қувончи, ҳаётининг мазмуни - бу фарзанд. Аммо энди бундай шодликлар Умидага бегона бўлиб қолади. Бунга ота-онасининг уни эрта турмушга берганлиги сабаб эди. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин келин-куёвнинг ота-онаси ўзларини айблаб, афтодахол аҳволда қолишди. Лекин хато қилганларини жудаям кеч билдилар, энди ортга йўл йўқ.

Шу ўринда айтиш керакки, бугун айрим ота-оналар орзу-ҳавас деб қизларини эрта турмушга узатаётганликлари, ҳали оила қуришга жисмонан ва руҳан тайёр бўлмаган балоғат ёшидаги қизлар ота-оналарининг "зўр"и билан турмушга чиқиб, Умиданинг холига тушиб қолиш ҳолатлари минг афсуски, оз бўлса-да учраб турибди. Юқоридаги каби ҳолат қизларини эрта турмушга узатаётган айрим ота-оналар сабоқ бўлиши керак.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25👍5
​​​​​​Онам-а, онам...

Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис  мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
-  Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
-  Мен - дедилар, шунда домла:
-  Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
-  Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
-  Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
-  Намоз ўқийсизларми?
-  Йўқ...
-  Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
-  Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.

Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрманми?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍4
Опа-сингил ёки хотин...

Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди.
Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди...
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор.
«Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутган аёлларда чарчоқ аломатлари қандай бўлади. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁1
​Ўқиганларимдан...

Боғингнинг қўрғони мустаҳкам экан...

Бир подшоҳ қасрнинг болохонасида ўтирган эди. Атрофга қараб туриб, ёнидаги ҳовлида юрган гўзал бир аёлни кўриб қолди. Қўшнилардан уни суриштирган эди, «Хизматкоринг Ферузнинг хотини», дейишди. Подшоҳ унга хуштор бўлиб қолди. Хизматкори Ферузни чақиртириб, «Мана бу мактубни олиб, фалон шаҳарга борасанда, кутиб турасан, жавобини олиб қайтасан», деди. Хизматкор мактубни олиб, уйига бориб, уни ёстиғининг тагига қуйдида, сафар тадоригини кўрди. Тонг отгач, айтилган шаҳарга қараб йўлга тушди. Подшох, Ферузнинг кетганини эшитган заҳоти унинг уйига қараб жўнади. Бориб, эшикни оҳиста тақиллатди. Аёл эшикни очиб, «Ҳазрати олийлари? Тушимми, ўнгимми?» деди. Подшоҳ: «Зиёрат қилиб келдим», деди. Аёл: «Бундай зиёратдан Аллоҳ сақласин, мен бунда ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпман!» деди. Подшоҳ: «Шўринг қурсин, мен подшоҳман, эрингнинг хужайиниман. Мени танийсан деб ўйламаган эдим», деди. Аёл шундай деди: «Мен сизни танийман, ҳазрати олийлари. Лекин аввалгилардан қолган шундай гап бор:

Сувингизни қолдираман, унга тегинмас кимса,
Сувга келувчи кўплигидан бунга ишонмас кимса..
Сувни агар булғаса итлар,
Бундай сувдан сақланар шерлар,

Итингиз шерик бўлган сувдан ичиш учун келдингизми, шоҳим?»

Подшоҳ аёлнинг бу гапидан уялиб,  чиқиб кетди, ҳатто бир пой кавушини у ерда унутиб қолдирганини ҳам сезмади. Хизматкор эса йўлда кетаётиб, бирдан подшоҳ берган мактубни излаб қолди. Эслаб кўрса, уйда, ёстиғининг тагида қолдириб келган экан. У шартта ортига қайтди. У келганда подшоҳ унинг уйидан эндигина чиқиб кетган эди. Ҳовлида подшоҳнинг кавушини кўриб, Ферузнинг ақли бошидан учаёзди. Подшоҳ уни нима мақсадда сафарга жўнатганини тушунди, аммо ҳеч кимга индамади. Мактубни олиб, подшоҳнинг буйруғини бажариб келди.

Қайтиб келгач, подшоҳ унга юз динор пул берди. Хизматкор пулни олиб, бозорга борди ва аёлларга маъқул келадиган нарсалардан олиб, чиройли совға тайёрлади. Хотинининг олдига келиб, унга салом берди ва: «Бориб, отангни зиёрат қилиб кел!» деди. Аёли: «Нимага?» деб сўради. У: «Подшоҳ менга кўп пул берди Уйингга бориб кел», деди. Аёл совға-саломлар билан отасининг уйига кириб борди. Ота-онаси қизининг келганидан, олиб келган совға-саломларидан жуда хурсанд бўлди. Аёл ота-онасиникида бир ой қолиб кетди. Эри ундан хабар ҳам олмади, эсламади ҳам. Бир куни аёлнинг акаси куёвининг олдига келди.
Унга: Ё хотинингдан ғазабланганингнинг сабабини айт, ё подшоҳнинг олдига бориб, ўрталарингда ҳукм чиқартир, деди.

Феруз унга: «Ҳукм истаётган бўлсангиз, чиқараверинг. Чунки менда унинг ҳеч қандай ҳаққи қолмаган», деди.

Аёлнинг оиласи ҳукм чиқартиришни талаб қилди. Феруз ҳам улар билан бирга қозининг олдига борди. Қозининг ёнида подшоҳ ҳам ўтирган экан.

Аёлнинг акаси қозига: Эй қозиларнинг қозиси, мен мана бу одамга бир боғни ижарага берган эдим. Боғнинг деворлари бутун, қудуғида сув тўла, мевали дарахтлари кўп эди. Бу одам боғнинг меваларини еди, деворларини бузди, қудуғини хароб қилди, деди.

Қози хизматкорга қараб," Бунга нима дейсан, Феруз? "-деди.

Феруз: Қози жаноблари, тўғри, мен ундан боғолган эдим. Лекин қандай олган бўлса, ундан ҳам яхшироқ ҳолатда эгасига топширдим, деди.

Қози аёлнинг акасига:" Боғ аввалги ҳолидагидек топширилдими?"-  деди.

Аёлнинг акаси:" Ҳа, лекин мен нега қайтарилганини билмокчиман,"- деди.

Қози хизматкорга: Нима дейсан,-деди. Феруз: Мен боғни ёмон кўрганимдан топширмадим. Бир куни боққа келсам, у ерда шернинг оёқ изларини кўриб колдим. Шер мени ўлдиришидан қўрқиб, унга ҳурмат юзасидан боққа киришни ўзимга ҳаром қилдим, деди. Бу ажойиб сўзларни эшитиб ўгирган подшоҳ ўрнидан туриб, Эй хизматкор, боғингга бемалол боравер. Аллоҳга қасамки, шер боққа кирди, лекин у ерда ҳеч қандай из қолдирмади. Боғдаги бирорта баргни ҳидламади ҳам, бирорта мевани емади ҳам, ҳеч нарсага тегмади. У ерда бир лаҳза ҳам турмади. Аллоҳга қасамки, шер сенинг боғингдек боғ кўрмаган эди. Лекин боғини бунчалик қаттиқ қуриқлайдиган қўрғон ҳам кўрмаган эди», деди.
Феруз тўғри бориб,  хотинини қайтариб олиб келди.

Моҳигул Назарова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍8🤔3
​​Ота...

 Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
 Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
 Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.
 – «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
 – …
 – Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
 Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
 Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.
 – Сиз емайсизми?
 – Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
 Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…
 Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.
 Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
 Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
 Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
 – Олинг, ота!
 – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…
 Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27😢4👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сумалак сезони учун ажойиб экан.😄👍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍4
Сўнги лаҳзаларда омон қолган бахт...

(Ҳаётий вокеа)


Туш кўрдим, ғалати туш.
Тўйимда кийган оппоқ туфлим эскириб, ранги униқиб кетганмиш.
Онам: «Энди кийиб бўлмайди, ташлаб юбор», дебдилар.
Ташлайман десам, жойида йўқ. Шу пайт эримни кўриб қолибман ва ундан
пойабзалимни сўрабман. У бўлса: «Туфлингни таъмирлатиб қўйдим,
янгидек бўлди. Келсанг, кийиб юраверасан», – дермиш…
Беш кундан кейин онамникига келганимга олти ой тўлади. Айтишларича,
эр-хотин олти ой бирга яшамаса, талоқ тушармиш. Шуни ўйлаб, эзилиб
юрган кунларим бу туш юрагимни баттар сиқди.
Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ўн саккиз ёшимда ёр-ёру ўланлар билан ота
уйимни тарк этиб, келинлик остонасига қадам қўйганимда, шу хонадонда ували-жували бўлиб, униб-ўсиб кетаман дея ният қилгандим. Аммо ниятнинг ўзи кифоя эмас экан. Катта даргоҳда қайнона-қайнота, овсину қайин-бўйинлар билан тил топишиб кетишнинг ўзи бўлмади. Бу ҳар бир келиннинг бошида бор нарса, мен ҳам кўникдим, эпладим. Бироқ Яратганнинг амрига
боғлиқ ишлар борки, инсон қанчалар уринмасин, ожиз бўлиб қолавераркан. Икки ярим йил давомида бўйимда бўлмади.
Овсинларим келин бўлиб тушганига бир йил тўлар- тўлмас туғиб бергани
учун мен ўз-ўзидан «бепушт», «туғмас», «қисир сигир»га чиқдим. Ҳатто
мендан кейин тушган овсиним ҳам фарзандли бўлди. Орада гап-сўз кўпайди. Муносабат ҳам умуман ўзгарди. 
Мен шунчаки бир хизматкор, тилсиз-забонсиз қул эдим. Қайнонам ёнида
овсинларимни ял-ял яшнатиб турли йиғинларга олиб борар, мен эса
уларнинг боласини боқиб ўтирардим.
Овсинларим ҳар икки ҳафтада онасиникига кетиб, уч кунлаб қолиб
кетишарди, мен эса бир ойда бир марта зўрға борардим. Ҳеч ким мени
бирон марта бўлсин шифокор ёки табибга кўрсатиш ҳақида ўйламасди. Аввалига имо- ишораю турли хатти- ҳаракатлар билан туғмаслигимни юзимга солсалар, охирги пайтлар очиқ-ойдин айтадиган ва бу хонадонни тарк этишимни талаб қиладиган бўлдилар. Эрим билан муносабатимиз
яхши бўлгани билан ишга эрта кетиб, кеч қайтгани учун асл аҳволни
билмас, онаси ва келинойиларининг айтганларига ишониб кетаверарди. Охири сабрим тугаб, бир куни тонгда тугун-терсагимни кўтардиму, онамникига кетвордим. Бу билан эримга аҳволнинг нақадар оғирлиги ҳақида
айтмоқчи, жар солмоқчи эдим. Ўйлашимча, у «жонидан ўтиб кетибди-да, бекорга кетмаган» деб ўйлайди ва мени олиб кетгани келади.
Шунда мен ота-онам билан бирга унга ҳаммасини айтиб бераман.
Афсуски, ундай бўлмади. Мана, орадан олти ой ўтса ҳамки, дарак йўқ.
Келганимга бир ҳафта тўлгач онам мени шифокорга олиб борди.
Текширувлардан маълум бўлишича, мен йигирма бирга тўлмаган
дуркунгина аёл бўлганимга қарамай, ички аъзоларим ҳали балоғатга етмаган, оналикка тайёр эмас эканман. Маълум муолажалар ва дори-дармонлардан кейин тузалиб кетишим ва ҳали бир этак фарзандли
бўлишимни айтиб, қувонтирди. Дарҳол даволашни бошлаб  юбордик, лекин келинлик  уйимдан садо чиқмади. Ота-онам ҳам хор қилдириб қўядиган қизимиз йўқ, деб мени у ёққа юборишмади.
Аксинча, эри билан ажрашди, деб гап чиқаришди. Ваҳоланки, на «талоқ» сўзи тилга олинган ва на паспортимга ажрашиш  муҳри босилган эди. Шунга қарамай остонамизга совчилар кела бошлади. Ахир, мен эндигина йигирма бирга тўлаётган, ёш ва гўзал қиз эдим. Бунинг устига фарзандим ҳам йўқ. Бироқ келаётган совчиларни кўриб хўрлигим келарди. Қирқ ёшлардаги бир киши одам жўнатибди, хотини ўпка касалидан вафот этган, беш фарзанди бор эмиш. Менга бошқа фарзанд керак эмас, шу болаларимга оналик қилса бас, дебди. Аммо мен ҳали она бўлишдан умидимни узмаган ёш аёлман-ку.
Қандай қилиб мендан фарзанд кўришни истамаётган инсонга турмушга
чиқишим ва унинг болаларига оналик қилишим мумкин? Яна бири бўлса бунчаки хотин устига сўраб келибди. Айтганимни муҳайё қилармиш,
никоҳ ҳам ўқитармиш, фақат хотинидан ажрашмасмиш.
 Ахир, мен ҳали бировнинг хасми халолиман-ку. Бировнинг хасмига кўз олайтирган инсоннинг халол яшашига ишониш мумкинми?!

Давоми 14:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍2😢2
​​​​Умуман, булар иккинчи  даражадаги гаплар. Асосийси, мен кўз очиб кўрганим – турмуш  ўртоғимни севардим. Қариндошларига хўрлатиб қўйгани, ёнимни олмагани, ортимдан келмагани, олти ойгача соғинмагани –буларнинг барини онам бот-бот ёдимга солиб турса-да, ўзимни бошқа инсон билан
тасаввур ҳам қилолмас, фақат уни дердим.
Ўйлайверганим учун бўлса керак бугун шу тушни кўрдим. Энди бир қароргакелгандим. Онамга  шифокорга кетаяпман, дедиму эримникига йўл олдим. 
У ерда мени қандай хабар кутиб турганини билмасдим  хали. Ўша куни 12 март эди. Бир пайтлар оппоқ либос билан қадам қўйганим ушбу хонадон бу сафар мени тантана билан кутиб олмаслигини билардим. Аммо 24 мартда, яъни яна ўн икки кундан сўнг эримнинг  уйланаётганидан бехабар эдим. Ҳа, мен ана шундай ноқулай бир пайтда  қайтиб  келдим. Қайнона- қайнотам, овсинларим бор гапни айтиб, уйдан  кетишимни талаб қилишди. Менинг ҳам ўжарлигим тутди. 
Қолаверса, суюкли ёримни жангсиз бировга бериш ниятим йўқ эди. Аввалига ўшанда гап- сўзларга чидай олмай, эрим билан бир оғиз маслаҳатлашмай кетганим учун ҳаммадан кечирим сўрадим. Кейин ҳали ҳам шаръан ва қонунан унинг хотини эканимни, ҳали эримга бир этак бола туғиб беришимни айтиб, хонамга ўтириб олдим. Бу хабар тушаётган келин томонга етиб боргач, бўлажак (аниқроғи, энди бўлмайдиган) қудалар етиб келиб, тўйни бузиб кетишди. Эрим ва қариндошлари бир муддат менга ёвқараш қилиб
юришди, айниқса, қайнонам ҳар икки гапининг бирида қайтиб келганимни юзимга солар, барибир туғмаслигимни айтиб, эримни мени талоқ қилишга ундарди. Лекин у талоқ қилмади. Бирга яшаб кетдик. 
Буни қарангки, Яратганнинг марҳамати билан орадан икки ой ўтиб ҳомиладор бўлдим.  Бирин-кетин уч қиз кўрдик. Эримнинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб яшадим. Қийналган пайтлари руҳан қўллаб- қувватлаб турдим. Ҳеч қачон «Сенга тегиб нима кўрдим,  боқишни эплолмасанг, уйланиб нима қилардинг?» деган гапларни оғзимга олмадим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди.
Эрим ҳам ўзини ўнглаб олди. Фақат…
Ўғли йўқлигидан бир оз хафалигини сезардим.  Қайнонам ва овсинларим яна отни қамчилай бошлашди. «Бунинг фақат қиз туғади, ўғил кўрмай ўтиб кетасанми? Шунча давлатинг бор, ўғил туғиб берадиганига  уйлан!» — деган гаплар билан унинг қулоғини қоматга келтира бошлашди.  
Бир куни яна шундан гап бошланганда, ойнадан эшитиб қолдиму, шартта
кириб айтдим:
– Қанақа ношукурсизлар-а ўзи? Туғмайсан, дединглар, бир эмас учта туғдим. Энди ўғил туғмайсан, деб яна эримни мендан совутмоқчисизлар? Ахир, Худонинг амрига ким қарши бора олади?! Агар бизнинг бирга бўлишимизни  истамаса, Аллоҳ учраштирармиди, шунча гап-сўздан кейин қайта топиштирармиди? Мана шу уч қиз ҳам сизнинг авлодингиз-ку!
Қайси виждон билан уларни отасидан айирмоқчисиз?
Шундай деб йиғлаб юбордим. 
Эрим «чиқ-чиқ» деб мени олиб чиқиб кетди. Негадир ўша кунларда жуда асабий ва инжиқ эдим. Орадан икки кун ўтгач сабабини билдим: ҳомиладор эканман. Бу сафар ўғил кўрдик. Энди бахтимиз тўкис бўлди. Лекин бу тўкис бахтга эришиш учун эрим иккимиз роса машаққат чекдик. Баъзида у ҳазил аралаш: «Ўшанда бир ақлинг ишлаб, зап қайтиб келгансан-да, хотин», – деб қўяди.
Оилавий бахт шундай нарсаки, ўрни келганда унга эришиш учун паст тушиш, ён бериш, ўзингиз ишонган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгиларини яратиш керак. Менинг ҳолатимда эса ҳатто ота-она раъйига қарши боришга ҳам тўғри келди. Аммо ҳозир улар менинг бахтимдан қувониб ўтиришибди. Ҳеч қачон ажрашиш масаласида шошмаслик, оилани турли майда  чуйда гап-сўзларга қурбон қилмаслик лозим. Ажрашиш бу энг сўнгги чорадан кейинги чора, балки умуман чорасизликдир.
Хикоя тугади. Барчага бахт тилаб коламан.

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍11
Аросатдаги аёл...

Мен ҳам уз ҳаётимни айтиб бермоқчиман ва бир қарорга келишимга ёрдам берарсизлар деган умиддаман.
Янги йил куни хеч кимни кайфиятини бузмокчи эмасман. Лекин хозир кимгадир ёзилмасам булмайди. Балки стрессдадурман. Уйларсиз якинлари йукмикин айтса буладику дардини ушаларга деб. Вакти келаркан хеч кимга айта олмас экан одам. Уятми номусми истихола деймизми шунака.
Уларни хам уз ташвиши бор. Барибир хеч ким менга ёрдам беролмайди.
Мени турмуш қурганимга 19 йил бўлди. 3нафар фарзандим бор. 2та угил 1та қиз Катта ўғлим 7-синф. Қизим 6-синф
Кичик углим 1-синф. Менинг муаммоим хужайинимда.  Куп ичади ичганидан рўзғорда барака ёқ. Минг таваллолар қилдим йигладим ёлвордим қайтара олмадим. Майли ичишига ҳам кўз юмай десам қаердан бўлса ҳам жанжал чиқаради.
Болаларим ҳам безиб қолган менку тамом булдим лекин уларни руҳиятичи. 
Қуни қушнини олдида номус қиламан. Болаларимни бўйи етиб қолди. Бир нима десам дарров  қулига эрк беради .Бошида шу жанжаллардан 3марта фарзандимдан айрилдим неча марталаб кетиб қолдим эси кириб қоларда десам қаёқда тескарисига кетаяпти. Мана янги йил келаяпти. оталарига эркалаб янги йил совғасини олдираётган болаларга, ҳужайини билан бирга юриб янги йил дастурхони учун харажатлар қилаётган аёлларга ҳавасим келади.  Кечдан бери ҳе йуқ бе йуқ қовоқ тумшуқ қилиб юрибди. Эрталаб Нима қилдим нега бунақа қилаяпсиз десам сукиниб кетиб қолди шунга кайфиятим расво йиглаб утирибман айни вақтда
Мен учун энг яхши йул узимми улдириш булиб куринаяпти гуноҳкор булсам ҳам шундай қилсам балким кейин яхши яшашга хотин ҳам фақат у учун эмас балки узи учун ҳам яшашга хаққи борлигини тушунармикан дейман.
Қорнимга эмас қадримга йиглайман.   19 йил айтишга осон. Кўрмаган куним қолмади. Шу фарзандларим учун чидаб тишимни тишимга қўйиб яшадим. Лекин сабрнинг ҳам чеки бўлар экан. Менимча сабр қилиб келганим шу ергача экан.......

Мойчечак


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17🤔4👍1
Ғийбатларга ишониб муҳаббатимдан айрилдим...

- Ўшанда йигирма бир ёшда эдим. Университетда ўқирдим. Ётоқхонада турардим. Лола биздан қуйи курсда ўқирди. Уни биринчи марта ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани келганда, қабулда кўргандим. Бирам нозик, кўҳликкина қиз эди. Ўшанда мен биринчи курсни тугатиб, ёзги таътилда қабул бўлимида ишлаётгандим. Лоланинг ҳужжатларини ўзим қабул қилдим. Кейин у имтиҳондан ўтиб, талаба бўлди. Мен уни севиб қолдим. Ётоқхонада яшашимга қарамай, ҳар тонг эринмай Лоланинг ижара уйи жойлашган кўча бошига бориб турардим. У уйдан чиқиши ҳамоно орқасидан кузатиб ўқишга қайтардим. Шу йўсинда орадан ойлар ўтди. Кейин йиллар… Мен тўртинчи курсга ўтдим, Лола учинчи курс бўлди. Кунларнинг бирида унга юрак ютиб адабиётдан оғиз очдим. Суҳбат қизиди. Биз деярли ҳар куни учраша бошладик. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Аммо ўртамиздаги муносабатни ҳеч кимга сездирмадик. Шанба куни шомга яқин ётоқхонадаги ҳамхонам хурсандлигидан ўзига сиғмай эшикдан кирди. Қўлида бозорлик кўтариб олганди. Хуллас, шу куни Сурат иккаламиз отамлашдик.
- Сенга анчадан бери айтмоқчи бўлиб юргандим, дея салмоқлаб гап бошлади у. Севган қизимнинг расмини олиб келдим. Шуни сенга кўрсатмоқчиман. Қўлимга тушган расмга тикилганим ҳамон дунё кўзларимга қоронғу бўлди.
- Қалай? сўради Сурат суратни қайтариб оларкан. Сўнг ўзича мағрурланди: Биз топган қизни кўриб, мана шунақа миқ этолмай қоласиз. Ҳа, чинданам миқ этолмасдим. Бир лаҳзага нафас олишни ҳам унутиб қўйгандим. Унинг қўлида ҳатто менда ҳам бўлмаган Лоланинг сурати эди. Менинг бўларим бўлди. Устимдан совуқ сув қуйилди гўё. Эртаси куни дарсдан кейин факультет биносидан чиқарканман, Лола орқамдан чақирди. Мен гўё уни кўрмагандай йўлимда давом этдим. Бу ҳолат қайта-қайта такрорланди. У гаплашишга уринарди. Мен эса қочишга… Орадан ойлар ўтиб борарди. Ўқишимиз тугашига ҳам оз фурсат қолган, имтиҳонлар, диплом иши ёзиш муаммолари. Хуллас, бош қашишга вақт йўқ. Бироқ фикру хаёлим фақатгина Лолада. Уни унутолмай қийналардим. Қиз бечора кўп бора мен билан гаплашмоқчи бўлди. Мен ҳар сафар устамонлик билан ундан узоқлашдим. Бора-бора мендан совиди, шекилли, бошқа йўлимдан чиқмай қўйди. Уни аҳён-аҳёнда дўстим билан турганини кўриб қолардим. Эзилардиму, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмасдим. Нега уни дўстим севиб қолди? дея ўкинардим. Агар жўрамнинг ўрнида бошқаси бўлганида борми, нақ юрагини суғуриб олган бўлардим, деб ўйлардим. Ҳолбуки, уни бошқа биров эмас, қиёматли оғайним яхши кўрарди. Мен бўлсам бир қиз учун жон дўстим билан юз кўрмас бўлишни сира ақлимга сиғдиролмасдим. Шунинг учун индамасликни маъқул топдим. Лекин бу индамаслигим бора-бора мени худбинликка етаклаётганини сезиб қолдим. Дўстим билан бўлар-бўлмасга жанжаллашадиган бўлдим. Бир якшанбада у уйига бориб келди. Нон синдирилганини, Лола билан унаштиришганини айтди. У қанчалик бахтдан сармаст бўлса, менинг ташвишим шунча ортганди.
- Хуллас, деди Сурат бир куни қаршимга ўтириб. Бир ҳафтадан кейин тўй. Икки кундан кейин меникига кетамиз. Ҳа, айтганча, Лолага сен ҳақингда гапирдим. Куёвжўрамни билиб қўйгани яхши, деб ўйладим. Карахт бўлиб қолдим. Билмадим, шу маҳалгача нимадан умидвор эдиму, энди қандай ҳолга тушдим. Хаёлимда тўй ўқиш якунлангандан кейин бўлса, бирор баҳона билан бормаслик эди.
Икки кун ўтди. Пешиндан кейин эшик тақиллади. Йўлакдан қиз боланинг ғўнғиллагани қулоғимга чалинди. Ҳамхонам қўлида хатжилд билан қайтиб кирди. У хатни ўқий бошлади. Қоғозга кўз югуртирардию, менга қараб-қараб қўярди. Борган сари ранги оқарарди. Хавотирланиб сўрадим:
- Тинчликми ошна, рангинг оқаряпти?
У жавоб бермади. Қўлида қоғоз билан дераза ёнига борди-ю, югуриб хонадан чиқиб кетди. Эртасига нарсаларини йиғиштириб уйига жўнади. Мени бирга боришга ундамади ҳам. Унинг нега бундай қилганига ҳайрон қолган бўлсам-да, индамадим. Шундан кейин ҳамхонамни кўрмадим. Унинг аллақачон Лолага уйланганига ишончим комил эди. Орадан йиллар ўтди. Мен ҳам оила қурдим. Бироқ аёлимга кўнглим йўқ. Муҳаббатсиз яшаш қандай азоб бўлса, шундай яшаяпман. Бир куни пойтахтга келдим. Бозор айланиб юрганимда

Давоми 17:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍3
​​Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими? деган саволлар менга тинчлик бермасди.
- Сурат ва Лола? сўради у ҳайратланиб. Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб?
- Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам!
- Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз. Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди. Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди.
Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: Мен Суратни ҳурмат қиламан. У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас.
Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй! деб ёзгандингиз.
- Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман! Шундай дедиму, бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан. Ё Худойим, нақадар аҳмоқман! Лекин нега?
Нега Сурат бундай қилди?
Нима учун? Ахир мен уни дўстим дегандимку! Ё, Тангрим, нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг?

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢8❤6🥰4🔥2👍1😁1
Йил номларини биласизми?

1991 йил — “Aлишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Aҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Aбу Aли ибн Сино йили”
1996 йил — “Aмир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Aёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновасион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
2022 йил - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"

✅2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
💫✨ҲАЙРЛИ КЕЧ!✨💫

✨Ҳайрли кеч Қалбида аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Қалбларим!✨


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчага хайрли ифторлик тилайман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги ва ҳозирги одамлар ўртасидаги фарқ. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁4❤1👍1🥰1
  Муҳаббатнома...

«Ишқ кўнгли латифликдан пайдо бўлади.
Қалби латиф бўлмаган одам ошиқ бўлолмайди!»
                 «Қобуснома»дан.

«Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор!» Қўшниникига бирровга кирган Нозима хола анча ўтириб қолди. Бир маҳал уни невараси йўқлаб келди.

—Дарров ортингдан «совчи» келади-я, бирпас ўтиришгаям қўймайди, чолинг қурмағур,—кулди Фарида хола.
—Ҳа, нимасини айтасан, ўртоқ, сал кўздан йироқлашсам излашга тушади бари,— дугонасининг гапини маъқулларкан,—чолнинг феъли раҳматли қайнотамнинг феълига ўхшайди.

Дунёда хаёлдан-да тез, югурик нарса йўқ. Нозима холани хаёл бундан қирқ беш йиллик хотиралар гидобига улоқтирди.

…Эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Нозима суқсурдек келин бўлди. Қайнонасининг оғир бетоблиги учун тўйни тезлатишганди. Эртасига «Юз очар» маросими ўтказилди. Тўрда зўрға ўтирган хаста қайнона келинининг ҳуснидан кўнгли тўлдими, синиқ юзлари бирпас ёришди. Дарди енгиллашиб, қаддини кўтарди, чоли тутган ёстиққа ёнбошлади.
—Чиройи тиниқ келинимнинг, палаги тоза-да, отаси. Раҳматлик бувиси ҳам маҳалламизда тенгсиз гўзал эди, ошиқ бўлмаганнинг ўзи йўқ эди. Келиним ҳам бувисига тортибди,—оҳиста, дам ола-ола гапирди Сарви кампир, чоли Назар ота маъқуллади.

Кампирни  ўз хонасига Назар ота суяб олиб кетди, ёрдамга шошилганларни бийлатмади. Янги келин қайнона хизматига киришди. Хилма-хил пишириқлар, овқат, чой ташиб чарчамади. Ҳайрон қолгани шу бўлдики, қайнотаси кампирининг олдидан бир зум  нари кетмас, касал кўргани келганларни ҳам аёли чарчаб қолишини айтиб, тезда чиқариб юборарди.

Келинлигининг учинчи куни қайнонасининг чойини янгилашга кирган Нозима ғалати манзаранинг гувоҳи бўлди. Шипга тикилиб ётган кампирнинг бош томонида чоли мук тушиб ўтирар, оппоқ сочларини силаб ёлворарди:

-Онаси, жон онаси, мени ёлғиз ташлаб кетма. Ўлсам мен ўлай, сен ортимдан қол. Сарвигулим, Сарвижон, мени эшитяпсанми?

Отанинг кўзёшлари юзларидан соқолига юмалар, қотма елкалари силкиниб-силкиниб тушарди. Сарви кампир ожиз овозда нимадир деганди, чол тағин ёлвора бошлади:

-Йўқ-йўқ, кетсанг мениям опкет, етимдай ташлаб кетма. Шунча йил бирга бўлдик, энди нега бевафолик қилаяпсан, гулим, гулжоним…— чол аёлининг юзларини силар, пешонасидан, бетларидан оҳиста-оҳиста ўпиб қўярди. Кампирнинг чеккаларидан ёш сизилди.

Нозима бир сўз демай ортига қайтди. Чол-кампирнинг самимий меҳр-муҳаббати уни ҳаяжонга солганди. Еттинчи кун қайнонаси бандаликни бажо келтирди. Шундай бўлишини олдиндан билишса-да, бу ўлим оилани бир қалқитиб ўтди. Айниқса, чолга қийин бўлди. Онадан етим қолган бўтадек бўзлади, ғам чекди.

Сарви холани ерга қўйиб келинган куннинг эртасига чол ётиб қолди. Ота ҳеч нарса емас, гапга жавоб ҳам қайтармас, ичи куйганиданми нуқул сув ичарди. Катталарнинг насиҳатлари, болаларининг ўтинчлари ҳам кор қилмади. Хона шипига тикилганча жим ётаверди.

Емоқ—ичмоқдан қолгани учунми танаси ток зангидай қорайиб, қурий бошлади. Тўртинчи куни Нозима тушлик маҳалида қайнотасидан хабар олгани оёқ учида ичкарига кирди. Чол ўзи билан ўзи гаплашарди: “Сарвигулим, мениям опкет, ортиқ чидолмайман. Ортимдан қол, дедим кўнмадинг. Энди ёнингга чақир, чақира қол тезроқ. Иккимизнинг маъракамизни битта қилишсин, гулим. Сени соғиндим, эшитаяпсанми, соғиндим. Сенам менсиз зериккандирсан. Бирга бўлсак яхши бўларди. Юрагим ёниб кетаяпти, во-о-оҳ!..”

Келинчак нима қилишни билмасди. Чолнинг гапини бўлишга ботинмади, раҳми келарди унга. Оҳиста изига қайтди, оғир—оғир нафас олди.
Шу куни ярим кечада алаҳсираб уйғонди, ёнида эри йўқ. Бироз кутди, келавермагач, уйқуси қочиб кийинди. Даҳлизга чиқаркан, қайнота уйидаги чироқ диққатини тортди, юраги ҳаприқди. Оёқ учида юриб яқинлашди. Ичкаридан ғалати овоз эшитиларди.

Давоми 22:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27😢3👍2🎉2🤔1
​Эшикка бош суқди-ю, қайнотасининг тепасида унсиз ўтирган эрининг икки аммаси, яна учта нотаниш эркак, эри ва бешала қайноғасини кўрди.

Ғалати овоз қайнотасининг хириллаши эди. Чол «қих-х-х, қих-х-х» деб хириллар, ўтирганлардан садо чиқмасди. Хотинлар оғиз аралаш бурун—ларини ҳам рўмолча билан тўсганча унсиз титрашарди. Ғалати мавҳумликдан чўчиган Нозима эрини секин чақирди:
-Нодир ака.
Ҳамма ўгирилди. Эри овозсиз, чаққонлик билан турди-да, кўрсаткич бармоғини лабига босиб, «жим» ишорасини қилди. Қўлидан тутиб, ташқарига тортди.
-Овозингни чиқарма, Ноз, кириб ухла, келма буёққа,—бўғиқ овозда шивирлади, сўнг изига қайтди.
Юраги сиқилган келин ҳовлига чиқди. Тандир бошида шумшайиб ўтирган овсинларига кўзи тушгач, ҳайронлиги ортди.
-Отамларга нима қилди,опа?—яқинлашгач сўради,—Нодир акам овозингни чиқарма деб койидилар. Нима бўляпти, тушунмаяпман. Ухламай нега бунақа ўтирибсизлар?
—Отам омонатларини топшираяптилар, овсинжон. Бунақа пайтда чўчитиб юборилса, қирқ кунгача жони узилмай қийналади одам,— овсинлардан бири паст овозда гапирди,—сиз бориб ухлайверинг. Ёш нарса чўчиб—нетиб юрманг.

Нозима  даҳшатдан қотиб қолди, бошқа гаплар қулоғига кирмади. У шу хонадонга келгунча аза, ўлик нималигини билмаганди. Бир сўз айтмай, овсинлари ёнига ўтирди. Ҳеч ким уни кетишга қайтиб қистамади. Ҳамма ўз хаёли билан банд. Ярим кеча бўлгани учун ҳаммаёқ тинч, болалар ухлашарди. Биргина кўкда тўлин ой кўринар, сахийлик билан нур сочиб, теварак—атрофни ёритарди. Сукунатни чигирткалар чириллаши, аҳён—аҳёнда итларнинг олисдан келаётган ҳуриши бузиб қўярди.

Нозимани уйқу элитди. Кўзи сал илинган экан, тўсатдан ичкарида бошланган йиғи-сиғи, фарёд овозларидан чўчиб кетди.

—Келин, айтиб—айтиб йиғланг, бўлмаса уят қилишади,—овсинлари кетидан югурган кимдир Нозимани огоҳлантирди.

Эркаклардан ёши улуғроғи чолнинг энгагини рўмолча билан танғигач, кўзини силаб очиқ қолган нигоҳларни ёпди. Бошқаси оёқларини жуфтлаб, бош бармоқларини бир-бирига боғлади. Қўллари қотиб қолмаслиги учун икки ёнга тушириб қўйишди.
—Акажон, бўлди, беринг шуни. Янгамнинг ёнига қўямиз сизни. Берақолинг, акажон, акажоним-м-м…—аммалар йиғлаб ялинишар, марҳумнинг қўлини силаб—сийпашарди.
Нозима қайнотасининг чап қўлида раҳматлик аёлининг қаттиқ ғижимланган суратига кўзи тушди-ю, йиғлаб юборди, узоқ йиғлади…
*  *   *
Шуларни хаёлидан ўтказган Нозима хола яна бир бор марҳумлар ҳақига Қуръон тиловат қилиб, ис чиқаришни кўнглига тугди.

Кампирини кўрган Нодир чол енгилгина койинди:
—Иш қилмасанг ҳам кўзимни тўйдириб уйда ўтир, онаси, нима бор бировларникида, э-эй, тавба-ей…

Тамом...

Барно  АБДУРАЗЗОҚ қизи.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41🔥7👍3