📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам уз

оқ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим.

— Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров.

Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди.

— Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб.

— Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у.

Мен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди.

— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.

Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб:

— Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди.

Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман…

Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍9
ҚАСАМ УРГАН ЭР

Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам олиш учун бордик. Соя-салқин жой. Сувларнинг шарқираган овози дилга ором беради. Саткак бува мозорини зиёрат қилиб, тушганимиздан кейин тамадди қилиш учун ҳаммамиз суппага жойлашдик. Аёл бор жойда ўз-ўзидан ким ўзарга суҳбат бошланади.
- Эримга бу йил агар тилла занжир олиб бермасангиз сизга жавоб,-дедим Дилнавоз исмли табиатан мақтончоқ аёл одатдагидек ҳаммани оғзига қаратмоқчи бўлди.
-Ишқилиб боплаб калтакламадиларми?-ҳоҳолаб кулиб, гап қотди кўзларини ката-катта очганча Маҳфуза исмли аёл.
Динавознинг эрини калтакчи эканлигини ҳамма аёллар билсада, у ҳеч қачон сир бой бергиси келмасди.
- Ғиринг десин, уйга қўйиб бўпман...
- Ўҳў...
Аёллар орасида шов-шув кўтарилди. Кимдир “Вой ўлмасам” деб лабини тишлаб, аёлнинг бу қилиғини эрига ҳурматсизлик, деб баҳоласа, бошқа кимдир унга ошкора ҳавас билан боқиб
“ Эрингизни қандай қилиб қўлга олдингиз-а” деб тажрибасини гапириб беришни сўрарди.
-Шу келин ҳам ажойиб-да. Кеча “ Эрим уйга иккита нон ҳам олиб келмайди” деб йиғлаб чиққанди. Эри тилла занжир олиб берармиш. Қон йиғламай чиққан куни ўзи Дилнавой учун катта давлат бўлса керак. Шўрлик аёл… Шуларни орзу қилиб яшаса керакда,- шивирлади ёнимдаги аёл.
-Эй ёлғонни ҳам ямламай ютадиган бўлибсиз, Дилнавоз, - дея уни оиладаги “хукмронлик” ҳақидаги эртагини бўлиб, шартаги Гулёра узиб олди. –Акамни овозини эшитиб лабингизга учиқ тошадию...
-Ишонмасангиз Қуръон урсин...
-Ҳай, тилгинанг кесилмасин. Худо урмасин, нодон. Касри ўзингга урса майлию, болаларингга урмасин...
Орамизда энг каттамиз бўлган Умида опа шундай деди-ю, ички бир алам билан йиғлаб юборди. Ҳамма оғзига толқон солгандай бир лаҳзада жимиб қолди. -Тоҳир акангизни ўлимидан олдин кўрсансиз-а, Дилнавозхон. Шундай алпқомат одам, умрларинингсўнгги кунлари қуриб-қақшаб оламдан кетдилар. Уларни тортган азобларини ҳеч бир душманимга ҳам раво кўрмайман.
Умида опани кўзларидан оқаётган ёш юзларини юварди.
- Раҳматли Тоҳир ака билан ҳаётнинг пасту- баландини бирга кечирдик. Кечалари дўппи тикиб, ўқишларига пул қилиш учун мижжа қоқмай тунни тонгга улаган кунларимни яхши эслайман. “Улар катта одам бўлсалар, болаларимга яхши. Уларга суянч. Таянч бўладилар”, деб ўйлабман. Катта рўзғорни кундузлари бозорга пишириқ пишириб сотиб, кечалари дўппи тикиб тебратардим. Яна рўзғордан қисиб-қимтиб, бегона шаҳарда мустар бўлмасинлар, деб орттирганимни уларни қўлларига тутқазардим.
Ниҳоят эрим ўқишни ҳам битириб олди. Аввал шаҳарда, кейинчалик вилоят ташкилотларидан бирида ишлай бошлади. Раҳбар лавозимига ҳам кўтарилдилар. Бир жиҳатдан улардан нолийдиган томоним йўқ эди. Рўзғоримни тўкис қилиб, кийим-кечакда ҳам бизни бировдан кам қилмасдилар. Бирин- кетин машина, кейин ховли сотиб олдик. Болаларим ҳам вояга етиб, орзу қилганимдек катта ўқишларда ўқий бошлашди.
Умида опа ҳикоясининг шу ерига етганда нафас олиши қийинлашиб, томоғига тиқилган аламни чиқара олмай оғзини маҳкам тўсиб, бир муддат кўз ёш тўкиб олди. Биз эса сўзсиз унга тикилиб ўтирардик. У ўзига келиб олгач, сўзларини давом этди:
- Бир куни катта қизим ғалати гап топиб келди. Курсдош дугонасини уйига борган экан, ўша ерда узоқдан дадасини кўриб қолибди. Дугонаси “Бу одам қўшнимизни эри”, дебди. Қизим уйга қон қақшаб йиғлаб келди. Биз аввалига бу сўзларга ишонмадик. Қандоқ ҳам ишонай? Ахир эримга ўзимга ишонгандай ишонсам. Ўша куни қизимни қатиқ койибман. “ Чолни кўриб бувам дейдиган бўлиб қолибсан” деб.
Эрим ҳеч қачон уйга кеч келганини ёки бирор кун бошқа ерда ёрда ётиб қолганини эслай олмасдим. Шу боис ҳам у менга, болаларимга ҳиёнат қилишига асло ишонмасдим. Қизимни койидиму, ўзимнинг дилим ҳира эди.Қизим ҳадеб мажбур қилавергач, уни кўнгли таскин топсин, деб Нозима билан ўша дугонасининг қўшнисини уйига кириб бордик. Ишонсангиз, у аёл қизимдан ҳатто икки ёш кичик экан. Энди 18 ёшга кирибди. Уйининг тўғрисида не кўз билан кўрайки,аёлни эримнинг елкасига бош қўйиб тушган сурати деворда осилиқ турарди. Исми Ҳолида экан. Уйидаги хориж мебеллари-ю, гиламларни кўриб оғзим очилиб қолди. Унга ҳасадим ҳам келди. Ёмон хўрлигим ҳам келарди. Ахир эримни шу дар......

Давоми 11:30 да
❤33👍3🤔2🎉1
ажага етиши учун ўзлигимдан кечдим. Ором билмадим. Наҳотки, у мени юзимга оёқ қўйса... Мени дуч келган бир аёлга алмаштирса???
-Тоҳир Комилович, дадангизмилар?- нима дейишни билмай ундан сўрадим.
- Йўқ, у мени эрим,- жавоб қилди у бамайлихотир.
Биз музлаб қолдик. Ўзимизни базўр тутиб, “ Уларга бир илтимос билан келувдик. Балки ёрдамингиз тегар” – дедим яна минг ит азобида. У бизни танимагани учун жуда хотиржам кутиб олди. Ҳатто ичкарига таклиф қилиб, чой дамлаб келди.
- Хизмат. Энди сизларни эшитаман, - деди кулимсираб.
У кулимсирган сари, мени хўрлигим ортарди.
- Ҳалиги биз Қўқон шаҳридан келгандик... Тоҳир Камолович бир танишимга ёрдам берган эканлар. Бизга ҳам сизларни манзилингизни берганди. Марказдан бир дўкон сотиб олмоқчийдик. Хўжайнингиз катта одам эканлар. Агар озгина қўллаб юборсалар 500 доллар берардик.
Ҳолида ўйланиб қолди. Аҳир бу каттагина пул-ку. Ёнимда ўтирган қизимни эса рангида ранг қолмаганди. Яхшиям бизни стол атрофига таклиф қилгани бўлмаса, диванга ўтирганимизда қизимни муштга айланган қўлларини яшириши қийин бўлармиди?
Уни аста сийпалаб, ўзини тутишга ундадим.
-Опа... Марказдан жой олиш осон эмас. Агар иш битсин, десанглар 1000 кўкидан берасиз.
- Биз розимиз...
- Бир паст кутиб туринглар. Аввал эрим билан гаплашай, кейин аниқроқ жавоб айтаман.
- Синглим, ҳадеб бу ерга келиш биз учун қийин. Бира тўла ҳал қилиб кетсак, дегандик. Балки бизни хўжайнингиз билан учраштиришга ёрдам қиласиз. Пулимиз ҳам нақд.
Эрталаб уйдан чиқаётганимизда қизимни турмушга узатсак, мебел сотиб олармиз, деб йиғиб қўйган жамғармамизни олиб, қизимни сумкасига солиб чиққан эдик. Нозима мажолсиз қўллари билан пулни стол устига қўйди. Шўрлик қизимга жуда ачиниб борардим. Уни оқарган ранги энди аламдан кўкиш тус олиб борарди. У ҳушини йўқотиб қўйишидан ҳавотир ола бошладим. Бир ёқда ўзимни ҳам бардошим тугаб борарди.
- Яхши. Унда ярим соат кутинглар.
Ҳолида пулни қўлдан чиқаргиси келмай, унга уч-тўрт назар ташлаганини сездим. -Ҳозир пулни олиб қўйиб турамиз. Иш битгач, кетаётганларингизга берарсизлар. Уларга сизларни қариндошим, деб таништираман. Йўқса қиммат нарҳ айтадилар...
Ҳуллас, Ҳолида ўз эрим билан орамизда даллол вазифасини бажарарди. Пул одамни нималар қилмайди? Пул 18 яшар қизни ўз отаси тенги одам билан яшаш имконини берибди. Бир томонда эса мен ва болаларим қақшаб ётибмиз. Бир томонда эса ҳеч қандай машаққат тортмай бир аёлнинг жони роҳатда. Юрагим лаҳзада қассобга айланиб қолди. Қассоб гўштни нозарур жойини ташлаб ирқитгандек, юрагим эримга бўлган муҳаббатим, меҳрим ва ишончимни ёмон бездек аёвсиз узиб ташлади. Мен эрим етиб келгунча ҳиссиз, туйғусиз, бешақат аёлга айланиб қолгандим.
Эшик қўнғироғи жиринглади. Ҳолида тамано билан юриб бориб эшикни очди. У эримни ичкарига киритар экан, уни бўйнидан қучиб, юзларидан ўпиб қарши олаётганини ўз кўзларим билан кўрдим.Қизимга жуда қийин бўлди. Уни бардошлари тугаб, қичқириб юборди:
- Дада.... -Нозима дод солиб йиғларди.
Тоҳир ака бизни кўрдию, типирчилаб қолди.
- Умида... Нозима...
- Уятсиз...- дедиму, йиғлаганимча уйдан чиқдим.
- Дада... Сизни кечирмайман. Сизни кечирмаймиз...
Тортган азобларимизни гапиришгина эмас, ҳатто эслаш ҳам жуда оғир. Уйга етиб борганимизда эрим машинада бўлгани учун биздан аввалроқ етиб келган экан. Эрим бизни кар, кўр, деб ўйладими? “ У аёл пойтахтдан келган. Катталарнинг бирини қизи. Илтимос қилиб чақиргани учун боргандим. Орамизда ҳеч қандай муносабат йўқ” деб бизни ишонтирмоқчи бўлди. У ҳатто худонинг қаҳридан қўрқмай, вазиятдан чиқиш учун қўлига Қуръонни олиб, ҳарчанд истамаганимизга қарамай “ Агар ўша аёл хотиним бўлса, Қуръони Карим урсин” деб қасам ичди. Оллоҳнинг муборак каломидан қўрққанимиз учун бу сир учаламиз орамизда сирлигича қолди. Аммо, орадан олти ой ўтмай эрим қуриган дарахт мисоли қуриб -қақшаб борарди. У озиб-тўзиб кетди. Докторлар ҳам, табиблар ҳам дардларига даво топиша олмади. Эримнинг баданларидан сув кетганди, дард зулук сўраётгандек вужуди қонсизланиб борарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27🔥3😢3👍2
Ҳамма ҳайрон. Биз эса дардимизни ичимизга ютишга мажбур эдик. “ Болалар билса мендан нафратланишади” деб қўрққан эрим, ўлими олдидан бу ҳатосини йиғлаб туриб тан ол.​​​​ди. У чиндан ҳам ўша қизга уйланиб олган экан.
Эримни сўнгги кунларини эслаш оғир. У жонини тезроқ олишини худодан ёлвориб сўрарди. Биз ўшанда осон ўлим топиш ҳам осон эмаслигини тушундик. Эрим жони узилибгина, ором олди... Шундай қизларжон, ёлғон қасам одамни касрига олади, - Умида опа сўзларини тугатиб бир нуқтага тикилганча унсиз йиғларди.
Биз қўрқиб кетдик. Қасамхўр инсонлар дунёнинг ўткинчи моли учун уқубатни тилаб олгани ёмон экан. Аммо, буни ҳамма ҳам тушунавермаслиги ундан ҳам ёмон экан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Овсинжонлар, агар бу йил ҳам 8-мартга совға олмасак, онамизни уйига кетамиз! 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ҚО Т И Л. ( ҳикоя )

Қотил ҳам ёлланди. Эътиборли тарафи шундаки, у айнан Носирнинг маҳалласидан танланди...
Куни кеча бӯлиб ӯтган қотиллик юзасидан жиноий иш қӯзғатилди. Бӯлимда бӯлиб ӯтган бугунги йиғилишда ҳам айнан ӯша масала кӯрилди.
- Хӯш, - деб гап бошлади гуруҳ раҳбари йиғилиш сӯнгида ӯз фикрини билдириб.
- Тӯпланган кӯрсатмалар ҳали етарли эмас деб ҳисоблайман. Гумондорларнинг барисини сӯроқ қилишни давом эттирмоқ зарур. Тӯғри, анча-мунча маълумотлар тӯпланди. Лекин, қотилнинг ким эканлигини аниқ далиллар билан намоён этишимиз керак бӯлади. Марҳумнинг маъракасиям ӯтди. Энди, ишларни атрофлича ӯрганиш ва бу ишлар зудликда бажарилиши зарур. Эътиборни асосан унинг хотини Раънога қаратишимиз ва унинг ҳар бир ҳаракатини кузатишимиз талаб этилади. Марҳумнинг онасиям қотилликни айнан келинидан кӯрмоқда. Болаларига яна бир бор мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бӯлар.
Терговчи Собир Ахмедов марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди. Уйда муштипар она, хотини ва болалари ӯтиришарди. Марҳумнинг ҳақига фотиҳа тортилгач, секингина онаизорга мурожаат этиб:
- Фотима ая, мени кечирасиз хизматчилик экан-да, бир-икки нарсаларни сӯраб билсам дегандим, - деди. Фотима ая кӯп йиллар мактабда ӯқитувчилик қилган. Ҳаётнинг кӯп пасту баландини анчасини бошдан ӯтказган. Тушунган аёл. Шунинг учун ҳам Собирнинг гапини тӯғриликча қабул қилиб:
- Бемалол. Болажон, қандай бӯлмасин ӯғлимнинг қотили топилса бӯлгани. Жазосини олишсин ӯша номардлар!- деди кӯзига ёш олиб.
- Рухсат берсангиз, аввалом бор набираларингиздан бошласам дегандим, - деди терговчи Собир Аҳмедов.
- Бӯлмаса, набираларимни олиб юқори қаватга чиқингизлар. Айнан қотиллик содир этилган хонада сӯроқ қилсангиз. Зора, набираларимнинг ёдига тушиб бизга айтмаган гапларни сизга ошкор этишса, - деди Фотима ая.
Аслида, ушбу уй бир вақтлар катта бир ташкилотнинг идораси эди. Ишлари орқага кетиб инқирозга дуч келган. Ӯз-ӯзини бошқара олмаганидан кейин сотувга қӯйилганди. Насиб этган экан, Носир Фаттохов ким ошди савдосида ғолиб чиқди.
Аянинг ижозати билан Собир болаларни олиб, юқори қаватга кӯтарила бошлади. Зинадан чиқиб, даҳлиз бӯйлаб юришди. Биринчи хона эшиги ёнидан ӯтаверишдики,
- Дадамни мана шу хонада отишган, - деди каттакони. Айтишмасаям, буни Собир яхши билади. Ишни бошқа томонлама ӯрганиш мақсадида, уларни тӯппа-тӯғри даҳлиз адоғида жойлашган хонага олиб борди. Ӯша куни болалар айнан мана шу хонада ухлашганди. Болаларнинг болаларча дунёсини, руҳиятини яхши билган Собир аввалига ҳар тарафдан савол-жавоб қилиб, қайси бир маънода, ӯзига яқин қилишга эриша олди.
- Гулноз, неча ёшда бӯлдинг? - сӯради Собир Ахмедов.
- Ӯнга кираяпман, - жавоб қилди қизча.
- Уканг-чи?
- Саккизда.
- Жуда яхши. Уканг-ку, ёш. Бироқ, сен ӯша кунги воқеани эслаб қолган бӯлсанг керак?
- Ҳа, - жавоб қилди Гулноза.
- Бӯлмаса, билганларингнинг барини сӯзлаб бер-чи! - деб Со- бир Аҳмедов бор диққатини Гулнозга қаратди.
- Аям бизларни ухлатиш учун шу хонага олиб чиқувдилар, - деб гап бошлади у. - Ҳеч вақт ӯтмай укам ухлаб қолди. Мен эса ҳали уйғоқ эдим. Сен ҳам ухлагин, деб аям хона чироғини ӯчириб, эшикнинг орқасидан ёпдилар. Бироз вақт ӯтгач, даҳлезда шовқин кӯтарилди. Эшикни қия очиб секин қарадим. Ҳамишагидек, дадам ичиб олган. Сӯкингани- сӯкинган. Аям эса қӯлтиқларидан кӯтариб ӯз хоналарига олиб кираётган эканлар. Қайтиб жойимга кирдим. Ухлаб қолибман. Кейин нима бӯлганини билмайман. Аямнинг додлаб, бақириб юборганларидан сӯнг, уйғониб кетдик.
- Ҳовлида бир эмас, иккита баҳайбат итларинг бор. Улар ҳовлига бегоналарни умуман йӯлатмайди. Айниқса, кечалари бӯшатилиб ӯз ҳолига қӯйилган маҳалда. Жиноятчилар қандай қилиб ҳовлига бемалол кира олди экан?
- Ётоққа кириш олдидан аям итларни ҳовли четидаги хоналардан бирига қамаб қӯйгандилар.......

Давоми 14:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🤔6
- Доим шундай қилишармиди?
- Йӯқ. Авваллари ҳеч бундай қилмаганлар, - жавоб қилди Гулноза. Бу жавоб Собирни таажжубга солди. “Бу ерда хотиннинг ҳам қӯли борга ӯхшайди. Қӯшниларнинг кӯрсатмасига қараганда, ӯша куни Носирнинг уйидан ҳеч қандай шовқин, ҳатто итларнинг ҳам овози эшитилмаган экан. Бу ҳолат жиноятчилар учун шароит яратиб берганини англатади”, деб кӯнглидан ӯтказди.
Ӯша куни нафақат марҳумнинг хотини Раъно, балки ундан ташқари яна бир нечовлар терговга тортилди. Бир-биридан хабар топмаслиги учун чақирув вақти турлича белгиланди. Фарқли ӯлароқ Раъно барчасидан эртароқ келиши тайинланган.
Терговчи Собир Аҳмедов қанчалик уринмасин ундан жиноятга тортадиган илмоқли гап ола билмади. Ҳа, бу хусусда у кимдандир яхшигина сабоқ олганга ӯхшайди. Ҳар бир берилган саволга ҳеч иккиланмай, дадил-дадил жавоб берарди. Уринишнинг нафи бӯлмагач, жаҳли чиқди. Қӯнғирок тугмаси босилиши билан эшик очилиб, соқчи кириб келди.
- Бу кишини олиб бориб қаманг!- буюрди терговчи. Собирнинг тӯсатдан бундай қарорга келишини кутмаган Раъно довдираб қолди. Ӯрнидан туриб бир соқчига қаради, бир терговчига.
- Нега? Қайси айбим учун? - сӯради у дудуқланиб.
- Ҳали, беайбман денг? Жиноятнинг содир этилишига шароит яратиб берганингиз айб ҳисобланмайдими? - деди Собир дӯқ уриб.
- Қанака шароит? Нима бало, ӯз эримни ӯлдириб кетишларини истабманми? - деб ҳӯнграб йиғлаб юборди Раъно.
- Нега бӯлмаса кечалари ҳайҳотдек ҳовлига қӯйиб юбориладиган итларни қамаб қӯясиз? Дарвозаям қулфланмай очиқ қолдирилган. Устига-устак қотилликни бемалол, хатосиз бажаришлари учун Носир ётган хонанинг чироғи ӯчирилмай ёниқ қолдирилади? Буларнинг барини эътиборсизликка ағдармоқчимисиз? Ёки бу ерда бошқа гап борми?
- Илтимос, ҳар хил хаёлларга борманг!- деди Раъно ҳалиям айбдор эканлигини тан олгиси келмай. Терговчи соқчига бир имо қилувди, у келиб Раънонинг қӯлига махсус мосламани кийгизди. Хона эшигидан чиқаётувдилар ҳамки,
- Айбингизни тан олиб кӯрсатма берсангиз ӯзингизга яхши бӯларди. Ахир, ёш умрингиз қамоқда ӯтмасин дейман-да, - деди Собир...
Эшик такиллаб ичкарига Ҳаким кириб келди. Терговчининг рухсати билан кӯрсатилган жойга бориб ӯтирди. Ундан ҳар қандай терговчиям осонликча гап олиши қийин. Чунки, бундан аввал ҳаётнинг аччиқ дарсини олган, қамалиб чиққан.
- Мана булар сизга!- деб Собир Аҳмедов Ҳакимга қоғоз ва қалам узатди. - Фақат, чалғитишга уринманг! Барчасидан бохабарман. Ҳозиргина Раъно Фаттоҳова тергов бериб хонамдан чиқди. Ҳойна ҳой даҳлизда кӯрган бӯлсангиз керак. Не бӯлсаям, у Носир Фаттоҳовнинг турмуш ӯртоғи. Бир ёстиққа бош қӯйишган. Ӯртада фарзандлари бор. Ҳар кимнинг ӯз ӯрни бӯлганидек, оилада Носир- нинг ҳам қадри бӯлган, албатта. Шу томонларни ӯйлаган бӯлса керак, Раъно бор гапни ошкор этди. Сиз яширган билан бошқаси айтади. Шунинг учун яширмай, чалғитмай борини қоғозга туширинг! Қуролни ҳам қаердалигини ёзиш ёдингиздан кӯтарилмасин!- деди у. Терговчи Ҳакимни кӯрсатма ёзишга ундаб, ӯрнидан турди-да, дераза томон ӯтди. Сигарет донасини охиригача чекиб улгурмасиданоқ, Ҳаким ёзиб бӯлганлигини айтиб қолди.
- Ӯз қӯлим билан ёздим деб пастки қисмига сана қӯйингда, имзо чекинг! - деди Собир секин унга яқинлаша бориб. - Нега бунча қисқа ёзибсиз?
- Борини ёздимда, ӯртоқ командир!- жавоб қайтарди Ҳаким. Собир қоғозни қӯлга олиб ӯқий бошлади. Лабини буриштириб:
- Ҳали, бегуноҳман денг. Фариштадай инсонни безовта қилибмизда? Ҳа, майли. Бир-икки кунда тилга кириб қоларсиз, - деди-да, чақирув тугмасини босди. Эшик очиб соқчи кириб келди.- Бу кишини олиб бориб қаманг! Соқчи Ҳакимнинг қӯлига мослама кийгизиб, ташқари томон юришига ундади. Собир эса уларнинг эшик ёнигача боришларини кутди. Етишгач:
- Айтгандай, бу кишини ‘Ғишт”нинг олдига олиб бориб қаманг!- деди у.
- Fишт? - деб юборди беҳосдан Ҳаким ортига ӯгирилиб......

Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍8
​​- Ҳа, сиз билган ӯша ғишт. Мана, у икки кундирки бизнинг “азиз меҳмонимиз”, дам оляптилар (ғишт бу бир кимсанинг лақаби. Асл исми Мирғолиб. Ёши элликка борган. Умрининг тенг ярмини қамоқда ӯтказган. Аввалига, ӯз фаолиятини кичик-кичик ӯғриликдан бошлаган. Бир сафар, бир инсоннинг бошига ғишт билан уриб қамалди. Ӯшанда у ӯзига ғишт лақабини орттириб олган. Ҳозирги кунда учига чиққан жиноятчилардан).
Кейинги ӯтказилган тергов ӯзгача тус олди. Уддабурон Собир Аҳмедов барча кӯрсатмаларни бир-бирига боғлай олишга эришди. Натижаси ёмон бӯлмади.
- Раънохон, “касални яширсанг, иситмаси ошкор этади”, деганларидек, чалғитишга уринманг! Хабардор этай Ҳаким шу ерда. Гиёҳванд олди-соттиси бошлиқларидан бири “шеф” ҳам қӯлга олинган. Танангизга бир ӯйлаб кӯринг-да, саволларга аниқ ва тӯғри жавоб беришга ҳаракат қилинг! Яширишга уринганингиз бефойда. Бошқалари аллақачон айтиб бӯлишди. Сизнинг кӯрсатмангиз фақат айрим нарсаларга аниқлик киритиши мумкин, холос, - деди Собир Ахмедов тергов жараёнида...
Бошлиқ хонасида навбатдаги йиғилиш бӯлиб ӯтди. Унда, асосан Собир Аҳмедовнинг ахбороти тингланди. У барчанинг диққатини ӯзига тортиб қуйидагиларни сӯзлаб берди:
- Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова доим Ҳаким дегич йигит билан бирга шаҳар чеккасидаги қишлоқда жойлашган “нуқта”га, яъни оғуфуруш жиноятчилар йиғиладиган ҳовлига “юк” олиб бориб туришади. Олди-сотти ишлари ортидан бойиб кетадилар. Йӯқ жойдан олтину, зебу зарга ӯралиб бораётган хотинининг қинғир ишлар билан илакишиб қолаётганини сезган Носир унга халақит бера бошлаган. Бу турмуш ӯртоғигаям, қолаверса, гуруҳдагиларгаям ёқмайди. Натижада, уларда уни йӯлдан олиш нияти пайдо бӯлиб, қотил ёллашади. Қотил айнан Носир Фаттохов яшайдиган маҳалладан, яъни Мирғолиб деган кимса танланади. Унинг лақаби - “гишт”.
- Жуда яхши. Қотиллик қай йӯсинда содир этилганлиги тӯғрисида нима дея оласиз? - сӯради бошлиқ.
- Қотилликни амалга ошириш куни, вақти белгилангач, Ҳаким қотил учун шароит яратишга тушади. Раънога учраб, уни алдаб, катта миқдорда “юк” келади деб ишонтиради. Гуруҳнинг ҳийласига лаққа тушган Раъно қоронғу тушиши билан тунги қӯриқчилари бӯлмиш каттакон икки итини ҳовли чекасидаги хоналардан бирига олиб бориб қамайди. Болаларини ухлатиш учун вақтдан эртароқ ӯз хоналарига олиб бориб ухлашга ундайди. Ишларига халақит бериши мумкин бӯлган эрини эса иккинчи қаватга олиб чиқиб ётқизиб чиқади. Ӯзи эса дарвозани очиқ қолдириб супада ӯтириб “юк”ни кутади. Анча кутади. Ҳа, деганда таъминотчилар кӯринмасди. Вақт ярим кечадан ӯтавергач, телефон жиринглаб қолади. Безовта қилган Ҳаким эди. Раънонинг жавобидан сездики, ҳамма иш режа асосида кетаётир. Гуруҳдагилар Раънони алдаб қотиллик учун шароит ҳозирлагач, юкни қӯлга тушганлиги ва энди уни кутмаслигини айтишади.
- Хӯш-хӯш, давом эттиринг!- буюрди бошлиқ. Хонадагилар- нинг бор диққати Собирда эди. У яна гапида давом этиб:
- Раъно Ҳакимнинг гапини рост билиб қулфлаш мақсадида дарвоза ёнига боради. Негадир, унга бир шарпа девор устидан ошиб утиб, ҳовли ичкарисига тушгандай сезилади. Қӯрқа бошлайди. Ҳайҳотдек ҳовлининг нариги чеккасига бориб итларини қӯйиб юборишга юраги дов бермади. Ӯзини шоша-пиша уй ичкарисига уриб, болалари ётган хонага кириб ётади. Қотил эса Раънонинг дарвозани қулфлаб бӯлгунига қадар иккинчи қаватга чиқадиган зина тагига кириб яширинган. Ҳаммаёқ тинчигач, қотил қабих ниятини амалга оширади, - деб терговчи Собир Аҳмедов сӯзини якунлади...
Одил суд ишни атрофлича кӯриб чиқиб, ҳар бир жиноятчининг қилмишига яраша жазо белгилади. Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова ҳам жазодан бенасиб қолмади. Фотима ая суд залидан чиқаркан, терговчи Собир Аҳмедовнинг ёнига борди. Унинг елкасини қоқиб:
- Раҳмат сизга, болажон! Илоҳим, болаларингиз ҳузурини кӯринг. Яхшиям, давлат бор, ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари бор. Йӯқса, дунёни жиноятчи босарди, - дея алқаб, унинг ҳақига дуо айлади...
Ҳабибулла Ғафур.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35😢5👍4🥰1
БАЙРАМ ЯҚИН...

(Ҳазил шеър)


Шошинг бозор томонга
Нархлар ошиб кетмоқда.
Олийжаноб эркаклар
Байрам кириб келмоқда.

Гуллар олинг ранг баранг
Кўриб қувонсин кўзлар.
Маржондай теринг текис
Мақтовли ширин сўзлар.

Ширинликлар ҳилма ҳил
Даста даста тахлансин.
Тўлиб тошиб келингда
Қўшнилар бир уялсин.

Кийим кечак модага
Мослаб тақинчоқ олинг.
Бугун байрам сенга деб
Киссага доллар солинг.

Шу куни аёллар ҳам
Ошхонадан дам олсин.
Йилда бир келар байрам
Қувончдан кўзлар ёнсин.

Кинога билет олинг
Маданий ҳордиқ олсин.
Ҳилма ҳил совғалардан
Аёлнинг кўнгли тўлсин.

Бир марта байрам сабаб
Уюштинг зиёфат.
Йил бўйи дуо қилар
Сизга тилаб даромад.

Камайиб қолмас бойлик
Озгина сарфласак.
Баъзан ҳаддимиз кетиб
Сизларни айбласак.

Чойхоналар дам олсин
8-март яқин.
Аёллар кўзларида
Қувончдан ёнсин учқун.

Шошинг бозор томонга
Нарх наво ошиб кетар.

✍ИРОДАХОН ҚОСИМОВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телефон орқали танишиб, учрашувга чиққан экан. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2😁1
ХУЗУР ТЎЛА ИФТОР ТИЛАЙМИЗ..
ХУЗУРЛИ ИФТОРЛИК ИЛА ХОНАДОНИНГИЗГА ТИНЧЛИК ОСОЙИШТАЛИК БЎЛИШИНИ ТИЛАБ КОЛАМИЗ ....

💐🍃💐🍃💐🍃💐🍃💐


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ ⭐️

🌙Аллохим сўрадим бугун бир
тилак.....
🌙Тилагимга етайин қўлла эй
фалак....
🌙Дунёда бир умр бахтли
яшасин.....
🌙Ушбу сўзларни ўқиган юрак
🌙Хайрли тун Аллоҳимга
омонатимсиз🥰


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
ҚОЧОҚ КЕЛИН…
 
Эшли шкафни синдириб очиб ичидаги керакли кийимларни олди-да, сал бўлмаса севинчдан хохолаб юбораёзди. Зўрға кафтлари билан оғзини ёпиб қолди.
— Қандай қўрқинчли-я нотаниш жойда! — деди ўзига ўзи. — Ҳой, нотаниш одам, мен нарсаларингизни фақат қарзга олаяпман. Албатта қайтариб ташлаб кетаман бир куни!..
У ўзига-ўзи гапирганча кийимларни қўлтиқлаб ташқарига чиқмоқчи бўлди. Шу пайт уй чироғи хаёлидами, ҳақиқатданми, ёниб ўчгандай туюлди. Қўрқиб кетди. Югурганча ётоқхонага кириб олди. Ётоқхонанинг чироғи ўчирилган эди.
“Таваккал ёқсаммикан?
— кўнглидан ўтказди Эшли.
— Эгаси келиб қолса-чи?.. Буёқда куёвникидагилар, ўзимникилар ўлиб-толиб мени излашаётгандир. Тўй бошланган пайтда қочиб кетганим учун кечиришмас… Эй, Худойим, уни ҳохламасам нима қилай?.. Нега ўзи бошида ўйламадим?..”
Ташқаридаги кучли чақмоқ Эшлининг хаёлларини бўлиб юборди. Ваҳимасига ваҳима қўшилди. Аксига олиб нариги хонадаги чироқ ҳам ўчиб қолди. У югурганича шкаф ортига беркиниб олди. Кутилганидек, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ташқарида оёқ товушлари эшитилди.
“Қочиб қолсаммикан?
— ўйлади Эшли. — Ҳозир ушлаб олса, турмага тиқади…”
Оёқ товушлари тобора яқинлашиб, кимдир ичкарига кирди. Ётоқхонага ўтиб қаердандир шам топиб ёқди. Эшли лабларини асабий тишлаганча индамай тураверди. Ҳалиги одам очиқ турган деразани ёпди-да, йўлакка чиқиб кетди. Бирдан бир йўл кўринмасдан чиқиб кетиш… Хўш, нима қилиш керак?.. Эшли ҳақиқатан боши берк кўчага кириб қолгандек қандай йўл тутишни билмасди.
Бу уйнинг эгаси Кем Кейн эди. Бугун негадир ишлари юришмади. Умуман, ҳаётда сира омади юришмагандек ҳис этарди ўзини. Бу кеча Гонолулудан буткул жўнаб кетишга аҳд қилиб, кетиш олдидан бироз дам олишга аҳд қилди. Лекин уйга кирди-ю, очиқ ойнани кўриб ҳайрон бўлди. Кимдир бормикан ичкарида?..
У яна ётоқхонага қайтиб шамни полга тўғрилади. Кийимлари сочилиб ётибди. Қизиқ!..
Кем беихтиёр шкафга яқин келди-да, шамни баланд кўтарди. Ичкарида қандайдир соя кўрингандек туюлди.
— Қимирламанг! Мен сизни кўраяпман!..
Соя шундоқ ҳам қимир этмасди.
Буларнинг ҳаммаси Кемнинг асбига тега бошлади. Шкаф ичига қўл солди-ю, яшириниб турган аёл киши эканига иқрор бўлди.
— Менга қўл теккизманг!
— турган ерида қичқирди Эшли. — Бўлмаса ҳозироқ полициячақираман!
Кемнинг ростакамига жаҳли чиқиб кетди.
— Сиз полиция чақирасизми? Йўқ, айтинг, бу кимнинг уйи? Қани, айтиб юборинг-чи!..
— Ўзингиз айтинг!.. Балки сиз ҳам менга ўхшаб адашиб кириб қолганлардандирсиз бу ерга?
Кемнинг энсаси қотди. Аслида бундай шаддод аёлларни ёқтирмасди. Аммо рўпарасидаги келишган қизнинг ўзини ҳимоя қила олиши уни юмшатди.
— Бўпти, сиз ҳам бу уй ўзингизники эмаслигини бўйнингизга олинг унда!
— Мен ҳеч нарсани бўйнимга олмайман.
— Ана, кўрдингизми, ўғриларнинг ҳаммаси шунақа.
— Унда кимсиз?
— Н-нима десамийкин?.. Масалан, меҳмонман… Сиз меҳмонгаям полиция чақирармидингиз?
— Бўпти… Фақат кутилмаган меҳмонман десангиз тўғрироқ бўларди.
— Майли… Энди айтинг, бу уй сизникими?
— Ҳа, меники. Энди чиқинг!
Эшли қўрқа-писа шкафдан чиқди. Кем унинг қоматини, қуюқ сочларини кўриб ҳайратда қолди. Ҳақиқатан, Эшли ҳавас қилса арзигулик даражада гўзал ва истарали эди.
— Уйингиз чиройли экан.
— ўртадаги жимликни бузди Эшли.
— Ҳа, ўзимга ҳам ёқади.
— деди Кем ҳануз қиздан кўз узолмай. Лекин барибир Эшлини ўғри қиз сифатида тасаввур қиларди. Ишонгиси келмасди гапларига.
— Тўғрисини айтинг, — деди ниҳоят мақсадга ўтиб. — Ўша одам сизга қанча ваъда қилди?
— Қайси одам?
— Сизни ўғирликка ундаган одам-да!
— Нима? — уй эгасига ҳайрон бўлиб тикилди Эшли.
— Қанақа ўғирлик?
— Нима бўлгандаям, мен ўша берган пулдан икки баравар кўп бераман. Фақат уйни бўшатиб қўйсангиз бас.
— Вой, менга пулингиз керакмас. Шундоғам кетаман ўзим.
— Яхши, унда кетинг!
— Ҳа, ҳа, кетаман.
Эшли бориб ташқари эшикни очди. Ҳовлида жала қуярди. Эҳ, иши юришмади-да!.. Кечаси шундай ёмғирда қаерга боради энди? Ҳовлига чиқиб кўча томон юриб бораркан, кутилмаганда Кемнинг овози эшитилди......

Давоми 8:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34🕊2
— Тўхтанг!
Эшли тўхтаб ортига ўгирилди.
— Мабодо эгнингиздаги кўйлак меники эмасми?
— сўради Кем.
— Ҳа. — Эшли ноқулай аҳволга тушиб бошини эгди. — Майлими бир икки кунга кийиб турсам?
— Нима, кийишга ҳеч вақоингиз йўқми?
— Фақат тўй кўйлагим…
— Тўй кўйлак? — елка қисди Кем. — Ўша кўйлакда тайёрагоҳдан келдингизми?
Эшли жавоб бермади. Кем бу қизнинг ҳақиқатан укаси Кетчнинг ёллаганларидан биттаси деб ҳисобларди… Лекин тўй кўйлакда…
— Актрисаликни қотираркансиз. — ниҳоят ичидагини айта бошлади Кем.
— Мени кўпчилик комедиантка деб атайди. Лекин актрисаликка ҳеч ким йўймаганди…
Эшли ер остидан уй эгасига боқди. Қандайдир ғалати одам экан. Ҳазилни тушунмайди. Майли, кирақол бир кечага ҳам демайди. Юраги тош одам бўлса керак…
Хўш, ҳозир қайтиб борса, Уесли нима дейди. Ўла, менсиз ҳеч нарса қила олмас экансан-ку! демайдими? Аниқ айтади. Устидан очиқдан-очиқ кулиши тайин.
Эшли бошини кўтариб қаршисида шам кўтариб турган баланд бўйли Кемга тикилди.
— Майли, мен кета қолай,
— деди у аста дарвоза томон қадам ташларкан. — Хавотир олманг, кўйлагингизни албатта қайтараман…
Худога шукр, кетяпти. Кем яна тинч, осуда уйга қайтади… Лекин…
У қизнинг яланг оёқ ҳам эканини кўрди. Ахир, бу аҳволда қандай чиқариб юборади?..
— Тўхтанг! — Кем югуриб Эшлига етиб олди.
— Устингиз жуда юпқа экан-ку!..
— Нима қипти?
Эшли беихтиёр аксириб юборди.
— Ана, кўрдингизми, — деди Кем унинг қўлтиғидан олиб.
— Яна бироз шу ёмғирда турсангиз аниқ шамоллайсиз. Юринг, майли, эрталабгача қола қолинг! Мен сизга қайноқ чой тайёрлаб бераман…
Шу тобда Эшли қаршилик кўрсатадиган аҳволда эмасди. Итоаткорона эркакнинг ортидан эргашди. Ичкарига киришгач, Кем уни диванга ўтқазиб қўйди-да, ўзи ошхонага ўтиб бирпасда чой дамлаб келди.
— Бу сизнинг дала ҳовлингизми?
— сўради Эшли чойни ҳўпларкан.
— Мен ҳуқуқшуносман,
— деди Кем. — Кейинги ҳафтада ишларим жуда кўпайиб кетди. Шунинг учун бу ерга фақат дам олиш учунгина келдим. Аммо тўғрисини айтсам, укамдан бошқаси менга шерик бўлишга арзимайди.
— Демак, мен сизнинг эътиборингизни торта олмабман-да?! — кулди Эшли.
Кем қаршисидаги қизга маъноли қараб қўйди.
— Йўқ, унчалик эмас… Менга кўпроқ баланд бўйли, олий маълумотли қизлар ёқади… Ҳа майли, келинг, яхшиси, танишайлик!.. Мен Кем Кейнман. Сиз-чи?
— Эшли. — оҳиста эркакка қўл чўзди у.
— Эшли, юринг, мен сизга хонангизни кўрсатаман!..
Улар олдинма-кетин меҳмонхонага ўтишди.
— Мана, сизнинг жойингиз,
— деди у диванни кўрсатиб.
— Эрталабгача бемалол ухлашингиз мумкин!
— Хайрли тун! — Эшли эркакка шам ёруғида мамнун қараб қўйди.
— Хайрли тун!..
Кем меҳмонхона эшигини ёпиб йўлакка чиққач, ўзича шивирлаб қўйди.
— Ғалати қиз экан… Майли, эрталаб даф бўлади…
Билмайди, Эшлини кечаси кучли чақмоқ уйғотиб юборди чамаси. Ўрнидан сапчиб туриб кетди. Хона ичи қоп-қоронғи эди. У қўрқувдан дағ-дағ титраб дераза олдига келди. Ўзини хонада ҳеч ким йўқлигига қанчалик ишонтиришга уринмасин, ташқаридан кимдир тикилиб тургандек туюлаверди.
“Наҳотки, Уесли мени топиб олди? — хаёлидан ўтказди Эшли. — Йўқ, бу Уесли эмас…”
Қиз даҳшатга тушиб апил-тапил кийинди-да, йўлакка чиқди…
Энди нима қилади?.. Кемни уйғотсинми? Уришиб берса-чи?.. Э, уришса-уришар. Нима бўлганда ҳам барибир уйғотади…
Эшли ётоқхона эшигини оҳиста чертди.
Кем узоқ кутдирмади. Кўз очиб юмгунча остонада пайдо бўлди.
— Нима бўлди? Бу ерда нима қиляпсиз? — сўради у ўралиб олган кўрпасининг четларини тўғрилай-тўғрилай.
— Кечиринг, мен сизни уйғотмоқчи эмасдим.
— Нима бўлди ўзи? Гапирсангиз-чи!
— Йўқ… Ҳеч нарса бўлгани йўқ… Бемалол ухлайверинг!
— деди Эшли тескари ўгирилиб.
— Ие, сиз менинг эшигимни тақиллатиб турсангиз, қандай ухлайман?
— Энди бошқа тақиллатмайман… Биласизми… Сизга тушунтириб беришим қийин… М-менинг олдимда ҳозир кимдир бўлишини истадим холос…
Эшли йиғлаб юборди. Кем унга ҳайрон бўлиб боқаркан, ҳеч нарсага тушунмай, бош чайқаб қўйди.......

Давоми 9:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍9
— Нимага йиғлаяпсиз?
— сўради ниҳоят Эшлининг елкасидан тутиб.
— Йиғлаётганим йўқ.
— Юзларингиз ҳўл-ку!
— Э, бунга эътибор қилманг!..
— Қани, мана шу ерда туринг! Мен сизга ҳозир сут қайнатиб келаман.
— Керак эмас.
Кем унинг гапига қулоқ солмай, ошхонага ўтди ва бир зумда сут олиб келди. Эшли сутни жинидан ёмон кўрарди. Лекин на илож? Уй эгасининг раъйини қайтаришга қўрқиб, истамайгина сут тўла стаканни қўлига олди. Кем эса, уни ётоқхонага етаклаб кириб диванга ўтқазди-да, тиззасига кўрпа ташлаб қўйди.
— Совуқ егандирсиз. Бирпас ўтирсангиз исийсиз… Мен бир нарсага тушунмайман. Нега Митчелл икковларинг мени тўй либоси юмшатади деб ҳисобладиларинг?
Эшли эркакнинг кўзларига қаради.
— Мен ҳеч қанақа Митчеллни билмайман.
— Нима? — ўрнидан туриб кетди Кем.
— Мени ҳеч ким бу ерга жўнатгани йўқ. Ўзим келдим. Қарасам, ойна очиқ экан. Шу ерда тунни ўтказишга қарор қилдим.
— Шунақа денг?.. — кулиб юборди Кем. — Унда сиз жиноятчи экансиз.
— Тўғри.
— У ҳолда мен полиция чақираман.
Эшли бу гапни эшитиб титраб кетди.
— Майли, агар истасангиз чақираверинг! Аммо…
— Нима аммо? Айтинг, нега менинг уйимга кирдингиз? Нима ишингиз бор эди.
— Бугун менинг тўйим бўлиши керак эди… Шунинг учун тўй либосида эдим.
— Хўш, нима бўпти?
— Мен қочиб кетдим.
— Йўқ, сиз яна ёлғон гапиряпсиз.
— Рост, мен қочиб кетдим.
— Нимага?
— Кутилмаганда сездимки, катта хатога йўл қўйибман.
Кем секин жойига ўтирди.
— Шунақа денг? Демак, сиз куёв шўрликни шарманда қилибсиз-да?!.
— Мен у билан бир ҳафтадан бери гаплашишга уриндим. Лекин у қулоқ солишни истамади.
— Тўғри юзига айтиш керак эди. Узукни қайтариб мақсадни айтавериш лозим эди.
— Мен шундай қилдим. Аммо бошқалар мени ҳазиллашяпти деб ўйлашди.
— Хўш, ким экан ўша сизга уйланмоқчи бўлган бахтли куёв?
— Уесли. — оҳиста шивирлади Эшли.
— Уесли Батлерми?
Бу саволдан Эшли қотиб қолди.
— Сиз… Уни танийсизми?
— Танийман. — Кем даст ўрнидан туриб чироқни ёқиб юборди ва қайтадан Эшлининг ёнига ўтирди.
— Менга қаранг, келиб-келиб ўшанга турмушга чиқмоқчи бўлдингизми?
Эшли кулиб юборди.
— Ҳа, айнан ўшанга… Чунки мен бу ерларга келганимдан сўнг у билан ҳар куни гаплашиб юрадиган бўлдик. Бироқ… Кейин тушуниб етдимки, менинг тенгим эмас экан… Менга қаранг, сиз уни қаердан танийсиз?
— Мактаб даврларимдан…
— ерга боққан кўйи жавоб қилди Кем. — У бойлар ўқийдиган мактабда ўқирди. Мен эса камбағалларникида… Бир-биримизни кўришга кўзимиз йўқ эди ўша пайтларда.
— Уесли билан қандай танишгансиз? — қизиқсиниб сўрашда давом этди Эшли.
— Оилаларимиз ўзаро борди-келди қилишарди. Кейин университетда бирга ўқидик.
— Сиз университетни битирганмисиз?
— Ҳа, бир нечтасида ўқиганман.
— Кейин-чи?
— Биринчисидан ҳайдалдим.
— Қизларни ётоқхонага олиб кирган бўлсангиз керак-да?
— кулди Эшли.
— Ҳечам-да! Бу иш учун жазолашмайди. Мен ўшанда жониворларни ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлиб киргандим. Жониворларни жуда яхши кўрардим. Уларни ҳеч ким хафа қилмаса дердим. Хуллас, бир куни биз қуёнчаларни очиқ ҳавога олиб чиқдик. Улар эса катта кўчага югуриб кетишди. Натижа шундай бўлдики, кўпчилик қуёнларни машина босиб ҳалок бўлди. Ҳайдалишимга худди шу воқеа сабаб бўлганди.
— Нега сиз кўп куладиган аёлларни ёқтирмайсиз?
— сўрашда давом этди Эшли.
— Бунинг аҳамияти йўқ.
— гапни калта қилди Кем.
— Яхшиси, айтинг, уйингиздагилар ўзларини қўярга жой топа олишмаётгандир ҳозир?
— Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Аллақачон қўнғироқ қилиб яхши эканимни айтганман. Улар ҳойнаҳой банкетда маза қилиб ўтиришгандир?
Кем кулиб юборди.
— Банкет? Тўй бўлмагандан кейин қанақа банкет бўлиши мумкин?
— Менинг онам ҳеч қачон пулни шунчаки кўкка совурмайди. Олдиндан пул тўлаб қўйилганди… Демак, тинчгина ўтириб байрам қилишади охиригача…
— Бўпти, энди ётиб дам олинг!..
Кем бориб чироқни ўчирди.
— Айтганча, эртага барибир бошқа жой топишингизга тўғри келади.
— Биламан, — деди Эшли диванга чўзиларкан.......
Давоми 10:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🕊2
— Қўрқманг, кетаман! Сизга осилиб олмайман…
Кем қаттиқ ухлаб қолган экан. Номаълум атир ҳидими, шовқинми, ишқилиб нимадандир чўчиб уйғонди. Биринчи бўлиб кўргани шу бўлдики, Эшли унинг ёнида ётарди.
Жин урсин!..
Кем оҳиста елкасидаги қизнинг қўлини олиб ташлади-да, ўрнидан турди. Шу тобда меҳмонхона тарафдан таниш овоз эшитилди.
— Кем, фақат ўзингни ухлаганга солма! Аллақачон ўрнингдан тургансан.
Бу синглиси Шаунининг овози эди. Кем уф тортиб соатига қаради. Соат аллақачон эрталабки олтига занг урибди. Бу орада Эшли ҳам ўрнидан турди.
— Ким у?
Кем бармоғини лабларига босди.
— Жим, бу синглим Шауни! Афсуски, унда ҳам калит бор эди. Сиз шу ерда индамай ўтиринг, мен чиқиб келаман!..
Шаунининг ёнида яна бир қиз бор экан.
— Бу менинг дугонам Мелисса!
— қизни таништирди Шауни.
— Жуда хурсандман!
— жилмайди Кем. — Хўш қайси шамоллар учирди?
— Митчеллдан сенинг келганингни эшитиб қолдим. Шунинг учун бир салом-алик қилиб кетай деб киргандим.
— Яхши бемалол жойлашаверинглар!..
Шауни нарсаларини жойлаш учун дугонасини етаклаб ичкарига кириб кетди. Кем эса, ҳовлига йўл олди…
Шауни дугонаси Мелиссани уй билан таништириб бўлгач, ванна қабул қилиш ниятида ваннахона томон юрди. Шу пайт акасининг хонасида каравот ғижирлагандек, кимдир уёқдан-буёққа юргандек туюлди. Ҳайрон бўлиб ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, хонада Эшли қимтинибгина унга қараб турарди.
— Салом, — деди Шауни ҳануз ҳайратини яширолмай.
— Салом, — жавоб қилди Эшли ҳам. — Сиз Кемнинг синглисимисиз?
Шауни жавоб ўрнига лабларини бурган кўйи бу келишган, соддагина қизга бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Эшли унинг нима демоқчи эканини сезди.
— Йўқ, сиз… ўйлаган қиз эмасман… — деди зўрға.
— Наҳотки? — унга яқин келди Шауни. — Афсус…
— Ҳақиқатан шундай,
— тушунтира кетди Эшли.
— Биз акангиз билан эндигина танишдик… Мен кеча ёмғир бошлангани сабабли қўрқиб уй ичига кириб олгандим… Мана, ёмғир ҳам тинди, тонг отди… Энди кетсам ҳам бўлаверади.
Шауни унинг эгнидаги акасига тегишли кийимларга ишора қилди.
— Ўзингизга кийим топишингиз билан кетасиз, шундайми?
— Ҳа.
— Хўш, қаерга бормоқчисиз?
— Ҳали ўйлаб кўрганимча йўқ.
— Шунақами? Унда мен сизга иш таклиф этсам, нима дейсиз?
— Қанақа иш? — қизиқиб сўради Эшли.
— Менга қарашли кафега тонгги официантка керак. Истасангиз, бемалол боришингиз мумкин.
— Яхши бўларди.
— жилмайди Эшли.
— Бўпти кўришгунча!
— Хайр!
Шауни шошилинч дугонасининг олдига кирди-ю, нарсаларини йиғиштира бошлади.
— Мелисса, биз зудлик билан бу ердан кетишимиз керак.
— деди у дугонасини шошилтириб.
— Нима бўлди?
— Акам банд экан. Ёнида кетворган бир қиз бор экан… Халал беришни истамайман…
Улар Кем билан йўл-йўлакай хайрлашганча ташқарига чиқиб кетишди.
Кем синглиси кетгач секин хонасига кирди. Эшли ҳамон хона ўртасида қотиб турарди.
— Нонушта қилишни истайсизми кетиш олдидан? — сўради Кем қовоғини уйганча. Эшли унга ер остидан тикилиб қаради.
— Истасам, овқат тайёрлаб берармидингиз?
— Тўғриси печеньедан бўлак ҳеч вақо йўқ… Аммо жа оч бўлсангиз буюртма беришим мумкин.
— Айтингчи менинг ёнингизда ётганимни нотўғри тушундингиз-а?
— гапни бошқа ёққа бурди Эшли.
— Нима бўпти?
— Наҳотки, сиз аёлга эркакдан фақат айш-ишрат керак деб ўйласангиз?
— Ўйласам нима?
— Эҳ, — оғир хўрсиниб қўйди Эшли. — Сиз шунчалар ҳиссиз эркак экансизки…
— Бундай дейишга нима ҳаққингиз бор? — Кем жаҳли чиқиб қўлларини мушт қилди.
— Ҳа, сиз аёлни тушунмайсиз.
— Майли, айтадиганингизни айтиб олдингиз. — деди жаҳл аралаш Кем. — Энди бемалол кетишингиз мумкин.
Эшли кулиб қўйди.
— Биласизми, мен бу уйнинг яқинидаги пляжда бир ҳафтагача дайдиб юрдим. Билдимки, айнан шу уйда ҳеч ким яшамас экан. Келдим-у, аста кириб олдим.
— Бу билан нима демоқчисиз?
— Яна… Бироз яшаб турсам дегандим уйингизда.
— Нима?.. Энди ҳаддингиздан ошяпсиз.
— Ишонинг, ҳеч нарсангизга тегмайман… Ҳозир… Қаерга боришимни билмайман.....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30
​​Кем жаҳл билан қизнинг икки елкасидан ушлади.
— Бас қилинг! — деди у Эшлини силташга уриниб.
— Жуда қуюшқондан чиқиб кетдингиз!..
Эшли баданига бу барваста эркакнинг қўллари қанчалар хуш ёқаётганини ҳис этди. Нега шундай бўлди?.. Англаёлмади. Фақат… Титраб кетди.
— Нимани бас қилай?
— беихтиёр Кемнинг елкасига бош қўйди Эшли. Кем баттар аччиқланиб уни қўйиб юбормоқчи, шартта ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлди. Аммо жойидан қимирлай олмади. Қандайдир номаълум куч уни бир жойда ушлаб турарди. Аста Эшлининг қалин сочларига қўл юборди.
— Кечиринг! — деди ва қизнинг сочларини ҳидлаб кўрди. Ҳа, тунда димоғига урилган ёқимли ҳид шу эди. Шу қадар ёқимли ҳидки, Кем ўзини тутолмади. Ҳансираганча Эшлининг томоқларидан, юзларидан ўпа бошлади. Шу тобда бояги жаҳлидан асар ҳам қолмаганди. Нималар қилаётганини билмаган ҳолда қизни ўпишдан, эркалашдан, силаб-сийпашдан тўхтай олмасди. Эшли ҳам худди шуни кутганди. Буткул ўзини топшириб қўйди. Кемнинг бўйнига осилган кўйи тотли бўсаларнинг
қулига айланди.
— М-мен… Билмаган эканман.
— унинг қулоғига шивирлади Кем.
— Сенинг бу қадар ширин эканингни билмаган эканман…
— Мен ҳам…
— Юр, яхшиси, манави ерга ётайлик!..
Кем чидай олмади. Қизни даст кўтариб каравотга ётқизди…
Орадан бир соатлар чамаси вақт ўтиб икковлари каравотда ўтирганча келажак режасини тузишарди.
— Мен сени севиб қолдим!
— деди Кем тиззасига бошини қўйганча жимгина ётган Эшлига. — Ўша Уелсига бериб бўпман сени!.. Сен ҳақиқий жаннат гули экансан… Сендақалар камдан-кам учрайди дунёда.
— Боягина ҳайдаётувдинг-ку!
— қиқирлаб кулди Эшли.
— Жинниман-да!.. Сендай қизни ҳайдаб бўларканми?.. Мана энди менинг ҳаётим бошқача бўлади.
— Қанақа?
— Мен ниҳоят бахтиёр бўламан… Ҳеч қачон сиқилмайман… Айтганча, синглимга ҳам ёқиб тушдинг шекилли.
— Қаердан билдинг? — секин ўрнидан турди Эшли.
— Бир гал бегона аёлни уйимда кўриб қолиб роса жанжал кўтарганди.
— У менга иш ҳам таклиф этди. — деди Эшли.
— Қара-я!.. Оббо айёрлар-эй, менсиз кўп нарсани ҳал қилмоқчи бўлибсизлар-да!.. Йўқ, энди сен фақат мен билан бирга бўласан!.. Сени ҳеч кимга бермайман, қочоқ келин!..
Эшли кулиб юборди. Чунки бу сўз энди ўзига ҳам кулгили туюла бошлаганди.
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍4🤔3🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага яхши кайфият тилаб қоламиз. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁4
ОТАЖОНИМ.

Саодат турмушга чикканидан кейин бирин кетин уч угилли булди.Оралари бир ярим ёшданлиги учун жудаям кийналди.Тенг йиглашади кайси бирига карашни билмай колади.Бирини бешикка белайди,иккинчисини эса беланчакка солади, учинчисини эса оёгига ёстикни куйиб углини ёткизиб аллалайди.Эри эрталабдан кечгача ишда.Бир узи уй ишлари яна болачалар! Баьзида кийналиб кетиб, сабри тугаб "Онам тирик булганларида ёрдамлашар эди" деб йиглайди.Кунлар утиб, йиллар утди.Угиллари мактабга боришди.Анча катта булиб колишди.Уша пайтда Угиллари 5-синф3-синф 1-синфларда укишар эди.Ака укалар бир карасанг инок,бир оз уйнашгандан кейин бир нимани талашиб уришиб кетишар эди..Саодат инок булишларини роса уктирса хам бола эканда, бир оздан кейин яна уша ахвол!Кунлардан бир кун даладан келса Катта угли Уртанча углини Сукичакни устунига икки оёгини икки томонга тортиб аркон билан боглаб куйибди.Огрикни кучидан Уртанча угли йиглаяпти, кенжатой эса "Акамни еч "деб у хам йиглаяпти.Кинода " БРУСЛИ.." шунака килиб шпагатга тушган экан.Катта угли уртанчасини БРУСЛИ буласан деса рози болган.Кейин сукичакка боглаган...Саодатни роса жахли чикди."Брусли болмай колгурларее, оёги синса нима боладиаа?"Тухмай жавраб углини оёгидан арконни ечди. " Хозирдан берахм булишса катта булганда нима булишади.Канака килиб тарбия киламан энди.Отасини хеч нарса билан иши булмаса!" Бир бирларига Мехр Окибатли булишни шунча такрор ва такрор айтгани билан болаларига уктира олмаётганидан йиглаб юборди.Уйланиб уйланиб Отасини еттита угилни канака килиб тарбия килган эканлар деб Эртасига Отасиникига болаларини етаклаб борди.Салом аликдан кейин:~ Отажон каерда хато килдим экан?Болаларимни тарбия кила олмаяпман!Мени тугатишяпти,учови бир биридан утаман дейди.Уришишади,берахм булиб кетишяпти! ~Отажон нима килай? Катта булишса нима буладиаа?Бир бирини гуштини ейди-ю?! Ота йул курсатинг!~ Мен оддий бир аёл булсам,мактабни тугатишимга турмушга чикардингиз,укимадим, хаётда тажрибам булмаса?!~ Хужайиним бизни бокаман деб эрталабдан кечгача ишлайди.Боллар ухлаётганда ишга кетади,боллалар ухлаганда ишдан келади!Отаси:~ Кизим энди озгина кеч колибсан?Бола тугулгандан тарбия килинади.Майли хечдан кура кеч дейишади! ~Учов углингни менга ташлаб кетасан бир хафтадан кейин келасан! Бир Харакат килиб курайчи,Лекин ваьда бермайман,чунки бир хафтада тарбия килиш осон эмас!~ ОТАжон нима килсангиз килинг факат шу учов углимни ахил инок килиб беринг!!!Саодат уйга ёлгиз кайтиб келди.Аввал туйиб ухлаб олди.Кейин таьом тайёрлади.Бирок таомни егани хеч ким йук! Бир узи егиси келмади! Ажабоо угилларимни бир кун булмай согиняпманаа? Уй тинч гала говур йук,болларини урушиб талашиши йук,галати булар экан! Саодат Кимга гапиришини билмайди,нима иш килишини билмайди,уйлар сарамжон саришта! Тавба килдим!Нахотки бир хафтадан кейин курсам болаларимни?! Шундай хаёллар билан ухлаб колди.Эри ярим кечаси ишдан келиб болаларни суради.Угилларини Отасиникига бир хафтага ташлаб келганини айтди.Хужайини: Ана буларканку шунака килса хам, энди бир хафта дам олиб оласан! Хамма ишларингга улгурасан,борадиган жойларингга бемалол бориб келасан!Сенга хам таьтил эканда энди?!деди.Саодат олти кунни санаб утказди.Болаларини согиниб чидамай кетди.Олтинчи куни сахар Отасиникига борди.~ Ассалому алайкум Отажон! Яхшимисиз?Болаларим кийнаб куйишмадими? Ваалайкум ассалом! Аллохга шукр яхшиман кизим! Ийе кизим яна бир кун бор эдию, бугун келибсан деди кулимсираб Отаси.~ Отажон хавотир олдимда?Яхшими шумтакалар? Кийналмадингизми? Шунака кизим" Болалик уй бозор боласиз уй мозор "дейишган Боболаримиз!Кийналганим йук,болаларинг хам яхши Аллохга шукр! Хозир ухлашяпти!Саодат билан Отаси сурида чой ичиб утиришса бирин кетин угиллари туриб бет кулларини ювиб келиб "Ассалому алайкум Оппоки яхши дам олиб турдингизми?Ассалому алайкум Ойижон!Яхши келдизми?Ойижон яхшимисиз?Соглигиз яхшими?Дадам яхшимилар? Махаллада нима янгиликлар?" - дейишса Саодатнинг огзи очилиб, Угилларининг муомиласидан хайрон колди!Хар бир углининг яхши томонга узгаргани шундок билиниб турар эди.Нонуштадан олдин:" Бисмиллахир рохманир рохим! Аллох берган нозу.

Давоми 12:30 да
❤54👍1😁1