📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_123


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Кеч бўлганда бу ерда нима қиляпсиз?
Содиқ ишдан қайтиб, эшик олдида турган Жамани кўриб хайрон бўлди
—Мунира хоним, синглисидан хавотир олиб келганди
—Йўўўққққ оппаааа
Ичкаридан келган қичқириқдан иккиси хам югуриб киришди.
—Нима бўлди?
Хонага кириб иккиси хам қотиб қолди.
Мунисани бир ахволда ўтиргани, Мунирани эса қўллари қон чеккада хушсиз ётгани, яна бир томонда эса Муслимни қонга беланиб ётганини кўрган Содиқ, деворга суяниб қолди.
Жама югуриб бориб, Мунисани очиқ баданига, илиниқ турган кастюмни ташлади.
Шошиб тез ёрдамга ва Ботирга хабар берди.


💫💫💫💫


—Энди қамаламанми?
Мунира ўзига келиб, титрарди
—Қўрқма, мен сени қамалишинга йўл қўймайман.
Ботир Мунирани қучди
—Мунис яхшими?
—Яхши уни хам шифохонага ёткиздик. Даданг хам яхши.
—Анави итчи? Ўлдими?
—Хозир операцияда, уч соатдан буён.
—Нега қилдирасиз? Ўлиб кетиши керак эди.
—Осонгинами? Шунчалик осон ўлишини хохлайсанми?
Мунирани кўз олдида, бўлган воқеалар гавдаланди.
—Йўқ, итдек хор бўлишини хохлайман..
Мунира нафрат билан гапирди.
—Мумкинми?
Ичкарига милиция ходими кириб келди
—Тинчликми?
Ботир милиция ходимига қаради.
—Аёлингиздан кўрсатма олишимиз керак.
—Икки дақиқага чиқиб туринг.
Ботир, милиция ходимига имлади
—Хўп, фақат тезроқ
—Хўп бўлади.
—Хеч хам хавотир олма, мен сени қамалиб ёки айбдор бўлиб қолишингга йўл қўймайман.
Ботир, қўрқиб кўзлари ёшланган Мунирани сочидан силади
—Мен қамалиб кетсам хам афсус қилмайман.
—Хеч нимани айтма. Адвокатимни олдида гапираман дегин, бошқа гапга ўтма. Мен шаҳардаги энг кучли адвокатларни ёрлайман.
—Қилган ишимга жавоб беришим керак.
—Аканг хам қилган ишларига, жазо олди тамом.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍22🏆1
#У‌ткинчи_дунё


#No_124


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Келаверинглар... Мана шу уй.
Олтита хонаси, ошхона ва хаммомларидан ташқари.
Розия икки эркакни уй кўришга олиб кирди.
—Уйни ивирсиб кетганини ҳисобга олмасак, менга маъқул.
Харидор атрофга қаради
—Тозалаш осан. Агар келишиб қолсак, одам солиб тозалатиб бераман.
—Ичкариларни хам кўрайлик.
—Юринглар.
Манабу рўпарадаги ошхона, буёқда ётоқхона, бу ер болалар хонаси.
Розия Бирма бир хоналарни кўрсатишни бошлади.
Латофат эшикдаги овозни эшитиб, ташқарига чиқди.
—Бу ерда нима бўляпти?
Булар ким?
Латофат Розияга бақирди.
—Ўчир овозингни, мийяси айниган кампир.
Розия ўшқирди
—Ким бу аёл.
Харидор иккисини бақиришидан хайрон бўлди
—Ижарачи, ўзидан уй эгаси ясаб олган.
—Бизга муаммо бўлмайдими?
—Уй меники, уни қариялар уйига жойлайман. Бечорани хеч кими йўқ, эри ва фарзандлари юз бурган.
—Ким булар дедим?
Латофат яна бақирди
—Булар клентлар, уйни сотяпман.
—Мен тирик эканман, бу уйга сени тишинг ўтмайди
—Буни вақт кўрсатади. Кимни тиши ўтишини
—Опа, сиз хижолат бўлманг. Икки ой бу уй бизга керакмас, бемалол яшаб туришингиз мумкин.
—Хеч қачон уй сотилмайди. Бу уй мени дадамни уйи.
Латофат жахл билан гапирди
—Ана, кўрдингизми? Айтгандимку мийяси айниган деб.
—Майли бу аёлни тинч қўяйлик, ўзингиз хал қиласиз. Уй менга ёқди, мен четга чиқиб келаман, кейин уйни таъмирлаб кўчамиз.
Розияга секингина гапирди харидор
—Майли, буёғидан хавотир олманг. Келишингиздан аввал хабар берсангиз бас.


💫💫💫💫


—Ўша куни нима бўлди? Қандай қилиб акангизни пичоқлаб қўйдингиз?
Милиция ходими, Мунирани сўроққа тутди.
—Озгина тортишиб қолгандик, синглимга қўл кўтарганди. Шунга жахл устида шундай қилдим.
Мунира бепарво гапирди
—Шунчаки тортишувда, шундай иш қилиш мумкинми?
—Мумкин экан. Мени азалдан акамда адоватим бўлган, ва буни аламини олдим. Бундан афсус қилмайман.
Мунира хиссиз гапирди.
—Бу гапларини ёзманг, жахл устида гапиряпти. Мен гаплашиб олай, кейин сизга кўрсатма берамиз.
Адвокат йигит Аббос илтимос қилди.
—Ботир акани хурмати бор. Майли бу ёзувни ўчирамиз
Милиция ходими чиқиб кетди.
—Нега бундай қиляпсиз? Ахир бошқа гап борку, ахир акангиз синглингизни...
—Бас қилинг, синглимни номини умуман қўшманг. Қамалиб кетсам хам, синглимни номига доғ тушмаса бўлгани.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😢14😁3
#У‌ткинчи_дунё


#No_125


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ахир қамалиб кетсангиз, болаларингизчи?
—Улар жуда кичик, дадаси ўзи катта қилиб олади, лекин синглим бир умр бахтсиз ўтишига қараб тура олмайман. Мен кўрмаган бахтни синглим кўрсин дейман.
Мунирани кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Мен синглингиз билан гаплашиб олишим керак
—Синглим воқеа жойида бўлмаган, тушуняпсизми гапимни? Умуман номи тилга олинмасин.
Мунира асабий гапирди
—Акангиз ўлмай қолди, сизни хам қутқариб қолиш имкониятимиз катта. Фақат бир муаммо бор.
—Яна қандай муаммо?
—Энди акангиз, бир умр юра олмайди.
—Бундан фақатгина хурсандман. Мен қилган ишимдан афсус қилмайман.


💫💫💫💫


—Хумор гўзалим нима гаплар?
Розия телеграмдан Хуморага ёзди
—Тинчлик опа. Худди сиз айтгандек қиляпман, на эримни, на қайнонамни назаримга илмаяпман.
—Боблайсан, бошидан шундай қилсанг, кейин сен нима десанг шуни қилишади.
—Хатто эримни ўзимга яқинлаштирмай қўйдим. Охири сизни уйга олиб келишимга рухсат беради.
—Рахмат сенга асалим. Ёзганларимизни ўчириб юбор, эринг ўқиб қолмасин.
—Албатта ўчираман. Лекин телефонимни ушлатмайман хам.
—Майли синглим, яна гаплашамиз. Хабар бериб тур янгиликлардан.
—Лақма, мени айтганимни қилавер, қўш қўллаб эрингни ўзимга берасан...
Розия айёрона жилмайди


💫💫💫💫


—Опа, хақиқатни айтмайман деб оёқ тираманг. Сиз айтмасангиз, ўзим кўрсатма бераман.
—Оғзингни очмайсан, чурқ этсанг ўлдираман.
—Опа, мен ўлиб бўлганман. Сизни қамалиб кетишингизни, фарзандларингизни етим бўлишини хохламайман.
Мунира йиғлаб гапирди.
—Сен умуман аралашма, дадамга қара. Ботир ака ўзи хал қилади. Сени номингни қора бўлишини хохламайман.
"Акаси номусига тегишга уринган" деган тамға билан яшаш нима эканини биласанми?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍21😢11🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷🩷⏏️❤️🩷⏏️❤️🩷❤️🩷
🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️
​​​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
БУГУН
❤️❤️🩷🩷🩷🩷🩷
ШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! 🌤🕊
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Тонг нури қалбингизни ёритсин,
Юрагингизга хотиржамлик насиб этсин.
🤩🌸🤩🌸🤩🌸🤩🌸
Ҳар қадамингига барака,
Ҳар ишингизга омад ёр бўлсин.
💌💌🩵💌💌🩵💌💌
Дуоларингиз осмонларга кўтарилиб,
Қабуллар билан қайтсин 🤲✨

Аллоҳнинг ҳимояси ва раҳмати сиз билан бўлсин.❤️
Бугунги кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин! 🌺

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АСССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олис олисларда умргузаронлик қилаётган меҳридарё , қалби қайноқ , адабиётга ошно , ўзи қувноқ , ҳаёт синовларини мардона енгиб шукроналик билан қад ростлаб юрган , умидворлик , орзумандлик нажоти билан яшаб юрган қадрдонларим .
Яратганнинг ҳикмати ила отган яна бир янги тонги муборак .
Бугунги дам олиш кунингизда режалаган ишларингиз бекаму кўст амалга ошсин .
Эрталабки салқинда шу пайтгача бир дунё ишини қилиб келиб супада чой ичиб , нонушта қилиб ўтирган самимий мехнаткаш юртдошларим деҳқончилик , боғдорчилик ишларинггизда омад тилайман .
Бузоқчасини қирга ҳайдаб чиққан боланинг далада югуриши кўз олдимга келиб кетди . Офтоб сал кўтарилиб , қиздиргандан сўнг бузоқчасини , қўзи , улоқчасини уйга ҳайдаб келиб сояга қамайди . Бўлмаса офтоб уриб касал бўлади .
Шахарлик болажонлар репититирига боришга тайёрланиўяпти . Улар хам иссиққа қолмаси ўқишига бориб келишади .
Биз ота оналар болаларнинг шу ўқиши , яхши яшаши учун елиб югуриб юрибмизда . Ҳамманинг ишининг , топиш тутишининг баракасини берсин . Амийн....🤲🤲🤲

Кунингиз хайрли ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰14❤11🔥1👌1
​​​📝 Бойлар _ҳам_ йиғлайди.

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган манзилдаги тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...

P.S: қуйида Стив Жобснинг отасиникига мутлоқ ўхшамайдиган фикрларини эшитишингиз мумкин.
Кўп нарсаларни ҳаётда отадан ўрганасиз, лекин Ҳаётнинг ҳам сизга ўргатадиганлари мутлақо бошқа нарсалар бўлиши мумкин...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👁👁Кўз нурини ошириш учун видео

Ушбу видеони 30секунд давомида кузатинг. Кўзингизнинг ҳамма рецепторлари ишлаб, машқ қилиб, кучайганини биттада ҳис қиласиз.
❤3
ЖИГАРЛАРИМ УЗОҚЛАШМАНГ..

Умр деган учиб борар гўё қушдай,
Ёшлигимиз ўтиб кетди ширин тушдай,
Ҳаётимиз ўтказмайлик совуқ қишдай,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Жигар қилиб яратарми яна бизни,
Хасрат ғажиб еб боряпти танамизни,
Мозорида тик қўймайлик онамизни,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Майда гапга юрагимиз тилинмасин,
Ғийбатчилар қармоғига илинмасин,
Тўй, байрамда йўқлигингиз билинмасин,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Жигар қолиб, бегонага чой бермайлик,
Уйга келса, қош чимириб жой бермайлик,
Шундай гўзал онларимиз бой бермайлик,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Бегоналар дардимизни ютиб турмас,
Йиқилганда елкасини тутиб турмас,
Ғаниматмиз, вақт тулпори кутиб турмас,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.

Ёв эмасмиз, битта гапдан қолиш керак,
Қош,қовоқни ғанимларга солиш керак,
Ҳар замонда бирга ҳордиқ олиш керак,
Жигарларим узоқлашманг, жигарларим.


Жигарларим аразлашманг, жигарларим.

✍Мактуба ШАЙДО


Яқинларга Улашинг.. 🌸

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤1
ОНА ✍

Қизиникига етиб келгунча кун тиккага келди. Кеча қизи кичгинам шамоллабди деганига бир хабар олай деб келаяпти. Дарвозага эндигина етганида ичкаридан куёвнинг бақиргани , сўкингани, шарақ этиб тушган шапалоқ овози-ю, қизининг «воой» дегани эшитилди. Юраги гурс-гурс уриб тўхтаб қолди. 1-чи синфда ўқийдиган набираси чинқириб юборди:
— Адажооон, ойимни урманг! — деб йиғлаган овози эшитилди .
Онаизор шарт ортига ўгирилди, тез-тез юриб муюлишдаги бекатга келди. Озгина дам олиб, титроғини босиб олиб, қўлига телефонини олди. Қизига телефон қилди.
Ажабо :
--- Алё, ассалому алайкум , - деб телефонга жавоб берган қизининг овози фавқулодда тетик , жарангдор эди.
Бўғзига йиғи тиқилган Онаизор ўзини зўрға тутиб, сокин овозда гапирди:
— Кичгинанг яхшими, иситмаси тушдими, болам?
— Ҳа, онажон, хавотир олманг. Дадаси духтирга олиб бориб келдилар, дори ичираяпман, яхши ҳозир, — деди қизи дадил овозда.
— Ҳа, яхши бўлса бўлди, қизим. Куёвим, қайнонангни уйидагилар ҳам яхшими? — йўлида сўради она, беҳолгина.
— Яхши, ҳамма яхши. Куёвингиз сўраяптилар сизни .
— Ассалому алайкум, ойи, яхшимисиз. Боллани ўйламанг, думалаб-сумалаб катта бўлишади. Ўзиз бардаммисиз?
Куёвининг сўзларига синиққина жилмайган она:
— Худога шукр, болам. Сизлар яхши бўлсангиз, биз яхшимиз-да, — деди.
— Тайёрланиб туринг, эртага бориб олиб келаман. Онам билан бирга боллани олиб тоққа чиқиб келамиз, кун иссиғида салқинлаб келамиз, — деди куёв.
Юраги чок-чокидан ситилаётган бўлса-да:
— Хўп, хўп, болам, омон бўлинглар, — деди Она.
Онаизор телефонни ўчирди-ю, бекатнинг орқа томонига ўтиб, ўксиб йиғлаб юборди:
— Онанг ўлсин, қизимм….. 😢


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢27❤23🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келинни топгани ўзиники

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тикув цехида ишлайман. Барчаси аёл қизлар. Бошлиғимиз аёл киши жуда қаттиққўл. Гавдаси ҳам эркакни қоматига ўхшайди. Одамга шунақа қарайди кўзидан ҳам қўрқамиз. Бази қизларни хонасига чақиради соатлаб қолиб кетишади... Хонасига кириб чиққан қизга ой охирида мукофот пули тушади. Ҳеч ҳам буни тагига етолмасдим.... Менга нисбатан ҳам муносабати яхши. Мени мастер қилиб қўйган ишчилар устидан. Бир кун хонасига чақирди бугун қолиб иккимиз ҳисобот тайёрлаймиз деди. Қизларга қолишимни
айтдим. Бу ерда бир неча йиллик ишлаган опалар менга ғалати қарашди. Бошларини силкитиб қолма ишорасини беришди. Ичимда ҳасад қилишяпти дедим. Тун...... Опа иккимиз ишлаяпмиз. -

Севганинг борми?? Ким биландир яқин муносабатда бўлганмисан?

- Йўқ опа мени ҳаёлимда иш елкамда рўзғор юки ,- дедим. Мени сенга бир таклифим бор.....

У мен ўйлаган аёл эмасди. Ўша куни мени...

Дахшат.....
❤2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥4
#У‌ткинчи_дунё


#No_126


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шу қоғозга имзо чекксансиз бас, мен четга чиқиб кетаман, келгунимча уйни бўшатиб қўйсангиз бўлди.
Клент, Розияга уй хужжатларини узатди
—Албатта, сиз хавотир бўлманг.
Уйни бўм бўш қилиб қўяман.
Розия, хужжатга имзо чекди.
—Уй бўшагач, сизга пулни нақд санайман. Манабу хамир учидан патир.
Клент Розияга пулни маълум бир қисмини узатди.
—Майли, буниси хам бўлаверади.
Қачада қайтасиз?
—Уч ёки тўрт ойларда қайтаман.
—Унгача уй ичидаги нарсаларни сотишга хам улгураман.
Розия кулиб гапирди
—Бу энди сизни ишингиз, мен келганда уй бўшаган бўлса, бас.
Бу нусхаси сизга.
—Майли, яхши қолинг.
Розия ўрнидан турди.
—Мен эртага чиқиб кетаман, сизга ишондим.
—Мен хам ишондим, ахир сизда қанча пулим қолди
—Сиз бу ёғидан хавотир бўлманг. Пулингиз нақ, келишим билан пулни бериб, калитни оламан.


💫💫💫💫


—Опамни ўрнига мен кўрсатма бераман.
Муниса адвокатни олдига кирди
—Сиз кимсиз?
Аббос Мунисага тикилиб қолди.
—Мен Ботир акани қайнисинглиси бўламан.
—Келинг, столга ўтиринг.
Аббос ўрнидан туриб, столни кўрсатди
—Опангиз сизни аралсшувингизни хохламаяпти.
—Мен хохлайман. Опам мени деб қамалиб кетишини хохламайман.
—Сиз ўзингизни қийнаманг, мен бугун акангиз билан гаплашгани шифохонага бораман.
Олдин гаплашай, кейин яна сиз билан боғланаман.
—У ифлос нима дерди?
Опамни ва мени айбдор қиладида.
Мунисани кўзи ёшланди
—Хавотир олманг, мен опангизни қамалишига йўл қўймайман.


💫💫💫💫


—Хуллас, шу уйдаги хамма мебел ва гиламлари сотаман. Кириб кўришингиз мумкин. Хаммаси ўзимни сарпомда келган, хали кўп ишланмаган.
Розия бир аёл билан ичкарига кириб келиб, нарсаларни кўрсатди.
—Хали янги экан, лекин бу нарсаларингиз арзонга кетади
—Қанчага кирса хам, сотилса бўлди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45
#У‌ткинчи_дунё


#No_127


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қуда яхшимисиз?
Каромат қудаси, Рохилага қўнғироқ қилди
—Ассалому алайкум, опажон яхшимисиз?
—Рахмат ўзингиз яхшимисиз?
—Шукур опажон, қизим хафа қилмаяптими?
—Сиз билан гаплашиб олиш учун, қўнғироқ қиляпман.
—Тинчликми? Бирор нима қилдими?
—Жиянингиз бор экан, исми бирнима эди. Хуллас бизни уйимизга келиб яшайман деб, хид қиляпти.
—Қайси жияним?
—Эри уйдан хайдаб солган, биров билан ушлаб олган экан-ку ўша.
—Розиями? Сизларни уйингизни қаердан топибди?
Ахир уни тўйга хам айтмаган бўлсак, уни устига ойиси хам алоқани узган бўлса?
Муаттар ўйланиб қолди
—Мен қаердан билай, бошим қотган. Нима қилишни билмаяпман, бизни умуман назар писанд қилмай қўйди. Кунда уруш чиқаряпти.
Боя эшитиб қолдим, ўша билан гаплашаётган экан.
Айтганингизни қиляпман деяпти.
—Опажон, илтимос қизимни кечиринг. Бугун уйга жўнатинг, ўзим тарбиялаб қайтариб юбораман.
Муаттарни юраги бетоқланди
—Хўп, шунга сизга айтай дегандим, қанча насиҳат қилдим, лекин қулоғига олмади.
Каромат, куйикиб гапирди
—Сиз сиқилманг опажон. Қизим хали ёшда, ким нима деса ишонаверади.


💫💫💫💫


—Синглингиз билан адавотангиз бормиди?
Шифтга термулиб ётган, Муслимни олдига Аббос кирди
—Йўқ, мен уни бой эр топиб эрга бердим. Яхшилигимга ёмонлик бўлди.
Муслим, паст овозда гапирди
—Ўзидан анча катта эркакга турмушга бериш, бу яхшилик саналмайди. Очкўзлик, ўз фойдасини ўйлаш дейилади.
—Нега келдингиз бу ерга?
Муслим, кўзини шифтдан узиб, Аббосга қаради
—Гаплашиб олишимиз керак.
У уйга қандай кирдингиз?
—Мен хеч нима айтмайман.
—Айтишингиз шарт. Синглингизни бир эмас иккита чақалоғи бор, улар онасиз қандай катта бўлади.
—Нима чақалоқ? Қанақа чақалоқ?
Муслим хайрон қаради
—Синглингиз эгизак фарзандлик бўлган. Улар жуда кичик.
—Мени давойим йўқ. Хохласангиз ариза ёзиб бераман.
—Сиз даво қилмасангиз, давлат даво қилади. Менга ўша кунги воқеани айтиб беринг.
—Хуллас мен четга анча мунча пул беришим керак эди.
Мен Ўзбекистондаги уй ва машинамни сотиб, четга кетганман. Бир фоҳишани гапига ишониб, кейин у мени алдади ва мени пуллаб юборибди.
Улар мендан фойда олиша олмагач, ўрнимга синглим Мунисани сўрашди. Мен жонимни қутқариш мақсадида, рози бўлдим.
—Синглингизни қаердан танийди улар?
Аббосни кўз олдига Муниса келиб, қошлари чимирилди
—Ўзим айтдим ва расмини кўрсатдим. Улар рози бўлишди, кейин мени ўзбекистонга юборишди, бир одамлари билан.
Дадамни манзилини топиб, қулф уйни хам очиб беришди.
Хуллас мен маст эдим, нима бўлганини эса эслай олмайман, ўзимга келганимда эса, бу ахволдаман.
Муслим хўрсиниб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51⚡2👍1
#У‌ткинчи_дунё


#No_128


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу уйдаги нарсаларни, қолдирмай сотиб юбординг. Ўзингни шу уйни эгасидек тутяпсан.
Латофат уйга бостириб кирган, Розияга ўшқирди
—Албатта, келсам ўз уйимга келяпман. Шу уйга қўйганимга шукур қил, кўчада қолардинг.
Розия пинагини бузмай гапирди
—Сени укамга айтаман, келиб нима қилса қилади сени.
Латофат қўлига телефонини олди
—Бу телефон, сизга энди керакмас.
Розия телефонни тортиб олди
—Бер телефонимни
Латофат бақирди
—Менга бақирма, қўлингни хам теккизма. Қаматиб юбораман.
Розия телефонни сумкасига солди
—Манжалақи..
—Ўчир овозингни.
Хуллас, бу уй сотилди. Уйдаги нарсалар хам сотилиб бўлинди.
Энди ўша сен ётган сассиқ хонадаги нарсалар қолди. Уларни биров олмайди хам, уй эгаси ёқиб юборар.
—Йўл қўймайман, уйни битта ғиштини сотишинга йўл қўймайман.
—Афсуски, йўл қўйиб бўлдинг бечорагинаммм
Розия қўлини қовуштириб, бошини сарак-сарак қилди.
—Нега сотдинг? Ахир укам қайтса, қаерда яшайди?
—Ўч олдим, қизимни мендан олиб қўйди, мени кўчага хайдади. Хаммаси учун ўчимни олдим.
Лекин бу хаммаси эмас, қўлимдан келган хамма ёмонликни қиламан. Агар уйланса, хотинини хам бир дақиқа хам тинч қўймайман.
Тушундингми ўлгунимча ўч оламан.
Розия қўлини бигиз қилиб гапирди
—Ўзингку, бегонани қўйнига кирган. Хеч ким сени мажбур қилгани йўқ.


💫💫💫💫


—Иш судгача етиб бормасин. Ўғзингга сиққан пулни бераман. Акасидан тилхат олдингми?
Ботир, Аббосни хонасига кирди
—Қўлимдан келганини қиляпман.
—Демак келмаяпти. Бошқа топайми?
—Йўқ, аёлингиз қаршилик қиляпти. Мунисани биргина кўрсатмаси билан, акасини тилхати билан ишни ёпардик. Чунки иш тепага етиб боргани йўқ.
—Юр мен билан, Муниса албатта кўрсатма беради. Шу бир хафта ичида, ишни бости-бости қил. Мен кута олмайман.
—Худо хохласа, аёлингиз айбсиз бўлади.
Аббос, кастюмини устига кийиб, хужжатларни олди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53🤔9🔥6👏3
Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум
Азизларим ➖ Яхшиларим


Аллоҳим!!!
Бутун Ўзбекистон халқини ўз панохинда асра  дуоларимизни ижобат қил!!!
Бизни ғойибона
ака➖ укаларимиз
опа➖ сингилларимиз дардларига комил шифо,  баракали умр бер!!!
Лутфинг билан дунёмизни, караминг билан руҳимизни, илминг билан ақлимизни тўлдир.
Аллоҳим !!!
Беморларга шифо➖ дардларга даво. Вафот этганларга раҳмат, тирикларга  омонлик, жисмимизга   офият, хонадонларга   ҳаловат, умримизга ва  ризқимизга наслмизга барокатли
умр бер !!!

ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотух!

❤️❤️🩷🩷🩷🩷🩷,
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
Хайрли тонг! ☀️

✨❤️Бугунги дам олиш куни сизга тинчлик,
хотиржамлик ва яхши кайфият олиб келсин.
❤️Юрагингизда умид, хонадонингизда барака ва ҳаётингизда гўзал лаҳзалар кўп бўлсин.

✨Кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин! 💐❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Бугун кайфиятингизни ҳеч кимга буздирманг!
😋Кулиб юринг, чунки табассум сизга жуда ярашади. 🌸💕

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰4❤2
Эрнинг бирини икки қиладиган аёл бу — агар эр унга совға олиб келса, совғани пакетини "керак бўлиб қолар" деб олиб қўйган аёлдир…)))

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫣​​Шу видеода ким ўзини кўрди?

Кўрганлар 😢босамиз.


Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍👍🔥)
Яқинларингизга ҳам улашинг... ✈️💌
👍8🥰3❤2