#Уткинчи_дунё
#No_124
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Келаверинглар... Мана шу уй.
Олтита хонаси, ошхона ва хаммомларидан ташқари.
Розия икки эркакни уй кўришга олиб кирди.
—Уйни ивирсиб кетганини ҳисобга олмасак, менга маъқул.
Харидор атрофга қаради
—Тозалаш осан. Агар келишиб қолсак, одам солиб тозалатиб бераман.
—Ичкариларни хам кўрайлик.
—Юринглар.
Манабу рўпарадаги ошхона, буёқда ётоқхона, бу ер болалар хонаси.
Розия Бирма бир хоналарни кўрсатишни бошлади.
Латофат эшикдаги овозни эшитиб, ташқарига чиқди.
—Бу ерда нима бўляпти?
Булар ким?
Латофат Розияга бақирди.
—Ўчир овозингни, мийяси айниган кампир.
Розия ўшқирди
—Ким бу аёл.
Харидор иккисини бақиришидан хайрон бўлди
—Ижарачи, ўзидан уй эгаси ясаб олган.
—Бизга муаммо бўлмайдими?
—Уй меники, уни қариялар уйига жойлайман. Бечорани хеч кими йўқ, эри ва фарзандлари юз бурган.
—Ким булар дедим?
Латофат яна бақирди
—Булар клентлар, уйни сотяпман.
—Мен тирик эканман, бу уйга сени тишинг ўтмайди
—Буни вақт кўрсатади. Кимни тиши ўтишини
—Опа, сиз хижолат бўлманг. Икки ой бу уй бизга керакмас, бемалол яшаб туришингиз мумкин.
—Хеч қачон уй сотилмайди. Бу уй мени дадамни уйи.
Латофат жахл билан гапирди
—Ана, кўрдингизми? Айтгандимку мийяси айниган деб.
—Майли бу аёлни тинч қўяйлик, ўзингиз хал қиласиз. Уй менга ёқди, мен четга чиқиб келаман, кейин уйни таъмирлаб кўчамиз.
Розияга секингина гапирди харидор
—Майли, буёғидан хавотир олманг. Келишингиздан аввал хабар берсангиз бас.
💫💫💫💫
—Ўша куни нима бўлди? Қандай қилиб акангизни пичоқлаб қўйдингиз?
Милиция ходими, Мунирани сўроққа тутди.
—Озгина тортишиб қолгандик, синглимга қўл кўтарганди. Шунга жахл устида шундай қилдим.
Мунира бепарво гапирди
—Шунчаки тортишувда, шундай иш қилиш мумкинми?
—Мумкин экан. Мени азалдан акамда адоватим бўлган, ва буни аламини олдим. Бундан афсус қилмайман.
Мунира хиссиз гапирди.
—Бу гапларини ёзманг, жахл устида гапиряпти. Мен гаплашиб олай, кейин сизга кўрсатма берамиз.
Адвокат йигит Аббос илтимос қилди.
—Ботир акани хурмати бор. Майли бу ёзувни ўчирамиз
Милиция ходими чиқиб кетди.
—Нега бундай қиляпсиз? Ахир бошқа гап борку, ахир акангиз синглингизни...
—Бас қилинг, синглимни номини умуман қўшманг. Қамалиб кетсам хам, синглимни номига доғ тушмаса бўлгани.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤39😢14😁3