#ибрат
— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.
— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.
— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир
— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.
— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.
— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.
— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир
©интернет
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учта ўғли бор эди унинг...
Кўринг, эшитинг ва хулоса қилинг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кўринг, эшитинг ва хулоса қилинг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢7❤1
🍋LIMON MARKETGA🛍 ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻♀
БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍
🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ
Уй Рўзғор Буюмлари👇
🧺Кир ювиш Порошоги 15.Минг Сўм
❤️🔥Атир Парфюмерия 10.Минг сўм
🧴Шампун ва Совунлар 2.минг сўм
🧼Крем ва Геллар 5.минг сўмдан
🛍Идишлар ва Оина геллари 8.Минг сўмдан
😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/FLLyy2UmGno2NTBi

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юзингизни ҳамиша табассум безаб турсин қадрдоним !!!
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Opang oʻqib bo'lgan kitobni o‘qisang😂📚
Tanish xolatmi ❤️
Tanish xolatmi ❤️
😁7❤2🔥2
✨🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 ✨
♥️♥️♥️
🔥 Ozish sirlarini o‘rganing va 1 oyda 8–15 kg gacha sog‘lom vazn tashlang!
💖 1️⃣OYLIK — 5️⃣0️⃣ming soʻm
💖 1️⃣4️⃣ KUNLIK — 3️⃣0️⃣ming soʻm
🔠🔠🔠🔠🔠👉Intimgimnastika mashqlari bonusga beriladi😍♥️
🌿 Tez guruhga qoʻshiling!
📲 Pastdagi ko‘k yozuv ustiga bosing va ozish guruhiga kiring.
👇👇👇👇
https://t.me/Soglom_Joziba

❤1
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

👏5🔥3❤2
#Уткинчи_дунё
#No_166
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Сиз кимсиз?
Мунира бегона аёл эшикни очганидан хайрон бўлди.
—Хуш келибсиз. Биз уйни янги эгасимиз. Уч кун бўлди кўчиб келганимизга, кимнидир қидириб келдингизми?
Хушмуомалалик билан гапирди.
—Ойим, ойим қани?
Мунира, хавотирли гапирди
—Кечирасиз, мен ойингизни танимайман.
—Сизга уйни ким сотди?
—Мен эркакларни ишига аралашмайман. Хозир турмуш ўртоғимни чақириб келаман, сўраб билиб оласиз.
Аёл югуриб уй ичига кириб кетди.
—Келинг.
Ичкаридан ёши ўртароқ эркак чиқиб келди.
—Ассалому алайкум.
Кечирасиз сизни хам безовта қилдим.
—Бемалол, тинчликми? Қайси шамоллар бизни уйга учирди сизни?
—Бу уйда мени онам ва ногирон акам яшар эди. Ўшалар сизга уйни сотишдими?
—Йўқ, мен бир эркакдан олганман, пулини тўлиқ олди ва уйни бизни номимизга ўтказиб кетди.
—Уни қаердан топсам бўлади?
—Четга кўчиб кетаётганим сабаб, уйни сотяпман деганди.
Хозир четга кетиб хам бўлди.
—Жин урсин..
Мунира, ер тепиниб қўйди
—Уйга киринг. Эшикдан қайтманг.
—Йўқ, рахмат мен борақолай.
Манабу нарсаларни олиб қўйинг, сизларни ризқингиз экан.
Мунира ердаги пакетларни, уларни сухбатини жим эшитиб турган аёлга узатди.
—Вой йўға, керакмас.
—Олаверинг, айтяпманку сизларни ризқингиз экан . Бировни хаққини, биров ея олмайди.
Майли мен борай, сизларни оввора қилдим узр.
Мунира ичидан эзилсада, ташига чиқармас эди.
Тезгина машинага ўтириб, йиғлаб юборди
—Тинчликми хоним?
Жама ойначадан Мунирага қаради.
—Уйни сотиб юборишибди, ойимни энди қаердан топаман. Ахволи қандай кечди экан?
—Ойингиз сотибдими?
—Билмасам, бир эркакдан олдим деди. Энди қаердан топаман Жама ака?
Мунира кўзларида ёш билан гапирди.
—Ўрнингизда бўлганимда қидирмасдим, ўша онангиз ва акангизни деб қанча қийинчилик кўрдингиз?
Ботир ака ва кундошларингиз бошингизга қанча кунларни солишмади, хаммаси ўшаларни деб бўлган.
—Минг қилса хам, барибир она эканда.
Хозир қай ахволда экан? Қаерда экан, синглим она дуосини олмай, турмушга чиқишини хохламайман.
💫💫💫💫
—Бўлиши мумкин экан хоним. Қани мени ўша палатага бошланг. Ўзи сизлар уларни қабул қилганингизни ўзи хато кетган, Ботир акани юзидан бу ишни, бости-бости қилиб юбордим.
—Ха, фақат Ботир акани юзиданми?
Муниса қўлини қовуштирди
—Сизга бўлган севгим хам албатта.
Аббос кулиб қаради.
—Э борингге, қани юринг палатага. Лекин мен хам ўша ерда ўтираман, сизлар билан.
Муниса йўл бошлаб кетаркан, ортига қараб қўйди.
—Ооо, хозирдан рашкми хотинжон?
Аббос қиқирлаб кулди.
—Мен сизни хотинингиз эмасман.
—Тез кунда бўласан..

❤36👍11🔥9🥰4
#Уткинчи_дунё
#No_167
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Кеннайи, сиз билан гаплашгани адвокат келибди.
Муниса секин хонага кирди.
—Йўқ, гаплашишни хохламайман.
Розия тезда юзини беркитиб олди.
—Майли юзингиз берк тураверсин, бир икки саволлари бир экан.
Муниса чеккадаги столга ўтирди, Аббос Розияни диванини олдидаги столга ўтирди.
—Хўп, унда бошладик
—Ўша куни, ўша квартирага нима мақсадда, ва ким билан борган эдингиз?
—Мен, иш билан боргандим..
Розия, Мунисага қараб зўрға гапирди.
—Қандай иш? Мен шу ишингизни билишим керак.
—Қандай ишлигини нима аҳамияти бор?
Розия юзидаги румолини олиб, жахл билан қаради.
—Сиз айтмасангиз, унда ўзим айтақолай.
Хушторингиз билан учрашувга боргансиз, бахтга қарши ўз жиянингизни, сизга рахми келиб бошпана берган, холангизни қизини эри билан.
Муниса, бу гапларни эшитиб, қотиб турарди.
—Кейин, бундан шубхаланган жиянингиз ортингиздан кузатиб боради ва хиёнат устида қўлга олади
—Ёлғон, бу қуруқ тухмат...
Розия Мунисага қараб гапирди.
—Ха тухматми?
Тухмат бўлса, учрашувга бормаган бўлсангиз, нега сизни кийимсиз олиб келишди шифонага? Устингизда битта чойшаб билан.
—Кийимим ёниб кетганди..
Розия, бўғилиб зўрға гапирди.
—Ундай бўлса сизни баданингизни кўришим керак.
Аббос ўрнидан туриб, Розияга яқинлашди. Муниса, Аббосга ғалати қаради.
—Яқинлашманг...
Розия кўйлагини махкам сиқди.
—Доктор хоним, беморни касаллик варақаси қаерда?
Қаерлари куйганини айтиб бера оласизми?
Аббос, ўзига анқайиб ўтирган Мунисага қаради.
—Халиги... Албатта.
Муниса ўрнидан туриб, Розияга яқинлашди.
—Бойнидан тепаси, шифтдаги ёнаётган пластик парчаси юзини бир тарафига келиб тушган, шундан юзини ярми кучлироқ шикаст етган.
—Хўш, баданидачи?
Аббос Розияга қараб қошини чимирди
—Баданига деярли зарар етмаган, чунки ёнидаги йигит, оловдан химоя қилган, натижада у йигитда елка куйиши содир бўлган.
—Хуллас гап шу. Хозирда уй эгасидан шикоят хати етиб келган. Хушторингизни дўстини номига. Сиз ва хушторингиз жавоб берасиз, у йигитни ўрнига.
Хумора эса айбдор бўлиб турибди, уйни ёққани учун. Дадаси сизларни энди тинч қўймайди, Хумора боласидан айрилди. Сизни деб, энди тараддудингизни кўраверинг, тинч яшай олмайсиз энди.
—Мен хеч қандай даво қилмайман. Керак бўлса ўзим кўрсатма бераман, фақат дадаси мени тинч қўйса бас. Мен дадасини феълини яхши биламан, илтимос менга ёрдам беринг.
Розия, Аббосни қўлига ёпишди.
—Мен хиёнаткорларга ёрдам бермайман, сизни оғир ахволингизни кўришга келдим. Сиз бундан баттарига лойиқсиз.
Аббос шафқацизларча гапирди.
Розия кўз ёшларига эрк берди.

❤37🔥17😢6🤔3👌3
#Уткинчи_дунё
#No_168
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Нега ўйчангсиз, кечадан буён кайфиятингиз йўқ.
Муниса, опасини тушкун кайфиятини кўриб, ўзи хам шу ахволга тушди.
—Кеча, мен ойимни кўришга боргандим.
—Нима? Уффф шу ўзбошимчалигингиз ёмонда. Нега борасиз?
Муниса асабий гапирди.
—Уларни топа олмадим, уй сотилибди. Тоғам сотганми, ёки кеннайим хабарим йўқ. Улар қаёққа кетишган бўлиши мумкин.
—Кеннайим, бизни шифохонада
—Нима?
Мунира, Мунисага ғалати қаради.
—Ха куйиб кетган аёл борку?
Ўша кеннайим экан.
—Хазиллашяпсанми? Хозир кўнглимга хазл сиғмайди.
—Опа хазл эмас. Айтдимку сизга таниш деб, юринг кириб кўрасиз ўз кўзларингиз билан
—Қани юрчи, балки ўша билар ойимни қаердалигини.
Мунира шошиб ўрнидан турди.
💫💫💫💫
—Хумора мени кечир жоним.
Сардор Хумора ётган палатага кирди
—Сизлар тирик қолдингизми?
Нега ўлмадинг, сени ва ўша фохишани яшашга хаққингиз йўқ.
Хумора, бақириб йиғлай бошлади.
—Ўзингни бос. Биз етарли жазойинизни олдик, сен хаммасини унут, мени кечир. Энди бу хол қайтарилмайди.
Сардор, Хуморани қўлидан тутмоқчи бўлди.
—Қўлингни торт, менга тирноғингни учини хам теккизма. Тушундингми?
Сен қотилсан, ўз болангни қотилисан, сен қалб қотилисан...
—Ёшлик қилдим кечир.
—Кечирмайман, йўқол. Кўзимга кўринма, қорангни хам кўришни хохламайман қотилллл
Хуморани овозини эшитган хамшира, югуриб кирди
—Чиқинг, беморга асабийлашиш мумкин эмас.
Хамшира Сардорни тортқилади.
—Хумор жоним мени кечир. Мен сени бировга бериб қўймайман. Эртага яна келаман, мени кечирмагунингча келавераман.
Сардорни хамшира мажбур чиқариб юборди.
—Йўқол хиёнаткор...
Хумора, бақириб тинмай йиғларди
—Бўлди ўтиб кетди, ўзингизни босинг. Сизга асабийлашиш мумкин эмас.
Хамшира, шиприсни олиб тинчлантирувчи укол қилди.
Хумора, йиғлаб йиғлаб ухлаб қолди.
—Бу ерга қайтиб келманг, дадасига бошимиз билан жавоб беришимиз керак. Сизни киритмаслигимни қаттиқ тайинлаган эди.
—Нега экан, у мени хотиним хохлаган пайтим киришга хаққим бор.
Сардор ўдайғалади.
—Хотининг экани энди эсингга тушдими?
Ортидан Лазизни қахрли овози эшитилди.
Сардор ортига қараб, жим бўлиб қолди

❤44🔥18👍13😢5⚡2🤔1
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2⃣0⃣✅0⃣6⃣✅2⃣0⃣2⃣6⃣
🍀💗АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРАКОТУХ.💗🍀
‼️БУГУН 27➖ИЮНЬ. ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹☕️
💙Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
🌸🌹Хонадонингизга тинчлик,
🌸🌹рўзғорингизга барака,
🌸🌹ишларингизга омад,
🌸🌹чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
🇺🇿🎀Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
😀🌸😀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.💙
Юракдан чиққан энг чиройли тилаклар 💫
Бизнинг каналга қўшилинг👇🔗

👍2❤1
Ҳурматли обуначилар сизларга яна бир дилтортар асарни тақдим этмоқчимиз .
Бугун бошидан бошладик .
Асаримиз иқтидорли , севимли адибамиз Хазонрезги - Гулбахор опа қаламига мансуб
,, БЕДОР ТУЙҒУЛАР ,, .
Сизга ёқади деган умиддамиз .
Реаксия ва фикрларингизни кутиб қоламиз .
Зеро сизнинг эътиборингиз адибамиз истеъдодига берилган эътирофингиздир !!!

❤24👏5
#мутоалаа_завқи
Муаллиф: Хазонрезги
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
📚БЕДОР ТУЙҒУЛАР ...Устоза қиз Мадина , унинг кечмишлари ҳақидаги қисса. Мадина ҳам ўқувчиларга кимё фанидан сабоқ беради. Худди ҳаётда мен кимё фанидан дарс берган каби. Ким билсин балки шу йўл билан мактабдаги дарс жараёнини , билим бериш завқини китобхонларга ҳам улашгим келган бўлса керак. Мадина билан бирга фаолият юритадиган устозлар образи ҳам бари ҳаётий.
Ўйлайманки , асар устоз ва мураббийлар кунига муносиб ҳадя бўлади.
БЕДОР ТУЙҒУЛАР - азиз ва қадрдон касбдошларим , дилдошларим -УСТОЗЛАРга бағишланади ...
Эҳтиром ила Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤17👍1

❤4
Муаллиф:Хазонрезги
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
1-ҚИСМ
Августнинг дилга ором берувчи, ҳаво салқинланиб қолган охирги кунлари ...
Тоғли жойда эса ҳавога тегишли бу ҳақиқатни таъкидлашга ортиқча ҳожат йўқ.
Қуёш тоғнинг ортига ярим ботган вақт . Уфқ олов рангда ял - ял ёнади. Кўпчилик инсонлар айнан шу вақтда ҳаловат туйишлари бор гап. Балки айнан шу туйғу сабаб " Ўзингга шукур " , "Етказганингга шукур" ибораси айнан шом хуфтонга ўз ўрнини бўшатиб бераётган вақтда бот- бот такрорланса не ажаб ...
Мадина қўшни хонадоннинг девор тарафига чиройли териб қўйилган ғўлачаларга энди қўлини чўзган ҳам эди-ки , қулоғига қиз боланинг пиқ- пиқ йиғи овози эшитилди.
Мадина шошилиб қолди, бир кўнгли товуш бермоқчи бўлди. Аммо тез орада қизни юпатган ўспириннинг овози уни бу йўлдан қайтарди:
- Бўлди қил , Розия . Бунча йиғладинг ? Худди йиғинг барча ишни ҳал қиладигандек ?!
Розия исмли қиз ширали , аммо қайғули овозда ҳиқиллаб жавоб қайтарди :
- Юрагим тўлиб кетди , Нодир . Энди нима қиламан ?! Шунча умидларим , шунча қилган меҳнатларим сароб бўлиб қолаверадими ?
Нега ?
Нега менга қолганда шунақа бўлиши керак ?!
Айбим нима ?!
Айбим шифокор бўлишни истаганимми ?! Энди кўрасан ! Амаким мактабни битиришим билан узатиб юборадилар.
Ўзи ... Ўзи...- Қиз баралла йиғлай бошлади .Орада фикрини узуқ - юлуқ бўлса-да айтиб қолишга шошилди ,- ўзи Ойчеҳра муаллима охирги умидим эди.
Қиз алам билан шивирлади :
- Ёмон кўраман ! Ўша Оқил устозни ёмон кўраман !
Кўришга кўзим йўқ !
Бир йил уйланмай турса ўлиб қолармиди?!
Нодир исмли йигит қизни юпата бошлади :
- Розия , қизиқсан- а? Оқил акаям Ойчеҳра устоздан қуруқ қолмай деган- да. Унга уйланиш учун хазил югурдими, ўзиям .
- Югургани қурсин . Ўзини қишлоғида қиз қуриб қолганмиди ? Шундан шунга югуриб келмаса ? Айёрлигини қара буни ?! Ойчеҳра опани кўндиргунча шунча жойдан қатнаб ишлади. Энди ўзи ҳам ишдан бўшабди , опамниям ишдан бўшатиб олибди.
Розиянинг овози синиқ бўлиб эшитилди. Деворнинг ортида турган Мадина қизнинг сўзларидан анча нарсани фаҳмлаб улгурганди. У бор ихтиёрини қизнинг кўнгил нолаларига топшириб қўйганди.
- Нодир , - деди қиз ўкинч билан, - бу гадойтопмас қишлоқда кимё устоз топилиши осон бўлса экан , топилса ҳам у Ойчеҳра устоздек бўлармиди ?! Угина амакимга бас келиб мени олимпиадага тайёрлаётган эди. Ўтган йилги натижам вилоятда ҳамманикидан зўр чиққан эди , бу йил эса республикага чиқишим аниқ эди.
Мен ...
Мен ...
Қиз бўғилиб гапира олмай қолди.
Йигитнинг юпатгувчи овози эшитилди :
- Биламан , Розия , биламан. Ҳеч ким билмасаям мен биламан. Сенинг шифокор бўлиш истагинг борлигини , раҳматли онангнинг олиб кетган бедаво касаллик билан курашмоқчилигингни, шу сабаб қачондан буён тинмай машқ қилаётганингни- барча, барчасини биламан .
- Энди бундан нима наф , Нодир ? Барчаси тугади ?! Мен таваккалига институтга топширай десам бошқа фанлардан тайёргарлигим бўлмаса. Қоронғида кўринмас кимсага тош отган одамга ўхшаб мужмал бўлиб ўтиравераманми энди? Бор умидим шу Ойчеҳра устоздан эди...
Ойчеҳра устоз ҳам кетди , менинг барча орзу- умидларим ҳам унинг ортидан совуриладиган бўлди .
Энди амаким ... Амаким мактабни битиришим билан турмушга бериб юборадилар . Ўзи шундоғам Шодиқул дўкончининг аёли ҳаммаёқда оғзини тўлдириб мақтаниб юрганмиш "Бўлса, бўлмаса Розияни Умархонимга олиб бераман . Ўринбой ака ҳам ҳарна битта ошхўрдан қутилгани" деб . У ҳам билиб айтади . Амаким шўрлик ҳам ўзларининг бешта болаларига қўшиб мен билан укамни қўшиб боқишлари осон эмас . Ўша дўкончининг аёли Сабрия янга яна "Розияни ўзимиз ўраб , чирмаб оламиз , сизлардан битта нарса бўлса бўлгани , у ҳам бўлса оқ фотиҳангиз" дебди келинойимга . Келинойим менга индамадилар- у , аммо рафторларидан бу гап ёқиб тушгани кўриниб турувди.
- Умархон ёмон боламас , - тўнғиллади Нодир
- Мен уни сенга ёмон деётганим йўқ , аммо яхши дегани индамай унга турмушга чиқиб кетиш дегани эмас- ку, аввало гап бу ҳақдамас , гап менинг ўқишга киришим ҳақида.

❤36👍1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Тушунсанг- чи , ахир ўқишга кириш менинг неча йиллик орзуим .
- Розия , қўй куюнма . Биласанми , мени бобом доим битта гапни айтадилар . "Аллоҳга осон , ҳамма мушкулларни тугунини ечувчи ўзи" деб . Улар яна айтадиларки , "Аллоҳ бирни олганда сабр қилсанг, шу сабрингга яраша зиёдаси билан иккини беради".
Сен ҳам ноумид бўлма. Ундан кўра Аллоҳдан чин дилдан сўраб дуо қил. Ойчеҳра муаллиманинг ўрнига янада яхшиси келсин . Мен ҳам сенинг учун шундай деб дуо қиламан . Бу дунёда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ ...
Розия йиғлашдан тўхтаган эди . У сўник овозда Нодирга беҳафсала жавоб қайтарди:
- Бу нарсанинг иложи топилиши кўзимга жуда қийин масала бўлиб кўринаяпти. Аммо қўлимдан бошқа нима ҳам келар эди?!...
*
Мадина ўтин олишни ҳам унутиб девор ортидан узоқлашди.
У хонадон бекаси тарафидан ўзига ажратилган шинамгина хонага кирар экан, бир қарорга келиб бўлган эди. Шу сабаб узоқ ўйланиб ўтирмай таниш рақамни терди . Рақам эгаси кўп куттирмай тармоққа уланганда Мадина салом - алик қилди- ю , гапни дангалига кўчиб қўяқолди :
- Ойи , мен шу ерда яна бирор фурсат қолмоқчиман ...
* * *
Мана иккинчи хафтага ўтди-ки , Мадина Шўхлисойда. У билан бирга келган ойиси ишхонасидан чақириб қолишганлиги учун қизини қолдириб кетишга мажбур бўлди . Аввало бу қарорга келиш Малика опага осон бўлмади , аммо қизининг рангпар чеҳрасига шу ердалигида аста - секин қон югура бошлаганини кўриб ўзини бу тўхтамга келишга кўндира олди. Қолаверса улар дам олиш учун келиб тушган хонадон эгаси Раҳбар ая ҳам Малика опага жуда маъқул келиб қолган , ҳар иккисининг сўзи - сўзига , дили - дилига мос келиб қолган эди.
Малика опа Раҳбар аяга Мадинани яна бир хафтага қолишини айтиб , ўзи насиб қилса шунча кундан кейин қайтишини тайинлаб кетган эди.
Малика опа шаҳардаги педагогларнинг малака ошириш институтида биология кафедраси бошлиғи бўлиб ишлар эди. У бу йил ҳисобидан олган таътилида қизи билан Шўхлисойда чарчоғларини ёзишни обдон ният қилган эди. Аммо бахтга қарши ўзларидан бир қават тепада жойлашган физика кафедрасига янги ишга кирган ходим иш тугагандан сўнг сув жўмрагини ўчирмаган , орада нимадир бўлган- у, ёпилмаган жўмрак суви аввал ўз , ундан кейин Малика опанинг кафедрасига тошиб , қанчадан қанча ҳужжатларни бўктирган , яқиндагина таъмирдан чиққан хонанинг аҳволини ҳам маймунлар йиғлайдиган даражага олиб бориб қўйган экан .
Малика опа Раҳбар аяга бир хафталарда келаман деб кетди- ю , ишхонасига бориб ахволни кўргач чучварани буткул хом санаганлигини тушунди.
Опа бу ердаги ишлар нафақат бир хафта , балки бир ой мобайнида ҳам тугамаслигини қалбан сезиб бўшашди. Чуқур хўрсинди ...
* * *
Мадина қатъий аҳд қилган эди. У эрта саҳардан Раҳбар холага қарашган бўлди-ю , кун чошгоҳга яқинлашган вақти йўлга отланди. Бу вақтда Раҳбар ҳола хонадонининг пастки боғ қисмида жойлашган чорпояларни банд қилган меҳмон аёллар билан гурунглашгани тушиб кетган эди.
Мадинанинг отаси икки йил аввал шаҳардан оғайнилари билан дам олишга чиққанида Раҳбар аянинг хонадонидан уч кунга қўним топишган ва бу жой унга ниҳоятда манзур бўлиб қолган эди.
Аянинг ҳовлиси икки қисмдан иборат эди. Тепа қисмида хонадон эгасининг беш хонали уйи жойлашган бўлиб , ярим терак пастликда жойлашган қуйи қисмида тахминан қирқ сотихча дарахтзор ховли бўлиб , унинг бир четига пастак , аммо шинам ва саришта, алоҳида қилиб қурилган яна олтита хона жойлашган эди.
Раҳбар аянинг турмуш ўртоғи дўстлари билан бу ердан бир соатлик наридан ер олиб деҳқончилик қилар эди ва шу сабабли уйда кам бўлар эди. Уларнинг бир қиз, бир ўғиллари бўлиб , қизларини беш йил аввал узатишган , Тошкентда олий таълимни битирган ўғиллари эса шаҳарнинг ўзидан қўним топган экан.
Мадинани аёлнинг ёнида қолганидан кўнгли тинчиган Юсуф амаки ҳам уч кундан буёғига аёлига кўриниш бермаган эди.
Раҳбар аяларнинг ҳовлилари жуда катта бўлганлиги сабабли , ён қўшнилари Нозила келинойининг катта ўғли Баҳром уй эгаларининг руҳсати билан уларнинг чорбоғлари тарафидан эшик очиб шаҳардан дам олишга
@Xazon_Rezgi /2

❤34🔥9🤔5
📝Лаънатланган танга...
Мен энди барчасини тушуниб етдим: саломатлигимиз билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, турмуш ўртоғим ҳамда ҳамкасбларимнинг ҳаётидаги барча нохушликларнинг сабаби мана шу эски танга билан боғлиқ.
У қандай қилиб уйимизга келиб қолди? Жуда оддий. Эрим ишдан уйга қайтаётиб, автобус бекатида турганида бир пиёнистани кўриб қолганди. Бу пиёниста барча ўтган-кетганга қандайдир эски тангани арзимас пулга сотиб олишни таклиф этарди. Албатта, ўзига ичимлик олиш учун. Ҳамма рад этарди. Лекин турмуш ўртоғим бечорага раҳми келиб, тангани сотиб олади.
Уйга келиб, эски қадимий тангани арзимас пулга сотиб олганини менга мақтанди. Ўша пайтда бу жуда омадли харид бўлиб кўринганди. Бу менга ҳам маъқул келди. Сабаби, мен қадимги буюмларга қизиқаман. Айниқса, уларнинг тарихи ёқади менга.
Ишхонамдаги бир ҳамкасбимнинг таниш-билишлари жуда кўп. Улар орасида тангалар бўйича мутахассис — нумизматиклар ҳам бор эди. Мени танганинг келиб чиқиши ҳамда баҳосини билиб бериш ҳақидаги илтимосимга у дарров рози бўлди.
Бизнинг “қидирув” ишларимиз натижасида шу маълум бўлдики, танга Николай I даврида зарб этилган танганинг илк тажриба нусхаси экан. Биринчи экзимпляр князликнинг ғазнасида, иккинчиси Эрмитаж коллекциясида, учинчиси граф Толстойда, тўртинчиси коллекционер Минуснинг жамланмасида бўлган. Бешинчи танга ҳақида ҳам маълумотлар бор. У 1912 йили муомаладан чиқариб ташланган экан.
Бу танганинг муомалага чиқарилмаганига Николай I га тангадаги сурат ёқмагани сабаб бўлган экан. Унинг фикрича, портретда боши худди чопиб ташланганга ўхшаб қолган эмиш.
Бу танганинг биз ўрганган тарихи эди. Бизнинг қўлимизга тушиб қолган танга рублнинг тажриба нусхаси бўлган. Назаримда у кумушдан эди.
Бу “хазина” қўлимизга келиб тушганидан бир неча кун ўтиб муаммоларимиз бошланди. Гап шундаки, биринчи турмуш ўртоғим билан яшаётганимизда биз кредит олгандик. Мана шу кредитга мен кафилликни бўйнимга олганман. Ажрашганимиздан кейин у кредитни ўз бўйнига олди. Мен эса уни алимент пулидан халос этдим. Аммо кейинроқ ишхонамга суддан қоғоз келди. Ойлик маошимнинг эллик фоизи кредит тўловига ўтадиган бўлибди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим анчадан бери кредитни тўламаган, боз устига қамоққа ҳам тушиб қолган экан. Банк учун эса пулни мендан, давлат ишчисидан олиш қулайроқ бўлган. Карахт бўлиб қолдим. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмасди.
Бу биринчи зарба бўлди. Кейин эса ундан ҳам оғирроқ зарбага йўлиқдим. 8 март байрами арафасида ҳозирги турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди.
Турмуш ўртоғим спиртли ичимликларни кам ичарди. Лекин бу сафар у бўкиб ичиб олибди. Бу мен уйда йўқлигимда содир бўлганди. Уйга келганимда у ухлаб қолганди.
Майли, ҳечқиси йўқ эртага ўзига келтирамиз,деб ўйладим. Эртасига турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Ишга бормади.Уни уйда ўзимча даволашга ҳаракат қилдим. Кечга бориб сал ўзига келгандай бўлди. Аммо бу тун мен учун даҳшатли кечди.Ишларимни тугатиб, одатдагидай ухлашга ётдим. Ярим тунда нотаниш эркакнинг овозини эшитдим.Овоз шунчалик аниқ ва яқиндан эдики, унинг гапларини аниқ-тиниқ эшитдим. У менга эмас, балки ёнимда ухлаб ётган турмуш ўртоғимга гапирарди:
Тур, кетдик. Сени яна қанча кутиш мумкин?! — дерди у.
Турмуш ўртоғим бунга жавобан ҳозир ухлаётганини, кейинроқ боришини айтди.
Бу овоз уни қаерга чақирган, билмайман,лекин совуқ терга ботган ҳолда уйғондим. Бунинг ҳаммаси туш эканлигига амин бўлдим.Лекин нега туш бунчалик реал бўлиб кўринмаса, деб ўйлаб қолдим.
Эртаси куни тонгда турмуш ўртоғимнинг мазаси буткул қочди. Тутқаноғи тутиб қолди. “Тез ёрдам” чақиришимизга тўғри келди.
“Тез ёрдам”да келган шифокор эримнинг охирги маротаба қачон спиртли ичимлик ичгани ва бу қанча давом этганини сўради. Лекин эрим тўхтамасдан бир неча кун ичмаганди.У фақат бир кун ичганди, холос.
Шу куни ишга кеч қолиб бордим. Куним қандай ўтганини ўзим ҳам билмайман.Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим ўзига келиб қолган, ошхонада овқат тайёрлаётганди. У ўгирилиб менга қаради-ю, тутқаноғи яна қўзиди. Йиқилаётиб бошини ёриб олди. Яна “Тез ёрдам” чақиртиришга тўғри келди.

❤29😢1