📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_167


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Кеннайи, сиз билан гаплашгани адвокат келибди.
Муниса секин хонага кирди.
—Йўқ, гаплашишни хохламайман.
Розия тезда юзини беркитиб олди.
—Майли юзингиз берк тураверсин, бир икки саволлари бир экан.
Муниса чеккадаги столга ўтирди, Аббос Розияни диванини олдидаги столга ўтирди.
—Хўп, унда бошладик
—Ўша куни, ўша квартирага нима мақсадда, ва ким билан борган эдингиз?
—Мен, иш билан боргандим..
Розия, Мунисага қараб зўрға гапирди.
—Қандай иш? Мен шу ишингизни билишим керак.
—Қандай ишлигини нима аҳамияти бор?
Розия юзидаги румолини олиб, жахл билан қаради.
—Сиз айтмасангиз, унда ўзим айтақолай.
Хушторингиз билан учрашувга боргансиз, бахтга қарши ўз жиянингизни, сизга рахми келиб бошпана берган, холангизни қизини эри билан.
Муниса, бу гапларни эшитиб, қотиб турарди.
—Кейин, бундан шубхаланган жиянингиз ортингиздан кузатиб боради ва хиёнат устида қўлга олади
—Ёлғон, бу қуруқ тухмат...
Розия Мунисага қараб гапирди.
—Ха тухматми?
Тухмат бўлса, учрашувга бормаган бўлсангиз, нега сизни кийимсиз олиб келишди шифонага? Устингизда битта чойшаб билан.
—Кийимим ёниб кетганди..
Розия, бўғилиб зўрға гапирди.
—Ундай бўлса сизни баданингизни кўришим керак.
Аббос ўрнидан туриб, Розияга яқинлашди. Муниса, Аббосга ғалати қаради.
—Яқинлашманг...
Розия кўйлагини махкам сиқди.
—Доктор хоним, беморни касаллик варақаси қаерда?
Қаерлари куйганини айтиб бера оласизми?
Аббос, ўзига анқайиб ўтирган Мунисага қаради.
—Халиги... Албатта.
Муниса ўрнидан туриб, Розияга яқинлашди.
—Бойнидан тепаси, шифтдаги ёнаётган пластик парчаси юзини бир тарафига келиб тушган, шундан юзини ярми кучлироқ шикаст етган.
—Хўш, баданидачи?
Аббос Розияга қараб қошини чимирди
—Баданига деярли зарар етмаган, чунки ёнидаги йигит, оловдан химоя қилган, натижада у йигитда елка куйиши содир бўлган.
—Хуллас гап шу. Хозирда уй эгасидан шикоят хати етиб келган. Хушторингизни дўстини номига. Сиз ва хушторингиз жавоб берасиз, у йигитни ўрнига.
Хумора эса айбдор бўлиб турибди, уйни ёққани учун. Дадаси сизларни энди тинч қўймайди, Хумора боласидан айрилди. Сизни деб, энди тараддудингизни кўраверинг, тинч яшай олмайсиз энди.
—Мен хеч қандай даво қилмайман. Керак бўлса ўзим кўрсатма бераман, фақат дадаси мени тинч қўйса бас. Мен дадасини феълини яхши биламан, илтимос менга ёрдам беринг.
Розия, Аббосни қўлига ёпишди.
—Мен хиёнаткорларга ёрдам бермайман, сизни оғир ахволингизни кўришга келдим. Сиз бундан баттарига лойиқсиз.
Аббос шафқацизларча гапирди.
Розия кўз ёшларига эрк берди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37🔥17😢6🤔3👌3