📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤2
#У‌ткинчи_дунё


#No_178


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Гўзалим яхши дам олдингми?
Аббос, уйғониб кўзини ишқалаб, ойна олдида турган Мунисага мамнун боқди.
—Мен билан умуман ишингиз бўлмасин. Бир ой, бир ойдан кейин орамиз очиқ бўлади. Унгача менга умуман гапирманг хам, қараманг хам.
Муниса нафрат билан Аббосга қаради.
—Бу нима деганинг?
Ахир сенга зўрға етишган бўлсам.
Аббос ўрнидан туриб, Мунисани олдига борди.
—Ошиқча гап гапирманг. Юзингизга қарашни хам хохламайман.
Муниса олдидан ўтиб кетмоқчи эди
—Шошма гўзалим.
Аббос Мунисани қўлидан ушлаб тўхтатиб, ўзига қаратиб елкасидан тутди.
—Юзингга нима қилди?
Сочи билан яширишга уринсада, кўриниб турган бармоқ изидан хайрон бўлди.
Мунисани сочларини ортга олди.
—Хеч нима, мени мазах қиляпсизми?
Мунисани кўзларидан тинмай ёш оқарди
—Мен хафа қилдимми?
Кечир гулим.
Аббос хам айбдорона, хам хавотирли боқди
—Кечиримингизни пишириб енг. Кўнглингиздаги хамма гапни билиб олдим, энг муҳими.
Ичганингиз хам мени фойдамга бўлибди.
—Мен аввал ичмасдим, спиртли ичимликни кўтара олмадим чоғи.
Мастликда нималар бўлмайди гўзалим. Бошқа қайтарилмайди.
—Мастлик ростлик.
Мени қиз бола эканимдан хам шубхангиз бор экан, нега уйландингиз.
Поччамни бойлигига учгансиз десам, ўзингиз хам қолишмас экансиз.
—Сени севиб қолганимдан уйландим. Бошқа бунақа бемаъни нарсаларни гапирма.
—Менга қўлингизни учини хам теккизманг. Бир ой бошқа бошқа хонада тунаймиз, кейин хамма ўз йўлидан кетади.
Мунисани Аббосни қўлини силтаб ўтиб кетди.
Салдан кейин янгалари бошқа хонага олиб чиқиб кетишди.


💫💫💫💫


—Сингилжоним яхшимисан.
Мунира тонг сахардан келиб Мунисани қучди
—Яхшиман опа, кечиринг сизни хам хавотирга қўйдим.
—Кечирим сўрама синглим. Мен сени мажбурлаб узатганим учун кечир
—Опа, сиз мени бахтли бўлишимни хохлагансиз. Бу гапни бошқа гапирманг.
Муниса ўзини дадил тутди
—Энди нима қилмоқчисан?
—Бир ой бирга, бошқа хонада яшайман. Кейин четга чиқиб, ўз кариерамни бошлайман. Ўзбекистонда юра олмайман опа.
—Сен нима десанг шу. Қани тайёрмисан, юзингга қўл изи билиб қолибди, бирор нималар қўяйлик яшириб туради.
—Опа биласизку, юзимга нарса қўймайман.
—Қўйишга мажбурсан.
Айтганча анави уйғондими?
—Ха, хеч нимани эслай олмаяпти.
Юзимни кўриб дахшатга тушди.
—Хали кўрсатиб қўяман, синглимга қўл кўтариш қандай бўлишини.
Мунира, жахл билан гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🤔13⚡2
#У‌ткинчи_дунё


#No_179


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Эшитаман.
Аббос телефонига бўлган қўнғироққа жавоб берди
—Кўришсак бўладими?
—Албатта, қаерда кўришамиз?
—Икки соатдан кейин, уйингиз яқинидаги кафега келинг.
—Хўп бўлади. Бизникидамисиз?
—Ха шу ердаман, сизда маслахатли иш бор.
—Майли, гаплашамиз.
Аббос телефонни ўчириб, чуқур уф тортди.
—Ланати, мени ичкиликни кўтара олмаслигимни билиб туриб, ичирди.
Энди нима деб жавоб бераман бу қизга, Мунисам мени кечирармикан?
Нималар деб алжирадим экан?
Аббос, асабий телефонини ўйнаб, ўзига ўзи гапирди.
—Мехмонлар кетишдими гулим?
Муниса хонага киргач, Аббос ортидан қучди
—Нима қиляпсиз?
Менга қўлингизни теккизманг.
Муниса, Аббосни қўлини силтаб ташлади.
—Мени кечир, ўзим билмай кўнглингни оғритиб қўйибман. Умрим бино бўлиб, аёл кишига қўл кўтарган эмасман, кеча мажбурлаб ичириб қўйишган эди,
Аббос Мунисани икки елкасидан ушлаб, ўзига қаратиб кўзларига термулди.
—Афсуски, мастлик ростлик.
Ичингиздаги гапларни айтиб, енгил тортдингизми?
Анча гапингиз тўпланиб қолган экан, айта олмай халак юрган экансизда?
—Асло, мен сени борингча севганман. Биринчи кўрган куним, манабу еримдан ургансан.
Аббос Мунисани қўлини ушлаб, юраги устига қўйди.
—Сиз мени ўзингиздан совутдингиз, илк кечада ким эканингизни билдирдингиз.
Муниса қўлини тортиб олди.
—Гулим, гўзалим мени рад этма.
Аббос Мунисани махкам қучоқлаб олди.
—Бас қилинг, мен сиз билан дадамни юзи ерга қарамаслиги учун, бир ой яшайман холос
Муниса йиғлаб юборди
—Хеч қачон, сени қўйиб юбормайман. Сен мендан кетган кун, ўша кун менга жаноза ўқилади.
—Гапирманг, қўйиб юборинг.
Муниса Аббосни елкасига муштлаб урди.
—Гапирмасам бўлмайди. Мени кечирмагунингча, сени қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани бағридан бўшатмай, махкам сиқди.
—Қўйиб юборинг, опамлар кетадиган эди. Мени қидиришаётгандир.
—Майли қидирса, мени кечирмагунингча қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани қулоғига шивирлаб, юзидан ўпиб қўйди
Мунисани ўзгача туйғу қамраб олди, хаяжондан олов бўлиб ёнарди.
—Уяциз...
Муниса бор кучи билан Аббосни итариб, югуриб ташқарига чиқиб кетди.
—Хали қўлимга тушасанку..
Аббос ортидан бақирганча кулиб қўйди.
—Юрагим қинидан чиқай деди..
Муниса, эшикка суяниб юраги устига қўлини қўйди.


💫💫💫💫


—Сизларга рухсат берилди, бир ойда бир бизни кўригимизга келиб турасиз.
Розияни олдига кирган, ҳамшира боласини қўлига берди
—Нима? Кетсак бўладими?
Розия қаерга боришни ўйлай бошлади
—Албатта иккингизни хам ахволингиз яхши. Анчадан буён шу ердасизлар, энди уйингизда мазза қилиб яшасангиз хам бўлади.
—Ххўп рахмат.
Розия болани диванга ёткизиб, диван тагида турган салафан пакетга, боласини кийимларини солишни бошлади.
—Майли опажон, келиб кўриниб кетиш ёдингиздан чиқмасин.
Ҳамшира хонадан чиқиб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_180


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Розия болани кўтариб, шифохонадан чиқиб, уйи томон кетди.
—Яхши хамки Муниса озроқ пул берган эди, шу билан уйимизга етиб олсак кейин бир гап бўлар ўғлим.
Розия қўлидаги боласига гапирди
Такси тўхтатиб машинада уйига етиб борди. Етиб бориб.
Эшик қўнғироғини чалди
—Сизга ким керак?
Эшикни очган аёл, Розияни юзини кўриб чўчиб кетди.
—Бу уй мени уйим. Сизлар нега бу ерга жойлашиб олдингиз?
—Бу нима деганингиз?
Бу уйни биз сотиб олганмиз, хат хужжатлари хам жойида.
—Қани хужжат, сизларни деб мен ёш билан билан кўчада қоламанми?
—Бу сизни праблемангиз. Биз тўловини хам тўлиқ қилиб берганмиз.
—Ўша сотиб олган одамингизни топиб беринг. Хозир махаллани тўплайман, ўшалар айтишади кимни уйи эканини?
—Шошманг, овозингизни чиқарманг. Бўйига етган қизларим бор, кўчада шарманда қилманг.
Аёл Розияни ичкарига олиб кирди.
—Эрингизни чақиринг. Менга хал қилиб берсин.
Розия, дарвозадан кириб суппачада ўтирди.
—Шу ерда ўтириб туринг. Мен хозир чақираман.
Шошиб уйга кириб кетди.
Розия ўтирган жойида, уйни зимдан кузатарди.
Ҳовлида ўйнаб юрган икки қизи, кўз олдидан ўтиб кўзларидан ёш сизиб чиқарди.
Нигина ва Зари билан ўтган бахтли онларини эслаб ўйга чўмганча ўтирарди.
Қўлидаги болани йиғисини хам сезмас эди.
—Болангизга қаранг.
Ичкаридан чиққан аёлни овозидан сергакланди.
—Хаёлга берилиб қолибман.
Розия кўз ёшларини артди
—Нега йиғлайсиз? Агар бу хақиқатда хам сизни уйингиз бўлса, бўшатиб берамиз.
—Бу уйда мени ширин хотираларим ва азобларим қолган. Бу уйни сотиб юзимни операция қилдирмоқчи эдим. Афсуски мени алдаб кетишган кўринади.
Розия боласини елкасига уриб, аллалаб гапирди.
—Уйга киринг, болангиз хам қийналиб кетган кўринади.
Аёл, Розияни қўлида тинмай йиғлаётган болани олди. Ва уларни ичкарига олиб кирди.


💫💫💫💫


—Кечадан буён туз тотмайсиз. Бу кетишда касал бўлиб қоласиз. Юринг ошхонага чиқиб бирор нима еб олинг
Латофатни олдига кирган ҳамшира, елкасини силаб гапирди
—Мени яшашга хаққим йўқ.
Мен хеч кимга кераксиз, ношуд ва нокасман. Мени еганимни хам ичганимни хам фойдаси йўқ.
Латофат ёнбошлаганча йиғлаб гапирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53😢20
— гоҳида маҳрум қилиндим деб
маҳзун бўласиз, ишонинг аслида эса раҳм қилинган
ва сақланган бўласиз!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🔴🔴
🌹🍃Ассалому алайкум🍃

БУГУН 🟠🔴🟠🟠🟠🟠
Ёзнинг иккинчи ойи
Хайрли Тонг...☕️🍃
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!

Хафтанинг Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин! 
  Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲
               🌸Ҳамиша
                   🌺Омад
                       💐Қувонч
                          🌼Тарк этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқдаги яқинларим , ҳамма яхшими . Мусаффо тонг билан яна бир баракали кунни бошлаб олдингизми ?
Хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин бугунги кунингиз .
Ҳозир автобус бекатигача бир жентра машинаси билан келдим . Олдимиздан сўнги русумдаги қоп қора элекромобил кетаяпти .
Ҳайдовчи ёшгина йигит ёнидаги шеригига гап қотди .
- Зўр машиная . Манам шунақасидан олсам эди .
- Ўзингники ҳам зўр машина , борига шукур қил . Қара манда шу ҳам йўқ , - шериги эътироз билдирди .
- Ҳаа тўгри айтасан ўртоқ шунисигаяи шукур .
Шунақа воқеаларни ёритиб , шукроналикка чорлаган битта ролик кўрган эдим . Ростдан ҳаётдан олинган экан ўша видео дедим ўзимга ўзим .
Камбағал бойга ҳавас қилади , хаста одам камбағал бўлсада соғ бўлган ўша кишига ҳавас қилади . Ҳаттоки иситмада ёнса ҳам , шифокорлар қўлида даволанишда бўлганига шукур қилиш керак эканки , соғ бўлатуриб турли ҳодисаларда бевақт ўтиб кетаётганлар қанча ....
Аллоҳимга беҳисоб шукур .
Ҳар бирингизни Яратганнинг ўзи асрасин , тинчлик , саломатлик тилайман .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍9
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

9- ҚИСМ

радиотингловчилардан келган саволларга жавоб беришни бошлаб юборган эди.

- Қўлимдаги биринчи савол мухлисамиз Раҳима Сатторовадан келибди- Анис саволни ўқиб эшиттира бошлади ,- Ассалому алайкум , ҳурматли Анис Ўктам. Айтинг-чи, нима учун тақдим этаётган ижроларингизнинг аксарияти маҳзун ? Айтмоқчи бўлганим бу эшиттириш шахсий ҳаётингиздаги воқеаларнинг , ҳодисаларнинг акси, инъикоси сифатида эфир юзини кўрадими ? Саволим сизни ноқулай аҳволга солса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.

Анис саволни ўқиб бўлгач, жавоб беришга интилди:

- Ваалейкум ассалом , камтарона ижодимга бефарқ бўлмаган қадрли, Раҳима Сатторова ! Авваламбор савол учун рахмат. Саволингизнинг жавобига келадиган бўлсам , бу - ижод ! Шахсан менга кишининг кўнгил торларини чертадиган, юракка таскин берадиган ана шу йўналишдаги ҳикоя , манологларни ижро этиш жуда ёқади, сабаби бу таҳлит ижролар инсонни фикрлашга , мушоҳада қилишга ундайди . Кимлар учун ибрат мактабини ҳам ўтаса ажаб эмас. Енгил , ҳазил- хузил руҳидаги ижодларимиз ҳам йўқ эмас . Аммо шахсан менга биринчи йўналиш манзур .

Хў-ў- ў-п , энди иккинчи саволга ўтсак ...

Бу саволни Фарғонадан Лазизбек Турсунов йўллабдилар .

"Анис ака, эшиттиришингиз орқали ижро қилаётган ҳикоялар, шеърларни ўзингиз ёзасизми ?"

- Лазизбек Турсуновга жавобан шуни айта оламан- ки , асосий ижод намуналаримни муаллифлари бор. Эътибор берган бўлсангиз эшиттириш якунида уларнинг исм - шарифларини айтиб ўтаман. Баъзан эса ўзим ҳам баҳоли қудрат қалам тебратиб тураман.

Навбатдаги саволимиз Урганчдан келибди.

- Анисжон, асосий ишингиз радиодами? Ёки бошқа жойда ҳам ишлайсизми ? Наргиз Хамидова

- Йўқ радиодаги фаолиятим асосий касбим эмас , асосийси нашриётда ишлайман .


Мадина шу топда ўзи тайёрлаб қўйган саволни жўнатди.

Мадинанинг саволи керакли манзилга етиб бориши билан Анис уни эфир орқали ўқишга тутинди :

- Ҳурматли , Анис Ўктам. Мен бир неча йиллик ғойибона кўнгилдошингиз сифатида сиздан бир нарсани илтимос қилишга жазм этдим. Авваламбор шу чоққача севги , ваъфо , садоқат, дўстлик , қадр - қиммат , лафз тўғрисидаги ижроларингиз таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидламоқчиман . Сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдим- ки, навбатдаги ижроларингизда фарзандларининг йўлларига кўзлари тикилиб , кўзлари йўлларда толган муштипар оналар , "Кўнглим учун яшайман" дея онасининг кўнгли билан умуман иши бўлмайдиган , ўз ғурурининг шайдоси бўлган оқибатсиз, ноқобил ўғиллар ҳақида ( Анис шу сўзларни ўқиётганда овозида титроқ сезила бошлади) ҳикоялар ўқиб эшиттирсангиз . Токи сиз ўқиган бу ҳикоялар, шеърлар ана шундай ўз ғурурига қул бўлган ... ўғилларнинг кўзини очса. Борларнинг борида қадрига етиш керак , токи кеч бўлмасидан бурун ...
Ахир айтишади- ку "Ота- онанинг жаннат учун чипта имконидир" деб ...

Эътибор учун раҳмат. Мухлиса ...

Анис чуқур тин олди...

Эфир орқали уни тинглаб турган Мадинанинг юзларида ажиб жилва ўйнади :

"Ажаб бўбти ! Қани бу ёғига нима деркансиз , жаноби Анис ?!"

Анис тезда ўзини қўлга олди :

- Мухлисахон ! Сизнинг таклифингиз мен учун кутилган ва айни чоғда кутилмаган ҳам бўлди. Айни кунларда қўлимга келиб тушган бир ҳикоя мени қаттиқ таъсирлантирган эди . Сизнинг ҳозирги ёзганларингиз таъсирида шу ҳикояни ўқиб берсам. Ўйлайман- ки, келгусида ушбу йўналишдаги ижроларни давом эттирамиз...

/25

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Азизлар , мазкур ҳикояни ҳозир эътиборингизга жонли тарзда ўқиб эшиттираман. Ҳикоя "Интизор" дея номланади . Марҳамат !

ИНТИЗОР

У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни "лаббай" деб "онаси" кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди.
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини, бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач, эшик қўнғироғини босди. Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди. Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди. Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди:

- Ак-а-а-а-а ...


Мана азиз дўстлар ! Ҳикоямиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Нима ҳам дердим?

Вақт - олий хаъкам ...

Тўғри тушундингиз ... Бу сўзлардан келиб чиқади- ки эфир вақтимиз ҳам поёнига етди. Бугуннинг ҳисобидан эса сизга ёқимли ҳордиқ тилаш қолди , халос ...

Тунингиз осуда ўтсин , кўнгилдош ...

Эртанги "Бедор туйғулар" билан ғойибона дийдоргача ...

Саломат бўлинг !


Анис хайрлашув куйини эфирга улади- ю , чуқур хўрсинди ...


. Бу сўзларни ёзган қиз боламикан ёки аёл ...
Уни танирмикан ?! Бунчалик юракка зарба берадиган сўзларни айтишига қараганда Анисдан ёки бўлмаса бошқа аллакимдан жаҳли обдон чиққанлиги аниқ . Ҳар бир сўзидан заҳар чак- чак томиб турибди- я ?! .

Анис квартирасига қайтганда ҳам ўзига кела олмаган эди. Шундоққина Чилонзор метросининг биқинидаги икки хонали квартираси уни ҳеч қачон бугунгичалик "Ютаман" деб кутиб олмаганди.

Анис дилидаги ғашлигини ёза олмай ҳуноби ошди. Ғашлик эса тобора, шиддатли жала келтирувчи қора булут каби, қуюқлашаверди.

Анис ҳар тунги одати бўйича шакарсиз аччиқ қаҳванинг хумори тутаётганлигини ҳис қилиб ошхонага йўл олди.
Устида кўпиги мавжланаётган, буғи чиқиб турган қаҳва ҳам ўзининг ҳар кунги , тўғрироғи тунги вазифасини бажара олмади.
Аниснинг юрак ғашлиги , дил чигали ёзилмади .

Бирдан Анис бунга нима сабаб бўлаётганини ҳис қилди.

Унинг асабини эговлаган , зир қақшатган бояги, ўша Тошкентлик мухлисадан келган хат эмас экан.

Анис ...

Анис онасини қаттиқ соғинибди !

Анис отасини қаттиқ соғинган экан !

" Борларнинг қадрига борида етиш керак !"

Анисга хатдаги ана шу сўзлар жуда таъсир қилган эди..

/ 26

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Анис шу ўтирганча узоқ ўтирди .

Бирдан хаёлига келган фикр уни ўрнидан туришга ундади . У кабинетига кириб стол устида қувватлантиришга қўйган телефонини олди. У боя ўзининг рақамига келиб тушган смс хабардаги телефон рақамига қаради. Рақам махфийлаштирилмаган экан .

Анис дарров ўша рақамнинг телеграмм манзилига уланди.

Унда рақам эгаси "Оддий бир инсон" деб ёзиб қўйилган экан. Анис қизиқиб одатига хилоф равишда "Оддий бир инсон"нинг профилидаги расмларни кўриб чиқа бошлади.

Барча суратда қиз бола . Ҳеч қайсисида юзи кўринмайди. Аммо деярли барчасида ботаётган қуёш фонида. Биттасида қуёшни тутиб қолмоқчидек қўлини чўзган .
Бошқасида қуёш билан тенг ҳолатда қоя устида тиззаларини қучиб ўтирибди.

Биттасида ...

Навбатдаги суратни кўриб Аниснинг кўзи тиниб кетди.

Ахир ...

Ахир бу ...

Ахир бу - Дилёра-ку ...

Бармоқлари орасига гулдан узук ясаб тақиб олган ...

Митти момақаймоқчалар ...

Бундай узукларнинг бир нечтасини Анис Дилёрага ўзи ясаб берганди...

Дилёра доим "Узугим қани , Анис ака ?! " дея унга жилмайгани жилмайган эди.

Анис эса унга митти мойчечаклардан узук ясаб чарчамас эди.

Бундай узуклар ҳар кеч , ҳар тонг деворларининг чирмовиқлар қоплаган бағрида , кўз илғамас михга илиниб кетилар эди.

Мойчечакли узук ...

Бу узук уларнинг дил розлари эди....

Ўшанда ...

#давоми_бор /27

Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20🥰9🔥2
Онажон...

Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...

Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. СенКа айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
❤27🔥5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўр қўшиқ 🌺

Кайфиятни кўтарамиз


𝙏꯭𝙀꯭𝙇꯭𝙀꯭𝙂꯭𝙍꯭𝘼꯭꯭𝙈꯭

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАХШАТ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА😱

ЁШ КЕЛИН БИР СОНИЯДА ОЛАМДАН ЎТДИ😢

Қайни ота келинини нима сабабдан бу аҳволга келганини тушуна олмасдан шокка тушди.

Давоми пастдаги ҳаволада👇
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

10- ҚИСМ

Ўшанда Анис ўнинчи синфда ўқир эди. Аниқ эсида . Число йигирма тўртинчи май эди. Числонинг бунчалик ёдида қолишига сабаб эртаси куни мактабда "Сўнгги қўнғироқ" тадбири ўтказилиши керак эди.
Анис мактабдан қайтгач тушлик қилиб олган бўлди-ю , отаси унга шу баҳорда олиб берган иккита бузоқчани ўтлатгани қишлоқ четидаги ялангликка ҳайдаб кетди. Яланглик Анисларнинг уйидан уч чақиримча нарида эди. Анис ойисининг "Ҳавонинг авзойи бузуқ, қора булутлар тўп- тўп бўлиб, паға-паға оғир сузиб келмоқда, ҳализамон ёмғир ёғади , бормай қўяқол " деган сўзларига "Ойижон , ёмғир ёғса эриб кетармидим?" дея эътироз билдирди- ю , аммо унинг қистови билан устига курткасини енгилгина ташлаб олишга кўнганди.
Анис ялангликка етиб боргач, унинг бир четига туташган жар тарафга бузоқларини ҳайдай кетди. Жар бўйларидаги ўт- ўланлар кеча Аниснинг кўзига бошқа жойдагига қараганда баландроқ ва зичроқ бўлиб кўринган эди.
Анис нима учундир бугун ён - атрофда бошқа тенгдошлари кўринмаганига ҳайрон бўлганча , кўзлаган манзилига етиб борди.
У бузоқчаларини серўт жойга арқонлаб қўйганча ўзи жар лабидаги ҳайбатли ёнғоқ панасига бориб ўтирди. Қўйнидан ўзи билан уйдан олиб келган севимли китоби Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" романини очиб ўқишга тутинди. Анис деярли ёд бўлиб кетган бу китобни ҳудди биринчи сафаргидек берилиб ўқир экан бирдан шатур-шутур қилганча ёмғир ёға бошлаганини билмай ҳам қолди.

Анич дарҳол китобни елим халтага ўради-ю , ўзи бузоқчалари томонга чопти. У бузоқчаларини ҳар иккисини арқонидан ушлаб ёнғоқ панасига олиб келгунча ёмғир авжига олиб жиққа хўл бўлиб кетди.
Анис дир- дир қалтираётган бузоқчаларини ҳар иккисини қучиб турар экан, узоқдан ўзи тарафга югуриб келаётган аллакимга кўзи тушди. Анис уни Дилёра эканлигини эллик қадамлар қолганда таниди. Қиз бошига катта рўмол ташлаб олган , бағрига эса бир қучоқ митти мойчечакларни қучоқлаб олган эди.

- Мойчечагинг нимаси ? Анзират қилиб кўтариб олганингни қара ? Ташла уларни ?! Ҳамма ёғинг шалаббо бўлиб кетаяпти.

Анис Дилёрага узоқдан бақирди.

Дилёра ёмғир забтидан унинг овозини эшитмадими , ё эшитса ҳам парво қилмадими мойчечакларини ташламади.

Анис Дилёрага пешвоз чиқиб югурди ва унга етиши билан устига боя уйдан ўзи билан бирга олиб келган курткасини ташлади.

Улар ёнғоқнинг панасига етиб келганларида ҳар иккилари шалаббо бўлиб бўлган эдилар . Аммо Дилёранинг кайфияти чоғ эди. У ўзи териб олган мойчечакларга хушнуд термулар ва жилмаяр, хиёл энгашганча уларни ёнғоқ орасидан сизиб тушаётган ёмғирдан пана қиларди.

- Намунча ? - тўнғиллади Анис,- шу хашаки гулинг соғлиғингдан ҳам азизми ?

- Бу Сора устозга , - деди Дилёра мойчечакларни бармоқлари билан эркалаб сийпалар экан ,- эртага уларнинг туғилган кунлари...

Зум ўтмай ёмғир шиддатли жалага айланди, жала орасида дўл ёға бошлади. Дўлнинг катталиги ичида ўртача ёнғоқдек келадиганлари ҳам бор эди.

Анис Дилёрани дўлдан пана қилиш учун куртасини уни бошидан яна қайтадан ўраб қўйди, сўнг бунга қаноат қилмай устига жемферини ёпиб қўйди.

Шу -шу Анис Дилёра ҳақида ўйласа ёмғир томчилари ювиб турган юзида бир олам меҳр билан мойчечакларга интиқ боқиб турган чеҳраси кўз ўнгига келаверар эди.

Дўл кисқа муддат ёғди. Тахминан ўн дақиқача . Аммо шу дақиқалар табиатдаги қанча гул- у ниҳолларни пайҳон қилиб ташлашга етди.

Эртаси куни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида ҳеч бир ўқувчининг қўлида бир дона бўлса-да гул кўринмади, фақатгина Дилёранинг қучоғидаги бир даста мойчечакдан ташқари...

Ўшанда мактабнинг барча устозлари Сора устозга ҳавасланиб боқишган эди , айниқса аёллар ...

Сора устоз умри давомида олган ва ёдида қолган гулдасталар ичида энг қадрлиси ана шу Дилёра томонидан тақдим этилган бир даста мойчечак бўлган бўлса не ажаб ...

Аниснинг Дилёрага боғлаган ҳам айнан шу мойчечаклар эди...

Анис ҳозир шулар ҳақида ўйлар экан чуқур хўрсинди...

" Дилёра ,- ўйлади у маҳзун тарзда ,- ҳозир нима қилаяпсан ? Балки менинг исмимни қўйган

/28
❤26😁4
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

ўғилчанг сочларини қўлларинг билан тараб ўтирганмикансан ...

Ёки севимли одатинг дераза ёнида осмондаги милт- милт ёнаётган юлдузларга тикилиб ўтирганмикансан ....

Ўша одатинг ҳали ҳам севимлимикан ?!...

Саволлар ... Саволлар ... Жавобини билишнинг иложи йўқ саволлар ...

Анис беихтиёр қўлидаги телефонига кўз ташлади. Боя ўзига савол йўллаган Мухлисанинг телеграмм манзили ёқилибди...

Шу топда бир дардлашадиган ҳамсуҳбат билан диллашишга ўзида рағбат сезган Анис кўп ўйлаб ўтирмай унга хабар юборди.

- Ассалому алайкум . Сизга ёзсам мумкинми ...?

Қизиқ ...

Мухлисадан дарровда жавоб келди :

- Ваалайкум ассалом. Ассалому алайкум. Менда бирор саволингиз борми?

Анис унга ўз фикрини қисқа ва лўнда тушунтиришга харакат қилди :

- Узр , кеч бўлганда безовта қилдим. Боя эфир орқали йўллаган таклифингиз юзасидан эшиттириш тайёрлашни ният қилган эдим. Аммо хеч калавани учини топа олмаётгандекман . Шунга сизда бирор шеър ёки монолог бўлса ...

Мухлиса кўп куттирмай жавоб йўллади:

- Бундай шеърлар йўқ эмас , аммо қидириб кўришим , саралашим керак . Мен дарровда бу ишни уддалай олмайман . Агар эрта тушгача бўлса майли .

- Бемалол , - деб ёзди Анис , - шошилмасдан бафуржа излашингиз мумкин , Мухлиса .

Аниснинг сўзларини диққат билан ўқиб турган Мадина беихтиёр :

-Мени исмим Мухлиса эмас, - деб ёзиб юборди.

- Иеее, бояги хабарда Тошкентлик Мухлиса деб ёзганингизга ...- Анис ажабланди

- Тошкентлик мухлиса сўзидаги "М" харфи катта харфда ёзилиб кетибди. Мухлиса сўзи исм маъносида эмас эди. Тўғри маънода эди,- тушунтириш берган бўлди Мадина

- Унда асл исмингизни айта оласизми , мумкин бўлса албатта . Сингилиммисиз ёки опам ?! ... Сизга мурожаат қилаётганимда керак эди- да бу маълумот ...

- Исмим , - Мадина ҳақиқий исмини ёзиб юборишдан ўзини аранг тўхтатди , аммо шу топда ўзини ким деб аташни билмай бироз довдиради ва стол устидаги китобни варақлаб ундаги қаҳрамон қиз исмини кўзи билан илғади ,- исмим Комила ... Ёшим ,- Мадина бу сафар алдашни ўзига эп билмади , - ёшим йигирма тўртда ...

- Касбингиз ?

- Терговчимасмисиз мабодо ?- хабар йўллади қиз ,- майли айтсам айтақолай ...

Уларнинг суҳбати узоқ давом этди

* * *

Анис эртаси чошгоҳгача ухлаб қолибди. Кўзини очар экан ётган жойида қўли қаттиқ бир нарсага тегиб ҳайрон бўлди . Қараса телефони ...

Анис телефонининг телеграм манзилига уланди . Даставвал Комиладан келган хабарларни ўқишга тутинди.
Комила саккизта шеър жўнатибди. Ота- она ҳақидаги шеърлар ичида биттаси бутунлай бошқа мавзуда эканлиги билан Аниснинг диққатини тортди , афтидан Комила уни адашиб жўнатиб юборган эди...

Анис шеърни ўқир экан , борган сари ҳайрати ортиб борар эди...

Деразанг ортида йиғлайди БАҲОР
Ҳолин сўраш шунча қийинми?
Кирган ўзинг унинг кўнглига,
Маҳзун кўнгли сенга ўйинми?

Кутаяпти олар деб хабар,
КУЗЛАР уни совурди ўтдай.
Ҳеч бўлмаса бир белги юбор
Жолаларга тўкилди тутдай...

БАҲОР эди сени билмасдан,
Ишон, кўнглинг айтган сезгига,
Битта сенга ишонган экан,
Айланибди ХАЗОНРЕЗГИга...

Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ..

Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ..- Анис шу мисраларни ўқир экан кўзлари катта - катта очилди , беихтиёр юрагини ғижимлади ....

Ахир бу мисралар ...

#давоми_бор /29
Муаллиф: Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🥰15🔥6🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛍HOMM LAYF ЯНГИ МАРКЕТГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻‍♀ 
БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍
🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ

📲 Телфонлар 200.мингдан 1 миллион сўмгача💸
🛋Креслолар 100.минг сўмдан
👗Кўйлаклар 20.минг сўмдан
👛Сумка 25.минг сўмдан
👠Туфли 15.минг сўмдан

😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ
👇
https://telegram.me/joinchat/Zrt-qxbjeJY1NmQy
❤2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔10
#У‌ткинчи_дунё


#No_181


#У‌ткинчи_дунё


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу ерга нега чақирганимни яхши билсангиз керак?
Мунира қошини чимириб Аббосга қаради
—Йўқ нега?
Аббос столга астойдил жойлашди.
—Ўзингизни гўлликка солманг. Мени синглим кўчада қолган эмас, сиз нима деб ваъда бергандингиз бизга?
—Очиқроқ гапиринг. Мен маст ахволда эдим, кеча нима қилдим, нима дедим хеч нимани билмайман.
Мен ичкиликни кўтара олмайман, шу ёшгача бирор марта ичиб кўрмаган эдим.
—Жа дадилсизку.
Синглимга нега акам хақида гапирдингиз. Нега ўша ланати кунни нега эслатдингиз, юзига солмайман деб ваъда бергансиз.
—Нима мени хаёлимда хам йўқ акаси. Кўп алжираб юбордим шекили?
Аббос кулимсиради.
—Билсангиз мени синглим, бокира. Шубхангиз бўлса, нега уйландингиз?
Мунира сал кам бақириб гапирди.
—Мен хеч шубха қилмадим. Хуллас биз ўзимиз келишиб оламиз.
—Синглимни сизга хўрлатиб қўймайман. Шуни билиб олинг.
—Мен ўз хотини хўрлайдиган, ёки хўрлатиб қўядиган эмасман.
Мен Мунисани севаман, сизни ҳаётингизда бундай воқеа бўлмаганми?
Эрингиз хар доим хам бошида кўтариб юрмагандир?
Бу кунгача қанча чиғириқдан ўтканингизни ўзингиз яхши билсангиз керак?
Аббосни гапидан, Мунира жим бўлиб қолди.
—Хуллас мен сизни ўз синглимдек кўраман. Сиз хам шу хурматдан чиқманг, биз эрта бўлмаса индин яхши бўлиб кетамиз, ўртада сиз қора бўлиб қолганингиз қолади.
Хали кўрасиз, синглингиз энг бахтлилардан бўлади.
—Сизга ишондим, мени синглимдан бошқа хеч кимим йўқ.
—Хавотир олманг. Майли рафиқамга совға олишим керак. Уйингизга ташлаб қўяйми?
—Йўқ, ишга кириб кетаман.


💫💫💫💫


—Хоним хонангизни тозалашга киргандим, ердан шу қоғозни топиб олдим, ташлаб юборгани қўрқдим керак нарса бўлса керак деб.
Мунира уйга кириши билан, хизматкор қиз пешвоз чиқди.
—Ха буми?
Мунисани севги изҳори бўлса керак.
Мунира кулиб хатни олди.
—Болалар қани?
Ухлаб қолишди. Катта бўлган сари шўх бўлиб кетишяпти.
—Ха гапирма, кеча тўйда хам кўрдингку. Қўлдан тушишмади.
Ухлаётган бўлса мен хам озроқ дам олай. Ботир ака келмадими?
—Йўқ хали.
Қандай таом тайёрлай кечга.
—Бирорта енгилроқ таом бўлса йўқ демасдим.
Мунира хонасига кириб, устини алиштириб диванга ўзини отди. Бироз кўзини юмиб ётиб, хат ёдига тушиб, тумба устига қўйган қоғозни қўлига олди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33⚡3