📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_181


#У‌ткинчи_дунё


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу ерга нега чақирганимни яхши билсангиз керак?
Мунира қошини чимириб Аббосга қаради
—Йўқ нега?
Аббос столга астойдил жойлашди.
—Ўзингизни гўлликка солманг. Мени синглим кўчада қолган эмас, сиз нима деб ваъда бергандингиз бизга?
—Очиқроқ гапиринг. Мен маст ахволда эдим, кеча нима қилдим, нима дедим хеч нимани билмайман.
Мен ичкиликни кўтара олмайман, шу ёшгача бирор марта ичиб кўрмаган эдим.
—Жа дадилсизку.
Синглимга нега акам хақида гапирдингиз. Нега ўша ланати кунни нега эслатдингиз, юзига солмайман деб ваъда бергансиз.
—Нима мени хаёлимда хам йўқ акаси. Кўп алжираб юбордим шекили?
Аббос кулимсиради.
—Билсангиз мени синглим, бокира. Шубхангиз бўлса, нега уйландингиз?
Мунира сал кам бақириб гапирди.
—Мен хеч шубха қилмадим. Хуллас биз ўзимиз келишиб оламиз.
—Синглимни сизга хўрлатиб қўймайман. Шуни билиб олинг.
—Мен ўз хотини хўрлайдиган, ёки хўрлатиб қўядиган эмасман.
Мен Мунисани севаман, сизни ҳаётингизда бундай воқеа бўлмаганми?
Эрингиз хар доим хам бошида кўтариб юрмагандир?
Бу кунгача қанча чиғириқдан ўтканингизни ўзингиз яхши билсангиз керак?
Аббосни гапидан, Мунира жим бўлиб қолди.
—Хуллас мен сизни ўз синглимдек кўраман. Сиз хам шу хурматдан чиқманг, биз эрта бўлмаса индин яхши бўлиб кетамиз, ўртада сиз қора бўлиб қолганингиз қолади.
Хали кўрасиз, синглингиз энг бахтлилардан бўлади.
—Сизга ишондим, мени синглимдан бошқа хеч кимим йўқ.
—Хавотир олманг. Майли рафиқамга совға олишим керак. Уйингизга ташлаб қўяйми?
—Йўқ, ишга кириб кетаман.


💫💫💫💫


—Хоним хонангизни тозалашга киргандим, ердан шу қоғозни топиб олдим, ташлаб юборгани қўрқдим керак нарса бўлса керак деб.
Мунира уйга кириши билан, хизматкор қиз пешвоз чиқди.
—Ха буми?
Мунисани севги изҳори бўлса керак.
Мунира кулиб хатни олди.
—Болалар қани?
Ухлаб қолишди. Катта бўлган сари шўх бўлиб кетишяпти.
—Ха гапирма, кеча тўйда хам кўрдингку. Қўлдан тушишмади.
Ухлаётган бўлса мен хам озроқ дам олай. Ботир ака келмадими?
—Йўқ хали.
Қандай таом тайёрлай кечга.
—Бирорта енгилроқ таом бўлса йўқ демасдим.
Мунира хонасига кириб, устини алиштириб диванга ўзини отди. Бироз кўзини юмиб ётиб, хат ёдига тушиб, тумба устига қўйган қоғозни қўлига олди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33⚡3