📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari


Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆
HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR JOYLANGAN ✅

👉Taomlar retseptlari
👉Taomlar retseptlari
👉Taomlar retseptlari


@Tabriklar_dil izhorlar guruhi
👆👆👆👆

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍🤍  РАҚАМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ❔

Соат рақамларидаги ёнма-ён турган ракамларни кўшсак хаммасини жавоби 13 чиқади. Кўпчилик 13 рақамини сирли, омадли ёки тақдир билан боғлиқ деб ўйлайди. Айрим давлатларда эса аксинча омадсиз рақам дейишади. Буни сири нима 😱


Жавоби пастда👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ХОТИРАЛАР ҚАТИДАН ✍.

Дўст билан обод уйинг ,
Гар вайрона бўлса ҳам .
Дўст қадам қўймас экан вайронадир кошона ҳам .

Шоирнинг машҳур мисралари .
Ёзилганига неча йиллар бўлсада маъносини йўқотмайдиган ибратли сўзлар .
Ҳозир дўст тугул қариндошлар бир бириникига ўйланиииб боришади .
Иложи бўлса олдиндан хабар бериб қўйишади .
,, Биз фалон куни , фалон соатда бормоқчи эдик ,, - деб .
Агар тасодиф келиб қолишса ,
,, воой телефон қилмабсизда ,, - деб ҳам қўйишади .
Бу сўз замирида
,,  вақтим йўқ эди ,  дастурхонга қўядиганим йўқ эди ,, - деган маъно ҳам бор .
Авваллари ота оналаримиз бир жойга айтиб боришганмиди , ёки ўзимизни уйимизга мехмондан олдин дастурхон тузатилиб кутилганмиди ....
Тўсатдан келишарди меҳмонлар .
Катта уйга кейин кўрпача тўшаларди , меҳмонлар ўтиргандан сўнг , дуо фотиҳа қилинарди , ҳол аҳвол сўрашиларди , ана ундан  кейин ўртага дастурхон ёзиларди .
Борини қўйиларди оддий тарелкаларда , гули , шакли хар хил бўлган тарелкаларга қўйиларди .
Бундан ҳеч ким кулмасди , гап қилмасди , энса қотирмасди .
Бирор нарса йўқ бўлса дўконга эмас қўшниникига чиқиларди . Қўшниям ,, нега , нима учун ,, - деб ўтирмасди , борини шартта чиқариб берарди .
Ёшлигимни эслайман , қўзи , улоғимиз кўплигида , баъзан сал ночорроғини сўярдилар отам . У пайтда холодилниклар йўқ . Онам гўштни ҳаммасини қовуриб , сирли кострюлкаларга ёққа бостириб қўярдилар .
Бир кун онам  бир қозон гўшт қовуриб турувдилар , бир қўшнимиз дарвозадан ваҳима қилиб келиб қолдилар .
--- Апааа , апааа энди қандоқ қиламан , нима қиламанаа .
--- Вахима қилмангее , нима гап , - дедилар онам .
--- Бир уй мехмон келди уйимга . Пиширгани ҳеч нарсам йўқ . Дастурхон ёзиб , ул бул қўйдиму сизга чопдим . Мангина ўлай , энди қандоқ қиламан .
--- Ҳозир .
Онам ўйлаб ўтирмадилар каттагина , биз хамир тоғора дейдиган , нонга хамир қорадиган сирлик тогорага қозонда тайёр пишиб турган гўштни шундоғича солиб бердилар .
--- Мана , олиб боринг мехмонларингизга .
--- Барака топинг апажон . Боринг ўзиз хам .
Қўшни хола тоғорани олиб хурсанд бўлиб чиқиб кетдилар .
Ўша бир қозон гўшт ҳақида оиламизда умуман гап бўлмади . Хаёлим отам ҳам сўрамадилар шекилли . Ёки онам айтган бўлсалар
,, ха майли ,, деб қўяқолганларми .
Биз шунақа бағрикенг , сахий , мехрибон , меҳмондўст одамларнинг фарзандлари эдик .
Бундан мана энди фахрланиб ўтирибмиз .
Замона зайли билан мехмон кутиш одоблари ҳам ўзгариб , оқибат ҳам шунга қараб бўлаяпти .
Ўзимизни ўзлигимизни йўқотмайлик .
Дўсту қадрдонларимиз эшигимиздан хабар бермасдан хам кириб келадиган бағрикенг , меҳрли бўлайлик ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🔥8
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

19- ҚИСМ

шу топда Комилага жуда боғланиб қолганлигини илк бор тан олди. У Комиладан хабар йўқлигини кўриб юрагида хавотирга ўхшаш туйғу ғимирлаб ўтди.
Анис шу чоққача Комиланинг ҳаётида ўзи каби қандайдир кемтиклик бор эканлигини иқрор бўлган эди- ю, аммо , бу ҳақда бафуржа сўрашга ботина олмаганди. Билгани шу эди- ки, қиз ҳаётидаги ўша кемтиклик айрилиқ эди . Суйган маҳбубининг айрилиғи . Бироқ ўша ҳикоянинг асл тафсилоти қандай экан? Ана шу ўйлар Аниснинг юрагини ўртар эди.

Анис салкам саккиз йилдан буён бўйлашмаган ётоғига чўзилди. Кўзларини юмар экан , ана шу саккиз йилнинг худди-ки саккиз дақиқадек ўтиб кетганидан ажабланди, ваҳоланки ўша йиллар , ойлар ва кунларнинг ҳар бирини яшаб ўтишнинг ўзи бўлмаган эди .

Анис шу алфозда анча ётди. Боя синфдошлари билан суҳбатлашганда кўнглига келган "Бугун ўз ётоғимда мириқиб ухлайман" деган ўйлари чиппакка чиқди. Уйқу деганлари бугун унга вафосизлик тўнини бичган эди. Анис бугун ўзини ҳар қачонгидан ҳам тетик ва бедор ҳис қилаётган эди.

Тўсатдан Аниснинг хаёлига "Комила тармоққа кирганмикан?" деган ўй келди- ю, ётган жойида телефонига қўл узатди.

Анис тармоққа уланиши билан дили ёришиб кетди:

Комиладан хабар келибди!

Анис қиздан келган хабарни шошилинч ўқий бошлади :

- Ассалому алайкум , Анис ака?!

Тинчмисиз ? Соғ- саломатмисиз ?! Бугун "Бедор туйғулар" эфир юзини кўрмади , шунга хавотир олдим. Ишқилиб соғ бўлсангиз бўлди , минглаб мухлислар бахтига.

Анис Комиладан келган хабарни ўқир экан қизнинг тармоққа уланганлигини кўриб қолди. :

- Сизнинг бахтингизга-чи ? Сизнинг бахтингизга ҳам соғ бўлсам майлими ? Нега ўзингиз учун мен ҳақимда дуо сўрамадингиз?

Аниснинг хабари тегишли манзилга бориб тушгач , қиз уни дарҳол ўқиди , аммо жавобга шошилмади . У бироз вақт ўтгач жавоб йўллайди :

- Ўша минглаб деганларим орасида мен ҳам борман ...

Анис эса ўзини тўхтата олмай кўнглидаги сўзларни таниш ,жоиз бўлса қадрдон бўлиб улгурган манзилга териб юборди :

- Аммо сиз, мен учун минглар орасида эмас, балки алоҳида ўринга эгасиз ...

Комиладан эса гап ўзанини бошқа тарафга бурилган жавоб қайтди :

-Нима бўлганда ҳам соғ эканлигингизни билиб кўнглим жойига тушди.

- Мен ота - онамнинг ҳузурларига келган эдим. Уларни анчадан буён йўқламагандим. Аммо сизнинг ота - она ҳақидаги сўзларингиз туфайли ҳозир уларнинг бағриларидаман. Бунинг учун сизга катта раҳмат

@ХазонРезги /50

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Соғ бўлинг , Анис ака . Сиз учун ҳурсандман. Чин дилдан ...

- Комила ...

- Лаббай?!

-Сиздан бир нарса сўрасам майлими ?!

- Сўрайдиган нарсангиз аҳлоқ доирасида бўлса нега бўлмасин, Анис ака ?!

- Биласизми ? Мен сиз билан гаплашаман- у , аммо ташқи кўринишингиз қандай эканлигини тасаввур қила олмай жуда қийналаяпман...

- Нега ? Сўзларимдан, ёзувларимдан менинг суратимни тасаввурингизда чизиб олишингиз мумкин-ку ?

- Ундай бўлса ...
Ундай бўлса сиз ... Сиз дунёдаги энг чиройли қиз бўласиз

- Йўғей, унчалик эмас. Мен бу даражадаги муболағага муносиб эмасман. Бироқ мен сизга суратимни жўнатишим даркор эмас деб ҳисоблайман . Сабаби сиз мени кўнглим орқали таниб олишингизни истар эдим. Ундан кейин сиз ва мен реал ҳаётда учрашишимиз амримаҳол ҳодиса . Қолаверса , буни истаган тақдиримизда ҳам мен бунга тайёр эмасман. Ким билсин сиз ҳозир ёзишаётганингиз Комила билан бир умр учрашмассиз , бироқ бу дўст бўлишимизга моънелик қилади дегани эмас

- Комила... Нима учун инсонлар бир- бирларини кўришга ҳақли эмаслар деб ўйлайсиз ?
Нима учун тўғри маънода учрашиш , кўришиш , суҳбатлашишимиз мумкин эмас? Ахир сиз ва мен дунёнинг турли қутбларида яшамаймиз . Ҳов деб чақирса овозларимиз эшитилгудек жойда яшаймиз ...

- Анис ака , мен сиз билан шундоқ ҳам ғойибона дийдорлашаяпман. Ўзингиз айтгандек тўғри маънода . Ғойибона суҳбатлашаяпман, бу дегани , бу дегани...

- Билмадим , балки нотўғри ўйлаб кўнглингизга тегаётгандирман, аммо нима учундир сиз мени жуда яхши танийдигандек туюласиз ... Мени ҳам сизни танигим келгани шундан бўлса керак ...
Комила , бошингизни қотириб юбордим- а , майли ёқимли суҳбат учун раҳмат . Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолибди. Хайрли тун тилашга ижозаат бергайсиз ...

-Сизга ҳам ҳайрли тун . "Бедор туйғулар"гача ...

Комила Анисга хайрли тун тилаб тармоқдан узилди. .

Анис телефонини ушлаганча хўрсинди.

Беихтиёр ўзи яқинда ўқиган бир шеър хаёлини забт этди...

Бормикан дунёда мен истаган дил ,
Шундоқ юрагимни юлиб тутардим ,
Соғинч озорида бўлсам ҳам чил , чил .
Сўнгги нафасгача уни кутардим...

Бир мени деса- ю , ўзгага боқмай ,
Кўнглим тилармиди ҳеч нени яна
Нафсининг куйида бир бора сотмай,
Садоқат ҳамиша қилса тантана...

Ҳиёнат нелигин ўтсайдим билмай,
Ҳаётим ашъори ваъфо бўлсайди
Яримта кўнглимни озурда қилмай,
Яримта сўзидан кўнглим тўлсайди ...

Бормикан дунёда мен истаган дил,
Миллионлар ичида бормикан бири ...
Юракка сиғмайди баъзан битта қил ,
Наҳот у тақдирнинг ечилмас сири ...

- Дунёда мен истаган дил бормикан ? Бор бўлса қаерда экан ўша дил ?! Шу топда унга шунчалик муштоқман- ки ...
Комила ... Сўзлари билан , теран фикрлари билан ўзига шу қадар мафтун қилган бу қиз ...
Умикан мен истаган дил ...
Аммо унинг гап- сўзларида мен билан учрашишга рағбат кўрмаяпман ... У бамисли ҳуркак оҳудек гўёки атайдан ўзини мендан олиб қочаётгандек ...
Эҳ тақдир ...
Бунча ҳам ... Бунча ҳам кутилмаган синовларинг кўп экан- а ?

Дилёра ... Дилимни бир умрга яралаган , аммо бу ишда ўзининг заррача айби бўлмаган гўзал малак ... Мен унга албатта уйланаман деб қатъий ишонган эканман . Бир вақт қарасам-ки , ўйлаганларимнинг бари сароб бўлиб чиқди. Отасининг биргина билмай босган қадами мендан Дилёрани бир умрга мосуво қилди. У билан менинг кечмишимизда ким кўпроқ қийналди экан ? Менимча Дилёра бўлса керак ... Мен- ку ҳамон ўзим билан ўзим юрибман. У эса ўрнимга турмуш ўртоғини қўйиб , унинг тимсолида мени кўриб яшаши осон иш бўлмаган. Балки , лабларидан бехосга Анис исмим чиқиб кетмаслиги учун , балки атайдан шу исмни такрорлаб овуниб яшаши учун номимни ўғлига бергандир ... Балки , балки ... Қачон тугар экан шу балкилар ...

Чарчадим ... Толдим ....
Ҳаа ... Худди шундай ...

Анис елкасига тўнини ташлаб ҳовлига чиқди...

У ҳовлидаги тебранма ўриндиққа ўтирганча Шўхлисой осмонининг юлдузларига тикилди.
"Бу ернинг юлдузлари Тошкентнинг юлдузларидан тиниқроқ ,- ўйлади у ,- қадрдонроқ ва маъюсроқ " ...

- Юлдузлар ҳамма ерда бир хил . У бизлардирмиз ҳар жойда ҳар хил ...

Анис ортидан эшитилган

@ХазонРезги /51
❤26👍1
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

овоз эгасини таниб ортига ўгирилди :

- Мадина , ҳали ҳам ухлаганингиз йўқми ?

- Уйқум қочди... - деди Мадина тушунча берган бўлиб , - Шунга бироз ижод қилай деб чиққандим .

- Ижод ? Тушунмадим , қанақа ижод қиласиз? - Анис ҳайрон бўлиб сўради.

Мадина жилмайди . У ховлидаги деворга ўрнатилган чироқ шуъласи тагида турган эди . Шу сабаб садафдек тишлари ва кулгучлари Аниснинг назарига яққол ташланди.

- Сиз ижодкорсиз- а ? - Анис бош ирғаб "ҳа" деб жавоб бергач , Мадина сўзида давом этди ,- менимча шу сабабдан мени шеър ёзиш ёки расм чизиш билан шуғулланади деб ўйладингиз . Мен эса ошхонадаги ижодни назарда тутган эдим . Амаким яхши кўрган қовурма чучварани тайёрлаб , уларни эрталаб суюнтирмоқчи эдим.

- Ўўў, зўр- ку ?! Пазандаман денг ?! Сизга ҳамроҳ бўлсам , майлими ?! Сизга ҳалақит бермайман ...

- Сизда ҳам уйқу йўқми , Анис ака? Майли , юринг. Кейин нима ҳам ҳалақит берар эдингиз ?

Мадина йўл бошлади . Анис унга эргашиб ошхонага йўл олди . Анис ошхонага кириб у ернинг саришталигидан завқланиб кетди . Хонанинг ҳар бир бурчагидан саришта беканинг қўл излари сезилиб турар эди.
Мадина музлаткичга бориб тайёр зувалаланган хамирни ва мўъжазгина идишчада туз ва зираворлари ростланиб тайёрланган қиймани олиб стол устига қўйди.
Анис чаққонлик билан хамир ёяётган Мадинанинг ҳаракатларига бир қур кўз ташлади-ю , ўрнидан туриб газга чой қўйиб келди.
Мадина тезда чучвараларни тугиб бўлиб , уларни аста қовура бошлади.
Ярим соатдан мўл вақт ичида Мадина чучвараларни қовуриб тайёр қилиб бўлди.

У тезда чой дамлаб , бир ликопка чучвара билан стол устига қўйганча Анисни чақирди :

- Анис ака келинг энди , бир баҳо беринг- чи ?

Анис Мадина таклиф қилган жойга ўтирди. У:

- Ярим кеча овқатланадиган одатим йўқку-я , аммо кўнглингиз учун бир дона оламан, хафа бўлиш йўқ , майлими ? - деди ликобчага қўл узатар экан.

- Аввал еб кўринг, ёқмаса айтарсиз, - деди Мадина пиёлага чой қуйиб узатар экан.

Анис бир дона чучварани тишлади . Уни чайнаб туриб афти бужмайиб кетди :

- Мадина , - деди у ўхчиб , чучвара деб нима едиряпсиз менга ?

Мадина саросимага тушиб қолди :

- Анис ака , ....

/52

Муаллиф : Хазонрезги
❤29👍9🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Бу дуони сиз муносиб деб билган инсонга юборинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кўрган энг яхши видеоролик. Сизларга хам илиндим!

Охиригача кўринг.
😢9❤3👍2
🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА

Жамшид ўгай  қизининг  хонасига ярим тунда қадам босди.
Ўзини ухлаганга солиб ётган Маҳлиё юзига тегинган қўл сабаб, кўзларини катта-катта очди — Дада, тегманг илтимос тегманг... юролмаслиги сабаб қўли билан юзини беркитди... тинмай овози борича гапириб йиғларди..
❤2
Ойликдан ойликга, қарздан қарзга яшаш жонингизга тегдими? 😔

Даромад  топиб орзуларингизга тезроқ ушалишини хоҳлаяпсизми?😍

📌
Бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қиммат телефониз бўлиши шартмас!

Ссилка ўчирилмасдан каналга ўтиб олинг!
☺️ Вебинар катнашишга улгуринг

💸Даромад топаётган аёллар шу ерда
👇👇👇👇👇👇
👇
https://t.me/+RociMN2wZBxhYWY6
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️«Яхши сўз ҳам садақадир» 
❤️«Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир» 
❤️«Ҳар бир яхшилик садақадир» 
❤️«Яхшиликка йўллаб қўйиш уни қилиш билан тенгдир» 

💗Яқинларимиз ардоғида эканимиз улкан
💗БАХТ!!!
Бахтингизга кўз тегмасин!

💗Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигим сени соғиндим😊

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Forwarded from Guruhga yuboring via @Post_Padsbot
❗️AJOYIB O‘YIN❗️

1. TUG‘ILGAN SANANGIZNI TANLANG.

2. GURUHNI TANLANG

3. NATIJASINI DO‘STLARINGIZGA ULASHIB ULARNI HAM HURSAND QILING 😄

BU BIZDAN SIZGA KICHIK SOVG‘A, DOIM KULIB YURING! 🎁😉
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

БУГУН 🔢🔰🅰️🅰️🅰️🅰️

🤩🤩🌹🤩🤩🌹🤩🤩
Сешанба тонги муборак бўлсин азизларим!

🦋🌷Жаннатнинг хушбўйларидан
бўлинг баҳраманд.
🦋🌷Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🦋🌷Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🦋🌷Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!

🌹Сешанба  кунингиз
хайрли ва файзли бўлсин қадрдонларим!🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1😍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоооқ узооооқлардан мани дуо қилгувчиларим .
Яхшимисиз , саломатмисиз , мароқли ҳордиқ олдингизми ? .
Омон бўлинг меҳри дарёларим , бор бўлинг .
Нега ишонч билан дуо қилгувчиларим деяпсиз , ким сизни йўқлаяпти деяпсизми 😳 ?
Ишановринг мани эслайдиган , йўқлайдиганим кўўўп .
Ҳа ёға дедизми 😳 . Мана ўзингиз ҳам шу сўзларимни ўқиб туриб ажойиба шу аёл деб битта кулиб қўйдингиз 😊.
Борингизга шукура синглим , опам дедингиз 😊 .
Сизларнинг ҳам борингизга шукур , саломат бўлинг азизларим .
Ҳамма тинч , хотиржамликда юрсин .
Синовдагиларга ўша машҳур донишманднинг сўзи
,, бу кунлар ҳам ўтади ,, . Яхши кунларга умид ва ишонч ўлмасин , иймонимиз басоломат бўлсин .

ШАҲЗОДАнгиз яна сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

20-қисм

- Яна ўша қилиғингни бошладингми , болам ? Ҳалиям ёш болалигинг қолмабди сенинг ?

Ошхона эшиги ёнида Раҳбар ая жилмайиб турар эди.

У Мадинага ҳайриҳоҳ назар ташлади :

- Қизим қўрқма , Анис ўзи шунақа қаттиқ хазиллашади.

Анис кулимсираб онасига эътироз билдирди :

- Ойиии , бирпас жим турмадингиз-да , қизингизни довюраклик имтиҳонидан ўтказаётгандим

- Имтиҳонинг бор бўлсин, болам. Қиз шўрликни ўтини ёрай дединг . Ярим кечада сенга пишириб - куйдириб егулик тутганига рахматингни бу ?

Анис илжайди. Мадина Раҳбар аяга стул суриб жой берди

- Аяжон , сиз учун индамадимда , агар бу киши ўғлингиз бўлмаганда , шу қилмишларига яраша яхшигина жавоб олар эдилар .

- Ўх-хў , жасоратингизга қойил . Аммо таниш - билишчилик қилмай бемалол аламингизни олишингиз мумкин

Аниснинг кўзларида ўт порлаб турар эди. Мадина унга боқиб , айёрона кулимсиради :

- Ўзингизга қаранг, энди. Руҳсат бердингиз- а ? Бир куни жавоб келганда мендан ўпкалаш йўқ . Ваъда берасиз- а ?

- Албатта , чин Анис сўзим,- Анис Мадинага "Қўлингдан нима ҳам кела оларди" деган беписанд назар ташлади .

Раҳбар ая унинг бу қарашларидан керакли маънони ўқиб , эътирозга шошилди :

- Анис , аёл киши билан эсини еган одам гаров бойлайди .

- Ая, гаров бойлаганим йўқ- ку, аммо бу сўзларингиз менга зўр илҳом бағишлади ,- Анис энди Мадинага юзланди ,- агар мени чув тушира олсангиз истаган битта шартингизни бажараман . Фақат қўлимдан келадиган шарт айтасиз. Акс ҳолда сиз менинг шартимни бажарасиз .

- Анис ! - Раҳбар аянинг овози қаттиқроқ чиқди

- Бўпти , бўпти ,- сиз учун шарт йўқ . Бироқ шуни билиб қўйинг барибир мени чув тушира олмайсиз .

- Кўрамиз , - дея кулимсиради Мадина , - бу ўйин мени ҳам қизиқтириб қўйди. Аммо мен сизни чув тушириш учун баҳоргача муҳлат сўрайман . Ўйин эсда қоларли бўлсин дейман- да .

- Баҳоргача ? Ўўў, ўйин ҳақиқатда жуда қизиқ бўладиган кўринади. Розиман ,- Анис розилигини билдириб ўнг қўлини елкасигача букиб кўтарди.

- Келишдик ,- деди Мадина унинг ҳаракатларини такрорлаб , сўнг Раҳбар аяга юзланди ,- аяжон , энди менга руҳсат . Яхши дам олинглар ...

- Сен ҳам қизим ,- Раҳбар ая Мадинанинг ортидан меҳр билан тикилиб қолди .

- Мадинангиз яхши қиз экан , ойи, кўнглида кири йўқ . Алдам - қалдамликни билмас экан ,- деди Анис ликобчадаги чучварага қўл узатар экан , - пиширган чучварасигаям гап йўқ. "Амаким яхши кўрган чучварани пишираман" деганиданоқ фаҳмлагандим қўли ширинлигини , ахир дадамларнинг таъбларни биламан- ку , овқатга ҳаддан зиёд талабчанлар.

- Ҳа Мадинамиз қанча мақтасанг , шунча мақтовга арзигулик қиз .

Анис ... - Раҳбар ая ўғлига ўтинчли боқди ,- болам...

- Ҳаа , ойиии , эшитаман

-Шу десанг , шундоқ яхши қиз қўлдан чиқиб кетмаса дегандим ...

- Ойи , ахир ўзингиз ҳалигина нима дегандингиз ? - Анис жиддий тортиб, йиғиштирилиб ўтирди

- Ҳа , нима дебман ? - ажабланди Раҳбар ая.

- "Бу қиз бир йилгагина Розиянинг ўқишга кириши учун ёрдам бергани қишлоқда қолган. Ўқув йили тугаши билан кетади" демабмидингиз ?

- Дегандим, болам, дегандим. Аслидаям шундай . Аммо нотавон кўнгил . Ундан кейин орзуга айб йўқ дейишади. Гапнинг индаллоси эса бандасини эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлади. Ким билсин , Мадина Розия сабаб қишлоқда бир йил қолишга қарор қилган бўлса , сен учун бир умр қолишга ҳам кўнар. Ҳа нима ? Бировдан кам жойинг бўлмаса ?! Суқсурдек йигит бўлсанг ...

- Ойиии, яна бошламанг ... Илтимос ... - Анис бошини эгди.

- Болам , шунча юрганинг етар . Мени ва дадангни боғлаб бергани йўқ . "Кундан кунга кун баттар" деганларидек биз ҳам қариб бораяпмиз . Ҳарна тўйингни кўрганимиз.

ХазонРезги / 53

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🔥6😁3