👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
23 - ҚИСМ
бу ерларда юришига нима сабаб бўлганлигидан хабарингиз борми ? Розия сабабли деган гапингиз ёдимда , аммо ўйлашимча бу қизнинг бошқа бир дарди бўлиши керак, - Анис ўзига ажабланиб тикилиб қолган Раҳбар аяга тушунтирган бўлди ,- Ойи , ўғлим нима учун бу нарсаларни сўраяпти дея ҳайрон бўлманг. Мен ҳали Мадина билан айланишга чиққанимда унинг бу қадар ақли расо қиз эканлигидан ажабландим. Тўғрисини айтганда у мени пазанда , чевар сифатида бир бор ҳайрон қолдирган бўлса , илм , заковати билан яна ўн бор таажжублантирди. Шундай қизнинг пойтахтдек шаҳри азимда бемалол ўз ўрнини топа олиши мумкин бўлган бир пайтда , нима учун чекка ва овлоқ бир гўшада қўним топгани қизиқтиряпти?
- Қишлоғимизга нима бўлибди , болам , сен айтган қайси шаҳардан кам бу ер ? - Раҳбар аянинг гап оҳангидан ранжигани дарҳол сезилди , - қолаверса ҳамма ер ҳам Аллоҳнинг ери бўлса. Ундан кейин- чи , қишлоғимиз бу қадар сўлим бўлмаса ўша шаҳарликлар ҳам ҳордиқ учун қандан қаёққа шу қишлоғимизга келармиди ? Ана қишлоқ четидаги боғни кўрдинг- ку ўзинг , бунақа жойлар-чи фақат Шўхлисойда бор , ха !
- Ойиии ... - Анис онасига ўтинч билан боқар экан , - билиб турибсиз- ку мен қайси маънода гапирганимни ?
- Биляпман , болам , биляпман. Аммо қандоқ қилай , гапингнинг буромади сал ўхшамайроқ чиқди- да ўзи ! Энди Мадинага келсак ...- Раҳбар ая қиз ҳақида сўз очиши билан зумда бўшашди ,- ҳа , қизгинанинг бу ерда юришига асосий сабаб нима эканлигидан хабарим бор. Бу ҳақида унинг ойиси Маликахон бу ерга келган илк хафтасида бир кўнгил ёрган эди.
Раҳбар ая чуқур хўрсинди. У анча вақт жим бўлиб қолди.
Анис онасини чидам билан кутди. У Мадинанинг ўтмишида қандайдир қайғули бир воқеа бўлганини юраги билан ҳис қилиб ўртаниб кетди.
- Мадина , ўзинг айтганингдек , умри давомида илмга ошно бўлиб яшаган қиз экан, - тилга кириб қиз ҳақидаги ҳикоясини бошлади ая ,- ўзинг иқрори бўлганинг каби ўспиринлик ва балоғат даврининг масъуд дамларини китобдан бош кўтармай ўтказган Мадина ваниҳоят ота- онасининг қистови билан магистратурада ўқиётган вақтида турмушга чиқишга розилик билдирибди. У отасининг танлови бўлган номзод билан илк учрашувга чиққан куниданоқ ўша йигит ўзининг тақдири эканлигини қалбан ҳис қилибди.
Мадинадек қиз рад этмаганига кўра , йигит ҳам шунчалик ўктам бўлгандир. Хуллас катталар икки ёшни бахти учун нон ушатибдилар , тўй куни белгиланибди. Тўйга икки хафта қолганда... йигит нобуд бўлибди. Уни "дори" таъсирида бўлган бир тўда гиёҳвандлар пул илинжида тунаш вақтида ҳаётига зомин бўлишибди.
Раҳбар аянинг лаблари титради :
- Мана қизгинанинг кечмиши. Ҳозир унинг дадаси чет элда экан . Ойиси салкам икки йилдан буён ичи чиқмаган қизининг дарди арисин деб бу ерга олиб келганлигини айтганди. Мадина эса бу ерда тасодифан Розияни сўзларини эшитиб қолади. У ёғи ўзингга маълум.
Анис ҳозир эшитганлари таъсирида Мадинага жуда ачиниб кетди. У ёлғиз қолгиси келиб онасидан узр сўради ва ўз хонасига йўл олди. Даҳлиздан ўтаётганда қўшни болаларга мисол тушунтираётган дераза орқали Мадинага қайта кўзи тушди ва бир нафас тўхтаб қолди.
"Бу қиз нима учун жонини бунчалик қийнайвериб тиниб тинчимайди десам юрагида олов ёнар экан-да,- деб ўйлади Анис , - эҳ бу оловдан хабарим бор менинг ҳам. Аммо менда юпанч бор , тасалли бор . Мен Дилёранинг ҳозирги ҳаётини биламан . Бири- биридан ширин фарзандлари борлиги, турмуш ўртоғининг ҳам яхши инсон эканлиги ҳақида эшитганман. Ана шулар менга таскин беради.
Аммо Мадина- чи ?
У бевақт хазон бўлган бўлажак умр йўлдоши учун қанча куйган экан ?! Бу ҳақда фақат гапиришгагина осон халос.
Эҳ, Мадина ! Мана қандай экансиз ?! Сиздаги шижоат , сабр, бардош , курашувчанлик унча - мунча йигитларда ҳам топилмайди ... Ўзининг кўнгли ярим бўлиб турган ҳолига шунча инсоннинг ҳаётига чироқ ёқиб юрса- я бу қиз ...
Эҳ , Анис !
Анис Ўктам !
Мана сенга ирода ...
Мана сенга сабот...
Мана сенга матонат...
Сен бўлсанг тўртта шеър ўқиб инсонлар дардига малҳам
@ХазонРезги /63
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤34👍6
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
бўлаяпман деб ҳисоблар экансан ўзингни ... Йўқ сен ўзингни ўзинг шунчаки овунтириб юрибсан экан ...
Яшаш илми мана бундай бўлибди.
Анис Мадинанинг ўқувчиларга берилиб масала тушунтираётган жиддий қиёфасига яна бир бор назар ташлади- ю , хонасига йўл олди.
У ётоғига чўзилар экан кейинги кунлардаги дардкаши Комилани қўмсади.
"Кун бўйи Комиладан хабар ҳам олмабман,- ўйлади Анис тармоққа уланар экан ,- менга бирор хабар ёзган бўлса жуда ҳижолатли иш бўлди-да" .
Аммо Комила кечадан буён тармоқда бўлмаганлигини кўрган Анис бир тарафдан ҳотиржам тортган бўлса , икки тарафдан хавотир олди
"Комила яхшимикан , соғ - саломатмикан ? Балки бугун якшанба бўлганлиги учун тармоққа киришга вақти бўлмагандир. Балки меҳмон кутгандир , балки буюртмалари кўпайиб кетиб кийим тикиш билан овора бўлгандир , нима бўлганда ҳам тинч бўлса бўлгани..."
Анис шулар ҳақида ўйлаб Комилага хат ёзишга қарор қилди. У телефон клавиатурасини ёзиш учун созлади- ю, харфларни бирма бир тера бошлади :
- Салом Комила ... Яхшимисиз ? Соғ ва саломатмисиз ? Бугун тармоққа уланмабсиз ? Яширмайман , бироз хавотир олганим рост. Тинч бўлсангиз бўлди.
Мендан сўрасангиз эртага шаҳарга қайтаман.
Айтганча , сизга раҳмат айтмоқчи эдим .
Сизнинг сўзларингиз таъсири остида қишлоққа келиб жуда ҳурсанд бўлдим. Бу ерда шунчалик кўп таассуротга эга бўлдим- кии ... Ойим ва дадам "Қуёш қай тарафдан чиққан" лигини билишмаган бўлишса-да , аммо сизни ғойибона дуо қилишгани рост. Ойим ва дадам анча чўкиб қолишибди , уларга қараб ўзимни шунчалар айбдор ҳис қилдим- кии. Яхшиям уларнинг бахтига Мадина бор экан.
Мадина ҳақида сизга ёзганмидим?! Менимча йўқ ... Чунки у билан ўзим ҳам энди яқиндан танишдим.
Комила...
Комии ...
Бир гап айтайми ?! Ўша қиз , яъни Мадина жудаям яхши қиз экан. Мен бир нарсага жуда ҳам ҳайрон бўлдим . Мадина нима учундир сизга бирам ўхшар экан- кии ... Кўп жиҳатдан . Айниқса гап-сўзлари. Фақат тақдирингиз ўхшамасин. Нега дейсизми ? Яқинда ойим Мадинанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб бердилар. Хуллас , Мадина тўйи арафасида суюклисидан ажраб қолган экан . Ээээҳҳҳ... Бирам ачинарли ҳикоя экан- ки. Сизга хам бир куни батафсил айтиб бераман. Ўйлайман-ки сиз билан ҳали кўп ғойибона дийдорлашамиз .
Комии ... Сўзим охирида битта гап :
Ҳайрли тун !
Эртагача ...
Насиб ...
Анис телефонни ўчирди-ю , кўзларини бемажол юмди. Унинг чарчоқ босган кўзларига ором бахш этувчи уйқу зумда илашди...
* * *
Ўқувчиларни кузатгандан сўнг ошхонани саришталаб хонасига қайтган Мадина одатига кўра тармоққа улангач , Аниснинг Комилага ёзган мактубини ўқиб ҳайратда қолди :
"Бу йигитнинг кўнгли шунчалик мусаффо- кии,- ўйлади у ,- Комилага мен ҳақимда ёзганини-чи...
Анис ака ...
Улар ..., баридан хабар топибди- да ...
Эҳ Мадина , Мадина ... Етар ! Ортиқ Анис аканинг кўнгли билан ўйнашиш йўқ ! Мақсад у кишини уйга қайтариш эди. Қайтдими ? Тамом ! Менимча шу ерда барига нуқта қўйиш керак ... Анис ака алдовларга муносиб йигит эмас !"
Мадина кўп ўйланиб ўтирмай Аниснинг тармоқдаги манзилига жавоб мактуби ёза бошлади :
- Ассалому алайкум , Анис ака ... Мен ҳам сизга...
/64
Муаллиф: Хазонрезги

❤43
Биз инсонларга суянамиз, улардан меҳр ва тушуниш кутамиз. Аммо одамлар омонатдир — бугун бор, эртага йўқ. Суяниладиган, ҳеч қачон йиқилмайдиган, сизни асло сотмайдиган ягона Каҳф — бу Аллоҳдир. Бошингизни намозга эгинг ва дунёдан бутунлай узилинг. Энг олий ҳаловат мана шу ердадир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11💯4
ТАРБИЯ ✍
Бозор гавжум эмас . Сотувчилар ўтган кетган харидорларни чорлаб молларини таклиф қилишяпти .
Хар хил бутик магазинлар ва онлайн савдо кўпайгани учун бозорларда савдо сусайган .
Кирган харидорга иложи борича савдо қилсам дейди сотувчилар .
--- Нималар керак келизлар қани ,- олдимиздан ўтиб кетаётган она ва учта боласига мурожаат қилди дўкончи аёл .
--- Ҳеч нарса керакмас ,- болларнинг энг каттаси 12 ёшлардаги бола укасини турткилаб гапирди .
--- Унда нега юрибсилар бозорга , нимадир керакдир ,- сотувчиям бўш келмади .
--- Хотин керак ,- йигитча ҳингиллаб кулиб , беўхшов сакраб онасини кетидан кетди .
--- Ана ҳозирги болаларнинг тарбияси , - дўкончи хам асабий тўнғиллаб дўконига кириб кетди .
Столимга 10 11 ёшлар чамасидаги ўғил бола яқинлашди .
--- Ассалому алайкум холажон , чарчамаяпсизми ,- қўли кўксида одоб билан сўрашди .
--- Ваалайкум ассалом , кел болам , бирор нарса керакми ,-- дедим боланинг алланечук маюс боқадиган , аммо зийрак кўзларига қараб .
--- Холажон тўғриси иккита ўғил укам ва битта синглимга икки сира кийим олишим керак .
Фақат размерини тўғри берсангиз . Катта кичик келса алмаштириб беришга ваъда берсангиз оламан , - деди бола негадир асабийлашиб .
--- Исминг ....
--- Вайсбек ...
--- Ажойиб исминг бор экан , укаларинг неча ёш .
Биров хафа қилдими Вайсбек ,- дедим .
Бола бош қимирлатиб қўйди , афтидан шикоят қилмоқчи эмас , магрур бола .
--- Укаларим 8 ёш , 6 ёш , синглим 4 ёш .
Икки маротаба қайтдим , уришиб беришди , - паст овозда гапирган боланинг кўнгли ўксигани сезилиб турарди .
--- Онангни ўзи келсин дейишди .
Укаларингни олиб келсин дейишди .
Ман ёш ёш укаларимни бозорга судраб юрмайман , кун иссиғида .
Онамни ҳам бозорма бозор кезишларини истамайман . Ман борку , ман олиб бораман нима керак бўлса .
Фақат имкони борича алдамай размер беризла , - дадиллашиб сўзлади бола .
Бола билан сўзлашиш баробарида укаларига ўлчами тўғри келадиган кийимлар олиб қўйдим .
Синглисига ёнимдаги шеригимдан олиб бердим .
Кийимларни болаларни телефондаги расмларига қараб иложи борича ўлчаб , танлаб мослаб бердик .
--- Вайсбек катта кичик келса бемалол олиб келавер , алмаштириб берамиз , - деб ваъда бердим .
--- Хўп хола рахмат сизга Аллохим савойингиздан ҳалол , баракали ризқ берсин .
Йигитчанинг , ҳа бола эмас аллақачон улғайган , ҳақиқий эркак бўлиб ўсаётган йигитнинг дуосига ёнимдаги каттароқ опа ҳам қўшилиб , уни ўзини ҳам мақтаб дуо қилиб қўйдилар .
Бояги онасини кетидан юрган бола билан бу исмига мос тарбия кўраётган боланинг одоби , фикрлаш доираси орасида ер билан осмонча фарқ бор .
Балки иккови хам жамиятда етук инсон бўлиб етишар .
Лекин
,, бола бошидан ,, деган гап ҳам бежизга айтилмаган . Жони сог бўлсин болаларни ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍
https://t.me/shahzodangizdan

Telegram
ШАҲЗОДАнгиз ёзди…
Фидоий ўзбек аёлининг кечинмалари
❤42🔥15
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
24- ҚИСМ
мен ҳам сизга ҳайрли тун тилайман. Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин .
"Бедор туйғулар" ила ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз ...
* * *
Анис эрта тонгда ҳеч кимни безовта қилмай йўлга тушмоқчи эди. У икки кун аввал ўзини қишлоққа олиб келиб қўйган таксичини тонгги соат беш яримга чақириб қўйганди.
Анис соат беш бўлмай уйқудан кўзини очди. У аста ҳовлига чиқиб юз -қўлини чайиб келмоқчи , сўнгра кийимларини алмаштириб пойтахтга қайтмоқчи эди.
Анис турганда ҳали тонг ёришмаган , бироқ атрофга субҳидамнинг киши кўнглига ором бахш этувчи ёқимли эпкини тарала бошлаган эди.
Анис ҳовлига чиққанида эътиборини дарҳол ошхона ва унинг ёнидаги ота - онасининг хоналаридан тушиб турган нур тортди. Анис "Тинчликмикан ?!" дея ажабланди ва ҳавотирга тушганча чайиниб олган заҳоти дарҳол ўша тарафга шошилди.
Анис ошхонада ота - онаси ва Мадинани учратиб ҳайрон қолди. Улар чиройли тузалган дастурхон атрофида Анисни кутиб ўтиришар эди.
- Турдингми , болам ? - дея ўғлини саломига алик олганча қаршилар экан Раҳбар ая уни дастурхонга таклиф қилди, - келақол . Йўлга тушишингдан аввал ичингга бир пиёла иссиқ кирсин.
Юсуф ота дастурхонга фотиҳа ўқигач , Мадина барчаларига мўъжазгина тақсимчада ширгуруч сузиб келтирди.
- Анис ака , кофе ҳам дамлаган эдим , ичасизми ? - Мадина шундай дея унинг жавобини кутмай ёнидаги термосдан бир бокал қайноқ кофе қуйиб узатди. Сўнгра Аниснинг ёнига иссиқ булочкаларни суриб қўяр экан , жилмайди :
- Мазасига бир баҳо беринг- чи ?
Анис булочкадан тотиб кўрар экан қизга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди :
- Жуда мазали чиқибди , Мадина, қўлингиз дард кўрмасин.
- Ош бўлсин ,- Мадина шундай деганча Раҳбар аянинг бўшаб қолган пиёласига чой қуйиб беришга тутинди.
- Ойи , мен сизларга барвақт кетишимни айтмагандим. Сизларни безовта қилгим келмаганди- да, аммо сиз барибир тонг сахардан уринибсиз ? - деди Анис ойисига эркаланган нигоҳларини тикар экан.
- Болам , буларнинг бари Мадина қизимнинг иши. Ярим кечаси таҳажжудга турсам , ошхонада ғимир- ғимир қилиб юрибди. Қарасам хамир қораётган экан. Мендан сени ширгуручни яхши кўришингни эшитгач, уни ҳам тайёрлашга киришди.
- Сизларни ҳам обдон безовта қилибман-да , жуда ҳижолатда қолдим ,- жилмайди Анис.
- Болам , яна қачон келасан ? Соғинтириб юрмагин, биз ҳам ғаниматмиз ,- Раҳбар аянинг овози титради.
Анис ўрнидан туриб онасини елкасидан қучди :
- Ойиии ... Энди тез - тез келиб тураман. Нашриётдан ҳам анчадан буён таътил олмагандим . Насиб қилса таътилга чиқсам яна бир ой ёнингизда бўламан, - Анис шундай деб отасига қаради, - дада , энди битта фотиҳа беринг.
Юсуф ота ўғлига оқ йўл тилаб узундан- узун дуо қилди.
Анис ташқарига йўл олар экан , ниманидир ўйланганча бир зум тўхтади . У ортига бурилиб Мадинага қаради ва "Раҳмат сизга. Келгунимча ойим ва дадамларга қиз бўлиб туринг" деди жилмайганча.
Ўғлининг қизга айтган сўзларига Раҳбар ая мийиғида кулимсиради . У Юсуф отага билинар- билинмас қош учириб қўяр экан , оҳиста шивирлади "Ўзингга шукр ..."
* * *
Анис кетгач Мадина керакли бир нимасини йўқотиб қўйгандек ўзини ёлғиз сезди. Нонушта дастурхонини йиғиштириб олгач, хонасига кириб телефонини тармоққа улади.
Анис Комилага жавоб ёзмабди...
Мадина чуқур хўрсинди ва ўзини овутиш бугунги дарслари учун қўшимча маълумот қидириб кўришга тутинди. У қанчалик ҳаракат қилмасин хаёллари турли тарафга улоқиб кетаверар , эътиборини бир жойга тўплай олмай ҳуноби ортар эди.
Шунда ...
Шунда Мадина битта нарсага иқрор бўлиб қолди :
- Анис икки кун ичида унинг барча хаёлларини алғов- далғов қилиб кетишга улгурибди ...
* * *
@ХазонРезги /65

❤28👍15
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Мадина бугун ишдан қайтганда Раҳбар аянинг дарвозаси ёнида турган қоп- қора рангли мерседес машинасини кўриб ажабланди.
"Бугун дам олиш куни бўлмаса ,- ўйлади Мадина саволларига жавоб қидириб ,- қолаверса шаҳардан дам олишга чиққанлар боғ эшигидан келгувчи эди"
Мадина дарвоза ёнига яқинлашар экан , машинадан баланд бўйли, кўркам йигит абжирлик билан тушиб қизнинг йўлини тўсди:
- Салом, Мадина ,- деди у такаллуф билан , - яхшимисиз ?
Мадина бу йигитни аллақаерларда бир , икки кўргандек бўлган эди , аммо ҳозир аниғини эслай олмади :
- Ассалому алайкум , келинг.
- Мадина , сизда ишим бор эди,- йигит Мадинага синчков тикилди
- Узр танимадим ,- деди Мадина очиқ юз билан "Ўзингизни таништиринг " деган маънода.
- Мени исмим Рамзиддин, тадбиркорман. Шу қишлоқда яшайман ,- йигит негадир Раҳбар аянинг дарвозасига қараб - қараб қўяр экан.
- Танишганимдан ҳурсандман. Менда нима ишингиз бор эди? - деди Мадина Рамзиддинни уйга таклиф қилишдан истиҳола қилиб.
- Бу бир - икки оғиз сўз билан ҳал бўладиган масала эмас. Вақтингиз бўлса бафуржа бирон ерда гаплашиб олсак дегандим ...
- Ҳеч бўлмаса нима иш эканлиги ҳақида бирон йўналиш берсангиз яхши бўлар эди. Ёки у, бу кимни кимё фанидан институт кириш имтиҳонларига тайёрлаб беришимни сўраётган бўлсангиз , эртага мактабга ўтишингиз мумкин. Ўша ерда бафуржа гаплашиб оламиз ...
- Йўқ , мен ... Мен ... - каловланди йигит.
Мадинанинг диққати ошди. "Тавба ,- дея ўйлади у , миниб юрган машинаси, кийиб олган пўрим кийими , девдек сумбатини кўрган киши бу йигитни тоғни уриб толқон қилиб юборади деб ўйлайди. Бироқ ..."
Шу вақт Раҳбар аянинг дарвозаси очилиб ундан ая бошчилигида яна икки аёл чиқиб келди.
Мадина уларга ўгирилиб чаққонлик билан ёнларига борди-ю , ўша аёллар билан елка тутиб сўрашар экан , Рамзиддиннинг муддаосини англагандек бўлди.
- Ваалейкум ассалом , қизим,- деди аёлларнинг ёши каттароқ шаддодроғи , - Мадинанинг саломига алик олар экан зимдан қараб ,- бахтли бўлинг ...
- Қизим , қозоннинг тагини ўчирворгин , овқат тагига олиб кетмасин.
Мадина Раҳбар аянинг сўзларига "хўп бўлади" деди- ю , меҳмонларга қараб қўлини кўксига қўйганча жилмайиб "узр" сўраб дарвозадан ичкарилади.
Кўп ўтмай Раҳбар ая ҳам унинг ортидан кириб келди
Мадина "Тагига олиши мумкин бўлган шўрвангизнинг олови меъёрида экан" деб аяга хазил аралаш эркаланмоқчи бўлди-ю , аммо унинг кайфияти йўқлигини кўриб ортиқча гапдан тийилди.
- Тавба , одамларга ҳам ҳайронсан,- зум ўтмай портлади Раҳбар ая, - нима бўлган ўзи буларга ? Оғзим бор деб гапираверишадими ? Жуда индамаган сайин ?! Ҳей инсон, Аллоҳ бежизга бу суяксиз тилни ҳар оғизга келган гапни бемалол ўтлайвермасин деб ўттиз иккита тиш билан қўриқлатиб қўймаган ! Камига яна ост- уст лаблар билан ҳам чегараламаган . Ибрат оламан деганга ибратли дунёда бу !
Раҳбар ая Мадинага жаҳд билан ўгирилди:
- Тамом ! Бугундан бошлаб сен менинг ...
/66
Муаллиф: Хазонрезги❗️
Каналга уланиш 👇

❤36👍21
DIQQAT SAVOL❓
‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ?
Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi?
Javobi👇👇👇

❤2
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕
🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴
🟠Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati
❤️QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz✅✅✅✅✅
❤️SOĜLOM VA UY SHAROITIDA MENYULAR VA DOYIMI NAZOR 1.OYDA 1️⃣0️⃣〰️OZISH 🔔🔔🔔🔔
⏏️⏏️1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI💖💖💖💖
KANALGA KIRISH 👇👇👇👇👇
👇👇👇👇👇👇
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH
➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH
Murojaat uchun 🫴
@ZarinaMusayeva89
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

❤8
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

👏8🔥4❤2👍2
#Уткинчи_дунё
#No_205
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Жонларим мени..
Ботир эшикдан кириши билан, ерга чўккалаб қўлини икки ёнга очди.
—Дадажониси келибди..
Назо болаларни қўлларидан ушлаб, еталаб келди.
Ботир иккисини махкам қучоқлаб, тўйиб хидлади.
—Қани ойисига келсинчи...
Мунира, ичкарига кириб болаларни чорлади.
Болларни Ботирдан олиб, бағрига босди.
—Яхши ўтирибсизларми опа?
Мунира ўрнидан туриб, Назони қучди
—Биз яхшимиз. Яхши келиб олдингизми?
—Ха келдик опа. Хамма йўқ тинчми?
—Халиги...
Назо айтишни хам, айтмасликни хам билмай ўйланди
—Нима гап? Тинчликми?
—Ойингиз..
—Ойимга нима қилди?
Мунирани юраги ўйнаб кетди.
—Ўзингизни босинг. Шунчаки мазаси бўлмай қолибди, шунга хабар бера олмадим сизларга.
—Дадаси мен боришим керак.
Ташқарида Жама ака турибди, ўша билан бораман. Сиз болаларга қаранг, Назо опам хам чарчаган.
Мунира, Ботирни жавобини эшитмай хам чиқиб кетди.
—Оббо, жуда муаммоси кўп хотинга уйланганманда..
Ботир Мунирани ортидан қараб, ғудуради
—Майли қўяверинг. Юринг ичкарига болаларни ухлатайлик.
Назо Ботирни бўйнидан қўлини ўтказди.
—Озгина йўқ бўлсам, дарров соғиндингми?
Ботир Назони юзидан ўпиб қўйди.
—Сизни топиш хам анқовни уруғи бўлиб кетдику...
Назо эркаланиб кулиб қўйди.
💫💫💫💫
—Анча яхши эди-ку?
Нега бундай бўлди.
Латофатга тайинланган доктор олдига Мунира кирди.
—Ўсимта бутун мийяни қоплаб улгурган.
Хозир қимирлата олмаймиз.
—Энди нима қиламиз?
Мунирани кўзлари ёшга тўлди.
—Тезроқ операция қилиб ўсимтани олиб ташлаш керак.
—Унда нимани кутяпмиз?
—Сизни кутдик, хамма анализлар тайёр.
Мен эртагаликка тайёргарлик кўрай.
—Эртага, операцияга кирадиган, хамма доктор ва хамшираларга рухсат беринг. Бугун дам олиб, эртагаликка тайёр бўлиб келишсин. Мен синглимдан хабар олай.
Мунира тез юриб, Мунисани олдига кирди.
—Синглим, яхшимисан?
Мунира, Мунисани қучди
—Яхшиман опа, қаерларда эдингиз?
Муниса йиғлаб юборди.
—Йиғлама, бир икки кун дам олишга кетгандик. Шунда хам тинч ўтирмабсизлар.
—Кечиринг, ойим мени деб бўлди.
Муниса хўнграб йиғлаб юборди.
—Сени айбинг йўқ. Ўзингни қўлга ол, бу докторга ярашмайди.
Мунира кўзидаги ёшни беркитиб, дадил гапирди.

❤41🔥16🤔5
#Уткинчи_дунё
#No_206
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Эртага дадам қайтади, энди учраша олмаймиз, бир икки кун.
Акамни хотини хам шифохонадан чиқди, акам хам уйда. Бугун анниқ чиқа олмайман.
Шайдо, телефонда гаплашарди.
—Оббо, тоза жонга тегдинг. Хали у бахона, хали бу бахона.
—Бунёд ака илтимос мендан хафа бўлманг. Эртага репититорга бораман, ўшанда кўришсакчи?
Шайдо ялинчоқ охангда гапирди
—Кундузи сени бошимга ураманми? Мен билан учрашгинг келса, кечпайтга иложини қил, йўқса орамиз очиқ.
—Йўқ, йўқ.
Ундай деманг, мен сизсиз яшолмайман.
Шайдо, йиғлаб гапирди.
Эшик олдида уларни сухбатини эшитиб турган Муниса, ичкарига шиддат билан кириб Шайдони қўлидаги телефонни юлиб олди.
Шайдо нима қилишни билмай, довдираб қолди
—Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта шу нўмерни қўлларинг терса, ичагингни бошингга салла қилиб қўяман тушундингми?
Муниса, бақириб гапирди
—Сиз кимсиз ўзи?
Бунёд бемалол гапирди
—Кимман, мен акасини хотиниман. Бу қизни бошқа безовта қилма, кечаси учрашадиган бошқа овунчоқ топ. Акасига айтсам, соғ қолмаслигингни ўзинг хам яхши билган бўлсанг керак...
Муниса телефонни ўчириб, Шайдога маъноли қаради.
—Сизни нима хаққингиз бор?
Нега мени йигитим билан гаплашасиз, нега мени устимдан хўжайинчилик қиласиз.
Шайдо ўрнидан туриб, Мунисага ёпишди
—Ў қиз. Ўзингни бос.
Муниса, Шайдони икки елкасига қўлини қўйди.
—Манабу елкангни бирида отангни, бирида акангни ор, номус, ғурурини кўтариб юрибсан
Биргина нотўғри қадаминг, етти пуштимизга таъсир қилишини, манабу кичкина мийянгга уқтириб қўй.
Хамма гапингни ёзиб олдим, мана бу телефонга.
Муниса қўлидаги ўзини телефонини кўрсатди.
Яна бир марта ўша аблах билан гаплашганингизни билсам, тўғри дадангизга кўрсатаман. Кўриб қўйсин эркалатиб, катта қилган қизи юзига оёқ босиб юрганини.
Уни устига қаёқдаги биттаси билан, кечаси кўришиб юришини
Муниса, Шайдони елкасини бир итариб жойига ўтиргизиб қўйиб, ташқарига чиқиб кетди.
—Вой ярамас, ишқилиб гуллаб қўймаса..
Шайдо қўрққанидан ранги оқариб кетди.
💫💫💫💫
—Хаммаси тайёрми?
Мунира операция хонасига кириб, хонани тайёрлаётган докторни олдига келди.
—Худо хохласа , хаммаси тайёр. Оллоҳим юзимизни ёруғ қилсин, соғ саломат қўлингизга топширайлик.
—Мен хам кирсам бўладими операцияга?
—Тафсия қилмайман.
Чунки бунга чидай олмаслигингиз мумкин
—Ахир мен қил қилмайманку. Онамни олдида бўлишни хохлайман.
—Ундай бўлса, тайёргарлигингизни кўринг. Узоғи бир соатда бошлаймиз, худо хоҳласа.

❤48👍13🤔2
#Уткинчи_дунё
#No_207
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойижон, мен кетяпман.
Муниса Саодатни олдига кирди.
—Нонушта қилиб олинг, кейин кетасиз.
Саодат пиёладаги чойни, Мунисага узатди.
—Ойижон дуо қилинг, бугун ойимни операцияси. Илохим соғайиб кецин.
Муниса мўлтираб қаради.
—Албатта гўзал қизим.
Саодат қўлини дуога очиб, узундан узун дуо қилди.
—Рахмат сизга ойижон.
Муниса, Саодатни қучди.
—Қизим сизда гапим бор, беш дақиқа вақтингиз борми?
—Албатта ойижон.
—Бугун дадангиз келади. Хамма жой тоза, лекин мен яна бир қатор қараб қўяман.
Сиз хозир хомиладорсиз, худо насиб қилса соғ саломат болани бағрингизга босиб олсангиз, шу бизни маррамиз.
Сиз дадангиз нима деса хам, хўп деб индамай қўя қолинг. Феъли тор, буни хаммамиз биламиз, ва кўникканмиз. Сиз хам кўникишингизни хохлайман.
—Ойижон, сизни тушундим. Лекин менга имкон берсангиз, дадажонни ўзгаришига қўлимдан келганча ёрдам берардим сизга..
Ортиқча покизалик хам, бир касаллик асли.
—Эх қизим, шунча йилдан буён мен ўзгартира олмадимку..
Саодат кулди.
—Ойижон мана кўрасиз, қайсар ва мижғов эрингизни йўлга солиб қўяман.
Муниса Саодатни елкасига бошини қўйди.
💫💫💫💫
—Сардор туринг жоним..
Розия Сардор ётган хонага кириб туртди.
—Нима қиляпсан бу ерда?
Сардор бақириб гапирди
—Эримни уйғотгани кирдим, буни нимаси ёмон?
Розия, Сардорни ёнгинасига ўтирди.
—Бу хонада қорангни хам кўрмай, тушундингми?
Бу никоҳни мен тан олмайман.
Сардор ўтириб олди
—Мен сизни соғиндим. Ахир аёл кишиман..
Розия қўлини Сардорни юзига олиб борди.
—Менга қўлингни теккизма, сендан жирканаман, тушундингми жирканаман???
Сардор Розияни қўлини силтаб ташлаб, ўрнидан туриб кетди.
—Ахир сизни деб шу кўйга тушдимку?
Розия эпчиллик билан, эшик олдига етган Сардорни ортидан келиб белидан қучиб олди.
—Йўқол эшикка..
Сардор, Розияни қўлини белидан олмоқчи бўлди. Лекин Розия чирмашиб ёпишиб олди.
—Хеч қачон сизни қўйиб юбормайман. Мен сизни аёлингизман, бунга хаққим бор.
—Қоч, ойим кириб қолади.
—Ойингиз ва дадангиз тўйга кетишди қишлоққа, бугун улар келишмайди.
Хохласангиз бугун унутилмас кеча бўлади.
Розия, Сардорни айланиб ўтиб, бўйнидан қўлларини ўтказди.

🔥102❤66👍41🤔7💔5🌚3
Жимгина ўқиб кетаверишми .
Биргина лайк муаллифга кўнгил кўтарилишига , иштиёқ уйғонишига ва бонусс берилишига сабаб бўлиши мумкинку 😳🤔

👍174❤65👏17😁14🥰10🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩〰️🤩🤩〰️🤩🤩🤩🤩
#Бисмиллаҳ
➡️🌷➡️🌷➡️🌷➡️🌷
Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌺
🌸🦋Шукур етдик шу кунга,
🌸🦋Кўнгил тўлар таскинга,
🌸🦋Ҳаж мақоми мискинга,
🌸🦋Жума муборак бўлсин.
✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОН!!! 🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇

👍4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Аҳли жамоам , опаларим , сингилларим , кўнгил яқинларим .
Барчангизга бугунги муборак Жума айёми қутлуғ бўлсин . Хайру барокати , файзу саховати сизга бўлсин .
Бугун қизларнинг , опа сингилларнинг хурсанд бўладиган кунлари . Чунки уларнинг оталари , акалари , укалари бирровга бўлса ҳам бориб ҳолидан хабар олишади . Қўлларига рўзғорлик тутқазишади . Ҳеч йўқ тўрттагина иссиқ нон ташлаб чиқишади .
Чунки бу силайи раҳм , кимки жума куни қизини йўқласа , синглисини , опасини йўқласа бунинг ажри савоби улуғдир деган хадис , бор .
Шунингдек акаси укаси йўқ қизлар бир бирини йўқласин , оналар қизларини , қизлар оналарини йўқласин , силайи раҳм узилмасин .
Қандай яхши бир куннинг хосиятида умрга етгулик ажр бор .
Ҳозир осони нима телефон .
--- Алооо , ассалому алайкум онажон , опажон , сингилжон яхшимисиз , боллар яхшими . Хотиржамгина ўтирибсизларми . Ман яхшиман , боризга шукур жигарим ....
Шу тўрт оғиз сўз кимга оғирлик қилади ...
Қилинг , ҳозироқ телефон қилинг йўқланг , яқинларингизни ....
Қани энди қайнона , қайнотангизга телефон қилсангиз , қўшни қишлоққа тушиб кетган мушфиққина қайнопа , қайнсинглингизга телефон қилиб ҳол аҳвол сўрасангиз қандай гўзал бўлар эдияяя . Мусофирдаги жигарингизга телеграмдан
,, сизни соғиндим акажон , укажон , яхшимисиз ,, деб ёзиб қўйсангиз ... Ўша захотиёқ қайтиб чиқмайди деб ўйлайсизми .
--- Тинчликми , ўзингиз яхшимисиз деган хавотирли , согинчли овози етиб келади ....
Қарздорликдан сиқилган жигаризга ,
,, ўйламанг ака , ука ман бугун дуо қиламан , Аллох ўнглар ишингизни ,, деб қўйинг қани . Ўша қарзидан қутулгандек ўзини енгил сезмайдими , тоғни уриб талқон қилгудек ғайрат билан ишга киришмайдими .
Ўтганларимизчи , уларни ҳам бир калима дуо билан йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасинда ....
Кўп донолик қилиб юбордингиз десангиз керагааа ...
Майли нима десангиз хам , дилимдагиларни айтдим қўйдимда ....
Ҳозир тўрт опамдан смс келади ,, қани ўзинг тел қилмадингку манга ,, деган 😁😄😘
Бугунги кунингиз хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин
ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤19🔥10🥰2
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
25- ҚИСМ
аммамнинг набирасисан. Бояги аёлларга шундай деб юбордим. Ёлғонни Аллоҳ кечирсин , аммо шундай дейишимга мажбур қилишди. Нима эмиш? Шаҳардан шунчаки дам олишга келган қизга хўжайинчилик қилаётганмишман. "Меҳмон қизнинг эрки ўз қўлида" эмиш . Йўқ , мен нима дедим ? Мадинани эрки мени қўлимда деганим , бу фикрни яқинига ҳам йўлаганим йўқ эди ўзи. Қизнинг ичи узилиб тарбиялаган отаси бор , онаси бор деган эдим , халос. Улар эса билганидан қолмади. Ҳа деса , қизга сиз хўжайин эмассиз деб обдон жонимга жазо бўлишди. Кейин ўзим ҳам ўчакишдимми ё таги сариқ олтин бўлган сабримнинг косаси тўлдими , шартта :"Ҳа , Мадина аммамнинг набираси , уларга ҳам бир мен бас келаман , фақат совчилик масаласида эмас, чунки Мадинани боқишиб қўйган жойим йўқ , уни келин қилиш ниятида бўлсанглар , пажалиста Тошкент қочиб кетган эмас , қизнинг ўз уйига бориб қўлини сўранглар" дедим.
Шундай қилиб , қизим бугундан аммамнинг набирасисан ...
Раҳбар аянинг кайфияти ростманасига издан чиққан экан . Ундаги ҳовур ҳали - бери босилай демасди.
Мадина ўзи туфайли боши бир дунё маломатларга қолиб турган шу ҳокисор аёлни яна ҳам яхши кўриб кетди.
- Сиз нима десангиз шу ,- деди у Раҳбар аяга жилмайиб , - аммо топиб айтибсиз , ҳақиқатда раҳматли бувижонимга жудаям ўхшайсиз , улар ҳам сизга ўхшаб асабларига теккан одамни жойида михлаб қўярдилар. Махалладагилар уларни Ўзбекойим дейишарди. Жуда дилбар ва зукко аёл бўлганлар.
- Ҳа , қизим, - дея юзи ёришди Раҳбар аянинг , - мана сенинг ўзингни тутишинг , муомаланг ҳам кимларнинг фарзанди эканлигингни айтиб туради ўзи.
Майли қўябер , мен ҳам бир тўкилдим- да.
Қиз бор уйга шоҳ ҳам келар экан , гадо ҳам келар экан.
Одамига қараб муомала қилиб юборверамиз-да . Аммо улар Тошкентдаги манзилингни олиб кетишди. Бугуннинг ўзида борадиган сиёҳлари бор эди. Ўғилларини кўрдинг . Суқсурдек йигит.
Мадина жилмайди. У Раҳбар аянинг бунчалик қизғанчиқлик қилаётганлиги сабабини ўзини қизидек яхши кўриб , суяниб қолганлигидан деб ўйлаб ширин энтикди: "Аяжоним-ей" ...
- Менга қара , Мадина ? - деди Раҳбар ая унга саволомуз боқиб , - ўзи Тошкентдан шу бизнинг қишлоққа келин бўлишингга умид борми ўзи ?
Мадина юзлари қизариб кетди , у гапни чалғитиб ўтирмай ростига кўчиб қўяқолди :
- Аяжон , бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ ... Ҳозир бутун фикри хаёлим Розияда ва унинг тўрт нафар синфдошида. Биласиз уларни имтиҳонга тайёрлаяпман.
Кейин эса... Ўқув йили тугагач , у ёғини ... Билмадим... Бир нарса дея олмайман...
Университетда таълим берган устозим мени сўроқлаётган эмишлар. Ўзим таҳсил олган кафедрада дарс беришим учун.
- Кетасанми, болам? - Раҳбар аянинг зумда кайфияти тушиб кетди , - мени, отангни ташлаб-а ?
- Аяжон ... Мен ҳали бундай деганим йўқ. Қолаверса , ўзингиз айтганингиздек Тошкент қочиб кетгани йўқ. Икки ярим соатда етиб олинса бўлади.
- Болам, баъзи ҳолатларда жудаям қизғанчиқман-да . Нима учундир сенга жудаям меҳрим тушиб қолди. Билсанг сени Азизамдан кўп яхши кўрсам кўраман- ки, кам кўрмайман.
Майли уни-буни қўй , овқатни суз , қорнинг ҳам очиб кетгандир ...
* * *
Раҳбар аянинг айтганлари рост чиқибди. Афтидан Рамзиддиннинг совчиларининг ниятлари астойдил шекилли шу бугуннинг ўзида Мадинанинг қўлини сўраб Тошкентга етиб боришибди.
Малика опа кеч бўлганда Мадинага қўнғироқ қилиб , гап орасида совчилик масаласига тўхталди :
- Қизим , тинчликми? У аёлларнинг ўзларини тутишлари жуда бошқача. Ёки сен улар совчи бўлиб келган йигит билан "яқин танишмисан?"
- Ойижон , мени танимагандек сўраманг ?!- ўпкаланди Мадина , - майли, сўзим ёлғон бўлмасин ўша йигитни боя кўрдим.
- Хўш ? !
Мадина онасининг овозидаги қизиқувчанликка монанд жавоб қайтарди :
- Ничево себе, четкий !
- Мадинааа! Яна бошладингми ?!
- Ойижооон , бошлаганим йўқ , давом ҳам эттирмаяпман. Хуллас у йигит мисолида ўзимни турмуш ўртоғим образини кўрмадим.
Шу халос.
- Майли қизим , менга ҳам уларнинг яшаш жойининг узоқлиги ёқмаётган эди. Эртага қўнғироқ қилиб йўқ деб юбораман...
ХазонРезги /67

❤36👍8🔥4
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Майли , яхши ётиб тур қизим ...
- Сиз ҳам , Ойижон ..
* * *
Рамзиддин ушлаганини қўйиб юбормайдиганлар хилидан чиқиб қолди.
Мадина эртаси куни дарсларни тугатиб, уйга йўл олар экан , ортидан кимдир исмини айтиб чақирганини эшитиб ўгирилди.
- Мадинахон , мумкинми ?!
Мадина Рамзиддинни бир қарашда таниди:
- Ассалому алайкум , - деди унга яқинлашиб. Мадина йигитни умидвор қилиб , вақтини бекорга олиб юрмоқчи эмасди, шу сабаб у билан барчаси ҳақида очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлди .
- Ваалейкум ассалом. Мадинахон , сизни тушликка таклиф қилсам ҳаддимдан ошган бўлмайманми ? - деди Рамзиддин унга саволомуз тикилиб
- Ҳаддингиздан ошган бўлмайсиз ,- деди Мадина очиқ кўнгиллик билан , - бажонидил.
- Унда кетдик , - Рамзиддин машинасининг орқа эшигини очиб қизга мулозамат кўрсатди.
- Унчалик узоққа бора олмайман. Уйда Раҳбар аям кутиб қоладилар, - деди Мадина машинага ўтирар экан
Рамзиддин унга жавобан "хўп" деган маънода бош ирғади.
Рамзиддин Мадинани ўзи айтганидек унча узоқ бўлмаган жойдаги хонадонда жойлашган ошхонага олиб борди. Бу хонадон жуда шинам ва саришта экан .
- Бу ерда қишлоғимизнинг энг мазали сомсаси ёпилади,- деди тушунча бериб Рамзиддин, - сизларнинг таъбирингиз билан айтилганда "номер адин" .
- Менда нима гапингиз бор эди?, - Мадина йигитга ортиқча вақти йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилган бўлди.
Рамзиддин зумда жиддийлашди :
- Мадина, сизда нима гапим бўлиши мумкинлигини ўзингиз ҳам яхши билиб турибсиз, ахир кеча ойим ва аммам аввал Раҳбар ҳоламниларкига , сўнгра Тошкентдаги уйингизга совчиликка бориб келишди.
- Хабарим бор. Раҳбар аяжоним ҳам , ойижоним ҳам айтиб улгуришди. Сиз билан бу ерга келганимнинг сабаби ҳам шу,-деди Мадина ортиқча ҳаяжонга берилмай Рамзиддиннинг кўнглига иложи борича тегмай туриб муомала қилишга интилар экан.
- Ундай бўлса , мен умид қилсам бўладими ? Яъни ... Айтмоқчи эдим- киии ... - Рамзиддин Мадинанинг акси ўлароқ ҳаяжонга берилган эди
- Рамзиддин ака ... Тўғрисини айтаман . Сизнинг вақтингизни ҳам, ҳушингизни ҳам олиш ниятим йўқ. Гапнинг очиғи мен ҳали турмушга чиқиш ниятида эмасман. Аммо бу дегани кимгадир кўнгил бермаганман дегани эмас. Узр ... Мени кўнглимни банд қилган инсон ... - Мадина уялиб гапира олмай ерга қаради . Шу топда оппоқ юзларининг ловиллаб ёнганини ўзи ҳам ҳис қилди. У сўзларини охирини базўр якунлади,- шундай инсон бор.... Буларни айтмасам бўлмас эди. Мени кечиринг ... Мени беандиша , бетгачопар қиз деб ўйлашингиз мумкин , аммо...
- Йўқ, асло . Бундай деб ўйламайман ... Рост гапни айтганингиз учун раҳмат. Очиғи - Рамзиддин Мадина кутганидан мард йигит чиқиб қолган эди , - бекорчи хом- хаёлларга берилиб пуч орзулар оғушида еттинчи осмонда учиб юргандан, ҳақиқатни билган ҳолда ерда шижоат ила қадам босиб юрганга нима етсин . Аммо бу ... - Рамзиддин Мадинага кулимсираб қарашга ўзида куч топди,- қишлоғимиздаги энг мазали сомсани бирга татиб кўриш таклифига раҳна солмаслиги керак . Нима дейсиз , Мадинахон ?
- Мақтаяпган сомсангизнинг ҳиди- ки шунақа бўлса , ўзи қанадай экан дейман ,- деди Мадина очиқ чеҳра билан йигитга боқиб
- Ана тандирдан уза бошлашди , ҳозир мазасига ҳам баҳо берасиз . Айтмоқчи , менинг исмим Рамзиддин . Тадбиркорман. Сиз билан мезбон сифатида қайта танишганимдан ҳурсандман ...
- Сиз жудаям яхши инсон экансиз. Мен ҳам сиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман . Дўст бўлиб қоламиз деб умид қиламан.
- Албатта , - деди Рамзиддин жилмайишга ҳаракат қилиб ,- сомсага қаранг , совумасин...
* * *
Анис айтган сўзининг устидан чиқа олмади. У тез орада таътил олишини ва ота- онасининг бағрида бир ой бўлишини айтган бўлса-да , аммо нашриётдагилар катта ҳажмда буюртма олиб қўйишганлиги сабабли ундан таътил муддатини мумкин бўлса сал кейинроққа суришини сўрашди.
Бу орада у икки маротаба қишлоққа келиб кетди.
Куз ўтиб , қиш келди.
Мадина Розия билан шуғулланиш соатларини янада кўпайтирган эди. Уларнинг бутун фикр- хаёллари ва умидлари ўз таъбирлари билан айтганда "кўз тикканлари" фан олимпиадасидан эди.
@Xazon_Rezgi /68

❤33👍8
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Туманда ва вилоятда ўтказилган фан олимпиадасида Розия мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Албатта бу ўз-ўзидан бўлмади. Гарчи Розия барча тестларни тўғри ечган ва саволларга аниқ жавоб берган , лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни мукаммал таснифлаб берган бўлса-да , вилоят босқичида уни иккинчи ўринга муносиб кўришганлигини эшитган Мадина Розиянинг ишини қайта кўриб чиқиш юзасидан дарров аппеляция комиссиясига талабнома ёзди.
- Шу ишни бекор қилдингиз,- деди икки кун ўтказилган олипиада давомида синашта бўлиб қолган қўшни туманлик Покиза исмли ўқитувчи ,- ўқувчиси биринчи ўринни олган Нурилло аканинг тажрибаси жуда катта . У инсоннинг ўқувчиси ҳар йили Республика босқичидаги олипидада кучли бешталикка киради. Махсус комиссия аъзоларининг ўзлари "Домлажон, ўзингиздан қўймасин , шу йил ҳам бир жаҳд қилиб юборинг" деб астойдил илтимос қилишади . Фақат мени айтди деманг , шу гап шу ерда қолсин- а ?
- Бошқалар билан ишим йўқ , улар балки ўзига ишонмас , шунчаки ном орттириш , мукофот ишлашар ёки бошқа бир илинжида ишлашар. Менинг эса мақсадим бўлак , охиригача бориш ва фақат ғалаба ! Мен ҳозир "Ҳа шундай экан" деб кетсам , эртага ўқувчимнинг кўзига қандай қарайман.
Мадинадаги қатъиятни кўрган Покиза :
- Шунчалик ўзингизга ишонасизми? - дея ҳайрон бўлди
- Биласизми , Покиза опа ... Ўқувчим Розия нафақат мактаб программасини , балки университетнинг бакалавр ва магистратура йўналишидаги барча мавзуларини ўзлаштириб бўлди. Мен у билан кунига камида тўрт , баъзан эса саккиз соатгача шуғулланган вақтларим ҳам бўлди. Сабаби нимада биласизми ? У менга ишонди ! Уни илм йўлига етаклаб олиб чиқишимга буткул ишонди. Мен ҳам шунча меҳнат бесамар кетмаслигига ишонаман. Розия юзлаб эмас , балки минглаб масалаларни ечди. Мақтаниш эмас, аммо уйқусида сўрасангиз ҳам формуладан формула келтириб чиқариб бера олади. Мен ўқувчимни ишончини суистеъмол қила олмайман. Уни орзуларини синишига йўл қўймайман. Агар биринчи ўринни эгаллаган ўқувчи ҳақиқатдан кучли бўлса, марҳамат - майдон уники.
Мадина тўлиб тошиб гапирар экан Покиза унга жавобан "Қойилдан бошқа гап йўқ" дея олар эди.
Розия ўн аъзодан иборат аппелияция комиссияси ҳузурида қайта имтиҳон қилинди. Унинг жавобларини алоҳида кузатиб турган Нурилло ака, комиссия ўз хулосасини чиқармасдан икки қўлини шарт кўтарди :
- Борни бор дейиш марднинг иши. Тўғри эгаллаган ўрнимизни бўшатиб бериш менга ва ўқувчимга осон эмас . Бироқ бу ерда шундай истеъдод турганда мен ўз номимнинг кучи билан ишни ҳал қилсам... Йўқ менга бундай ғалаба керак эмас . Битта гап этайми ? Мен ўз айбимни тан оламан. Аслида мен ўз ўқувчимни бу ўқувчидан кам тайёрлаган эмасман . Бироқ унга сени албатта ғолиб қиламан деб ваъда бермаган эканман, яъни унинг юрагида умид , ишонч куртагини қадамабман . Мана шу менинг бор айбим.
- Устоз , - деди комиссия раиси ,- буюклар мардлиги билан буюкдир . Сиздан фахрланамиз.
- Шу қизни тайёрлаган ўқитувчисини бир кўрсам ,- деди Нурилло устоз ,- албатта руҳсат берсангиз
Комиссия раисининг ишораси билан Мадина ўртага чақирилди.
Кўпчилик биринчи ўрин соҳибини тайёрлаган устозни бу қадар ёш деб ўйлашмаган экан. Баъзилар эса ҳали ҳамон бунга ишонишмас , Мадинани шунчаки Розияга ҳамроҳ бўлиб келган деб ҳисоблашдан ўзларини тия олмаётган эдилар .
Мадина ўртага чиққач ўнг қўлини кўксига қўйганча одоб билан йиғилганларга салом берди.
- Қизим , мени кечиргин- у , ёшинг неччида ? Қайси олийгоҳни битиргансан? Ёки ҳали талабамисан?
Мадина Нурилло устознинг барча саволларига аста - секин бирма - бир жавоб берди.
- Фақат лолман . Қизим ғолиблик ҳалолинг бўлсин,- Нурилло устоз йиғилганларга юзланди, -битта гап айтайми ? Менинг ҳозирги ҳолатимни қуйидагига ўхшатишим мумкин .
Жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб юртимиз байроғини энг баланд чўққига кўтарган спортчиларимизни кўрганимизда , уларни тақдирлашаётган вақтда Ўзбекистон мадҳияси бутун дунё бўйлаб тўғридан тўғри транслация қилинганда кўксимиз беихтиёр бир туйғуга тўлади. Бу туйғунинг номи ифтиҳор .
@Xazon_Rezgi /69

❤34👍9