#Уткинчи_дунё
#No_206
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Эртага дадам қайтади, энди учраша олмаймиз, бир икки кун.
Акамни хотини хам шифохонадан чиқди, акам хам уйда. Бугун анниқ чиқа олмайман.
Шайдо, телефонда гаплашарди.
—Оббо, тоза жонга тегдинг. Хали у бахона, хали бу бахона.
—Бунёд ака илтимос мендан хафа бўлманг. Эртага репититорга бораман, ўшанда кўришсакчи?
Шайдо ялинчоқ охангда гапирди
—Кундузи сени бошимга ураманми? Мен билан учрашгинг келса, кечпайтга иложини қил, йўқса орамиз очиқ.
—Йўқ, йўқ.
Ундай деманг, мен сизсиз яшолмайман.
Шайдо, йиғлаб гапирди.
Эшик олдида уларни сухбатини эшитиб турган Муниса, ичкарига шиддат билан кириб Шайдони қўлидаги телефонни юлиб олди.
Шайдо нима қилишни билмай, довдираб қолди
—Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта шу нўмерни қўлларинг терса, ичагингни бошингга салла қилиб қўяман тушундингми?
Муниса, бақириб гапирди
—Сиз кимсиз ўзи?
Бунёд бемалол гапирди
—Кимман, мен акасини хотиниман. Бу қизни бошқа безовта қилма, кечаси учрашадиган бошқа овунчоқ топ. Акасига айтсам, соғ қолмаслигингни ўзинг хам яхши билган бўлсанг керак...
Муниса телефонни ўчириб, Шайдога маъноли қаради.
—Сизни нима хаққингиз бор?
Нега мени йигитим билан гаплашасиз, нега мени устимдан хўжайинчилик қиласиз.
Шайдо ўрнидан туриб, Мунисага ёпишди
—Ў қиз. Ўзингни бос.
Муниса, Шайдони икки елкасига қўлини қўйди.
—Манабу елкангни бирида отангни, бирида акангни ор, номус, ғурурини кўтариб юрибсан
Биргина нотўғри қадаминг, етти пуштимизга таъсир қилишини, манабу кичкина мийянгга уқтириб қўй.
Хамма гапингни ёзиб олдим, мана бу телефонга.
Муниса қўлидаги ўзини телефонини кўрсатди.
Яна бир марта ўша аблах билан гаплашганингизни билсам, тўғри дадангизга кўрсатаман. Кўриб қўйсин эркалатиб, катта қилган қизи юзига оёқ босиб юрганини.
Уни устига қаёқдаги биттаси билан, кечаси кўришиб юришини
Муниса, Шайдони елкасини бир итариб жойига ўтиргизиб қўйиб, ташқарига чиқиб кетди.
—Вой ярамас, ишқилиб гуллаб қўймаса..
Шайдо қўрққанидан ранги оқариб кетди.
💫💫💫💫
—Хаммаси тайёрми?
Мунира операция хонасига кириб, хонани тайёрлаётган докторни олдига келди.
—Худо хохласа , хаммаси тайёр. Оллоҳим юзимизни ёруғ қилсин, соғ саломат қўлингизга топширайлик.
—Мен хам кирсам бўладими операцияга?
—Тафсия қилмайман.
Чунки бунга чидай олмаслигингиз мумкин
—Ахир мен қил қилмайманку. Онамни олдида бўлишни хохлайман.
—Ундай бўлса, тайёргарлигингизни кўринг. Узоғи бир соатда бошлаймиз, худо хоҳласа.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤48👍13🤔2