ДАРД
"Бозор -- шайтоннинг айвони".
Халқ мақоли.
Санталат ая хомуш уйғонди. Кун ёришиб кетган, дераза ортидаги куртаклари бўртиб қолган тол шохлари, худди биров атайлаб силтаётгандай шамолда кескин-кескин силкинар, аллақаерда мусича маъюс кукулар эди. Санталат ая патнис, мис самовар, қадимий гардим чойнаклар билан безатилган токчадаги қўнғироқли соатга қаради. Етти бўлай деб қопти. У инқиллаб ўрнидан турди-да, намат тўшалган айвонга чиқиб, ғиштин зинадан ҳовлига тушди. Атрофда гул иси кезади, баҳор ҳавоси мусаффо, илиқ. Кечаси қаттиқроқ шамол бўлган шекилли, ҳовли ўртасидаги каттакон ўрик гуллари дув тўкилибди. Этакдаги ошхонанинг шифер томи, ўрик остидаги икки-уч буйра жойда барқ уриб ётган пиёз устига оч пушти ранг тангачалар ёғилибди.
Мухторжон кузакда армияга кетиш олдидан кекса ўрик тагига шу пиёзни сепган эди. Ўшанда Санталат ая кулувди. "Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига... Кафтдай жойда деҳқончилик қилиб қаёққа борардинг, болам", деганди. Мухторжон бўлса, "Эрмак бўлади-да, сизга, ойи", деб кулиб қўйган эди. Билиб гапирган экан. Мана, қор эриши билан Санталат аяга эрмак топилди-қолди. Ёлғиз ўзи ўтириб-ўтириб зерикканида эрмак учун пиёз ўтайди. Саралаб-саралаб юлади, қўшниларга тарқатади. Юлган сайин бу ёқдан униб чиқаверади, жонивор.
Санталат ая йўлак бошидаги жўмракдан обдастага сув тўлдирди. Тошиб чиққан сув цемент ҳовузчага тўпланиб қолган ўрик гулларини оқизиб кетди. Санталат ая яна Мухторжонни эслади: мана, шу ҳовузчани ҳам Мухторжон ясаб берувди. Қўлидан келмаган иш йўқ эди, Мухторжоннинг. Отасининг ўғли-да! Отаси донғи кетган уста эди. Мирсоат сувоқчи деса, етти маҳалла танирди. Девор суваса, одамнинг аки кўринарди.
Шу гап Санталат аянинг хаёлига келиши билан нима учун боядан бери кўнгли ғаш эканини пайқади.
Қизиқ, шу кеча Мухторжоннинг отаси тушига кирибди. Неча йил илгари ўлиб кетган одам, келиб юрибди. Тағин ҳадеб кўча эшикнинг олдини супураётган эмиш. "Ҳой, дадаси, кўча супураётганингиз нимаси, биров кўрса уят қилмайдими", деса индамасмиш.
"Тавба, нимага отаси безовта бўлиб юрибюи, ё Мухторжонга бир нима бўлдимикан?!"
Санталат ая ўзининг хаёлига келган фикрдан чўчиб кетди. "Илойим ўзи паноҳида асрасин! Битта шу бола деб сўққабош ўтди, ахир".
... Ўгай ота-онаси уни ўзига ўхшаган етимгина болага узатишганида Санталат энди ўн саккизга кирганди. Ўзи қаттиқчилик билан ўсган эмасми, дарров рўзғорга киришиб кета қолди. Тилаб-тилаб олган қизалоғи энди йўлга кирганда эри урушга кетди. Беш йил ваҳимаю хавотир билан ўтди. Санталат Қоратошдаги туғруқхонада кир ювувчи бўлиб ишлади. Ёлғиз овунчоғини ҳам Худо кўп кўрди, қизи терламадан нобуд бўлди. Тағинам толеи бор экан: эри бирон ери тирналмасдан, эсон-омон қайтиб келди. Қаҳрини аямаган толе меҳрини ҳам аямайди, деганлари рост экан. Икки йилдан кейин мана шу Мухторжон туғилди. Эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидай, биргалашиб ишлаб, каталакдай бўлсаям мана шу ҳовлини сотиб олишди. Эрининг ўзи уста эмасми, бир уй, бир айвон қурди. Аммо бу сафар ҳам толе уларнинг қувончини кўролмади: бир куни эрининг ўлигини кўтариб келишди. Хавозадан тушиб кетибди.
Санталат дод солди, сочини юлди. Лекин начора, кўнди.
Мухторжон битта бўлсаям ўнтага татийдиган йигит чиқди. Ахлоқли, одобли... Институтни битирди, инженер бўлди. Санталат ая энди орзу-ҳавас билан тўй қиламан, деб турган эди, ўғли армияга кетиб қолди.
Санталат ая Мухторжонга жуда суяниб қолган экан. Анчагача бир нимасини йўқотгандай бўлиб юрди. Ҳар сафар Мухторжоннинг хонасига кирганида ўғлининг дўпписигами, кўйлагигами кўзи тушади. Санталат ая кўйлакни бағрига босиб йиғлайди, денг... Уйга киришга юраги йўқ. Бир кўнгли ўттиз йил ишлаб пенсияга чиққан туғруқхонага яна борай деди-ю, ниятидан қайтди. Билмаган одам яна ишга кирибди, демайдими? Дунёда энг нозик юрак ҳам, энг чидамли юрак ҳам онаники бўлади. Санталат ая бунисигаям кўнди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤24
Мана, кўп кетиб ози қолди. Эртага ёз ўтиб куз келса, қарабсизки, Мухторжон кеб турибди-да. Бир қарс-бадабанг тўй қилсинки!
"Илойим боши тошдан бўлсин!" деб қўйди у бет-қўлини артар экан. Ўзи билан ўзи овора бўлиб, кўча эшиги тақиллаганини эшитмай қолди шекилли, кимдир ҳалқани қаттиқ-қаттиқ қоқа бошлади.
-- Ҳув, -- деди Санталат ая йўлак томон юриб. -- Келаверинг!
Пастак эшик очилди-ю, елкасига сумка осган почтачи хотин энгашиб ичкари кирди. У болонья плаш кийиб, бошига қизил дурра танғиб олганди. Санталат ая дарров таниди. Бу -- бир вақтлар Мухторжоннинг газетасини олиб келадиган татар жувон эди.
-- Мухторжондан хат борми, Альфия қизим? -- деди Санталат ая калишини судраб яқин бораркан.
-- Юқ, телеграмма! -- деди Альфия жилмайиб. Санталат ая юраги бир қалқиб кетди.
-- Вой, нима деяпсан, айланай, қанақа дилгиром? -- деди ранги ўчиб.
Альфия телеграммани катини очиб, овоз чиқармай ўқиди-да, яна жилмайди.
-- Иби, ўғлиғиз киля икан, подвиходной куни.
Санталат ая бари бир ҳеч нима тушунмади.
-- Нимага келади? Тани-жони соғмикин?
Альфия уни юпатиб елкасига қоқди.
-- Биспокоится итмагиз. Отпускка киля икан. Заслужить итган олай.
Санталат ая бир лаҳза анграйиб турди-да, Альфиянинг у юзидан, бу юзидан ўпди. Димоғига арзон, аммо хушбўй атир ҳиди урилди. Бултур саккизинчи мартда Мухторжон ўзига олиб келган "Шарқ" деган атир эсига тушди. Ўшандан буён очилмай қутичасида турган эди.
-- Шошма, ўргилай болам, шошма, -- деди у телеграммани чангаллаганча югуриб. Бир лаҳада уйга кирди-ю, тахмондаги тўйга атаб тикилган атлас, духоба кўрпаларнинг ёнбошига яшириб қўйган атир қутисини олиб, яна ҳовлига тушди.
Альфия водопровод тутқичини ўйнаб турарди.
-- Хушхабар обкелган оғзингдан айланай, -- деди Санталат ая атирни узатиб. -- Олмасанг хафа бўламан. Мухторжон келганда албатта меҳмонга келгин, онанг гиргиттон!
-- Ийя, курябсиз, -- Альфия суюнчи атирни иккиланиб олди.
Санталат ая Альфияни кузатди-ю, яна ҳовлиқиб уйга кирди. Яхши тушунмаса ҳам телеграммани қайта кўздан кечирди.
"Шанба куни келса, бугун сешанба... Чоршанба, пайшанба, жума... яна уч кун бор экан. Қаранг-а, бежиз туш кўрмаган экан-да. Мухторжон келар эканки, отаси йўл очиб юрган экан!"
Ўзини қўярга жой тополмай яна ҳовлига тушди, кўчага чиқди. Тошлоқ тор кўчанинг у юзидаги кўк эшикни бир-икки тақиллатди-ю, эсига тушди: "Хайрибиби эгачисиникига келин тушарга кетувди-я... Рисолат уйдамикан?" У нарироқдаги жимжимадор дарвоза томон юрди. Етиб бормасиданоқ дарвоза биқинига ўрнатилган эшик очилди-да, папка кўтарган, галстук таққан бола чиқди. Салом берди.
-- Ваалайкум ассалом, мулло бўлинг, Асаджон, -- деди меҳри ийиб. -- Ойинглар уйдамилар?
-- Бугун сменалари-ку, Пошшабуви, -- деди бола бир зум тўхтаб.
Рисолат касалхона ошхонасида ишлайди. Кун ора ишга боради. Бугун ишда экан-да...
-- Мухторжон аканг келяпти, ойингларга шуни айтмоқчийдим, -- деди Санталат ая.
Бола қувониб кетди.
-- Ура! -- деди бақириб. -- Келсалар ременларини менга берасиз-а?
-- Албатта, болам, албатта.
Санталат ая тошлоқ кўчада ирғишлаб-ирғишлаб бораётган боланинг кетидан қувониб қараб қолди. Зум ўтмай қизалоғини етаклаган ёшгина жувон унинг олдидан салом бериб ўтди. Боласини боғчага олиб бораётган бўлса керак. Яна икки йигит шоша-пиша ўтиб кетишди. Уларнинг кўчаси ҳар куни эрталаб шунақа гавжум бўлади. Ҳамма ўзининг юмушига шошади. "Хайрибиби йўқ. Рисолат ишда. Қаёққа борса экан!.."
У яна ҳовлига қайтиб кирди. Гуллаб ётган ўрикка, жўмрагидан сув томчилаётган водопроводга, цемент ҳовузчага тикилиб турди-да, тўсатдан хаёлига ғалати бир ўй келди. "Беш-олти боғ пиёзни Пастбозорга олиб тушса-чи? Икки қадам жой бўлса. Гап пулдамас. Ҳарна, одамларни кўради, гаплашади. Баҳонада Мухторжоннинг туфлисига атаб ўттиз икки сўм ажратиб қўйган. Эртага отпускага келса, этик кийиб юрмайди-ку.
У шоша-пиша ишга киришди. Текис-текис пиёзларни саралаб юлди. Цемент ҳовузчада яхшилаб ювди. Кейин қазноқдаги узун михга илиқлик турган, қурум босган саватни олиб, униям латта билан совунлаб ювди. Пиёзларни катта-катта қилиб боғлади. Саватга солиб, йўл-йўл қизил дастурхонга ўради.

❤18
Кексалик қурсин, икки қадам наридаги бозорга етгунча ичи узилиб кетди. Саватини гоҳ бошига олади, гоҳ қиррасини биқинига тираб кўтаради. "Ўлсин, нима зарил эди", деб қўяди ўзича афсусланиб. Аммо Муҳторжон отпускага келаётгани, бу хабарни одамларга айтиш зарурлигини ўйлади-ю, яна кўнглини қувонч ёритди. Қадамини тезлатди.
Кўкат бозорда одам тумонат. Санталат ая саватини пештахтанинг бир чеккасига қўймоқчи эди, редиска сотаётган жувон бобиллаб берди:
-- Вой, манави кампирни қарайла, мани олдимни тўсиб қўйди!
Нарироқда туршак сотиб ўтирган чол Санталат аянинг бўшашиб қолганини кўриб маслаҳат берди:
-- Менга қаранг, сингил, бозорга кираверишдаги майдончада сотмайсизми? У ердаям одам гавжум.
Чол тўғри айтган экан. Санталат ая гавжум майдончанинг бир чеккасидаги харсанг тош устига ўтирди. Тош атрофида писта пўчоқлари, сигарет қолдиқлари, мороженое қоғозлари ётган экан. Калиши билан суриб тозалаган бўлди. Кейин пиёзнинг устини очиб қўйди. Аммо орадан шунча вақт ўтдиямки, унинг пиёзини биров сўрамади. Аксига олиб, Санталат аянинг гапини эшитадиган таниш йўқ. Санталат ая энди зерика бошлаган эди, шундоқ қулоғининг тагида шанғиллаган овоз эшитилди:
-- Тирикчилик дардига тушиб қолибсизми, Санталат хола!
Санталат ая бошини кўтарди-ю, тепасида турган Бонуни кўрди. Маҳаллада Бонуни танимайдиган одам йўқ. Эри уч қаватли магазинда ишлайди. Машинаси бор. Бултур пишиқ ғиштдан участка қуришган. Ҳар тўкисда бир айб бўларкан-да. Бечораларнинг фарзанди йўқ. Шундоқ-ку, лекин Бону жуда катта оғиз хотин. Бойвучча-да. Ҳозир ҳам ялтироқ кўйлак устидан қимматбаҳо жемпер кийиб олибди. Қўша-қўша олтин билагузук тақилган қўлида катта сумка. Нима бўлгандаям Санталат ая таниш одам учраганидан қувониб кетди. Мана энди боятдан бери кўнглини ҳовлиқтираётган янгиликни айтиб, Бонуниям суюнтиради. У инқиллаб ўрнидан турди-да, Бонуни бағрига босиб кўришди. Энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, Бону ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, осмонга қараб қақиллаб кулди. Шунда тилла тиш тўла оғзидан чўғ сачраб кетгандай бўлди.
-- Мана, қариганингизда энди эсингиз кирибди, Сантал хола! Бозордан қолманг, бозордан! Бозорда хикмат кўп! Отанг -- бозор, онанг -- бозор!
Санталат ая тилининг учида турган гапни айтди:
-- Мухторжонингиз отпускага келяпти.
Шундоқ деди-ю, негадир бу хабар оғзидан ҳаяжон билан эмас, соввққина оҳангда чиқди. Нега шунақа бўлганига ўзи ҳам ҳайрон қолди.
-- Ҳой, менга қаранг, хола, келинингизга атлас олиб қўймайсизми? -- Бону бутунлай бошқа ёқдан келди. Кейин сирли бир нарсани айтаётгандай овозини пасайтирди. -- Бари бир келин қиласиз-ку, ўғлингиз бўйдоқ ўтмас ахир!
Санталат аянинг дили оғриди. Туфлига ажратиб қўйган ўттиз икки сўми эсига тушди.
-- Вой, нега келин қилмас эканман, қани атласингиз?
Бону каттакон қора сумканинг занжирини суриб атласнинг бир учини чиқарди. Санталат ая дарров билди: яхши атлас, майда тароқли.
-- Қанча экан бир кийими?
-- Юз ўттиз сўм! Пулингиз ўзингиз билан кетади. Асл мол. Атласнинг энг тозаси.
-- Магазинда ўттиз сўмдан ошмайди, дейишади-ку, Бону?
-- Бунақа мол магазинга чиқмайди!
Боту тилла тишларини ярақлатиб яна кулди. "Кучинг етмаса чираниб нима қиласан" дегандай зарда билан сумканинг занжирини тортди.
-- Ҳув анави сили-симёни кўряпсизми, Сантал хола? -- деи у нарироқдаги тўдани кўрсатиб. Санталат ая Бону кўрсатган томонга қараб, устидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин, рангсиз аёлни кўрди. -- Ўша-чи, -- деди Бону кўзлари ҳасаддан ёниб, -- кеча бир сумка лакерованний туфли сотди, ер ютгур! Обувной отделни бутунлай ўзиники қилиб олди, яшшамагур!
Боя Бону атласни кўрсатганида, кўзи тушган экан шекилли, қош-кўзи попукдай нозиккина қиз уларнинг олдига келди. Талаба бўлса керак ихчамгина папка кўтариб олибди. Бону атласини чиқаргунча қиз папкасини тиззасининг кўзи билан туртиб-туртиб, сабр қилиб турди.
"Мухторжонимга хўпам муносиб эканми?" деб ўйлади Санталат ая беихтиёр.

❤15
-- Мана, бир юз қирқ берингу, тепкилаб-тепкилаб кияверинг! -- Бону сумкасининг занжирини суриб атласнинг бир чеккасини қизга кўрсатди.
-- Арзонроқ қилинг, опа, -- деди қиз ялиниб. Унинг кўзлари жавдираб туришидан, шу атласдан жудаям кўйлак кийгиси келаётгани билиниб турарди.
-- Бунақа атласни ҳеч қаёқдан тополмайсиз, оповси!
-- Биламан, -- қиз маъюс жилмайди. -- Билганим учун сизга келдим-да, опа.
Санталат аянинг қизга раҳми келди.
-- Арзонроқ бера қолинг, Бону, ўқувчи қизга ўхшайди. Савоб бўлар.
Бону унга қайрилиб ҳам қарамади.
-- Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди оповси, -- деди қиз томонга эгилганча бидиллаб. -- Магазинчилар анойими? Ўзимга нари борса беш сўм қолади. Нима қилай, тирикчилик экан, оповси! Бева бошим билан тўртта етимчани боқиб ўтирибман.
Санталат ая Бонунинг шунчалик ёлғон гапиришига ҳайрон қолиб, оғзи очилиб қолди. Бону эса ҳамон бидиллар эди.
-- Аммо, лекин-чи, синглим кўҳликкина қиз экансиз, ўзиям шу кўйлакни кийсангиз ёниб кетасиз-да. Ана ундан кейин кўрасиз, шайдоларингизни кўпайишини.
Қиз қизариб юзини ўгирди. Бону тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулди. Лекин тўсатдан кулгиси кесилиб қолди.
Санталат ая нима бўлганини тушунолмай қолди. Бирпасда майдондагилар тумтарақай бўлиб кетди. Санталат ая ўзига келганида Бону эллик қадамча наридаги дарахтзор ичида лапанглаб қочиб борар, уч қадамча нарида форма кийган йигитча турарди. Санталат ая қўрққанидан ўрнидан туролмай қолди. Йигит унинг тепасига келди.
-- Шуям иш бўлдими, эна! -- деди у қовоғини солиб. -- Бозорда-ку, резавор растаси бор. Ўша ерга борсангиз ҳақингиз кетадими?
Унинг гап оҳангидан дағдағадан кўра койиниш кўпроқлигини пайқаб, Санталат аянинг кўнгли жойига тушди. Йигитчанинг аллақаерини Мухторжонга ўхшатди.
-- Кўрмайсанми, болам, -- деди куймаланиб. -- Мухторжон отпускага келяпти. Шу дегин, болам тушмагур, армияга кетмасдан олдин бўйрадаккина жойга пиёз сепган эди. Каллахонада турамиз. Шаҳар ҳовлида деҳқончиликни ким қўйибди бизга! Бошинг айланса, кетинг айланмайди. Ўтириб-ўтириб зерикдим. Қўни-қўшнилардан ортган пиёзни шу ёққа олиб тушувдим. Одамлар есин, буям баҳорнинг неъмати дедим-да, ўргилай. Аммо-лекин сават кўтариб юрганимни кўрса, Мухторжоним хафа бўларди... Шанба куни келяпти, эшитдингми? Вақтинг бўлса боргин, болам. Каллахонадаги чойхона бор-ку, худди шунинг биқинидаги ҳовли. Санталат ая десанг ҳамма танийди.
-- Вой-бу! -- формали йигит тоқати тоқ бўлиб, қўл силтади. -- Бу ерда савдо қилиш мумкинмас, дедим-ку. Қани, кўтаринг пиёзингизни! Бўлмаса "иштарап" тўлайсиз.
-- Қўй, болам, -- деди Санталат ая. -- Шундан шу ёққа яна кўтариб юраманми? Ташлаб юбориш увол. Буям баҳорнинг бир неъмати дедим-ку. Майли, амаллаймиз. -- У инқиллаб ўрнидан турди-да, саватни дастурхонга ўради.
Формали йигит бирпас иккиланиб туриб, нари кетди. Санталат ая саватини бошига қўйди. Газ сув дўкони ёнида тутунга беланиб кабоб пишираётган афти баркашдай кабобпазнинг олдига борди.
Кабобпаз кир халатининг енгини қайириб, тутундан ачишган кўзларини артаркан, Санталат ая иягини силкитиб имо қилди:
-- Нечта қўяй?
-- Кабоб керакмас, -- деди Санталат ая, саватни дўкончанинг токчасига қўйиб. -- Мана шу пиёзни кабобингга қўшиб тарқат. -- У дастурхонини очди.
-- Кабобни кўк пиёз билан сотиш не положенний. -- Кабобпаз эски китоб муқоваси билан чўғни елпиди.
-- Менга пулимас, савоби керак, болам. Мухторжон аканг отпускага келяпти, эшитдингми! -- Санталат ая пиёзларни кўра устидан ошириб узатди. Йигит бир лаҳза талмовсираб турди-да, пиёзни олиб алюмин патнисга солди. Халатининг чўнтагини титкилаб, Қижимланган бир сўмлик олди.
-- Манг, кампир. Бизники таваррук!
Санталат ая индамай нари кетди. Шу ондаёқ бошидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. У қўлтиғига дастурхонини қистириб олган, енгиллашиб қолган саватни кўтариб келарди.
Қизиқ, ҳозиргина тумтарақай бўлиб кетган майдонча бир зумда яна гавжум бўлиб қолибди. Тўданинг энг ўртасида турган Бонуни Санталат ая узоқданоқ таниди. У тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулар, рўпарасида турган йигитга гап уқтирар эди.

❤20👍3
-- Магазинчилар ҳам анойимас, оповси! Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди. Тўртта етимни деб...
Сал нарироқда эгнидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин хотин қўлидаги бир пой туфлини силкитиб-силкитиб аллакимга кўрсатарди.
Санталат ая ўлакса талашаётган қузғунлар тўпига кириб қолгандай жирканиб қадамини тезлатди. Ҳамон бидиллаётган Бону, ялтироқ туфлисини силкитаётган қилтириқ хотин, костюмининг қўйни дўппайиб турган яна аллақандай одамлар олдидан ўтгунча нафаси қайтиб кетди. У илдам юриб борар, шу тобда кекса кўнглидаги бояги қувонч ҳам, Мухторжоннинг таътилга келишини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдириш истаги ҳам йўқолган, фақат бир нарсани -- бу ердан тезроқ кетишни ўйлар эди. Бозор эса қизигандан қизиб борарди.
1974 йил
Oʼtkir Hoshimov

🔥5❤4
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ЮРАКДА БОМБА БОР, ПОЛКОВНИК!
ҳикоя
Улар ўттиз йилдан сўнг Санкт-Петербургда учрашдилар; истеъфодаги ҳарбий врач ва оддий аскар.
– Жаноб..., – иккиланиб турди аскар.
– Полковник деявер, – жилмайди қария. – Яхшиси, юр, хилватроқ бирор кафега борамиз. Уҳ, жуда салобатли, катта одам бўлиб кетибсан-ку. Мана, мен эса кексайиб қолдим.
Шаҳар четидаги саранжом кафега киришди. Табиийки, емак ва ичимлик буюришди. Афғон урушини эслашди. Эзилишди. Ичишди...
– Ёдингиздами, госпиталдан чиқаётганимда қўлимга ҳар бири тирноқдай келадиган олти дона темир парчасини бергандингиз?. – орадан шунча йил ўтса ҳамки “Аскар”нинг ўнг биқини ва сўл қўлидаги чандиқ, ғадир-будур тиртиқларида қайтадан оғриқ қўзғалгандай бўлди.
– Эсимда, албатта, эсим-да! Ростини айтсам, жонинг тошдан экан. Снаряд сочмаларини териб олганман-а...
... Вақти ўтади. Ҳамма нарса ўзгаради. Одам ҳам. Ўша ярадор аскар ёзувчига, капитан унвонидаги ҳарбий врач полковникка айланиши мумкин. Фақат бир нарса ўзгармайди; кексаймайди, ўлмайди ҳам! Бу – хотира! Айниқса, ёзиғига битилган даҳшатли оғриқ – уруш гирдобидан чиққан руҳияти расво одамларнинг хотирасига балонинг ўқи ҳам бас келолмайди. Ажал алжиратолмайди.
Етмиш ёшдан ошган бўлишига қарамай, полковникнинг хотира кўзгуси асло хира тортмаган, аксинча, йиллар ўтган сайин янада ярқираб, тиниқлашиб бормоқда эдики, гоҳида у ўзини уруш қаърида ҳис қилар, ўтган ўша кунларининг икир-чикирларигача ониятда хаёлида жонланарди.
Ҳозир ҳам шундай бўлди; полковник жарроҳлик столида қонга бўялиб ётган қоракўз, қорақош аскарнинг илвираган танасидан “ажал тиноқлари”ни битта-битталаб ковлаб оларкан, қўлидаги жарроҳтиғ ҳамда қайчига қоп-қора қуюқ қон чиппа ёпишиб қолаётганини кўриб турарди. Кўп қон йўқотган чаламурда ўғлоннинг юраги сўнгги умид илинжида беҳол ўраётганини ҳам ҳис қилди. Ва, ниҳоят, илма-тешик танадан олтинчи бор тугмадеккина темир парчасини суғириб олди. Стол четидаги кумуш идиш олтинчи бор жаранглади; бу жаранг врачга тириклик жаранги, ҳаёт қўнғироғи бўлиб туюлди. Кўнгли хотиржам тортди. “Ўғлон барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!.. "
– Ўғлон, барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!, –деб юборди полковник беихтиёр бир нуқтадан кўз узмай.
– Нимадир дедингизми, жаноб полковник?
Полковник бошқа дунёда эди. Хотира қаърида, уруш гирдобида қолганди. Унинг гапини эшитмади. “Аскар” яна такрорлади:
– Нимадир дедингизми?
– А-а-а? Ўзим... шунчаки. Хаёлим қочди. Узр... Менга қара, ёзувчиман дединг-а, у- бу нарсалар, китоблар... ёзаяпсанми, бу ерга ёлғиз ўзинг келдингми?, --- гапни чалғитмоқчи бўлди қария.
– Хотиним ва неварам билан келдим. Питердаги ёзувчиларнинг раҳбари Валерий Попов билан ҳам учрашдим; бу ерда китобларим чиқадиган, ҳикояларим босиладиган бўлди. Майли, булар ўз йўлига,--- муддаога кўчди аскар, --- бироқ сиз билан бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчиман...
– Хўш...
– Сиз танамдаги темир парчаларини олиб ташлаб, мени ўлимдан сақлаб қолдингиз. Лекин...
– Нима лекин?
– Лекин мана бу еримда, --- у кўксига урди, – юрагимда нимадир, аниқроғи, бомба бор. Қўрқаяпман, бир куни портлаб кетмасмикан?
Полковник сесканди. Унга тикилди.
– Мен ҳам қўрқаман, – деди овози титраб.
– Сиз нимадан қўрқасиз?
– Менга ҳам шундай туюлади. Худди юрагимда портламай қолган минами, бомбами чўкиб ётганга ўхшайди. Очиғи, бир менда шундай тасаввур бўлса керак, деб ўйлардим – иҳранди полковник.– Демак сенда ҳам...
– Энди шундай яшайверамизми?
– Бошқа иложи йўқ! Мен Сенинг юрагингдаги бомбани олиб ташлай олмайман. Дунёдаги ҳеч бир жарроҳнинг қўлидан келмайди бу...
Улар бир-бирига тикилишди. Худди оғир жангдан сўнг, кўнгли ағдар-тўнтар, юраги нимта-нимта бўлиб, қўрқувдан тош қотиб, гарангсиб, нима қиларини билмай қолган карахт аҳволдаги жангчилар каби... икковининг ҳам мунг қотган кўзларида изтироб ёшлари қалқди.

... Ҳа, бу ҳолатни ҳамма ҳам тушунавермайди. Буни қақшатқич жанг, ўт-олов – ўлим чангалидан тирик- мурда бўлиб чиққан жангчилар яхши биладилар.
Бошқалар-чи? Бошқалар эҳтимол, унчалик ҳис қилишолмас. Лекин уруш одамларининг ҳар бирининг қалбида портламай қолган бомбалар борлиги, улар урушдан шу хатарли хафни кўтариб қайтганини тушуниб етсак, дунёдаги барча урушларнинг бомбалари миллионлаб кишиларнинг юрагида тиқилиб ётганини англасак, "уруш" деган сўз жаҳон халқлари луғатларида аллақачон эскириб, чириб кетарди.
Уруш одамлари ўз "бомба"ларини ер остига-да ўзлари билан бирга олиб кетадилар. Замин қаърида жанг кўрган одамларнинг кўксида портламай қолган бомбалар ҳам кўмилиб ётибди. Агар буни уруш иштиёқидан ҳузурланадиган катта-катта давлатларнинг раҳбарлари, катта-катта генераллар, жангари ҳарбийлар ҳис қилишганда эди, чархидун чархпалагининг тиғларида ҳам чечаклар барқ уриб, барча ўқотар қуролларнинг "оғзи"да гуллар очилар, рўйи тупроқ чаманзорга айланарди.
... Тонг чоғи "аскар" полковник билан хайрлашди. Тошкентга учди. Самолёт ойнасидан пастга қараркан, юраги чимиллаб оғригандай бўлди. Тубанда, она – ер устида ўзи каби қанчалаб қисматдошлари борлигини ҳис қилди. Лаблари пичирлади, ўзига ўзи гапирди:
– Уларнинг ҳам юрагида бомба бор. Улар билан гаплашганда эҳтиёт бўлинг, одамлар! Бомба бор!
– Нима? Нимадир дедингизми? – пишиллади ёнидаги барваста киши кўзларини олайтириб.
– Бомба бор, деяпман!
--- Қаерда бомба бор?
--- Қўяверинг, билишингиз шартмас...
Барваста шоша-пиша, тепадаги чақирув нуқтасини босиб, стюардессани чақирди.
Бирдан самолёт ичи, салонда бесарамжонлик бошланди.
"Аскар" эса уйқуга кетганди...
Санкт- Петербург --- Кисловодск
10.07..2024 й.

❤14👍1
Фарзандли бўлгунимча шўрвадаги сабзини, шолғомни емасдим, еёлмасдим.
Ошқовоқни-ку умуман ёқтирмасдим.
Дадам мажбурлаб едирсалар "ўйқ" деб оғзимдан чиқариб ташлардим.
Онам бир кунгина гўштсиз овқат қилсалар "гўшти қани буни" дердим ва гўштсиз овқатни нари суриб қўярдим.
Қотган, бир оз суви қочган нонлар қолиб, юмшоқ нонларга қўл чўзардим.
Дадам билан онам эса қотган нонларни чойда ивитиб ер, юмшоқ нонларни эса мен томонга суриб қўярдилар...
Йиллар ўтди.
Фарзандли бўлдим.
Ўйлаб қарасам, шўрвадаги сабзи, шолғомлар унчалик ёмон эмас экан.
Ошқовоқни ҳам еса бўлар экан.
Баъзан гўштсиз овқатни суви қочган нон билан еган кунларимда, юмшоққина нон еяётган болаларимга қараб, кўзда ёш билан ота-онамни эслайман...
Ота-онангизни авайланг.
Уларнинг бу дунёда сиздан бошқа харидори йўқ.
Эркинжон Ярашев

❤21
ЭШАГИ ЎЛГАН КАМБАҒАЛ ДЕҲҚОН ЁХУД АВЛИЁГА АЙЛАНГАН ЭШАК
Воқеа Амася вилоятининг Гумушҳажикўй туманига қарашли қишлоқлардан бирида бўлиб ўтган. Бу ҳикояни ўша туманда ўқитувчилик қилиб юрган бир киши маҳаллий аҳоли вакилидан эшитиб, сўзлаб берган.
1940-1950 йиллар оралиғида Гумушҳажикўйнинг бир қишлоғида камбағал, йўқсил бир йигит яшаркан. Кимсасиз, суянчиғи йўқ бўлгани учун қишлоқда ҳеч ким унга қиз бермабди, уйлана олмабди. Бу ғариб йигитнинг дунёда биргина қари эшаги бўлиб, бор-буди шу экан. У эшаги билан тоққа борар, ўтин териб, унга юклар ва шаҳарга олиб тушиб сотарди. Топган пулига энг зарур эҳтиёжларини қондирарди. Кунлар ойларни, ойлар йилларни қувиб, шу зайлда кун кечирарди.
Кунлардан бир кун ўша кимсасиз йигит яна тоққа ўтинга жўнабди. Тўплаган ўтинларини эшагига ортиб, сотиш учун шаҳар йўлига тушибди. Йўлда, кимсасиз бир жойда, оғир юк остида қолган қари эшак тўсатдан ерга йиқилибди. Жонивор азобдан инграй бошлагач, камбағал йигитнинг жони товонига карабди. Дарҳол устидаги ўтинларни тушириб, тўқимини ечибди. Бироқ кўп ўтмай, азоб ичида типирчилаган эшак ўша ерда жон таслим қилибди. Йигит бошини икки қўли орасига олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлай бошлабди. Тўрт томонига боқибди, йўлга қарабди, аммо на келаётган, на кетаётган бирор зоғ бормиш. Камбағал йигит ўлган жонивори учун қон йиғлабди. Бағри куймасин ҳамми, ахир бу ёруғ оламда унга тиргак бўлган ягона овунчоғи, шериги шу эшак эди-да.
Эшагига сўнгги ҳурматини бажо келтириш учун кетмон-курак олиб, йўл четида гўр қазишга тушибди. Кўз ёш тўка-тўка қазиган қабрига эшагини кўмибди. Мозор экани билиниб турсин деб, устига тупроқ тортиб, баланд қилиб кўтарибди. Йўғон ўтинлардан жониворнинг бош ва оёқ томонига қабр тошидек тираб қўйибди, хуллас, ҳақиқий қабр кўринишига келтирибди. Ишини тугатиб, энди кетаман деб турганида, йўлдан йўловчилар ўтаётганини кўриб қолибди. Йигит дарҳол қабр бошига чўккалаб, қўлларини дуога очибди. Унинг бу ҳолатини кўрган йўловчилар қизиқиб сўрашибди:
– Тўзим берсин, биродар. Ўтган ким эди?
Камбағал йигит кўз ёшларини артиб, шундай дебди:
– Қора тупроққа топширганим – бу дунёдаги борлиғим, суянган тоғим эди. Борим ҳам, йўғим ҳам, ризқ-рўзим, ишим, ошим эди. Менга ҳамма нарсани ўша берганди. Бу қабрга қўйганим менинг тирикчилик эшигим эди.
Бу гапларни эшитган йўловчиларнинг ичи ачишибди. Унга сабр тилаб, йўлларида давом этишибди.
Эшагини тупроққа топширган йигит чорасизликдан қишлоғига қайтибди. Кунлар бўйи ишсиз, пулсиз, сарсон-саргардон бўлиб юрибди. Охири, бу қишлоқда мени боғлаб турадиган ҳеч ким қолмади деб, ризқини излаб мусофирликка чиқибди ва Истанбул томон йўл олибди.
Бошида бу катта шаҳарга кўнишиши қийин бўлибди. У ўзи келган қишлоққа умуман ўхшамасди, лекин йигит тишини тишига қўйиб, мақсадидан қайтмабди. Дуч келган ишда ишлабди. Меҳнат қилгани сайин топиш-тутиши яхшиланибди, пул топгани сари ғайратига ғайрат қўшилибди. Қараса, қишлоқда бир йилда топганини бу ерда бир ойда топаяпти, шижоати янада ортибди. Уйланишга етарли маблағ йўқлагач, вақти-соати келди деб, ҳалол, покбасир бир қизга уйланибди. «Туғилган ерда эмас, тўйган ерда султон» деб, уй-жой қилиб, бола-чақали бўлибди.
Орадан йиллар ўтиб, бой-бадавлат бўлиб кетган бу йигит соғинч ўтида ёниб, ота юртини, киндик қони тўкилган қишлоғини зиёрат қилишга қарор қилибди. Қишлоғи, чанг кўчалари, вайрона уйлари, меҳнатдан қадоқ бўлган қўллар, парваришсизликдан ёрилган лаблар – хуллас, ўша оддий одамлар кўзига оловдек кўриниб, соғинчи устун келибди. Аёли ва болаларига: «Энди чидолмайман, юртим тушимга кираяпти, бир бориб айланиб келай», дебди.
Истанбулдан йўлга чиқиб, Гумушҳажикўйга етиб келибди. Таниш-билишлар билан қучоқ очиб кўришиб, ҳасратлашибди. Энди қишлоққа машина қатнаётгани учун қишлоқ транспортига ўтириб йўлга тушибди. Машина одам билан лиқ тўла бўлса-да, у ҳеч кимни танимабди. Машина қишлоқ томон еларкан, йигит ичида: «Эҳ, қадрдон кунлар-а! Қайдан қаерга! Илгари эшакда юрган йўлларимизда ҳозир одамлар машинада юришибди», деб ўйлабди. Кейин бирдан эшаги ёдига тушиб, ўша воқеа бўлган жой худди кечагидек кўз олдида жонланибди.

❤19
Ичида: «Энди у ерлар текисланиб, тупроқ бўлиб кетгандир», деб хаёл қилибди.
У ўтирган машина эшагини кўмган жойга яқинлашганда тўхтабди ва ичидаги йўловчиларнинг кўпчилиги туша бошлабди. Йигит деразадан ташқарига қараб, ҳайратдан ёқа ушлабди: эшакни кўмган жойининг атрофи ям-яшил дарахтзор бўлиб кетибди. Яшиллик ўртасида қизил камишли, чиройли бир бино қад ростлаган, атрофи эса одамлар билан гавжум эмиш. Чорасизликдан ҳайдовчидан сўрабди:
– Биродар, бу ер қаер?
Ҳайдовчи фахр билан жавоб берибди:
– Оға, бу ер «Ризқ Бобо» мақбараси.
Кишининг ҳайрати янада ошибди:
– Қанақасига?
Ҳайдовчи иштиёқ билан тушунтира бошлабди:
– Бу ернинг зиёратчиси жуда кўп. Ҳар куни юзлаб одамларни шу ерга ташиймиз. Бу ерда ётган авлиё – иши йўққа иш, оши йўққа ош, жуфти йўққа жуфт, фарзанди йўққа фарзанд беради, хасталарга шифо улашади. Нимаики ният, нимаики мурод қилсанг, ҳаммасини ижобат қилади.
Боёқишнинг ҳайратдан тили калимага келмай қолай дебди. У ҳам бошқалар қатори машинадан тушиб, атрофни синчиклаб кузатибди ва амин бўлибдики, бу ер айнан ўша ўз қўллари билан эшагини кўмган жойи эди. Эшакнинг қабри устига мақбара қуриб юборишибди экан.
Бир чеккага ўтириб, ўйлай бошлабди: «Бу қандай кўргилик? Буни ким, нима мақсадда қилган экан? Билиб қилишганми ё билмай? Одамлар қандай қилиб бундай гумроҳликка, хатога йўл қўйишди?» Бир томондан нима қилиш кераклигини ўйлаб, боши қотибди. «Ҳақиқатни айтсаммикан ёки "э, бўлар иш бўлибди, менга нима" деб индамай кетаверсаммикан?» Бироз мушоҳада юритгач, ниҳоят бир қарорга келибди: «Увол-ку ахир! Шунақаям бўладими? Шунча одамнинг умидлари нима бўлади? Ким билсин қайси гўрлардан умид илинжида шу ерга келишаяпти. Ҳақиқатни айтаман!» дебди-да, баландроқ бир жойга чиқиб, бироз қўрқув, бироз ҳаяжон билан, овози титраб бақирибди:
– Эй халойиқ, мени эшитинглар! Сизларга жуда муҳим бир гапни айтмоқчиман!
Овозни эшитганлар атрофига тўплана бошлабди. У бор жасоратини йиғиб, гапида давом этибди:
– Сизлар зиёрат деб келаётган, авлиё деб мадад сўраётган, иш, ош, фарзанд, шифо тилаётган бу мақбарада ётган зот аслида авлиё эмас!
Унинг оғзидан «авлиё эмас» деган сўз чиқиши билан оломон орасида ғала-ғовур кўтарилибди. Одамлар важоҳат билан:
– Сен кимсан ўзи? Одаммисан ё жинми? Қандай ҳаддинг сиғиб бизнинг авлиёмизга ҳурматсизлик қиласан?! – деб бақиришибди. Йигит эса:
– Биродарлар! Илтимос, мени тингланглар. Мен жин ҳам, пари ҳам эмасман. Шу йўл борадиган қишлоқданман. Йиллар олдин шу ерлардан чиқиб кетгандим. Энди қишлоғимни зиёрат қилгани келдим, – дебди. Оломон ичидан кимдир овозининг борича:
– Модомики йиллар олдин қишлоқдан кетган экансан, зиёратга келган бўлсанг, нима ҳуқуқ билан бизнинг авлиёмизга тил тегизиб, туҳмат қилаяпсан?
Йигит яна ўзини қўлга олиб, бор ҳақиқатни айтибди:
– Йиллар олдин мен бир йўқсил йигит эдим. Шаҳарга ўтин олиб кетаётганимда, айнан шу ерда эшагим ўлиб қолганди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу ерга кўмиб, устини тупроқ билан кўтариб, белги қўйиб кетгандим. Энди эса устига мақбара қуриб олишибди. Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг ўша қари эшагим!
У «Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг эшагим» дейиши билан атрофга бирдан жимжитлик чўкибди. Ҳеч ким нима дейишини, қандай муносабат билдиришини билмай, бир-бирига тикилиб қолибди. Ниҳоят, оломон орасидан бир киши бақириб юборибди:
– Нималар деяпти бу? Ким бу ўзи? Уни биронтанг танийсанми? Делими бу, мажнунми, телбами? Қандай қилиб бизнинг авлиёмиз, Ризқ Бобомизни ҳақорат қилади? Туширинглар уни пастга!
Шу заҳоти ғазабга минган оломон йигитни пастга судраб тушириб, ура бошлабди, тепки остига олибди. Дуч келган жойига уриб, аяб ўтиришмабди. Йигит калтак зарбидан ҳушини йўқотаёзибди. Усти-боши қонга беланиб ётганида, оломон орасидан бир инсофлиси чиқиб:
– Нима қилаяпсизлар? Авлиёнинг ҳузурида ҳам одам урадими? – деб оломонни тинчлантирибди. Қонга беланиб ётган йигитни Гумушҳажикўйдаги тиббиёт пунктига олиб боришибди. Хайриятки, жароҳатлари унчалик хавфли эмас экан. Жароҳатларини тозалаб, боғлаб, уйига жавоб беришибди.

❤16
Йигит бу воқеадан карахт аҳволга тушибди. Юртига келганига минг пушаймонлар ебди. Лекин «бу ишни бундай қолдириб бўлмайди» деб, тўғри туман ҳокимлигига (қаймақамликка) борибди. Ҳокимга бўлган воқеани бошидан охиригача сўзлаб берибди.
Туман ҳокими прокурор ва жандармерия (ҳарбий полиция) ходимларини олиб, воқеа жойига етиб борибди. Жойида ўрганиш ўтказилгач, «Ризқ Бобо» мақбарасидаги қабрни очишга қарор қилишибди. Қабр очилганда, ундан бўйига чўзилиб ётган эшак суяклари чиқибди. Расмий баённома тузилиб, мақбара муҳрланибди. Воқеа шу тариқа ойдинлашибди.
Аммо қизиғи ундан кейин бошланибди: бу ернинг чин ҳақиқий мақбара эканлигига ва ичида авлиё ётганига қаттиқ ишонган одамлар орасида яна гап-сўз тарқалибди. Эмишки, аслида бу ерда ётган авлиё Ризқ Бобо қабр очилган пайтда ўзини яшириш, сирини фош қилмаслик учун эшак суратига кириб олганмиш. Қабрни очганларга ҳам шу сабабдан худди эшак суякларидек бўлиб кўринганмиш.
Ушбу қабрнинг ҳозирги ҳолати аввалгидек ҳашаматли мақбара бўлмаса-да, барибир зиёратчилари узилмайди. Йўли тушганлар Ризқ Бобо ҳақига дуо қилиб, ундан ҳануз ош, иш сўрашади. Эндиликда кимнинг эшаклик қилаётгани эса ҳеч кимнинг парвойига ҳам келмайди.
турк тилидан таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади

❤12
#Тафаккур
Ӯйлаб кӯрдингизми:
Мол-дунёимиз ортди, аммо ҳузур - ҳаловатимиз йӯқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кӯпайди, касалликлар озаймади.
Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.
«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
Каналга уланиш ⬇️

❤8
#СУБҲИДАМ
-40-
Йўлдош ака ва Шаҳло опалар муолажадан қайтишганларида кун пешиндан оғиб қолган эди. "Суюма бола билан овора бўлиб бирор иссиқ овқат ҳам қилолмаган бўлса керак" деган хаёлда йўлдан сотиб олишган бир товоқ ош билан машинада уй дарвозасига яқинлашганларида эшикнинг очиқлигини кўрган эр- у хотин бир- бирларига ажабланиб қарашди.
- Тинчликмикан, онаси ?!
Суюманинг доим дарвозани қулфлаб ўтирадиган одати бор эди ?!
- Билмадим , битта, яримта меҳмонга келдимикан ?!
- Уйга кирайликчи , биламиз ?!
Йўлдош аканинг хаёли набираси Шаҳзодга кетди . Уч кун аввал қудаси Мусахон ака кеч бўлганда келиб уни ҳайрон қолдирганди:
- Қуда ишхонамдан бир хафталик таътилга чиққан эдим. Шунга Шаҳзоджонни олиб кетсам. Бир боболик гаштини суриб хамма набираларимни балиқ овига олиб бормоқчи эдим . Шаҳзодбегим қатордан қолиб кетмасин .
Йўлдош ака Шаҳзоджонни қудаси билан жўнатиб юборган кунидан бери Шаҳло орадан гап эшитади:
" Ишқилиб муздек сув ичиб қўймасин , зах жойларга юриб томоғи шишиб кетмасайди" . Йўлдош ака аёлини сабрга чақиргани билан ўзи ҳам ундан кам ҳавотир олмаётган эди...
Шаҳло опа олиб келган ошини ошхонага олиб киришга ҳам сабри чидамай шундоқ зинага қўйди- ю , зипиллаб ичкарига шошилди . У Суюманинг ранг- рўйи бошқача алпозда эканлиги- ю , Робиянинг қўлчаси бинт билан боғланганлигини кўриб ҳушидан айрилай деди :
- Суюма нима бўлди ?!
Шаҳло опа Суюманинг жавобини кутмай айланиб Робиянинг пешонасига кафтини босди .
- Тинчлик , ойижон, хавотир олманг, энди тинчлик.
- Энди деганинг нимаси , қизим ?!
Суюма хонага кириб келган Йўлдош акага салом берди- ю , бўлган воқеаларни батафсил гапириб берди .
Шаҳло опанинг юзлари докадек оқариб кетди. У тинмай "Аллоҳга бир атаганимиз бор экан , ўзи асрабди- я боламни" дея такрорлар эди.
Абдумажиднинг Робияни докторга олиб боргани , у ердан келгандан кейин Робиянинг ёнида анча вақт қолиб кетгани ҳақида эшитган эр ҳотин бир- бирларига маъноли қарадилар : "Ўзига шукр" ...
Суюма уларга кўп гапларни айта олмади. Чунончи , Абдумажиднинг Робиянинг бошида анча вақт кўз ёшларига кўмилиб ўтиргани ҳақида ҳам .
- Ойижон , шу ерда бўлиб туринг, Робияни бўтқасини тайёрлаб келиб ичириб қўяй. Доктор , тинчлантирувчи укол қилган , уйқудан кўзини оча олмаяпти , аммо қорни очиб кетгани аниқ .
- Майли қизим, тайёрлаб келақол . Болам бояқишнинг ичлари шилиниб ҳам кетгандир.
Суюма бугун руҳан қаттиқ чарчаганлигини ҳис қилди. Робияни сўрғичли елим идишдан овқатлантириб бўлиб , уни лабларини сочиқча билан артиб олди. Робия бўтқасини ичаётганда ҳам кўзини уйқудан очмади ...
Суюмани тушликка чақириб келган Шаҳло опа уни Робияни беозор қучганича ухлаб қолганлигини устидан чиқди .
Шаҳло опа Суюмани уйғотишга кўзи қиймади . Қизига боқар экан юраги туздек ачишди :
"Ҳаёт сениям муштдек бошингдан она қилиб қўйди- я"
* * *
Оила аъзолари кечки овқатга ўтиришганларида нохосдан чалинган эшик қўнғироғи барча оила аъзоларини сергаклантирди : "Ким экан?!"
Эшикдан хабар олгани кетган Жалолиддин ўзи билан поччаси Абдумажидни бошлаб келди.
Жалолиддин ва Абдумажиднинг қучоғи тўла турли ўйинчоқлар эди.
Йўлдош ака ва Шаҳло опа Абдумажидни гўё ҳар куни шу ерга келаётгандек, шунча вақт орадан бирор гап ўтмагандек илиқ кутиб олишди . Абдумажид улар билан сўрар- сўрашмас Шаҳло опанинг қўлида ярим ётқизилган ҳолда ушлаб ўтирилган Робияга қўлини узатди:
"Менга берақолинг..."
Хафта ўтмай Робия Абдумажидни яхшилаб таниб олди. Танимасин-чи ?! Ахир дадаси бир кунда уч маротабалаб қизидан хабар олар, кўпинча ярим кечагача шу ерда қолиб кетарди . Энди дам олиш кунлари ота- онасини Абдумажидни ўзи олиб кела бошлади.
Йўлдош ака ва Шаҳло опалар ҳам Робиянинг тақдиридан кўнгиллари анча жойига тушган вақтда Абдумажид ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤43👍10
#Тоға.
1987 - йил, харбий хизматдан келганимга бир йил бўлган, кўп жойларга ишга кириб бир ёки икки ой ишлайманда кейин ҳисоб - китоб қилсам оладиган маошим билан яхши яшашимга ақлим етмай ишни ташлаб чиқиб кетаман.
Ўша пайтлари уйимизда онамнинг тоғалари омонат деб қўйиб кетган жуда катта миқдорда пуллари ва "тилла заёмлари" сақланарди.
Бир куни онамга:
- "онажон, тоғамлани пулларидан ооозгинасини бериб туринг, бизнес қиламан, уч - тўрт ойда қайтариб жойига қўяман, тоғам сезмайдилар, ахир тоғам пулларини неча йиллардан бери сўрамайдиларку" дедим.
- "болам, бу пуллар омонат, бу дегани худди оловнинг чўғидай деган гап, сўроқсиз тегсанг қўлинг куяди, кел шу пуллар ҳақида гапирма"
- "хўп, бориб сўрасамчи" дедим қайсарлик билан.
- йўқ, шу кунларда келиб қоладилар, ўшанда сўраймиз.
Ваниҳоят уч кун ўтиб тоғам келдилар, дастурхон атрофида чой ичиб гаплашиб ўтирдик, мен онамга кўзларим билан ишора қилиб "сўранг" дердим, онам эса "жим, сабр қил" дегандай пастки лабларини қимтиб тишлаб қўярдилар.
Дастурхонга фотиха ўқилди, тоғам ўринларидан турдилар, онам жимлар, барибир сабр қилиб кутдим, ахийри онам тоғамга қимтинибгина -"бир нарса сўрасам майлими" дедилар, тоғам - "майли сўра" деб онамни эшитиш учун ўтирдилар.
- "шу десангиз, ўғлим бизнес қиламан деяпти, шунга озгина сармоя керак эмиш", онам шу сўзни айтдиларда юзлари қизариб ерга қараб туравердилар.
Тоғам кўзойнакларини устидан менга ажаблангандек қарадиларда:
- " ҳмм, нима бизнес қилмоқчисан, қанча сармоя керак бўлади, ким билан бизнес қилмоқчисан? " дея саволни ёғдириб ташладилар.
Мен худди рингда кетма - кет зарба еган боксчига ўхшаб ногдаунт холатига тушдим, нима дейишим керак, ахир бирорта аниқ бизнес режам ҳам йўқку:
- "ҳозирча бизнес режам йўқ, ахир пулим йўқку, қўлимда пул бўлса кейин бизнес режа тузаманда" дедим.
Тоғамни юзлари янада жиддийлашди ва онамга қараб, - "сен чиқиб туравер, биз ўзимиз гаплашамиз" деб онамни хонадан чиқариб юбордилар.
Сўнг менга қараб - "қани ўтирчи" деб рўпарадаги кўрпачага ишора қилдилар.
- "биламан, бир йилдан бери яхши иш тополмаяпсан, онанг ҳам сени тезроқ уйлантириб келинли бўлиш орзусида, даданг топган пулини сенга уй қуришга сарфлади, сен эса " ўзим тўйимга ишлаб пул топиб уйланаман" деяпганингниям биламан. Майли, уйланишинг учун 5 минг рубл қарз бераман, тўйинга етиб ортади.
Бир нарсани билгин, бизнес қилиш учун одамда режадан аввал тажриба бўлиши керак, сен яхши иш қидиришда давом эт, ҳозир мендан пул бериб турмаганим учун хафа бўлишинг мумкин, бу гапларимни кейин тушунасан, балки сен тушуниб етганингда мен бу дунёдан ўтиб кетган бўлишим ҳам мумкин.
Тоғам шундай дедиларда мени дуо қилиб уйларига кетдилар.
Тоғам кетганларидан сўнг эртасидан она келин қидириб совчиликка юришга бошладилар, мен эса эски кийимни кийиб уйимизни таъмирлаш учун келган усталарга ёрдамлаша бошладим.
Баъзи кунлари онам "фалон жойда қиз кўриб келдим, тезда янги кийимларингни кийгин, қизни отаси билан катта тоғанг кўриштиради, агар куёв қилишга рози бўлишса қиз билан кўришасан" деб қолардилар.
Бир куни бир катта имом домлани қизлари онамга ёқиб қолган экан, катта тоғам келиб "тез сочингни тагидан калга олдир, имом домлага соч қўйган бола ёқмайди" деб мажбурлаб сочимни олдиртирдилар🙄.(ўша даврларда соч ўстириш одобсизлик ёки тақвосизлик деб билинар экан😄)
Тоғам билан учрашувга бордик, домла билан бир оз танишгандек бўлдик, кечроқ домла тарафдан "йўқ" деган отказ жавоб келди🙄.
Қизини бермагани алам қилмадию аммо сочимни қиртишлаб олдирганим росса алам қилганди😄.
Бир хафталардан сўнг онам яна бир жойдан қиз топиб келдилар, нимаймуш, бўлажак қайнота ўзи махаллага келиб мен билан кўришиб кетармиш, аммо қачонлиги номаълум экан.
Энди у одам қачон келаркин деб ҳар куни янги кийимларимни кийиб юрибман, у одамдан эса дарак йўқ. Шу кунлари
Гоголни "ревизор" комедияси эсимга тушиб кетди😄.
Уч кун кутдим, келмади, "ээ борре" дедимда тўртинчи кундан эски кийимларимни кийиб усталарга ёрдамлашишни бошладим.

❤23
Ўша куни уйни бўёқ ишларига ёрдамлашаётган, уст - бошим рангли бўлиб хатто юзларимгаям бўёқ сачраган холатда эдим бирдан бир бола уйдан чақириб йўлни нариги томонида дўкон олдида бир киши чақираётганини айтди.
Боланинг таърифига қараганда бу ўша "ревизор" (бўлажак қайнотам") эди.
Онамга қараб - "онажон, анави одам кепти, мен кўришиб келай" дея онамни - "хой болам, ювиниб кийимларингни алмаштириб кейин чиқ" деганларига қарамай шартта кўчага йўл олдим.
Ўзи сочим калга олинган бўлиб "фантомас" бўлиб қолган бўлсам, янги кийим кийдим нимаю, киймадим нима, маъқул келсам қизини берар, бўлмасам кетаверсин, тўғрими?))
Йўлнинг нариги тарафига чопиб ўтдим, дўкон қоровулхонаси олдида қоровул Умархон амаки билан бир савлатли киши гаплашиб туришарди, ҳа бу ўша "ревизор" амаки эди.))
Шартта бордимда икковлари билан саломлашиб сўрашдим. Қоровул амаки ахволимни кўриб "ревизор" амакига бир оз хижолат тортиб "ҳа энди уйини ремонт қилаяптида" деб "шу бола" дегандай мени ишора қилдилар.
"Ревизор" амаки ҳам менга диққат билан разм солдиларда, манимча барча биографиямни қоровул амаки гапириб берганлар шекилли, - "ўғлим сиз усталарга ёрдамлашаверинг, эртага қизим билан кўришинг, бу ёғи энди тақдир битилган бўлса бўлди" дедиларда кетдилар.
Эртасига "ревизор" амакини қизлари билан кўришдим, Аллоҳ тақдир қилган экан, тўй бўлди, алхамдулиллах.
Бир оз мавзудан чиқиб кетдик, узр.
Хуллас тўйдан сўнг бир касбни танладим, у касб атлас тўқиш касби эди, атлас хонадонларда яширин тўқиларди, мелиса билиб қолса қамарди.
Кўп таниш ошналаримга атлас тўқишни ўргатиб қўйишларини илтимос қилиб сўрадим, аммо ҳеч бири ўргатишни хохламасди.
Охирги умидим бўлган Шарифбой исмлик синфдошимга илтимос қилдим, бир оғиз ҳам йўқ демай бир хафтадаёқ уйимизга дастгоҳни ўрнатиб атлас тўқишни ўргатди.
Икки ойда тоғамдан олинган 5 минг рубл қарзни уздим, шу вақт ичида укамни ҳам атлас тўқишга ўргатиб ўзим ипакни "давра" қилишни ўргандим.
Олти ой деганда 011 жигули мошинасини сотиб олдим ва ипак олиб сотиш савдосига ўтдим.
Ипак савдосида "ахси" кўчалик Абдурахмон ака (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) менга устозлик қилдилар.
Ўзимда сармоя маблағи пайдо бўлганидан сўнг тоғам (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) бизникида сақлаётган пулларини олиб кетдилар, чунки ўша даврларда ипак савдоси ҳам жиноят ҳисобланар, мободо қўлга тушиб қолсам, уйни мелисалар тинтув қилса тоғамнинг пуллари ҳам хавф остида қолишидан қўрқдилар шекилли.
Хуллас ўз сармоямни бирор ишга тикмоқчи бўлсам юз марталаб ҳисобини ва хавфсизлигини чамалаб режалаб тикардим, доимо аниқ режа ва ҳисоб билан қилинган савдо яхшигина фойда берар ва сармоя ўзимни меҳнатим эвазига топилгани боис росса эҳтиёткорлик билан ишлардик.
Агар тоғам ўша пул сўраганимда "мана ол" деб берганларида пулни қадрига етмай тажрибасизлик қилиб, риск қилиб қарзга кириб қолишим хавфи кучлироқ эди.
Атлас тўқишни "қилдан кўприк ясашга" таққослашади, атлас тўқиб ("қилдан кўприк ясаб") меҳнатни ва пулни қадрига етдим, ипак савдосида шогирд бўлиб одамлар билан муомала қилишни, доимо лафзда туришни устозимдан ўргандим.
Тоғамнинг "савдогарчилик қилмоқчи бўлсанг аввал сармояни ўзинг меҳнат қилиб топ, бунинг хикматини кейин биласан" деган ўгитларини ҳозиргача унутмайман.
Саломат бўлинглар!

❤26👍8
Ғурурдан баланд меҳр
Бугун шундай бўлди. Сўнгги русумдаги учта уловни эшигига қаторлаб қўйган, муҳташам ҳовлиларида даврон сураётган бир қадрдоним телефон қилиб қолди.
— Бир кўришайлик, — деди овозида одатдагидан фарқли бир оғирлик билан. — Фалончи ака анчадан бери хаста эмиш. Бир хабар олайлик... Фақат, иложи бўлса, сизнинг мошинангизда борайлик.
Телефонни ўчирдиму, ичимда бир нарса узилгандай бўлди. «Ижирғаниш» деймизми, «ғашлик» деймизми — кўксимни чимчилаб ўтди. «Тавба, учта "иномарканг" бор-ку! Кунинг менинг унча-мунча ишга ярамай қолган эски «Кобалт»имга қолдими?» деб хаёлимдан ўтказдим. Хасисликка йўйдим, кўнглим ғашланди. Эътироз билдирмадим-у, лекин ичимдаги ўша совуқ ўй билан йўлга чиқдим.
У билан бозор атрофида учрашдик. Катта бозорлик қилдик. Аммо мени бир сўм ишлатишга қўймади, ҳамма харажатни ўзи кўтарди. Лекин менинг хаёлимда ҳали ҳам ўша — мошина масаласи соя солиб турган эди.
Хаста танишимизнинг дарвозаси олдига келиб тўхтадик. Ичкарига кириб, уни кўрдим-у, юрагим орқага тортиб кетди. Қачонлардир тоғни урса талқон қиладиган, моддий томондан ҳам, жисмоний томондан ҳам бақувват бўлган одамнинг ўрнида бир сиқим суяк ўтирарди. Чўкибти, жуда озиб кетибди. Кўзларида мажолсиз бир ҳасрат. Суҳбат асносида билдикки, бошига тушган бу хасталик камдай, бизнеслари синиб, ҳатто уйини сотувга қўйишга мажбур бўлибди.
Дўстим унинг ёнига ўтирди. Елкасидан қучди, сўзларида шунчалар самимият ва илиқлик бор эдики, хаста одамнинг кўзларида йиллар давомида сўнган умид учқунлари қайта ёнгандай бўлди.
— Уйни сотманг, — деди у босиқлик билан. — Фарзандларингиз бўй етиб қолди, уларнинг кўнгли ўксимасин. Муаммолар ўтиб кетади, ҳаммаси жойига тушади.
Чиқиб кетаётганимизда, у беморнинг кафтига оҳиста бир даста пул тутқазди. Шундай қилдики, гўё ёрдам бераётгандай эмас, балки қарзини қайтараётгандай тавозе билан.
Ташқарига чиқдик. Кўчага етганимизда дўстим тўхтаб, қўлимдан калитни олди. Бизни кузатиб чиққан бемор бой дўстининг оддий мошина рулига ўтирганини кўриб, ғалати қараб қўйди. Иккии километрлар юргач, дўстим калитни узатди:
— Мошинани энди ўзингиз ҳайданг.
Яна ҳайрон қолдим. Миямда мингта савол чарх урарди. Узоқроқ кетгач, у чуқур хўрсинди-да, менинг аҳволимни сезгандай изоҳ берди:
— Бемор одамнинг кўнгли жуда нозик бўлади, — деди у паст овозда. — Ҳозир у жисмонан қийналяпти, устига-устак иши юришмай, моддий аҳволи ҳам хароб бўлиб турибди. Агар биз унинг эшиги олдига ҳашаматли уловда борганимизда, унинг кўнгли ўксир эди. "Булар маза қилиб юрибди, мен эса..." деб ич-этини ерди. Шунинг учун унга «ҳаммаси жойида» эканини кўз-кўз қилгим келмади. Оддийроқ борайлик деганим шундан...
У гапирар эди, мен эса машина рулини чангаллаб, пешонамдан чиқаётган совуқ терни сезмай қолибман. Томчи-томчи тер эмас, ичимдаги торлик ва инжиқона хаёлларимнинг уяти эди бу.
Бир-бирини сотишга тайёр, бировнинг йиқилганидан ҳузур қиладиганлар ҳозиру нозир бу замонда... ўз дўстининг, ҳатто унинг нозик қалбини асраш учун шунчалик теран ўйлайдиган одамлар бор-а!
Ҳилвираб қолган бу дунёни аслида шундай, ўз манфаатидан кечиб, ўзгаларнинг шаъни ва кўнглини ҳар нарсадан баланд қўя оладиган "чин ИНСОНлар" ушлаб турган бўлса, ажаб эмас.
Мақсуд Жонихонов

❤23👍4
⚠️ АҚШ CОВИД-19 лабораторияда яратилганини ва дунёга тарқалганини расман тан олди. Карантин эса илмий эмас деб эълон қилинди!
АҚШ расмийлари вируснинг Ухан вирусология институтида оқиш натижасида келиб чиққанини расман тан олди. Оқ уй томонидан эълон қилинган жорий маълумотларга кўра, АҚШ расмийлари ва олимлари бу фактни йиллар давомида яшириб, далилларни йўқ қилиб ва ёлғон хабарларни тарғиб қилиб келмоқдалар.
Асосий ҳимоя чоралари сохта эканлиги исботланди: ниқоблар ва икки метрлик ижтимоий масофа илмий эмас деб топилди. Карантинлар иқтисодиётни барбод қилди ва пандемия ниқоби остида фирибгарлар АҚШ маблағларидан 250 миллиард доллардан ортиқ маблағни ўғирлашди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳақиқати
Бир оқил инсондан сўрашибди:
— Хаётда қандай инсонни энг гўзал инсон деб биласиз?
Оқил инсон жавоб берибди:
— Айбларимни кўриб-билиб туриб хам, мени яхши кўришдан тўхтамайдиган инсондан гўзалроғини кўрмадим...

❤9👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧️ Ёмғирлар ёғса гар соябон бўлай,
💖 Қалби беғуборим, дардинг оламан.
👧🏻 Жон қизим, ваъда бер, айт такрор ва такрор:
🗣️ "Она, мен албатта бахтли бўламан!"
🤲🏻 Ҳар нени бандадан эмас, Аллоҳдан сўра!
✨ Унинг ишқида ён, борлигингни сев...
🌍 Орзуси бир олам, чиройли қизим,
🤝 "Бахтли бўламан" деб менга ваъда бер!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤6
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-41-
иш жойидан узоқ муддатга ҳизмат сафарига , тўғрироғи тажриба алмашиниш ва малака оширишга кетадиган бўлди.
Бу ҳақда кўпдан буён орзу қилиб юрган Абдумажид қатор номзодлар орасида унинг номзоди танловдан ўтганлигини ва тегишли ҳамма ҳужжатлар тезда тайёр бўлганлигини эшитганда карахт бўлиб қолган аҳволга тушиб қолди.
Бир ой аввал "Қани эди тезроқ шу ерлардан кетсам " деб кун санаётган Абдумажид энди...
юрагининг ардоғи - жажжи фариштаси Робияни кўзи қиймаётган эди. "Ҳеч бўлмаганда онаси - Райҳон тирик бўлганида ... Бари бошқача бўлар эди..." Абдумажид нимани ўйламасин хаёлларининг охири бориб Райҳонда тўхтар эди . У маъюс хўрсинди. "Кетадиган жойим яқин бўлса экан. Мода пойтахти - Париж . Ҳа умрида қўлига қалам олиб илк бор эскиз чизганнинг ҳам , ҳаётида бир бор либос бичиб кийим тикканнинг ҳам , умрини турли подиумларда мода намойиш қилиш билан ўтказганнинг ҳам орзуси у ерни кўриш , ўша мода пойтахтидан баҳра олиш бўлса керак. Абдумажидга ўхшаган касби шу каби турли танловлар ўтказиш билан банд бўлганларни-ку айтмаса ҳам бўлади.
Аммо ҳозирги вазиятда ...
Абдумажид икки ой аввал ўзи ишлаётган муассасага бош директор қилиб тайинлаган эди.
Шу сабаб асосийси бўлиб , сафарнинг ортга суришнинг ҳеч ҳам иложи йўқ эди.
* * *
Абдумажиднинг бир кунда икки, уч маҳал келишига ўрганиб қолишган экан. Суюма ҳам кейинги вақтларда ўзидаги қизғаниш ҳиссини енгишга ҳаракат қилиб , буни уддасидан энди- энди чиқаётган эди. У поччаси келганида Робияни унга узатар экан , пайтдан фойдаланиб анча ишини битириб олишга ўрганиб олган эди. Поччаси болалари Шаҳзоджон ва Робия билан ёлғиз қолиб вақт ўтказишни яхши кўрарди . Буни билган Йўлдош ака, Шаҳло опа ва бошқалар уларни ёлғиз қолдириш учун имкон топар эдилар .
Нима учундир Абдумажид кеча эрталабда бир кўринди- ю , кейин шу бўйи йўқ бўлиб кетди.
Бугун кечгача ҳам бир кўринмагандан кейин Шаҳло опа ростмана хавотирга тушиб қолди.
Абдумажид кечки соат саккизларга кириб келди. У Шаҳло опанинг "Болаларга ҳа деб ўйинчоқ олиб келаверманг ,ўзи шундоғам ер- у кўк ўйинчоқ бўлиб кетди, кунига биттадан ўйнаса ҳам иккала болангизга бир йилга етади" деб тушунтириш берганлиги учун бугун ўйинчоқ эмас , балки бир сават турли мева- чева кўтариб келибди. Ўтган сафар келганида Суюманинг Робияга шарбатқисгичдан олма сувини чиқариб ичириб турганига гувоҳ бўлганлиги учун қўшимча бир яшик серсув , сап- сариқ ширин олмадан ҳам олиб келибди.
Ҳаммалари дастурхон атрофига ўтириб дуои - фотиҳа қилингач , Абдумажид дабдурустдан мақсадга ўтиб қўяқолди:
- Ада , ойижон , - деди у тиззасида эркалаб олиб ўтирган Робияни қўнғироқдек сочларини бармоқларида тарар экан , - мен...мен эртага кетадиган бўлиб қолдим. Иш юзасидан . Франция, Парижга... Олти ой муддатга ..., - сўнг ҳижолатли кулимсиради,- Бормасликнинг иложи бўлмади ...
Орага бир зум сукунат чўмди.
Уни Йўлдош аканинг салобатли овози бузди :
- Болам, ой бориб , омон келинг . Биздан , фарзандларингиздан хавотир олманг . Кўнглингиз хотиржам бўлсин , - Йўлдош ака Робияга кулимсираб қошини ўйнатиб қаради ,- Қаранг , Робия қизим ҳам кап- катта қиз бўлиб қолди . Ҳадемай уйларни супурадиган қиз бўлиб қолади .
- Буважон , "пилесос қилади " денг , ҳолам ҳар доим ўшнақада уй супирадила- ку ...
Шаҳзоднинг гапидан ҳамма кулиб юборди.
Абдумажид "ҳозир" деганча кўчага чиқиб кетди . Зум ўтмай ўртача сабзи тахтадек планшет кўтариб қайтди.
- Сал қолса эсимдан чиқар экан.
Бу орқали бемалол бир - биримизни кўриб гаплашиб туришимиз мумкин .
- Овора бўлибсиз-да , ўғлим. Уйда телефон бор- ку. Ўша хам бўлаверар эди ...
Абдумажид кулимсиради :
- Ойижон бу билан юзма - юз гаплашиш имкони бор . Болалар бемалол мени кўришлари , ўзим билан гаплашгандек овозимни эшитишлари мумкин. Мен ҳам уларни...
Абдумажид эрта сахарда учиб кетишини айтиб шу бугун хайрлашди. У кетар чоғида Робияни қўлидан қўйгиси келмас , ҳидига тўйиб олай деган мақсадда тинмай юзлари, сочларини ҳидлар, қалбининг бир парчаси шу ерда қолаётганилан юраги увишиб
Хазонрезги

❤41🔥13😢3