📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Капалак (ҳикоя)

Ота болакайни шаҳарга олиб кетиш учун келган куни ошхона томида биринчи қизғалдоқ очилган эди.
Қип-қизил…
Болакай улоқчадай ўйноқлаб кўчага отилди, жўраларига мақтанди… Қўрадаги жажжи қўзичоқлар, куни кеча туғилган тарғил бузоқча ҳам унинг эртанги сафаридан “бехабар” қолмади. Кейин томга чиқиб, қизғалдоққа ўз қувончини баён эди:
– Эшитдингми, мен эртага шаҳарга кетяпман!..
Кун қуёшли бўлгани боис, супага жой қилинган эди. Қўш қават атлас кўрпача устида беўхшовроқ чордона қурганча, томдаги болакайнинг қувноқ хатти-ҳаракатларини зимдан кузатиб ўтирган ота – Ҳайдарали унинг бу гапини эшитиб, кулиб юборди. Бунга жавобан Махсум бобо жиддий эътироз билдирди:
– Боланинг устидан кулмайдилар, улим. Кўнгли ўксийди.
Бу пайтда болакай қизғалдоқ теварагидаги майин майсаларни ҳар ён тараб, уни ўт-ўланлар қуршовидан халос этмоқда эди.
– Улинг жуда аломат-да! – деди чол неварасига меҳри товланиб. – Эшит, шамол турганда ғумайлар қўшиқ айтиб, отқулоқлар чапак чалармиш… Умринг узоқ бўлгур, хўп гапларни топади-да!
– Бунақа бекорчи нарсаларга алахсигандан кўра, ҳарф ўрганса тузук бўлармиди… – дея тўнғиллади ота.
– Мен нулевойга бермоқчи эдим, энанг қўймади, – деди Махсум бобо ошхона томонга имо қилиб. – Ҳалитдан мактабингиз нимаси, бола болалигини қисин-да, дея туриб олди.
– Энди бунингиз бизни анча қийнайди, – деди ота ўша норози оҳангда. – Ҳозирги болалар мактабга боргунча алифбени шариллатиб ўқийдиган бўлиши керак. Бунингиз эса қизғалдоқ билан гаплашиб, ғумайлар қўшиқ айтади, деб юрибди. Ҳаддан зиёд эркалатиб юборгансизлар буни, ота!
– Бекор айтибсан! – деди боядан бери ўғлининг, худди бегонадай, қовушмай ўтиришидан ғаши келиб турган Махсум бобо, зардаси қайнаб. – Бу ўзи бўлакча! Ана, укангди бачалари, осмондан қизил қор ёғадими, жала ўрнига тош ёғадими, сира пинак бузишмайди, худди шундай бўлиши керакдай, бари ўта лоқайд. Улинг эса тийрак – йўқ-бор нарсадан ўзича маъно қидиради, ҳайратининг эса чеки йўқ. Менга ўхшабди дейсанми? Бекор гап! Бунинг ёшида сен ўр эдинг, тўнг эдинг, пулга жуда ўч эдинг. И-я, нечун жаҳлинг чиқади? Эсингдами, амманг раҳматли қидириб келганида, ёнида ётган киши бўлиб, сочбоғидаги ҳамма тангаларни кесиб олгансан… Тағин куласан-а! Шуни билиб қўй, неварамни шаҳарга обориб синдириб-нетиб қўяр бўлсанг, ўзим сени синдираман! Уқдингми?!
Болакай шаҳарда туғилган. Ота – талаба, она – талаба, ёшига тўлиб-тўлмай қишлоққа ташлаб кетишганди. Ўқишлари битгач эса, улар шаҳарда муқим туриб қолишди. Ҳар гал қишлоққа келишганда, болакайни ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлишарди-ю, бироқ Махсум бобо: “Ҳеч қурса, мактаб ёшига етсин”, дея изн бермай келарди. Бу сафар ўғлининг нияти жиддийлиги боис, ноилож ройиш билдирганди.
Оқиш биноли Темур йўл бекати яқин бўлгани сабаб, эртаси ота-бола кунботишдаги бедазор оралаб кетган сўқмоқ бўйлаб йўлга тушишди. Қизиган ҳавода кўкат ҳиди анқийди. Ҳозиргина бекатдан қўзғалган юк эшелони салдан сўнг ингичка, қорамтир тасма сингари олис уфқ қаърида кўздан ғойиб бўлади. Поездлар ҳаракатини томдан туриб кўп бора кузатгани учун бу манзаранинг болакайга ҳеч бир қизиғи йўқ, қоп-қора мунчоқдай кўзлари теваракка югургилаб, қизғалдоқ қидиради. Аксига олгандай, яқин ўртада улар кўринмайди, борлари ҳам узоқда.
Бирдан болакайнинг кўзлари шодликдан чақнаб кетди, сўқмоқнинг шундоқ ёқасида, қалин ўт-ўланлар орасида бир жуфт қизғалдоқ мисли чўғдай лов-лов ёниб турарди. У, қувончи ичига сиғмай, қизғалдоқларни авайлаб узиб оларкан, уларнинг биридан ари ҳавога кўтарилди. Ана шундагина болакай ҳар ёнда арилар ғувуллаб, майсалар орасида ҳашаротлар қимирлаб, сўқмоқда эса чумолилар карвони ғимирлаб юрганини пайқади.
Бундан юраги баттар энтикди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18🥰3
Болакай азалдан кўм-кўк майсалар устига мукка тушиб, ғимирлаб юрган турли жониворларни, айниқса, тиним билмас чумолилар карвонини соатлаб кузатишни ёқтирарди. Баъзида девор тагларини чўқилаб, захда ётган бирор қирқоёқни чўпга илаштириб оларди-да, уни чумолиларга ташларди. Боиси, қирқоёқни жинидан ёмон кўради. Қайсидир йили шофёр амакисининг қулоғига қирқоёқ кириб қолиб, шўрлик роса азобини тортган. Шу-шу қирқоёқни кўрди дегунча, уни чумолиларга талатади. Ўзи эса тепада, худди бобоси тўйда кураш тушаётган полвонларга пишанг бергандек, “Ҳа, бўш келманглар!” деб туради. Оқшом эса амакисига ҳисобот берарди: “Амаки, мен бугун яна битта қирқоёқ ўлдирдим. Энди машинангизга миндирасиз-а?” Амакиси доимо ваъдани қуюқ қилади-ю, бироқ ҳеч вақт сўзининг устидан чиқмайди. Болакай бобосига шикоят қилади. Бобоси: “Ҳа, уними, келсин ҳали, бир қулоғидан чўзиб қўймасам-ми!..” дея пўписа қилган бўлади. Сўнг уни эргаштириб, сой бўйидаги сайҳонликка олиб тушади. Тевараги дарахтлар билан қуршалган сайҳонликда бобосининг ўндан зиёд асалари қутилари бор. Бобоси бошига тўр қалпоқ кийиб, қутилар орасида узоқ ивирсийди. Болакай эса, теварагида виз-виз учаётган минглаб арилардан бирортаси ҳам ўзига тегмаётганидан ўзида йўқ қувонади: “Ари тилини биламан-да, шунинг учун улар менга қотинмайди!” деб ўйлайди. Арилар тилини бобосидан ўрганган. Бир куни, арилар нима деяпти, деб сўраганида, бобоси, “бекор турмай, ишлаш керак-ишлаш керак деяпти”, деган. Болакай ажабланган: “Шундан бўлак айтар гапи йўқми уларнинг?” Бобо деган: “Бўлак гап айтишга уларнинг фурсати йўқ”.
Болакай қўлидаги қизғалдоқни авайлаб тутиб, бир муддат у ён-бу ён учиб, сўнг майсалар орасида ғо­йиб бўлган арини кузатиб тураркан, бирдан ари тилини билишини айтиб, отасига мақтангиси келди.
– Ота, биласизми, ари нима деб ғўнғиллайди?
Қўлида залворли портфель, эгнидаги қора чарм курткаси қуёшда қизиб, танини қиздираётганидан лоҳас тортиб бораётган ота малолланиб ортига ўгириларкан, арчилган тухумдек силлиқ юзида норозилик ифодаси пайдо бўлиб, тўнғиллади.
– Уф-ф, эгнингни кир қилмасанг-чи!
Бу хил қўрс муомалани сира кутмаган болакайнинг кўнгли чўкди. Эгнидаги оҳори тўкилмаган кийимларига тумшайиб қараб қўйди. Бу кийимда ўзини жуда ноқулай ҳис этмоқда эди.
– Қизғалдоқни нима қиласан? – деб сўради ота, унинг қўлидаги чечакларга энди эътибор бериб.
– Энамга обораман!
– Ташла!
– Йўқ! – Бола қўлидаги қизғалдоқни ортига яширди.
– Боргунча, барибир сўлиб қолади.
– Сўлимайди.
– Агар ташласанг, шаҳарга боргач, ўзим сенга бозордан бир даста лола олиб бераман. Хоҳласанг, бир қучоқ.
– Ие, лолани ҳам сотишадими? – Болакай таажжубланди.
– Ҳа, сотишади.
Болакайнинг ҳайрати янада чексизланди. Худди момоси гоҳи кунлари қирдан тушиб келадиган геолог амакиларга товуқ ёхуд тухум сотгандай, лолани ҳам сотишлари мумкинлигини тасаввур доирасига асло сиғдиролмади – ишонмади.
– Алдайсиз.
– Етар! – Ота жеркиниб, йўлида давом этди. – Чалғимасдан етишиб юр! Акс ҳолда…
Бола унга етишиб юришга уринаркан, бироқ кўзи ғумай баргида ўрмалаб бораётган хонқизига тушгач, тағин алахсиди. Хонқизини авайлаб кафтига олди-да, кўрсаткич бармоғини тик тутиб, шодон овозда қичқирмоққа тушди:
– Уч! Уч! Бойнинг қизини олиб бераман! Уч! Уч! Бойнинг қизини олиб бераман!
Хонқизи унинг бармоғи учигача кўтарилиб, хиёл тараддудланиб турди-да, сўнг қора холли қизғиш қанот қабиқларини ғалати керганича, визиллаб учиб кетди. Болакай унинг ортидан завқланиб қараб қоларкан, қувончи ичига сиғмай, турган ерида шўхчан ирғишлади. Кейин бирдан анча нарига бориб қолган отасининг ўзи томон хўмрайиб қараб турганини пайқаб, қимтинганча унга яқинлашди.
– Мен сенга чалғимай юр дедим-ку!
Болакай жажжи туфличалари учига термулганча, ер сузиб тураверди.
– Сени яхши десам, гап уқмайдиган бола экансан-ку, а?!
Улар яна йўлда давом этишди.
Болакай бирпас тинч борди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Атроф эса ғоятда фусункор эди: кучсиз эпкинда тебранаётган майсалар, виз-виз учаётган арилар, сўқмоқни у ён-бу ён кесиб ўтган чумоли карвонлари, шишадек тиниқ осмонда муаллақ туриб қолган тўрғай, ҳув наридаги ясси тепалик бағрини қизартирган алвон ранг қизғалдоқлар, кенг бедазорнинг ҳали у еридан-ҳали бу еридан дув кўтарилаётган чумчуқлар галаси, беданалар сайраши… Бунинг бари болакай учун ғоятда қизиқ, ғоятда жозибали эди.
– Ота, тўрғай нега осмонда бунақа қилиб туради-а? – дея сўради аллақачон гинасини унутган болакай қўлларини қанот қилиб.
Ота тепага қаради.
Елкасини қисди.
Тўрғай нечун бу тарзда муаллақ туришини ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
Бу орада бола иккинчи саволни берди:
– Нега чумчуқлар бунақа турмайди, а, ота?
– Билмадим.
– Шаҳарда чумчуқлар борми?
– Бор шекилли.
– Мусича билан тўрғай-чи?
– Бор, – Ота шундай деди-ю, ўз-ўзидан ҳайратланди. Чунки шунча йил шаҳарда яшаб, ҳар иккала қушнинг бор-йўқлигини тузукроқ билмас экан. Дарвоқе, бир гал очиқ дераза рахига қўниб турган мусичага кўзи тушгандай бўлувди. Лекин тўрғайни-чи?.. Йўқ, кўрмаган экан. Баттар ажабланди: “Тавба, “дом”да турганингдан кейин, аҳвол шу экан-да!..”
– Шаҳардаям қушларни рогаткада отишадими, ота?
– Уф-ф, бунча бижилдоқ бўлмасанг! – Отанинг тағин жаҳли қўзиди.
Болакайнинг юраги сиқилиб, полапондай ҳурпайиб олди.
Шу созда пича сукут сақлаб жим борди.
Бироқ кўп ўтмай, капалакка алахсиди. Капалак гулхайри япроғига қўниб, қора доғли оппоқ қанотларни митти елпиғичдай дам-бадам силкиб-силкиб турарди. Капалакка кўзи тушгач, у оёқ учида юриб, унга яқинлашди. Капалак учиб бориб, наридаги майсалардан бирига қўнди. Кейин бу ҳол яна так­рорланди. Бунга сари болакайнинг баттар ҳаваси қўзиб, ўт-ўланларни оралаганча, унинг ортидан эргашди. Капалак тағин учди, гоҳ пастлаб, гоҳ юқорилаб, ўн-ўн беш одим нарига бориб қўнди. Болакай унинг изидан қолмади.
– Нусрат!
Бу бехос чақириқдан чўчиб кетган болакай, бир хаёли, отаси томон югуриб бормоқчи бўлди. Аммо шундоқ бурни тагида дириллаб, ял-ял товланиб турган капалакни ташлаб кетишга кўзи қиймади. Бошидан соябони узун кепкасини қўлига олди.
Тап!..
Капалак қўлга тушди.
Болакай типирчилаётган капалакнинг қанотларидан авайлаб тутиб, танглайини тақиллатганча, уни у ён-бу ён айлантириб томоша қиларкан, ҳаяжондан томоғига нимадир тиқилиб: “Вуй, бунча чиройли! – деди-да, сўнг самимий оҳангда қўшиб қўйди: – Қўрқма, ҳозир сени қўйиб юбораман!
– Нусрат!
У капалакни эҳтиётлаб тутганча, отаси томон югурди.
– Ота, қаранг, бирам чиройли!
Ота хўмрайганча, аввал унинг ўтдан кўкарган шимига, оқиш кўйлагига, сўнгра қўлидаги капалакка разм соларкан, ғазабдан бўғриқиб, бир муддат тик туриб қолди. Кейин тўсатдан капалакка чанг солиб, кафтида ғижимлаб ерга итқитди, сўнг бунга ҳам қаноат этмай, оёғи билан эзиб, тупроққа қориштириб ташлади.
– Нима бало, йилинг чўчқами, аҳмоқ!
Болакайнинг ранги докадек оппоқ оқариб, бақрайганча туриб қолди. Қаршисида отаси эмас, эртакларда тасвирланган ёвуз руҳ тургандек, беихтиёр икки одим ортга чекинди. Орада чўп учидаги қирқоёқ тўйқусдан бармоғига ёпишгандай, ғалати тарзда бир-икки сесканиб ҳам олди. Сўнг кўзларига ёш қалқиб, пуштиранг лаблари титраб, кескин ортига бурилди-да, ҳув узоқда, ясси дўнгликлар ортида қолган қишлоқ сари елдай учиб кетди.
– Нусрат! Нусрат!..
Ота унинг ортидан югурди ва биринчи қадамдаёқ болакай тушириб қолдирган икки дона қизалдоқни босиб, янчиб юборди.
– Нусрат! Қайт изингга! Нусрат!..
Болакай тобора узоқлашиб борар, шу тобда у боягина яшил майсалар узра чарх уриб юрган оппоқ капалакка жуда-жуда ўхшаб кетарди.
«Ижод олами» журнали, 2018 йил, 1-сон

Нормурод Норқобилов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥3😢2
ОДАМ ОВОЗИ

Мастура хола ярим уйғониб, ёнини пайпаслади. Асқаржонни тополмай бирпас гаранг бўлиб ётди-да, кўзини очди. Кун ёйилиб кетибди. Уй ичи жимжит. У ўрнидан туриб ўтирди. Гулдор ёстиқнинг тагини тимирскилаб, илиққина нос шишасини топди. Тиззасини қучоқлаб ўтирганича эшик томонга қараб қўйди. Секин хўрсинди. Данагидан мағизи ширин дегандек, неварасига ўрганиб қолган экан. Асқаржон доим уни "ачом қилиб" ётар, мана шунақа хаёл суриб ўтирганида, эшикни тарақлатиб очиб кириб қолар, уй бозор бўлиб кетарди. Мана, уч ҳафтаки, Асқаржон йўқ. Отаси "дом"га кўчиб кетган. Йўлдошали ҳам, келини ҳам юринг деб, уввало қисташди, Мастура холанинг ўзи кўнмади. Икки хонали секция экан. Эр-хотин ёш... Бунинг устига чолининг чироғини ўчириб, ҳайҳотдай ҳовлини ташлаб қаёққа борарди.
Мастура хола яна неварасини ўйлади. Асқаржонни боғчага беришган экан. Ичикиб қолмасин-да ишқилиб...
У секин айвонга чиқди. Куз ҳам келибди. Айвон зинасидан этакдаги хужрага, ундан бурчакдаги ошхонагача чўзилган силлиқ йўлкага олма хазонлари тўкилибди. Гулзордаги райҳонлар шалпайиб қолибди.
Мастура хола инқиллаб зинадан тушди. Ошхонага кириб, самоварга ўт ташлади. Тандир олдида ётган чўлтоқ супургини олиб, чап қўлини тиззасига тираганича энкайиб йўлкани супурди.
Ёлғиз ўзи чой ичкиси келмади. Пастак ғиштни девордаги туйнукдан қўшни ҳовлига мўралади. Ўртадаги сўрида кўрпачага мук тушганча, яланғоч товонларини бир-бирига уриштириб китоб ўқиб ётган қизни кўриб, овоз берди:
-- Лола, ойингни чақир.
-- Ойим ишга кетганлар.
Ҳа-я, бугун сешанба-я!.. Холпошша интернатда ишлайди. Кун ора боради.
Мастура хола бирпас иккиланиб турди-да, яна қиздан сўради.
-- Ўзинг чой ичдингми?
-- Ичдим, -- деди қиз китобдан бош кўтармай.
Мастура хола нари кетди. Наридан-бери икки пиёла чой ичиб, кўчага чиқди. Дарвоза ёнидаги ёғоч ҳарранка ўтирди. Кўча бошида кўйлакчан ўйнаб юрган қора-кура болалар уни кўриб қолишди-ю, қий-чув кўтариб, олдига келишди.
-- Ая, Асқар қачон келади? -- деди болалардан тикроғи ҳарракга, Мастура холанинг ёнига ўтириб.
Қизиқ, ёши олтмишдан ошибди-ю, болалар уни буви эмас, ая деб чақиришади.
Мастура хола бармоқларини букиб, ҳисоблай бошлади. Бугун сешанба бўлса, чоршанба, пайшанба... Ҳали тўрт кун бор экан.
-- Эртага, -- деди у болага қараб. Кейин илдам ўрнидан турди. -- Кетмай туринглар.
У уйга кирди-да, вазадаги попук-қантдан кафтида олиб чиқди. Болалар конфетни олиб, қий-чув кўтарганча диконглаб кетиб қолишди.
Мастура хола бошини бир ёнга ташлаганча ўтираверди. дераза олдига қатор экилган олчалардан шовиллаб хазон тўкилди. Устига ўргимчак тўри ёпишган бир дона қизҚиш япроқ шундоқ унинг тиззасига тушди. У хазонга узоқ қараб қолди. Кейин шипиллаган қадам товушларини эшитиб, бошини кўтарди.
-- Вой, Замира! -- деди негадир қувониб. Елкасига сумка осиб, қора атлас кўйлак кийиб олган Замира салом бериб, кўришиш учун кифтини тутди. Замира нариги маҳалладаги Қаюм сартарошнинг қизи. Уч ойми-тўрт ойми бўлди, битта боласи билан эридан чиқиб келган. Почтачилик қилади.
-- Йўлдош акамнинг журналини олиб келдим. -- Замира сумкасини ҳарракга қўйиб, кўк муқовали юпқа журнал чиқарди.
Мастура хола журнални олиб, муқовасидаги катта-катта ёзувларга тикилди.
-- Йўлдош аканг йўқ, -- деди у журнални ҳарракга ташлаб. -- Дўмга кетди.
-- Вой, кўчиб кетишдими? -- Замира ҳайрон, Мастура холанинг кўзига тикилди. -- Сиз қолдингизми?
-- Ман дўмда нима қиламан?! Бир кун туриб қон бўлиб кетдим. Келин ойинг ишда. Неварам боғчада. -- Мастура хола билинтирмай хўрсиниб қўйди. -- Ў-ўтирибман, -- деди чўзиб. -- Худога шукур, Йўлдошали ҳамма нарсани ғамлаб берган.
Замира сумкани олиб, елкасига илди. Авваллари у хат-пат олиб келса, эшикдан ташлаб кетаверарди. Ҳозир Мастура хола Замира билан гаплашгиси келди.
-- Қизинг катта бўлиб қолдими? -- деди у Замиранинг сумкасига қараб қўйиб.
-- Юрибди, -- деди Замира секингина.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27
-- Эрингдан хабар йўқми?
Замиранинг ранги ўчди.
-- Унақа эрдан қаро ер яхши... Битта боламни ойдинда оёғим билан боқаман.
-- Уйга кир, чой дамлаб қўйдим, -- деди Мастура хола ялингудек бўлиб.
-- Раҳмат, хола, -- Замира сумкасига имо қилди. -- Ҳали анча хатим бор. -- У бошини бир ёнга ташлаганча тез-тез юриб кетди.
Аксига олиб, маҳаллада кампир кам. Тошбуви раҳматлик кўкламда қазо қилди. Жаннати хотин эди шўрлик. Тўхтамиш Самарқандга, қизиникига кетган. Отинникига борсамикан?.. Йўғ-е, иғво қилиб, одамнинг юрагини бузади. Фалончининг қизи мундоқ, пистончининг ўғли ундоқ. Савил! Олдин ўзингни бил! Ажаб бўлди. Қизи бир кечада қочиб кетди. Уч ойдан кейин қўчқордай ўғил туғиб келди. Ўла, бешик тўйи қилиб бердинг-ку...
Мастура хола у-бу билан ўзини овутмоқчи бўлди-ю, кўнглига сиғмади.
Кеч кирди. Мастура хола Йўлдошали келса керак, деганди. Йўқ, дараги бўлмади. Авваллари кун ора келиб турарди. Кейин камқатновроқ бўлиб қолди. Майли, ўғилдир-қиздир, ўзидан тинсин.
Тавба, кексайганингдан кейин одамга унча-мунча нарса ёқмай қоларкан. У Холпошникига чиқиб телевизор кўрмоқчи бўлди-ю, кўнглига сиғмади. Уйга кириб чўзила қолди. Гулдор шифтга тикилганча узоқ ётди. Бултурлари дуруст эди. Шу кўкламдан буён кўп чарчайдиган бўлиб қолди. Оёқлари қақшаб-қақшаб оғрийди. Холпош ҳам телевизорни ўчирди шекилли, сукунат чўкди. Уй ичидаги зулмат яна ҳам қуюқлашиб кетгандек бўлди. Нимагадир Мастура холанинг юрагини қўрқинчга ўхшаган бир нарса ғижимлай бошлади. Қачондир, қаердадир қулоғига чалинган гап хаёлига келди. "Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга кетар, ўз чолингдан қўймасин!"
Кўнгил қурсин... Бўлмаса шу топда чолини эслайдими! Раҳматлик, унинг ўз қўлида жон берган эди. Унда Йўлдошали Масковда -- ўқишда эди... "Тўрттасини ерга қўйиб, топганимиз ҳам, тутганимиз шу, -- деган эди у ўлар чоғида, -- мингдан-минг розиман. Чироғимни ўчирмаса бўлди".
Ўғил-қизнинг ҳоли шу экан-да. Чилласи чиқар-чиқмас қошини қара, кўзини қара деб бир қувонаркансан. Тили чиқиб, ойи деса бир суюнаркансан. Ўзинг емай-едириб, киймай-кийдириб, катта қилиб, энди оғзим ошга етди деганингда, қиз эрим деркан, ўғил хотиним деркан, ўзи билан ўзи овора бўларкан, кетаркан. Бўлмаса, домда нима қилади. Шундоқ данғиллама уйи бўлса, ҳовлиси бўлса. Шунга йил кутиб, очиртим келганида олмайманми, дейди. Бошқага бер. Уйи йўқларга бер. Келин ҳам ўзига еткунча... Қишда у ёқда, ёзда бу ёқда тураверамиз, эмиш. Тағин, сизам юрасиз, дегани ортиқча. "Иккита хона экан. Бир амаллаб жойлашармиз", дейди. Майли, шунчалик ҳурмат қипти, барака топсин, ўзидан тинсин. Яйрасин-яшнасин... Ўзи бўлса, кўзи тирик экан, чолининг васиятини ерда қолдирмайди.
Мастура хола қачон ухлаганини билмади. Яна кун ёйилганда турди. Яна кечгача кутди. Йўлдошали бугун ҳам келмади. Мастура хола айниқса Аскаржонни соғинди.
Ҳа, бола-я! Акалли ўғлингни етаклаб ров келиб, ров кетсанг, ҳақинг кетадими?
У кечқурун Холпошшаникига чиқди. Она-бола сўрида ош еб ўтиришган экан, дик этиб, ўрнидан туришди. Холпош сўри панжарасидан энгашиб, Мастура хола билан айланиб-ўргилиб кўришди. Боёқиш, яхши хотин. Эри -- шопир. Бошқа шаҳарларга юк ташийди. Ҳафталаб йўқ бўлиб кетади. Ўтирибди, уйини уй, жойини жой қилиб... У Мастура холани қўлидан судрагудек сўрига чиқарди.
-- Неварангизни соғингандирсиз? -- деди чой узатиб.
-- Ҳа, -- деди Мастура хола. Кейин иккиланиб турди-да, қўшиб қўйди. -- Ҳали Йўлдошали келиб кетди.
Алламаҳалгача у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришди.
-- Лола чиқа қолсин олдингизга, -- деди Холпош Мастура хола зинадан тушаётганда.
-- Йўғ-е, ўзингиз ёлғизсиз...
Мастура хола айвон чироғини ёқди. Полда қадам товушлари ўзига эриш туюлиб, гурсиллаб кетгандай бўлди. Кўнгли ғаш тортиб, уйга кирди. Ўзини овутиш учун иш тикмоқчи бўлди. Қаёқда! Сўқир бўлиб қолган бу кўз ўлгур! Бир вақтлар қандоқ эди! Осмондаги қушни бежарди.
У чироқни ўчириб, ўрнига кирди. Оғир кўрпа уни бўғиб қўйгандек юк бўлди. Хонага зим-зиё сукунат чўкди. Шундай сукунат чўкдики, ўзининг юрак уришини ўзи аниқ эшита бошлади. Бора-бора қулоқлари шанғиллаб кетди. Зилдай жимжитлик унинг вужудини шафқатсиз қўллари билан ғижимлаб тўшакка михлаб ташлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26
Ҳозир салгина ҳаракат қилса, жони чиқиб кетадигандек қотиб қолди.
-- Ёлғизлик Худойимга муносиб! -- деди у секингина, аммо овози шундай жаранглаб эшитилдики, ўз товушидан ўзи чўчиб кетди...
Одамнинг тушига нималар кирмайди. Қаранг чолини кўрибди. Кўргандаям аниқ-таниқ кўрди. Зир югуриб юрганмиш. "Хаскаш қани, Мастир? Ариқ ифлос бўлиб кетибди-ку! Нега ҳеч ким қарамайди? Бир кун бўлмасам, ҳолинг шу-да!" дермиш койиб.
Мастура хола чўчиб уйғонди. Тонг отиб қолибди. У тиззасини қучоқлаб ўтирганча нос чекди... Арвоҳи чирқиллаб юрибди-да... балки ёнига чақираётгандир. Нима қипти? Вақт-соати етганидан кейин бандаси омонатини топширади-да. Нима, дунёга устун бўлармиди?
У ҳовлига тушди. Йўлкани айланиб ўтиб, ошхонага кирди. Хомсувоқ қилинган девордаги михда илиғлик хаскашнинг силлиқ бандини силаб қўйди. Бир вақтлар чоли шу хаскашни тутарди. Тавба, унинг асбобларини биттасини ҳам бежо қилмай асрайди-ку, нега бунақа койиб юрибди?
Чойдан кейин у тағин дарвоза ёнидаги ҳарракка чиқиб ўтирди. Бояги туши кўзидан нари кетмай тураверди. Юрагини ваҳима босди. Нима қиларини билмай одамларни томоша қила бошлади. Бу дунёнинг ишлари битмас экан. Биров у ёққа ўтади, биров бу ёққа, ҳамма қаёққадир шошади.
Муюлишдан жамадон кўтарган икки йигит чиқиб келди. Биттаси, қорачадан келган, баланд бўйли, чўқур дўппи кийиб олибди. Иккинчиси рангпаргина йигитча, бир қўлида жомадон, бир билагига костюмини илиб келяпти. Афтидан, мусофирга ўхшашади. Ўқувчи болалардир-да.
Йигитлар Мастура холанинг олдига келиб салом беришди.
Мастура холанинг улар билан гаплашгиси келди.
-- Бировни қидириб юрибсизларми? -- деди у йигитларнинг қўлидаги жомадонларига қараб.
-- Ўзимиз, буви... -- деди қорача йигит жилмайиб.
Унинг жилмайишими, "ў"ни аллақандай мойлаброқ гапиришими, Мастура холага ёқди.
-- Қайси юртдансан, болам? -- деди қорача йигитга қараб. Кейин ёнидан жой кўрсатди. -- Ўтир.
Йигитлар жомадонларини оёқлари орасига олиб ўтиришди.
-- Анжандан, -- деди бояги йигит. Рангпар бола ҳам бошини силкитиб жилмайиб қўйди.
-- Ўқийсизларми?
-- Ўқиймиз, -- деди яна ўша йигит. -- Политехническийда.
-- Бу ёқда қариндошларинг борми? -- деди Мастура хола яна жомадонга қараб.
-- Йўқ, -- деди йигит бош чайқаб, -- квартир қидириб юрибмиз, буви. Ётоқхона бору, кавартир тинчроқ-да...
Мастура холанинг кўнглида ноаниқ, аммо майин илиқлик пайдо бўлди.
-- Бу атрофда кавартир қўядиган одам йўқми? -- деди рангпар йигит ўртоғининг елкаси оша Мастура холага қараб.
Мастура хола йигитларга бошдан-оёқ қараб чиқди. "Жой ўлсин! Нима, ейилиб қолармиди? Шулар ҳам ўқийман деб онасининг бағридан чиқиб келган-да..."
-- Юринглар, -- деди у ўрнидан туриб.
Йигитлар ҳайрон бўлиб бир-бирларига қараб қўйишди.
-- Кўтарсанг-чи, юкингни, болам!
Учовлари олдинма-кетин айвонга чиқишди.
Мастура хола Йўлдошалининг хонасини очди.
-- Киринглар.
Йигитлар шифтига "ҳовуз" қилиб гулдор фанер қоқилган, деразаларига шойи дарпардалар тутилган уйга киришга ботинолмагандек эшик олдида туриб қолишди.
-- Бизга аши уям бўлавуради, -- деди қорача йигит ҳовли этагидаги ҳужрани қўли билан кўрсатиб.
Мастура хола индамасдан эшикдан нари кетди.
-- Киринглар, гиргиттонлар, -- деди илтимос оҳангида.
Йигитлар бир-бирларига қараб-қараб ичкарига киришди-да, жомадонларни девор тагига қўйишди.
-- Ҳақи қанақа бўлади, буви? -- деди қорача йигит эшик тавақасидан ушлаб туриб.
-- Ўқишларингга бораверинглар! -- деди Мастура хола унга қарамай.
... Кечқурунi бир қозон мошкичири қилди. Анжанликлар мош овқатни хуш кўрмайди, дейишарди. Майли, келишсин-чи...
У гулзор четидаги водопроводда лаган ювиб турган эди, йўлак томондан қадам товушлари эшитилди. Кейин янгроқ овоз қулоқлари остида жаранглаб кетди.
-- Ая!
Мастура хола лаганни ерга қўйиб, чўнқайганча қучоғини очди. Қип-қизил жемпер кийиб олган Асқаржон пилдираб келиб унинг қучоғига отилди. Мастура хола унинг у юзидан-бу юзидан ўпди. Нимагадир қорайиб қолгандек кўринди кўзига.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Майда-чуйдалар солинган тўрхалта кўтариб олган Йўлдошали жилмайиб келиб салом берди.
-- Мана, йўқолиб кетганлар келди, ойи, -- деди айбдор оҳангда.
"Ўзгариб кетибдими, кўзлари киртайиб қолибдими?"
Мастура хола сўрагиси келди-ю, ийманди, келини билан қучоқлашиб кўришди. Бўйнига осилиб олган Асқаржонни кўтариб уйга олиб кирди.
Икковлари дастурхон ёзишаётган эди, айвондан Йўлдошалининг товуши келди.
-- Бу кимники, ойи?
Мастура хола Асқаржонни тиззасига олди-да, ўтирган ерида жавоб қилди
-- Кавартир қўйдим.
Тахмондан кўрпача олаётган келиннинг қўллари ҳавода қотиб қолди. Мастура хола унинг ҳайратланиб тикилиб турган чиройли кўзларига қараб қўйди-да, Асқаржоннинг бошини силади.
-- Квартир дейсизми? -- деди келини кўрпача ёзаётиб.
-- Ҳа, -- Мастура хола унга қарамай Асқаржондан сўради. -- Боғчага боряпсанми?
-- Энди бормийман! -- Асқаржон унинг пинжига кирди. Йўлдошали эшикдан қовоғини солиб кирди-да, костюмини ечиб, қозиққа илди.
-- Нима қиласиз бошингизни қотириб, ойи! Юринг десак, у ёққа бормадингиз! Нимангизга етказолмаяпсиз?
"Ҳах, бола-я! Қўпайгур-а! Онанг пулни нима қилади? Нафақа пулидан ўлимлигиниям ғамлаб қўйибди."
-- Мусофир болалар экан, -- деди Мастура хола секин.
Овқат устида гап-сўз бўлмади. Чойдан кейин Йўлдошали туриб костюмини кийди. Асқаржон пайқаб қолди шекилли, Мастура холанинг бўйнига осилиб олди.
-- Ман кетмийман.
Онаси унинг қўлидан тортди.
-- Боғча опанг хафа бўлади, ўғлим.
Асқаржон йиғлаб юборди.
-- Аямминан ётаман, -- деди оёҚини типирлатиб.
-- Вой, сенсиз битта ўзим қўрқаман! -- деди онаси уни кўтариб. -- Опанг ёлғиз қолса майлими?
Йўлдошали уларнинг жанжалига бир оз қараб турди-да, нимагадир ийманиб, илтимос қилди.
-- Сиз ҳам юра қолинг, ойи!
Унинг гуноҳкор одамдай ялиниши Мастура холанинг юрагини эзди. Бола-да, бола! Шу топда нима қилади уни судраб.
-- Эртага бораман! -- деди Мастура хола кўнгли ийиб. -- Жон болам! Эртага ўзим бораман.
Мастура хола уларни кўча эшиккача кузатиб чиқиб, орқасига қайтди. Анчагача қулоғи тагида Асқаржоннинг йиғиси эшитилиб турди.
Уй ичи яна жимжит бўлиб қолди. Анчадан кейин айвонда гурс-гурс қадам товушлари эшитилди.
Катта-катта қоғоз халта кўтарган йигитлар олдинма-кетин кириб келишди.
Қорача йигит каттакон ошқовоқни токчага қўйди.
-- Эртага бир сомса қилиб бермайсизми, буви! Тандир бор экан.
Уйингга буғдой тўлгур-ей! Бу йил ўзи ҳам қовоқ сомса емаган эди-я!..
Мастура хола хонтахтага бир лаган мошкичири келтириб қўйди.
-- Ўзингиз емайсизми, буви, -- деди қорача йигит қошиқни қўлига олиб.
-- Ман едим, -- деди Мастура хола. -- Билмадим, мошовқат санларга ёқадими, йўқми...
-- Ёққанда қандоқ!
У болаларнинг овқат ейишига қараб жимгина ўтирди.
-- Ёлғиз ўзингиз турасизми? -- деди рангпар йигит шошилмасдан қошиқ сола туриб.
-- Нега? -- деди Мастура хола жилмайиб. -- Ўғлим бор. Неварам бирам ширинки... Ҳозир келиб кетишди.
-- Бошқа ёқда туришадими?
-- Нега бошқа ёқда турсин. -- Мастура хола ғурур билан гапирди. -- "Сентир"дан секция олишган! Бирам яхши. Ҳаммоми бор, гази бор. Ўғлим боёқишга қийин. Катта жойда ишлайди. Шундан-шунга қатнаш осонми? Ўзим қўймадим. Ишхонангга яқинроқ жойдан уй олгин дедим.
Бир оздан кейин йигитлар нариги уйга кириб кетишди. Мастура хола деразани очиб қўйди. Кўрпача ёзиб чўзилди. Хонага муздак куз ҳавоси кирди.
Нариги хонадан йигитларнинг овози эшитилиб турарди.
-- Шах!
-- Тўхтанг... қайтадан юрайлик, ҳали қандоқ эди?
-- Ашанақасизда энди...
Бир вақт эшик қия очилиб, қорача йигит мўралади.
-- Чой ичасизми, буви? Кўк чой дамладик.
-- Йўқ, -- деди Мастура хола ўрнидан ярим қўзғалиб. -- Ўзларинг ича қолинглар, гиргиттон...
У чироқни ўчирди. Нариги уйдан ҳамон йигитларнинг гангур-гунгур суҳбати эшитилиб турар, ора-чора қаҳ-қаҳ кулги садоси янграр эди.
"Боёқишлар! Ўқийман, одам бўламан деб шунча жойдан келишибди. Мусофирчилик осон гапми? Худо билсин, оналари қай аҳволда ўтирганикин?"
Унинг кўзлари секин-секин юмила бошлади. Қўшни хонадаги овозлар ҳамон тинмас, негадир бугун Мастура холанинг бағри бутун, кўнгли тинч эди. У бора-бора ухлаб қолди. Неча кунлардан буён биринчи марта ёнбоши ерга тегиб, ором олиб ухлади.

1969 йил

Oʼtkir Hoshimov
❤26
🐄 Илк бор мол бозорига борганим ҳали ҳам ёдимда...
Ёшлигимда дадам билан бир елиндор катта сигиримизни сотгани мол бозорига борганмиз.
Тумонат одам. Ҳамма ёқ шовқин. Мен учун мутлақо янги муҳит.
Ҳайронман...
Бир тараф: — Ака, беринг! Барака топинг!
Иккинчи тараф: —Пулни олинг, ака! Келишайлик! Деб бақирарди.
Мен эса атрофга қараб ҳайронман: "Пул қани ўзи? Ҳеч ким пул кўрсатмаяпти-ку..."
Бир пайт бир киши дадамнинг қўлидан ушлаб: — Ака, беринг энди...
деб ялина бошлади.
Ичимдан: "Дада, бериб қўя қолинг. Бечора жуда куйиб кетди-ку..." деб гапириворгим келади.
Аммо дадам ҳеч шошилмасди.
Охири сигирни ўша одамга эмас, анча юқори нархга бошқа харидорга сотдик.
Кейин қўй олгани, қўй🐑 бозорига ўтдик.
Бу сафар эса сотувчи қаттиқ туриб олди.
Энди дадам: — Беринг, барака топинг...
деб савдолашяпти.
Бу гал ҳам ичимдан: "Дада, сўраган пулини бериб қўя қолинг..." деб бақириворгим келади. 😊
Шунда бир киши келиб, иккаласини ҳам тинчитди. Савдони пишириб берди.
Мен эса: "Вой, бу бизнинг унутилган қариндошимиз шекилли..." деб ўйладим. 😂
Кейин билсам, у пайқачи экан. Савдо битгач, ҳар икки томон розилиги билан озгина "қанд пули" оларкан.
Шунда билдимки, бозорнинг ҳам ўз қонуни, ўз одоби, ўз сабр мактаби бор экан.
Бозордан чиққач, қўйдан ортган пулга дадам иккаламиз кабоб едик.
Уксус сепилган пиёзча, иссиқ нон, тутуни чиқиб турган кабоб...
Орадан қанча йиллар ўтди.
Кўп жойларда кабоб едим.
Лекин ўша куни дадам олиб берган кабобнинг таъмини бошқа ҳеч қаердан тополмадим.
Чунки унинг ичида фақат гўшт эмас, болалик, меҳнатнинг баракаси ва дадам билан ўтган бир кунлик бахт ҳам бор эди.

Facebookdan...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥7
НУРЛИ ҲАЛҚАЧАЛАР

-- Ойим, кетаман, деяптилар...
Хуршид чизмалар ёзиб ташланган столдан бош кўтарди-ю, хотинининг гапига тушунмагандай, унга қараб қолди. Назира атлас кўйлак устидан тутиб олган фартукнинг этагига тиқмачоқ қўлларини артиб, остонада турарди.
-- Шу топда қаёққа борадилар, кеч бўлиб қолди-ку?
-- Айтдим, -- деди Назира лоқайд қиёфада бошини бир ёнга эгиб. -- Шунча қистасам ҳам кўнмаяптилар.
Хуршид хонанинг бир деворини эгаллаган китоб жавони устидаги соатга қараб қўйди:
"Олти бўлибди. Ярим соат бор. Улгурармиканман?"
-- Машинада олиб бориб ташласаммикан? -- у хаёлининг давомини сўрагандек хотинига қаради. Назира узун киприкларини пирпиратиб, елкасини қисди.
-- Билмасам...
Бу унинг "йўқ" дегани эди. Хуршид хотинининг феълини яхши билади. Мана шу сўз оловида кўп марта оилавий жанжаллар пишган.
-- Домла хафа бўлмайдиларми, ваъда бергансиз-ку? -- деди Назира яна ўша лоқайдлик билан.
"Албатта, хафа бўлади-да", деб ўйлади Хуршид тараддудланиб ўрнидан тураркан. У деворларига чўғдек гиламлар осилган хонадан ўтиб, йўлакка чиқди.
Фазилат хола амиркон маҳси-кавушини кийиб аллақачон тайёр бўлиб олган, тугунини қучоқлаганича муштдек бўлиб креслода ўтирар эди. Одатда она боласидаги қилдек ўзгаришни ҳам пайқайди-ю, бола онадаги ўзгаришни чандон билавермайди. Хуршид ҳали онаси келганида дурустроқ разм солмаган экан. Ҳозир кўзига онаси яна ҳам кичрайиб қолгандек кўринди. Юзида ажинлари кўпайиб, кўз ости салқиб қолганини сезди.
-- Ойда-йилда бир келасизу, шунақа қиласиз-а, ойи? Нима, у уйингиз бўлганида бу уйингиз эмасми? -- деди Хуршид ранжиб.
Кампир тугунни қучоқлаб, ўрнидан турди.
-- Мавлу ёлғиз-а, жон болам, биласан-ку...
-- Мавлуда ёш бола эмас. Қоласиз. -- Хуршид онасининг кўзига илтижо билан тикилди. Аммо шу ондаёқ хаёлидан лип этиб "барибир қолмайдилар", дег.ан фикр ўтди.
-- Доминг бор бўлсин, болам, сиқилиб кетаман.
-- Бўлмаса ташлаб кела қолай... -- Хуршид шундай деди-ю, бу гапни тил учида айтганини, бунинг устига орқасида хотини тикилиб турганини сезиб, ғижинди.
-- Қўй, болам, сен ишингдан қолма! -- деди онаси унинг аҳволини тушунгандай, соддагина жилмайиб. -- Чиноз қочиб кетгани йўқ. Келиб-кетиб юрган жойим.

* * *
Автостанцияда одам сийрак эди. Ойнабанд залнинг бир чеккасидаги курсига ўтирган чол қопига ёнбошлаб мудрайди. Ўрта яшар хотин бола эмизиб ўтирибди. Касса олдида уймалашган уч-тўрт қиз хандон отиб кулади. Аҳён-аҳёнда диктор қайси автобус қайси майдондан, қачон жўнашини ҳижжалаб эълон қилади. Чинознинг автобуси жўнашига хийла вақт бор экан. Фазилат хола юраги сиқилиб ташқарига чиқди.
Қиш куни бир тутам. Дарров қоронғи тушиб қолибди. Станция биносининг пештоқидаги лампочка ёниб турибди. Рўпарадаги акациянинг шохларида кечаги қор жимирлайди. Катта кўчадаги қор эриб кетган, аммо йўл чеккасидаги ариқ қирғоқлари оппоқ. Беш-олти ёшлардаги бир бола этикчаларининг пошнаси билан музни тешмоқчи бўлиб тепкилайди.
Зина олдида тўнкарилган пақирга ўтириб олган мантипаз хотин болага қараб қичқирди:
-- Этикни йиртасан, ер юткур.
-- Болани қарғаманг, ўргилай, -- деди Фазилат хола овози титраб.
-- Э, қирилиб кетсин, шуларни деб умримни хазон қилдим. Отаси бўлса топганини ичади.
"Яратгандан ҳам ўргилай, -- деб ўйлади Фазилат хола келиб тўхтаган автобус томон юраркан. -- тилаганларга бермайди болани". У Хуршиднинг фарзандсизлиги учун ичидан ўкиниши, шу боисдан ўғли билан келини ўртасида кўп жанжал чиқишини биларди. Ўғлиникига кам келишининг бошқа сабаби ҳам бор. Бу уйда ўзини заргарлик дўконига кириб қолгандай ҳис қилар, у ёққа бурилса ҳам, бу ёққа бурилса ҳам бир нимани синдириб қўяётгандай бўлаверар эди.
Автобус бетон йўлга чиққанидан ғизиллаб кетди. Фазилат хола олдинги ўриндиққа ўтирар, ташқарини томоша қилиб борар эди. Ҳаво очилиб кетган, кўкда осилиб турган ой совуқдан жунжиккандек ранги ўчиб, автобусга эргашиб борарди. Далаларни қор босган, аҳён-аҳёнда лип ўтиб қолаётган дарахтлар гулга белангандек оппоқ, ялангликлар майин ой нурида мудраб, афсонавий туш кўраётгандек сукутга чўмган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
Фазилат хола бу йўллардан кўп юрган. Одамнинг боши толенинг тоши экан. Хоҳласа у ёққа отади, хоҳласа бу ёққа. Лекин инсон ҳаммасига чидайди, кўникади.
Эри урушга кетганида Хуршид унинг қўлида қолди. Осмон узоқ, ер қаттиқ. Қўшни хотин бир куни Фазилат холага ўргатди. "Сигирнинг думига маҳкам ёпишинг, сут-қатиқнинг ортганини шаҳарга олиб бориб сотсангиз, ҳарна бир кунингизга ярайди-ку".
Раис инсофли одам эди. Тушга қолмасдан далага чиқиш шарти билан рухсат берди.
Фазилат хола эрталаб соат тўрт яримда ўтадиган поездга бир бидон сут, ё қатиқ олиб чиқарди. Тошкентнинг гавжум кўчаларида "кисле молоко!" деб сотарди. Кейин илинса поездга чиқиб, бўлмаса ўткинчи аравада уйига қайтади, кетмонни елкасига ташлаб далага жўнайди. Хуршид ювош экан-да, ўшандаям. Уззукун танчанинг бир четида индамай ётаверарди. Бора-бора Фазилат хола мижоз орттирди. Шундан кейин кўча-кўйда югуриб юрмай, сутини мижозларига бериб қайтадиган бўлди.
Ҳеч эсидан чиқмайди, бир куни Хуршид муз еган экан, аланга-оташ бўлиб ётиб қолди. Фазилат хола тун бўйи касал билан олишиб чиқди. Тонгга яқин ухлаб қолибди. Станцияга чиқса поезд ўтиб кетибди. Бормаса, мижозлари айниб кетади. Йўлнинг ярмигача аравада у ёғига пиёда сарпойчан қор кечиб, тушга яқин мижозиникига етиб борди. Оёқлари акашак бўлиб қотиб қолган, калишига қор тўлган эди. Шу-шу бод орттириб, узоқ вақт кўрпа-тўшак қилиб ётди. Қўшнилар уни қаттиқ койишди.
-- Нима, болангиз сизга мармар тош қўярмиди? Жонингиз ўзингизга керакмасми!
Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Рўшнолик кунлар ҳам келди. Уруш тўхтади. Яримжон бўлса ҳам эри қайтди. Хуршид мактабга қатнай бошлади. Орада мана шу Мавлуда туғилди. Аммо Фазилат холанинг қувончи узоққа бормади: тўсатдан эри ўлиб қолди. Энди унинг ёлғиз умиди ўғлидан эди. Хуршид мактабни яхши битирди. Институтга ўқишга кирди.
Фазилат холанинг орзулари катта эди. Хуршид тезроқ ўқишини битириб қайтса, уни қишлоқнинг энг сулув қизига уйлантирсам, данғиллама тўйлар қилсам, деб юрарди. Бу сафар ҳам ниятига етолмади. Хуршид институтни битирди-ю, қишлоққа қайтмади. Ўқишни яна давом эттиришини, олим бўлмоқчи эканини айтди. Кейин тўсатдан уйланадиган бўлиб қолди. Тўй шаҳарда бўлди. Фазилат хола неча йиллардан буён тўплаган бисотини ўртага қўйди. Қишлоқдагилар "Ўғлинг ичкуёв бўлса" деб таъна қилишганида ичидан зил кетса ҳам сиртига чиқармади. "Бекор гап! Ҳечам ичкуёв эмас-да, бошқа туради. Ўзининг боласи олим бўлиб кўрсин-чи!"
Шукур, Хуршид ўзидан тинди. Уйли-жойли бўлди. Мана, машина олди. Фақат Фазилат хола ўғлиникига кам келадиган бўлиб қолди. Майли, ёлғиз эмас-ку, Мавлудаси бор. Ўғлидан кўрмаганини қизидан кўрар. Ўғлидир-қизидир, ишқилиб, ўзидан кўпайсин.
Автобус ғийқиллаб тўхтади, Фазилат холанинг хаёллари тўзиб кетди. У деразадан мўралаб, таниш ёғоч уйчани кўрди-ю, манзилга етганини сезди. Автобусдан тушаётганида нимагадир юраги ҳовлиқиб кетди: "Вой ўлмасам, ҳеч бунақа бўлмасди-ку, Мавлу тинчмикан?"
У ҳовлиққанча дала ўртасида қорайиб ётган қатқалоқ сўқмоқдан қоқила-сурина жўнади. Юраги ҳамон хаприқар, нохуш бир нарсанинг дарагини сезгандек бесаранжом эди. Ниҳоят, олисдаги пастак уйнинг деразасида нур кўриб, кўнгли жойига тушди, бўшашиб тўхтади. Рўмолининг учи билан пешанасини артди.

* * *
Хуршид креслода хомуш ўтирар, онасининг тугун қучоқлаганча аллақайси бекатда дийдираб турганини кўз олдига келтириб, ич-этини ер эди. Назира эса бурчакдаги тошойна олдида ўтириб, тўғнағичларини тишига қистирганча сочини турмаклар, эрининг кўзгудаги аксига қараб-қараб қўяр эди. Шу топда икковининг ўртасида электромагнит майдони каби кўз илғамас, аммо таранг сукунат чўккан, уни биринчи бўлиб бузишга иккови ҳам журъат этолмаётгандек эди.
-- Бўлмайсизми! -- деди ниҳоят, Назира бурилиб қараб. -- Меҳмонларга ўхшаб кириб борсак домланинг олдида нима деган одам бўламиз?..
-- Намунча шошасиз? Нима, мен югурдакмидим? -- Хуршид қовоғини солиб ўрнидан турди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Назира тўғнағич ушлаган қўлини кўтарганча қошини чимириб, зарда билан унга тикилди. Хотини ҳеч нима демаса ҳам, Хуршид шу топда унинг нима ўйлаганини фаҳмлади.
Ҳар қалай Хуршид Фаёз Маҳмудовичдан қарздор эди. Домла унга отаси қилмаган яхшиликларини қилди. Бугун у докторлик диссертацияси ёқлаяпти. Фаёз Маҳмудович кечаёқ Хуршидга тайинлаган: "Ҳимояга келмасангиз ҳам ресторанда столларни тайёрлаб қўйинг, кечқурун келин билан бориб, меҳмонларни кутиб олинглар, машинангизни ҳам мина келинг".
Хуршид кун бўйи югуриб-елиб, стол тайёрлади. Энди бошқалардан олдинроқ бориб, меҳмонларни кутиб олиши керак. Шунинг учун тайёр машинада онасини қишлоққа ташлаб келолмади.
У цемент зиналардан тушиб бораркан, яна онасини ўйлади: "Ойим ҳам қизиқ, шу пайтда кетиш зарурмиди?"
Хуршид гаражга кириб, машина эшигини очди. "Москвич"нинг мотори совиб қолган экан, ҳадеганда ўт олавермади. Хуршиднинг асаби қақшаб, газни босаверди. Аслида, шу машина ҳам, бир чеккаси Фаёз Маҳмудовичнинг шарофати билан олиниб қолган. Хуршид домлага ҳар қанча хизмат қилса, эъзозласа арзийди. Студентнинг стипендияси нима бўларди! Хуршид дарсдан бўш пайтларида товар станциясига бориб, юк ташир, аммо буни ҳеч кимга -- ҳатто ётоқдаги ҳамхоналарига ҳам билдирмас эди. Беш йил шундай ўтди. Охирги курсда ўқиётганида сири ошкор бўлиб қолди.
Бир куни контейнерда гарнитур келган экан. Қоронғи тушиб қолган эди. Хуршид ғира-ширада турган юк эгаси -- шляпали кишининг енгидан тортди.
-- Агар хўп десангиз юкингизни ортиб берардим.
Юк эгаси ўгирилиб қараши билан Хуршид қотиб қолди. Қани энди ер ёрилса-ю, кириб кетса. Бу -- кечагина мақтаб-мақтаб унга "беш" қўйган домла -- доцент Фаёз Маҳмудович эди.
-- Фамилиянгиз Авазов-а? -- деди у Хуршиднинг елкасига қоқиб. -- Бўпти ортинг.
Ўша куни домла Хуршид билан ярим кечагача гаплашиб ўтирди.
-- Сиз менга кечаёқ ёқиб қолгандингиз, -- деди домла хайрлашаётганида. -- Билимингиз пухта экан. Аспирантурага киришингиз керак.
Бир ҳафтадан кейин Хуршидни Фаёз Маҳмудовичнинг лабораториясига ишга олишди. Охирги курс студенти бўлгани учунми декан ҳам қаршилик кўрсатмади.
... Мотор ҳамон ўт олмас, Хуршид ғижинар эди. Гараж эшигида пўстинга ўраниб Назира турар, жажжи этикчаларини бир-бирига уриштирганча бетоқат ер тепинар эди. Биринчи бор танишган кунларида ҳам Назира худди шундай пўстин, этикча кийиб олган эди.
Ўшанда, янги йил кечасида Хуршид қачондир мактаб тўгарагида ўрганиб олган Гамлет монологини ўқиди. Чамаси яхши чиқди шекилли, ҳамма олқишлади.
Балдан кейин троллейбус бекатига чиқса, пўстин кийган оппоқ, чиройли қиз турибди. Хуршид негадир ундан кўз узолмай қолди. Назарида қиз ҳам унга жилмайгандек бўлди. Бирибир, Хуршид қизга гапиришга журъат қилолмади.
-- Қизнинг ўзи унга биринчи бўлиб гапирди.
-- Гамлетнинг ўзи бўларкансиз, Офелия ким?
-- Офелия... йўқ, -- деди Хуршид довдираб. Чиндан ҳам шунча йил ўқиб, Хуршид бирорта қизни билагидан ушламаган эди. "Мен ўқишим керак, бошқаси кейин бўлаверади", дерди ўзига-ўзи. Тўғрироғи қизлар билан юришга вақти ҳам йўқ эди.
Ўша оқшом у Назиранинг Политехника институтининг кимё факультетида ўқишини билиб олди.
Эҳтимол, қиз ҳам келишган, баланд бўйли, оғир-босиқ Хуршидни ёқтиргандир, лекин Хуршид Назирани бир кун кўрмаса туролмайдиган бўлиб қолди.
Баҳор чиққанида қиз уйига совчилар кўп келаётганини, ота-онаси ҳам уни узатиш ниятида эканлигини айтди. Хуршид типирчилаб қолди. Тайин гапки, у ҳозир тўй қилолмайди. Қизнинг оиласи катта даргоҳ кўринади. Унча-мунчага рози бўлмаса керак.
Бир куни у Фаёз Маҳмудовичга кўнглини очди.
-- Келинни олиб келинг, ўзим гаплашаман, -- деди домла.
Бу сафар ҳам бахт унга кулиб боқди. Назиранинг қайсидир бошлиқ бўлиб ишлайдиган отаси Фаёз Маҳмудовичнинг таниши экан.
Тўй жуда катта бўлди. Назиранинг отаси битта-ю битта қизи учун борини тўкди. Фазилат холанинг латта-путталари ҳеч нимага ярамай қолди. Назиранинг онаси куёв томоннинг камхаражлигидан энсаси қотганини, тўйга келган қишлоқлилар бир чекага чиқиб қолганини Хуршид ҳам сезди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13🔥5
Ўшанда онаси тўйнинг учинчи куниёқ сўппайиб жўнаб кетганини Хуршид ҳозир яна эслади. "Мана бугун ҳам шунақа бўлди-ку. Дили оғриб кетди-да... Автобусга илиндимикин?
Стартёр ҳадеганда ўт олавермагач, Хуршид бутун аламини машинадан олмоқчи бўлгандай, қора терга тушиб, ручкани шиддат билан айлантира бошлади. Ниҳоят, мотор гуриллаб кетди. Хуршид машинани эҳтиётлаб гараждан олиб чиқди. Назира унинг ёнига ўтириб уф тортди.
-- Ўлсин, кеч қолдик! Нима бало, дадам ўзига "Волга", сизга атайлаб "Москвич" олиб берганми?
"Яна ўша гап, -- деб ўйлади Хуршид машинани чироқлар чарақлаган серқатнов кўчадан оҳиста юргизиб бораркан. -- Падарига лаънат, машинанинг ҳам, пулининг ҳам!"
Одатда рулда ўтирган киши ҳамиша зийрак бўлади. Шу топда Хуршид ҳарчанд уринмасин, кўнгил ғашлиги тарқамади.
Уйланибдики, шу гап. Айниқса, Назира айтган "юксак аристократия" даврасига кирганида Хуршид бўғилиб кетади. Қайнотасининг ҳам, атрофидагиларнинг ҳам топган гапи -- ким қанча маош олади, кимнинг "Москвич"и бору "Волга"си йўқ, қайси заргарлик магазинига қандай "комплект" келган, ким Ригадан неча минг сўмга гарнитур олиб келди... Бу даврага кирганида Хуршид ҳавоси сўриб олинган вакуумга тажриба учун қамаб қўйилган сичқонга ўхшаб қолади. Устига-устак фарзандсизлик эр-хотинни асабий қилиб қўйди.
Начора ўзга илож йўқ. Хуршид бу хонадондан қарздор. Шуни ўйлаган сайин баттар азоб чекади. Ўз қишлоғини, болалигини қўмсайди.
Эсида, шундоқ уларнинг чорбоғи остидан каттакон анҳор ўтар эди. Болалигида, студентлик чоғида таътилга чиққанида ҳам Хуршид шу анҳорда чўмилишни яхши кўрарди. У чарчагунча сузар, кейин соҳилдаги қум устида чалқанча ётиб оларди-да, кўзларини юминқираб, қуёшга тикилар эди. Шунда унинг кўз ўнгида сон-саноқсиз бинафша ранг ҳалқачалар оловланиб ёнар, Хуршид уларни соатлаб томоша қилишдан зерикмас эди. Мана шу нурли ҳалқачалар ҳам, илиқ қумнинг кураги майингина ботиши ҳам ширин тушдек аллалар эди уни. Ҳозир у атрофини ўраб олган ҳамма нарсани ана ўша нурли ҳалқачаларнинг бир нафасли жилваланишига алишишга тайёр эди. Бугун онаси келди-ю, ўша сеҳрли дамларни яна эслатиб кетди.
Машина силкиниб, Хуршиднинг ҳуши ўзига келди. У йўл чеккасидаги ўнқир-чўнқир яхмалакдан ўтди-да, яна ўша тезликда юриб кетди.
Ярим йил илгари Фаёз Маҳмудович Хуршиднинг олдида унинг қайнотасига ярим ҳазил, ярим чин қилиб: "Куёвингизга машина олиб бермайсизми?" деб кулган эди. Мана у "Москвич"ли ҳам бўлди. Машинали бўлди-ю, ташвиши яна кўпайди. "Юксак даврадагилар энди Хуршидга очиқдан-очиқ таъна қиладиган бўлиб қолишди. "Диссертация чўзилиб кетди-ку, қачон олиб бўласиз?"
Рост, у уч йил аспирантурада ўқиди. Яна икки йил ўтди. Ишининг охири кўринмаяпти. Хуршид аспирантурага кираётганидаёқ кўнгли ғаш бўлган эди: конкурсда у билан тенг балл олган хоразмлик қизни эмас, Хуршидни қабул қилишди.
Хуршид лазер нуридан космонавтика фойдаланиш деган мураккаб мавзуга қўл урди. Аммо бу ишни эплай олмаслигини ўзи ҳам биларди. "Оёғи ердан узилган одам осилиб ўлади. Икки ўртада домлангнинг юзини ерга қаратдинг. Қўлингдан келмас экан, бошқаларнинг йўлига ғов бўлиб нима қилардинг", деб ўзини кўп бор койиди. Аммо нима фойда? Олимлик йўлига тасодифан кириб қолган, домласининг этагига ёпишиб югурдаклик қилиб юрган аспирантлар озми?.. Ўзи-чи, ўзи? Мана, бугун Фаёз Маҳмудович доктор бўлади. Хуршид зиёфатга келган меҳмонларга чой ташийди. Охирида ҳаммани уй-уйига ташиб, аравакашлик қилади.
Тўғри-да ҳар ким қўлидан келган ишни қилиши керак!
Унинг ўйларини аллақандай ваҳимали гумбурлаган овоз, кетидан Нажиранинг чинқирган товуши бузиб юборди. Хуршид даҳшат ичида рулга ёпишиб хотинига қаради. Назира икки кафти билан юзини тўсганча энкайиб қолган эди.
"Авария!!" -- шу хаёл миясига чақмоқдай урилди-ю, рулни кескин ўнгга бурди. Аммо рул унга бўйсунмас, машина аллақандай ғайри табиий равишда шиддат билан кўндалангига судралиб борар эди. Хуршид беихтиёр орқасига ўгирилиб қаради. Каттакон самосвал буфери билан Хуршиднинг машинасини шундоқ ёнбошидан илиб олганча шиддат билан судраб борарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
"Ҳозир машина ағдарилади-ю, самосвал устимиздан ўтиб кетди", деб ўйлади Хуршид қўрқувдан титраб. Негадир шу топда онаси кўз ўнгига келди. Яна бир-икки сония ўтган бўлса керак. Аммо бу онлар йилга тенг эди. Ниҳоят, самосвал тўхтади. "Москвич" ҳам унга кўндаланг ёпишганча, силкиниб тўхтаб қолди. "Хайрият, ағдарилмади" -- Хуршид аъзойи баданини муздай тер босганини энди пайқади.
-- Қўрқманг, -- деди Назиранинг елкасидан қучоқлаб, -- қўрқманг, тирик қолдик-ку!
Назира қўлини туширди. Унинг ранги докадек оқариб кетган, қўллари қалтирар эди. У бирдан титраб-титраб йиғлаб юборди.
Хуршид машинадан тушмоқчи эди, эшик очилмади. Пачоқ бўлиб, ўриндиққа ёпишиб қолибди.
-- Эшикни очинг! -- деди у ҳамон йиғлаётган Назирага.
Назира беҳуш бир тарзда ерга тушди-да, каловланиб бориб симёғоч тагига -- уйиб қўйилган қорга ўтириб қолди. Хуршид ҳам оёқларини аранг босиб машинани айланиб ўтди. Самосвалнинг эшиги очилди-да, ранги қув ўчган, кўзлари қўрқувдан олайган йигит сакраб тушди. Кирза этикларини дўқиллатиб югуриб келди.
-- Тирикмисиз, ака? -- деди йиғламсираган товуш билан. У энтикиб нафас олар, ингичка мўйлови учиб-учиб турар эди.
Хуршид индамасдан ўз машинасига қаради. "Москвич"нинг эшиги ичкари кириб, ойнаси чил-чил синган, томигача пачоқ бўлган эди. Қизиқ, у нимагадир ачинмади ҳам. фақат машинасининг ҳозирги кўринишини ўз аҳволига ўхшатгиси келди.
Бирпасда тумонат одам тўпланди. Хуршид кўзлари билан хотинини излаб топди. Назира уч-тўрт қадам нарида довдираб турар, семиз бир хотин унинг чаккасига қор ишқалар эди.
Шовқин-сурон, бақириқ-чақириқ орасида ҳеч нимани англаб бўлмай қолди. Аллақаёқдан етиб келган инспектор одамларни тарқата бошлади. У Хуршидга яқин келиб сўради:
-- Машина сизникими?
Хуршид индамай бош силкиди.
-- Бахтингиз бор экан, -- инспектор жилмайди. -- Бунақа авариядан тирик чиққанлар оз бўлади. Самосвал кимники?
-- Меники, -- деди бояги йигит яна йиғламсираб.
-- Нима бўлди?
-- Бу киши секин келаётган эканлар, -- деди йигит бўшашиб. -- Қувиб ўтмоқчи эдим, рўпарадан такси чиқиб қолди.
-- Машинани расво қилди, тўлаб берсин...
Хуршид хотинининг овозини эшитиб, бурилиб қаради. Назира унинг ёнида турар, йиғиси тинган эди.
-- Тўлаб беради, опа, тўлаб беради, -- деди инспектор, йигитнинг ҳужжатини оларкан. -- Судга бериб ҳаммасини ундириб оласиз.
Шундай дейиши билан унниқиб кетган қора духоба камзул кийган кампир тўдага ёриб кирди-ю. "Вой, болам" деб додлаганча шофёрни қучоқлаб олди. Кейин инспекторнинг елкасига осилди:
-- Раҳм қилинг, ўғлим, битта-ю битта болам шу.
Хуршид нима гаплигини, бу кампир қаёқдан келиб қолганлигини тушуна олмай қотиб турар, фақат бир нарсани билар эди: бу кампир шофёр йигитнинг онаси экан. Кампирнинг ушоқлигими, духоба камзулими, нимасидир, ўз онасини эслатди. Негадир кўзига ёш олиб, инспекторга ёпишиб олган кампирни қучоқлади.
-- Қўйинг, ойи, хафа бўлманг, ўғлингизга ҳеч нима қилмайди.
Кампир энди унинг бўйнига осилиб илтижо қила бошлади.
-- Жон болам, ўғил-қизларингизнинг роҳатини кўринг.
-- Ўзимнинг ҳам оёғим тортмай турувди-я! Э ўша хотиннинг сўзига кирган эркакнинг... -- шофёр бола қўпол сўкинди. -- Ойим кеча опамникига -- Келесга кетган эдилар. Ҳали ишдан борсам, хотиним туриб олди-да, палакат! Ойимни олиб келасиз дейди. Билмадим, қайнонаси билан киндиги биттами?
Хуршид ҳамон кампирни овутаркан, беихтиёр жилмайди.
Хотинини бемалол сўкаётган бу чапани йигитга ҳам, унинг онасини шунчалик яхши кўрадиган хотинига ҳам ҳаваси келди.
-- Судга берасизми? -- деди симёғочдан тушиб турган лампочка ёруғида протокол ёзаётган инспектор Хуршидга қараб.
Хуршид индамай турган хотинига зимдан қараб қўйди-ю, хотиржам гапирди:
-- Қизиқмисиз, суднинг нима кераги бор. Ўзимиз келишамиз. Тасодиф-да... Хаётда бундан баттарлари бўлади-ку...
Инспектор "ўзингиз биласиз" дегандай елкасини қисди. Шофёр боланинг онаси эса ҳайратдан кўзларини катта очиб Хуршидга узоқ тикилиб қолди.

1970 йил

Oʼtkir Hoshimov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👏4🔥1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-38-

Абдумажид Робияни қўлчаларини ҳовучига олган ва уни лабларига тутиб ўпар , кўзларидан эса тинмай ёш қуйилар эди.
Суюманинг ҳам кўнгли бузилиб кетди. У ота ва қизни ёлғиз қолдиришга қарор қилди. Овоз чиқармай қўшни хонага кирди.
Суюма у ердаги креслога ўтирганча хаёлнинг турфа кўчаларида кеза бошлади.
Суюма кўпда ўзига тушунмас, ҳайрон қолар эди. Ҳозир ҳам унда шундай кайфият ҳукмрон эди.
У поччасидан Робияни қизғаниб кетаётганлигини кўнглида ростмана тан олар , юраги шунча ойлардан буён ўз "қораси"ни кўрсатмай юриб , ҳозир Робияга "эга чиқиб" ўтирганига қанчалик ўртаниб кетса , ақли "асалча" учун бу дунёдаги энг яқин инсон Суюма тан оладими , йўқми барибир поччаси эканлигини , жонидан азиз опасининг йўқотиш ҳаммадан ҳам унинг ҳаётини остун- устун қилиб , измидан чиқариб юборганлигини тан олиб турар эди.

Абдумажид эса ...
Абдумажид Робияни энди кўриб туриши эди. У қизалоғини шунчалар ширин қиз деб ўйламаган эди.
"Тавба , бу қиз онасига шу қадар ўхшар экан... Қоп- қора сочлари жингалак , юзлари оппоқ ва лўппи, лаб бичимлари ҳам онасининг кичик такрори. Қошлари атай чизилган ва бўяб қўйилган каби қоп- қора . Кўзлари қора ва серкиприк ...
Абдумажид турли йўналишдаги дизайнерлик танловлари ташкилотчиси эди . У ҳозир қизига ҳам ўзи билмаган ҳолда касбий нуқтаи назардан баҳо бераётган эди.
Дунёда аёл гўзаллигига баҳо беришдаги энг биринчи ва асосий шарт аёл кишининг лаблари унинг кўзларидан бир ярим маротаба кичик бўлишлигидир . Бу дегани аёлнинг кўзлари катта - катта бўлиши керак дегани.
Абдумажид Робияга назар ташлаб , қизининг ўзи бир жаҳон бўлса , ҳусни бир жаҳон бўлишини "ўқиб" ўлтирар эди .
Аммо унинг кўнглида бу ҳислар бир айланиб ўрнини бошқаси , бевақт ҳазон бўлган суюклиси Райҳон билан боғлиқ бўлган ғамгин хотиралар эгаллади .

- Абдумажид акаааа...

- Ҳа , Райҳон, нима дейсан ?!

- Шу десангиз , нимагадир кейинги ойларда жуда ғалати бўлиб кетаяпман .

- Ииие , нима деганинг бу , тушунтириброқ айт ?

- Дунёнинг энг қизғанчиқ аёли . Ўша мен бўлсам керак . Яна қизғанган нарсамни қаранг , айтсам ишонмисиз , ўшани шунақа қизғанаяпманки...

- Ўшани , нимани ?

- Аниқроғи кимни денг ?!

- Райҳоооон , нима ...

- Абдумажид ака , бунча нималадиз ?! Бўпти ҳадеб нималайвермаслигингиз учун гапни кўп чўзмайман.
Мен ... Мен сизни шунчалик қизғаниб кетаяпманки... Билмадим , кейинги кунларда умуман ёнингиздан кетмасам дейман. Мендан сал узоқлашсангиз худди сизни бошқа кўролмай қоладиганга ўхшайман. Менга қолса ҳеч сиздан айрилмасам. Нега бундай бўлаяпти экан- а ?

Абдумажид Райҳонни сочларини силар экан, беозор койиди:

- Барчасига манави тўпалончи айбдор. У кейинги вақтларда сени кўп қийнаб қўйди- а ?! Ҳеч қиси йўқ оз қолди, ҳадемай ҳаммаси бошқача бўлади .

Райҳон эрининг елкасига бошини қўйган эди ўшанда. Овозларида орзулар гул очганди:

- Бир қизчам бўлади. У жудаям бошқача бўлади. Дадасининг ҳаётини нурга тўлдиради. Унинг учун ҳаётдаги энг меҳрибон эркак албатта дадаси бўлади. Йиллар ўтиб қизимни турмушга берганимизда дадаси у ҳали келинлик уйига кетмасидан, ўзининг оқ фотиҳасини бера туриб йиғлай бошлайди. Чунки у қиз дадасининг қалб гавҳари , бу дунёдаги қўҳинур олмоси....

Ўшанда ... Ўшанда Райҳоннинг кўзларида ёш айланган эди . Абдумажиднинг ҳам кўнглини бузиб юборган эди.

Абдумажид ўйлар , ўйлаган сари ўзини айбдор ҳисоблар эди.

У қизига хаёлан мурожаат қилар эди:

- Жоним болам, мени кечир ... Бадбахт отангни кечир . Сени мунис онангни унута олмаган , унинг фироғида бамисли қуруқ соя каби яшаётган , ҳар тонгда дунёда Райҳони йўқлигини ҳис қилиб уйғониши ўзини мингта жаллод ҳукмига топширишдан оғир азоб бўлган отангни кечир . Қизалоғим , Райҳон ўлмади ... Мени ўлдирди ... У билан барча орзуим , умидим , бахтим қоро ерга дафн қилинди.
Мен кўпинча ўйлайман. Бечорагинам охирги дақиқаларда нималарни ўйлаган экан ?! Ҳойнаҳой , ҳаётининг сўнгги кунларида дунёда энг қизғангани мени ўйлагандир . Ўшанда ҳам мени қизғанганидан кетгиси келмай жонини тўрт томонга отгандир . Ойинг ҳеч

@
ХазонРезги
❤37❤‍🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐💫ХАЙРЛИ ТУН💫💐🌙

🌺✨Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади...
⭐️ Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
✨Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...

🌙Тунингиз осуда ўтсин
Қадрдонларим!


💐💐💐💐💐💐💐💐

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1
❗️Ҳозирги жазирамада соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин, десангиз, кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!

Тана вазни Сув миқдори

45кг 1.9л
50кг 2.1л
55кг 2.3л
60кг 2.5л
65кг 2.7л
70кг 2.9л
80кг 3.5л
85кг 3.7л
90кг 3.9л
95кг 4.1л
100кг 4.3л

"Давления" нормаллашади, бош оғриғи бўлмайди, отдек тетик юрасиз.

Бу фойдали маълумотни группаларга улашин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🔢🔢 😀🅰️🅰️🅰️🅰️

🌹 Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌹Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🤲Роббим бугунги кунингизни хайрли ишлар, қалбингизни хотиржамлик, хонадонларингизни барака ва бахтга тўлдирсин.

🤲 Ибодатларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин. 🌸✨

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг
👇❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Дўстларим , дугоналарим , опа- сингил , жигарларим ҳаммага хайрли кун .

Яхшимисиз , мароқли ҳордиқ олдингизми .
Инсон тана аъзолари унинг ҳис туйғуларига бевосита боғланган бўлади ...

Қувоч - юрак билан ,
Ғазаб - жигар билан ,
Ғам , қайғу - ўпка билан ,
Хавфсираш - бўйраклар

билан боғлиқ бўлар экан .
Шундай экан ҳис туйғуларимизни бошқаришга ҳаракат қилайлик ва соғлом бўлайлик .
Аксинча бўлса беихтиёр тана аъзоларимизни шикастлаб олмайлик .

Тонгда бомдод номозига соғлом танангизу , руҳингиз билан уйғониш бахти насиб этган экан шукур қилинг ва ҳаловатда бўлинг .

Сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди . 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3🥰3❤2
#СУБҲИДАМ
-39-

ҳеч ким йўғида мени "жооооон" деб чақиришни яхши кўрарди . У айтган эдики ... Мен уни жони эканман . Райҳоним жонидан ажралаётганда жоооонидан , яъни мендан кеча олмай жуда қийналгандир ... Охирги лаҳзаларда , ўлим шарбатини тутганларида , унга шу шарбатни ичиши кераклиги , мажбурлигини билдирганларида дунёдаги энг беғубор кўзлар роса жовдираган бўлса керак. Тақдир ҳукмига қаршилик қилишга қуввати етмай бор исёни чорасизликдан кўзлардан сизиб чиққан охирги томчи ёшда мужассам бўлганмикан ?!

Уни юраги аввалдан барини сезган бўлса керак. Сезганлиги аниқ... Бўлмаса умрининг охирги икки ойида мени шунчалик қизғаниб яшамаган бўлади. Ишдан дақиқаларга кеч қолганимда росмана араз қилмас, бироз вақт ўтмай ўша аразини унутиб бағримга бош қўймас ва ҳар доимги гапи "мен сизни ҳамма- ҳаммадан қизғонаман " демаган бўлармиди ...

Ўша охирги кўрганимда ... Касалхонада ...Ўзи бир аҳволда- ю , аммо "Абдумажид ака ... , сиз Аллоҳга омонатимсиз , сиз билан ўтказган биргина сониям учун ҳам бу дунёга келганимдан розиман... " деган сўзларини қандай унутай , қизим , қандай унутай?!

Операция хонасига олиб кириб кетишларидан аввал айтган сўнгги сўзини айтайми ?!
"Менга бирор кор- ҳол бўлса қизалоғимни мендан хам кўпроқ яхши кўринг ..."

Мен эса ... Мен эса Райҳондан бошқа ҳеч кимни яхши кўришга ...жазм қилолмадим . Иродам етмади ...
Очиғи , сени қўлимга олишдан қўрқдим... Агар сени ундан кам яхши кўрсам, унинг сўнгги илтимосини бажара олмайман деб куйиб кетдим...

Кейин ... Кейин бувинг , яъни менинг онамларнинг бот- бот такрорлайдиган сўзлари ёдимга тушаверди . Улар доим "Ким бир нарсани бошқаларидан кўпроқ яхши кўрса ўша нарса билан синалади."
Мен эса нарса эмас, балки кимни, ким бўлганида ҳам сени онанг - Райҳонни севдим .

Уни йўқотгач ... Сенга бўлган муҳаббатимни ошкор қилишга қўрқдим. Райҳондан кейин сен билан синалишни истамадим... Истамадим !

Қизалоғим ... Мен сендан воз кечганмидим ?! Асло ?! Мен ... Мен ўзимдан воз кечган эдим. Нима учунлигини айтайми ?! Чунки мен аллақачон ўлиб қолгандим. Ўша машъум июлнинг сўнгги куни мендан ўзлигимни тортиб олинган куни. Муҳаббатим таълон - тарож қилинган сана .

Айтчи , айтчи қизим мен ёмон инсонманми ?! Бор гуноҳим кўнглимни фақатгина битта аёлга - онангга берганимдамиди ?!

Боя холанг "Робия ўлиб қолади" деб йиғлаб қўнғироқ қилганида сени худди онанг Райҳон каби яхши кўришимни тушундим. Иккинчи Райҳоним- яъни сендан иккинчи марта ажралиб қолишим мумкин эканлигини ўйлаганимда ... Буни сўз билан ифода этиб бўлмайди.

Робия ... Сенга онанг истаган , танлаган исмни беришибди. Ойинг доим "Тарихда Робия исмли буюк заковат эгаси яшаб ўтган , унинг эзгу амаллари ҳар доим тилларда достон бўлган, мен ҳам қизимни ўша аёлга ўхшашини истайман" деган эди .

Қизим , бўлди , етар , бас!
Энди сени бағримдан қўймайман.
Ойижонинг истаган каби баркамол қиз бўлишинг учун ҳаракат қиламан. Сен менинг умримга мазмун , файз олиб кирганинг каби мен ҳам ...

Робия ғиншиди ... Овози бир кўтарилган бўлди . Зум ўтмай остонада қўлида сув идишчаси билан Суюма кўринди. Абдумажид секин ўрнидан турди .
Бироз тараддудланиб турди- ю, қайта ухлаб қолган
энгашиб Робиянинг пешонасидан ўпди ...
Робия уйқусида жилмайиб қўйди .
Абдумажид енгил одимлар билан хонани тарк этди.

Суюма поччасини кузатиб қўймади . Фақатгина ортидан "раҳмат " дея олди. Поччаси индамади . Ортига қарамай бошини силкиб қўйди халос .
Кўп ўтмай кўча тарафдан машинанинг ўт олдирилган овози эшитилди .

Суюма саноқли дақиқаларда Робиясиз ҳувиллаб қолган , уни жуда соғинган эди ...

@Xazon_Rezgi
❤43😢9🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОВСИНЛАР

Қувнасинлар, кулсинлар,
Шодон кулиб юрсинлар,
Жанжаллашмасин сира,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Биттаси ёқса тандир
Бириси қорсин ҳамир,
Оқибат бўлсин занжир,
Аҳил бўлсин овсинлар,

Келинлар бўлиб учта,
Нонушта бўлса тушда,
Барака Ҳиндиқушда,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Биллурдек тушиб чил-чил,
Асло синмасин кўнгил,
Бўлишиб опа-сингил,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Катта кичик қадри тенг,
Бири ёқа,бири енг,
Кўнгил кенг бўлса,уй кенг,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Янграсин дўстлик сози,
Жарангласин овози,
Қайна-қайнота рози,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤7👍2