📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингизни камситманг. Ота оналар қизларини бунинг учун узатишмайди.

Ҳар бир инсон фарзандини бахтли бўлишини истайди. Сизга берилган омонатни тўғри ҳимоя қила олинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍2🔥2❤1
🍃🌸🍃
БЕШ НАРСА СИЗНИ СТРЕССДАН ҚУТҚАРАДИ

1.Ризқ Аллоҳдан.

Ризқни берувчи фақатгина Аллоҳдир. Бошқасининг олдида эгилманг.

2. Таваккалту ал-Аллоҳ

Фақат Аллоҳгагина суянинг.
У ўзига суянганларни асло ташлаб қўймайди.

3. Насиб қилгани бўлади

Жонингизни койитманг.Сизга насиб этадигани сизга етмасдан қолмас.

4. Сабр-яхшиликлар эшигининг калитидир

Сабр қилишни билинг. Вақтидан аввал баҳор келмайди.

5. Умр ўткинчи

Унутманг, бойлик ҳам, фақирлик ҳам, соғлик ҳам, хасталик ҳам, қувонч ҳам, ғам ҳам, муваффақият ҳам, омадсизлик ҳам ва хатто ҳаёт ҳам бари ўткинчи.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Yaqinlarga yuborib qo‘yamiz
➡️➡️➡️➡️➡️


🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
❤10👍3💯3
Forwarded from 🦋𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀🦋
ҚАРГИШДАН АРШ ТИТРАЙДИ

Арзимаган нарсаларга "Бетингни ел есин" , "бетинг қурисин" деб қарғайдиган таниш кампир бор эди. Охири бетида каттакон яра чиқиб, териси оқиб тушди. Бечора одамларнинг кўзига кўринолмай қолди. Чунки шу даражада хунук ва жирканч кўринишга кирдики, хатто энг яқинлари ҳам кўзи тушганда сесканиб тушишарди. Яра бутун юзини эгаллаб тери ва тери остидаги гўштни еб, бурун тогайлари яноқ суякларини очиб, кўзлар оқиб, охири чидаб бўлмас азоблар ичида беморни ўлдирди. Хидинику гапирмасам ҳам бўлади. Айтишларича майитни юваётганлар огзи -бурниларини қаттиқ боғлаб, "Астахфуриллох"ни такрорлаганча аранг қутулишган экан. Ери ҳам юмшоқ чиқмаган.
Қабрни оқшомгача зўрға қазишган...

***

"Оғзи бурнингдан қон келсин"деб қарғовчи таниш аёл бўларди. Кўп қаватли уйлар орасида жойлашган болалар майдончасида қий-чув кўтарганча ўйнаётган бола-бақрага деразадан бақириб, қарғиш ёғдирарди.
Хатто ўз набираларини аяб ўтирмасди.
У жуда аянчи вафот этди, хатто калима ҳам келтиролмади. Чунки оғзи тўла қон эди.
***

Ҳаммани "Ха, баҳтиқаро" деб қарғовчи амакини танирдим. Фарзандлари, хатто неваралари ҳам баҳтсиз. Аксарияти ажрашган, уйларида тинчлик йўқ...

***
Фарзандларини "Мол", "эшак", "чўчқа", "хайвон" деб сўкиб, катта қилган аёлни танирдим. Вояга етган биттагина ўғлини кўча ити тишлаб, қутуриб ўлди. Ўғлининг ўлимидан сўнг жинни бўлиб қолиб, руҳий касалликлар шифохонасига тушди. Ҳамкасбларимни айтишича то мол бўлиб мўраб, то эшакдай ханграр, овқатни эса чўчқадек хуриллаб еяр экан.

Юқоридаги воқеалар тўқима эмас. Ҳаётдан олинган. Тилингизга эҳтиёт бўлинг!
Қаргиш ўрнига энг чиройли дуо қилинг.
Зеро "қарғиш эгасига қайтади" деган гап бор.

Муаззам Иброҳимова.
❤19🔥6💯3
#СУБҲИДАМ

-70-

Абдумажид энди Суюмани аввалгидан ҳам ўзига яқин олар , "Имкон бўлса- ю , унинг учун дунёнинг бор яхшилигини қила олсам" деган кайфиятда бўлиб қолган эди.

- Суюма...

- Лаббай, Абдумажид ака...

- Уйда зериккандек бўлмаяпсанми ...

Суюма жилмайди :

- Йўўўқ , болалар бор- ку.. Шаҳзод мактабга чиқади- ю бу йил . Шунга у билан шуғулланаяпман ...

- Суюма , ҳоҳласанг эртага магазинга бориб Шаҳзод учун рангли қалам, расм дафтар ..., яна дарс қиладиган стол, стул олсак...
Нима дейсан ?!

Суюманинг кўзлари чақнади :

- Ҳар доимгидек , жон дейман... Яна ...

- Нима яна , айтавер ...

- Робишим ... Робишимизга битта велосипедча олиб бера оласизми ?! Кеча кўчада қўшни болаларникини учиб кўриб ... бирам тушгиси келмади ...

- Бори шуми ?! Сен яхшиси яна нималар кераклигини ўйла. Рўйҳат қилиб қўйсанг, ҳаммасини бир йўла олиб келамиз ...

- Албатта , сиз айтасиз- у , мен йўқ дер эканман-ми ?! Хўп бўлади- да !

Абдумажид яна ўйланди:

- Суюма , аслида мен бошқа нарсани назарда тутиб гап бошлаган эдим...

Суюма индамади . Чиройли қошларини кериб Абдумажиднинг нима демоқчи эканлигини кутди .

- Суюма , мени ижодхонам доим қулфлолиқ туради . Аммо сен сабабини сўрамадинг . Бунга сабаб у ерда керакли ҳужжатлар , режадаги лойиҳалар , ҳамкорлик шартномаларининг бир нусҳаси туради . Аммо бу муҳими эмас. У ерда ёғочга нақш ўйиш учун тиғли анжомлар бор , кейин ҳар хил мойбуёқлар . Шу сабабли болалар кирмаслиги учун у ерни қулфлаб юраман. Бу ҳотиржам бўлишим учун , албатта .
Биласанми , у ерда жуда кўп дурдона асарлар бор. Саъдий Шерозий , Навоий , Бобур , Машраб, Маҳтумқули, Нодирабегим ... Абдулла Қодирий , Абдулла Қаҳҳор , Ойбек, Саид Аҳмад , Эркин Воҳидов , Абдулла Орипов , Ўткир Ҳошимов ... Бу ижодкорларнинг жуда кўп китоблари алоҳида жавонда турибди...Агар ҳоҳласанг , уларни олиб ўқишинг мумкин ... Калит , эшикнинг тепасидаги бурчакда кичиккина тешик бор, ўша ерда ...

- Абдумажид ака...

- Ҳоооов !

- Сиз менга ҳозир шунчалик қимматли совға бердингизки ...
Сўз билан таърифлашни иложи йўқ ... Аммо у ерда ўтириб китоб ўқишимнинг иложи йўқ. Майлими , битта - битта олиб чиқиб, болалар ухлаган вақтда ўқисам . Биласиз , уларни узоқ вақтга ёлғиз ташлаб кета олмайман ...

- Албатта , Суюма . Бу сени ҳам уйинг . Шундай бўлгач , китобларда энди сениям ҳаққинг бор. Фақат , уларни ошхонага...

- Нима ?! Ошхонага?! Тушунмадим, нима учун ошхона деясиз , Абдумажид ака ?!

Абдумажид бир қизариб , бир бўзариб сўзлай кетди :

- Э , сўрама ... Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим. Анави тўғридаги қўшнимизни келини бор- ку ?! Ҳа ўша Ўринбойни аёли Замира . Ўша келин ўқишга кираман деб бир куни таниқли ёзувчининг китобини имтиҳонга тайёрланиш учун сўраб олганди. Мен ҳам "Ҳа майли, савоб бўлар" дея ҳўп дея бера қолган эдим.
Икки хафталарда олиб чиқиб берди . Китобни хонага олиб кириб , столни устига жойлаб чиқиб кетдим . Кечга яқин хонада ижод қила туриб, орадаги танаффусда бир китоб ўқий деб ичини очганимни биламан ...

- Ҳўш...

- Э сўрама... Ўша келин китоб ўқиб туриб устида аччиқ- чучук еганми нима бало , варақлари қапишиб кетган , орасида памидорниям , пиёзниям парракчаларини топиб олсам дегин ... Бечора китобнинг ёзувлари ўша савзавотларнинг ширасида ўчиб ҳам кетибди.
Бир тутадим, бир тутадим ...
Бир амаллаб тонгни оттирдим- у, қўшнимникига ўқдек учдим.
Келин демаган "Ўламан саттор, бу ишни мен қилганим йўқ " деб туриб олса дегин. Қўлимдан ҳеч бир иш келмади ...

Хуллас ҳар сафар китоб ҳақида гап кетса , эсимга биринчи ўринда шу воқеа тушади ...

Суюма ҳам Абдумажидга қўшилиб на кулишни , на куйишни билмайдиган ҳолатга тушган эди ...

ХазонРезги
❤43👍14🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙✨

✨🌷 Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
✨🌷 Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
✨🌷 У қандай уй экан деб сўраганда,
✨🌷 У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

✨🌛ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ🥰
🌙ШИРИН ТУШЛАР ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓

​​​​​
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
БУГУН ЯНГИ ХАФТА
💓💓— АВГУСТ
ДУШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! 🌤🕊

Тонг нури қалбингизни ёритсин,
Юрагингизга хотиржамлик насиб этсин.

Ҳар қадамингига барака,
Ҳар ишингизга омад ёр бўлсин.

Дуоларингиз осмонларга кўтарилиб,
Қабуллар билан қайтсин 🤲✨
Аллоҳнинг ҳимояси ва раҳмати сиз билан бўлсин.
Бугунги кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин! 🌺

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
​​#СУБҲИДАМ
-71-

Бир куни Шаҳзоднинг машқларини текширишга кирган Абдумажид столнинг бир четида турган оддийгина блокнотга кўзи тушди . Блокнотни кўриниши Абдумажиднинг эътиборини тортгани боис , уни варақлаб кўра бошлади...
Варақлаш асносида Абдумажиднинг қошларига тугун туша бошлади . У ҳайратдан лабларини тишлаганча , кўзларини варақдан варақга тикар экан, хаёлида "Оббо , Суюма- ей ?! Ҳали шунақа истеъдодим ҳам бор дегин?! " дея такрорлашни қўймас эди ...
Абдумажидни ҳайратга солган нарса Суюма томонидан чизилган эскизлар эди .
Суюма ҳар бир варақда биттадан қиз чизган ва унинг устидаги кийим дизайнини ўзгача моделлаштирган эди. У қизнинг соч турмаги , пардози , бошига кийиладиган бош кийими, либоси , унга мос тушадиган пойафзали ва тақинчоқларини шу даражада уйғунлаштириб ишлаб чиққан эди-ки , Абдумажиднинг берган баҳоси бўйича бу иш унча - мунча моҳир дизанер- стилистнинг ҳам қўлидан келмас эди.
"Бу фақатгина туғма истеъдод эгасининг қўлидан келадиган иш- ўйлади Абдумажид,- Бу истеъдодга йўл очмасам , бунинг учун қанча гуноҳга қолишимни тасаввур ҳам қилиб бўлмаса керак-ов. Тавба , либосларнинг бир бирига қараб кўзинг қамашади- я . Аммо Аллоҳнинг суюкли бандаси эканман- да . Кечагина, Молдавияда ўтказиладиган турли миллатларнинг миллий-замонавий либослар танловига ижодий иш топширишимизни сўрашган эди, кун бўйи қўлимда бор ишларни солиштиравериб , кўзларим қамашиб кетганди. Аммо танлаган номзодларимнинг уччаласининг ҳам ижодлари бир- бирига ўхшар эди. Демак, ижодий иши учинчи ўринда кетаётган қизнинг ишларини Суюманинг ижодий ишлари билан алмаштираман !"

- Суюмааа !

Абдумажиднинг овози одатдагидан қаттиқроқ эшитилгани учун Суюма ҳаялламай хонага кирди :

- Лаббай, тинчликми ?!

Абдумажид ҳаяжон билан энтикиб гапира бошлади:

- Суюма , ҳамма ишингни йиғиштир ! - Абдумажид эскизларни танлай бошлади,- Менга мана бу , яна бунисиниям , кейин буниям... Мана шу учта эскизингни тонггача катта оқ қоғозга кўчириб берасан . Бўяш ишларига ўзим қарашиб юбораман...

- Абдумажид ака , ҳеч нимага тушунганим йўқ , илтимос бу ишни нима учун сўраётганингизни билсам бўладими ?!

- Суюма , ҳозир тез ишга киришиш ҳаракатини бошла... Қолган маълумотларни йўл- йўлакай тушунтириб бераман ...

Суюма Абдумажидга жовдираб қаради , аммо эътироз билдирмади :

- Ҳўп бўлади , Ҳазрати олийлари ...

Абдумажиднинг кайфияти жуда кўтарилиб кетган эди , у Суюмага шодон гап ташлади :

- Шундоқ бўлсин ...

- Бир эмас, ярим оғиз сўзингиз ...

Шу куни Суюма ва Абдумажид тонггача ижодхонада ижод қилиб чиқдилар . Эскизларнинг айрим деталлари устида тортишдилар , баъзи бир жойларида сўзлари бир жойдан чиқди ... Ўртада Суюманинг "бир озгина бор айбини" ҳисобидан икки марта овқатланишга тўғри келди ...

- Мана битди , - Абдумажид ишларидан кўнгли тўлиб керишди ,- Қара тонг ҳам отиб келаяпти . Ҳа айтганча , битта энг муҳим иш қолиб кетибди .

- Бўлди чидолмайман , уйқум келиб кетди . Ёстиғим ҳам аразлаб ётгандир ...

- Суюма қаердан олсан- а шунақа гапларни , тавба ! Кўпинча сенга гап тополмай қоламан ... Аммо охирги штрихни ҳозир қўймасак уйқум келмайди ... Майли вақтингни олмайман . Фақат шу коллекцияга битта ном топиш керак эди . Нима деб номласак экан ?! "Оппоқ орзулар" десак бўлмасмикин ?! ...

Суюманинг кўзлари катта очилди , бўғиқ овозда хаёлчанг шивирлади :

- ... "Субҳидам"

- "Субҳидам" ?! Бу дегани...

- Тонг ёришиб келаётган вақт ... Мана шу ҳозирги пайт ...

Абдумажид кўп ўйланмади :

- Ҳудди эртакдагидек ... Бетакрор ... Демак , коллекциямизнинг номи - "Субҳидам"

Суюма зорлангандек бўлди :

- Мен жудаям чарчадим, озгина дам оламан...

Суюма Абдумажидга шу сўзларни айтди- ю , эшикдан чиқди , у хонадан тезроқ узоқлашишни истар эди , чунки ...

давоми бор ....

ХазонРезги
❤58👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tarvuz kesishning bu usulini siz aniq bilmagansiz🤩

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олис , яқинлардаги қадрдонларим .
Ҳамма зўрми , яхши дам олиб , янги ҳафтанинг биринчи иш кунини бошлаб олдингизми .

Қайноқ ёз фасли ҳам сўнги ойига кирди . Аммо кунлар ҳалиям иссиқ , жазирама пешонадан уради . Канденсанерли салқингина хоналарда иш қиладиганларку хўп хўп , аммо кенг далаларда ишлайдиган меҳнаткашларга сабр тоқат ва офият берсин .

Шу иссиқларда ҳаловат излаб кўплар оилавий ёки қариндошлари билан , дўстлари жамоаси билан тоғларга , сувомборларига , дала ҳовлиларга , кўнгилочар сув ҳавзаларига дам олиш , муздек сувларга роҳат қилиб чўмилиш учун боришади .
Ва албатта шу бахтли роҳатижон дамларини , тансиқ таомлар пиширишганини , тўкин дастурхонларию шодон мусиқада тушган қувноқ ўйинларини видеотасвирларга , расмларга олиб , тарихга муҳрлашади .
Албатта бунинг ёмон томони йўқ , ҳамма яшаётган умридан рози бўлиб уни ўз билганича расм видео қилиши бу унинг иши .....

Аммо , аммо шу видео , расмларни ижтимоий тармоқларга жойлаш , кўпгина группаларга жўнатиш маъқул эмас деб ўйлайман ....

Чунки сизнинг муздек сув ичидаги кулиб турган чехрангизни кўрган , пахта ягана қилиб юрган , пешонасига оқ рўмол танғиган , юзу кўзларидан оққан терлари кўзини , бўйинларини ачиштираётган деҳқон аёлининг кўнгли ўксиб қоладими дейманда ....

Сиз қўлингизда каттагина шашликни сихи билан тутиб турган расмингизни кўрган , кичгинагина дарахтнинг ингичка соясида ўтириб помидор , пиёз тўғраб , буханка нон билан еб ўтирган , устидаги сариқ жилеткасининг ранги офтобда ўчиб кетган ободончилик ходими бўлиб ишлайдиган , юзи пардоз кўрмаган , кўзлари маюс аёл кўриб кўнгли ўксимасмикин дейманда ....

Қўлингизга микрафон олиб мусиқага қўшилиб қўшиқ куйлаган видеонгизни кўрган , касалхонанинг дориларнинг кўнгилларни бехузур қилувчи ҳидига тўлган ва деразадан қуёшнинг тик нури тушиб турган хастахонасида шифтга термулиб ётган беморнинг томоғига алам тиқилмаса дейман .

Болаларингиз билан қий чув қилиб сувҳавзасида чўмилган видеонгизни кўриб қолган , лойқа сувли ариқ қирғоғида ўтириб , илимилиқ тарвузни ёриб еб ўтирган , ота онаси билан фермер даласига тарвуз узишга ишга чиққан болакайнинг дилида ғайирлик , ҳасад ғимирлаб қолмаса дейман .

Тўғри яхши яшашга ҳамманинг ҳаққи бор ва интилган одам бунга эришади .
Айтишингиз мумкин сиз айтган одамларнинг қўлида шу видеони кўриш учун фалон пуллик телефони борку деб ....
Ҳозир кимда телефон йўқ , ҳаммада бор , қолаверса бошқа ёнидаги бировнинг телефонидан кўриши хам мумкин ва синиқ кўнглининг ўксишига шу видеолар сабаб бўлиши мумкин .

Масалан ўзим гувох бўлган воқеа ....
Тунов куни бир йигит стулга ўтириб истаграм титяпти . Тасвирда турли овқатлар чиқиб турибди . Онаси харид билан оввора бўлган беш ёшлардаги бола ҳалиги йигитнинг ёнига бориб телефонига қараб турибди .

Тиниқ экранда бор гўзаллиги ва маззаси ярқ этиб чиқиб турган овқатларга қараб бола беихтиёр тамшанганини ва ютинганини сезиб қолдим ...
Ҳатто қўлчасини узатиб экранни силаб қўйди .
Уни кўриб қолган онаси
,, қорнинг очдими ўғлим , ҳозир овқатлантираман ,, - деб уни нари олиб кетди .
Бу болани онасининг имкони етар , олиб берар .

Аммо имкони етмайдиганлар бировни телефонидан кўрсачи , яшайдиган ҳолидан дили ғашланиб , кўнгли ўксисачи ....

Бу ҳаётда тирик эканмиз , ҳамма ўзича бахтли яшаябди .
Аввало тириклигимизга ва соғлигимизга беҳисоб шукур .

Ақллилик қилмоқчи эмасман , шунчаки кўнглимдан ўтганларини баён қилдим холос ....

Кунингиз хайрли ўтсин
ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👏5💯5👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🌹🌹🍃
Кун давомида барчага аъло кайфият хамрох булсин....
🍃🌹🌹🌹🍃

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️☘❤️☘❤️☘❤️☘❤️

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!

Бу дунёдир аслида бир кам,
Камлар бир кун топқуси барҳам.
Бўлинг доим энг яхши одам
Ўзингизни асранг, қадрдон!

Бойлик, амал кетса ҳам қўлдан,
Йуқлагувчи бўлмаса дилдан,
Чиқманг асло сиз тўғри йўлдан,
Ўзингизни асранг, қадрдон!

Тугаганми дунёнинг иши?!
Тугаганми ғами-ташвиши?!
Келмасидан умрнинг қиши,
Ўзингизни асранг, қадрдон!

Ғам кўрмасин гулгун юзингиз,
Оламларни қучсин кулгингиз.
Эъзозда, ҳурматда бўлингиз,
Ўзингизни асранг, қадрдон!

Эзгуликни айласак одат,
Меҳнат қилсак,  қилсак ибодат,
Аллоҳ қўллаб,  бергайдир мадад.
Ўзингизни асранг, қадрдон!

Ҳар бир кунга шукрлар бўлсин!
Ҳар кунингиз омадли келсин,
Умрингизга, барака берсин!
Ўзингизни асранг қадрдон!

Умрингизга,  ризқингизга,  хонадонингизга барака берсин,
Ўзингизни асранг қадрдон!

✍ Дилбаҳор🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоғаларга юбориб қўямиз 😄
👍2😁2
🪴Аёл зоти билак узугини ёки зирагини қаерга қўйганини унутиши мумкин,

Лекин эрининг 8 йилу 3 ой, 11 куну 17 соат, 23 минуту 35 секунд олдин бошқа бир аёлни мақтаб айтган сўзларини асло унутмайди))🤭

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍11❤9
Сўнгги ҳайвон

Дунёдаги барча ҳайвонларни қириб юборган одамлар дунёда қолган ягона ҳайвон – йўлбарсни излаб юришганди. Йўлбарсдан ҳам кўп эмас, атиги биттагина қолганди.
- Йўлбарсни ҳам топамиз,- деди А одам.
- Топганимизда уни ким гумдон қилади?- сўради Б одам.
- Албатта, мен-да, -деди А одам.
- Нега энди сен? – бараварига сўрашди С ва Д одамлар.
- Чунки мен бошлиқман, -деди А одам.
- Ким сени бошлиқ қилди? Ҳаммамизнинг ҳам дунёда қолган охирги ҳайвонни ўлдириб, тарихга киргимиз келяпти. Шунинг учун уни мен ўлдираман! – деди С одам.
- Йўқ, мен ўлдираман! – деди Б одам.
- Йўқ, мен, -деди Д одам.

Қарабсизки, улар орасида даҳанаки жанг бошланди. Бу жанг ҳеч қанча вақт ўтмай муштлашишга айланди. Ким кимга мушт тушираётганини билмасди. Буни четда кузатиб турган йўлбарс дунёдаги ягона ҳайвон ўзи эмаслигини тушунди…

✍🏻 Ҳасанов Мироншох


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💯14😁10❤7
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми )

-72-

Абдумажиднинг ўзининг кўз ёшларига гувоҳ бўлишини истамас эди ...

Суюманинг эскизлари танловга онлайн тарзда жўнатилди . Орадан икки хафта ўтгач, минглаб номзодлар ичида Суюма ярим финалга чиққанлиги тўғрисидаги хабар келди.
Бу Абдумажид учун ҳам жуда катта янгилик бўлди. У Суюманинг бажарган ишлари бу қадар муваффақиятга эришади деб етти ухлаб бир тушига кирмаган эди .
Ҳабар билан бирга танловнинг яна янги шарти ҳам келган эди . Шартга кўра танлов маъмуриятига фақатгина бир дона либос эскизи жўнатилиши керак эди. Мавзу қилиб "Одам ва олам" рукни танланган эди .
Абдумажид чет давлат- Молдавиядан келган барча хабарни ишхонада қабул қилиб олгач , уйга шамолдек учди .
У энтикиб Суюмага барчасини тушунтирар экан :

- Суюма , эскиз икки кунда тайёр бўлиши керак, энди баравар ўйламасак бўлмайди, деди.

Суюма ўйланиб қолди.
- Бирор ғоянг бўлса , айтавер Суюма тортинма ,- деди Абдумажид далда берган оҳангда .

- Ўйлаяпман , Абдумажид ака. Келинг, барчасини бафуржа кечки овқатдан кейин кўриб чиқсак...

- Майли , тўғри айтасан. Нима овқат еймиз бугун?! Очиғи қорним очгани энди сезилди:

- Тефтель шўрва . Шаҳзодимизнинг буюртмасига кўра .

Абдумажид Суюмага энди жавоб қайтармоқчи эди , остонада Робияни етаклаган Шаҳзод кўринди , у Робияга Абдумажидни кўрсатиб :

- Робиш , ана ада ! - деди ...

Робиш қийқириб Абдумажидга талпинди . Абдумажид уни қучиб олди , кейин бошидан баландга кўтарди:

- Асал қизимни ҳозир "ҳам" қилиб қўяман ...

Робия юқоридан адасига кулиб қаради :

- Йўўў , адда !

- Нима ?! Нима деди мени она қизим ?! Қани яна бир қайтарсин- чи?!

- Адда , адда !

Абдумажид Суюмага ҳурсанд бўлиб мақтанди :

- Қарагин , аяси ! Бугун биз адда бўлдик ... Буни нишонламасак бўлмайди , а лаббай ?!

Суюма Абдумажидга қараб кулимсиради :

- Ва ниҳоят ... Табрикларимни қабул қилиб олинг ... Нишонлашга келсак , қандай таклифлар бор ?!

- Ҳозир кўрасиз- да !?

Абдумажид фарзандларини етаклаб кўчага чиқиб кетди. Улар орадан ярим соат ўтмай қайтганларида қўни- қўнжилари тўлиб кетган эди . Абдумажид ўртача катталикдаги тортни Суюмага узатди :

- Бу танловдаги ғолибамиз учун махсус . Ўзлари яхши кўрадиган музқаймоқ кремлигидан ...

Суюма Абдумажид уни бундай тортни яхши кўришини билганига ҳайрон бўлди , аммо гапни кўпайтиргиси келмади , тортни олганча миннатдорчилик билдирди:

- Раҳмат , пулингиз кўўўп бўлсин !

* * *

Кечки овқатдан кейин Робия барвақт ухлаб қолди . Шаҳзод расм дафтарни бўяшга машғул бўлган вақтида , Абдумажид ва Суюма ҳам ўз ижодлари оламига шўнғишди.
Улар ўзларининг анча таклифларини ўртага ташладилар . Обдон тортишдилар . Тортишув натижасида охири
Суюма ўз сўзини ўтказди .
Суюма бу сафар оч сариқ рангдаги матодан тикиладиган кўйлак эскизини тайёрлашни таклиф қилган эди .
Эскизда жингалак сочларини узун қилиб ёйилган қиз тасвири туширилган эди . Унда қизнинг сочларига гўё шабнам қўнган каби томчи кўзчалар қадалган, унга кийдирилган кўйлак бичими ҳаддан ташқари оддий эди . Кўйлак ёқасиз ва енгсиз эди , аммо этаклари узун бўлиб белдан пастига қизнинг сочларига қадалган каби томчилар қуюқлаштирилиб жойлаштирилган эди ... Қиз қўлларини чўзганича кун ёришар тамонга қараб турар , кўзларида бир олам умид мужассам эканлиги кўратилган эди .

- Субҳидам...

Бу сафар эскизга "Субҳидам" номини Абдумажид танлади .

ХазонРезги
❤60👏15
Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.

                       Абу Райҳон Беруний
❤19👏5🔥4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Кўзлари гирён , ўзлари бир ён , сўзлари бийрон , ҳаётнинг пасту баландида гоҳ шахдам , гоҳида ҳайрон азиз опа сингилларим , дўсту ёронларим .

Барчангизга хайрли тонг , хайрли кун .
Бугунга нимаики режалаган ишларингиз бўлса бекаму кўст адо этинг , яхшилик ва эзгулик ҳамроҳингиз бўлсин .

Тошкент осмони тип тиниқ , бетакрор гўзалликка эга мовий сарҳад ....
Кунчиқишда тилладай ярақлаб чиқиб келаётган бобо қуёшнинг заррин нурлари маҳобатли масжиднинг баланд мезаналаридаги кунгурадор гумбазларига урилиб , ажиб жилва билан ярақлайди .

Кенг ва равон йўллардан зува - зувв у ёқдан бу ёққа ўтаётган машиналарнинг овозини босиб турли нағмаларда чуғурлаётган қушларнинг овози мароқли симфониядек дилга сурур бағишлайди .

Бекатда автобус кутиб турган аёлнинг қўлини тутиб , атрофга олазарак боқаетган боланинг кўзларида бир олам ҳайрат ва алланечук қувонч мужассам . Мисоли дунёни тутиб тургандек болакайга қўл берган онанинг кўзларида хотиржамлик ва умид балқийди .
Ўриндиқда ўтириб сумкачасидан дори олиб киши билмас оғзига ташлаган онахоннинг ҳам дилида қанча орзу - ниятлари бор . Бекат бурчагида тинмай миёвлаб турган мушукчага , онасининг қаршилигига қарамай дўкондан печени олиб берган ўсмир йигитчанинг қалби меҳр муҳаббатига тўла экани шундоққина кўриниб турибди .

Ҳа юртимиз тинч , олам мунаввар , Аллоҳимга беҳисоб шукур .

Сиз билан ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣1️⃣➖0️⃣8️⃣➖2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ.. 📱🔥🔥

🌷БУГУН
🔢🔢—🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🌹СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🤩

🌷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌱🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг,
ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
✅Ҳаётда ҳечнарса тасодифий эмас. Муҳими имкониятдан тўғри фойдалана билиш. Ақлли умр йўлдош бахт ҳадя этади,  ахмоғидан тажриба ўзлаштирасан.
©️Muzdalifa


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏1
📝ЎҒЛИНИНГ УЙИГА СИҒМАГАН ОНА

Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди.
Озғинлигидан эгнидаги кўйлаги ҳалпиллаган, гап уқмас оқ сочлари рўмол тагида ётишни хоҳламай тарқоқ «мўралаб» турган, тиши йўқлигидан оғзи ичга тортиб, ияги олдинга туртиб чиққан кампир зина айвончасига эсон-омон чиқиб олгач, атрофга аланглади. Кейин ҳар эҳтимолга қарши худди энди уйғонган кишидек кўзини ишқаб қўйди.
Лекин бу гал ўғлининг «Ойи, уйқудан турдингизми?» деган гапи эшитилмади. Аслида, бу ҳовлига кўчиб келгандан буён бу гапни ўғлидан бор-йўғи бир марта эшитган ва соддалигига бориб, «Аллақачон тургандим, болам, оёқ тагида ўралашмай, деб хонамдан чиқмай, тасбеҳ ўгириб ўтирувдим», дея жавоб берганди. Ўшанда негадир ўғлининг қовоғи уюлган. Ўғли ишга кетгандан кейин эса келинидан эшитадиганини эшитганди: «Эрим билан орамни бузмоқчимиз? Кичик ўғлингиз қамалмай деб, бор-йўғини сотиб кўчада қолгани учун сизга раҳмимиз келиб, уйимга олиб келишга рози бўлсам-у, шуми яхшиликка раҳматингиз! Эрталаб эримни ишга, болаларни мактабга жўнатгунимча хонангиздан чиқмай, индамайгина ўтиринг, тушундингизми? ҳаммани жўнатиб, ўзим ҳам ишга боришга тайёрланишим керак, кейин чиқиб чой ичсангниз ҳам бўлади-ку! Барибир, бекор ўтирибсиз, шошадиган жойингиз йўқ!» деди келин илондек вишилаб. Кампир нима дейишни билмай қолганди ўшанда. Чунки у катта ўғлимникида яшайман деб келган, бу ҳовлида келин хўжайинлиги тушига ҳам кирмаганди. Бир умр барвақт туриб ўрганган аёл одатига кўра бир-икки марта тонг отгандан ҳовлига чиқиб, бекор ўтирмаслик учун, резина ичакда сув сепганди. Лекин бу ҳам келинига ёқмаган. Рўзғор юмушларига ёрдамлашиш учун қилган ҳаракатларини келини нега нотўғри тушунишига сира ақли етмасди.
Сурункали касалликлар ўз ишини қилиб, куз яқинлашиш билан суяклари зирқирарди. Кичик келини унинг хасталигини билиб қолгани учун куз келиши билан суртадиган дорилардан олиб келарди. Катта ўғлиникига шаҳарга кўчиб келаётганида ўша дориларни ўзи билан олиш эсидан чиқибди.
Суяклари қақшайвергач, ухламай боласининг йўлини пойлади. Машинаси овозини эшитиб, секин хонасидан чиқиб ошхонага йўл олди.
Келин эрига алланималарни гапириб кулишганча овқатланишарди. Эшик очилиши билан иккаласи ҳам ўгирилишди.
— Келинг, она, бормисиз? — деди ўғил саломлашгач. — Битта уйда туриб ҳам, бир-биримизни кўрмаймиз-а? Иш кўп-да, онам, иш кўп. Ўзиз яхшимисиз?
— Яхшиман, болам, Худога шукр. Ишни кўп бўлгани яхши, илоҳим омадингни берсин!
— Бу ерда иш кам экан... — хўрсинди онаизор.
— Оббо, онамей, ҳали ҳам ишласам дейсизми? Энди дам олинг, мана, биз ишлаймиз...
— Сизга мазь керакми? — онасининг тортиниб гапиришидан ўғил хижолат бўлди. — Шуни шунча тортиниб гапирасизми, она? Менга фалон дорини олиб бер, десангиз бўлмайдими? — у онасига эътиборсизлигини сахийлиги билан ювишга сабаб топилганидан қувониб кулиб қўйди.
— Малоҳат, — деди кейин ошхонага қараб. — Эртага онамни дўхтирга олиб бориб, ташхис қўйдириб кел. — Хотини жавоб бермаганига эътибор ҳам бермай волидасига ўгирилди: — Кейин дўхтир айтган дориларни оламиз, тўғри келган мазни мойдори экан деб суртиб юраверманг , хўпми?.
— Хўп... — она ўғлининг меҳридан эриб, у ёқ-бу ёқдан гаплашмоқчи бўлди. Шу пайт ошхонада нимадир қарсиллаб синди ва келиннинг «вой» деган овози эшитилди.
— Хола, фақат, ўғлингизникида яшайвермай, бизникига ҳам меҳмонга боринг-да, онам ўрнида онамсиз ахир, — гина қилди жиян. — Келинингиз ҳар куни сизни сўрайди, бугун сизни олиб бормасам, мени уйга киритмаса керак.
— Ие, тобингиз бўлмаяптими, хола? Айтмайсизми? Келинингиз ҳамшира-ку, ўзи даволаб қўяди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33