📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Асл муҳаббат меҳрда шундайми ....

Муҳаббат қандай намоён бўлади ўзи ....

..... Онаси , тур дори ичиб ухлагин .
Тишинг ёмон оғрияптими , уйқунгда безовта бўлаяпсанда .
---- Мана дори , билан сув ичиб ол .

Тиш оғриғим ҳам эсимдан чиқиб кетди ....

Ман учун шу севги , асл муҳаббат шу  ..... 👍😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18💯2
Жим..

Баъзан кўз олдингда урчийди жанжал,
Нигоҳлар аямай нигоҳинг янчар,
Юрагингга секин суқилар ханжар,
Ранжийсан ва лекин яшайсанда жим.

Юрасан амаллаб ўзингни босиб,
Кўнглингга қўярлар болтани осиб,
Инжа туйғуларинг кетарлар озиб,
Лекин иложсизсан, яшайсанда жим.

Арқонни чирт этиб уза олмайсан
Ўзингга бошқа уй туза олмайсан,
Дардларинг бировга ёза олмайсан,
Ранжийсан валекин яшайсанда жим.

Умид бор, шу музлар эрийди ахир,
Аччиқ нигоҳ сўзлар чирийди тахир,
Кимлардир деса ҳам чидама, бақир,
Бир ёруғ кунларни кутиб азизим,
Яшаяпман жим...

GuliiNigorrr
❤7
🌱 Яхшиликнинг ҳеч бирини кичик санаманг, ҳатто кимнидир очиқ чеҳра билан кутиб олиш бўлса ҳам.

🌱 BintuSodiq

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. МЕН
СИЗНИ
ҚАДРЛАЙМАН
❤️❤️🌹🌹
Гуллардан-да гўзал инсоним,
Бегуборим, мехри осмоним,
Қадрдоним, яқин инсоним,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
❤️❤️🌹🌹
Орамиздан қочса-да гаплар,
Буришса-да не юз, не афтлар.
Бузилмасин тизилган сафлар,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
❤️❤️🌹🌹
Ҳаммамиз инсон, ҳаммамиз ожиз
Бир-биримизни кечирмоқ жоиз
Қадрингиз баланд, билинг 💯%
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман...
❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
👆👆👆👆👆
Қиссанинг аввалги қисмлари

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-66-

Абдумажид узун резина ичакни улаганча ҳовлига берилиб сув сепар , ҳаммаёқ орасталикдан ярақ- ярақ қиларди.

- Ассалому алайкум , -Суюма ҳижолатли ер чизди , - узр ухлаб қолибман ...

- Ваалейкум ассалом , бунинг учун узр сўрашга ҳожат йўқ .

- Қўшнилар нима деб ўйлади экан- а ?! Янги келин роса боқибеғам экан дейишгандир.

- Билмадим ,- деди ҳотиржам Абдумажид ,- уларнинг хаёлларига кириб чиқа олмайман- ку .
У Суюманинг бўшашиб қолганини кўриб таскин оҳанггида сўз қотди :

- Э қўябер, улар сени ёш боланг борлигини билишади.

Суюма жилмайди :

- Мен чой тайёрлай бўлмаса ...

Суюма ошхонага кирганда столни усти нонушта учун безатилиб тайёр қилиб қўйилганлигига кўзи тушди .
Хатто термосга чой ҳам дамланиб қўйилибди .
Суюма энди ростманасига уялди . У бир зум дастурҳонга тикилиб турди- ю , индамай Робия ухлаб ётган хонага кириб кетди .

- Чойга чиқасизлармииии ?

Абдумажид ошхонадан туриб Суюма ва болаларни чақирганида , ичкаридан "Ҳозииир" деган овоз келди .

Кўп ўтмай остонада Шаҳзод кўринди . У чопқиллаб келиб Абдумажиднинг бўйнига осилди:
- Ассалому алайкум , адажон . Яхши ётиб турдингизми ?!

Шаҳзод шундай дея туриб адасининг икки юзидан чўлпиллатиб ўпиб олди .

Абдумажид учун бу кутилмаган ҳол эди . У анчадан буён бундай ўзи нима деб аташни билмаётган қайноқ туйғуни туймаган эди. Кўп ўтмай, остонада Робияни кўтариб олган Суюма кўринди . У Робияни шунақа чиройли кийинтириб - тарантириб қўйган эдики , кўрган одам беихтиёр "Вуй бу қизнинг асаллигини" деб юбориши тайин эди . Суюма Робияга оч пушти кўйлак кийдирган, қўнғироқ сочларига рангли тасмалардан бантикчалар тақиб ташлаган эди.
Робия ҳам келиши билан адасига интилди :

- Аййяя...

Абдумажиднинг юзларига табассум ёйилди. Маҳзун кўзларига нур ингани сезилди . У Робияни қўлига олар экан :
- Робия қизим , яхши ухлаб турдими ? Энди ман наннасини еб оладими?! - дея айланиб- ўргилиб эркалар эди .
Нонуштадан кейин Абдумажидни қандайдир хаёлчанг кўрган Суюма аста сўради :

- Тинчликми , безовта кўринасиз ?!

- Тинчлик ... Шу ишга борсаммикан ё бугун ҳам уйда қолсаммикан деб ўйлаяпман.

Суюма ҳам унга қўшилиб ўйлашган бўлди :

- Агар бормаслигингиз мумкин бўлса , унда уйда қолинг... Болалар ҳурсанд бўлишарди ...

Аслида Абдумажидга ҳам шу керак эди . У уйда қолишга Суюмадан ҳижолат тортаётган эди, аммо унинг "сўзига кириб ноилож" кўнган бўлди .
Абдумажид фарзандлари даврасида кечгача яйради . У айниқса Робия ўзи билан чиқишиб қолганидан ҳурсанд бўлар , уни "ўзимни асал қизим" дея эркалашдан бўшамас эди .
Абдумажид ертўладан Шаҳзод болалигида учган арғимчоғини атай топиб чиқди . Уни ҳовлидаги ўрик шоҳига ўрнатиб , Робияни учира бошлаганида қизалоғининг қанчалик ҳурсанд бўлганлигини кўриб ўзи ҳам баравар қувончни ҳис қилар эди. Абдумажид анчадан бери "оталик бахти" деб аталмиш бу туйғуни ҳис қилмаган эди...

* * *
Орадан бир хафта ўтиб Суюма ишга кетаётган Абдумажидга ийманиб савол ташлади :

- Мабодо, бугун бизни уйимизга бир кириб ўтолмайсизми ?!

- Тинчликми , Суюма ?!

Суюма унга нима дейишни, кўнглидагини қандай тушунтиришни билмай каловланди:

- Шу десангиз ...

- Эшитаман...

- Биласизми , мени узатиб келишганларида ... Хуллас , фақат ялтир- юлтир кийим кечакларни олиб келишган экан. Очиғи шу иссиқда бу кийимлар жуда жонимдан тўйдирди . Шунга уйда қолган оддий кийимларим ва тикув машинамни олиб келиб берасизми девдим ... Ойижонимларга қўнғироқ қилиб қўярдим ... Хўп десангиз ...

- Суюма кийим тикасанми ?! Демоқчиманки , тикувчиликдан хабаринг борми ?!

- Йўғей унчалик профессионаллик даражасидамас . Шунчаки ҳаваскорман . Кейин анчадан бери тикмай ҳам қўйгандим . Уйда зерикканда бир эрмак қилсам деган эдим- да ...

Абдумажид ўйланиб қолди , кейин Суюмага қатъият билан сўз қотди :

- Суюма отлан , болаларниям кийинтир ...

- Қаерга ?! Ишингиз-чи ?!

- У ерда ўзим хўжайинман- ку , биласан хўжайинлар ишга бормаса , ишхона юмушлари

ХазонРезги
❤69👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларни гумбурлаганига уйлан😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчага яхши кайфият 😅
😁8👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ИСЛОМИЙ САВОЛ

Шундай бир ҳайвон борки, у одамлар томонидан ноҳақ туҳматга учраган. У қайси ҳайвон? 🧐

📖 Жавобини биласизми?
❤3
Forwarded from 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (Abdulatif)
#СУБҲИДАМ
-67-

юзасидан юрган бўладилар .

Абдумажид "хўп" деб ичкарига кириб кетаётган Суюмани тўхтатди :
- Ха айтганча, Суюма. Ичкаридаги жавонда Райҳон опангдан ... қолган анча кийим бор эди . Сенга сиғиши керак эди, - Абдумажиднинг овозида ўзгариш сезилди .
Суюманинг ҳам юзига маҳзунлик соя сола бошлаган эди :

- Уларни кия олмайман ...

- Кечир , Суюма . Кийгин келмаса , ўзинг биласан ...

- Уларни кийгим келмагани учун киймоқчимасман . У кийимлардан опамнинг ҳидлари келиб турибди . Мен уларни кийсам , ювсам ... уларнинг ифорлари кетиб қолади. Шунга ... Мен бу уйга келганимдан буён ҳар куни бу кийимларни бағримга босиб опамни...
Суюманинг кўзларида ёш ғилтиллай бошлади .
Абдумажиднинг ҳам аҳволи уникидан кам эмас эди ...
Абдумажид ҳам худди Суюма каби Райҳонни соғинганида ўзининг шундай иш тутишини эслади. У "Бу таклифни қайдан ҳам этдим" деб ўз - ўзидан норози бўлди .
Аммо Суюма ичкарига киргач "Бекорга Абдумажид акани кайфиятинини буздим , яхшиси ҳозир ёнига чиққанимизда кўнглидан чиқариб юбориш керак. Ахир бўлиб ўтган ишларда уни заррача айби йўқ- ку" деган тўхтамга келган эди.
Суюма тезда болалар билан бирга отланиб , тайёр бўлиб чиқди.

Абдумажид уларни олиб йўлга тушди .
Суюма Абдумажид бизни уйига олиб кетаяпти деб ўйлаганди . Аммо машинада шаҳарнинг қоқ марказига қараб йўл олганлигини кўриб , ҳайрон бўлди, аммо савол беришдан ўзини тийди .
У Абдумажиднинг машинасини ойнаванд магазин биносининг ёнида тўхтатганида алланималарни тушунгандек бўлди . Магазин ҳашаматига кўра нархлари баланд эканлигидан дарак бериб турар эди.
Абдумажид уларни магазиннинг аёллар кийим- кечаклари билан савдо қиладиган бўлмасига етаклаб борганда , Суюманинг кўнглидан "шу ерга келиш шартмиди" деган ўй кечди.
Абдумажид сотувчи аёл билан енгил саломлашган бўлди-ю ю, унга Суюмани кўрсатиб енгил, уйга кийишга мўлжалланган кийим танлаб беришини сўради . Аёл "хўп" деб бош ирғади- ю , Суюмани ўлчамини сўраб олгач , уни ёнига айтилган типдаги кийимларни бир уюм қилиб тўлдириб ташлади .
Суюма бу кийимларни нархи яхшигина пул туришини билганлиги учун танлашга ҳам иккиланиб туриб қолди. У Абдумажиднинг ўзи учун ҳаражат қилаётганидан ва буни ўзи сўраб олгандек бўлиб қолганлиги учун қаттиқ ҳижолатга тушган эди.
Абдумажид Суюмадаги ушбу ҳолни сезди чоғи , ўзи чаққон ишга киришди . Орадан кўп ўтмай Суюманинг шунча кийим керак эмас деб билдирган эътирози инобатга олинмасидан , бир дунё кийим-кечак харид қилиниб машинага жойланди . Кейин болалар бўлимидан Шаҳзод ва Робия учун ҳам харидлар қилинди.
Суюманинг "Ўзингиз учун-чи , бирор нарса олмайсизми ?" деган саволига Абдумажид бир жилмайди - ю, қўйди.
Улар қайта машинага ўтирганларида Абдумажид "Энди сизларни бир меҳмон қилай" деди- ю , шинам емакхонага олиб борди .
Улар борган жойларида болалар ўйнашлари учун ажойиб бурчак қилинган экан. Дам олиш куни бўлмаганлиги учун , жойлар бўш, емакхонада икки - уч стол банд қилинган , аммо ёш болалардан Шаҳзод билан Робиядан бошқа ҳеч ким йўқ эди . Шаҳзод Робиянинг қўлини ушлаганча дарров ўйинчоқлар уйиб ташланган жойга югурди. Абдумажид билан Суюма эса уларга яқин жойдаги столни банд қилдилар .
- Болалар ҳам анчадан бери уйдан чиқишмаган эди ,- деди Суюма таом буюртма қилаётган Абдумажидга қараб .

Абдумажид Суюмага ҳайриҳоҳ боқди :

- Ҳа , ўзи бир ёки икки хафтада мана шундай сайрга чиқиб турсак бўларкан , нима дейсан , Суюма?!

- Билиб туриб сўраманг ?! Албатта жон деймиз ?! Мумкин бўлса кейинги сафар ҳайвонот боғига олиб борсангиз . Болалар, айниқса Робияни жонли ҳайвонларни кўрган вақтидаги юз ифодасини бир кўрсам девдим .

- О, зўр фикр ?! Бугун олиб борардим- у, энди кун исиб кетди .

- Ҳа тўғри айтасиз, энди кеч .

- Суюма бир нарсани сўрасам майлими ?!

- Нимани?

- Мени ким деб чақиришни ҳал қилмадингми мабодо ?!

- Султон Сулаймон !

- Йўғей , бу жуда баландпарвоз бўлиб кетади ...

- Хазиллашдим ... Менимча Абдумажид ака дейман , шуниси маъқул , шунга нима дейсиз ?!

- Майли айтишга

ХазонРезги
❤46
Forwarded from 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (Abdulatif)
Сиз яхшилик қилаверинг, Меҳр кўрсатаверинг. Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган Мехрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради. Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади. Яхшилик улашаверинг чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз

©интернет
❤4👏4🔥1
Аллоҳим! Умримизга, вақтимизга ва ризқимизга барака бер. Бизни вақтини беҳуда совурадиганлардан эмас, Сен рози бўладиган гўзал ишлар билан машғул бўладиган тавфиқли бандаларингдан қилгин.

@BintuSodiq

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌹Aссалому алайкум.
🌸Бугун 9-Август
🌸Якшанба тонги
🌸муборак бўлсин.🤗

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘️Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌸Бахт,омад, муваффақият, 🌸меҳр-муҳаббат ҳамиша 🌸ҳамрохингиз бўлсин!!

🌷🌷🌹🌷🌷🌹🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Кўнглимнинг тўридан жой эгаллаган дил яқинларим .

Онам туғиб берган опажонлариму , отам акаларимга олиб берган янгажонларим . Ҳаммангизга хайрли тонг .

Яна Аллохим ғойибона учраштирган , ижодий каналлардан топган опа сингилларим , дўсту дугоналарим , аяжонларим , тўрттани бошини қовуштириб ибрат мактаби очиб ўқитиб турган адибаларим сизларга хам хайрли кун .
Соғу саломат ўйнаб кулиб юрингизлар .

Х,аммамизнинг ўзимизга яраша ташвишимиз , ўйловимиз бор .
Хеч ким ман да хеч нарса йўқ , мани ўйловим йўқ деб айта олмайди . Хеч йўқ овқатингиз шўр бўлгандир бирор марта .
Чунки бу ҳаёт , пастту баландликдан иборат .
Шу йўлда ман сиз азизларимга улкан сабр , матонат , кенгфеъллик ва сакинат тилайман .

Ҳар бир кунингизни мазмунга ва қувончга бой қилиш ўзингизни қўлингизда .
Ортиқча ўйлов , асаббузарликнинг асло кераги йўқ .
Ҳаммасини вақт ва ҳаёт измига ташлаб қўйинг ....

Оддийгина яшаш тарзимизда учрайдиган арзимас муаммоларни махорат билан кулиб енгиб кетинг дейманда ...

Ман эрталабдан муздаккина автобусда мароқли сокин таронани тинглаб бозорга , ишимга кетаяпман .
Мактаб сезони бошланган , бир хил чаққонлар ва пули борлар ўғил қизига мактаб формаси олишга тушган .
Кеча биринчи боласи биринчи синфга бораётган келинчакнинг сўзлари мани ўйлантириб қўйди ва бу ҳақида шу келинчакдек ёш ота оналарга озгина маълумот бергим келди .
-- Ўғил болаларга оқ кўйлакнинг хбилигини яъни пахталигини кўрсатинг ,- деяпти у .
Биз сотувчилар қанақасини кўрсатсак хам
,, йўқ бу эмас ,, - дейди .
Ман айтдим ,
-- Онажониси хби деганда қанақа матони тушунасиз , - десам , айтиб беролмаяпти .

Онажонлар , ўғил болалар оқ кўйлагининг матеряли тўрт беш хил бўлади .
Ҳаммасини қулай томони билан бирга ноқулай томони ҳам бўлади .

1.. 70 % хби яъни пахта , 30 % синтетик аралашган матерялли кўйлак .
Энг маъқули шу асли .
Чунки ---- дазмолни яхши олади , терлатмайди , сувда киришмайди , доғ ушламайди , ручкани изи тезгина кетади ...
Бу матерялда хитой кўйлаклари
БЕКМЭИН , ЖВИНЖИ , ЭНЗО КАРИНА , ЭНЗО МАНЗИНИ
каби фирма кўйлаклари бор ....

2... Бамбук матерялли кўйлак .
Бу кўйлак ---- кузроқда олиб берсангиз бўлади ,иссиқроқ қилади , терлатмайди .
Аммо камочка , яъни думалоқ , думалоқ бўлиб қолиши мумкин .Дазмолга ҳушёр бўлиш керак , тез куяди .
АРИСТОКРАТ , ДОКТОР фирмаларининг кўйлаги бор .

3 ---- Бенгали матеряллиги
Бу кўйлак --- дазмолни яхши олади , кир , доғ ушламайди
Аммо бора бора сарғайиб бошлайди , сувда киришади .

4 ---- Леон матерялли кўйлак .
Бу кўйлак --- терлатмайди , юмшоқ .
Аммо умуман дазмол қилиб бўлмайди . Сувда киришиб , бир сиқим бўлиб қолади . Ғижимини ҳар қанақа дазмол ёзолмайди .

5 ---- Ана энди бу келинчак сўраган тозза 100% ли хби , пахта матерялли кўйлак .
Бу кўйлак ---- терлатмаслиги , болани танасига хуш ёқиши мумкин .
Аммо дазмол олиши жуда қийин . Доғи хам кетиши қийин , ручкани изини кеткизмайди , сувда яхшигина киришади .

Хуллас шунақа гаплар .
Агар ёзганларим озгина сизга фойдали бўлган бўлса хурсандман , битта лайк босиб кетинг 😊 👍 .

Келинг сизни бозорда кутаман ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍15🥰1
​​#СУБҲИДАМ
-68-

қийналмасанг бўпти .

- Ҳа бир амаллармиз...

- Суюма , бир гап гапирсам ...

- Вой почча-ей , э кечирасиз Абдумажид ака , доим мужмал гапириб юракни эзиб юборасиз-да . Қўшнимиз Рихси келинойи " Шап, шап дегунча шафтоли де , қўй" дердилар
Сиз ҳам шафтоли деяверинг ...

Абдумажид қўлидаги қошиқни ўйнаганча секин гапира бошлади :

- Суюма , очиғи бу гапларни айтиш ...бир оз ноқулай.
Суюма, мен сени бир аёл сифатида эмас, бир дўст сифатида , ҳамроҳ сифатида қадрласам деган эдим ...
Очиғи, мен сени Райҳонни ўрнига ... қўя олишим ... Мен бунга тайёр эмаслигимни билсанг деган эдим ...

- Абдумажид ака, бўлди гапирманг. Барчасига тушундим . Мен сизга ... Очиғи шу иқрорингиз туфайли сиздан жудаям миннатдорман... Мен ҳам худди сиз каби ҳолатдаман...

Суюманинг боши эгилди , аммо кўп ўтмай Абдумажидга қараб кулимсиради :

- Робияни қаранг , Шаҳзод иккиси роса яйрашяпти . Биласизми , Абдумажид ака, шу Робияни ... ёнига бора бошлаганингизда уни сиздан бирам қизғанганман- ей, иложи бўлса қўлимда битта милтиқ бўлса- ю "пақ" этиб отиб ташласам, дердим .
Абдумажид Суюманинг беғуборлигидан завқланиб кулди :

- Оббо , Суюмаей! Яхшиям милтиқ йўқ экан- а , уйиларингда ?!
Тўхтачи, ҳали Робиш мени ая деганигаям асабларинг қақшаётган бўлмасин ?!

- Нима деб ўйловдиз ?! Албатта - да !

- Ўўўў , унда унга мени ада деб чақиришни ўргат . Шунда ...ҳммм тафтинг босилади .

- Яхши таклиф , гениально , офарин...

Улар барчалари овқатланишга киришганларида Абдумажид таклиф киритиб қолди:

- Суюма , шу десанг ҳозир сизларни уйингизга ташлаб кетсам... Ҳали ишдан бўшаганимда олиб кетардим. Адамлар ва ойимларни соғинган бўлсанг керак ... Бунга нима дейсан?!

Суюма жуда ҳурсанд бўлиб кетди :
- Нима дейишим мумкин , жон дейман ...

Абдумажид ҳизмат кўрсатаётган официантни чақириб яна кабоб ва пиширилган товуқ буюрди , кейин ўзига савол назари билан боққан Суюмага изоҳ берди :

- Қутлуғ уйга қуруқ бориб бўлмас ...

Йўлда Абдумажид Суюмани яна ҳайрон қолдирди :

- Суюма, сенга кийим олиб берганимни уйингдагиларга айтмай қўяқол. Кийимлар машинада тура турсин, ҳали уйга борганда оларсан.

- Нимага ?

- Ноқулай-да . Ҳудди сенга нарса олиб бериб мақтанишга боргандек бўлиб қолмайлик ...

Суюма Абдумажидга миннатдор боқди :

- Хўп бўлади , сиз нима десангиз шу ...

* * *

Абдумажид Суюмани ёш қизалоқ сифатида қабул қилган эди. Аммо унинг ҳам кўнглида бир олам армони борлигини, бунга айнан ўзи сабаб эканлигини тасодифан билиб даҳшатга тушди ...
Бир куни тушлик вақти уйга келган Абдумажид уйдагиларга сюрприз қилиш мақсадида кўча эшикни ўз калити билан очганча оҳиста ҳовлига кирди . Унинг диққатини тортган...

давоми бор

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍17
МУЛОҲАЗА .....

---- 14 ёшга кирмаган фарзандларингиз учун
елиб - югуриб юрганингизни , уларнинг хохиш истаклари бир зумда рўёбга чиқаётганини билдириб туринг . Юмшоқлик билан , моҳирона сўзлар билан тушунтириб борингки улар сизнинг ва меҳнатингизни қадрига етиб борсин .....

Бир кун келиб сиз фарзандларингизга мухтож бўлганингизда беминнат едириб , ичириши , кийинтириши учун замин ҳозирлаган бўласиз ....

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏9❤4👍1
Онам айтардилар

Онам айтарди: “Нондан улуғ, ҳаётдан азиз нарса йўқ. Уларни қадрла!”

Яна онам менга тайинларди: “Ўйинга берилиб, чопавериб терлаб-пишиб кетган вақтингда бир озгина дам ол. Ҳеч бўлмаса осмонга отган бўркинг қайтиб тушгунча нафасингни ростла”.

Онам айтарди: “Кичкина оғиз ҳам катта гапларни сўзлаши мумкин”.

“Товуқларнинг, ўрдакларнинг, каламушларнинг миллати йўқдир, лекин одамларнинг миллати бор”, дер эди онам.

Ўғлим, ёдингда сақла! – дея қўшимча қилди онам ҳикоятни тамомлар экан. – Бургут тоғлик бўлиши учун қанча қийинчиликларни бошидан кечирган. Сен ундан хулоса чиқаришинг керак.

© “Аёллар кўп, Она ягона!” китобидан.

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👏3
😊 Дунёда сен билан бирга кувонадиган , сен билан сирларини бу́лишадиган , гамгин пайтларингда сени юпатадиган бир дардкашинг борлиги , бу сенинг омадли инсонлигинг эканлигингни билдиради !!!

☺️ Каналимизни чин юракдан севиб у́кийдиган азизларим ,
❤️ Сизлар мени дардкаш ду́стларимсиз !!!

Сизларни АЛЛОХ йулида яхши ку́раман !!!😘😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6👍5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋LIMON MARKETGA🛍 ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻‍♀ 
БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍
🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ
Уй Рўзғор Буюмлари👇

🧴Шампунлар 10.Минг Сўмдан😱
🧽Совунлар эса 2.минг сўм
🧺Кир ювиш Порошоги Геллар 20.Минг Сўмдан
❤️‍🔥Парфюмерия Атирлари 10.Минг сўм
🪥Тиш пастаси шётка 5.Минг
🧼Крем ва Геллар 3.минг сўмдан

😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ
👇
http://telegram.me/joinchat/ZvZGuD6YvFVhN2Uy
❤2
👆👆👆👆
Қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)

-69-

нарса уй ичидан эшитилаётган ҳазин қўшиқ бўлди.
Абдумажид аста очиқ дераза атрофига яқинлашиб уни тинглай бошлади . Бу қўшиқ " Сумбула " эди ...
Қўшиқ баланд қилиб қўйилган эди . Абдумажид қизиқиб ойнадан ичкарига разм солди ...
Ичкари уйда Суюма "Сумбула"га рақс тушар эди . Абдумажид илгари Суюманинг рақс тушганини ҳеч кўрмаган эди ...

Сумбула-ю , сумбула ...
Ўраб олай гул билан ...
Мани кўнглим сен билан- ей,
Сен кетасан ким билан ...
Қадамингга гуллар очилсин ...

Суюма шундай ҳиром айлар эди- ки ...

У ўзи ҳам қўшиққа қўшилиб куйлар ва рақсга туша туриб... ўксиб - ўксиб йиғлар эди ...

Кўзларида бир олам ишқ... , бир олам ҳижрон... , бир олам садоқат,... бир олам соғинч мужассам эди ...

Кўзларидан ёш эмас, армон дув- дув тўкилар эди ...

Аслида рақс тушаётган Суюма эмас эди , У... ушалмаган орзу эди .

Рақс тушаётган Суюма эмас, қовжираган, ҳазон бўлган муҳаббат эди...

У рақс тилида барини айтиб қўйган эди ...

Суюманинг рақсини кўрган Абдумажид адо-и тамом бўлган эди . Ахир Абдумажид нафис санъат олами вакили эди ... У қайси жойда сохталик, қайси жойда ҳақиқий ижро борлигини миридан- сиригача "ўқий олар" эди.
Абдумажид бу борада бир зумда аниқ ҳулоса чиқара олар эди . У Суюманинг кимнидир жуда қаттиқ севганини... ва энг ёмони ўзи туфайли бу муҳаббатидан воз кечишга мажбур бўлганлигини аллақачон ўқиб бўлган эди ...

Абдумажид шу вақтда Суюмага таъзим қилиб кетгиси келди:
"Наҳотки , кимнингдир яримта кўнглини тўлдириш учун ўзини тирик қурбон қилиш мумкин бўлса ?! . Агар у кўнгил берган инсон учун ҳам Суюма шу қадар қадрли бўлмаганида , ҳозир қаршисида рақс ижро қилиб турган бу париваш бунчалик дард чекмаган бўларди ...". Абдумажид шулар ҳақида ўйлар экан , ўша йигит учун ҳам куйиб кетди. "Биргина Райҳоним учун куйганим камми эди, - ўртаниб ўйлади у ,- Суюма учун Яратганнинг даргоҳида қандай жавоб бераман энди ?!
Бу юк билан бундан бу ёғига қандай яшайман ?! Қандай ?!!..."

Абдумажид шу дақиқаларда қўшиқ тугаганини , аммо Суюма ўзи куйлаб рақс тушишдан тўхтамаётганлигига эътибор қаратди ...
Овоз ҳам шунчалик ҳазин бўлар экан- а?
Овоз ҳам шунчалик дардли бўлар экан- а?
Овоз хам шунчалик сотқин бўлар экан- а ?
Бўлар экан ! Бўлар экааааан ! ...

Мен бу ерда ўт ёқсам
Фарғонада тутуниии,
Бу дунёда бормикан- аааааа?
Юрак- бағри бутуниииии....

Бу дунёда бор бўлса ,
Юрак- бағри бутуниииии,
Қоғоздан қилиб ўчоқ ,
Гулдан қилай ўтиннииии...

Қадамингга гуллар очилсиииин...

Суюма чир айланди- ю , ерга тиззалаб қолди... У қўлларини осмонга чўзганча шу қадар шашқатор йиғлар эди-кииии...

Суюма "қадамига гуллар очилиши" керак бўлган маҳбубини шунчалар соғинган эканкиии...

Абдумажид бу дунёга келиб ўзини ҳеч қачон бу даражада гуноҳкор ҳисобламаган эди ...

Абдумажид шу топда Райҳонни тақдир мендан юлиб олган бўлса , Суюмани мен тақдиридан юлиб олибман деб ўйлар ва ич- этини ер эди...
У Суюманинг шугина ёшига бу қадар фидойи ва бардошли эканлигига , митти юрагига шунча улкан муҳаббатни сиғдира олганига , ... энг асосийси ушбу муҳаббатини Шаҳзод ва Робия учун қурбон қилганлигига ҳайратда қолган эди ...

Абдумажид уйга киришга Суюмага юзма - юз келишга юраги бетламади, ҳоли келмади . У ҳозир Суюмага учрашса , ўзини ҳам, уни ҳам аҳволи бундан ёмон бўлишини ҳис қилар эди ...

Абдумажид оғир қадамлар билан аста изига қайтди ...

У ўша куни кечга томон уйга қайтганида ҳам, кундуз куни кўрганлари таъсиридан чиқа олмаган , кайфияти жуда эзгин эди ... Суюма эса унинг атрофида парвона бўлар , "Касал бўлиб қолмадингизми ?!" дея куйинчаклик билан ҳолини сўраган сари Абдумажид бор овозида "дод" солгиси келар , аммо ҳар доимги каби бу сафар ҳам бу имкондан маҳрум эди ...
Маҳрум.... ( Маҳрум !!!!)

* * *
ХазонРезги
❤41😢19🔥9