📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
АЛДАНИБ ҚОЛМА!
🍃
Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...
🍃
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.
🍃
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...
🍃
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг...



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🍀Ассалому алайкум
🌤Хайрли тонг Азизларим!

🔢🔢➖🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

💟Пайшанба тонги муборак
🫂Ва хайрли булсин

🌹Яна бир янги тонгга етказган
🌹Роббимга хамд-у санолар булсин!

🌸Кунингиз файзу барокатли ўтсин.
🌸Барча эзгу ниятларингиз, 🌸яхши малларингиз ижобат бўлсин.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸Умрингизга ва ризқингизга
🌷АЛЛОҲИМ барокот берсин!

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олисдаги яқинларим .
Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Уйингиз тинч бўлса кўнглингиз тинч бўлади .
Сизга ички хотиржамлик ва ҳаловат тилайман .
Кунингиз хайрли ўтсин .
Ўткинчи дунёнинг ҳою ҳаваслари ва ялтир юлтирлари саховатли қалб кўзингизни тўсиб қўймасин .

Пайшанбада пешин пайти ,
Ҳамма савоб ишга қайтиб ,
Ул муборак Жума пайти ,
Эҳсон қилинг , қабул бўлгай .

Қўли очиқ , дили очиқ саховатлиларим умрингиз узоқ , ризқингиз мўл бўлсин . Фарзандларингиз эҳсон қилгувчи бойлардан бўлсин , илоҳим .

ШАҲЗОДАнгиз сиз билан бирга .😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
​​#СУБҲИДАМ
-77-

Суюма гандираклаб кетди. У ҳамма нарсани кутган бўлса-да, бунисини яъни ғолибаликни, ғолиб бўлганда ҳам мутлақ ғолиба бўлишини кутмаган эди.

Суюма ўзини йўқотиб қўйганидан залга қараб карахт ҳолатида турар , шунча инсонга биргина ҳаракат таъзим қилиш орқали миннатдорчилик билдириш хаёлига ҳам келмас эди.

Мишель хоним ўз тилида алланималарни гапирар эди , унинг Суюмага қараб табассум ҳадя қилиб бош ирғашидан барча гап танлов ғолибаси тўғрисидалиги аниқ эди.
Суюмани ғолиблигини ўзбек тилида эълон қилиб берган йигит афтидан бундай танловларда кўп қатнашган экан, дарров вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. У Суюмага эшитинарли қилиб :

"Суюмахоним , залга миннатдорчилик билдиринг, енгил таъзим қилиб ҳурматларини бажо айланг" деди .

Унинг бу сўзларидан Суюма ўзига келгандек бўлди . Юзидаги хиёл табассум билан йиғилганларга таъзим қилди.

Шунда Мишель хоним унга савол берди. Ўртадаги йигит уни таржима қилиб турди :

- Суюма, сиз раққосамисиз ?

Суюма бош чайқади :

- Йўқ ...

- Аммо кеча хаммамизни шунчалар мафтун этингизки , биз ўзимизни гўё дизайнерлар эмас, раққосалар танловида ўтиргандек ҳис қилдик...

Мишель хонимнинг сўзлари қарсаклар билан тасдиқланди .

- Агар сиздан мана шу танловимиз сўнггида биз учун яна бир бор ўзингизнинг миллий рақсларингиздан бирини ижро этиб беришимизни сўрасак , хўп деган бўлармидингиз ?!

Бу сўзлар Суюмани эсанкиратиб қўйди . Аммо кўп ўйлаб ўтиришга вақти йўқ эди. У саҳнага яқин қаторларда ўтирган Абдумажидга кўзини тикди, хаёлан савол берди :

"Рақс тушсам ташлаб кетиб қолмайсизми ?..."

Абдумажид "Сен биланман " деган маънода икки қўлини қовуштириб боши узра силкиди.

Суюманинг кўнгли тўлди , у Мишель хонимга "хўп" деган каби бош ирғади .
Суюма саҳнада туриб қайси рақсни ижро қилиш тўғрисида бир қарорга келган эди ...

Суюмага руҳсат берилди . У рақсга тайёргарлик кўриш учун саҳнани тарк этди. Чиқиш эшиги олдида уни танлов мутасаддиларидан бир аёл ва бояги таржимон кутиб олди :

- Суюмахоним , мени исмим Аҳмед . Доғистонданман ... Бу аёл хозир сиз ижро этмоқчи бўлган рақсингизга мос кийим танлаб олишингиз учун кутяптилар . Яна керакли қўшиқни номини ҳам айтсангиз ...
Суюма йигирма дақиқада тайёр бўлди. У ўзи танлаган рақсга мос кийимни топишга қийналмади. Санъат саройининг галереясида турфа халқ ва миллатларнинг либослари батартиб жойлаштириб қўйилган экан. Суюма вақт камлиги учун тезда кийинди. У тайёр бўлиши билан айтган мусиқаси ҳам топилганлигини айтганча Аҳмед келиб қолди...
Суюма саҳнада пайдо бўлганида томошабинлар бутун эътиборларини унга қаратдилар . Суюма саҳнадаги микрофонга яқинлашди. Суюманинг сўзларини Аҳмед таржима қила турди:

- Ассалому алайкум , азизларим...
Барчангизга қуёшли Ўзбекистондан салом ...
Мен ҳаммангизга шу камтарин ижодимни юксак баҳолаганингиз учун чексиз ташаккур билдираман. Кеча эътиборингизга сокин рақсни ҳавола қилган эдим . Аммо бугун сизлар билан ҳуш кайфиятда ҳайрлашишни истайман ...
Суюма таъзим қила туриб ўнг қўлини боши узра баланд кўтариб қаддини ростлади .
Зал бўйлаб дилтортар қўшиқ янгради :

-Илоҳийдан бир куй бор - садолари бошқача ..
Ошиқлари бошқачаей, гадолари бошқача ...
Дилларга хуш ёқувчи наволари бошқача,
Бу лазгидур , дўстларимей, ўйнанг, лазгига ўйнанг ....

давоми бор ....

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥21🥰2
ОНАЖОНИМНИ СОҒИНИБ ✍

,, Ғаниматман болам , тез тез келгин энди ,
Қолмади айтар сўзим , борини олгин энди ,
Бир куни гирёнасан тополмай овозимни ,
Қулоқ сол айтганимга эшитиб қолгин энди ,, .

,, Она , шундай деманг , ҳали кўп яшайсиз ,
Чевара келинларга поёндозлар тўшайсиз ,, ,
,, Ээ қўй , чарчадим , нетай энди ,
Тўқсондан ошдим болам ман хам кетай энди ,, .

Онажоним жоним онам , сўзлари армон энди ,
Ётган ўринлари бўш , излари армон энди ,
Кўп келдим йўқлабон , аммо ,
Мехрлигим қайдан топарман энди .

Жонидан жон берганим , тупроқ остида энди ,
Соғиниб қалбим ёнар , ойлар остида энди ,
Таскиним дуойимда , ижобатин бер Аллоҳ ,
Гулни севган жоним онам , гуллар остида энди .

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18💔5😢1
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми )
-78-

Суюма одатда мумтоз ва ҳазин қўшиқларга рақс ижро этар эди . Аммо бу сафар у атайдан ҳис- ҳаяжон, завқ- шавққа тўла қўшиқни танлаган эди . У ўз ижроси орқали минглаб инсонларга Она Ватани баҳтиёрлар , бахтлилар юрти эканлигидан ҳикоя сўзлашни мақсад қилиб қўйган эди.

Суюма мақсадига эришди...

У рақс ижро этар экан ўзига чақнаб қараб турган нигоҳлар тафтини ҳис қилар эди...

У рақс ижро қилар экан унда юрти, ҳалқи , оиласига нисбатан бор муҳаббатини кўрсатишда ҳаракат қилар ва ... "Кўринг , ҳавас қилинг , мен мана шундай шукр қилишга арзигулик жаннатмакон юртнинг фарзандиман" дегандек бўлар эди ...

* * *
Эртаси куни финал иштирокчилари ва нафис санъат вакиллари жам бўлган тўрт юз кишилик анжуман уюштирилди.
Унда турли таклифлар кўриб чиқилди , иш юзасидан шартномалар имзоланди .

Мазкур анжумандан сўнг дилкаш суҳбатлар ўзбеклар таъбири билан айтганда , "бир пиёла чой устида" давом эттирилди.

У ерга финалчиларга ҳамроҳ бўлиб келган инсонлар ҳам таклиф этилган эди. Суюма Абдумажид ва фарзандлари билан кўрсатилган стол атрофидан жой эгаллаган эди . У Абдумажид билан атрофга назар ташлаганча ўзаро суҳбатлашиб турар экан , уларга яқинлашиб салом берган Аҳмедга юзландилар . Аҳмед Абдумажидга такаллуф билан деди:
- Муҳтарам , жаноб ! Сизларни ҳаъкамлар ҳайъати аъзолари баъзи масалаларга аниқлик киритиш мақсадида чорламоқдалар . Улар шуни айтишдики, "Биз беришимиз мумкин бўлган саволларнинг шахсий ҳаётга алоқадор тамонлари бор, агар бу саволлар уларга малол келса жавобдан бош тортиш уларнинг ҳақлари эканлигини айтинг" дедилар.
Абдумажид жуда мулоҳазакор йигит бўлганлиги сабабли , саволга жавоб беришдан бош тортиш улкан одобсизлик бўлишидан ҳабардор эди. Шу сабабли у Аҳмедга бу таклифни бажонидил қабул қилишларини айтди.
Аҳмед уларни кўрик- танлов ҳайъати раиси ва аъзолари жойлашган стол ёнига етаклади.
Ҳаъкамлар уларга стол атрофидан жой кўрсатдилар ва чиройли мулозамат-ла ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишни бошладилар . Улар Суюманинг ҳаёти , қизиқишлари, келажакдаги орзулари , ҳамкорлик таклифлари берилган тақдирда уни қабул қила оладими , йўқми - барчасини бир бошдан сўраб ойдинлаштириб ола бошладилар.
Аҳмед ҳар икки тарафнинг ўртасида таржимонлик қилиб турди .
Навбатдаги саволни Мишель хоним назокат билан ифода эта бошлади:

- Суюма ! Олдиндан савол учун узр сўрайман. Бу савол бугунги тақдимотларимиз учун мутлақо тегишли эмас. Барчасига қизиқишларимиз учун рад жавобини бера олмаётганимиз айбдор...
Мишель хоним бир зум ўйланди. У ўз фикрини қандай қилиб юмшоқ тарзда ифода этишни ўйларди :

- Хуллас, - у Абдумажидга ишора қилди ,- бу кишининг сизнинг турмуш ўртоғингиз деб қабул қилдик . Гапим рост- а?! ( Суюма ва Абдумажид бир вақтда бошларини силкиб унинг сўзларини тасдиқлашди ). Мени битта нарса жудаям ҳайрон қолдираяпти . Сизнинг резюмеингизда ёшингизни ўн саккизда деб ёзилган. Аммо ...ўн саккиз ёшингизда бу каби фарзандли бўлишга ҳеч ақл бовар қилмайди .

Абдумажид жавобга шошилди :

- Буни ҳайратомуз ҳеч бир жиҳати йўқ ... Суюма иккинчи оилам . Биринчи турмуш ўртоғим вафот этганидан сўнг ... бир йил ўтиб Суюма билан турмуш қурганмиз...
Мишель хонимни саволига жавоб топилганидан юзларига қон югурди :

- Эээ, шундай демайсизми ?! Аслида мени ҳайратга солган нарса фарзандларингизнинг Суюмага беҳад ўхшашлиги. Кўнглингизга олманг- у , ўғлингиз , қизингиз ҳам сизга умуман ўхшашмайди , уларни худди Суюманинг кичрайтирилган нусҳаси деб айтса бўлади.
Абдумажид жилмайди, у Суюма билан кўз уриштириб олгач , гапни қисқа қилди :

- Бизнинг халқда" туққан она эмас, боққан она" деган мақол бор. Суюма фарзандларимга она сути бермаган бўлса ҳам , оналик меҳрини бера олди. Шу сабабли улар Суюмага жуда ўхшашади ...
Аҳмед Абдумажиднинг бу сўзларини таржима қилганида ўтирганлар "Ўўўўўўўў" деганча қарсак чалиб юбордилар .
Мишель хоним ўзини тутиб туролмай тўлқинланиб ўз тилида

Xazon_Rezgi
❤44👏11🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғлим учун дуо.


🤲УМРИНГ УЗУН БЎЛСИН
ҚАЕРДА БЎЛСАНГ ҲАМ АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛГИН
СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН ЎҒЛИМ 
🔆

✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
💥Бугун, 13-август Халқаро Чапақайлар куни

Психологлар, чапақайларни - кучли характерга эга ижодий, ижодий одамлар дейдилар. Буни таниқли одамлар - жаҳон сиёсатчилари, ёзувчилари, мусиқачилари, актёрлари ва режиссёрлари мисоллари ҳам тасдиқлайди.

🎊 Барча сўл қўл эгаларини режалари амалга ошишини ва мақсадга эришишда муваффақиятлар тилаймиз

Яқинларга Улашинг.. 🌸
❤3
📣📣📣 DIQQAT FAQAT BUGUN

👫FARZAND TARBIYASI KURSI
⚡️FARZAND INJIQ BO'LSA NIMA QILISH KERAK?

⚡️FARZANDNING UYQUSIZLIK SABABLARI NIMADA?

⚡️FARZANDINGIZ ISHTAXASI
YUQMI?

⚡️FARZANDINGIZ TELEVIZOR VA TELEFONGA BOG'LANIB QOLGANMI?

⚡️FARZANDINGIZ SIZGA YOPISHIB QOLGANMI?

⚡️FARZANDINGIZ JAHLDORMI?

⚡️FARZANDINGIZ KASB TANLASHIDA NIMALARGA E'TIBOR BERISH KERAK?
⚡️FARZANDINGIZ XOTIRASI PASTMI?
⚡️FARZANDGA MOTIVATSIYA BERISH
⚡️FARZAND TARBIYASIDA G'AZABNI YENGISH

♥️Bu kursda barcha savollaringizga javob olasiz va ona_bola o'z ustingizda ishlab sizni qiynayotgan vaziyatlarga yechim topasiz

https://t.me/+_AGPjb8dyJBmZGVi
https://t.me/+_AGPjb8dyJBmZGVi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👏1
📝 КEНЖА ҚИЗНИНГ НОЛАСИ...

Жудаям таъсирли вокеа, сизларга илиндим азизлар.

Шу қизингни кўзимга кўрсатма деганман сенга. Куни
билан ишдан чарчаб келсангу уйда эса асаб
бузарлик.. Йўқот кўзимдан нари қил! - деб ишдан
қайтган эр хотинига бақира кетди...
Кўзларини жовдиратиб қўрқиб турган беш ёшли
қизалоқ дадасини гапларидан кейин секингина
онасини орқасига яширинди... - Дадаси ахир у қизингизку.. Унда нима айб... Аллоҳ
берса ўғил фарзандлик хам бўлармиз..
- Ўчир овозингни.... Бешта қиз туғиш келди қўлингдан,
тилинг эса икки қарич.. Битта ўғил туғиб қўй, кейин
менга насиҳат қиласан..

Аёл бошқа ҳеч нима демади.. Қизини опаларини
олдига олиб кирди ва эрига дастурхон тайёрлади... Ярим тун эрни томоғи қуриб сув ичгани чиқди.. Шу
пайт қизларини хонасидаги чироқ ёниқ эканини
кўриб, хона томонга юрди. Хонага яқинлашганда ичкаридан эшитилган йиғи
овоздан эшикни очмай бир зум тўхтади..
Ичкаридан кенжатой қизини йиғи овози эшитиларди. Қизалоқ йиғлаб бир нималар дерди..
- Художон нега мени ўғил қилиб яратмадинг..
Нега мени отамни ҳар кунги жанжалига, ойимни кўз
ёшларига сабабчи қилиб яратдинг. Художон, майли
дадам мени яхши кўрмасин, мен уларни яхши
кўравераман. Майли мени сўксинлар, аммо ойимни
йиғлатмасинлар.. Битта мен уларни шунча қийнаяпман... Мени олдингга чақириб ол Художон.
Ёлвораман сендан Художон... Эркак эшитганларидан карахт ҳолатига тушиб
қолди... Охирги беш йиллик умри кўз олдидан ўта
бошлади.. Наҳот шу қизча мен юз ўгирган қизча бўлса...
Шундай меҳр эгаси мени зурриёдим бўлса... Наҳотки
кўзларим шунчалик кўр бўлган бўлса...
Эркак минг
хаёл билан хонага кирди.. Дадасини кўрган қизалоқ қўрққанча, шошиб
жойига ётмоқчи бўлди. Ота уни қўлидан тутиб қўрқувдан катта-катта бўлган
кўзларига термулиб, юзига оқиб чиққан ёшини
артдида..
- Бадбахт отангни кечир болам деди... Қизалоқ шошиб отасини бўйнидан махкам
қучоқлаб олди... Лаблари эса
« Рахмат сенга
Художон» деб пичирларди...

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️
❤34👏9👍4
Бахтли яшамоқ учун нима  қилиш керак?

1. "Ижобий фикрли нонушта"
Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади.

2. Ижобий фикрли нонушта рецепти:
- бугун энг яхши куним;
- бугун менинг гўзал тонгим;
- мен  дунёдаги энг бахтли инсонман;
- мен учун омадлар оҳанрабодир ;
- бугунги кун  менга муваффақият олиб келади;
- бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда;
- бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди;
- ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда!

3. "Сеҳрли эликсир":
Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг.
Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман.

4. "Кўзгу".
Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг.

5. "Эшик"
Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга:
"Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг.

Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👏5👍1
#ривоят
Икки уруғ

Бир куни донишманд устоз шогирдига икки дона уруғ берди.
— Бирини унумдор тупроққа эк, иккинчисини эса тош устига қўй, — деди.
Орадан бир неча ҳафта ўтди.
Шогирд қайтиб келиб қараса, тупроққа экилган уруғ ям-яшил ниҳолга айланган, тош устидаги уруғ эса ўзгармай ётарди.
— Устоз, нега биттаси ўсди-ю, иккинчиси ўсмади? — деб сўради шогирд.
Устоз табассум қилиб жавоб берди:
— Уруғнинг айби йўқ. Фарқ фақат унинг тушган жойида. Инсон ҳам шундай. Яхши ният, илм ва эзгу амаллар қалбнинг унумдор тупроғига тушса, инсон камол топади. Аммо дангасалик, кибр ва бепарволик қалбни тошга айлантирса, энг яхши насиҳат ҳам самара бермайди.

Ҳаётингиз қандай бўлишини кўп ҳолларда истеъдодингиз эмас, қалбингизни нимага очишингиз белгилайди
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

▫▫➖▫▫▫▫▫▫

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!


   🌸ЖУМА АЁМИНГИЗ
      МУБОРАК БЎЛСИН
✨🌙

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яҳшимисиз яхшиларим , бағри кенг , меҳридарё , ширинсўз бахшиларим .

Бугунги ЖУМА кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .
Кунинигиз ҳаловатда ўтсин . Ишларингиз ўнгидан келсин , ҳалол баракали ризқ насибангиз бўлсин .
Ўзингизни ҳам руҳингизни ҳам покликда асранг
Танингизни сув тозаласа , руҳингизни салом ва саловтлар , дуо ю ибодатлар покиза  қилгай .
Яхши ёмон кунингизда
Битта дуо асрасин ,
Бандаси асролмайди ,
Сизни Худо асрасин ....

ШАХЗОДАнгизни  ҳам дуо қилишни унутманг .😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍2
#СУБҲИДАМ
-79-

чуғурлай кетди :

- Суюма ! Сизнинг бугунги танловимизда эгаллаган ўрнингиз, эришган мукофотларингиз ҳаёт мактабида ютиб олган ютуғингиз олдида билсангиз - денгиздан бир томчи .
Сиз , энг буюк соврин - оналик мақомини ютиб олибсиз ... Ишонинг, бу ишни уддалаш ... унча- бунча аёлнинг қўлидан келавермайди. Мен финал босқичида саҳнага чиққунга қадар уюштирилган бир қанча синовларда сизни саботингизни кўриб ҳайрон қолган эдим . Сиз ҳаъкамлар томонидан белгиланган қатор саҳна орти шартларида ўзингизни йўқотиб қўймай фақат олдингга интилганингизга ,тўғриси, жуда ҳам лол бўлиб қолган эдим . Мана энди барча саволларимга жавобни ола билдим . Сизнинг сиймоингизда нафақат аёл, балки она ҳам бу ишларни бажарган экан- да . Бу эса бошқа хар қандай сўзга ҳожат йўқ деганидир ...
Суюма, сиз учун таъзимдаман ...

* * *

Бу сафар барчаси ошкора кечди ...
Нимаси дейсизми ?!
Барчаси- да !

Абдумажид Суюма билан кўрик- танловга кетишаётганларида оила аъзоларини ортиқча овора қилмасликлари учун уларга танлов ҳақида кечроқ ҳабар беришган эди. Улар учишга саноқли дақиқалар қолганида аэропорт биносида ҳар икковларининг оила аъзоларига жўнаб кетаётганликларини айтиб , ғоибона оқ фотиҳа олган эдилар .
Энди эса барчаси ошкор эди . Қариндош- уруғлар таниқли телеканаллар орқали эфирга узатилган кўрсатувлар орқали Суюманинг ғолибликни қўлга киритганидан ҳабардор бўлишган ва уларнинг кутиб олиш учун аэропорт биносида бетоқатлик билан дақиқа санашар эди .

Суюма ўзларини бунча инсон кутиб олади деб тасаввур қилмаган эди . У гарчи ўн кунгина бошқа юртда бўлган бўлса- да , самолётдан тушгач , Ватанни , айниқса Тошкентни жуда соғинганини ҳис этди . Ўпкаларини тўлдириб қадрдон шахар хавосидан тўйиб нафас олди, кўзларини катта- катта очганча атрофга боқар экан, шу йўл орқали соғинч ҳисларини ўлдирмоқчи бўлди .
Улар Халқаро аэропортнинг ташқи ҳовлисига чиққанларида кўзлари жондан азиз жигарларига тушиб сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳолатга измига тушиб қолдилар .
Гарчи қуёш ботганига анча вақт бўлган бўлса ҳам, аэропотнинг ташқи ҳовлиси нурлар базмида рақс ижро этган каби ёп- ёруғ ва тарофатли эди .
Балки бунга Абдумажиднинг ҳам , Суюманинг ҳам ота- оналарини юзларидан таралган шукроналик, меҳр нурларини кўриши сабаб бўлса не ажаб .
Суюма йиғилган орасида онаси ва қайнонасига биринчи бўлиб кўзи тушди . Улар бошқалардан кўра кўпроқ фарзандлари йўлига интизор бўлганликлари сабаб, бино ховлисининг деярли яримгача келиб олган эдилар .

Суюма суюкли қиз эди.
Суюма қадрли келин ҳам бўлиб улгурган эди . Суюма икки онасини қаршисида кўргач, ўзини боқиб ўстирган дунёдаги энг яқин киши Шаҳло опанинг тарбиясига амал қилди: биринчи бўлиб қайнонаси Дилбар опага салом берди :

- Ассалому алайкум, ойижон.

Дилбар опа турган жойида чайқалиб кетди . Сабаби бугун илк бора "ойижон" дея тан олинган эди . Шу чоққача Суюма бу исми жисмига муносиб дилбар аёлни "ойижон" деб чақиришга ботина олмаган , ҳатто бир- икки марта "қуда хола" деб юбориб ўзини ҳам , уни ҳам ноқулай вазиятга солиб ўкситиб қўйган эди . Бугун эса Дилбар опанинг "ойижон" деб биринчи навбатда чақирилишига муносиб кўрилишида ҳаммадан ҳам Абдумажиднинг ҳиссаси катта эди . Суюма аввало қайноналик ҳурмати , қолаверса келинлик иззати, энг асосийси Абдумажид акасининг барча қилган яхшиликларига жавоб қайтариш учун ҳам Дилбар опани сийлашга қарор қилган эди.

- Ваалейкум, қизим. Ғалабанг муборак ва давомли бўлсин ...

Дилбар опа Суюмани бағрига босиб шашқатор йиғлаб юборди .

- Вооой буни йиғлашини , яхшиям келининг ғолиба бўлиб келибди. Шунга шунча йиғлаб берсанг , худо кўрсатмасин ютқазганида сени биратўла овутиб бўлмас экан- да , онаси ...

Узоқдан Мусахон аканинг ўктам овози ҳаммани ўзига тортган эди . Суюма тез Шаҳло опа билан кўришди , сўнг қайнотаси ва отаси томонга шошилди . Уларга етишига уч қадамча масофа қолганда илкис тўхтади , қўлини кўксига қўйиб салом берди

- Ваалайкум ассалом ,- Мусахон ака биринчи бўлиб саломга алик олар экан, Йўлдош акага сўз қотди ,- қаранг қуда

ХазонРезги
❤47👏11😢7🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саҳарликка

Осон ширинлик 🥞 истовчилар учун. ❤️

Яқинларга юбориб қўямиз.
📝«Ҳануз ўзимни кечира олмайман» – қайнонасининг мажбурлови билан боласини аборт қилган аёлнинг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя)

«Кунлардан бирида қайнонам эрталаб бизникига келиб касалхонага болани олдиришга боришимизни айтди. Унга бундай қилмаслигимни билдирдим. Шунда қайнонам олдимда иккита йўл борлигини айтди: «Ё мен билан бориб болани олдирасиз. Ёки икки болангиз билан уйдан чиқиб кетасиз ва ўғлимни бошқа қизга уйлантираман». Қайнонам айтганини қиладиган аёл. Шу сабабли чорасиз қолдим ва ўз боламнинг қотилига айландим».

Яқинда электрон почтамга бир аёлдан мактуб келди. Унда аёл турмушга чиққанидан сўнг дуч келган оғир бир синов ҳақида ёзибди. Аёлнинг мактуби мени ўйга толдирди.
Назаримда бугун аксарият аёллар турмушнинг, рўзғорнинг оғир юки остида яшамоқда. Бу ҳам камлик қилгандай уларнинг айримлари қайноналарнинг зуғумларига ҳам чидаб яшашга мажбур бўляпти.
Гап қайнона-келин муносабатлари, қайнонанинг келинга ўтказган зуғуми ҳақида кетар экан, бир саволга жавоб тополмайман. Нега айрим аёллар ёш келинлик пайтида қайнонасидан зуғум кўрган ҳолда ўзи ҳам қайнона бўлганида келинига зуғум ўтказади, золим қайнонага айланади?
Аксарият ҳолларда қайнона ва келин ўртасида можаро содир бўлса асосан келин айбланади. «Катта ҳеч қачон ёмон бўл деб уришмайди. Икки оғиз танбеҳга шунақа қиладими? Ёш оғирроқ бўлиши, катталарга ҳурмат кўрсатиши керак» деган гаплар гапирилади. Аммо «катта»да ҳам «икки қамчилик айб» бўлса-чи?!
Қўйида берилаётган мактубда аёл қайнонасининг мажбурлови билан қилган иши, ҳаётида оғир из қолдирган ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади.
«Оилада энг катта фарзанд эдим. Мактабни битирмасимданоқ совчилар сўраб кела бошлади. 11-синфда эканимда ота-онам қишлоғимиздаги бир оиладан келган совчиларга розилик билдирди ва фотиҳа қилиб қўйишди.
Мактабни битирганимдан сўнг тўйимиз бўлди. Беш-олтинчи синфда ўқиб юрганимдаёқ уй-рўзғор ишларини қила бошлаганман. Турмушга чиққан пайтимда онамнинг қўлларидан барча юмушларни олгандим. Шу сабабли келин бўлиб боргач, бу тарафдан унча қийналмадим. Аммо ...
Бир қишлоқда яшаб ҳам қайсидир оиланинг ичига кириб бормагунча келин бўлиб тушаётган оиланг ҳақида ҳеч нарса билмас экансан. Ёки ҳақиқий ҳолат билганларингдан бошқача бўлиб чиқар экан.
Мен келин бўлиб тушган хонадон ҳақида қишлоқда фақат яхши гап эшитганмиз. Маъракаларда қайнонам «мен фалон мулланинг набирасиман» деб аёлларга гап бермас, ҳамма уни тақводор, Худодан қўрқадиган яхши аёл деб биларди.
Мақталган оилага келин бўлиб тушгач билдимки, қайнонамнинг барча гаплари, қилаётган нимадир яхши ишлари одамларнинг кўзи учун қилинар, оилада тамоман унинг акси эди.
Унинг бу характерини келин бўлган кунимнинг эртасигаёқ билдим. Қишлоқ жойларида рўзғордан унча кўп чиқинди чиқмайди. Пўчоқлар молга берилади, хазонлар кўмилади. Ҳовли супурганда тўпланадиган озгина тупроқ томорқага ташланади.
Гоҳида молларга бериб ёки кўмиб бўлмайдиган чиқиндилар ҳам чиқади. Ота ҳовлимда ундай чиқиндиларни қопга солиб йиғардик ва чиқинди йиғадиган машина келганда бериб юборардик.
Тўйнинг эртаси вақтли туриб ҳовлиларни супурдим. Тўй туфайли ҳамма ёқда пластик ва қоғоз идишлар, яна бошқа нарсалар бор эди. Уларни қопга сола бошладим.
Бироздан кейин қайнонам туриб келди қопларни кўриб, уларга нима солганимни сўради. Унга чиқиндиларни солганимни, чиқинди йиғадиган машина келса бериб юборишимизни айтдим.
Шу пайт қайнонамнинг қоши чимирилди. Сўнг бундай чиқиндиларни уйимиздан сал наридан ўтган сойга олиб бориб ташлашимни буюрди. Ўша пайтда унга ҳеч нарса дея олмадим.
Кейинроқ анча кунлар ўтганидан сўнг чиқиндиларни сойга ташлашга кўнглим бўлмай битта қопга йиғавердим. Қайнонам кўздан панада турган қопни кўриб қолибди. «Сизга нима девдим?» деб яна қоши чимирилди.
Унга чиқиндиларни сойга ташласам сел уларни бошқаларнинг уйи олдига оқизиб боришини, бу иш тўғри бўлмаслигини айтдим. Чиқиндиларни қопга йиғавериш учун рухсат сўрадим.
❤28
Шунда у менга «Сиз ҳали менга нима тўғри-ю, нима нотўғри эканини ўргатадиган бўлдингизми?» деб ўдағайлаб берди. Шундан сўнг бу мавзуда бошқа гап очмадим.
Қайнонамнинг бошқа ишлари ҳам шу йўсинда эди. Уч-тўртта хотиннинг ўртасига тушиб қолса ҳалол ва ҳаромдан дарс берар, аммо ўрни келганда ўзи гапирган гапларига амал қилмасди. Бундай ҳолат иккиюзламачиликни мутлақо ҳазм қила олмайдиган менга оғир ботарди.
Оилада тўлиқ қайнонам ҳукмрон эди. Бечора қайнотам қайнонамга оғиз очолмасди. Аммо бу ҳолатни бегоналарга билдиришмасди. Мабодо кимдир меҳмон бўлиб келганда қайнонам ўзини эрига итоат этувчи, оқила ва солиҳа аёл қилиб кўрсатар эди.
Меҳмонлар кетгач уларнинг олдида нимадир деб қўйган қайнотамга ҳатто бизнинг олдимизда ҳам ёмон дакки берарди.
Мен келин бўлиб тушганимдан сўнг бироз ўтиб қайнотам вафот этди. Бечора барча дардини ичига ютиб юрган экан, қайнонамнинг навбатдаги «танбеҳи»дан сўнг мазаси қочди. Юрак хуружига учраб ўнгланмади ва вафот этди. Шундан сўнг қайнонамнинг характери янада оғирлашди.
Қайнонамнинг қош-қовоғига қараб яшар эканман, менга фақат бир нарса таскин берарди. Икки-уч йил сабр қилсам қайнимни уйлантиришади ва бизни алоҳида қилиб чиқаришади.
Ўша кун келди, қайнимни уйлантиришди. Кейин қишлоқ четидаги еримиздан бизга уй тиклашди. Амал-тақал қилиб кўчиб чиқдик. Аммо қайнонамнинг зуғумларидан барибир қутулмадим.
Қайнонам бизникига ҳар кун келарди. Майли, бош устига, келаверсин. Меҳмон бўлиб кетади. Аммо у меҳмон бўлиб кетгани эмас, менга зуғум қилгани келарди. Бунга сабаб эса...
Қайним қишлоқнинг ўзига тўқ бойларидан бирининг қизига уйланганди. Қайнонам овсинимга ҳам менга қилган зуғумларини қилмоқчи бўлганида у «яхшигина» жавоб қайтарди. Шу-шу қайнонам овсинимга оғиз очолмай қолди.
Биз алоҳида бўлиб чиққанимиздан кейин ҳам овсинимга ошиқча гапира олмайдиган қайнонам бизникига келиб, менга зуғум ўтказишда давом этди.
Мен анча сабрлиман. Қайнонамнинг зуғумларига, алоҳида бўлганимиздан кейин ҳам келиб рўзғоримизга эгалик қилишга уринишига эътироз билдирмадим. Гарчи унинг ишларидан норози бўлсам-да буни сиртимга чиқармай, хўп деб кетавердим. Ота-онамга ҳам унча айтмасдим.
Ўша пайтларда эрим уста амакисига ёрдамчи сифатида ишларди. Буюртма тушмаганда мардикорлик қилиб, рўзғор тебратарди. Мен тўн тикардим. Ҳовлимизда узумзор боғимиз бор, кузда ундан олинадиган ҳосил камимизга ярарди.
Турмуш қурганимга беш йил бўлганда икки нафар – қиз ва ўғил фарзандимиз бор эди. Шу орада мен яна ҳомиладор бўлдим. Ҳомиладор бўлганимни эшитган куниёқ қайнонам етиб келди.
У мендан болани олдириб ташлашимни талаб қилди. Табиийки, кўнмадим. Шундан сўнг қайнонам ҳар кун эрталаб келиб болани олдиришим ҳақида гапирадиган бўлди.
«Қаранг, ўғлим бечора сизларни боқаман деб мардикорлик қилиб юрибди. Сиз эса белингиз оғримай нон еяпсиз. Иккита болангиз бор, етади шулар. Агар ҳадеб туғаверсангиз бир умр камбағалликдан бошларинг чиқмай ўтиб кетасизлар. Шу учун болани олдирасиз. Олдирмаганингизга қўймайман», дерди у.
Унинг гаплари жон-жонимдан ўтиб кетса ҳам эшитмаганликка олардим. Бу эса унга ёқмас ва овозини янада баландроқ кўтарарди. Ўзимча яна бир-икки кун гапиради ва бу мавзу ёпилади деб ўйловдим. Аммо ёпилмади.
Ана шундай кунлардан бирида қайнонам эрталаб бизникига келиб жўнашимни, касалхонага болани олдиришга боришимизни айтди. Унга мен бундай қилмаслигимни билдирдим.
Шунда у олдимда иккита йўл борлигини айтди:
«Ё ҳозир мен билан бориб болани олдирасиз ёки иккита болангизни олиб, ҳозироқ уйдан чиқиб кетасиз. Мен ўғлимни бошқа қизга уйлантираман»
Қайнонам ҳазиллашмаётганди. Агар ўша пайтда болаларимни олиб уйдан чиқиб кетсам у эримни уйлантиришдан ҳам қайтмасди. Тақдир синовлари олдида чорасиз қолдим ва кўзимда ёш билан қайнонамнинг олдига тушиб касалхонага жўнадим.
Касалхонада нима бўлди, эслай олмайман. Хаёлим ўзимда эмасди. Уйга келгач бир неча кун дунё кўзимга қоронғи бўлиб ўрнимдан турмай ётдим. Қайнонам келганда башарасига қарагим келмасди. Ота-онам ана шунда қайнонамнинг қилган ишидан хабар топишди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
​​Онамнинг қайнонамга гапирмаган гапи қолмади. Аммо у пинагини ҳам бузмасди ва менга аввалроқ гапирган гапини ушлаб олганди:
«Ўғлим бечора буларни боқяпман деб оғир ишларда ишлаб, мардикорлик қилиб юрибди. Буларга ҳозирча иккита бола етади. Шу ёғини эплаб боқсин. Сал улғайса яна бола кўраверади».
Онам қайнонамга ҳомила ҳам тирик жонлигини, уни олдириб ташлаш қотиллик эканини ва бу оғир гуноҳ бўлишини тушунтира олмади.
Ўшандан кейин бироз ўтиб қайнонам иккинчи қайнимни уйлантирди ва янги келинга зуғум ўтказиш билан банд бўлиб, бизникига камроқ келадиган бўлди. Менинг ҳам кўнглим қолиб кетгани учун уни кўришга анча-мунчада бормайдиган бўлдим.
Кунлардан бир кун нима бўлса ҳам қайнонам, бирровга кўриб келай деб йўлга чиқдим. Қайнонамнинг ҳовлисига яқинлашганимда унинг баланд овози эшитилди:
«Ҳой келин, тез бўлинг. Мана бу чиқиндиларни сойга олиб бориб ташланг. Сел келса ўзи оқиб кетади».
Унинг бу гапларини эшитиб келин бўлиб тушган пайтларимда менга ҳам шу иш буюргани эсимга тушди. «Букрини гўр тузатаркан-да» деб ўйладим.
Бир келиб мен ҳам ўғлимни уйлантираман. Ўшанда Худо хоҳласа келинимни кафтимда кўтариб юраман. У ҳеч қачон мени деб сиқилмайди ва кўзёш тўкмайди».
Ғайрат Йўлдош тайёрлади.
❤18🔥10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгача жаркоб😋

🍱Керакли масаллиқлар:

•Ёғ
•Гўшт 400гр
•Пиёз 1дона
•Томат пастаси 1 ош қошиқ
•Помидор 1дона
•Қизил сабзи 1дона
•Картоша 2-3та
•Туз ва зираворлар
•Сув

🫕 Пиёла ҳамири учун:

•Сув 200мл
•Туз 1чой қ
•Тухум 1дона
•Сарёғ ёки маргарин 100гр
•Ун 450гр

📌Тайёрланиши батафсил видеода кўрсатилган

Ёқимли иштаҳа❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6