📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Эркак аёлини "қуёшим" деб чақирса, аёл офтобдайин нур сочади, чарақлайди.

"Севгилим" деса, аёл унга бор муҳаббатини бахш этади.

Назокатли "малагим" деб атаса, эркакни нозик туйғуларга кўмиб ташлайди.

Эркак ҳеч нарса демаса, аёл ҳам лоқайд бўла бошлайди.

Ҳаммаси жуда оддий:
Аёллар эркакнинг туйғуларига яраша жавоб қайтаришади...
❤11👍3
​​#СУБҲИДАМ
-81-

- Вуууй , Робишни жудаям соғинганман, чақирчи ?!

- Мултфильми тугасин ,кейин келади. Унгача чақирганингни фойдаси йўқ ...

Дилноза сапчиб ўрнидан турди :

- Сулаймон пайғамбар тоғни олдига бормаса , тоғ Сулаймон пайғамбарни ёнига келаркан . Шу ибора шунақамидми, ё тескарисими эди ? ( У қўлини силтади) . Умуман олганда нима фарқи бор ?! Муҳими учрашишлиги эмасми ? ( У Суюмага ишора қилди) Қани бир йўл бошлаворинг- чи ?! ( Дилноза чиқиб кетаркан Наима билан Барнога гап отишни унутмади). Сенлар яхши қиз бўлиб ўтирларинг. Анави бодом- писталарни чақиб , эрмек қиларсанлар .Меҳмонга деб қўйилган ахир ... Ха айтгандек , Суюма таклиф қилмади демаларинг , мени айтганим , уни айтгани . Мабодо тиқилиб қолса шарбат ичиб турарсанлар , ҳали чой қўйилмаган ...
Ташқаридан Суюманинг баланд овозда "Тўғрииии" дегани эшитилди. Барно билан Наима бир- бирларига жилмайишди .
Дилноза ошхонадаги креслога ястаниб ўтирганча мултфильм кўраётган Робишни кўриб шодон қийқириб юборди :
- Асалчам коттааа қиз бўлибдила- ю !
Суюма Робияга :
- Ҳолангга салом бер , эркатойим, - деганида у ўрнидан қўзғалиб чўкка тушиб қулочини очиб турган Дилнозани қучоқлади :

- Ашшаломекум ...

Дилнозани завқи келиб кетди , Робияни чўлпиллатиб ўпганча деди :

- Шуууу қиззи еб қўяман , ҳозир ...

Робия Дилнозани юзига маъноли ва жиддий тикилди :

- Йўўў , мани аддамм еб тўялла ...

Дилноза Робияни кўтариб олганча креслога чўкди у музлаткичдан у бу егуликларни олиб ликопчаларга жойлаётган Суюмага сўз қотди :

- Суюма , бу қизинг худди ўзинг- а ? ! Ҳамма нарса- ни билишини-чи ?! Адасини еб қўйишиниям билганини қара . Робишингни эркалаб анча ўзимга келдим .

Суюма чаққон - чаққон ҳаракат қилар экан , сўради :

- Нима бўлди , Дилноза , ҳақиқатдан ҳам ҳеч ўзингга ўхшамаяпсан ?!

Дилноза чуқур уҳ тортди :

- Э , сўрама ...
Юрагим ёниб кетяпти ...
Наимани қара ...
Наима ишлидиган тикув цехини бошлиғи Моҳира опа қўшнимиз бўладилар . Улар куни кеча бир ёрилиб қолдилар . Хуллас Наимани эри бориб турган аблаҳ экан . Наимамизга уйланишдан олдин , икки болали аёлга илакишиб қолган экан. Уйидагилар эса " Кўчада билган ҳолвангни еявер , бизга ҳизматимизни қилиб юриши учун битта қизга уйланиб берсанг бўлди " дейишган экан . Ота- онадан чиққан маънини қарагин. Шўрлик Наимани қулдек бир уй жонни ишини бажаргани камлик қилгандек ,овқатдан хам қисишаркан. Э, шу замонда келинини тушлигига ярим буханка нонни минг миннат билан бошига дўқиллатиб ургандек берадиган қайнонани борлигига ишонасанми десам ишонармидинг ?!
Хуллас, бир ой аввал Наима ишга келмабди. Моҳира опа ҳавотир олиб опаси қўшни цехда ишлайдиган Ноила опамга қўнғироқ қилиб, Наиманинг касалхонага тушиб қолганлигини эшитиб ҳайрон қолибдилар. Ноила опам зир йиғлаб гапириб берибдилар . Наиманинг мараз эри уни ҳомиладор ҳолига қарамасдан "Овқатни шўр қилиб қўйгансан "деб қорнига аямасдан тепибди. Натижада беш ойлик ҳомиласи чала туғилибди . Шўрлик Наима боласидан ажралишига сабабчи бўлган эрини қилмишини шундаям беркитибди- я. Афтидан айтмайсан деб роса буровга олган бўлса керак- да , ифлос .
Моҳира опам Наима ишга қайтганда "Шунақа хонадонда яшашга мажбур эмассиз , бундай эрнинг боридан - йўғи яхши , ажрашиб қутилинг" десалар , бояқиш юм- юм йиғлабди: "Ўзи Ноила опамни эрлари ўтиб , бизни қарамогимизга ўтиб қолдилар , мен ҳам қайтиб борсам , у ерда ортиқча юк бўламан , кейин синглимиз Маҳлиё ҳам бизларни касримизга қолмасин , опаларини турмуши бузилган деган тавқи лаънат билан ким олади уни ?!" деб изиллаб йиғлабди .
Яна - чи ифлос эри нима деганмиш дегин ? У безбет беўхшов ишшайиб :

давоми бор ....

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤54👍8🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун азизларим..!!! ✨
✨

Эртанги тонгни тинчлик хотиржамликда кутиб олиш БАРЧАМИЗГА
насиб этсин ...✨
Аллоҳга омонатсизлар азизларим 💤💤💤
  

┄┅অঠই🌼ইঠঅ┅┄
✨ФАЙЗЛИ  ЁЗ ОҚШОМИ 
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️




📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💙Aссалому алайкум.
💙🔤🔤💙🔤🔤🔤🔤🔤🔤
💙Шанба тонги
💙муборак бўлсин 😊👍

🩷Соғ–саломат уйғотган
🩷Роббимизга ҳамдлар
🩷бўлсин!

❤️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
❤️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
❤️Кунингиз мазмунли ўтсин!
❤️Янги ҳафта ҳонадонингизга файзу барака олиб келсин,

❤️AЛЛОҲИМ умрингизга барака берсин,
❤️Азиз бекажонлар кун давомида хуш кайфият
❤️ асло тарк этмасин

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ҚАДРЛИКЛАРИМ  .

Ширин уйқудан уйгониб шукроналик ила юмушларига ундаган гўзалларим хайрли тонг .
Бугунги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин .
Биламан бир жахон иш режалаштиргансиз .
Ўша режангиз орасида ўглингизни бозорга етаклаб  келиб  Шахзода холасидан школни кийинтириб кетиш фикри х,ам бор албатта 😁😄 .
Чиройли чаққонларим х,амма ишга улгуриб орада қариндош , уруғдан , онадан хабар олиб мехр улашиб , мехр олиб , энергияга тўлиб келасизда ..
Зеро умр ганимат , дийдор ганимат , мехр олий туйгу , муҳаббат омонат.....
Сиз энг мехрли инсон бўлингки меҳрингиз тафти  яқинларингиз ва жигарларингизни тортиб турсин.....
Сиз йўқлагувчи , сиз бирлаштиргувчи , сиз х,аммага қадрли бўлинг .
Ҳаёт синовларга бой , турмуш синовларида турган юртдошлар унутманг бу кунлар х,ам ўтади .....

Узоқдаги мехрли инсоним тонги саломда сиз билан дийдорлашган ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг .
😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17🥰2
👆👆👆👆қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
-82-

"Тўғрисини айтсам, шу бола ҳозир ортиқча юк эди. Неляни болалари бошқа гап , уларга анча ҳаражат қилганман, меҳнатим сингган , насиб қилса барча орзу-ҳавасимни шулардан кўрарман " деганмиш. Ифлос бўлмаса шу гапларни гапирармиди.
Қанийди, шу рўдапо қўлимга тушса-ю , мен уни бурда- бурда қилиб ташласам... Бир туким қилт этмаган бўларди, ўлай агар ...
Шунинг учун бугун Моҳира опамдан сўраб , кўнглини бир ёзсин шу бояқиш ҳам деб бу ерга олиб келгандим. Наима бечора шундаям " Ойлигим кесилса уйдагиларга нима деб жавоб бераман" деб бир жовдираса дегин. Моҳира опам "Наимахон, бугун кечгача руҳсат , яхши ишлаганингиз учун сизга бу бонус" деб кўнглини ҳотиржам қилдилар . Сал дарди арисин.

Суюма Дилнозанинг бу сўзларини эшитиб унинг ёнига бемажол ўтириб қолган , ранги қум оқариб кетган эди.

Дилноза эса кўнглидагиларни тўкиб- солишга шошиларди :

- Суюма, ростини айтсам, сен турмушга чиққанингда астойдил хафа бўлган эдим. Эссизгина Суюма-я деган эдим, ўшанда. Аммо ҳозирги аҳволингни кўриб айтмоқчиманки, эринг тилла одам. Унга ўхшаганларни кундузи чироқ ёқиб топиш амримаҳол. Сен эришган турмушни , аёллар йиллар давомида орзу қилишади. Тўғри , нималарнидир ( кимларнидир) йўқотгандирсан , аммо шуни яхши билгин-ки, йўқотганингдан топганинг кўп. Жуда ҳам кўп . Илтимос, поччамизни қадри етгин.
Дилноза гап тамом деган оҳангда овозини баландлатди :
- Ана мултигимиз ҳам тугади. Энди Робия қизимиз билан холаларимизни ёнига борамиз . Бўлмаса глобал қидирувга бериб юборишмасин . Суюма , тез- тез қимирласангчи , қачонгача сенга ҳушёр- ҳушёр қайнагин деб ўргатвураман . Қизлар ҳам "бермасни оши пишмас " деб ўтиришгандир . Юрақол ...

- Мана биз келдик !

Дилноза Робияни қизларни ёнига борганда қўлидан туширди :

- Робиш қизим , бу Наима холанг , буниси эса Барно ҳоланг . Энди уларга салом берамиииз . Қани ҳалигидака "ашшалом"дан бир бўлсин- чи ?!

Хона бир зумда бошқача тароватга тўлди...

-Суюма, мазза қилиб чет давлатни кўриб келдинг-а?! Қалей экан у ерлар ?!,- сўради Барно Робияни эркалаб бағрига босганча.

- Бир сўз билан айтганда , зўр ! Аммо барибир ўзимизни юртдан қўймасин. Биласанларми , юрт нима учун азиз бўларкан ?! У ерда қадрдон , дилдош, кўнгилдош инсонларинг бор бўлганлиги учун .

- Суюма энди моделер- дизайнер бўлмоқчимисан , тўхтаб қолсанг шунча уринишларинг увол кетар ,- сўради Наима синиқ кулимсираб ...

Суюманинг унга қараб кўнгли бузилди, аммо ўзини тутишга ҳаракат қилди:

- Насиб қилса, иншааллоҳ ... Наима қара касбларимиз бир- бирини тўлдирадиган бўляпти. Очиғи келажакда ўз ишим бўлишини ҳоҳлайман. Бир- биридан чиройли, такрорланмас либослар эскизини яратишни , уни тикдириб мўътадил, арзон нархларда сотилишини истайман ва албатта ёнимда ҳамкор шеригим Наимахонимни кўриш асосий орзуим ...

Наима ёш боладек қувнади . Маҳзун кўзларига шулъа таралгандек бўлди. Ундаги бу ҳолат Суюмани кўксига янада пичоқдек қадалди . У кўнглида "Эҳ , Аллоҳнинг сендек беозор, беғубор, суюкли , кўнгли ярим бандасини ранжитганни уйи куйсин" дея уввос солиб йиғлар эди...

- Мабодо мен эсларингдан чиқиб қолмадимми ? Ёки жаҳон тиллари университети талабаси Дилноза бонунинг сизларға кераги йўқму ?!

- Биринчидан , эсимиздан чиққанинг йўқ ! Иккинчидан , эсимиздан чиқсанг ҳам ўзинг эслатиб турасан , сендакаларни ҳолсочиқ дейишади . Учинчидан , чет эллик ҳамкорлар билан шартномаларни котта ҳоламиз эмас , сен тузасан , тузукми ?!
Барнониям бегона қилиш йўқ , уни шилпилдоқ пиширишга ишга оламиз ,- деди Суюма мактаб даврига шаъма қилиб .

Ҳаммалари кулиб юборишди . Айниқса , Барно "Қўймайсан , Суюма, ҳалиям эсингда турганмиди " дея қотиб - қотиб куларди .

Дилноза унга қўшилди :

- Мени ҳам кўнглим жойга тушди , бир лаган ош еб тўйгандек мазза қилдим ...

- Ҳеч ким қорнини тўйдирмасин , тушликни ўзим пишириб бераман

Қизлар овоз келган тарафга боқиб очиқ дераза ёнида кулимсираб турган Абдумажидга кўзлари тушди :

- Вооой , почча бундоқ йўталиб келмайдими одам дегани , яхшиям боя

ХазонРезги
❤56😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Қанийди ҳозир бирорта ўртоғим
телефoн қилиб, "ўртоқ, срочно
кийиниб тур, мен келяпман" деса,
кийиниб чиқсанг, шаҳардаги энг
зўр шашликхонага оли
б бориб,
шашликка эриса😅

Яқинларга юбориб қўямиз)

Хозироқ киринг чунки 👇

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Қанийди ҳозир бирорта ўртоғим
телефoн қилиб, "ўртоқ, срочно
кийиниб тур, мен келяпман" деса,
кийиниб чиқсанг, шаҳардаги энг
зўр шашликхонага оли
б бориб,
шашликка эриса😅

Яқинларга юбориб қўямиз)

Хозироқ киринг чунки 👇

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимни эри урмайди😂

Хозироқ киринг чунки 👇
😁3❤2🌚1
🥰🥰🥰😇😇😇🥰

🥰🥰😇🥰 ulguring

FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖
TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
💋

┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛


🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳
https://t.me/gieshalar_siri/42078
https://t.me/gieshalar_siri/42078

Homiy: 🌸 TRENDAGI TURKIYA TOVARLARI 🕺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🥰1
#СУБҲИДАМ
-83-

сизни ғийбатингизни қилганимизда келиб қолмабсиз , - кулди Дилноза ўрнида қўзғалиб ,- ҳа айтганча ассалому алайкум ...

Унга Барно ва Наималар ҳам жўр бўлдилар ...

Абдумажид алик олар экан , Дилнозага жавобга шошилди :

- Нега, ўша вақтдаям шу ерда эдим. Мени ғийбат қилаётганларингизни ўзим мазза қилиб эшитиб турдим , гуноҳларимни тўкиб енгиллаштирганларингиз учун бир лаган кабоб мендан, - у қўлидаги гўшт солинган халтани силкиди .

- Билганимизда , кўпроқ ғийбат қилардик сизни , шунда бииир кавобга эрир экансиз ,-Дилноза бўш келмади .

- Кавобми ?! Майли, кабоб қилиш ҳам иш бўлибдими ?! Бир оғиз сўзингиз , меҳмонжонлар...

Абдумажид кулимсираб кўзини қисди- ю , жойдан узоқлашди .

Абдумажид кабоб тайёрлаётганда Дилноза унга қарашаман деб чиқди- ю , дарров ортига қайтди:

- Поччамиз ҳаммаёқни тутунга тўлдириб юборибдилар. Қарасам кийимларимга тутун ҳиди ўтириб қоладиган. Тағин уйга қайтаётганимда бу қиз бекорга бақувват бўлмаган экан , ўзиям "шашликчи қиз" бўлса керак деб қолишмасин . Ўзи шундоқ ҳам харидорларим кўп.

Бу орада Шаҳзод ҳам мактабдан қайтиб , мехмонлар билан сўрашиб , "адамларга қарашаман" деб чиқиб кетди .
Қизлар гурунглашиб ўтирганларида Абдумажид бир лаган кабобни эшикдан узатди :

- Олинглар , ош бўлсин !

Қизлар бараварига таклиф қилишди :

- Келинг , ўзингиз ҳам...

Абдумажид ҳушнуд жилмайди:

- Сизлар, олаверинглар , у ерда яна шунча бор. Мен бир йўла кираман. Иии, ҳозир ...

Сал ўтмай , Абдумажид ликобчада тўғралган сиркали пиёз узатди :

- Ана энди бекам- у кўст бўлди...

Барно кабобни ер экан , Суюмага гап қотди :

-Эринг бирам яхшикиии , ўртоқжон ... Ҳавасларим келиб кетди .

Бир чой қайнагулик фурсатда "Ана бўлди" деганча яна бир лаган кабоб билан Абдумажид остонада кўринди ...

- Келинг , ўзингизни ҳам қорнингиз очиб кетгандир ,- деди Суюма уни қўлидан лаганни олар экан

Абдумажид кулимсиради :

- Йўғааа , биз Шаҳзод иккимиз ўчоқ бошида тузини кўриб ўтирдик . Аммо мазасига тушунишимиз учун бир , иккита сих кабоб камлик қилди . Кабоб пиширилаётган ерда еганни гашти бошқача бўлади ўзи.
Қани сизлар олаверинглар , мен эса бир суюнчилик хабарни айтаман . Бу хабар Суюмага тегишли .

- Зўр- ку, қани эшитайлик-чи ?!

Ҳаммалари унинг оғзига тикилишди . Абдумажид шошилмай сўз бошлади :

- Ҳозир айтадиган ҳабарим Суюма учун ҳам янгилик . Биласизлар , у Халқаро танловда ғолиб бўлди . Шу сабабли чет давлатларда бир қанча имтиёзлар, битимлар , шартномалар имзолаш ҳуқуқини қўлга киритди . Бугун эса мен олий таълим вазирлигига учрашиб , Суюма олган диплом билан республикамизнинг истаган шу соҳага тегишли олий ўқув юртида имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эга эканлигидан ҳабардор бўлиб келдим. Хуллас калом , Суюма кейинги йили дизайнерлик йўналиши бўйича бемалол ўқишга қатнайвериши мумкин экан .

Қизлар қарсак чалиб юборишди. Бу ҳабар Суюма учун чиндан кутилмаган бўлган эди.
У биргина чизган эскизлари ўзининг ҳаётида бунчалик бурилиш ясаб юборишини ҳеч хаёлига келтирмаган эди .

Абдумажид дугоналаридан табрик қабул қилиб олаетган Суюма учун иккинчи янгиликни эълон қилди :

- Бу ҳали ҳаммаси эмас . Биласизларми , йўқми менинг соҳам ҳам ҳудди шу йўналишда . Шу сабабли ўз фирмамда Суюма учун бир иш ўрни очдим. Энди Суюма ҳа деса уй қизи бўлиб ўтиравермай , хафтада уч кун ярим ставкадан ўша ерда ишлаб туради, токи ўқишга тушмагунча.

Суюманинг бахтдан боши айлангандек бўлди , аммо дарров Робияни ўйлади :

- Вой , Робиячи ?!

Абдумажид ўйланиб ўтирмай жавоб қайтарди :

- Робияни сендан аввал ишга қабул қилиб бўлганман. У ерда хоналар кўп , хавотир олма . Қизим учун керакли хамма нарса бор . Оилавий иш юритаверамиз ...

Дилноза , Наима, Барнолар кечгача қолиб кетишди. Тўғрироғи уларга Абдумажид жавоб бермади. Наиманинг иш вақти тугашига яқин эса ,қизларни ўзи машинасида керакли манзилга етказиб қўйишини айтиб ,ўз сўзида туриб олди ...

Кетар чоғда Дилноза яна хаммани кулдирди :

- Вооой , шўрииим ! Тўртта қиз йиғилса шу- да ўзи ! Бизлар қуруқ


ХазонРезги
❤69
“Кўнгилдаги иллат сабабли инсон тўғрини англамайди, янглишади. Шунинг учун неъматлар, аксарият ҳолларда иллат бўлади. Хасталик билан ейилган таом инсонга куч бағишлайдими? Бундай кайфиятда
кўнгилни яйратувчи озуқа ҳам сенинг вужудингда нохуш бўй таратади”.
Кўнгилдан кўнгилга дарча борлиги аниқ. Икки кўнгил икки вужуд каби бир-биридан айри ва узоқ қола олмайди. Икки қандилнинг ёғ қуйилган идишлари битта эмас, аммо шуълалари қоришиқ, биттадир. Бу кўнгилда севги чақмоғи чақдими. билки, у кўнгилда ҳам муҳаббат бордир. Кўнглингда Аллоҳ севгиси ортдими, шубҳа йўқки, Аллоҳ сени севади. Якка қўлдан сас чиқмас. Яна бир қўл бўлмагунча, икки қўлинг бир-бирига урилмагунча на сас чиқар, на садо.

Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ
❤10
#СУБҲИДАМ
-84-

келмаган эдик аслида . Суюма сен яхши кўрадиган "Геркулес" пчиннисидан олиб келгандик , кейин қанд- қурс деганларидек, баҳоли- қудрат ...
Дилноза сумкасидан айтган нарсалари ўроғлик пакет чиқариб берди .

Суюма кулимсиради :

- Дилноза , ким сени "тиллар" йўналишидаги институтда ўқийди дейди- а ? "Пчинни" мас, печенье !

- Ҳаа , тўғрисиям шу йўналишда ўқийман- да . Ўзбекчаси печенье , "пчинниииии" деб чўзиб айтса инглизча бўлади . Ўрган, студент !

- Сенга гапир- у , қоч !
Мен ҳозир ,- Суюма қўлидаги пакет билан ошхонага чопди .

Дилноза унга эргашди :

- Хееей , ҳеч нарса керакмас ! Овора бўлма !

Суюма улар олиб келган пакетдан фақат печеньени олди, кейин шоша- пиша музлаткачни очиб қолган нарсаларни устига қуюлтирилган сут , кофе, бир килоча шокалад каби нарсаларни солди ва Дилнозани қўлига тутди, энтикиб шивирлади:
- Наига ...

Дилноза ҳам бу сўзлардан кейин қаршилик қилмади. "Хўп" деди ўксинган оҳангда ...

* * *

Икки кундан кейин Суюма илк бора ишга чиқди ...

Бир ой ичида эса Наимани чақиртириб олди . Энди икки дугона бирга, бир хонада ишлар эдилар ...

* * *

Абдумажид ишлайдиган фирманинг асосий биносида йигирмага яқин ишчи - ходим ишлар эди. Пойтахт бўйлаб ёйилган филиаллардаги одам сонини қўшиб ҳисоблаганда эса ,уларнинг сони беш юз кишидан ошиб кетар эди.
Суюмани у ерда илиқ кутиб олишди. Абдумажид қўл остида ишлайдиганларнинг ҳурматига сазовор бўлганлиги сабабли ходимлар Суюмага ҳам ўзгача илтифот кўрсата бошладилар .
Суюма киши бир вақтлар қўшнилари Рихси келинойи айтган енгилтабиат аёлни секин, кишибилмас суриштириб кўрди: "Ишдан бўшаб кетган" экан. Суюма ҳотиржам тортди.
Суюма фирмадаги вазифасига жўшқинлик билан киришиб кетди ... Абдумажид айтганидек Робия учун Суюмани хонасининг ичкарисида алоҳида яна бир хонача ажратиб берилган , у ерда қизалоқ безиёнгина ўйнаб ўтирар , уйқуси келиб қолганида кичиккина диванчасига ўзи чиқиб ухлаб ҳам қолаверар эди. Ора- орада Абдумажиднинг ўзи йўқлаб "оппоқ қизим , қани мени" деб Робияни ўйнатиб ўтирар , шу хонада барча чарчоқларини ёзиб олар эди. Пешинга яқин Шаҳзод ҳам мазкур хонадан ўз жойини эгаллар , Суюма эса у келиши билан буткул хотиржам тортиб ишга бутун борлиғи билан шўнғир эди.

* * *

Орадан бир йил ўтди . Энди Суюма талаба эди . Суюма офисга камроқ борадиган бўлди , сабаби ўқиш кўп вақтини оладиган бўлди. Офисдаги ишларни Наиманинг ўзи қойиллатиб бажарар , Абдумажид ҳам унга анча суяниб қолган эди. Наима охири бир қарорга келиб эридан ажралди . У ҳам кўп вақтини севимли ишига бағишлайдиган бўлган эди.Суюма дугонаси ва албатта Абдумажиднинг ёрламида яна уч нафар танлов иштирокчиси бўлди . Хаттоки учинчисида Суюма билан бир қаторда Наимани ҳам қатнашишга кўндиришди. Натижалар ёмон бўлмади . Ҳар иккала дугона ўзлари иштирок этган номинацияларнинг мутлоқ совриндорлари бўлишган эди .
Робияни ҳусусий ясли- боғчага беришди . Қизчасидан кўнгли тўлган Суюма бор имкониятини билим олишга сарфлар эди.

Шанба куни дарслари кам бўлгани учун одатдагидек Абдумажиднинг " Илҳом ортидан"номли фирмасига ташриф буюрган Суюма у ерда анчадан буён кўрмаган кишиси Мирсодиқ акани учратиб ажабланди .

Мирсодиқ ака Абдумажид ва Суюмаларнинг тўйларида куёв жўра бўлган йигит эди .
Тўй ўтганидан бир ой ўтиб Мирсодиқ ака ўз хотинидан ажрашиб Қозоғистонга кетиб қолган эди. Суюма бу тўғрисида Абдумажиддан тўлиқ сўраб- суриштиришга бети чидамаган бўлса- да , орадаги гап- сўзлардан Мирсодиқ аканинг таассаруфидаги мева- чева солиш учун мўъжалланган яшик ишлаб чиқарувчи каттагина цехи тўсатдан банкротга учрагани , барига ўз хотини ва ўша нобакор аёлнинг хуштори сабабчи бўлганлигини билиб олган эди. Суюма ўшанда "Мирсодиқ акадек яхши инсонга ҳам ҳиёнат қилиш мумкинмикан, аёл зотига нима етмайди-я ўзи" дея обдон ҳуноб бўлган эди .
Суюма Мирсодиқ акага хиёл эгилганча, қўлини кўксига қўйиб салом берди:

- Ассалому алайкум , яхшимисиз , яхши келдингизми ?!

- Ваалейкум ассалом , келин. Ўзингиз яхшимисиз , фарзандлар яхшими ? Оғайним яхшими

ХазонРезги
❤52🔥15👍6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌙ХАЙРЛИ ТУН🌸🌙

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨Йўл қўйган хато камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин!
🌛Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткизсин!
💫Хайрли тун азизлар.
Яхши дам олинг.😴
✨Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин.
🌙Тунингиз осуда ўтсин!
Аллох ўз паноҳида асрасин.🤲

➡️Яқинларга юбориб қўямиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум.
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якшанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

✨Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин!
✨Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥2👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баланд қадрдонларим .
Тунингиз осуда ўтиб , бомдодни хушкайфиятда кутиб олдингизми .
Саломат бўлинг .
Кунингиз хайрли ўтсин .

Кайфиятингиз қандай бўлса ишларингиз ҳам шундай натижа билан битади .
Шуни ҳеч сезганмисиз ....

Манга айтишадида ,
,, опа сиз ҳам ҳеч қовоқ уйиб юрасизми , ҳеч жаҳл қиласизми ,, - деб
Мен хам инсонман , мендаям ўйнаган пайти юрагимни сиқиб юборадиган асаб толалари бор .

Аммо бировга кўрсатиб ноғора чалиб , бегунохдан алам олиб юришнинг нима фойдаси бор , хўш .
Сен яхши , ҳамма яхши .

Ҳаёт бу ҳаёт , девоналарча кулиб енгинг .
Кўнглингизга сакинат кирмаса мана мани айтди дейсиз ....

Шундай экан доим кайфиятни аъло қилиб юринг .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👏4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги тўйларнинг видеоларини кўрганда эътибор берганмисиз?

Нега деярли ҳеч кимнинг қорни йўқ бўлган😂

Хозироқ киринг чунки 👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9😁1
#СУБҲИДАМ
-85-

деб сўрамайман, кўрдим бир яхши юрган экан. Сизни ютуқларингиз ҳақида эшитдим, табриклайман. Илоҳим, Аллоҳимнинг назаридан қолманг.

Суюма миннатдорчилик билдирди :

- Раҳмат ,ака. Борингизга шукр ...

Абдумажид орага сўз қўшди :

- Суюма , Мирсодиқ бугун бизнинг меҳмонимиз бўлади , уйга вақтлироқ кетамиз .

Суюма жилмайди :

- Бош устига , Абдумажид ака. Мен ҳозир Наимага бир - иккита эскизимни берсам бўлгани , ҳозир тезда қайтаман ...

Мирсодиқ эътироз билдиришга шошилди :

- Бугун иложи йўқ, оғайни . Келаси сафар . Келинниям овора қилма...

Абдумажид гапга кўнадиган хилидан эмас эди :

- Бекорларни бештасини ебсан . Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ .
Ҳеч нимани билишниям , эшитишниям истамайман, тамом - вассалом .

Мирсодиқ ён бермаса бўлмаслигини тушунди :
- Майли , хўп . Сўзинг ерда қолмасин . Сени сўзинг ерда қолгунча, шайтонни бўйни узилсин.

Суюма кўп ўтмай барча ишини битириб чиқди .
Йўлдан Шаҳзодни куни узайтирилган гуруҳдан, Робияни яслидан олишди .
Мирсодиқ ака болаларни ўзгача эркалади. Уларни шокалад билан сийлади .
Уйга боргач , Суюма зумда чой қўйиб , ошни бошлаб юборди. У дамланган чойни меҳмонхонага олиб борар экан, Мирсодиқ аканинг дардли овозини эшитиб йўлда тўхтаб қолди. Мирсодиқ аканинг бор кечмиши шу сатрларда ифода қилинаётган эди гўё ...

Пешонага тушганини кўз
Кўрар экан, қандоқ қиласан
Ким кимлигин, эй азиз дўстим ,
Бошингга иш тушса биласан ...

Борингда бор ёнингда кўплар,
Йўқ бўлса-чи , баҳона тўплар,
Чин содиқни бир сени йўқлар,
Бошингга иш тушса биласан...

Ҳикмати бор ҳар бир амалнинг,
Синов келса биласан қадринг ,
Баҳосини ул сохта лаълнинг,
Бошингга иш тушса биласан ...

Кўз ёшингга гувоҳ болишинг,
Ичга ютиб ҳасрат, нолишинг,
Сенинг билан кимнинг қолишин,
Бошингга иш тушса биласан...

Ким мунофиқ, ким беор маддоҳ,
Ким сохтакор, ким тугал гумроҳ,
Кимнинг эса ваъфодор ҳамрох,
Бошингга иш тушса биласан...

Бошга бекор келмаскан синов,
Фарқлангандек шабнам ва қиров,
Ҳаётингда кимлигин "бирров"
Бошингга иш тушса биласан...

Пешонага тушганини кўз ,
Кўрар экан, қандоқ қиласан.
Ким кимлигин ,эй азиз дўстим,
Бошингга иш тушса биласан ...

Ким кимлигин, эй азиз дўстим,
Бошингга иш тушса биласан ...

Абдумажид унга таскин берган бўлди :

- Қўябер , дўстим. Ҳар нима бўлса ҳам яхшиликка . Қайтага мана шу синовлар ортидан оқни қорадан, саракни пучакдан ажратиб олганинг яхши бўлди . Ёшинг элликларга борганда бу синовлар келганида нима қилар эдинг ?!Ҳозир эса барини бошидан бошлаш учун ҳалиям кеч эмас...

Суюма эшикни чертди :

- Абдумажид акаааа. Чой келди .

Абдумажид "ҳозир" дея эшикка юзланди.

Мирсодиқ чой қайтараётган Абдумажидга синовчан боқди :

- Абдууу, бу мени аёлим , хотиним деб ҳаммани алдашинг мумкин , аммо мени эмас... Бир савол : Нима учун ?!


ХазонРезги
❤44🤔13
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.
❤16🔥5
Келин аслида ким?

Келинлар … Совчиликка боришдан олдин биз обдон суриштириб, минг чиғириқдан ўтказган, етти маҳалладан суриштириб, охири «яроқли» деб топилгач, дабдабали тўю томоша билан уйимизга олиб келган, ушалган орзуларимиз улар...

Келинлар… Куёвникига боргач, ҳамма сири очилиб, «кимлиги билиниб» қолган, шўрлик қайнонанинг юзига чопиб, юрак ўйноғига дучор қилган, заҳарли тили билан ҳамманинг қалбига ниш санчадиган табиатнинг энг ёмон махлуқлари …

Келинлар… Ўғилларимизга тегиб олгач, уларнинг бош-кўзини айлантириб, ота-она, қавм - қариндошдан ажратувчи, куёвнинг топган -тутганини «уйига ташиб», оиланинг баракасини учирувчи бебаракалар…

Келинлар… Уйдаги ҳамма гапни кўчага ташиб, оиласининг ички сирларини ёядиган, бўлар-бўлмас майда гапларни ота-онасига айтиб, гапни кўпайтирувчи «магнитофонлар» улар…

Келинлар… Қайнонаю овсинлар, муллакалару қайнона-холажонларни норози этиб, ҳаддан зиёд зулм қилган, уларга иссиқ-совуқ, сеҳр-жоду қилиб касалликка йўлиқтирувчи, баъзан эса уларни ўлдиришгача ҳам борувчи қотилалар…
Келинлар… Биз келинларга мана шу фикр билан, шундоқ бадназар билан қараймизми ёки улар аслида ҳам шундоқми?

Келинлар аслида ким?

Келинлар … Ота уйини, уни жондан севувчи, ҳамиша ардоқлаб кафтида тутгувчи, қаттиқроқ эсган шамолдан ҳам қизғаниб ўстирган меҳрибон ота-онаси, ҳар қанча уришиб талашса-да, тезда иноқлашиб кетаверадиган ака-ука, опа-синглисини ташлаб, қалбидаги энг эзгу ниятлари ила ёр остонасини босиб ўтган малаклар…
Қалбида ҳаяжон, аллақандай сирли қувонч, чексиз орзулар, энг асосийси, бахтли бўлишига ишонч билан, аллақачон қалбига ажралмас бўлиб жойлашган масканидан учиб кетган қалдирғочлар…
Уларнинг бу муборак остонани ташлаб кетишлари, боз устига қандай жойга, қанақа экани номаълум кишилар орасига киришлари осонми? Улар ҳеч бир нарсадан хабарсиз, ҳар қандоқ шароитда ҳам энг яхши келин, энг мақтовли бека бўлиш иштиёқида ухлолмай тонг орттирган, хаёли паришон бўлиб қолган маъсумалар...

Келинлар … Аллоҳ таоло куёвга, қайнона-қайнотага омонат ўлароқ берган, албатта, унинг ҳақида Қиёмат куни сўрайдиган заифалар…

Келинлар… авлодимиз давомийлига сабаб бўлувчи, ота-онамизнинг наслини улғайтириб, уруғимиз йўқолиб кетмаслиги учун жонини тиккан, бизни ота, бобо, бувижон бўлиш бахтига эриштирган фидокорлар эмасми аслида?

Биз уларга мана шу назар билан боқсак, мақсадга мувофиқ бўлар балки…
Ҳеч тушунмайман, нима учун биз келин танлаётганда қизлар орасида чертиб-чертиб биттасини оламиз, ялиниб-ёлвориб ота-онасини рози қиламиз, юрган йўлимизда мақтаниб, салгина амалдорроқнинг қизи бўлса, фахрланамиз-у, уйимизга олиб келгач, умуман тескари муомалада бўламиз?

Агар келинлар юқоридаги таърифларда келгандек «ялмоғиз» бўлса, нима учун уни ўғлимиз, укамиз ёки жиянимизга раво кўрдик? Нима учун аввалроқ чуқур ўйлаб суриштирмадик?
Нима, онасининг бағрида итоатли, Аллоҳнинг буйруқларини имкон қадар бажариб юрган, юриш-туриши, ўзини тутишда кўпчиликка ўрнак бўлган, ҳатто фазилатлари сабаб бўлажак қайнона-ойижонининг ҳам назарига тушган қиз, бирдан 360 градусга ўзгариши мумкинми?
Ҳеч эшитганмисиз бир инсоннинг бир йилга қолмай бутунлай ўзгариб кетишини? Буни тасаввур қила оласизми? Мен бунақа нарсани реалликдан узоқ, бўлмаган ҳолат деб ҳисоблайман.
Халқимизда «Тоғ жойидан кўчибди, деса ишонгин, аммо одам ўзгарибди, дейилса, асло ишонма», деган нақл бор. Бу бекорга тўқилган эмас.
Тўғри, инсон мукаммал эмас, аммо ҳамма гап – унга қандоқ назар билан боқишда! Ҳадеб сен ёмонсан, деяверса, ҳатто гул ҳам сўлади, инсон нега айнимасин?!

Тўғри, ҳамма келинлар ҳам биз мақтаган, таърифини келтирган қизларга ўхшамайди, бир яхшига бир ёмон ҳар қайда бор, лекин уларни ҳам йўлга солишнинг, ҳеч бўлмаса жанжал қилиб, элга шарманда бўлмасликнинг имкони бор-ку. Бунинг оти – муроса!

Эътибор қилганмисиз, ҳамма келинлар ҳаётининг дастлабки вақтларида жуда ҳам яхши, итоатли, иффат ва андишали бўлишади. Орадан сал фурсат ўтгач эса «кимлиги» ошкор бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32