📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
💥Бугун, 13-август Халқаро Чапақайлар куни

Психологлар, чапақайларни - кучли характерга эга ижодий, ижодий одамлар дейдилар. Буни таниқли одамлар - жаҳон сиёсатчилари, ёзувчилари, мусиқачилари, актёрлари ва режиссёрлари мисоллари ҳам тасдиқлайди.

🎊 Барча сўл қўл эгаларини режалари амалга ошишини ва мақсадга эришишда муваффақиятлар тилаймиз

Яқинларга Улашинг.. 🌸
❤3
📣📣📣 DIQQAT FAQAT BUGUN

👫FARZAND TARBIYASI KURSI
⚡️FARZAND INJIQ BO'LSA NIMA QILISH KERAK?

⚡️FARZANDNING UYQUSIZLIK SABABLARI NIMADA?

⚡️FARZANDINGIZ ISHTAXASI
YUQMI?

⚡️FARZANDINGIZ TELEVIZOR VA TELEFONGA BOG'LANIB QOLGANMI?

⚡️FARZANDINGIZ SIZGA YOPISHIB QOLGANMI?

⚡️FARZANDINGIZ JAHLDORMI?

⚡️FARZANDINGIZ KASB TANLASHIDA NIMALARGA E'TIBOR BERISH KERAK?
⚡️FARZANDINGIZ XOTIRASI PASTMI?
⚡️FARZANDGA MOTIVATSIYA BERISH
⚡️FARZAND TARBIYASIDA G'AZABNI YENGISH

♥️Bu kursda barcha savollaringizga javob olasiz va ona_bola o'z ustingizda ishlab sizni qiynayotgan vaziyatlarga yechim topasiz

https://t.me/+_AGPjb8dyJBmZGVi
https://t.me/+_AGPjb8dyJBmZGVi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👏1
📝 КEНЖА ҚИЗНИНГ НОЛАСИ...

Жудаям таъсирли вокеа, сизларга илиндим азизлар.

Шу қизингни кўзимга кўрсатма деганман сенга. Куни
билан ишдан чарчаб келсангу уйда эса асаб
бузарлик.. Йўқот кўзимдан нари қил! - деб ишдан
қайтган эр хотинига бақира кетди...
Кўзларини жовдиратиб қўрқиб турган беш ёшли
қизалоқ дадасини гапларидан кейин секингина
онасини орқасига яширинди... - Дадаси ахир у қизингизку.. Унда нима айб... Аллоҳ
берса ўғил фарзандлик хам бўлармиз..
- Ўчир овозингни.... Бешта қиз туғиш келди қўлингдан,
тилинг эса икки қарич.. Битта ўғил туғиб қўй, кейин
менга насиҳат қиласан..

Аёл бошқа ҳеч нима демади.. Қизини опаларини
олдига олиб кирди ва эрига дастурхон тайёрлади... Ярим тун эрни томоғи қуриб сув ичгани чиқди.. Шу
пайт қизларини хонасидаги чироқ ёниқ эканини
кўриб, хона томонга юрди. Хонага яқинлашганда ичкаридан эшитилган йиғи
овоздан эшикни очмай бир зум тўхтади..
Ичкаридан кенжатой қизини йиғи овози эшитиларди. Қизалоқ йиғлаб бир нималар дерди..
- Художон нега мени ўғил қилиб яратмадинг..
Нега мени отамни ҳар кунги жанжалига, ойимни кўз
ёшларига сабабчи қилиб яратдинг. Художон, майли
дадам мени яхши кўрмасин, мен уларни яхши
кўравераман. Майли мени сўксинлар, аммо ойимни
йиғлатмасинлар.. Битта мен уларни шунча қийнаяпман... Мени олдингга чақириб ол Художон.
Ёлвораман сендан Художон... Эркак эшитганларидан карахт ҳолатига тушиб
қолди... Охирги беш йиллик умри кўз олдидан ўта
бошлади.. Наҳот шу қизча мен юз ўгирган қизча бўлса...
Шундай меҳр эгаси мени зурриёдим бўлса... Наҳотки
кўзларим шунчалик кўр бўлган бўлса...
Эркак минг
хаёл билан хонага кирди.. Дадасини кўрган қизалоқ қўрққанча, шошиб
жойига ётмоқчи бўлди. Ота уни қўлидан тутиб қўрқувдан катта-катта бўлган
кўзларига термулиб, юзига оқиб чиққан ёшини
артдида..
- Бадбахт отангни кечир болам деди... Қизалоқ шошиб отасини бўйнидан махкам
қучоқлаб олди... Лаблари эса
« Рахмат сенга
Художон» деб пичирларди...

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️
❤34👏9👍4
Бахтли яшамоқ учун нима  қилиш керак?

1. "Ижобий фикрли нонушта"
Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади.

2. Ижобий фикрли нонушта рецепти:
- бугун энг яхши куним;
- бугун менинг гўзал тонгим;
- мен  дунёдаги энг бахтли инсонман;
- мен учун омадлар оҳанрабодир ;
- бугунги кун  менга муваффақият олиб келади;
- бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда;
- бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди;
- ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда!

3. "Сеҳрли эликсир":
Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг.
Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман.

4. "Кўзгу".
Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг.

5. "Эшик"
Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга:
"Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг.

Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👏5👍1
#ривоят
Икки уруғ

Бир куни донишманд устоз шогирдига икки дона уруғ берди.
— Бирини унумдор тупроққа эк, иккинчисини эса тош устига қўй, — деди.
Орадан бир неча ҳафта ўтди.
Шогирд қайтиб келиб қараса, тупроққа экилган уруғ ям-яшил ниҳолга айланган, тош устидаги уруғ эса ўзгармай ётарди.
— Устоз, нега биттаси ўсди-ю, иккинчиси ўсмади? — деб сўради шогирд.
Устоз табассум қилиб жавоб берди:
— Уруғнинг айби йўқ. Фарқ фақат унинг тушган жойида. Инсон ҳам шундай. Яхши ният, илм ва эзгу амаллар қалбнинг унумдор тупроғига тушса, инсон камол топади. Аммо дангасалик, кибр ва бепарволик қалбни тошга айлантирса, энг яхши насиҳат ҳам самара бермайди.

Ҳаётингиз қандай бўлишини кўп ҳолларда истеъдодингиз эмас, қалбингизни нимага очишингиз белгилайди
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

▫▫➖▫▫▫▫▫▫

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!


   🌸ЖУМА АЁМИНГИЗ
      МУБОРАК БЎЛСИН
✨🌙

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яҳшимисиз яхшиларим , бағри кенг , меҳридарё , ширинсўз бахшиларим .

Бугунги ЖУМА кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .
Кунинигиз ҳаловатда ўтсин . Ишларингиз ўнгидан келсин , ҳалол баракали ризқ насибангиз бўлсин .
Ўзингизни ҳам руҳингизни ҳам покликда асранг
Танингизни сув тозаласа , руҳингизни салом ва саловтлар , дуо ю ибодатлар покиза  қилгай .
Яхши ёмон кунингизда
Битта дуо асрасин ,
Бандаси асролмайди ,
Сизни Худо асрасин ....

ШАХЗОДАнгизни  ҳам дуо қилишни унутманг .😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍2
#СУБҲИДАМ
-79-

чуғурлай кетди :

- Суюма ! Сизнинг бугунги танловимизда эгаллаган ўрнингиз, эришган мукофотларингиз ҳаёт мактабида ютиб олган ютуғингиз олдида билсангиз - денгиздан бир томчи .
Сиз , энг буюк соврин - оналик мақомини ютиб олибсиз ... Ишонинг, бу ишни уддалаш ... унча- бунча аёлнинг қўлидан келавермайди. Мен финал босқичида саҳнага чиққунга қадар уюштирилган бир қанча синовларда сизни саботингизни кўриб ҳайрон қолган эдим . Сиз ҳаъкамлар томонидан белгиланган қатор саҳна орти шартларида ўзингизни йўқотиб қўймай фақат олдингга интилганингизга ,тўғриси, жуда ҳам лол бўлиб қолган эдим . Мана энди барча саволларимга жавобни ола билдим . Сизнинг сиймоингизда нафақат аёл, балки она ҳам бу ишларни бажарган экан- да . Бу эса бошқа хар қандай сўзга ҳожат йўқ деганидир ...
Суюма, сиз учун таъзимдаман ...

* * *

Бу сафар барчаси ошкора кечди ...
Нимаси дейсизми ?!
Барчаси- да !

Абдумажид Суюма билан кўрик- танловга кетишаётганларида оила аъзоларини ортиқча овора қилмасликлари учун уларга танлов ҳақида кечроқ ҳабар беришган эди. Улар учишга саноқли дақиқалар қолганида аэропорт биносида ҳар икковларининг оила аъзоларига жўнаб кетаётганликларини айтиб , ғоибона оқ фотиҳа олган эдилар .
Энди эса барчаси ошкор эди . Қариндош- уруғлар таниқли телеканаллар орқали эфирга узатилган кўрсатувлар орқали Суюманинг ғолибликни қўлга киритганидан ҳабардор бўлишган ва уларнинг кутиб олиш учун аэропорт биносида бетоқатлик билан дақиқа санашар эди .

Суюма ўзларини бунча инсон кутиб олади деб тасаввур қилмаган эди . У гарчи ўн кунгина бошқа юртда бўлган бўлса- да , самолётдан тушгач , Ватанни , айниқса Тошкентни жуда соғинганини ҳис этди . Ўпкаларини тўлдириб қадрдон шахар хавосидан тўйиб нафас олди, кўзларини катта- катта очганча атрофга боқар экан, шу йўл орқали соғинч ҳисларини ўлдирмоқчи бўлди .
Улар Халқаро аэропортнинг ташқи ҳовлисига чиққанларида кўзлари жондан азиз жигарларига тушиб сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳолатга измига тушиб қолдилар .
Гарчи қуёш ботганига анча вақт бўлган бўлса ҳам, аэропотнинг ташқи ҳовлиси нурлар базмида рақс ижро этган каби ёп- ёруғ ва тарофатли эди .
Балки бунга Абдумажиднинг ҳам , Суюманинг ҳам ота- оналарини юзларидан таралган шукроналик, меҳр нурларини кўриши сабаб бўлса не ажаб .
Суюма йиғилган орасида онаси ва қайнонасига биринчи бўлиб кўзи тушди . Улар бошқалардан кўра кўпроқ фарзандлари йўлига интизор бўлганликлари сабаб, бино ховлисининг деярли яримгача келиб олган эдилар .

Суюма суюкли қиз эди.
Суюма қадрли келин ҳам бўлиб улгурган эди . Суюма икки онасини қаршисида кўргач, ўзини боқиб ўстирган дунёдаги энг яқин киши Шаҳло опанинг тарбиясига амал қилди: биринчи бўлиб қайнонаси Дилбар опага салом берди :

- Ассалому алайкум, ойижон.

Дилбар опа турган жойида чайқалиб кетди . Сабаби бугун илк бора "ойижон" дея тан олинган эди . Шу чоққача Суюма бу исми жисмига муносиб дилбар аёлни "ойижон" деб чақиришга ботина олмаган , ҳатто бир- икки марта "қуда хола" деб юбориб ўзини ҳам , уни ҳам ноқулай вазиятга солиб ўкситиб қўйган эди . Бугун эса Дилбар опанинг "ойижон" деб биринчи навбатда чақирилишига муносиб кўрилишида ҳаммадан ҳам Абдумажиднинг ҳиссаси катта эди . Суюма аввало қайноналик ҳурмати , қолаверса келинлик иззати, энг асосийси Абдумажид акасининг барча қилган яхшиликларига жавоб қайтариш учун ҳам Дилбар опани сийлашга қарор қилган эди.

- Ваалейкум, қизим. Ғалабанг муборак ва давомли бўлсин ...

Дилбар опа Суюмани бағрига босиб шашқатор йиғлаб юборди .

- Вооой буни йиғлашини , яхшиям келининг ғолиба бўлиб келибди. Шунга шунча йиғлаб берсанг , худо кўрсатмасин ютқазганида сени биратўла овутиб бўлмас экан- да , онаси ...

Узоқдан Мусахон аканинг ўктам овози ҳаммани ўзига тортган эди . Суюма тез Шаҳло опа билан кўришди , сўнг қайнотаси ва отаси томонга шошилди . Уларга етишига уч қадамча масофа қолганда илкис тўхтади , қўлини кўксига қўйиб салом берди

- Ваалайкум ассалом ,- Мусахон ака биринчи бўлиб саломга алик олар экан, Йўлдош акага сўз қотди ,- қаранг қуда

ХазонРезги
❤47👏11😢7🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саҳарликка

Осон ширинлик 🥞 истовчилар учун. ❤️

Яқинларга юбориб қўямиз.
📝«Ҳануз ўзимни кечира олмайман» – қайнонасининг мажбурлови билан боласини аборт қилган аёлнинг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя)

«Кунлардан бирида қайнонам эрталаб бизникига келиб касалхонага болани олдиришга боришимизни айтди. Унга бундай қилмаслигимни билдирдим. Шунда қайнонам олдимда иккита йўл борлигини айтди: «Ё мен билан бориб болани олдирасиз. Ёки икки болангиз билан уйдан чиқиб кетасиз ва ўғлимни бошқа қизга уйлантираман». Қайнонам айтганини қиладиган аёл. Шу сабабли чорасиз қолдим ва ўз боламнинг қотилига айландим».

Яқинда электрон почтамга бир аёлдан мактуб келди. Унда аёл турмушга чиққанидан сўнг дуч келган оғир бир синов ҳақида ёзибди. Аёлнинг мактуби мени ўйга толдирди.
Назаримда бугун аксарият аёллар турмушнинг, рўзғорнинг оғир юки остида яшамоқда. Бу ҳам камлик қилгандай уларнинг айримлари қайноналарнинг зуғумларига ҳам чидаб яшашга мажбур бўляпти.
Гап қайнона-келин муносабатлари, қайнонанинг келинга ўтказган зуғуми ҳақида кетар экан, бир саволга жавоб тополмайман. Нега айрим аёллар ёш келинлик пайтида қайнонасидан зуғум кўрган ҳолда ўзи ҳам қайнона бўлганида келинига зуғум ўтказади, золим қайнонага айланади?
Аксарият ҳолларда қайнона ва келин ўртасида можаро содир бўлса асосан келин айбланади. «Катта ҳеч қачон ёмон бўл деб уришмайди. Икки оғиз танбеҳга шунақа қиладими? Ёш оғирроқ бўлиши, катталарга ҳурмат кўрсатиши керак» деган гаплар гапирилади. Аммо «катта»да ҳам «икки қамчилик айб» бўлса-чи?!
Қўйида берилаётган мактубда аёл қайнонасининг мажбурлови билан қилган иши, ҳаётида оғир из қолдирган ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади.
«Оилада энг катта фарзанд эдим. Мактабни битирмасимданоқ совчилар сўраб кела бошлади. 11-синфда эканимда ота-онам қишлоғимиздаги бир оиладан келган совчиларга розилик билдирди ва фотиҳа қилиб қўйишди.
Мактабни битирганимдан сўнг тўйимиз бўлди. Беш-олтинчи синфда ўқиб юрганимдаёқ уй-рўзғор ишларини қила бошлаганман. Турмушга чиққан пайтимда онамнинг қўлларидан барча юмушларни олгандим. Шу сабабли келин бўлиб боргач, бу тарафдан унча қийналмадим. Аммо ...
Бир қишлоқда яшаб ҳам қайсидир оиланинг ичига кириб бормагунча келин бўлиб тушаётган оиланг ҳақида ҳеч нарса билмас экансан. Ёки ҳақиқий ҳолат билганларингдан бошқача бўлиб чиқар экан.
Мен келин бўлиб тушган хонадон ҳақида қишлоқда фақат яхши гап эшитганмиз. Маъракаларда қайнонам «мен фалон мулланинг набирасиман» деб аёлларга гап бермас, ҳамма уни тақводор, Худодан қўрқадиган яхши аёл деб биларди.
Мақталган оилага келин бўлиб тушгач билдимки, қайнонамнинг барча гаплари, қилаётган нимадир яхши ишлари одамларнинг кўзи учун қилинар, оилада тамоман унинг акси эди.
Унинг бу характерини келин бўлган кунимнинг эртасигаёқ билдим. Қишлоқ жойларида рўзғордан унча кўп чиқинди чиқмайди. Пўчоқлар молга берилади, хазонлар кўмилади. Ҳовли супурганда тўпланадиган озгина тупроқ томорқага ташланади.
Гоҳида молларга бериб ёки кўмиб бўлмайдиган чиқиндилар ҳам чиқади. Ота ҳовлимда ундай чиқиндиларни қопга солиб йиғардик ва чиқинди йиғадиган машина келганда бериб юборардик.
Тўйнинг эртаси вақтли туриб ҳовлиларни супурдим. Тўй туфайли ҳамма ёқда пластик ва қоғоз идишлар, яна бошқа нарсалар бор эди. Уларни қопга сола бошладим.
Бироздан кейин қайнонам туриб келди қопларни кўриб, уларга нима солганимни сўради. Унга чиқиндиларни солганимни, чиқинди йиғадиган машина келса бериб юборишимизни айтдим.
Шу пайт қайнонамнинг қоши чимирилди. Сўнг бундай чиқиндиларни уйимиздан сал наридан ўтган сойга олиб бориб ташлашимни буюрди. Ўша пайтда унга ҳеч нарса дея олмадим.
Кейинроқ анча кунлар ўтганидан сўнг чиқиндиларни сойга ташлашга кўнглим бўлмай битта қопга йиғавердим. Қайнонам кўздан панада турган қопни кўриб қолибди. «Сизга нима девдим?» деб яна қоши чимирилди.
Унга чиқиндиларни сойга ташласам сел уларни бошқаларнинг уйи олдига оқизиб боришини, бу иш тўғри бўлмаслигини айтдим. Чиқиндиларни қопга йиғавериш учун рухсат сўрадим.
❤28
Шунда у менга «Сиз ҳали менга нима тўғри-ю, нима нотўғри эканини ўргатадиган бўлдингизми?» деб ўдағайлаб берди. Шундан сўнг бу мавзуда бошқа гап очмадим.
Қайнонамнинг бошқа ишлари ҳам шу йўсинда эди. Уч-тўртта хотиннинг ўртасига тушиб қолса ҳалол ва ҳаромдан дарс берар, аммо ўрни келганда ўзи гапирган гапларига амал қилмасди. Бундай ҳолат иккиюзламачиликни мутлақо ҳазм қила олмайдиган менга оғир ботарди.
Оилада тўлиқ қайнонам ҳукмрон эди. Бечора қайнотам қайнонамга оғиз очолмасди. Аммо бу ҳолатни бегоналарга билдиришмасди. Мабодо кимдир меҳмон бўлиб келганда қайнонам ўзини эрига итоат этувчи, оқила ва солиҳа аёл қилиб кўрсатар эди.
Меҳмонлар кетгач уларнинг олдида нимадир деб қўйган қайнотамга ҳатто бизнинг олдимизда ҳам ёмон дакки берарди.
Мен келин бўлиб тушганимдан сўнг бироз ўтиб қайнотам вафот этди. Бечора барча дардини ичига ютиб юрган экан, қайнонамнинг навбатдаги «танбеҳи»дан сўнг мазаси қочди. Юрак хуружига учраб ўнгланмади ва вафот этди. Шундан сўнг қайнонамнинг характери янада оғирлашди.
Қайнонамнинг қош-қовоғига қараб яшар эканман, менга фақат бир нарса таскин берарди. Икки-уч йил сабр қилсам қайнимни уйлантиришади ва бизни алоҳида қилиб чиқаришади.
Ўша кун келди, қайнимни уйлантиришди. Кейин қишлоқ четидаги еримиздан бизга уй тиклашди. Амал-тақал қилиб кўчиб чиқдик. Аммо қайнонамнинг зуғумларидан барибир қутулмадим.
Қайнонам бизникига ҳар кун келарди. Майли, бош устига, келаверсин. Меҳмон бўлиб кетади. Аммо у меҳмон бўлиб кетгани эмас, менга зуғум қилгани келарди. Бунга сабаб эса...
Қайним қишлоқнинг ўзига тўқ бойларидан бирининг қизига уйланганди. Қайнонам овсинимга ҳам менга қилган зуғумларини қилмоқчи бўлганида у «яхшигина» жавоб қайтарди. Шу-шу қайнонам овсинимга оғиз очолмай қолди.
Биз алоҳида бўлиб чиққанимиздан кейин ҳам овсинимга ошиқча гапира олмайдиган қайнонам бизникига келиб, менга зуғум ўтказишда давом этди.
Мен анча сабрлиман. Қайнонамнинг зуғумларига, алоҳида бўлганимиздан кейин ҳам келиб рўзғоримизга эгалик қилишга уринишига эътироз билдирмадим. Гарчи унинг ишларидан норози бўлсам-да буни сиртимга чиқармай, хўп деб кетавердим. Ота-онамга ҳам унча айтмасдим.
Ўша пайтларда эрим уста амакисига ёрдамчи сифатида ишларди. Буюртма тушмаганда мардикорлик қилиб, рўзғор тебратарди. Мен тўн тикардим. Ҳовлимизда узумзор боғимиз бор, кузда ундан олинадиган ҳосил камимизга ярарди.
Турмуш қурганимга беш йил бўлганда икки нафар – қиз ва ўғил фарзандимиз бор эди. Шу орада мен яна ҳомиладор бўлдим. Ҳомиладор бўлганимни эшитган куниёқ қайнонам етиб келди.
У мендан болани олдириб ташлашимни талаб қилди. Табиийки, кўнмадим. Шундан сўнг қайнонам ҳар кун эрталаб келиб болани олдиришим ҳақида гапирадиган бўлди.
«Қаранг, ўғлим бечора сизларни боқаман деб мардикорлик қилиб юрибди. Сиз эса белингиз оғримай нон еяпсиз. Иккита болангиз бор, етади шулар. Агар ҳадеб туғаверсангиз бир умр камбағалликдан бошларинг чиқмай ўтиб кетасизлар. Шу учун болани олдирасиз. Олдирмаганингизга қўймайман», дерди у.
Унинг гаплари жон-жонимдан ўтиб кетса ҳам эшитмаганликка олардим. Бу эса унга ёқмас ва овозини янада баландроқ кўтарарди. Ўзимча яна бир-икки кун гапиради ва бу мавзу ёпилади деб ўйловдим. Аммо ёпилмади.
Ана шундай кунлардан бирида қайнонам эрталаб бизникига келиб жўнашимни, касалхонага болани олдиришга боришимизни айтди. Унга мен бундай қилмаслигимни билдирдим.
Шунда у олдимда иккита йўл борлигини айтди:
«Ё ҳозир мен билан бориб болани олдирасиз ёки иккита болангизни олиб, ҳозироқ уйдан чиқиб кетасиз. Мен ўғлимни бошқа қизга уйлантираман»
Қайнонам ҳазиллашмаётганди. Агар ўша пайтда болаларимни олиб уйдан чиқиб кетсам у эримни уйлантиришдан ҳам қайтмасди. Тақдир синовлари олдида чорасиз қолдим ва кўзимда ёш билан қайнонамнинг олдига тушиб касалхонага жўнадим.
Касалхонада нима бўлди, эслай олмайман. Хаёлим ўзимда эмасди. Уйга келгач бир неча кун дунё кўзимга қоронғи бўлиб ўрнимдан турмай ётдим. Қайнонам келганда башарасига қарагим келмасди. Ота-онам ана шунда қайнонамнинг қилган ишидан хабар топишди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
​​Онамнинг қайнонамга гапирмаган гапи қолмади. Аммо у пинагини ҳам бузмасди ва менга аввалроқ гапирган гапини ушлаб олганди:
«Ўғлим бечора буларни боқяпман деб оғир ишларда ишлаб, мардикорлик қилиб юрибди. Буларга ҳозирча иккита бола етади. Шу ёғини эплаб боқсин. Сал улғайса яна бола кўраверади».
Онам қайнонамга ҳомила ҳам тирик жонлигини, уни олдириб ташлаш қотиллик эканини ва бу оғир гуноҳ бўлишини тушунтира олмади.
Ўшандан кейин бироз ўтиб қайнонам иккинчи қайнимни уйлантирди ва янги келинга зуғум ўтказиш билан банд бўлиб, бизникига камроқ келадиган бўлди. Менинг ҳам кўнглим қолиб кетгани учун уни кўришга анча-мунчада бормайдиган бўлдим.
Кунлардан бир кун нима бўлса ҳам қайнонам, бирровга кўриб келай деб йўлга чиқдим. Қайнонамнинг ҳовлисига яқинлашганимда унинг баланд овози эшитилди:
«Ҳой келин, тез бўлинг. Мана бу чиқиндиларни сойга олиб бориб ташланг. Сел келса ўзи оқиб кетади».
Унинг бу гапларини эшитиб келин бўлиб тушган пайтларимда менга ҳам шу иш буюргани эсимга тушди. «Букрини гўр тузатаркан-да» деб ўйладим.
Бир келиб мен ҳам ўғлимни уйлантираман. Ўшанда Худо хоҳласа келинимни кафтимда кўтариб юраман. У ҳеч қачон мени деб сиқилмайди ва кўзёш тўкмайди».
Ғайрат Йўлдош тайёрлади.
❤18🔥10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгача жаркоб😋

🍱Керакли масаллиқлар:

•Ёғ
•Гўшт 400гр
•Пиёз 1дона
•Томат пастаси 1 ош қошиқ
•Помидор 1дона
•Қизил сабзи 1дона
•Картоша 2-3та
•Туз ва зираворлар
•Сув

🫕 Пиёла ҳамири учун:

•Сув 200мл
•Туз 1чой қ
•Тухум 1дона
•Сарёғ ёки маргарин 100гр
•Ун 450гр

📌Тайёрланиши батафсил видеода кўрсатилган

Ёқимли иштаҳа❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дадаси Келинг бир гўзал дуо қилайлик.
Ҳеч урушмай аҳил оила бўлайлик.
Шундай дуо қилайлик
етсин Аллоҳга."

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яйраб кулинг, яшнаб кулинг😂


@opasingiIlar - Гўзал опа-сингиллар канали❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳаммани шунақа дўсти бўлади ярим кечаси кетдик десангиз дунёни у чекасига хам бориб келади

Сизда ҳам борми шунақа дўст, ўзига юбориб қўямиз...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқхонага никоҳ тўйи бўлаётган қиз отасидан дуо олгани келди 😢


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍2😢2
🔥7
«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
❤4
#СУБҲИДАМ
-80-

Тошкентда шундоқ келинимиз бор экан- у , биз бехабар қолибмиз

- Шуни айтинг ,- деди Йўлдош ака Суюманинг саломига алик ола туриб . Суюма адасининг ёришиб кетган чехрасига қараб уни дуоларини эслади :"Тупроқ олсанг , олтин бўлсин..."

Суюма овсинлари , жиянлари , қавми- қариндошлари орасида талаш бўлиб кетди. Ҳамма уни қутлар , бағрига босишга интилар эди .

- Энди уйга ! Ҳамма ёппасига бизникига ,- баланд овозда барчани эътиборини тортди Абдумажид.

Шаҳзод билан Робияни галма- гал қучишаётган бобо- бувилар бир зум ҳаракатсиз тўхтадилар .

- Ота бор жойда одобли ўғил жим туради ,- деди Мусахон ака овозига жиддий тус беришга интилиб , кейин эркаланган оҳангда давом этди,- эрталабдан шунча тайёргарчиликни ким учун кўрдим, Суюма қизимни шарофатига қўй сўйдирдик, аканг Абдулатиф ҳозир уйда бир дунё кабоб пишириб ўтирибди. Шуни деб аэропортга кела олмай аразлаб қолиб кетди . Қани бормайлик- чи кунимизни кундан кўрсатмай қолдирмайди ...

Ўша куни Мусахон аканинг хонадонида тонг отгунча ҳеч ким ухламади ...
Тонг отгунча ...
Субҳидамгача ...

* * *

Суюмалар қайтишганини учинчи куни кундузги соат ўн бирларда дарвоза қўнғироғироғи жиринглади.
Суюма то етиб бориб "ким ? " деб овоз бергунча ҳам қўнғироқ овози тўхтай демасди :

- Бўлди-я , чиқаяпман , ким ўзи чалаётган ?!

Суюманинг тоқати- тоқ бўлиб кетди . Кўча тарафдан шодон қийқириқ янгради :

- Стари вешииии ! Эски - туски оламиииииз !

Суюма овоз эгасини таниди . Юзига табассум ёйилди :

- Эски- туски йўўўўқ ! Балки мени об кетарсизлар ?!

- Ҳамманиям обкетавермаймиз ! Арзисангиз майли , таъбимиз нозик- да?!

- Ҳааа , унда билмадим . Сизларга ёқмасам керак .

Дарвозани ортидан биров данғиллатиб тепди :

- Баҳона қилмай эшикни очинг, ойдек жамолингизни бир кўрайлик .

Суюма жилмайди:

- Тепма дарвозани , нима уни сенларга тепиш учун қуриб қўйилганмииии ...

Суюма дарвозани очди. Остонада турган синфдошлари Дилноза , Наима , Барноларга қучоғини очди :

- Бормисанлар ...

- Ўв , келинпошша, остонада эмас , уйда кўришиш керек , наррироқ тур, кириб олай .

Дилноза ҳали ҳам қитмирчилигини давом эттирар эди ...

Суюма ҳам жилмайди :

- Бемалол , беҳижолат . Нима экан дебман- а ?!

Кўп ўтмай, улар меҳмонхонадаги стол атрофидан жой олдилар . Дилноза бу сафар жиддий дуо қилди :

- Қани овмин ! Шу уйларда фақат яхши тўйлар бўлсин ! Поччам билан қўша - қариб фарзандларингни роҳатини кўринглар . Келгусида бундан ҳам баланд марраларни эгаллагин , дугонажон . Телевизорларда чиққанларингда мана шу Суюма Нодирова бизни синфдош дея мазза қилиб керилаверайлик. Дилингда нимаики ниятларинг бўлса ижобаатини Аллоҳимни ўзи раво айласин . Сизларни роҳатингларни ота- онангиз кўришсин ,

Дилноза юзига фотиҳа тортди . Аммо зум ўтмай яна қўлини дуога очди :

- Энг муҳими қолиб кетибди .
Қани очларинг кафтларингни! ( қизлар ҳам беихтиёр қўлларини дуога очишди ) Менгаям яхши жойлардан ато қилсин ! Барно , сенгаям сўраб бериш ҳойнаҳой менгинани зиммасидадир- а ?!
Барногаям яхши жойлардан ато қилсин . Дугоначилигимиз, аҳилчилигимиз йўқолмасин ...

Қизлар мамнун юзларга фотиҳа тортишди.

Суюма Наимага юзланди:

- Наима , туззукмисан ўртоқжон , уй ичилар яхшими ? Опоқим бардам- бақувват юрибдиларми ?! Поччамиз яхшимилар ?!

Наима жавобга оғиз очиши билан Дилноза ўртага суқилди :

- Эри милтиқни ўқидек юрибди , жаааа сани йўқлашингга муҳтожмас . Кейин бундоқ манави каленгга ўйлаб кўр . Бизни атайдан тушлик вақтига етиб келганимиз нима учундир шубҳали туюлмаяптими сенга?! Ҳааа, кўзларингни бузоқчаларни кўзларидек маюс тикасан бизларга?!
Уфф , қоринимиз оч , понятна ?

Суюма жилмайди:

- Воой бў, мен ҳам урф-одатга амал қилаётувдим- да , бўлмаса сенлар билан сўрашаман деб ўлиб турганим йўғиди ...

- Ииии , тўхта - чи ?!

Суюма эшик ёнига етганда орқасига қайрилди :

- Яна нима ?!

Дилноза эркаланиб савол ташлади :

- Болаларинг қани ?! Нега кўринишмайди ?!

- Шаҳзод мактабда , Робия мултфильм кўриб ўтирибди.

ХазонРезги
❤73👏1