#СУБҲИДАМ
-94-
Суюма улар билан бирга касалхонага келган эди . У даставвал ҳеч нимага тушунмади . Тушунганда эса...
Юрагида нимадир "чирт" этиб узилди . Ўша нимадир дунёни кўзига тор қилиб юборди. Дунё шунчалик сиқиқ бўлди-ки, нафас олишга мажоли қолмади. Бўғилиб кетганидан пешонасига дувиллаб тер тепчиди.
Қуёш чиқиб турса- ю, атроф зим- зимистонга айланса.
Бўлиши мумкин эмас- а ?!
Бўлар экан...
Суюма атрофга боқар , асабий ҳолатда қўлларини бир - бирларига пахса қилаётган қайноғаси , қайниси , ҳудди ўлим ҳукмини олган каби умидсиз Мирсодиққа қарар эди- ю, аммо қулоқлари ҳеч нимани эшитмас эди.
Суюма бирдан дунёни Абдумажидсиз тасаввур қилиб кўрди...
Йўқ !
У дунёни Абдумажидсиз тасаввур қила олмади! У Абдумажиднинг хонадонига аёли сифатида қадам босган кунидан шу кунгача , шу соатгача ўтказган дақиқаларини зумда қайтадан яшаб чиқди.
Шунда ...
Абдумажид унинг учун керагидан ҳам ортиқ керак инсони бўлиб улгурганини дилдан тан олди.
Тан олган заҳоти "Абдумажид акаааа..." деб базўр шивирлади . Аммо овозини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмади .
Суюма гурс этиб йиқилганидагина гўё уни борлиги эсга тушиб қолгандек ,чоп- чоп бўлиб кетди ...
Кун пешиндан оққанида улар уйга қайтишди. Болаларни қўшни келин уйига олиб чиқиб кетган эди . Суюма келинчакка раҳмат айтиб, уларни дарров уйга қайтиб олиб чиқди.
Мирсодиқ йўлакай ишхонада қолган, Абдумажиднинг акаси ва укаси улар билан бирга қайтишган эди . Суюма уларнинг ёнига кирмоқчи бўлди ,аммо Абдумажиднинг акасига гапираётган гапини эшитиб остонада тўхтади :
- Ака , илтимос уларга айтманг. Мен буни истамайман. Рости истамайман.
Ака сўзга киришди, аммо уни сўзлари гапиришдан кўра кўпроқ инграётганга ўхшар эди :
- Абдумажид, улар сенга ота- она эканликлари қанчалик ҳақиқат бўлса, бу ... дард тўғрисида билишга ҳам шунчалик ҳақлидирлар . Бугун аҳволингдан воқиф бўлиш бизга қанчалик аламли бўлса , бу ҳақида адамлар ва ойимларга айтиш шунчалар азоб . Илтимос , нима қилишни ўзимга қўйиб бер. Мен ҳаммасидан ҳам ҳозир ёлғиз қолишни ва барчасини бошидан ўйлаб олишни истайман .
- Акааа...
- Эшитаман , жигарим ... Эшитаман ...
- Мен сизни ва укамни жуда яхши кўраман ... Майли , нима қарорга келсангиз мен рози ...
- Абдумажид, ҳеч нарсани ўйлама. Худо ҳоҳласа кўрмагандек бўлиб кетасан. Насиб этса кейинги ёз қизим Сабоҳатни узатамиз, кейин Соҳибага навбат келади. Ундан кейин Шаҳзодимизни уйлантирамиз , барчасини бошида биз билан ...
Абдулазиз Абдумажидни ухлаб қолганлигини сезиб , укасига имо қилди "кетдик" ...
Улар остонада Суюмага дуч келишди :
- Келин , биз кечки пайт яна бир хабар оламиз ...
ХазонРезги

❤54🔥12👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУДА ТАЪСИРЛИ 🥹
Охиригача кўринг.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Охиригача кўринг.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл-хушсиз деб ўйлаганимиз итларда ҳам оқибат бўларкан.
❤5
#ТАФАККУР
Аллоҳ таоло айтади:
- “Эй одам фарзанди! Сабрли бўл ва ўзингни паст тут, ўзим сени олий даражага кўтараман. Истиғфор айтгин мағфират қилай. Хар не сўрагин мен берай. Менга тавба қил қабул қилай. Молингдан садақа қил, токи молингга барака берай. Қариндошларингга яхшилик қилиб қўшилиб юр, умрингни узун қилай”.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллар, бу гуллар сиз учун! 💐
🌺 Олиб кетинглар!
Лекин эвазига битта чиройли табассум қолдириб кетиш эсдан чиқмасин! 😄🌹
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺.🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺 🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺 🌺🌺🌺🌺
✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг .

❤3
Audio
СЕНСИЗ...
Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.
Юрагимда дарду алам,
Висолингсиз туролмайман,
Кўкка етиб борди нолам,
Сенсиз даврон суролмайман...
Қўлларимда толди қалам,
Номам йиртиб отолмайман..
Мажрух этма, эзилди дил,
Туним бедор, ётолмайман....
Ғурурим тоғдайин, бил,
Уни зинхор сотолмайман,
Қалб уйимни кошона қил,
Йуқса хандон отолмайман...
Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.
✍️ МУРОДУЛЛА
Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.
Юрагимда дарду алам,
Висолингсиз туролмайман,
Кўкка етиб борди нолам,
Сенсиз даврон суролмайман...
Қўлларимда толди қалам,
Номам йиртиб отолмайман..
Мажрух этма, эзилди дил,
Туним бедор, ётолмайман....
Ғурурим тоғдайин, бил,
Уни зинхор сотолмайман,
Қалб уйимни кошона қил,
Йуқса хандон отолмайман...
Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.
✍️ МУРОДУЛЛА
❤5🔥1🥰1
#СУБҲИДАМ
-95-
* * *
Абдулазиз кеча хуфтондан кейин бор гапни ота- онасига айтганди. Гарчи етказган хабари уларни тириклайин ... гўрга олиб бориб тиқиш билан баробар бўлса- да ... барини айтишга мажбур бўлган эди.
Ёёёёё , Аллоҳ !!!
Қадимгилар "Отам десанг отамлатгин , бўтамлатма !!!" дея бекорга бўзлашмаган экан !
"Ўғилларимни уйлаб- жойлаб бўлдим, бир пиёла чойимни оёғимни узатиииб ҳотиржам ичаман " деган бу икки қариянинг бошига қиёмат вақтидан олдин келгандек бўлди гўё...
Мусахон ака хабарни эшитгач бир чайқалди ... Индамади ... Аста ичкарига йўл олди ...
Абдулазиз отасидан хавотир олиб уни ортидан бориб жойнамоз устида топди . Отаси сажда ҳолатида бошини жойнамозга қўйганча ... дир- дир қалтираб йиғлар эди ..
Абдулазиз отасига индай олмади . Нима ҳам дер эди , ахир ? Бунақа пайтда айтилиши керак бўлган "Сабр қилинг?!" иборасини айта оларми эди ?! Абдулазиз отасининг бошида тик турганча йиғлайверди ...
Шу пайт онаси Дилбар опанинг шижоатга тўла қатъий овози ҳавони кесди :
- Йўўўўқ !!!
Ҳеч кимнинг йиғлашига йўл қўймайман !
Эшитяпсизларми , ҳеч кимнинг !!!
Дилбар опа титраб - қақшаб, алам билан фиғон чекар эди :
- Болам ҳали тирик!
Аза очманг унга !
Аза оча кўрманг !
Дилбар опа ўтириб қолди, кейинги сўзларини инграб давом эттирди: - Адасииии , бизни бу аҳволда кўрса ... у ... Абдумажид ... болагинам ... қанақа қийналишини биласизми ?! Бор - йўқ умидидан ҳам мосуво бўлишини англамаяпсизми , жон адасииии ...
Дилбар опа ҳаммага бас келди !
Барчани ўзини қўлга олишга буюрди !
Қайси бирининг кўзида бир томчи ёш кўрса рози эмаслигини айтди !
Ундан кўра дуо қилишларини сўради ...
Дилбар опа барчани ўз ўрнига ўтказиб қўйди. Ҳаммага вазифа тақсимлади ... Эрталаб йўлга тушишларини айтди ...
Дилбар опа таҳорат янгилаш учун жаҳд билан ювиниш хонасига йўл олди . Эшикни ичкаридан қулфлагач ... Унга суянган куйи ерга сирғалиб тушди ...
Кўзларидан икки томчи олов сизиб чиқди. Бўғзини бир оғиз чўғ- сўз куйдирди ...
- Болааааммммм .... Онанг ўлсин , болааааммм... Онангинанг ўлсиииин...
* * *
Эртаси куни сахардан Абдулазиз Мусахон ака ва Дилбар опаларни бошлаб келиб қолди . Уларни кутиб олган Суюмани ўпкаси тўлиб турганини кўрган Дилбар опа уни бағрига қаттиқ босди :
- Қизим ,- деди шивирлаб , - кучли бўл! Кўз ёшингни кўрсам, сени болам демайман! Эшитдингми мени ?! ,- Дилбар опа Суюмани ўзидан итариб кўзларига қаттиқ қаради ,- Тушундинг- а ?!
Суюма қайнонасига анграйиб қаради . Гарчи кўп нарсани тушунмаган бўлса ҳам , шундай қилиш кераклигини , шунга мажбур эканликларини тушунди, бошини сўзсиз силкитиб "ҳааа" ишорасини берди ...
Ота- она дарров Абдумажиднинг ёнига шошилдилар .
Абдумажид кечаси билан ҳар хил ҳаёлда мижжа қоқмай тунни ўтказган, субҳидамга яқин кўзи илинган эди . У ота- онасини шарпаларини сезиб кўзини очганда тонг ёришиб кетган эди ...
Абдумажид ота- онасига ювиқсиз юзи билан кўринишга ийманиб кетди, аммо "Хонадан чиқиб туринглар " дейишга бети чидамади . Шунда ҳам узрли жилмайишга ўзида куч топди :
- Мен ҳозир юз - бетимни чайиб олай.
Шундагина Дилбар опа ва Мусахон ака "қовун туширганликларини " пайқадилар . Улар ўғилларининг ётоқхонасига бостириб кира оладиган ота- оналар тоифасидан эмасдилар , аммо вазият барини издан чиқариб юборган эди.
- Биз сени меҳмонхонада кутамиз... Бўлақол, болам...,- Дилбар опа ўзини ҳеч нима билмаганга солди ....

❤50🔥21👏4
Forwarded from 𝐒𝐡𝐮𝐡𝐫𝐚𝐭𝐨𝐯𝐧𝐚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UY SHAROITIDA TAYYORLAB 🔥
Kechqurun iching… 3 KUNDA shunaqa natija bo‘ladiki, yog‘laringizni OPERSIYA orqali oldirtirgansiz deb o‘ylashadi😱 🔥
1 HAFTADA -3️⃣ KG 😱
Eng qizig‘i — bu sehr ham, operatsiya ham emas! 😉
Natijani o‘zingiz ko‘rib, o‘zingiz hayron qolasiz😍
👉 1 haftalik natija uchun hoziroq boshlang!
BATAFSIL👇 👇 👇
@suvbilanozish
@suvbilanozish
@suvbilanozish
GURUHGA KRIB ICHIMLIK SO’ZINI YOZIB QOLDIRING!
Kechqurun iching… 3 KUNDA shunaqa natija bo‘ladiki, yog‘laringizni OPERSIYA orqali oldirtirgansiz deb o‘ylashadi
1 HAFTADA -
Eng qizig‘i — bu sehr ham, operatsiya ham emas! 😉
Natijani o‘zingiz ko‘rib, o‘zingiz hayron qolasiz
👉 1 haftalik natija uchun hoziroq boshlang!
BATAFSIL
@suvbilanozish
@suvbilanozish
@suvbilanozish
GURUHGA KRIB ICHIMLIK SO’ZINI YOZIB QOLDIRING!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечга нима овқат тайёрласам экан, деб ўйланиб ўтирган аёллар учун мазали макарон жаркоп рецепти
❤9
#СУБҲИДАМ
-96-
Суюма бир зумда нонуштани тахт қилиб қўйди . Дастурхонга адажониси ва ойижониси олиб келган қайноққина патир, банкадаги қаймоқдан ҳам солиб киришни унутмади ...
- Ассалому алайкум , ада...
Ассалому алайкум , ойи ...
Ота- онаси ўғлининг қони қочган юзига , кўзларининг остидаги салқиб, кўкариб қолган остки қобоқларига кўз ташлаб юрагига боғланган қон томирлари бир - бир узилди ... Аммо сир бой бермасликка ҳаракат қилдилар ... Шунга мажбур эдилар ...
Дилбар опа эрига қараб гапира ололмаётганлигини сезди , вазиятни ҳар доимгидек ўз қўлига олиши кераклигини тушунди :
- Болам , - деди у алик олгач , - ҳа , нима тўпалонлар қилиб юрибсан ?!
Абдумажид онасининг муомаласидан кўнгли жойига тушди , "хайрият,- деб ўйлади кўнглида , - акам анча юмшоқ, ҳавотирга ўрин қолдирмайдиган қилиб тушунтирганлар чоғи " :
- Ҳеч гап йўқ , ойи . Озроқ қон босимим ошганми дейман . Аммо ҳозир яхшиман...
- Ҳа , ҳозир шунақа ёшдасан- да болам. Бўлиб туради . Озроқ дам олсанг , ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетасан. Мана биз ҳам аданглар билан шу баҳона "Бир ота- оналигимизни ҳис қилайлик" деб сеникида озроқ муддат меҳмон бўлишга келдик.
- Заб яхши иш қилибсизлар. Ана бўларкан- ку шунақа келиб турсангизлар , ойи. Нима албатта касалман деб баҳона қилишим керакмиди ?!
- Йўғеей , кеча бииир ўйлаб қолдим. Бундоооқ ўйлаб қарасам , Суюмага қайноналик қилмаган эканман . Шу эсимга тушиб қолди . "Қаний , келингинам ўнг қўлларини ўйнатиб , чап қўлларини яйратиб бир ҳизматимизни қилсин- чи ?!" деб адангларниям қўярда - қўймай етаклаб келавердим.
- Ойижон , кўнглимиздаги орзуимизни топибсизлар . Суюмани ўзи ҳам "Ойижон билан адажон биз билан ора- орада бир - икки хафта яшаб туришса бўлади- ку" дерди.
- Биз бир - икки хафтамас , насиб қилса кўпроқ қоламиз .
Ииии келинпошшани ўзлари қанилар ?! Суюма , болам қаердасан ?!
Ташқаридан "Ҳозиир " деган овоз келди . Зум ўтмай Суюма лаганчада ҳовури чиқиб турган сомса кўтариб келиб қолди:
- Адажон яхши кўрадиган қовоқ сомса ... - деди у сомсаларни ликобчаларга тақсимлаб берар экан ...
Нонуштадан кейин Абдумажид ишга отланди . У Суюмага "Борасанми ?!" дегандек қараганда Дилбар опа ҳушёрлик қилди :
- Кўз уриштирмасдан , марш ишларингга . Уйда мен , аданг , Робия қизим ўзимизни зериктирмаймиз . Айтганча , Шаҳзод қани ?!
- Уни дарслари тушдан кейин , шунга ҳали ...
- Ҳа бўпти , қани овмин, ой бориб , омон келинглар...
* * *
Абдумажид билан Суюма отланиб ишга кетишгач , Абдулазиз яна келиб қолди.
Унга бир чойнак қайноқ чой дамлаб келган Дилбар опа дашном берган бўлди :
- Ўғлим, ҳа деса бунақа ликка- ликка келаверма . Икки, уч кунда бир кўринсанг ҳам бўлади . Бўлмасам укангни кўнглига ғулғула тушиб қолиши мумкин ...
Абдулазиз айбдорона бош эгди:
- У бу нарса керакмикан девдим- да, ойи...
Дилбар опа ўйланиб қолди :
- Болам, бўлмаса менга қассоб оғайнинг Улуғбекдан иккита молни тилидан олиб келасан, яна яхши жигаридан ҳам .Турли хўл меваларидан ассортимент қилиб келтирарсан. Ундан кейин сувли ширин олмадан бир яшик ... Мен ҳозир
- Қаерга ойи?!
- Озроқ пулим бор эди олиб чиқай...
Абдулазизнинг чакка томирлари ўйнаб кетди ...
- Ойиииии - деди у асабий ҳолда - нима деганингиз бу ?! Сўраган нарсаларингиз от билан туямас- ку?!
- Ҳа энди, болам ўзинг ҳам жўжабирдек жонсан... Ҳарна дегандим ...
Шу вақтгача гапга аралашмай жим ўтирган Мусахон ака Дилбар опага қараб гапирди:
- Ойиси , қўявер . Уям укаси учун нимадир қилгиси келаяпти ахир ... Яхшиси ўғлингни дуо қилгин ...

❤37😢27🔥13👏8
Хайрли тун меҳрлиларим .
Тун бағри қора бўлсада , ортидан оппоқ тонгни эргаштириб келади . АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ..
👍👍👍❤️❤️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тун бағри қора бўлсада , ортидан оппоқ тонгни эргаштириб келади . АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ..
👍👍👍❤️❤️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍5🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум.
💓💓⏫💓💓💓💓💓💓
🌸Пайшанба тонги
💕 муборак бўлсин 😊👍
💛Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!
🍃Янги ҳафта ҳонадонингизга файзу барака олиб келсин,
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
AЛЛОҲИМ умрингизга барака берсин,
Азиз бекажонлар кун давомида хуш кайфият асло тарк этмасин
⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Кўнгилга яқин дилга дилдош , узоқлардан мани дуо қилгувчиларим ....
Х,аммага хайрли кун тилайман .
Согу саломат уйқудан кўз очганимизга , янги кун , янги имкон берилганига бехисоб шукр деймиз .
Яхши кайфият доимо хамрох,ингиз бўлсин .
Юрган йўлингизда мех,р улашиб юринг .
Бу жуда осон , шунчаки табассум қилинг , сизни кўрганлар беихтиёр жилмайиб қўйсин 😄
Хўмрайиб , қовоқ уйганни башарасига қараш одамни кўнглини гаш қиладику .
Бир гулшанга киролмасанг ,
Туриб гирён айлама ,
Бир кўнгилни ололмасанг ,
Эзиб вайрон айлама .
Х,аммага хушкайфият тилаб тонги саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

❤9🥰1

https://t.me/shahzodangizdan

❤7👏1
Куй, ғазал...
Оҳ қайтадан тирнар ярамни,
Тағин эслатди у машъум ҳарамни:
«Фақат бир илтимос — кўклам чаманда,
Очиб гул - ғунчалар этганда ханда,
Саҳарлаб қилмайин одатни канда,
Кезиб гулшан аро сайр айлаганда,
Жувонмарг ғунчани ҳам эсла, ёд эт,
Унутма, доимо руҳимни шод эт!»
Унутмасман сени токи тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан.
Ҳамон қалбимга сен илҳом солурсан,
Менинг шеърларимда мангу қолурсан.
Сенга беш бебаҳо ҳайкал қўюрмен,
Гоҳи Лайли, гоҳи Мажнун бўлиб сен,
Яшарсен доимо достонларимда,
Ҳазонсиз гул бўлиб бўстонларимда.
Мен эрсам ғам билан йиғлаб кетармен,
Сенинг ишқинг билан танҳо ўтармен...
Яна кўз ёшими?
Кўнглимни бузма,
Бу ёш дарёсида беҳуда сузма.
У дарё хавфлидир, ғарқ айлагай бот,
Ўчирмас дил ўтин кўз ёши, ҳайҳот.
Ҳайҳот! Бирор осуда дам йўқ,
Кўнгил йиғлайди-ю, кўзларда нам йўқ!!!
Уйғун ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Оҳ қайтадан тирнар ярамни,
Тағин эслатди у машъум ҳарамни:
«Фақат бир илтимос — кўклам чаманда,
Очиб гул - ғунчалар этганда ханда,
Саҳарлаб қилмайин одатни канда,
Кезиб гулшан аро сайр айлаганда,
Жувонмарг ғунчани ҳам эсла, ёд эт,
Унутма, доимо руҳимни шод эт!»
Унутмасман сени токи тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан.
Ҳамон қалбимга сен илҳом солурсан,
Менинг шеърларимда мангу қолурсан.
Сенга беш бебаҳо ҳайкал қўюрмен,
Гоҳи Лайли, гоҳи Мажнун бўлиб сен,
Яшарсен доимо достонларимда,
Ҳазонсиз гул бўлиб бўстонларимда.
Мен эрсам ғам билан йиғлаб кетармен,
Сенинг ишқинг билан танҳо ўтармен...
Яна кўз ёшими?
Кўнглимни бузма,
Бу ёш дарёсида беҳуда сузма.
У дарё хавфлидир, ғарқ айлагай бот,
Ўчирмас дил ўтин кўз ёши, ҳайҳот.
Ҳайҳот! Бирор осуда дам йўқ,
Кўнгил йиғлайди-ю, кўзларда нам йўқ!!!
Уйғун ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
#СУБҲИДАМ
-97-
Суюма кечга яқин минг ҳижолат билан ишдан қайтганида , уйдаги манзарадан таажжубга тушиб қолди .
Дилбар опа бир дунё иш қилиб ташлабдилар . Улар Абдулазиз олиб келган "мол тилини" майда банкачаларга тўғраб солиб , унга зираворларни аралаштириб манти қасқондаги сув буғида олти соатдан ортиқ қайнатиб консерва тайёрлабдилар .
Иккита тил алоҳида ажратилиб қўйилибди :
- Суюма, мана бунисини фақат Абдумажид учун иситиб берасан.
Сабаби молнинг тилидаги қон кўпайтирувчи фермент тилнинг айнан қайси нуқтасида жойлашганлигини ҳеч ким аниқлай олмаган экан. Шунинг учун битта тилни битта инсоннинг ўзи ейиши керак дейишади. Мана бу иккинчисидаги фермент кимга насиб қилса толъеидан. Абдумажидга ҳамроҳ бўлсин деб қолганларга ҳам пиширақолдим . Кечқурунга чучвара тугиб қўйдим. Сардаги қозонда. Яна олма шарбати . Жуда ширин ва қуюқ бўлиб кетди . Озроқ қайнаган сув чапиштириб берарсан. Яна...
- Ойижон ... , Суюма музлатгични очганча яна нималарнидир тушунтиришга чоғланган қайнонасини ён томонидан қучоқлади. Томоғида тиқилган алланима туйғуларини ифодалашга ҳалақит берар эди , аммо барибир кўнглидагини айтишга ҳаракат қилди ,- сиз бўлмасангиз ... нима қилар эдим ...
Дилбар опа сукутга чўмди . Юз - кўзидан унга жуда оғирлиги , дилини тирнаётган алам, изтироб юрагини еб битираётганлиги юзига қалқиб чиқди ... У саноқли дақиқаларда ўзини қўлга олди :
- Суюма , қорним очиб кетди. Тезроқ чучварани тайёрлаб юбор...
Суюма унинг овозидаги дарддан юраги эзилиб кетди , аммо қайнонасига муносиб келин бўлишга интилди :
- Хўп бўлади , ойижон ...
Кечки овқат вақтида Дилбар опа телевизорни ўчиртириб қўйди :
- Овқат сизларни еб қўймасин ,- деди қисқа қилиб ...
Кеч тушган сари Суюманинг бошида битта муаммо айлана бошлади "Қайнона - қайнотасига Робия билан ухлашини қандай тушунтиради ?!" Унинг жонига болаларнинг ўзлари оро кириб қолишди :
- Мен бобом билан ётаман, майлими ? - деди Шаҳзод ўтиниб сўраган оҳангда .
- Мен эса бувижоним билан, улар менга "Ёрилтош"ни айтиб берадилар ,- деди эътироз Робия қолдирмайдиган оҳангда .
- Майлику-я, биз бомдодга турганда сизлар безовта бўлмасанглар бўлгани ...
- Унда биз ҳам намоз ўқиймиз ,- деди Робия эркаланиб .
Суюма қайнотаси ва қайнонасини болалар хонасига жойлашишларига ёрдам берди. Барча ишлар битганида ўзининг жуда силласи қуриб кетганлигини сезди . Сезгир Дилбар опа буни дарҳол пайқади:
- Болам, сен ҳам дамингни олақол , кун бўйи тик оёқдасан ...
- Хўп , ойижон . Яхши ётиб туринглар ...
Суюма ётоқхонага кирганида Абдумажид бир текис нафас олар , афтидан ухлаб қолганига анча вақт бўлган эди .
Суюма уни уйғотиб юбормасликка ҳаракат қилиб , оҳиста ерга жой солди ... У бошини ёстиққа қўяр экан гарданига тушган яна бир синов олдида ўзини жуда ночор сезди . Хўрлиги келиб кетди. Суюма лабларини тишлаб олганча кўз ёшларига эрк берди .
Суюма уйқуга кетганида ёстиқнинг у бош қўйган ўнг тарафи хўл бўлиб кетган эди...
Ойнинг охирига бориб Абдумажид иккинчи кимё - терапия муолажаасини қабул қилди . Шунда ...
давоми бор ...

❤53😢9
Ҳаётий ҳикоя...
Эрталабгача ёққан ёмғир тонгда қорга айланиб авжига чиқди. Йўл юзида юпунгина кийинган, ўттиз ёшлар чамасидаги аёл униққанроқ курткачадаги икки ярим ёшлар чамасидаги боласини бағрига босганча ярим соатдан бери машиналарга қўл кўтарарди. Оёғидаги қорга тўлган калишига қарашга қарашга вақти йўқ, бироқ жим турса боласи ҳам музлаб қоладигандай сакраб- сакраб кичкинтойини овутарди:
- Хозир тойчоғим, мошина келади. Тезда етиб оламиз. Опоооғ бўлиб қоласан... Боласига андармону, тўхтаган уловнинг ойнаси туширилиши билан ялинганнамо овоз беради:
- Янги ТошМИ га ташлаб қўясизми ака...
Хайдовчиларнинг бири бош чайқаб узоқлашса, иккинчиси йўлнинг узоқлигини баҳона қилади, бошқаларини эса аёлнинг оғзидан чиққан йўл хаққи қониқтирмасди:
- Ўн минг бераман, бальнисага кетаётгандим. Боламни дўхтирга кўрсатишим керак.
- Шу қордая? Майли, ўн беш берсангиз олиб бораман...
Қошу кипригигача қор қўнган аёлнинг кўзларида ёш халқаланади:
- Ака, пулим камроқ. Кеча еттига ҳам ташлаб қўйишган.
Жувоннинг гапи чала қолиб, улов жойидан қўзғалади...
- Қанча беряпсиз?
Тўхтаган навбатдаги машина хайдовчиси ичкарига кўпроқ қор урмаслик учун номигагина туширилган ойна ортидан шанғиллади.
- Ўн икки- деди аёл, ўн мингга унамаслигини билиб.
- Шу қордая...
Қайта-қайта такрорланаётган саволдан йиғлаб юбораёзган она очилиб қолган бўйнигача оқара бошлаган гўдагини маҳкамроқ қучоқлаб йиғлаб юборди.
- Ўн беш бераман. Эшикни очин!
Хайдовчи эшикни очиб норози тўнғиллади:
- Майли, ўзи бу нархга овормасдиму қўлингда боланг бор экан. Ўтир!
Хали ўриндиғларидан салафани ечилмаган сутранг « Кобальт» жойидан қўзғалди.
- Бальнисада нима қиласан? Касалми?
У индамади.
- Болангни памперси борми?
- Бор амаки. Хавотир олманг.
Барибир тинчланмаган хайдовчи ўриндиқ салафанларидан хавотирланиб, пешонасидаги ойна орқали кўз ташлаб қўярди. Иссиққина жойга кирган бола кўзчаларини очиб, атрофга жавдиради. Қўлчаларини кух-кухлаб иситаётган онаизорга мўлтираб, халиям сахийлигини пеш қилиб кетаётган хайдовчига чулдиради:
- Яхмат амақи. Аллох ёзи бўлсин!
Мурғак гўдакнинг оғзидан чиққан дуога «Омин» деган гулдураган жавоб қайтиб, хайдовчининг кайфияти кўтарилди:
- Ха, яшавор йигитча! Онанг маладеску. Йўлкиранинг камига дуо қилишни обдон ёдлатибди.
Онаизорнинг яна ўпкаси тўлди, фаросатсиз эркакка бир нима демоқчи бўлдию, фикридан қайтди. Унинг ўрнига Яратганга муножот қилди:
-Эй, қодир Эгам. Шу норастамнинг дардига шифо бер, ортимдан қолиб чиройли дуолар қилиб юрсин!
Хайдовчи «Одам бўлиб келдик...» дея хайқираётган хофизнинг қўшиғини баландлатиб, магнитофон мурувати охиригача буради. Олдинда кеча хунук ташхис қўйилган шифохона, орта эса хозиргина она -болани кузатиб қўйган қоп-қора « Мегапланет» тобора кичрайиб борарди...
Муаззам Иброҳимова

❤21😢6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😅Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин..
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍3