📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
—    Аҳмоқ! — деди кампир. — Қаёқларда санқиб юргандинг?! Яна маржабозликка бордингми? Мажнун бўлмай кеткур! Аҳволингни қара, хотин талашиб роса таъзирингни ебсан-ку! Э ўлмагин-а, шилинмаган жойинг қолмапти… Энди ўзингдан кўр. Мажнун, яраларингга дори суртаман. Илло, дод демайсан!
Қумрихон итнинг бўйнидан босиб турди, кампир яраларига йод сурта бошлади. Ит ғингшийди, ингиллайди. Қумрихоннинг қўлларини тишламоқчи бўлади.
—    Ана, бўлди. Энди овқатингни берамиз.
Бир ойдан бери ўғли сурункасига кампирнинг тушига киради. На ётишида, на туришида ҳаловат бор. Ўғлини ўйлагани ўйлаган. Ёши саксонга яқинлашиб, куч-қувватдан қола бошлаган, боламни кўрмай ўлиб кетаман-ми, деб куйиб-ёнади.
Ўғли Бўрихон олтмиш еттинчи йили армияга кетган. Ҳарбий хизмати тугади ҳамки уйга қайтмади. Ўша ёқларда уйланиб, бола-чақали бўлиб, қолиб кетди. Баъзи-баъзида ундан «Я здоров» деган икки энликкина хат келарди. Яқин ўн беш йилдирки, адресни унутиб қўйганми, ишқилиб, шу ўрисчагина хат ҳам келмай қўйган.
Кампир қўни-қўшниларникига ҳам чиқмайди. Уйда ўтиравериб қон бўлиб кетади. Баъзан кийимбошларини апил-тапил тугиб — ўғиллари ё қизларидан бириникига отланиб қолади.
Барибир борган жойида ҳам ҳаловат топмайди. Қизи Кумрихонни ўйлаб қайтиб келади. Қумрихоннинг бахти чопмади. Икки бор турмуш қилди, фарзанд кўрмади, қайтиб келди. Бирон жойда ишлаб овунай деса, ҳайҳотдек ҳовлига, мункиллаб қолган онасига ким қарайди. Ака-укалари, сингиллари: «Опа, қўй, ишлама, тирикчилигинг бизнинг бўйнимизда, онамга қара», деб қўйишмади.
Кампирнинг ўғиллари, бизникида туринг, ойи, деб худонинг зорини қилишса ҳам, отанг чиққан уйни ташлаб кетолмайман, мен ҳам шу уйдан чиқазиламан, деб кўнмади.
Кампир жуда доно хотин эди. Болаларим ҳафтада бир марта хабар олишса, етти кун уйим тўлади, албатта, улар қуруқ келишмайди, шу баҳона Кумрининг ҳам куни ўтади, дея қадрдон уйидан жилмасди. Оналар шунақа — бахти чопмаган боласи билан бирга бўлади.
Ўтган йили ўтли-шудли, ҳар иш қўлидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб келди.
Бу гапдан хабар топган қўшни хотинлар кампирни қутлагани кирдилар.
— Бувижон, ташвишланманг, тоғамнинг ишлари «беш». Рўзғори бут, тирикчиликдан ками йўқ. Учта 6оласи бор. Ўзи ўзбекчани эсидан чиқариб юборибди. Мен билан ўрисча гаплашди. Битта соғин эчкиси, тўртта қанор қопдек чўчқаси, ўнтача чўчқачалари бор экан. Қиш забтига олганда шу молларини ҳам уйига опкириб олишаркан. Бўчка-бўчка самогон-ароқ ясаб, қиши билан ичишаркан. Кишлокдагилар тоғамни «Бўрихон» демай, «дядя Боря» деб чақиришар экан.
Бу гапларни эшитиб, кампир ер ёрилмади-ю, кириб кетмади. Боласи тушмагур-эй, қўшни хотинларнинг олдида шу гапларни айтиб ўтирибди-я! Бировга сўзини бермайдиган эррайим кампирнинг шохи синди, остона ҳатламай уйда муқим ўтириб қолди.
Қачонгача чилла ўтираман, деб кампир бугун қизиникига отланиб қолди. Кампирнинг ниятини сезган Қоракўз остонага бориб ўтириб олди. Яқин бир ойдан бери ҳеч қаёққа бормаган Қоракўз ўзида йўқ шод эди. Бошини бир томонга эгиб ирғишлар, тезроқ чиқмайсизми, дегандек, ҳар хил овоз чиқариб ғингширди.
Кампир шошилмасди. Усма экилган бир бўйра ер олдида чўнқайиб, ўсмаларнинг серсув, бўлиқ баргларини тагидан кертиб узарди. Охири кафти ўсмага тўлгач, райҳоннинг гул отмаган шохларидан синдириб олиб, ўсмага қўшиб дастрўмолига ўради. У қиз невараларига, келину қизларига албатта ўсма олиб борарди. Ниҳоят, кампир тугунни қўлтиқлаб чиқди. Коракўз ўтирган жойидан бир сапчиб кўча томон отилди. Кампир унинг кетидан 6ораркан, хой, мунча шошасан, секинроқ, деб жаврарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍2
Коракўз унинг гапига тушунгандек, кўча ўртасида тўхтаб орқасига қарайди. Кампир етиб келгунча яйраб қулоғини қашлайди. Бир қулоғини диккайтириб, биттасини шалпайтириб эркалик қилади. Орқа оёғида туриб бир-икки айланади. Кампир етиб келиши билан яна уйноқлаб югуриб кетади. Йўлда учраган мушукларни тирақайлатиб қувиб, ним қизил тилини осилтирганча ҳансираб қайтиб келади. Дарахтлардаги мусичаларга ирғишлаб акиллайди. Ариқдан шапиллатиб сув ичади. Баъзан йўл четига чиқиб, пахса девор тагини ҳўл қилиб кайтади. Велосипед миниб ўтган болаларга эргашиб узоқларга кетиб қолади.
Кампир унинг қилиқларига андармон бўлиб йўл юрганини сезмайди. Қоракўз донлаб юрган товуқларни қақағлатиб, тўрт тарафга тўзғитиб юборади. Йўлда учраган итлар билан искашиб, қувлашмачоқ ўйнайди. Кўча бетидаги уй остонасида тинмай акиллаётган каламушдек кучукни тупрокка кориштириб булғалади. Ариқ бўйидан қўпориб ташланган тунгак соясида ётган бўрибосар итга хам зўрлик қилмоқчи бўлганди, таъзирини еди. Бўрибосар унинг гарданидан тишлаб, улоқтириб ташлади. Йўл ўртасига бориб тушди, тупроққа қоришди.
Кампир бошини сарак-сарак килди.
—    Ҳой, жинни, сенга ким қўйибди отанг тенги ит билан олишишни!
Коракўз унга карай олмади. Йўлнинг бу ёғига маъюс алпозда, югурмай, оҳиста кетди. Барибир Қоракўз итда, итлигини қилади. Бир қора итнинг думини ҳидлаб, очиқ турган эшикдан кириб кетди. Бир оздан кейин унинг вангиллагани эшитилди. Эшикдан чиқаётганда ичкаридан отилган эски туфли қоқ белига тушди.
Катта йўлга чиқишди. Бу йўлнинг ўнг ёғи Чирчиққа, чап ёғи Тошкентга олиб боради. Олдинлаб кетган Қоракўз, қаёққа юрайлик, дегандек, кампирга қаради.
—    Абдумалик акангникига борамизми, Дилбар опангникигами? Дилбар опанг домда туради. Итдан ҳазар қилади. Сени уйига киритмайди. Энди нима қиламиз? Майли, шуникига борайлик. Ётиб қолмаймиз. Чиққунимча ҳовлида болалар билан ўйнаб турасан.
Қоракўз бу гапларга тушунади. Ҳар гал кўча бошига келганда албатта кампир шу гапларни такрорлайди.
Олисдан баланд иморатларнинг қораси кўринди. Қоракўзнинг сабри чидамади. Илдамлаб кетди. Кампир унга етолмай халлослаб колди. Қоракўз югуриб эмас, ғилдираб кетаётганга ўхшайди. Бир зумда кўрштмай кетди.
Учинчи қаватнинг болохонасида ўйнаётган болалар Коракўзни кўриб, бувим келяпти, деб қийқиришди. Тапир-тупур қилиб зинанинг икки поясини битта қилиб, пастга югуриб тушишди. Биттаси Коракўзга конфет, биттаси сергўшт суяк берди. Бирпасда ховли болаларга тўлиб кетди. Қоракўзнинг бошини, орқасини силашди. У эркаланиб туриб берди. Болохонада Дилбархон кўринди. Онангиз келяпти, деган хушхабар олиб келган Қоракўзга меҳр билан бокди. Унга қанд ташлади.
Ниҳоят, ҳансираб кампир етиб келди. Болаларга қурт, ёнғоқ, туршак улашди. Коракўз ҳам умидвор бўлиб қўлига қаради.
—    Сенга йўқ, бевафо! Мени йўлга ташлаб кетгансан. Орқангдан ҳаллослаб югуриб, тилим оғзимга сиғмай қолди.
Қоракўз гуноҳкорона бош эгиб турди. Кампир конфет ташлади. Қоракўз илиб олдию қувончдан ҳовлини шамолдек айланиб чиқди. Кампир кизи билан кечгача эзилиб гаплашди. Ўғлини эслаб кўз ёш хам қилиб олди. Кумрининг бетолелигидан, мен бир бало бўлиб кетсам, у шўрлик нима бўлади, деб афсус-надоматлар қилди. Гап орасида Қоракўз эсига тушиб, овқат-повқат бердингми, деб сўраб қўярди. Кампир аср намозини ўқиб, кетишга шошилди.
—    Энди кетай, шом намозини уйгинамда ўқирман.
—    Овқат қиляпман, ойижон, еб кетинг. Бир кечагина ётиб кетсангиз нима бўлади. Уйингизни бўри еб кетармиди!
Кампир тугунни қўлтиқлаб пастга тушди. Ҳовлида болалар билан яйраётган Қоракўзнинг кетгиси келмайди. Болалар туфлаб улоқтирган калтакни ўтлар орасидан топиб келади.
Кампир йўлга тушди. Қоракўз эркаланиб, ирғишлаб гоҳ ундан ўзиб, гоҳ орқада қолиб қулоғини қашлайди.
Уйда Саодат аянинг йиллаб қалбида қалашиб ётган ғуборларини тарқатадиган, кўксидан тоғдек босиб ётган армонларни ушатадиган оламшумул бир янгилик кутиб турарди.
У уйига яқинлашганда эшиги олдида у ёқдан-бу ёққа шошиб юраётган одамларни кўриб, юраги хапқириб кетди. Кадамини тезлатди. Эшик олдида турганлар унга, қуллуқ бўлсин, севиниб қолдингизми, қариганингизда дилингизга ёруғлик тушгани муборак бўлсин, дейишарди.
❤16👍1
Кампир хажга кетаётганларга пенсиядан йиққан пулларини «Ҳожи бадал» учун бериб юборган эди. Ҳаж кабул бўлди, деган хушхабар келган бўлса керак, ўзингга шукр, Аллоҳим, деб остона ҳатлади.
Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш эдам ўтирарди. Унинг кўзлари… бундан ўттиз икки йил олдинги Бўрихоннинг кўзлари эди. Кампир, вой болам, деб унга талпинди. Супага югуриб бордими, учиб бордими, билмайди. Бағрида ўғлини кўрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди. Кампир буни сезмасди. Ғойибининг ҳозир бўлганидан маст-аласт эди. Карахт эди, бахтиёр эди. Ўғлининг бошларига, елкаларига кўз ёшлари тўкиларди.
Ўғли унинг бағридан чиқишга уринар, аммо кампирнинг қоқ суяк, чайир қўллари уни бўшатмасди.
—    Ну зачем, зачем плачеш, мама, вот и приехал, хватит, хватит, — дерди ўғли.
Она бу гапларни эшитмасди. Эшитганда ҳам бари-бир тушунмасди.
Кампир ҳушини йиғиб, боласини бағридан бўшатди. Серрайиб турган Кумрига:
—    Нега бақрайиб турибсан, Раҳмон қассобни чақир, боламнинг оёғи тагига оғилдаги қўйни сўйсин! Қўшнисиникида телефон бор, ака-укаларингга, сингилларингга, акам келди, деб хабар қил! — деди.
Қоракўз кампирнинг оёғи тагига ўтириб олган. Бу нотаниш одамга ғашлик қилиб тинмай ирилларди.
—    Қаёқларда юргандинг? — деди кампир ўғлига. Ўғли онаси нима деяётганини тушунмай елка қисди. Тушунмадингми? Сен бошқа одам бўлиб кетибсан.
Кампир унинг юзларига қараб эзилиб кетди. Қариб, адойи тамом бўпти. Башарасига ҳам ўша томонларнинг нуқси уриб, ўзбеклиги қолмабди. Эллик бир ёшда етмиш яшар чол бўлиб қўя қопти.
Раҳмон қассоб аллақаёққа кетиб қолган экан, топиб келишди. Кўча томонда қўш машинанинг гуриллагани, ўғил-қизларининг овозлари эшитилди.
Абдумалик қўй етаклаб кирди. Қизлари, куёвлари картон қутиларда, халталарда мева-чева, олма-узум кўтариб киришди. Бир зумда ҳовли гавжум бўлиб қолди.
Бўрихон укаларини ҳам, сингилларини ҳам танимади. Улар ҳам буни танишмади.
Бўрихон бегона уйга кириб қолган одамдек қовушмай турарди. У укаларига, сингнлларига нима дейишни билмасди. Тўғри, нима дейишни биларди. Аммо тил билмаса нима қилсин? Ўйлаб-ўйлаб, «Салям!» деди. Жигарлари кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай ҳайрон туриб қолишди.
Қассоб оғилдан каттакон, боқувдаги қўйни судраб чиқди. Бўрихоннинг оёғи тагига ётқизиб, укам, қани бир фотиҳа беринг, деди. Э, дарвоқе, ўзбекча билмаслигингизни эсимдан чиқарибман, қани, омин денглар, кампир энамизнинг умрлари узун бўлсин, ғойиблари ҳозир бўлгани рост чиқсин, омин!
Қассоб шундай деб қўйнинг бўғзига пичоқ тортди.
— Ну зачем, зачем? — деди Бўрихон. — ведь барана жалко, все равно я столько мясо не ем! У нас баранина не едят.
То ярим кечагача кампирнинг ҳовлиси тўйхонага айланиб кетди. Тарқаш пайтида Абдумалик акасини меҳмонга таклиф қилди.
Ҳовли жимиб қолди. Қумри она-болага супага жой солиб берди. Кампир боласига тикилиб мижжа қокмади. Бўрихон тўйгунича ичган эди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб турибди. Кампир рўмолининг учи билан бурнини беркитганча ўтирибди. Ростдан ҳам шу одам менинг боламми, деб ўйларди кампир. Қариб кетибди, сочлари тўкилиб, бошининг ярми яланғочланиб қопти. Кўп ичадиган одамлардагина бўладиган захил бир бефайзлик зоҳир эди унинг юзларида. Кўзларининг таги салқиган, тишлари тамакидан жигарранг тусга кирган. У отаси ўтган уйда, туққан онасига, жигарларига бегона бўлиб бепарво ётибди.
Саодат кампир уни чақалоқлигида худди шу супада бешикка белаб тебратарди. Уч ёшга киргунча шу супада бағрида олиб ётган эди. Бўрихон дўмбоққина бола бўлганди. Уни ёмон кўздан асрасин, деб кийимларига тумору кўзмунчоқлар тақиб қўярди. Султонимга атаб унга кокил қўйганди. Олти ёшга тўлганда уни эр-хотин Туркистонга олиб бориб ҳазрат Яссавий мақбарасининг шайхига атаганларини бериб, кокилини кесдиришган, қўй сўйиб худойи қилишган эди.
Бўрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда… шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кўкси очилиб қолди. Кампир баданидан чаён ўрмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍1🔥1👌1
Бўрихоннинг бўйнидаги занжир учида бут ялтиради. Кампирнинг кўзлари тинди. Бир дам уни шуур тарк қилди. Телбадек сапчиб ўрнидан турдию айвон томонга чекинди…
Бўрихон армия хизматини ўтагандан кейин ҳам уйга қайтмади. Ўрмон ичкарисидаги қишлоқ бутхонаси қўнғироқчисининг эрдан қолган қизига ошиқу беқарор бўлиб қолди. Қаллиғининг отаси, бошқа диндаги одамга қизимни бермайман, деб туриб олди. Қиз Бўрихонни христиан динига киришга ундади. Ишқ-муҳаббатдан кўзини парда босган Бўрихон ҳеч иккиланмай рози бўлди. Уни черковда чўқинтиришди. Кейин черков оқсоқоли келин билан куёвга тож кийдириб, никоҳ ўқиди.
Ана шундан кейин Бўрихон хотини, қайнонаси билан ҳар куни черковга бориб чўқинадиган бўлди. Қайнотаси ўлгандан сўнг унинг ўрнига черков қўнғироқчиси қилиб қўйишди. Нимаики иш бўлса, барини у бажарадиган бўлди. Пилиги сўхта бўлган шамларнинг учини қайчилайди, ёниб тамом бўлганларини алмаштиради.
1970 йилнинг кеч кузида бир мусулмон боласи диндан чиқди…
Оҳ, отагинаси тирик бўлганда шу супа устида болта билан чопиб ташларди-я! Кампир айвон томон тисарилиб борар экан, ана шундай ўйларди. У айвонга етолмай ҳушидан кетиб йиқилди. Қоракўз унинг атрофида улиб айланарди. Қумри ётган уйнинг эшигини тимдалаб, уни уйғотмоқчи бўлди. Қумри уйқусини бузган итни қарғай-қарғай ҳовлига чиқди. Қоракўз унинг этагидан тортиб, кампир ётган жойга судради. Қумри онасининг беҳуш ётганини кўриб қўрқиб кетди. Қариб, муштдеккина бўлиб қолган онасини даст кўтариб айвонга олиб чиқди. Боши остига ёстиқ қўйиб, сув ичирди. Елкаларини уқалади. Кампир кўзини очди. Ҳали тонг ёришмай туриб, Абдумалик машинада келиб акасини олиб кетди. Унга Тошкентнинг мустақилликдан кейинги манзарасини кўрсатмоқчи, Чорсу бозоридан унинг болаларига совға-саломлар олиб бермоқчи эди.
Бўрихон учун Ўзбекистонда мустақиллик бўлдими, бўлмадими барибир эди. У ўзга юртнинг фуқароси, ўзга эътиқоднинг сиғиндиси эди. Туғилган юртга муҳаббат туйғуси уни тарк қилганига кўп йиллар бўлган. Она тили қадим-қадим замонлардаёк унутилиб кетган Шумер тили қатори туманлар орасида колиб кетганди.
Эрталаб кампир хеч нарса бўлмагандек ўрнидан турди. Қумри қараса, онасининг колган кора сочлари хам бир кечада оқариб, ажинлари кўпайиб кетибди.
Қумри онасининг нега бунақа бўлаётганини билиб турарди. Боя акаси тонг ёришмай ховли этагидаги ёнғоқ тагида деворга караб чўқинаётганини кўриб ҳайрону лол қолганди. Аёллар умуман титимсак халқ бўлади. Акаси Абдумалик билан ҳовлидан чиқиб кетгач, ичкари уйда турган чемоданини титкилади. Шунда сариқ бахмалга ўралган бир нарсага кўзи тушди. Ушлаб кўрди. Қутичага солинган нарса тўппонча эмасмикан, деб бахмал тугунни ечиб қаради. Ў христианларнинг муқаддас китоби Инжил эди. Уни ушлаган қўллари куяётгандек шошиб яна бахмалга ўраб қўйди.
Кампир бомдод намозини ўқиётиб, ҳар саждага бош қўйганида жойнамозга кўз ёшлари томарди. У жойнамоз бурчагини қайириб, эрига атаб Қуръон тиловат қилди. Бахти чопмаган Қумрига бағишлаб шу фариштагинанинг йўлини оч, деб Аллоҳга илтижолар қилди. Ғойибдан ҳозир бўлган ўғлининг номини тилга хам олмади.
Саодат ая шу боласига тўлғоқ тутаётганда офтоб чарақлаб турарди-ю, ёмғир шаррос қуяётган эди. Деразадан ҳовлига қараб турган доя хотин: «Бўри болалаяпти», деганди. Шунинг учун ҳам ўғлига у Бўрихон дсб исм қўйганди. Орадан эллик бир йил ўтиб, бу болани мен эмас, бўри тукқан экан, деган хаёлга борди.
—    Ойи, кийинасизми? Абдумаликнинг машинаси ҳозир келиб қолади. Ўғлингиз тайинлаб кетган.
—    Ўзинг боравер, мен шу ерда қоламан, — деди кампир.
—    Ахир, акам, кечқурун поездга чикади. Хайрлашмайсизми?
—    Ўзи келган, ўзи кетаверади. Машина келса, чемоданини ташлаб қўй. Бу уйга энди қайтиб келмасин, — деди кампир катъий қилиб.
—    Ойижон-ей, жуда қаҳрингиз қаттиқда! Бугун кетади, қайтиб кўрамизми-йўқми, болам-бўтам, деб кузатиб қўя қолсангиз нима қилади-я! — деди зорланиб Қумри.
—    Бу болани мен эмас, бўри туққан… Бир марта дадам қани, деб сўрамади-я! Қандоқ ота эди-я раҳматли.
Кўчадан машина овози келди. Қоракўз ўқдек отилиб чиқиб кетди. Бир оздан кейин кампирнинг невараси Абдунабининг атрофида гир айланиб кириб келди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
—    Ия, хали ҳам кийинмай ўтирибсизми? Уйимиз қариндош-уруғларга тўлиб кетди. Дадамнинг ўртоқлари хам келишган. Қани, бўла қолинглар!
—    Мен бормайман, — деди кампир. — Қумри боради. Чемодан ўлгурни ола кетинглар.
—    Ия, қизиқ бўлди-ку! Амаким бугун кетадилар-ку!
Кампир индамай уйга кириб кетди, кейин деразадан бошини чиқариб:
—    Сен боравер, болам. Мен билан ўтириб қон бўлиб кетдинг. Жигарларинг билан бирпас ёзилиб келасан, —деди Қумрига.
Машина кетди. Кампир ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзи қолди. Унинг кўксига аллақайдан келиб тушган бир парча муз кечадан бери эримай, вужуд-вужудини қақшатарди.
У уйга кириб тугун кўтариб чиқди. Ундан Бўрихоннинг гўдаклигида, болалигида кийган кийимларини олиб қаради.
Илгари кампир баъзи-баъзида бу кийимларни ҳидлаб йиғларди. Энди кўксидаги муз уни йиғлашга қўймади. У ҳовли ўртасига хазон тўплаб гугурт чақди. Гуриллаб ёнаётган гулханга Бўрихоннинг кийимларини бирма-бир ташлай бошлади. Гулханда Бўрихоннинг болалиги ёнарди. Қоракўз гулхан атрофида айланар, гоҳ аланга тафтига чидолмай нари кетарди. Бир бўхча кийим зум ўтмай ёниб кулга айланди. Шамол куйиндиларни ҳовлининг тўрт тарафига учириб кетди.
Қумрининг кўнгли бир нимани сездими, кўча бошига етмай машинадан тушиб қолди. Уйга келганда, онаси кафтини иягига тираб, қимирламай ўтирибди. Қоракўз унинг хаёлларига шерик бўлгандек, у ҳам олд оёқларига даҳанини қўйганча кўзларини юмиб, қимирламай ётибди. Қумри у ёқ-бу ёққа қаради. Ҳовлидан куйган латта хиди келяпти. Қўшнилардан бирортаси эски-тускиларни ёндиряпти шекилли, деб ўйлади. Ҳовлининг супрадек жойи қорайиб қолганини кўриб ҳайрон бўлди. Яқин бо-риб қараса, қорайган ерда болалар кўйлагига қадаладиган ўн-ўн бешта қовжираган тугма сочилиб ётибди. Қумри нима бўлганини билди. Ичидан зил кетди.
—    Ойи, — деди у, — нима овқат қилиб берай? Эрталаб ҳам ҳеч нарса татимадингиз. Бунақада толиқиб қоласиз-ку.
Кампир бошини сарак-сарак қилди.
—    Иштаҳам йўқ, болам. Ичим тўла муз. Танамга аста тарқаляпти.
Қумри кўркиб кетди.
—    Кўп куйинманг энди, бўлар иш бўлди. Худонинг иродаси бу.
—    Э, қизим-а, бола туғмагансан-да, билмайсан!
Кампир қизига ҳеч қачон «туғмагансан» деб айтмаган. Айтса, таъна қилаётгандек бўларди. Қизининг шундоқ ҳам дарди ичида. Бу гапни бегона айтса чидаш мумкиндир. Аммо ўз онанг айтса, юрагингни кимга очасан? Қумри онасининг гапини малол олмади.
—    Фарзанд доғи ёмон бўлади, болам.
—    Ахир акам тирик-ку, шукр қилмайсизми? Кампир унинг гапини чўрт кесди:
—    У йўқ энди!
Кампир сўзини охирига етказа олмай ёнбошига беҳуш йиқилди. Қоракўз безовталаниб сапчиб туриб кетди. Кумри онасини кўтариб, кўрпача устига ётқизди.
Эшик тақиллади. Қоракўз дарвоза томон югурди. Қумри онаси билан овора эди. Ҳовлига маҳалла мачитининг имом-хатиби билан мутаваллиси кирди. Кампирнинг аҳволини кўриб, бир-бирига қараб олишди.
—    Қизим, — деди мутавалли, — бемаврид келиб қопмиз. Онахондан суюнчи олмоқчи эдик.
Улар айвон олдига келишди. Сўнгги нафасини олаётган кампирга:
—    Онажон, кеча муборак ҳаж сафаридан қайтдик.
Сизнинг ҳажингиз қабул бўлди, — дейишди.
Имом-хатиб Саодат аянинг «Ҳожи бадал» бўлгани тўғрисидаги ҳужжатни узатди. Кампир қўлини кўтара олмади. Кўзини аранг очиб, ўзингга шукур, Аллоҳим, дея олди, холос. У қизига бир нима демоқчи бўлган эди, тили калимага келмади.
Кумри унинг нима демоқчилигини билди. Югуриб уйга кирдию иккита оҳорли тўн кўтариб чиқди.
—    Ойим шу кунга атаб сақлаб юрган эдилар.
У шундай деб икковининг елкасига тўн ташлади.
Кампир икки кун шу алпозда ётиб, сал ўзига келгандек бўлди. Тилга кирди.
Аслини олганда, унинг умри тугаган эди. Бу хушхабар унинг тугаб бораётган умрига умр улаган эди. Бу ҳол шамнинг ўчиш олдидан бир лоп этишига ўхшарди.
—    Укаларингни, сингилларингни чақир! Васият қилиб қўяй. Сен қўрқма, қизим. Ўлим ҳақ. Бу жон дегани Аллоҳнинг тандаги омонати. Ундан қочиб қутулиб бўлмайди. Пуф этади-ю, чиқади-кетади.
Кампирнинг болалари етиб келишди. Қумри онасининг орқасига ёстиқ қўйиб берди. Қатор ўтирган болаларига, невараларига қарар экан, кампир мамнунлик билан:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13
—    Худога шукр, тобутим олдида борадиган ҳассакашларим кўп экан, — деди. — Эшитинглар, болаларим. Абдумалик, энди буларга сен ота ўрнида оталик киласан. Қумри, қизим, энди сен менинг ўрнимга қоласан. Абдунабини шу ҳовлида уйлантиринглар. Йилимни кутиб ўтирмай тўй қилаверинглар. Шундоқ қилсаларинг, арвоҳим шод бўлади. Абдунаби келин билан Қумрининг олдида қолсин. Шу уй уники. Онам гўрида тинч ётсин, десанглар Қумрини асло ёлғизлатиб қўйманглар.
Кампирнинг лаблари қуруқшади. Қумри пиёладаги сувга пахта ботириб оғзига томизди.
—    Шошиб турибман, болаларим. Мени оталаринг олдига олиб кетишга келишяпти. Энди буёғини эшитинглар. Ҳамма тадоригимни кўриб қўйганман. Йилим ўтгунча бўладиган маросимларга етарли пулни Қумрига бериб қўйганман. Қизим, қулоғимдаги зирагимни, маҳси-ковушимни ғассолга бергин. — У эндиги айтмоқчи бўлган гапидан ийманди шекилли, жилмайди. — Азага келган хотинлар олдида хунугим чиқиб ётмайин, қошимга ўсма…
Кампир шу жилмайганча ичидаги муз эримай осонгина жон берди.
Ҳовлига тумонат йиғилди. Унга «Ҳожи она» деб жаноза ўқишди. Тобутни кўтаришаётганда Қоракўзни қабристонга бормасин, ёмон бўлади, деб қўшнининг ҳужрасига қамаб кетишди.
Кампирнинг қирқи ўтгандан кейингина ҳовлидан одам оёғи товсилди. Эгаси кетиб файзи йўқолган ҳовлида Қумри ва Қоракўз мунғайиб қолишди.
Бир кун Қоракўзнинг мижжаларида ёш кўриб Қум-рининг юраклари эзилиб кетди. Қоракўзга қўшилиб у ҳам йиғлади. Аста қўл юбориб, унинг бошларидан силади. Олдин бу итни жинидан ҳам ёмон кўрарди. Неча марта косов билан урган. Оёғи остида ўралашганда тепиб юборган. Қоракўз ҳам уни унчалик суймасди.
Ана энди икки мунглиғ бир-бирига қараб юм-юм ёш тўкишяпти.
Коракўз энди кечалари дайдиб кетмай қўйди. Ҳар куни хали тонг ёришмай туриб (кампир бомдодга турганда) уйғониб кетарди.
Кампиршшг болаларидан нккитаси Тошкентда, биттаси Чирчиқда, иккитаси Кибрайда яшайди. У тонг отгандан то кун ботгунча хаммасининг уйига борарди. Кампирни тополмай, хориб-чарчаб қайтиб келади.
Бугун хам тонг саҳардан Коракўз чиқиб кетди. Пилдираганча Чирчиқ томонга йўл олди. Кимёгарлар шаҳарчасида кампирнинг кенжа қизи туради. Ўғли магнитофон жинниси. Ҳамманинг овозини тасмага ёзиб юради. Шу йил баҳорда бувисининг овозини хам билдирмай ёзибди. Ўшанда кампир супада ўтириб, аллақаёқларда дайдиб келган Қоракўзга танбеҳ бераётган эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
Коракўз Кимёгарлар шаҳарчасининг энг чеккадаги «дом»га етиб келганда кампирнинг невараси шиша банкада сут олиб келаётган эди. Қоракўз унга думини ликиллатиб ялтоқланди. Унга эргашиб учинчи қаватга чиқди. Уйга кирмай қайтиб тушди. Бир оздан кейин кампирнинг овози эшитила бошлади. Қоракўзнинг кулоғи динг бўлди. Яқин икки ойдан бери йўқотган қадрдон кишисининг овозини эшитиб йиғлаётгандек ғингшиди. Қоракўз учинчи қаватга отилиб чиқди. Эшикни тимдалаб вовуллади. Яна қайтиб тушди. Болохонага қараб вовуллайверди, вовуллайверди…
Магнитофондан кампирнинг овози келарди.
«Қоракўзгина, қаёқларда санқиб юрибсан? Ҳеч уйда ўтирасанми-йўқми? Қорнинг хам очгандир? Тентаккина. Гапимга қулоқ сол, нега беозор мусичани қувасан?..»
Қоракўз акиллар, ерни тимдалаб орқасига тупроқ отарди. Шу ҳовлида кеча тўй бўлганди. Ширакайф йигитлар микрофонни баланд қўйиб, ҳеч кимни ухлатмаган эди. Уйқуга тўймаган одамларга тонг маҳали акиллаётган итнинг бу қилиғи малол келарди. Қутурган бу ит қаёқдан пайдо бўлди, уни йўқотиш керак, деб ўйлашарди.
Қоракўз одамларни жонидан безор қилиб, тинмай вовуллар, у ёқдан-бу ёққа югуриб, акиллагани акиллаган эди.
—    Дайди итларни тутадиганларни чақириш керак, — деди биринчи қават болохонасига чойшаб ёпиниб чиққан касалманд бир киши.
—    Қутурган бу, болаларни тишлаб олмасин-да! Уни отиб ташлаш керак! Ҳой, кимнинг милтиғи бор? — деб асабий қичқирди учинчи қаватдан биттаси.
Кампирнинг овози ҳамон эшитилиб турибди. Қоракўз акиллашини қўймайди.
Шу пайт тўртинчи қаватдан кимдир варанглатиб ўқ узди. Қоракўз вангиллаб ёнбошига ағдарилди. Орқа оёғини бир-икки силкитиб жимиб қолди.
Магнитофон тасмаси ҳамон айланарди.
«… Қоракўз ўлмагур, Мажнунгина, яна қаёққа кетяпсан? Маъшуқаларинг олдигами? Келинни қачон кўрсатасан? Лайлингни бир олиб кел, кўрай…»
Қоракўз кампирнинг овози келаётган болохона томонга юзини бурганча жонсиз ётарди.

1999 йил, январь

Саид Аҳмад.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢17❤11🔥1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
ХЎРЛИК КЎЧАСИ...

Шоҳида эрта тонгда телефон қўнғироғидан чўчиб уйғонди.
Уйқусираганча пайпасланиб телефон гўшагини қулоғига тутди.
- Алло..
- Шоҳи. Бу менман. Тинчмисизлар?- бу собиқ эрининг овози эди.
- Раҳмат. Тинчликми, эрта тонгда йўқлаб қолибсиз?
- Юрагим сиқилиб кетди. Сени кўргим келяпти.
- Яхши. Уйга келаверинг.
- Йўқ. Кўчада учрашамиз, яхшиси. Болалардан уяламан.
- Хўп.
Шоҳида эри Муталиб билан 15 йил аввал университетда танишган. Бир-бирларига меҳр қўйиб, турмуш қуришди. Ҳаётнинг энг қийин, оғир дамларини бирга кечиришди. Аста-секин эри ишга жойлашди, ўзи эса кетма –кет фарзанд кўриб, уларнинг парвариши билан банд бўлиб қолди. Катта-катта пул топиб, машинали бўлган эрини бирдан “ патагига қурт тушди”. Уйига сиғмай қолди. Ишдан бўшади, дегунча уйига ошиқадиган эр, энди уйга ортмай қолди.
- Ҳм... Шоҳи... Иш кўпайиб кетди. Бугун текширувга борамиз. Мени кутманглар. Вазирликдан меҳмонлар келди.

Кун ора келган эр унга яхши гаплар айтиш ўрнига суюкли хотинидан нуқсон излай бошлади. “Ёқамга яхши дазмол босмабсан”, “Овқатингни тузи паст”, “Бунча кампирга ўхшаб букчайиб юрасан”.....
Шоҳида шуларни эсласа юраги сиқилади. Ахир қачонлардир “менинг фариштам”, “Ўлаётган одам сен қилган овқатни еса тирилиб кетади” деган мақтовли сўзлар қаёққа кетди. Наҳотки ҳаётининг оғир дамларида суянч бўлган аёл эркакнинг пули ортган сайин бир буюмдай унинг учун кераксиз матоҳга айланиб қолса...
Кейинроқ эшитди. Эри ўзидан икки ёш кичик рус қизга уйланиб олган экан. Ўғилли бўлишибди. Буни сезиб қолганини билган эр энди унга ошкора таҳдидини бошлади. Аёл шўрлик фақат эрини инсофга чақирар эди.
-Дадаси, уч болангизни ҳурмати йўқми? Нега бундай қилдингиз? Болаларингизни келажагини ўйламадингизми?
- Вайсайверма... Овозингни чиқарсанг, қорамни ҳам кўрмайсан. Мендан бир тийин ҳам ололмайсан.
- Нима?
Бу гап Шоҳидани жон-жонидан ўтиб кетди. Энди эри пуллик бўлиб қолибди-да. Эри диссертациясини ёқлаётганида олий маьлумотли ўқитувчи бўла туриб, икки жойда ишлаб, яна фаррошликни ҳам қўшиб, болалари билан қийналиб яшаган кунларини эслаб дод, деб йиғлаб юборай деди. Алами, хўрлиги келди. Дунёнинг юкини гарданига олган ер ўқи айланаверар экану, ҳаётда одам боласи давлат топган сари қалб кўзи хира тортиб бораверар экан. “Яхши топсак зорланмаймиз. Болаларимиз кемтиклик кўрмайди. Мингни берган тангри, бирини олиб, инсонга тирикликнинг бир камлигини ёдга солиб қўяркан.
Қисмат эндигина кўксига шабода теккан аёлдан эрини, болаларидан эса ота меҳрини осонгина юлиб олди. Тўкисликнинг кемтик дил боласини камини тўлдиришга тадбиркор аёлнинг ҳам қурби етмаслигини англасада, эрини ортга қайтариб бўлмаслигини тушунгач, Шоҳида жаҳл отига минди:
- Ўша алвасти биздан азиз бўлса, остонамизга қайтиб қадам босманг. Бизни унутинг!
Муталибга шайтонни араваси чиройли кўринди. Шайтонни от ўрнида қамчилаб, болаларига “хайр” ҳам демай, “Хотин зоти қуриб кетгани йўқ. Дарахтни бир тепсам, ёнғоқни ўрнида ҳам хотин ёғилади. Сен эса эрсиз қоласан. Сенга ҳатто мукиллаган чоллар ҳам қиё боқмайди. Умрбод эрсиз ўтасан,- деди-ю, уйдан бадарға кетди.
Омад, дегани эркак бошидан тилла танга сочиб ўтирадиган фаришта эмас экан. У бир келиб, бир кетаркан. Уни тутиб олган умрбод жони роҳатда яшаркан. Мағрурланиб ўзидан кетгани эса, ҳавойи ҳавасларга алданиб икки қўли бўш қолар экан. Муталиб давлати борида ҳалоли пок хотинини, пушти камаридан бўлган болаларини ҳам унутди. Ёш маъшуқаси Светлана учун эса кўкдаги ойни узиб беришга шай эди. Аммо, маъшуқанинг эркаликлари бир кун уни нажотсизлик дарёсига ғарқ қилди. Светлана бу -Шоҳида эмас эди. “Дадаси, борига сабр қилайлик” демади. Зеро, у бундай гапларни айтишни ҳам билмасди.
-“Купи...”, “Обязательно приниси, если не можеш, я уйду богатому”..
Муталиб бу гапларни агар Шоҳидани оғзидан эшитса, албатта уни оғзи- бурнини қонга тўлдирарди. Аммо Светланага қўл текизолмайди. Уни тоифаси қонунни пеш қилиб, қўлига кишан урдиришдан тоймайди. Муталиб вақт ўтган сари хатосини тушунаркан, ўзидан жиркана бошлади.
❤24
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Шоҳидани фаришта аёл эканини англаган сайин қийноқлар уни ширин жонига қасд қиларди. Ёруғ дунё кўзига тор кўринди, дегунча, Шоҳидани олдига чопади.
“ Бугун ҳам бир жанжал бўлган эҳтимол”, -хаёлидан ўтказаркан Шоҳида. Ойнадан кўчага қараганди, ташқарига эри шумшайиб унга нажотсизларча тикилиб турарди. Унга жуда раҳми келди. Шошиб елкасига халатини ташлаб, ташқарига чиқди.
- Яна жанжаллашдиларингми? -сўради Шоҳида.
- Эй, -Муталиб қўл силтадию, сигарета тутатишга киришди.
Ҳаётнинг найрангларига тушуниб бўлмайди. Бир жуфтлик эр-хотинликдан бегона бўлиб, сирдош дўстга айланиб қолдилар.
-Шоҳи, бу кунингдан баттар бўл, дерсан. Сени шунча хўрлаб, яна дардимни сенга тўкаман.
-Отимни ўлишини билганимда бир коп кепакка алиштирардим, -деган экан бир одам, - дея кулди Шоҳида.
- Бемаҳал ит қутирар, пул топса эр қутирар, демайсанми?
Улар бир муддат бир- бирларига тикилиб турдилар-да, ҳоҳолаб кулар эканлар, кўп қаватли уйлар оралиғидаги ўриндиқлардан жой олдилар.
-Сени севганман-а.
-Сизни бир кун кўрмасам ўша куни ақлдан озай, дердим.
-Муҳаббатимиз шунчалик ўткинчимиди-а.
-Йўқ. Ўзимиз ўткинчи. Муҳаббатимиз уйига ўтин ташиб, оловда куйдириб юбордик.- Шоҳида миннат қилиб, эрини дилини оғритиши ҳам мумкин эди. Аммо истамади. У Муталибни юрагини нимталаётган оғир туғённи кетказиш учун яна ҳазил қилди.
“Ўзбек аёли бўлиш осонми? Атала ичсанг- ош, деб мақтанасан. Онанг йиғиб-териб олиб берган биттагина кўйлагингни эрим олиб берди, деб кериласан. Эрдан калтак еб, бузоқ сузди, дейсан. Касал бўлсанг, касалингни тан олмаган эринг этагини ёпиб, докторларни кўрсам жиним қўзийди, дейсан. Оиланинг шаънини сақлаш учун мингта ёлғон айтиб, ўзинг шу ёлғонларни қулига айланасан.
Шоҳида уч боласини чирқиратиб ташлаб кетиб, кўнгли ёш хотинни тусаган эрининг ҳозирги ҳолига ачинарди. Уни таъна - дашномаларсиз жимгина тинглади:
-Шоҳи, мен сени қарғишингга қолдим. Пулсизлигимда ёнимда эдинг, пул топдим бегона бўлдинг. Яна чой-чақасиз қолиб, ёнингга келиб турибман. Эҳ, пушаймонликларимни ошнам билан оширади, душманларим билса тоширади. Жим юрсам ёрилиб ўламан.
Шоҳида жим эди. Унинг ёдидан онасининг сўзлари бирма-бир ўта бошлади. “Дўстни дўстдан пул айиради. Яхшилик ҳатто душманларнинг ёмонликдан тўхтатади. Оллоҳнинг марҳамати кенг. Яхшиликни пайида бўл”.
У ўзини хўрлаган, орзуларини топтаган эрининг кўзларига жасорат билан кулиб қаради. Уйдан чиқаётиб, халатини чўнтагига солиб олган бир даста пулни эрига узатди.
-Сизга асқотар...
Муталиб шу лаҳзада бепичоқ сўйилгандек бўлди. Эр бўлиб бир аёлча мард бўлолмаган ўзини койир экан, пулни олмай кўзларига қалқиб чиққан ёшни яшириш учун Шоҳидадан узоқлашди.

Internetdan olindi.
❤22🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

🌸🌸▶️😂😂😂😂😂😂

🌹ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК!🌹

🕊Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

💙Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Қалби қайноқ , ўзи қувноқ , турмуш муштига эгилмаган , рўзғорим деб тиниаган , араз гина билмаган , фарзандларин ўйлаган , ҳаммагага ширин сўйлаган , кўздан ёшин сидириб кулиб турган , ишга , уйга югуриб елиб юрган , аслида ожиза , аммо метиндек бардошли опажонлариму , сингилларим , аяжонлариму , янгаларим ....

Хайрли тонг х,аммангизга .
Ширин уйқудан кўз очиб янги кун учун қанот қоқибсиз , парвозингиз омадли бўлсин , рисқу насибангиз қутликкина бўлсин .
Ман хам яхши ниятлар ила ишга отландим .

Иш уй , иш уй Аллохга беҳисоб шукур , қодир қилиб қўйгани учун .

Мана мактаб бозори , кийим кечак , ўқув қуроллари хариди х,ам охирлаб қолди .
Аллохим шу пайтгача берган ризқига бехисоб шукр .
Бергани ҳалол ва баракали бўлсин .
Ҳар йили шу мактаб сезонида бир ҳангома бўладида . Айниқса ўтган йили харидор билан бўлган мулоқот бу йил хам бор ...

Сизларга ёзмоқчи бўлганларимга кеча битта харидор аёлнинг гапи сабаб бўлди .
Ўрта ёшлардаги харидор опа қишга кийиладиган мактаб жемферини нархини сўради . Айтдим . Қиммат , мана бу суммага берсангиз оламан деди .
Узр беролмайман қопламайди дегандим , х,алиги аёл нима деди денг ....
3 кундан сўнг мактаб бошланса хеч ким олмайди бу матохларингни , ўтирасилар савдо йўқ деб мўлтираб дедилар .😳

Кўнглим огриди . Иложи борича сокинлик билан ...
Опа нима деганингизни ўзингиз тушундингизми .
Биз қиш фаслига кираяпмиз , қолиб кетадиган товар эмас бу .
Қолаверса сезон тугади дегани бозор тугади дегани эмас дедим.
Аллохга шукур ўн беш йилдан бери ризқимизни топиб юрибмиз .
Бу аёлни очиқдан очиқ сотувчиларни мазах қилиши , устидан кулиши ёқмади .

Баъзи пайтлари нагли бетинга қараб айтишади ким келаркин деб ўтирасилар деб .
Ўзларича буларни ризқини биз бераяпмиз деб ўйлашадими .😳

Ризқ бергувчи Аллохим улар ким бўлибдики савдо ахлини менсимайди , маломат қилади .
Унутманг бизнинг ризқимиз Яратганнинг қўлида , кибр билан муомала қилишга х,аққингиз йўқ десамда , аммо кўнглини огритиб қўяман , аниқроги шаллақига чиқиб қоламан дейманда .🤫

Гарчи қанча магрур турса хам
Пиёлага эгилар чойнак ,
Шундай экан манманлик нечун
Кибру х,аво нимага керак .

Сотувчию харидорга чиройли муомала , чиройли савдолашиш хам аслида суннат .
Х,ар банданинг инсофини берсин деб қоламан .

Келинг бозорга , бир айланиб мани кўриб кетасиз 😊
ШАХЗОДАнгиз х,ар доим сиз билан


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍10👏3🔥1
Ёқубжон Рамазонов сайтидан олинди.

КАРВОН КЎРДИМ...

Карвон кўрдим, туялари бўзлаб борар,
Нортуяда менинг ёрим музлаб борар.
Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,
Остонаси тилло юртни излаб борар.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

Ойтуман ёр кетиб борар карвон билан,
Оғринма, дил, мард қолади армон билан.
Мол-дунёнинг измин тутиб кетаверсин,
Мен қолайин юрак деган сарбон билан.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

Ойтуман ёр, тумандайин сузиб кетдинг,
Юрагимнинг қалъасини бузиб кетдинг.
Парчалансам – мени қўшиқ йиғиштирар,
Сен қўшиқсиз қолдинг, гулим – тўзиб кетдинг.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

Карвон йўли кетгунича қизғалдоқзор,
Йиғламагин, йиғлагандан дунё безор.
Кулиб-кулиб, қувнаб-қувнаб кетавергин,
Ғамга ўзим харидорман, ўзим бозор.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

Қорли тоғдан наридадир ўзга диёр,
Ўзга юртда келин бўлиб қолишинг бор.
Ўзга юртда ўз юртингни эслаб тургин,
Менга эмас, тупроғингга бўл интизор.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

Мен-чи? Менга гоҳ шодлик, гоҳ алам тўлар,
Ҳар сатримга кулгум тўлар, нолам тўлар.
Бу олам-ку, маним кўнглим ярим этди,
Ярми билан куйласам ҳам, олам тўлар.

Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!

© Усмон Азим
Шерали Жўраев.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲​«Шу сўзларни тинглаётган қадрдоним,
ҳамиша ҳар қадамингизда ризқ эшиклари очилиб, барака ёғилсин! 💸🤲❤️🌺💗⭐️
🌸🌸 Дуоларингиз ижобат бўлсин!
🤲 Насиб қилган ҳар бир кунингиз қувончга тўлсин!
❤9👍4
ТОҒЛИК ЖУВОН

Баҳорда сел келди. Менга хабар беришганида ишдан бўшаш учун эндигина ариза ёзмоқчи бўлаётгандим.
– У ёққа сизни ҳам юборишади, – деди ҳамкасбим. – Аҳоли даҳшатга тушиб қолган. Шундай пайтда ишдан бўшашингиз хиёнат эмасми?
Ярим соатдан сўнг йиғилиш бўлди. Юз берган ҳалокат элликка яқин қорамолни, юздан зиёд қўй-эчкиларни нобуд қилган, қанча дов-дарахту пастликдаги айрим иморатларни олиб кетганди.
– Психиатрларга ҳам иш кўп, – деди бош ҳаким ва нигоҳлари-ла мени ахтара бошлади. – Восвосга тушиб қолганлар, қўрқувдан қутулолмаётганлар бор... Уларга... ҳимм... –  Бошлиғимизнинг нигоҳи менда тўхтади. – ...Сиз кераксиз. Бир ҳафта қатнаймиз. Ҳар куни туман марказидан машина жўнайди. Айтилган шифокорлардан биронтаси сабабсиз бормаслигига қаттиқ чора кўрамиз.
Кейин яна талафот ҳақида гап кетди. Сел олти-етти чақиримгача жуда қутуриб оққан; қоп-қора лойқа ичида қучоққа сиғмас дарахтлар, одам бўйидан баланд харсангтошлар аралаш-қуралаш гувиллаб, этни сескантирувчи шамоли билан бостириб келаверган. Икки қишлоқ оралаб ўтгач, учинчи қишлоқдаги кўлга қуйилган. Кўлдан тошиб чиққан лойқа сув ўн беш чақиримгача ўз изини қолдирган. Анҳор ва зовур ёқаларидаги экинзорларни ювиб ташлаган.
Ҳозирча ариза ёзмасликка қарор қилдим. Ишимдан кўнглим совиб, тиббиётга бекор кирибман, энди фақат адабиёт билан шуғулланаман деб юрганимда кутилмаганда ҳаётимда қизиқ воқеаларга бой саҳифа очилган эди.
Селдан талафот кўрган ўша қишлоқларга қачонлардир борганман. Ўшанда ҳам баҳор эди. Бир умрга етгулик таассуротлар билан қайтганман. Ўн икки-ўн уч ёшларда эдим. Ҳадеб тоғ қизларига  қарайверганим учун дадам кулиб: "Бу ерларнинг қизлари курашчи бўлади, –  деганди. –  Белингдан тутиб, бошидан айлантириб отади, қайтиб яқинлашмайсан".
Ўша гўзал масканларда сел кетганига ишонгим келмасди. Гўё гўзал қизлар бирдан қариб қолганди.
* * *
Шифохонанинг оқ "Дамас"и сарғиш тупроқли тоғ олди даласини кесиб ўтгач, қирларга етдик. Кўлнинг бурунги жамолини эсладим. Унинг кўм-кўк суви-ю офтобда жимирлашидан асар қолмаганди. Шох-шабба, чорва ўликлари, турли луш-лушларга тўлган эди. Сувдан тортиб олинган ўлимтиклар юк машиналарига ортилиб, дала четидаги янги қазилган ҳандақларга  ташилмоқда эди.
Мени энг ичкари қишлоққа юборишди. Сел шу ердан бошланган эди. Беморлар кўп эмасди. Аммо биттаси тушгача вақтимни олди. Оддий тоғ йўлида ҳам юролмай қолган эди, нуқул қирларга қочмоқчи бўлади. Хаёлида дақиқа сайин устига сел бостириб келаётгандек. Ростини айтганда, ўзим ҳам шифокор ёрдамига муҳтож эдим. Восвосга тушган йигит жонимни ҳиқилдоғимга келтирди.
– Уйингизга сел етиб келишининг умуман иложи йўқ, – дедим унга. –  Қишлоқ бўйича энг баланд нуқтада яшайсиз. Сув пастликдан оқади, бу ергача келиш учун осмондан Ниагара шаршарасидан сув қуйилгандай қуйилса, эҳтимол, чўкиб ўларсиз.
– А? Чўкиб ўламан?
– Селда ўлганлар чўкиб ўлди ҳам дейилмайди, –  йигитнинг қулоғига шивирладим, –  оқиб кетди дейишадими, тошлару дарахтлар орасида мажақланиб ўлди, дейишадими, чарчаганман, сўз топиб беролмаяпман... Қисқаси, жонимга тегдинг! Бугун ариза ёзиб, ишдан бўшашим керак эди. Восвосинг билан зиғирчаям ишим  йўқ, тушундингми? Умуман олганда, сендақа касал одамларни кўравериб жонимдан тўйдим. Аслида биттанг ҳам касал эмассан. Дунёни ўзларингга мослаштириб ололмай бақирасанлар.
У кўзларини олайтиб, меровсираб қараб қолди.
– Эл бошига ташвиш келганда,–дедим. – Эркак бўлиб, енг шимариш ўрнига нега бунча ваҳима қиласан? Ўрнингда тур-да, ҳамқишлоқларингга ёрдамлаш! Бўлмағур хаёлларни бир сония ҳам хаёлингга келтирма!
Боядан бери қирлар орасидаги мўъжазгина ҳовлига тез-тез  нигоҳим қочаётганди. Ҳалиги йигитни қаттиқ койиганимдан сўнг ўша ҳовлидан бир қиз тўғри биз томонга келаверди. Ҳовли селдан мўъжиза туфайли омон қолганди. Уй олдида қулаб ётган катта тол ҳам буни исботларди. "Ҳойнаҳой, восвосга чалинганларнинг каттаси ўша уйда яшаса керак", – деб хаёлимдан ўтказдим. Ахир, икки қаватли уйдай баланд сел қир оралиғидан отилиб чиқиб, ҳовлининг яримини ювиб ўтган...
Йўқ, у ёш қиз эмас экан. Турмуш қурганига бир неча йил бўлган жувон эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍5
– Ассалому алайкум... сиз дўхтирмисиз? –  худди йўлимни тўсгандек олдимдан кесиб чиқди у.
Рўмолини пешонасидан танғиб олган оҳу кўз жувонга ихтиёрсиз равишда тикилиб қолдим. Ундан чорва сути аралаш ёқимли ҳид уфурарди. Ёш бўлса-да, катта хотинлардек жиддий ва қатъият-ла боқарди кишига. "Бир камим энди шу жувон ҳақида ўйлашим қолувди", дедим ичимда.
– Ҳа, лекин кетмоқчи бўлиб турибман. Эрта-перта келарман.
Сой ёқасидаги йўлга қараб юрдим. Жувон ортда қолиб кетмади, қарасам, изма-из келаяпти.
– Бизнинг дўхтирлар, тўғриси, яхши дўхтирлар эмас, – деди у дадиллик билан, – сел баҳонасида қишлоғимизга келган экансизлар, боламга бир қараб қўйинг. Илтимос сиздан, ака.
Тўхтадим. Яна бир оз ўйландим. Жувон томон ўгирилганимда, менга ҳамон умидвор тикиларди.
– Сел яна келишидан ваҳимага тушаяптими? –  сўрадим ундан.
Айни дамда одмироқ кийинган қишлоқ келини тимсолида кўнглимнинг аллақаеридаги сирли торларни чертган бегона оҳанг кучлироқ, ёрқинроқ жилва қилди. Умримда бундайлар билан гаплашмаганман, аммо ҳозир чироқ иси босган нимқоронғи уйда сочларини силагандек бўлдим, жувоннинг эҳтиросли кўзлари кўринди.
Уйқудан уйғонгандай тўсатдан атрофга аланг-жаланг боқдим: у ва мен, бошқалар олисда. "Менга нима бўлаяпти? – лабларим қуриди. – Эсимдан оғаяпман шекилли".
Жувоннинг кўзларида чиндан-да мен кутган маъно бор эди. Саволимга кулимсираб жавоб берди:
– Ўғлим селдан ваҳимага тушмайди, у ҳали бир ёшда.
– Қаери оғриган?
– Вақтидан аввал суннат қилдириб ташласамми деяпман, пешоб қилишга қийналаяпти. Бир кўринг, ана, уйимиз яқин. Тез-тез кучанади, йиғлайди, уйқусида безовта бўлади.
– Буни урологлар яхши билади, –  дедим.
– Сиз ҳам барибир... врачсиз-ку.
– Тўғри...
Ўша ҳовли сари йўл олдим. Сойдан ўтганимизда сўрадим:
– Сел даҳшат бўлиб келгандир?
– Қўйхона, тандирхона, таппихона кетди, тол ҳам қулади.
– Уй ичида эдингизми?
– Ҳа.
– Жуда қўрқиб кетгандирсиз?
– Йўқ, –  деди у хотиржам оҳангда. –  Ҳаётда бундан ҳам қўрқинчли нарсалар бор-ку.
Беихтиёр тўхтаб, жодуваш кўзларидан кўз узолмай қолдим. Тобора унга сеҳрланиб борардим.
– Қишлоқда яшаш қийин-а? – деб йўлимда давом этдим.
У эса:
– Оилангиз борми? – деб сўради.
– Менинг оиламми?
– Ҳа.
– Ажрашганман, –  дея очиғини айтиб қўя қолди.
Назаримда, жувон кулгандек бўлди, ялт этиб қарагандим, кўзларини олиб қочди.
– Врач эри бўла туриб ҳам ажрашадиган аёллар борлигини тушунмайман, –  деди у.
– Исмингиз нима?
– Ойхол, –  деди жувон қадамини илдамлатиб менга етиб оларкан.– Болаларим учта: икки ўғил, бир қиз. Сизнинг фарзандларингиз борми?
– Фарзанд кўришга ҳам улгурмадик.
Ҳовлининг нариги четида бир йигит жон-жаҳди билан ҳандақ қазимоқда эди. Ўлган чорвасини кўммоқчидир-да, деб ўйладим. Биз уйга кираётганимизда, бошини ҳам кўтармади. Йигирма беш-ўттиз ёшлардаги бу йигит руҳан мажруҳ эканини пайқаб, жувонга саволомуз қарадим. Жувон эса уйига шошилди.
Жулдур фуфайкасининг енги билан бурнини обдон ишқалаган йигит бир лаҳза ишдан тўхтади. У бизни узоқдан кўргани аниқ эди. Ҳозир тикилаётганимни сезди, лекин яна кетмон урди, ураверди.
– Киринг, –  илтифот қилди жувон.
Хаёлимдан ўтган чироқ иси босган ўй эди бу. Деворлари сариқ лой билан сувалган, тўрдаги токчаларга ёстиқлар тахланган, шифт фанерсиз. Бурчакка ҳинд киноактрисасининг сурати ёпиштирилган.
Болани текширдим. Жинсий аъзосида ҳеч қандай касаллик аломати кўринмасди.
– Кўп безовта бўладими? – ёнимга ўтирган жувонга боқдим.
– Кечаси йиғлайдию... Унчаликмас...–  қўлини қашиб жавоб берди у.
– Туман марказидаги поликлиникага... урологнинг хонасига олиб боринг, – дедим. – Ўғлингиз соппа-соғга ўхшайди. Шунда ҳам мутахассис бир кўрсин-чи. У менинг ҳамкасбим, сиз ҳақингизда айтиб қўяман.
Бола онасига талпинди. Жувон уни қучоқлади. "Уйнинг соҳиби ким экан? –  деб ўйладим. –  Чуқур қазиётган телба йигит эмасдир..."
– Катталар қаерда? –  дедим эшик-деразага қараган киши бўлиб.
– Катта қизим билан ўғлим экскаваторларни томоша қилгани кетди, қайнонам ўн йил бурун, қайнотам яқинда ўлган.
– Эрингиз...
– Эримни ҳовлида кўрдингиз-ку, ҳожатхона учун чуқур қазияпти.
– У... эрингизми? Хаёлимга келмабди... Сўрашмади ҳам... Хайр, мен борай.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍1
– Тўхтанг, бир пиёла чой ичмай кетасизми?
– Бошқа вақт.
– Ахир, боламни текширдингиз, вақтингизни олдим.
– Хижолат бўлманг.  –  Шундай деб пойгакка етдим. Оёқ кийимимга энгашаётиб, деразага кўзим тушди: йигит тизза бўйи чуқурликдан тупроқ чиқармоқда эди. Боягидан ҳам важоҳат ила ишлаётгани юрагимда алланечук ҳадик уйғотди.
– Бирпас ўтиринг, – очиқчасига ялинди Ойхол.
– Узр, нариги қишлоққа боришим керак.
– Сизда ишим бор, ака.
Туфлимни кияётган жойимдан кўз қиримни ташладим.
– Менда? Нима иш экан?
– Эримнинг аҳволини кўраяпсиз, у туғма касал, ақл-ҳуши жойидамас...
– Синглим, кўринишингиздан лоқайд аёлга ўхшамайсиз. Шифокорларга мурожаат қилмаслигингиз мени ажаблантираяпти. Эрингизнинг касали билан ҳам шуғулланадиган мутахассислар кўп.
– У бечора энди одам бўлмайди. Қариндошларим мажбурлаб беришган мени. Туҳмат сабаб фотиҳам бузилиб, ҳеч ким совчи юбормай қўйганди... –  Жувоннинг кўзлари пирпиради. –  Кейин шу хонадондан келган совчиларга розилик беришди. Ноилож, йигитга узатишди-ю ҳеч бири ҳолимдан хабар олмайди, қўшнилар билан чиқишмайман, доим ғийбатимни қилишади. Гўёки... – жувоннинг кўзлари ёшланди. – ...Уч боламнинг отаси эрим эмас эмиш. Яқинда вафот этган қайнотам... Хуллас, умрим туҳматда ўтаяпти. Мен... менга "медпункт" ҳам узоқ... мен...
Ҳўнграб йиғлаб юборса керак, деб тахмин қилгандим. Йўқ, у ўзини қўлга олди.
– Нимадир демоқчимисиз?
– Касалман... мазам йўқ... – деди жувон.
– Нима безовта қилади? Айтинг.
Ойхол деразадан ҳовлини бир зум кузатиб, менга ғалати қараб қолди.
– Касалингизни айтинг, – дедим юрак ютиб, – қулоғим сизда.
– Ўн кундан бери баданимда тошма бор, уйқуга ётсам қичишади. Кечадан бошлаб янада кўпайди.
– Тошмами? Кўриниши қанақа?
– Шу... қизил-қизил... Қўлимга ҳам тошган. Мана.
У енгини шимариб, оппоқ билагини очди. Аллергия белгиларини кўрдим. Тирсагидан ушлаб, енгини юқорироқ шимардим.
– Бу хавфли эмас, дори ёзиб бераман.
– Мен ҳам хавфли эмас, десам... Шунча кун қилмаган давом қолмади, қайтага кўпайиб бораяпти... Елкамга ҳам тошган...
У тиззалаб ўтирди ва ёқасини кенг очиб, елкасини кўрсатди. Дарвоқе, елкасидаги тошмалар қўлидагидан кўп эди.
– Ўзингизча даво қилманг, –  деб енгил койиди, – узоқ бўлса ҳам "медпункт"га бориш керак эди. Булар... –  тошмаларга яна бир кўз югуртирдим. –  Аллергия билан ҳазиллашиб  бўлмайди. Мен айтган дориларни оласиз ёки "медпункт"га боринг. Кўрмагандай бўлиб кетасиз... Узр, қўполроқ бўлса ҳам сўрайман, синглим, тошмалар фақат қўл ва елкангиздами?
Жувон бош силкиди. Тўсатдан кўзлари ярқ этиб очилди-да, ёқасини туширди.
– Сизга касалимни кўрсатмаслигим керак эди, – деди у жаҳл аралаш.
– Дўхтир эканимни унутманг.
– Барибир... эркак кишисиз.
– Тиббиётдан анча узоқлашиб кетибсиз, – дея ўрнимдан тураётгандим, қўлимдан маҳкам ушлади.
– Кечиринг, ака... Мен бу уйга тириклай кўмилганман... Ҳатто, оддий тошмаларимни ҳам даволатмаяпман... Сел келди-ю тақдир сизни юборди...
– Тақдир мени юборгани йўқ. Ўзингиз қирга чиқиб келдингиз.
– Қишлоғимизга келмаганингизда, бегона врачни бу атрофда қаердан ҳам учратардим.
– Қўлимни қўйиб юборинг. Касалингиз менга таниш. Эртага ҳам қишлоғингизга шифокорлар келади. Сизни даволайдиган аёл врачни юбораман.
– Нега "Касалингиз таниш" деяпсиз?
– Эрингизнинг ақли заифлиги, ўғлингизнинг безовталиги, баданингиздаги тошмаларни назарда тутмадим. – Шундай дея жувоннинг бошига ишора қилдим. – Ҳамма гап анави жойингизда.
Шу пайт ташқарида эшак ҳангради. Ойхол сапчиб туриб, хона ўртасига чопди. Нима қилишни билмай бир зум қаққайиб қолди. Ниҳоят, боласини қўлга олиб, деди:
– Дўхтир ака, келган одам қайнотамнинг яқин дўсти, жуда бадгумон киши. Иккимиз уйдан бирга чиққанимизни кўрса, гап-сўз қилади.
– Мен врачман, –  туфлимни кийдим. –  Ҳозир учала қишлоқда ҳам шифокорлар оралаб юришибди. Ўзингизни шундай тутсангиз, ҳар қандай одам шубҳага боради.
– Сиз ҳам мени ёмон хотин деб ўйладингиз-а?
– Йўқ, сиз бир умр шундай ҳадикда яшаётганингиз учун ҳам ўзингизни нобуд қилаяпсиз. Ҳаётга очиқ кўз билан қаранг. Одамлар яхши. Одам одам билан тирик.
Олтмиш ёшлардаги киши эшагини тол шохига боғлаётган экан, мени кўриб хиёл тараддудланди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👏1
– Салом, отахон, – дедим қўл узатиб. – Туман касалхонасидан келган врачман, уйма-уй юрибман. – Кейин жўрттага сўрадим: – Сиз шу ерда яшайсизми?
– Йўқ.
– Қайси қишлоқдансиз?
– Пастки.
– Бўлмаса, уйингизга бориб кутинг. Биз ҳар кимни ҳар қаёқдан ахтариб юрмайлик. Осон тутманг дўхтирларга ҳам.
Унга эшак ипини ечишга кўмаклашиб, йўлга кузатиб қўйдим. Ойхолнинг эри шунда ҳам менга қиё боқмади. Агар уни кимдир тўхтатмаса ер қаърига кириб кетгудек фақат ер қазирди, қазирди.
Уч боланинг отаси эканлигига шубҳаланиб қолдим.
* * *
Эртасига туман шифохонасига биринчилардан бўлиб келдим. Тоққа жўнайдиган машинани сабрсизлик билан кутдим. Бир вақт бош ҳаким чақириб қолди.
– Сизга бошқа топшириқ бор. У ёққа одам етарли.
– Лекин кеча беморларга ваъда бергандим.
– Беморлар рўйхатини манзили билан бирга бошқа врачга топширамиз. Оғирроқ касал бўлса, "Тез ёрдам" машинаси олиб келади.
Шундай қилиб, тоққа бормайдиган бўлдим. Кун бўйи хонамда зўрға ўтирдим. Негадир хаёлим Ойхолга кетаверди. Яқинда якун ясамоқчи бўлганим шифокорлик фаолиятим сўнгида у менинг қурбонимдек туюлди. Ахир, уни тушкунлик домидан халос этишим мумкин эди-ку.
Кечқурун, ҳамкасбларим тоғдан қайтмасдан аввал совуқ хабар келди: терапия бўлимида ишлайдиган йигитни тоғликлардан бири кетмон билан уриб ўлдириб қўйибди. Бояқиш ишга келганига атиги бир йил бўлганди-я!
Зудлик билан бош ҳаким ҳузурига чопдим. Кўз олдимда жоду кўзларини пирпиратаётган Ойхол, ер қазиётган ақли заиф эри...
Шу пайт тоғдан машиналардан бири қайтиб, уларга пешвоз чиқдим.
– Нима бўлди? Нега бундай?.. – сўрадим шошиб.
– Э, ҳайвон экан! –  сўкинди ҳамкасбим. –  Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, хотинини шифокордан рашк қилибди. Ҳовлисидаги чуқурга кўмаётганида, ушладик. Айтишича, анча вақтдан бери хотинидан шубҳаланиб юрган экан. Хиёнат устида ушласам, кўмаман, деб уй олдидан гўр қазиб қўйганмиш. Ақли заиф хавфли одамни участка нозири ҳам, қишлоқ врачи ҳам вақтида руҳий касаллар шифохонасига юбормаган.
– Хотинини ҳам ўлдирибдими?
– Йўқ... Э, кеча ўша уйга сиз ҳам борган экансиз-ку! Нима. тентаклигини сезмадингизми?
У жаҳл билан ерга туфлади-да, оқ қалпоғини ғижимлаб нари кетди. Миям ғув-ғув этарди. Кимдир ёнимга келиб вайсай бошлади:
– Тўрт йил ишлаб-ишламай кетаман дейсиз, одамлар ўттиз ёшда иш бошлайди бизнинг соҳамизда! Энди-и... терапевт йигитимиз ўша психнинг хотинига суйкалган дейишяпти. Одамларнинг айтишича, жувонда ҳам кўп гап бор экан. Кўрдингизми, қаётда қанақалар учрайди. Уларни даволаш керак, бир бошидан даволаш...
Шифохона ҳовлисидан чиқдим. Қаёққа кетаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Шифохонадан чиққаним ростми ё шифохонага кириб келаяпманми, англаёлмасдим.
Одамлар тоғдаги селни эмас, Ойхолни гапира бошлашди. Бир енгилтак жувонни деб телба эри кетмон кўтарган, бегуноҳ шифокор ҳалок бўлган. Ҳа, ҳаммасига Ойхол айбдор эди гўё. Ҳатто сел ҳам унинг гуноҳлари эвазига жазо сифатида юборилганмиш.
Мен ариза ёзмадим.
Азамат ҚОРЖОВОВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12❤‍🔥9🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.

💓💓⏫💓💓💓💓💓💓
🌧Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

💗Соғ–саломат уйғотган
💓Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌸Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌸Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌸Кунингиз мазмунли ўтсин!

💟💟💟💟💟💟💟💟💟

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ширинсўз диляқинларим ....
Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Кунингиз хайрли ўтсин .
Ман жойимни чироойли қилиб ёйиб , битта кофечани ичиб ўтириб сизга салом йўллаяпман . Саломат бўлинг азизларим . Аллоҳим паноҳида асрасин сизни .

Яхши кунларда кўришгунча ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰7❤5👍1