📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Нимага алдаяпсизлар...😂

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😅Қариндошлар группаси
шунақанги группа эканки
ёзмаганидан эмас уялганидан
чиқиб кетмас экан.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍5❤2🔥1
Хожа Абдулқодир Ғиждувоний.

ВАСИЯТНОМА.

-- Эй Ўғилгинам! Сенга тақвони амр этгайман, уни ўзингга шиор айлагайсан!

-- Қатъий вазифанг бўлсинки, Қуръон тиловатини асло тарк қилмагайсан! Ошкор ҳолда ҳам, пинҳон ҳолда ҳам Қуръонни давомли тиловат қилгин. Қуръонни ибрат ва тафаккур ила, кўзда ёш билан ўқи! Ҳар ҳолинг Қуръонга мос, мувофиқ бўлсин. Зеро, Ҳақ таолонинг халқ орасида ҳужжати фақат Қуръондир.

-- Аҳли илмларга яқин бўл. Жоҳиллардан узоқлаш!

-- Дунёда қаноаткор бўл ва ҳалолдан еб-ич. Зеро, барча яхшиликларнинг калити шунга боглиқ. Ҳаромдан қаттиқ сақлан!

-- Халолдан кийин. Шунда ибодатларнинг лаззатини ҳис қиласан.

-- Аллоҳ таолодан ҳар доим қўрқ! Шуни билгинки, бир куни Унинг ҳузурида барча қилмишларинг учун ҳисоб берасан!

-- Бировларнинг мақташига мағрур бўлма ва ёмонлашига маҳзун бўлма. Халқнинг сени мақташию ёмонлаши наздингда бир хил бўлсин. Халқ билан хушмуомала бўл!

-- Одобли бўлгин! Каттаю кичикка бир ҳил марҳаматли, эҳтиромли бўл.
Қаҳқаҳа отиб кулма. Сабабсиз кулгу динни ўлдирур.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»
(Бақара сураси, 143-оят)

🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3️⃣➖️🤩😅😊😗🤐😃😍

☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☘️💐Мехрибонларим,
🔆Пайшанба,  кунингиз 👀🌹мароқли ўтсин.!

🌸Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌸Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!
✨✨🌸✨✨🌸✨✨🌸

   
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🤔1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Қадрли қадрдонларим , хаммага хайрли кун .
Хотиржамликда янги кунни бошлаб олдингизми ?

Об хаво хам мўътадил салқин бўляптия .
Тошкент гавжумлашиб қолди .
Ўқишга интилган , илмга ташна қалблар катта шаҳарга етиб келишди .
Ёзги таътилда вилоятига , қишлоғига кетган талабалар , мактабдан каникул берилгандан майда болаларини олиб кенг қир адирларига ошиқиб кетган оналар ,оталар оилавий шаҳарга қайтиб , яна тирикчилик учун ҳаракатга тушишган , болалар , ўйқувчилар мактабларга боғчаларга чиқа бошлашган .

Автобуслар ҳам ўқувчию , талабалар билан тўлиб келаяпти .
Аллоҳим тинч юртимизни паноҳида асрасин .
Кимки нима мақсадда юрган бўлса унга яхшисини ва тўғрисини раво кўрсин илоҳим .
Ҳар бир кунингиз мароқли ва ҳаловатда ўтсин азизларим 👍❤️ .

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
✒️ДАДАСИЗ УЙ.

ЎЙЛАБ ТОПИЛГАН ОДАТЛАРИМИЗДАН ВОЗ КЕЧАЙЛИК.

Бугун ўртоғим Аъзамнинг дадаси ҳам Россияга кетди. Уям менга ўхшаб дадасининг ортидан роса йиғлади…
Дадам бир ойдан буён қўнғироқ қилмайдилар. Бу йил келганларида уйимизда икки ойгина турдилар-у, яна Россияга қайтиб кетдилар. Нега ҳамма дадалар узоққа ишлагани кетаверишаркин-а? Дадасиз яшаш жуда қийин экан. Дадамга “Менга велосипед олиб беринг”, деб қилган хархашаларимни эсласам, роса пушаймон бўламан. Онамга:
– Дадам узоққа кетмасинлар, энди уни олиб беринг, буни олиб беринг, деб хархаша қилмайман, – десам, онам:
– Даданг кўп пул ишлаб топмаса бўлмайди, уй қуришимиз керак, шунинг учун кетди, – дейдилар. Ҳайронман, икки йилдан буён дадам пул жўнатадилар, лекин ҳали уй қуришга ҳаракат қилганимиз йўқ.
Онам узатилган опамнинг уйига тез-тез тоғорада ош, сомса, қатлама, яна алланарсалар жўнатиб турадилар. Кеча келинчак бўлган опам келиб, онамга куёвининг туғилган кунида юбориладиган совғалар рўйхатини тузиб бериб кетди. Онам дадам юборган пулни санаб, харажатга ажратганларидан кейин роса хуноб бўлдилар. Синглимга:
– Қизалоғим, туфлини сенга кейинги сафар олиб бераман, бу пулдан сенга ортмас экан, – дегандилар, синглим хафа бўлиб, роса йиғлади. Шунақа пайтда поччамни жуда ёмон кўриб кетаман. Кап-катта йигит кийимларини ўзи олса бўлмайдими?! Шундоқ ҳам онам уларга бизга едирмаган ноз-неъматлардан юбориб турибди-ку!
Ўтган ҳафта қуда холага жўнатиладиган ошдан синглим иккимизга озгинагина солиб беришди, биз тўймадик ҳам. Қуданинг тоғорасига қарасам тўла, тағин устига қази босилган! Бошқа тугунда ҳар хил ширинликлар. Синглим биттагина шоколад олмоқчийди, холам унинг қўлига қарсиллатиб бир туширдилар. Жуда хафа бўлиб кетдим. Қуда холанинг қорни роса катта экан, ҳеч тўймайди… Нима, дадам уларни боқиш учун узоқларда юрибдиларми?!
…Бир синфдошимнинг дадаси Қозоғистонда ишларди. Ўн кун олдин ўлигини ўша ёқлардан олиб келишди. Қурилишда ишларкан, тепадан тушиб кетибди. Синфдошим “Дадам менга компьютер олиб келарканлар”, деб мақтаниб юрганди… Энди мактабга ҳам келмай қўйди. Уни кўргани бориб, ҳаммамиз йиғладик…
Дадам уйимизда эканларида ўртанча опамни бемаҳалда кўчага чиқармасдилар. Ҳозир бўлса, кечқурунлари опам онамнинг кўзини шамғалат қилиб, кўчага қочиб қолади. Тунов куни қоронғида ҳовлимизда кимдир юргандай бўлди. Секин ташқарига чиқиб қарасам, дарвозахонада Қобил дўкончининг такасалтанг ўғли опам билан ачомлашиб туришибди… Менга жуда алам қилиб кетди. Шудгордан кесак олиб, иккаласига ота бошладим. Шовқинни эшитган онам югуриб чиқдилар, роса тўполон бўлди… Эрталаб онам билан Қобил дўкончиникига бордик.
– Аввал қизингизни тийиб олинг! Ғунажин кўзини сузмаса, буқача ипини узмайди, – деди дўкончи. Онам мулзам бўлиб уйга қайтдилар, опамни роса қарғадилар, йиғладилар, кейин қон босимлари кўтарилиб кетди… Опам бўлса, “Тергашларингиздан тўйиб кетдим, ўзимни ўлдираман!” – деб йиғлайди…
Дадам уйда бўлсалар, шунақа бўлмасди, ҳеч ким остонамизни бесўроқ ҳатлолмасди. Мен ҳали кичкинаман, биров мени уйнинг эркаги ўрнида кўрмайди. Кичкина синглим билан ўзаро дардлашамиз. Уям дадамни жуда соғинади. “Дадам менга ка-атта қўғирчоқ олиб келадилар”, деб мақтанарди авваллари. Ҳозир бўлса, “Қўғирчоқ ҳам керакмас! Дадам ўзлари тезроқ келсалар, мени тиззаларида олиб ўтирсалар, бўлди…” дейди.
…Шу кунларда онам жуда асабий бўлиб қолганлар. Қарғанишни бошласалар, синглим иккимиз кўчага қочиб чиқиб кетамиз.
Эҳ, тезроқ катта бўлсам эди, дадамни узоққа ишлагани юбормасдим. Ота-онамни ўзим боқардим! Мен ҳеч қачон уларни ташлаб, узоқларга кетмайман…

Хадича Хабиб.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢35❤16👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АГАР ЭРТАЛАБГАЧА ОМОН ҚОЛСАНГ..." 🚪🩸

Тўйдан кейин эрим менга оиласининг бир ғалати одати борлигини айтди. Уйда тўй бўлган куни оиланинг барча аъзолари биргаликда ўйин ўйнаши ва янги келин фақат шундан кейингина оилага қабул қилиниши шарт экан...
Мен ҳайрон қолган бўлсамда, қизиққаним учун рози бўлдим.
Тунги соат 00:00 да барчамиз дарвозани ичкаридан қулфлаб, чироқлари ўчирилган қоронғи хонага йиғилдик. Стол устида орқаси ўгирилган қоғозлар ётарди. Биринчи бўлиб мен қоғоз олганимда, унда: "ЯШИРИН ВА ТОП" деб ёзилган эди...
— Эрталабгача омон қолсанг, оиламизга қабул қилинасан! — деди қайнонам совуқ ва ваҳимали овозда.
Даҳшатдан музлаб қолдим. Ҳаммамиз яшириниш учун тарқалдик. Мен тезда эски омборхонага кирдим. Беркиниш учун бурчакдаги эски шкафни очдим-у... дахшатдан қотиб қолдим... шкаф ичида — бир аёл киши бекиниб ўтирарди. Юзи оппоқ бўлиб кетган, кўзлари каттариб, лаблари титрарди. Мен чинқирмоқчи бўлдим, аммо у шошилинч қўли билан оғзимни беркитди:
— Жим! — деб шивирлади у зўрға эшитиладиган овозда. — Илтимос, жим бўлинг, эшитиб қолишади!
— Сиз... сиз кимсиз? — дедим титраб.
— Мен... мен ҳам бир пайтлар келин бўлганман бу оилага, — деди у кўзёшлари билан. — Уч йил олдин. Бу "ўйин" ҳақиқий эмас, . Бу — синов эмас, бу — қурбонлик маросими.
Юрагим музлаб кетди:
— Нима... нима демоқчисиз?
— Улар ҳар йили янги келинни шу тунда "синашади". Агар сен тонггача топилмасанг — омон қоласан ва оилага "қабул қилинасан". Аммо агар топсалар... — унинг овози титради, — сен қайтиб чиқмайсан. Мен... мен ўша куни зўрға қочиб қолганман, ўшандан бери шу омборда яшириниб яшайман, чиқишга қўрқаман.
Ташқаридан яқинлашиб келаётган қадам товушлари эшитилди — қайнонамнинг совуқ овози эшик ортидан келарди:
— Келин, қаердасан? Топганимиздан кейин ортга йўл йўқ...
Аёл мени қаттиқ қучоқлаб, шкафнинг орқа деворидаги яширин тахтани кўрсатди:
— Бу ердан омборнинг орқа томонига чиқасан, у ердан кўчага. Югур, тўхтама, орқангга қарама!
Мен унинг қўлидан тутиб, у билан бирга тахтани суриб, тор йўлакка ўтдим. Совуқ тунги ҳаво юзимга урилиши билан бор кучим билан югура бошладим — орқамдан "Келин! Тўхта!" деган қайнонамнинг чинқириғи эшитилиб турарди.
Йўл четида тўхтаган машинага етиб олдим — ичида полисия ходими бор эди, ҳаммасини айтиб бердим. Полисия дарҳол уйни қуршовга олди.
Кейинги суриштирувда маълум бўлдики, бу оила йиллар давомида шу "маросим" баҳонасида бир нечта келинни йўқотган экан — уларнинг излари ҳеч қачон топилмаган. Мен ва мени қутқарган аёл — Гулнора — ягона тирик гувоҳлар бўлдик.
Эрим эса... у ҳам ушбу қора сирдан бехабар эмас экан. У ҳибсга олинди.
Мен энди янги ҳаётимни бошладим — Гулнора ҳам оилали бўлиб, ўша даҳшатли тундан кейин иккимиз ҳам ниҳоят тинч ухлай оладиган бўлдик.

ТАМОМ.
❤23🤔8🔥1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
!
❤15🔥2
ИШИНГДАН НОРОЗИ БЎЛСАНГ, ИШСИЗЛАРНИ ЭСГА ОЛ

Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади:

Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...

Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....

Бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг яхшилигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...

Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...

Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...

Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...

Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥2
✒️РЕАНИМАЦИЯ ЭШИГИ ОРТИДАГИ БОЛА.

...Бир кун боламнинг холати огирлашиб, реанимацияга олишди. Эшик тагида унинг йигиларини эшитиб, юрагим парча -парча бўлди. Олдига қўйишмади. Роса ялиндим. "Хуши жойидаку. Бир марта кириб тинчлантириб чиқай. Сийгиси келяпти шекилли. Мен тўсмасам сиймасди. Хатто памперсга сиймайди" деб ёлвордим. Аммо ҳеч ким мени эшитмади.
Уч кундан сўнг уни қовугига қўйилган пешоб катетри билан олиб чиқишди.

Ҳамшира бидирлаб(шифокор эмас! ) "метастаз берган шекилли. Ўсимта сийдик йўлини босиб қўйибди. Бола сиелмаяпти" деди. Вахоланки ўсимта қорин бўшлигида эмас, боламнинг бошида эди. Хонага олиб кириб, чириллаб йиглаетган боламнинг катетрини сугуриб ташладим. Унинг чинқириқлари тиниб мустақил сия бошлади....

Яна бир онанинг изтиробларидан: Болалар гемотолия, онкология ва клиник иммунология марказида болани реанимацияга олишса тамом, юрак ховучлаб кутамиз. Сиз иккинчи фикр хақида сўраяпсиз. Агар ренанимация дўхтирига " боланинг холати хақида бошқа касалхона, бошқа дўхтир билан ҳам маслахатлашмоқчимиз. Улар реанимациядани муолажалар хақида сўрашяпти. Боламнинг ахволи хақида сиз билан гаплашмоқчи" десак қовоқлар осилиб, " манга ишонмасангиз, олиб кетинг ўшанга деб бақириб юборган пайтлари бўлган.

Яна бир онанинг изтироблари;

Даволовчи врачдан тайинли жавоб олиш ўта мушкул.
Реанимацияга кирдими мавхумликда , юрагимиз пўкиллаб кутамиз.

Яна бир она;

"Болани реанимацияга олишса охирги марта кўраетгандай юрагимиз тўхтаб қолади. Чунки ичкарига тирик кириб, жасади чиққан болаларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Ёлгон бўлмасин, яхши врачлар ҳам бор. Аммо умумий қоидалар барибир огирда. Нахотки, меҳримизга мухтож боламизнинг қўлидан ушлаб ўтиролмасак...

Бу оналарнинг огзидан чиққан алоҳида-алохида воқеалар бўлсада ўзи реанимацияга мухтож тизим ҳақидаги сигналлардир.

Реанимация нима ўзи?

Кўпчилик реанимацияни "ҳаммага кириш тақиқланган жой" деб тушунади.

Аслида эса болалар реанимацияси — бу энг юқори технологиялар билан бирга энг юқори инсонийлик талаб қилинадиган бўлимдир.

Чунки бу ерда битта эмас, икки бемор бор.

Биринчи бемор — бола, иккинчиси — унинг ота-онаси.

Болада оғриқ бўлади.
Ота-онада эса қўрқув.
Иккаласини ҳам даволаш керак.

Илмий тадқиқотлар нима дейди?

Сўнгги ўн йилликларда болалар интенсив терапиясида бутун дунё қарашини ўзгартирди.

Аввал:

"Ота-она халақит беради." дейиларди.

Ҳозир:

"Ота-она даволаш жамоасининг бир қисмидир" деган қараш илгари суриляпти.

Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики: Агар ота ёки она болага қанчалик яқин бўлса

боланинг юрак уриши барқарорроқ бўлади;

стресс гормонлари камаяди;

оғриқни енгилроқ қабул қилади;

оғир психологик асоратлар камаяди;

шифокор билан ишонч ортади;

низолар камаяди.

Энг муҳими —

ота-она боласининг овозини ҳаммадан яхши билади.

"Бу йиғи оғриқ йиғиси эмас, қўрқув йиғиси..."

Буни бирорта монитор айта олмайди.

Бир пайтлар бутун дунёда реанимациялар деярли бир хил ишлаган.

Бугунчи?

Болалар интенсив терапияси бўйича АҚШ, Канада, Европа ва Туркияда сўнгги йигирма йилда катта ўзгариш бўлди.

Бу ўзгаришнинг номи:

Family-Centered Care — Оила марказли тиббиёт.

Бу шунчаки чиройли шиор эмас.

Бу халқаро стандарт.

АҚШдаги кўплаб йирик болалар шифохоналарида реанимация эшиги деярли ёпилмайди.

Операция вақтида ёки фавқулодда ҳолатлардагина чеклов бўлади.

Аммо қолган вақтда ота-она:

боласининг қўлини ушлаб ўтиради;

эртак ўқиб беради;

суҳбатлашади;

оғриғини биринчи бўлиб сезади;

шифокор билан ҳар куни режани муҳокама қилади.

Кўп марказларда ҳатто эрталабки врачлар консилиумида ҳам ота-она иштирок этади.

Чунки болани энг яхши танийдиган одам — унинг ота- онасидир.

Европада нима учун бу қадар ишонч бор?

Европанинг аксарият мамлакатларида боланинг ҳуқуқлари алоҳида ҳимоя қилинади.

Бола касал бўлса, нега онасидан ажратишимиз керак?

Оғир касалликнинг ўзи ҳам катта стресску.

Болани яқинларидан ажратиш яна бир психологик жароҳат бўлади.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатди
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍15👏8💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабр...

Балки ҳаммаси олдиндадир

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга юбориб қўйинг!

👉 OTA - ONA HAQIDA
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
0️⃣4️⃣👉🤩😅😊😗🤐😃😍

🌸🖤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
🌸🖤РАХМАТУЛЛОХУ
🌸🖤ВА БАРОКАТУХ

🩷🌞 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ.

🩷🌞 Яхши амал жаннатга йўлак,
🩷🌞 Савобларнинг совғаси бўлак.
🩷🌞 Чин юракдан билдирай тилак,
🩷🌞 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🧡🌞 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсан. 🩷🌞 Гуноҳларимизни кечирсин.
🧡☀️ Ризқимизга барака берсин!

🤎🤎Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Юзи гулгун ,
қалби дарёю кенг ,
сўзлари дуру марваридга тенг
опаларим , сингилларим , ўртоқжонларим мароқли ҳордиқ олиб турдингизми .
Хайрли тонг , хайрли кун ҳаммангизга .

Нонуштани ошиқиб қилиб ишингизга отландингизми , болаларни каттароқларига мактабини тайинлаб кичикларининг дарсига ёрдам бериб , тайёр кийимларини кўрсатиб , нонушта қилишини тайинлаб , ҳаммасини Аллоҳнинг паноҳига топшириб дуолар қилдингизми ...

Бугун қувончли кун ...
Ҳовлисига сув сепиб супуриб юрган келиннинг юзида қувонч , лабида табассум , шўх бир куйни хиргойи қилиб қўяди .
Мактабга отланаётиб пардоз андоз қутисини бир қўлига олиб , ниманидир ўйлаб қайтиб жойига қўйган бўй етган қизни кўзида қувонч ,
қозондаги сути тошиб кетмаслиги учун каттакон чўмич билан шопириб , шопириб қўяётган аёлнинг дилида қувонч ,
елкасига сумкасини осиб , бидирлаб онасига нималарнидир тайинлаб мактабига кетаётган қизалоқнинг тилида қувоч .

Чолини уринганроқ яктагини йиртиқ чўнтагини тикиб , этагини тиззасига қўйиб , силаб ўйчан ўтирган момонинг юзида қувонч , туғруқхонанинг бош табибаси , туни билан бир нечта митти чақалоқларнинг дунё юзини кўришига ёрдам берган шифокор аёлнинг юзида қувонч ,
янги ўқув йили бошланиб , ҳали мактаб режимига кўниколмаган болажонларнинг инжиқликларидан эрталабданоқ асаб толалари чертилсада бугунги кун қувончи юзида балқиган ўқитувчи аёлнинг қучоғидаги эркагина ўқувчи қизчанинг юзида қувонч .....

Вай бўўўў намунча ШАХЗОДАХОН фақат аёл қизлар қувонадими деяпсизми ....
Хааа чунки бугун кун Жума ....
Силайи раҳм уланадиган оталар, ака - укалар , ўғиллар , жигарлар аҳли аёлидан хабар оладиган , уларни ҳеч йўқ телефонда бўлсаям йўқлайдиган кун бугун ....
Жонлари омон бўлсинааа ...

Ҳаммага бугунги кунннинг хайру саховатини , файзу барокатини тилайман . Саломат бўлинг азизларим .

Тонги эди саломим жўнатишга улгурмагандим .
Энди эса эрталабки салом дея қолай , сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга чин дилдан тилакларим:

Бойликдан олдин барака, узун умрдан олдин мазмун,
кўпчиликдан олдин самимий инсонлар,ҳар қандай бахтдан олдин эса қалб хотиржамлигини тилайман.

Қадрингизни биладиган қадрли инсонлар доимо ёнингизда бўлсин.

Бу гўзал тилаклар нафақат сизга, уни ўқиган ҳар бир инсонга ҳам насиб қилсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍4👏1
Мияни "тозалаш" нинг мазали усули

Бир стакан ёнғоққа бир ош қошиқ асал қўшинг. Унга бир стакан узумдан тайёрланган майиз қўшинг ва ҳаммасини гўшт майдалагичдан ўтказинг

Бир кунда 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилинг. Бу мия қон айланиш тизимини яхшилайди, ақлий қобилиятни оширади

Факат йонгок пардалари болсин энг фойдалиги.

Йонгокни истемол килсангиз
Парда кисмини туплаб дамлама килиб ичиб юринг тана акл учун фойдали

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
📝ХОЗИР ЁЗИЛГАН ҲИКОЯ

Раҳматли катта бувим гулларни бошқача яхши кўрарди.
Ховли майли, уй ичи ҳам яшилликка кўмилиб, келган одамни баҳри -дилини очиб юборарди.
Ўзиям гулларни юзга яқин тури бўлиб, эринмай, чиройли парваришлар, хазллашиб уларни "дугоналарим" деб қўярди.
Рахматли улар билан одамдай гаплашар, сизлаб мурожат қилишлари ҳам ўзларига ярашарди. Хонакилар: Алойхон, Асалхон, Бегуняхон, Каланхоябону.....Гулзордагилар: Атиргулбону, Райҳоной, Ирисхон, Наргизхон...лар бўлиб меҳр, эътибордан ким ўзарга чиройлироқ бўлишна ҳаракат қилишарди.
Гулзор ёнига қўйилган катта сўри шунақаям файзли эдики, ҳеч қачон бўш турмасди. Табиатан кўчага чиқиб, эшик тагида ўтиришни хушламайдиган катта бувимни олдига тенгдошларининг ўзи йўқлаб киришарди. Баъзан эса нисбатан ёшроқ хотин-халаж, келинчаклар ҳам йигилиб қолишарди.
Улар шунчаки кўнгил ёзгани эмас, гулчиликдан сабоқ олгани киришарди. Тенгдош онахонлар каттабувимни "дугоналар"идан қизгонишсада, уйидаги жаннатга ҳавас қилишарди.
Бир маҳалла нарёғда яшаганимиз учун, деярли кун ора келиб турардим. Ўзимни елим сув сепгичим бўлиб, ҳеч ким айтмаса ҳам гулларни сугориб, тагини авайлаб юмшатиб, худди каттабувим каби улар билан гаплашардим. Эртакчалар тўқишни ҳам ўшанда ўрганганман шекилли.
Яна-чи, дераза раҳларига терилган гултувакларни санашни ва уларни қорнига турли бўёқлар билан расм чизишни жуда яхши кўрардим. Буниям катта бувим ўргатганлар.
-Муаззамхон, Асалхоная аллас кўйлак кийгилари келиб қодибди-да, -десалар бўлди.
Тоғам олиб келадиган уч-тўрт ҳил бўёқлар билан Асал гулни тувагига хонатлас шаклида нақшлар чизиб қўярдим.
-Ие, Лимон бону аразлаб қолдингизми? Сиз қанақасидан киймоқчисиз?
Каттакон челакка экилган лимонга қараб кулиб юборардим. Чунки у ростдан ҳам қўшниси янги кийиб, ўзи қуруқ қолган хотинларга ўхшаб аразлагандай бўлиб турарди.
Катта бувим унга яқинлашиб, тагини юмшатиб, баргларини артиб гўё дардига қулоқ соларди:
-Хўп, хўп Лимонбону...Битта сариқ гирбишин сиздан айлансин. Бўлажак меваларингиз рангида кийингингиз келиб қолибдида...Муаззам сариқ рангни олиб кел!
Кейин шифтга еттб қолган кактусга ҳам айёрона кулимсирарди:
-Тушундим...иушундим. Баҳор келди деясизда, Кактусхон? Қанақа кўйлак дедингиз?Беқасам? Хозирда...Оқ, яшил рангларидан қолибди бўладими? А?
....Муаззаммм!
Катта бувимни ёшлигидан ортириб олган бод касали қийнаб турар, бобомнинг талаби билан тез-тез даволанишга бориб турарди. Ўша кунлари мени чақириб тайинлашга ҳам хожат қолмас, ўзим дарров етиб келиб, "дугоналар"ининг ош-овқатидан хабар олиб туришимни айтиб, хотиржам кузатардим.
Тахминан йигирма сотихдан кам бўлмаган катта ховлида бошқа ишлар ҳам кўп эди. Меваси каттагина қурутдек келадиган лақаби Хўказ юрак бўлган гилослар, Келин бармоқ, Чаросхон узумлар, олма, нок, нашват, анжир, хурмо, ўрик....Хуллас эрта-баҳордан кеч кузгача иш қайнарди. Аммо, энг энг қизгин: ипак қурти боқиладиган ва ҳамма пахтага хайдаладиган паллада ҳам гуллар эътиборсиз қолмасди.
Кейин кичик тогам уйланди.
Келин аямни ўзи ёмон эмасдию, рўзгор тутуми каттабувимникидан анчагина фарқ қиларди.
Хуллас, гуллар бир-бир қурий бошлади.
Аввал ховлидаги анвойи гуллар райҳон, жамбилларга қирон келди. Кейин битта-битта уй ичидагилари ҳам...
Каттабувим ўзи анча кексайиб қолган, бир вақтлар қиши-ёзин ширин ифорлар таратиб, яшнаб тургувчи гуллари нобуд бўлаётган бўлсада кўнгли яримта (отасиз катта бўлишган экан) деб, келинига қаттиқ гапирмас, бошқаларга ҳам гапиргани қўймасди.
У вақтлар мен Тошкони аъзимда талаба эдим. Кейин турмуш қуриб яна ҳам узоқлашдим...
Уч-тўрт ойда бир келсам, катта бувимни қолган-қутган гулларини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётгани, гулзор номигина қолган ажриқзорда куймаланиб юрганларини кўрардим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22
Дераза раҳлари бузилиб, охирги русумда евтотаъмир қилинган, лекин "дугоналар"исиз хувиллаб қолган катта айвонга эса киргиси келмасди. Хар сақар ота уйимга борсам бирорта бемор гулни кўрардим. Уларни охори тўкилган либосидан қаердан келиб қолганига дарров ақлим етар, онам бўлса синиқ жилмайиб "каттабувинг бериб юборди. Ранимасияда ишлагансанку, дугонамни ўзига келтир!" деб буйруқ ҳам берганлар. Харакат қиляпман қизим, яшаб кетар. Кейинги келганимда ўша гулни яна яшнаб кетганига кўзим тушарди, аям яна синиқ жилмайиб, "катта бувинг келгандилар. Гулингизни бервораман десам унамади. Бир хўрсиндию, "Дугонамга саники ёқиб қолибди, қолаверсин. Фақат янги кўйлак кийдириб тур!" деб тайинладилар.
Дадам ҳам, аям ҳам гул шайдоси бўлганлари учун катта бувимникидан келган "бемор"лар яна жонланиб, гуркираб кетишарди.
Охирги гул -Зонтигой эди. У мен хонқизилар чизиб қўйган, яшил каструлкага экилган бўлиб, узун уйнинг дераза раҳида турарди. Уни ҳам сўлий бошлаганидан безовта бўлган катта бувим амаллаб текшириб кўрса, каструлка торлик қилаётган, қолаверса аллақачон таги чириб битган экан. Анча сувсизланиб қолган томирлар эса ташқарига чиқиб кетган эди.
Ўша вақт дарвозадан кириб келдиму, ичкаридан келаётган хазин товушни эшитиб, тўхтаб қолдим:
-Санам қаридингми Зонтигой? Лекин ўлишга шошма, қара ёнингдан қанча болаларинг униб чиқибди. Хайхотдай каструлкага сиғмай қолибсизлару.....Нима? Анчадан бери сув ичмадингми? Хозир биров келсин...Ўзим шунақа ўсал бўлиб қолдим-да, уч қадам босишга қийналяпман.....Бўлмасаку... Йўқ, сан келинимни қарғама! Бояқишни ўзи кўнгли ярим. Дуо қилавер, бирор кун манга ўхшаб гулсевар бўлиб қолар...
Салом бериб ичкари кирдиму, кўзимдани ёшни катта бувимга кўрмаслиги учун дархол сувқуйгични олиб гулни тўйганича суғордим .
-Муаззам,-деди катта бувим, овозидаги титроқни яшира олмай,- Биламан, уйингда чиройли гулларинг кўп. Мени Зонтигойимга ҳам жой топилар.
Кейин, аввлгидек қувлик билан пўписа қилди:
-Фақат бир шарт билан бераман. Манави кўйлаги чириб кетибди. Янгисидан, энг охирги чиққан- порумидан олиб берасан. Қуёшни яхши кўради хонимча. Чунки ўзини зонтикчалар кўпда. Ош - овқати хақида гапирмасам ҳам бўлар-а? Хонқизи кўйлак кийдираётганингда айтганман. Эсингда борми?
-Ха, -дедим,кўз ёшларимни яшира олмай, - Йилда икки марта ўғитли тупроқ, тухум пўчоқли чой ва ёзда кун ора тиндирилган сув қуйиб тураман.
-Қишдачи?-деди каттабувим хавотирланиб, - совуқ кунлари кунора сугорсанг илдизи чириб қолади-ю бояқишни.
-Қишда хафтада бир сув қуяман, хавотир олманг!
Каттабувим бир пас хафа бўлиб турдию, кейин қўққис тиззаларига шапатилаб кулиб юборди. Сўнг кўзидани ёшни артиб, гулга қараб ёлгон пўписа қилди:
-Хаааа, муғомбир! Тошконга кетаман, деб ўзингни касалга солиб олганмидинг, ёлгончи?! Дўхтирни уйига кетиш учун ягона баҳона шуда-а?
Яна чуқур хўрсинди ва гўёки гулни охирги марта кўраётгандай секин хайрлашди:
-Майли,қаерда бўлса ҳам ўзингдан кўпайгин. Невара, чевараларимни кўзини қувнатиб ўс!
Катта бувимга қараганим сари, юрагим эзилиб борарди. Болалигимда гулларидан бир донасини сўраб олишим учун роса ялинтирарди. Яъни гулни номини билишдан ташқари, уни қандай парваришлаш: қачон, қандай ўғит солиб, қайси фаслда қандай миқдорда суғориш, қайси деразани , қанақа томонига қўйиш-у, баргларини нима билан артиб, тагини қандай юмшатишгача айтиб бера олмасам битта баргини ҳам бермас, ўзлари ўргатиб кейин қўлимга тутқазардилар.
Ҳаммадан қизгонган гулларидан энг сўнгисини бериб юбораётганларининг сабабини билсамда, ҳижолат бўлдим:
-Келин аям нима деркинлар?
Катта бувим чуқур яна хўрсинди, эшик томонга бир қараб қўйиб секин гапирди:
❤21
​​-Олиб кетавер болам, мендан кейин барибир қуриб қолади. Қолаверса бир ўзи зерикиб қолябди Зонтикхон.
Ичим тўкилди.
Қўшни тенгдошларидан ҳам анчаси вафот этиб, махаллада энг кайвониси катта бувим қолганди.
Уйидаги "дугоналар"ини эса келин қуритди. Катта ховли қанчалик сермеҳмон бўлмасин, Зонтикхонгина эмас, ўзлари ҳам яккаланиб қолгандилар.
Болалигимни соғиниб энтикиб кетдим. Хозир бўм-бўш турган
дераза раҳидаги Асалхон, Лимонбону, Чақимчи хола, Лилия бонуларни эслаб юрагим симиллаб кетди. Менку, аввал ўқиш, сўнг турмуш сабаб онда -сонда келиб, шунчалик эзиляпман, шу хонада яшаб, кўзи ҳар куни бўш токчаларга тушадиган катта бувим қанчалик эзиларкинлар?
Ахир бод, коксаартрозлари сабаб харакатлари анча чекланиб қолганку.
- Сизга хозироқ йигирматта, энг чиройли "дугона" олиб келиб бераман. Ҳар хил бўёқлар ҳам олиб келаман. Қайси гул қанақа кўйлак кийишини айтиб турсангиз бўлди...
Катта бувимнинг мижжасида ёш қалқиб, бошларини чайқадилар.
-Керакмас болам! Аввалги кучим,ғайратим йўқ. Бировни қўлига қараб сўлиб қолишса , юрагим тамом бўлади. Қолаверса....қолаверса, ўзимни дугоналарим барибир бошқача эди. Насиб қилса кўришиб қолармиз...
Ичим тўкилиб тушдию, бир оғиз гапира олмадим.
Кейин билсам янги гуллар олиб беришни дадам, аям ҳам айтишган экан. Келин аям барибир қарамаслиги, уйдаги икки невара ўгил бўлгани ва тоғамни Тошконда ишлашини айтиб, унамаган эканлар...
Янги, катта гултувакли бўлган Зонтигой меникида яшнаб кетди.
Катта бувим у билан уйида хайрлашган эди, аммо бизникида ҳам учртўрт марта дийдорлашиш насиб этди.
Саксонга сакраб қолган бўлсаларда бизникида саккиз яшар қизчадай бўлиб қолар эдилар. Гултувакларимни санаётганларини кўриб ўз болалигимни кўргандай бўлардим. Катта бувим болаларимдан ортиб, гулларимни ҳам эркалаб, қайси бирига нима етмаётганини айтиб дархол, хатомни тўғрилатардилар.
-Кўзим хира бўлса ҳам Жаннат гулингга қуяе ган сувинг ёқмаетганини билиб қолдим. Умуман олганда, ҳаммасига сувни яхшилаб тиндирмай қуйяпсан шекилли-а?
Дархақиқат шундай эди Баъзан эриниб, баъзан вақт етмай шундоқ жўмракни очиб челакларга тўлдириб заҳар тўла водопровод сувини шовуллатиб қуйиб қўярдим.
Айбимнт тан олиб, узр ўрнида блзордан турли бўёқларни олиб келардим:
Қани бувижон айтинг ким қанақа либос кийгиси келяпди?
Каттабувим завқланиб кулиб жавоб қайтарарди:
Ўзинг биласан болам Хозир замон анча ўзгариб кетган Бу олифталар нима кийишини қаттан билай.
2015-йил онам онасиз биз катта онасиз қолдик.
Зонтигой эса каттабувимдан сўнг яна етти йил яшади
Бирор марта хафа қилмадим. Бувижоними гули деб ошровқатни энг сараси эътиборни энг чиройлиси унга эди.
Гул оддий лекин чиройли эди. Агар бир нарсадан сиқилиб асабийлашиб қолсам катта-кичик зонтикчалари хеч қандай шабадасиз енгил титраб олдига чорларди. Бир деразадан мўралалаётган қуёш бир каттабувим яхши кўрган зонтикчаларга тикилиб завқланиб кайфиятим яна яхшиланиб қоларди.
Уни қуриб қолишидан бир ой аввал яхшигига мазам қочди. Ковиддан сўнг қоним қуюлиб қолган экан Қаттиқ бош огриқлар ва чап тиззамдаги шишни айтмаса бошқа шикоятим йўқ эди. Тахлил натижаларини кўрган ҳамкасбим ваҳима қилиб юборди ва дархол даволашга шошди
Чала-чулпа даволандим ва ўша кунлари галати бир туш кўрдим.
Катта бувим билан ховлисидаги ўша анвойи гуллар ичида ичида эдик. Гуллар шу қадар кўп эдики хатто мен умримда кўрмаганлари ҳам бор эди. Номларини сўрасам улар жаннат гуллари эканини айтиб айбдорона бош эгди:
Муаззам хафа бўлмайсана болам. Булардан ҳам зўррогини кўрсатсам бўлардию, ёшсанда. Болаларинг бор. Қолаверса невара-чевараларингни ҳам кўришинг керак. Ўзи сени келади, дейишганди Ўрнингга дугонамни чақириб олдим Ўша тунда уйгониб кетиб хақларига ҳар дойимгидек чиройли дуолар ўқидим лекин бир ойдан сўнг, айтганимдек Зонтигойсиз қолдим
Бугун ўрнига янги гул олиб келдим
Чиройли зонтикчалари ҳам бор.


Муаззам Иброҳимова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22😢12🥰5👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онага хизмат қилиш Қуръон ўқишдан хам хайрлидир.

Онажонларимизни борида қадрлайлик.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5