ТИНЧЛИК ИСТАГАН СОҲИБҚИРОН
У ҳам ота эди, меҳрибон бобо,
Юракда эрийди қотган тошлари.
Кўнглида бор эди, назм ва наво,
Кўзида бўлгандир, қувонч ёшлари.
У истамасмиди, фарзандлар аро?
Севган гўзалини сочин силашни.
У истамасмиди кўзлари қаро,
Ўғил-қиз тўйида бахтлар тилашни.
Фақат, тинчлик учун чиқарди, сопдан,
Ўткир қиличини ноилож, ҳар дам.
Шундай қилмаса гар эл азоб тортган,
Халқи тинч бўлмаса, босар ғам, алам.
Замона зўрники бўлган замонда,
Мардлар майдонида чалғимади, у.
Худони билмаган, душман томонда,
Кураш зарбасидан гангимади, у.
Амур Темур айтган; "Номардлар хароб
Қилади, юртимни юзида ниқоб".
Темур суймасмиди, танбур-у, рубоб,
Ўйлади, дунёда қанча юрт тарқоқ.
Ёвни суриб ташлаб, сафо келтирар,
Гоҳида туйғулар юракда нотинч.
Саболар тинчликдан садо келтирар,
Темур қароғида тунади, соғинч.
Кескин, осойишта сиёсий иқлим,
Амир Темур ёвга бўлмади, қамал.
Ул соҳибқиронга бас келади ким!?
Ғалаба пойига қўйилди, тамал.
Юлдузлар чарақлаб тоза ҳавода,
Милионлар қалбига нур сочган наво.
Темур боғларида гуллади шода,
Дилбандга юлдуздан йўл очган, бобо.
Пойига юлдузлар тиз чўккан, бобо,
Ватан, Ватан дея ўтди ул доҳо....
Мавлуда Мумтоз Шодмон қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
У ҳам ота эди, меҳрибон бобо,
Юракда эрийди қотган тошлари.
Кўнглида бор эди, назм ва наво,
Кўзида бўлгандир, қувонч ёшлари.
У истамасмиди, фарзандлар аро?
Севган гўзалини сочин силашни.
У истамасмиди кўзлари қаро,
Ўғил-қиз тўйида бахтлар тилашни.
Фақат, тинчлик учун чиқарди, сопдан,
Ўткир қиличини ноилож, ҳар дам.
Шундай қилмаса гар эл азоб тортган,
Халқи тинч бўлмаса, босар ғам, алам.
Замона зўрники бўлган замонда,
Мардлар майдонида чалғимади, у.
Худони билмаган, душман томонда,
Кураш зарбасидан гангимади, у.
Амур Темур айтган; "Номардлар хароб
Қилади, юртимни юзида ниқоб".
Темур суймасмиди, танбур-у, рубоб,
Ўйлади, дунёда қанча юрт тарқоқ.
Ёвни суриб ташлаб, сафо келтирар,
Гоҳида туйғулар юракда нотинч.
Саболар тинчликдан садо келтирар,
Темур қароғида тунади, соғинч.
Кескин, осойишта сиёсий иқлим,
Амир Темур ёвга бўлмади, қамал.
Ул соҳибқиронга бас келади ким!?
Ғалаба пойига қўйилди, тамал.
Юлдузлар чарақлаб тоза ҳавода,
Милионлар қалбига нур сочган наво.
Темур боғларида гуллади шода,
Дилбандга юлдуздан йўл очган, бобо.
Пойига юлдузлар тиз чўккан, бобо,
Ватан, Ватан дея ўтди ул доҳо....
Мавлуда Мумтоз Шодмон қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
ҚАЛҚОНИМ БЎЛ
Баҳор бўлсанг бахтим етакла,
Сўнг ишониб ёзларга топшир.
Севгим билан қолдирма якка,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етса қишнинг совуқ шамоли,
Унинг йўлин йўлларимдан бур.
Музлар қалтис қилганда ҳолим,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Қалқон бўлгин ёзу кузларда,
Айт яхши гап, мен-ла суҳбат қур.
Етсам тўқсон ёки юзларга,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етай гўзал ҳуру ғилмонга,
Сен-ла дилим босмасин чанг, кир.
Сен сарғайиб етган маконга,
Мен баҳордай етиб борай, юр!
31.08.2026
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Баҳор бўлсанг бахтим етакла,
Сўнг ишониб ёзларга топшир.
Севгим билан қолдирма якка,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етса қишнинг совуқ шамоли,
Унинг йўлин йўлларимдан бур.
Музлар қалтис қилганда ҳолим,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Қалқон бўлгин ёзу кузларда,
Айт яхши гап, мен-ла суҳбат қур.
Етсам тўқсон ёки юзларга,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етай гўзал ҳуру ғилмонга,
Сен-ла дилим босмасин чанг, кир.
Сен сарғайиб етган маконга,
Мен баҳордай етиб борай, юр!
31.08.2026
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Абдулла Орипов
ЭРК ҲАҚҚИ
Қадимий бобо юртим,
Қутлуғ бўлсин яловинг,
Ўйлай-ўйлай ташлаган
Қадам муборак бўлсин.
Тағин гуриллаб ёнгай
Ўчмаган қалб оловинг,
Эрк ҳаққига ичилган
Қасам муборак бўлсин.
Кимсага ёмонликни
Кўрмагансан ҳеч раво,
Лекин шум қутқулардан
Чиқмади шўрлик бошинг,
Энди сени қўлласин
Зафар ўзи доимо,
Сафаринг бехатару
Хизр бўлсин йўлдошинг.
✍1991
ЭРК ҲАҚҚИ
Қадимий бобо юртим,
Қутлуғ бўлсин яловинг,
Ўйлай-ўйлай ташлаган
Қадам муборак бўлсин.
Тағин гуриллаб ёнгай
Ўчмаган қалб оловинг,
Эрк ҳаққига ичилган
Қасам муборак бўлсин.
Кимсага ёмонликни
Кўрмагансан ҳеч раво,
Лекин шум қутқулардан
Чиқмади шўрлик бошинг,
Энди сени қўлласин
Зафар ўзи доимо,
Сафаринг бехатару
Хизр бўлсин йўлдошинг.
✍1991
❤5
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📝Угай она
•••Мен масжидул ҳарам ичкарисида ибодат қилиб ўтирган эдим... Бир ҚАРИ АЁЛ диққат эътиборимни ўзига жалб этди...
••••У тинмай намоз ўқир ва тинмай йиғлар ва қўлларини кўтариб йиғлаб нола-ю дуолар қилар эди. У шундай шиддат билан йиғлар эдики, умрим бино бўлиб бундай йиғини ҳали кўрмаганман...
•••Унинг олдига бориб, ёнига ўтирдим ва салом бериб сўрадим:
Эй она, сизга нима бўлди..? Сизни куйиб йиғлашингизга сабаб нима..?
Аёл йиғисини тўхтата олмай жавоб берди:
Мен ўзимнинг азобимдан куйиб йиғлаяпман...
Қандай қилиб..?
Менинг УМР ЙЎЛДОШИМ бор эди...
Биз бир-биримизни ҳудди афсоналардек севар эдик... Аммо Аллоҳ бизга фарзанд ато этмади... Мана шу бизни ҳаётимизни безовта қила бошлади. Унга жуда ҳам қаттиқ ачиндим ва бошқа аёлга уйланиши мумкунлигини айтдим...
•••Лекин у таклифимни РАД этди...
Мен кунлар, ойлар ва то рози бўлмагунича уни кўп урушдим. Ва ахири уни кўндириб, бир қизга унаштирдим... Тўй бўлди...
•••Эрим иккинчи аёлига менга нисбатан кўпроқ майл кўрсатган сари, қалбимда рашк алангаси гурилларди...
•••Айниқса хомиладор бўлганидан сўнг. Кейин фарзанднинг дунёга келиши. Унга чиройликкина ЎҒИЛ ҳадя этди...
•••Рашким кун сайин ошар эди. Аёлига яқинлашган сари, ғазабим ва нафратим ҳам ошиб борар эди...
•••Бир куни келиб менга янги аёли билан сафар қилмоқчи эканини айтади. Менга эса болани қолдиришмоқчи эди. Мен ҳам ҳеч қандай баҳс-мунозарасиз бунга рози бўлдим.
•••Чунки болага мендан бошқа қарайдиган одам йўқ эди...
Сафарнинг биринчи куни, бола ёнимда ўйнаб ўтирди. Қишнинг совуқ кунлари бўлгани боис, хонани иситиш учун ўтин ёқдим... Бола кўз олдимда ўйнаб ўтирар экан, унга қараган сарим рашк ва нафрат қалбимни гўё ОЛОВ сингари куйдирар эди.
•••Шу он болажон ҳам оловга яқинлашиб, ёниб турган чўғни ушлаб олди. Мен ҳам олдига шошиб бордим. Қўлини оловдан чиқариш ўрнига, баттар куйиб кетгунча қўлларини оловга ботириб, қалбимдаги алангани сўндирмоқчи бўлдим...
•••Аммо барибир уддалай олмадим. Орадан чамамда бир соатча ўтгандан сўнг эрим ва унинг иккинчи аёли автоҳалокатга учраб, ВАФОТ этганликлари тўғрисида хабар келди...
•••Шу захоти ўзимни ёлғиз ҳис этиб, қўли куйиб кетган боладан бошқа ҳеч кимим йўқлигини англаб етганимдан сўнг қилган ишимдан афсус надоматлар чекдим...
•••Болани яхши кўриб катта қилдим. У ҳам мени яхши кўрди. Ҳозир у менга масъул бўлган. Мени парваришлайди, талабларимга қарайди. Менга меҳр ва майинлик билан муомала қилади.
•••Мени «Эй онажон» деб чақиради...
Ҳар сафар мени «ОНАЖОН» деб чақирган сайин, қалбим ғам андуҳдан парча-парча бўлай дейди... Ҳар сафар куйиб кетган қўлларига қарасам, қалбим тилка пора бўлиб кетади. Кейин ўзимни боса олмай, йиғлашга тушаман...
••• Билмайман, фарзандимсиз ҳозир холим не кечар эди.
Субҳаналлоҳ...
•••★« Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»★.
. (Бақара 216-оят.)
.
•••Кун ҳадиси
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
••• Дўстингизни ЕНГИЛРОҚ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин...
Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилинг, бир кун келиб дўст бўлиб қолиши ҳам мумкинʺ.
Имом Термизий ривоят қилган
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

❤32🤔5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР ЁЗ🌞🌞
САЛОМ КУЗ🍁🍁🍁
⭐️🌸ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ! 🌸⭐️
⭐️➖Кўз қалбга эргашади.
🌙Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
✨Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
💫Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
🌙Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!➖⭐️
🌙Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин қадрдонларим ширин тушлар кўринг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤4👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАОМУ АЛАЙКУМ ЮРТДОШЛАР
💐🤲🎉МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35- ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🎉
БУГУН
💓⏫💓💓💓💓💓💓💓
Сешанба тонги ва
Куз фаслининг илк куни.
🎉 Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🎉 Юзингиз ТАБАССУМни,
🎉 Хонадонингиз БАРАКАни,
🎉 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🎉 Қалбингиз ИЙМОНни,
🎉 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🎉 Юрагингиз МЕҲРни,
🎉 Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!
🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли,
яхши амалларга бой ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/shahzodangizdan

❤7🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрли юртдошларим , азизу мукаррам опа сингилларим ....
Янги тонг , янги кун , янги фасл , яна бир берилган имкон муборак бўлсин .....
Сиз билан бу йилни ҳисобидан қиш , баҳор , ёзни бирга ўтказдик ва ниҳоят кузда бирга бўлиш , дилдан дийдорлашиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз .
Бугун юртимизда байрам .
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчамизга муборак бўлсин . Юртимизда шоду хуррамлик , фаравонлик , тинчлик , хотиржамлик бўлсин .
Халқимиз соғу - саломат , тўкин - сочин яшаяпти ва узоқ йиллар янаям фаравонликда умргузаронлик қилиш насибу рўзи айласин .
Ёшлар бахтли , кексалар шукурли , болажонлар қувноқлиги асло бизни тарк этмасин .....
БАЙРАМ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН БАРЧАМИЗГА ...
ШАХЗОДАнгиз😘 тонги саломда сиз билан бирга .

❤11🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!! 💙
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹💐 Дунёдаги энг гўзал аёлга… 💗
Бу гуллар шунчаки гул эмас… 🌷
Улар сизга бўлган энг чиройли тилакларим! 🥰✨
❤️Қалбингиз меҳрга, ҳаётингиз бахтга,
❤️кунларингиз эса гўзал лаҳзаларга тўла бўлсин! 🌸🫶🏻
👑 Гўзаллигингиз ҳам, бахтингиз ҳам доимо ўзингизга ярашиб турсин! 💖🌹

КЕКСАЛИККА ҚАСИДА
Ёшликни кўп эслаймиз,
Ёшлик дил нақши экан.
Кексардик деб сустлаймиз,
Кексалик яхши экан.
Ҳеч ким қилмас безовта,
Суҳбатлар ҳам бесохта,
Ташвишлардан узоқда—
Кексалик яхши экан.
Чопмайсан тонг саҳардан,
Сўралмайсан ҳашарда,
Олтмиш-етмиш яшарда—
Кексалик яхши экан.
Ўзинг хон-у, ўзинг бек,
Етмиш, саксон, юзинг бек,
Чин дўстинг йўқ ўзингдек—
Кексалик яхши экан.
Хоҳласанг, юрт кезарсан,
Хоҳласанг, ўй сузарсан,
Турмуш тарзинг бузарсан—
Кексалик яхши экан.
Қўрқинг аксар йўқликдан,
Белги, асар йўқликдан.
Қўрқманг кексармоқликдан—
Кексалик яхши экан.
Билмай бошга тушгунча,
Ёшга боғлиқ тушунча,
Юраверманг тушкунча—
Кексалик яхши экан.
Асл бахт, асл омад—
Ўз-ўзингга хушомад,
Ўз-ўзинг-ла ошно вақт—
Кексалик яхши экан.
Ташна бўлсанг намозга,
"Қуръон", Ҳадис, ҳамрозга,
Етиб юрсанг эъзозга,
Кексалик яхши экан.
Тўрт мучанг соз, бўйсунса,
Кўнглингга сайр сингса,
Ҳаддинг ғафлатни енгса—
Кексалик яхши экан.
Файласуфлик, донолик—
Яратганга ошнолик,
Ҳақиқий, чин рўшнолик—
Кексалик яхши экан.
✍Мақсуда Каримова .
Ёшликни кўп эслаймиз,
Ёшлик дил нақши экан.
Кексардик деб сустлаймиз,
Кексалик яхши экан.
Ҳеч ким қилмас безовта,
Суҳбатлар ҳам бесохта,
Ташвишлардан узоқда—
Кексалик яхши экан.
Чопмайсан тонг саҳардан,
Сўралмайсан ҳашарда,
Олтмиш-етмиш яшарда—
Кексалик яхши экан.
Ўзинг хон-у, ўзинг бек,
Етмиш, саксон, юзинг бек,
Чин дўстинг йўқ ўзингдек—
Кексалик яхши экан.
Хоҳласанг, юрт кезарсан,
Хоҳласанг, ўй сузарсан,
Турмуш тарзинг бузарсан—
Кексалик яхши экан.
Қўрқинг аксар йўқликдан,
Белги, асар йўқликдан.
Қўрқманг кексармоқликдан—
Кексалик яхши экан.
Билмай бошга тушгунча,
Ёшга боғлиқ тушунча,
Юраверманг тушкунча—
Кексалик яхши экан.
Асл бахт, асл омад—
Ўз-ўзингга хушомад,
Ўз-ўзинг-ла ошно вақт—
Кексалик яхши экан.
Ташна бўлсанг намозга,
"Қуръон", Ҳадис, ҳамрозга,
Етиб юрсанг эъзозга,
Кексалик яхши экан.
Тўрт мучанг соз, бўйсунса,
Кўнглингга сайр сингса,
Ҳаддинг ғафлатни енгса—
Кексалик яхши экан.
Файласуфлик, донолик—
Яратганга ошнолик,
Ҳақиқий, чин рўшнолик—
Кексалик яхши экан.
✍Мақсуда Каримова .
❤8
Қутлов
Ўттиз бешга кирди азиз Ватаним,
Муқаддас бу гўша бизники- маним,
Эрк қушинг парвози юксалаверсин,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Бағрингда яшайди қанчалар миллат,
Меҳнатинг қиларлар қилмасдан миннат,
Фарзандларинг гуё аҳил бир элат,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Бу кунга етолмай ўтди боболар,
Ўтдилар меҳнаткаш аҳли донолар,
Кўз ёшин тўкишди ҳатто момолар,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Қаерга узатсак етар қўлимиз,
Ҳамиша ёруғдир юрган йўлимиз,
Меҳмонларни кутар Айдар кўлимиз,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Сенга кўрк бағишлар виқорли тоғлар,
Мевалари тотли яшил ул боғлар,
Йўлингни ёритар яшил чироқлар,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Биз учун муқаддас азиз масканим,
Сен менинг ғурурим, обрўим— ша’ним,
Сенга фидо бўлсин жоним ва таним,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Юзлардан ошсинда сенинг бу ёшинг,
Тепангда порласин мангу қуёшинг,
Бағрингда яйрасин кекса-ю ёшинг,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
31.08.2026 йил
Саъдулла Убайдуллаев
Жиззах.
Ўттиз бешга кирди азиз Ватаним,
Муқаддас бу гўша бизники- маним,
Эрк қушинг парвози юксалаверсин,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Бағрингда яшайди қанчалар миллат,
Меҳнатинг қиларлар қилмасдан миннат,
Фарзандларинг гуё аҳил бир элат,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Бу кунга етолмай ўтди боболар,
Ўтдилар меҳнаткаш аҳли донолар,
Кўз ёшин тўкишди ҳатто момолар,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Қаерга узатсак етар қўлимиз,
Ҳамиша ёруғдир юрган йўлимиз,
Меҳмонларни кутар Айдар кўлимиз,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Сенга кўрк бағишлар виқорли тоғлар,
Мевалари тотли яшил ул боғлар,
Йўлингни ёритар яшил чироқлар,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Биз учун муқаддас азиз масканим,
Сен менинг ғурурим, обрўим— ша’ним,
Сенга фидо бўлсин жоним ва таним,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
Юзлардан ошсинда сенинг бу ёшинг,
Тепангда порласин мангу қуёшинг,
Бағрингда яйрасин кекса-ю ёшинг,
Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним.
31.08.2026 йил
Саъдулла Убайдуллаев
Жиззах.
🔥2
Кимгадир қизил атиргуллар ёқса яна кимгадир оқ атиргуллар ёқади.
Қизил атиргул оловли севгини англатса, оқ атиргуллар эса муҳаббат ва садоқатни англатар экан.
Сариқ атиргуллар айрилиқ ва рашкни англатса, пушти атиргуллар эса беғуборлик рамзи экан.
Инсонларнинг турли феъл атвори бўлганлиги каби,
Гулларнинг ҳам ўзига хос чиройи ифори , рамзи бўлар экан.
Сизга кайси бири екади???

Бир кишининг беш қизи бўлиб, бештала қизини хам турмушга бериб, барча ғамлардан қутилиб, ўзи учун қаср уй қура бошлабди.
Усталардан бири хайрон бўлиб "Ўғли бўлмаса, бу иморатни кимга кераги бор" деб ўйлаб қизиқиб уй эгасига савол берибди.
- Хожи ака қизларингизни узатибсиз, энди бу уйни кимга соляпсиз?
Ўзингиздан кегин бирор қизингизга қолдирасизми? Сиздан кейин бу уй ғалвали бўлиб қолмасмикин?
Хожи ака кулиб жавоб берибти:
- Бу уй ўзим учун қизларимга бундан хам кўпроғини қолдирдим. Аллох буюрса уларни сандиғи ҳеч бўш қолмайди. Уларнинг бойлиги менинг бойлигимдан хам зиёдароқ. Нима қолдирганимни хам билишни хохлайсизми уста? Унда эшитинг. Уларнинг хаммасига ёшлигидан "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйганман. Бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак.
Хар бир хонадоннинг қизи хар куни бир марта "Воқеа" сурасини ўқиб турса, Аллохнинг ваъдаси бор шу хонадон ҳеч қачон ёмонлик кўрмайди. Бойлигимнинг асосчилари хам шу қизларим. Уларнинг илмлари ортидан Аллох шу кунларни кўришни менга насиб қилди.Сизга хам шуни тавсия қиламан. Қизингиз бўлса "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйинг!
ХазонРезги

❤23🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Дуо қилса аммаси,
Яхши бўлади ҳаммаси. 🥰
Аммажоним, сизни жуда яхши кўраман! ❤️
Бор бўлинг, доим дуода бўлинг. 🤲🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яхши бўлади ҳаммаси. 🥰
Аммажоним, сизни жуда яхши кўраман! ❤️
Бор бўлинг, доим дуода бўлинг. 🤲🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
#Ибрат
Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, деди.
Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила: “Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику?! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман”, деди.
Ота индамай бошини паст қилганча растадан узоқлашди.
Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
“Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма!” деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга аралашма, дегандай жеркиб ташлади.
“Қариганда уйда ўтирсинлар, кун совуқ, Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар”, деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди...
Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди ....

😢16❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизларим барчангизга гўзал оқшом хайрли бўлсин ! 🌺💛🌺
🌷Сизни яхши кўрган
Инсонингиз, сизни, ҳеч
қачон тарк, этмасин
Азизларим!!!❤️
Оқшомингиз файзли ўтсин борингизга шукур кадрдонларим!!!
💐🌟💐🌟💐🌟💐🌟💐
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✨ Яқинларизга юборинг
Азизларим
Biz bilan sevimli ayyolar kanali ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌷Сизни яхши кўрган
Инсонингиз, сизни, ҳеч
қачон тарк, этмасин
Азизларим!!!❤️
Оқшомингиз файзли ўтсин борингизга шукур кадрдонларим!!!
💐🌟💐🌟💐🌟💐🌟💐
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✨ Яқинларизга юборинг
Азизларим
Biz bilan sevimli ayyolar kanali ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷"Ассалому алайкум, 🩷
❤️қадрдонлар!
🩷БУГУН 💓— СЕНТЯБРЬ
🩷МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА 🩷ТОНГИ.
🌟 Янги кун,
🌟янги имконият ва
🍒янги умидлар муборак бўлсин.
💞 Бугунги кунингиз кутилмаган қувончларга, қалбингиз эса шукроналикка тўлсин.
💕💕💕💕💕💕💕💕
💗Шу постни ўқиётган ҳар бир инсонга бахт ва омад тилайман.
💕💕💕💕💕💕💕💕
🎀Чоршанба кунингиз мароқли ўтсин!"🎀
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤️қадрдонлар!
🩷БУГУН 💓— СЕНТЯБРЬ
🩷МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА 🩷ТОНГИ.
🌟 Янги кун,
🌟янги имконият ва
🍒янги умидлар муборак бўлсин.
💞 Бугунги кунингиз кутилмаган қувончларга, қалбингиз эса шукроналикка тўлсин.
💕💕💕💕💕💕💕💕
💗Шу постни ўқиётган ҳар бир инсонга бахт ва омад тилайман.
💕💕💕💕💕💕💕💕
🎀Чоршанба кунингиз мароқли ўтсин!"🎀
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқдаги яқинларим , меҳридарё меҳрибонларим .
Мана яна бир янги кунни бошлаб олдик ....
Бугун юртимизда мустақиллик байрами шукуҳи билан бирга , мактабларда ва ўқув юртларида биринчи қўнғироқ завқи кезиб юрибди .
Айниқса ҳозир ҳамма хонадонда бесаранжомлик .
Мактаб ёшидаги болажонларнинг кичгиналари кечаси билан янги кийимларини ўн бор олиб , ўн марта ёйиб кўриб , кўзига уйқу келмай , ширин ўй хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолган .
Мана энди уч ойлик ўрганиб қолиш сабаб уйқудан кўз очгиси келмай онасини , опасини жавратиб ухлаб ётибдику....😊
Каттароқ болалар хам аранг туриб юз қўлини чала қилиб бўлсаям ювиб қовоқ билан дастурхонга ўтиради. Катта эхтимол билан ҳеч нарса егиси келмайди ...
Кийимларидан бахона топиб минғирлайди , битта пайпоғининг ранги ҳам уни асабийлаштиради .
Аслида эса сабаб таътилдаги хотиржамлик , ҳаловати бузилганига кўниколмаяпти .
Бир икки кун борсин мактабига , кейин ўз ўзидан ўрганиб қолади .
Ота оналар ҳам бир сирасига шошиб қолишади .
Ҳамма нарсаси тайёр деган жойидаям камчиликлари чиқиб қолади болаларни .
Мактаби узоқроқ , бориб келиши учун такси хизматини ёллаш керак .
Ўқув юртларига контракт пулларини тўлаш керак ....
Қишлоқ мактабларидани болажонлар эса сумкасини орқасига осиб , йўл четидан бир бирини қувалаб , бир бирига янги кийимларини мақтаб , қизчалари сипо билан чимирилиб мактабига кетишади ...
Хуллас яна ширин ташвишлар бошланди .
Автобусларда ҳам куёвлардек ясанган набирасини сумкасини кўтариб , ўзини қўлидан тутиб , бўйига жилмайиб термулиб кетаётган бобожонлар ,
Қўнғироқ сочларига оппоқ бантиклар қадалган , оппоқ кофталари бир биридан чиройли , қора , синий юпкачасини тиззасидан пастга тортиб тортиб қўяётган попукдек қиз набирасини кўз қошларига маҳлиё бувижонлари шукроналик табассуми билан уларни мактабига олиб кетишяпти .
Биз ҳам мактаб бозорини якунлаб Тошкент ахолиси ва меҳмонларининг болаларини кийинтириб дуоларини олдик .
Ва бугун бемалол , хотиржам автобусда ишга кетаяпман .
Хуллас бугун ҳам юртимизда байрам.
Барчага хушкайфият ҳамроҳингиз бўлсин дея ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

❤18👍4🔥2👏2