📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

16 - қисм .

Оёқлари увишиб қолган Сабрия , эрининг хуррак тортган овози эшитилаётган эшикка умидсиз қараб секин ўрнидан турди .

Ҳовлига тушди .
Кичик дарахт шохига илиб қўйган , ўзи ҳув бирда сомон ташиган илма тешик юпқа гиламчани бир қўллаб олиб , силкилаб қоқди .
Ўзининг уйини деворини тагига яқинроқ жойга икки қават қилиб солди .

Эри уйдан чиқариб юборганида ортидан қизининг кийимчалари солинган сумкани ҳам улоқтирган эди .
Ўша сумкани олиб келиб , гиламчани устига чиқиб ўтирди .
Гиламчадаги сомон ва қичитқи ўт қолдиқлари яланг оёғига санчилиб , ачиштирди .
Шунинг учун чақалоққа ҳам қадалмасин деб бошидаги рўмолини ечиб ёзди .
Устига чақалоғини ётқизиб тагликларини қуруқлаб яна қисибгина йўргаклаб олди .
Туғруқхонада ҳамшираларнинг қўлига қараб йўргаклашни ўрганиб олган эди .

Сабрия овқатлантирган қизчасини бағрига босиб , бошини сумкага қўйиб секин ётиб осмонга термулди .

Бир йилгина олдин ҳеч бир ташвишсиз онаси билан супада юмшоқ кўрпага ўралиб осмонда чарақлаган юлдузларга термулиб ётган эди .
Ўша пайти юлдузлар ёп ёруғ , чарағон милтилларди .
Онаси осмондаги ҳамма юлдузларнинг ўз эгалари борлиги ҳақида эртаклар айтиб берарди .
Онда сонда ярқ этиб учиб ўтган юлдузга қараб онаси
,, ана биров оламдан ўтдиёв , юлдузи ўчди ,, - деярди .

Сабрия онасининг сўзига кулар , милтиллаган нури ўчмай сузиб кетаётган юлдуз аслида тунги вақтида манзили сари йўлга чиққан самалёт эканини айтиб онасига тушинтирарди .

,, Энг чақарақлаб кўринган юлдуз маники ,, - дерди Сабрия . Ҳозир осмонга термулиб ўша юлдузни тополмади .
Худди ўша юлдуз ҳам ўзидек маюс бўлиб хиралашиб қолгандек .
Ёлғизгина тўлин ой атрофни сутдек ёритиб турар ва Сабрияга ,, ҳаммаси яхши бўлади ,, - дегандек порлаб нур сочиб қараб турарди .

Сабрия осмонга термулиб ширин хотиралар оғушида қачон ухлаб қолганини сезмай қолди .
Бағридаги қизи безовта бўлиб ғингшиганига ҳушёр бўлиб кўзини очди .
Қизини эмизиш учун сал ўнгланиб , қоқ ерда қотиб қолган белини ёзиб , оёғини қимирлатди .

Лекин қизига кўкрак тутишга улгурмади .
Оёғининг болдир соҳасида жизз этган ачишиш билан қаттиқ оғриқ ҳис қилди .
---- Вооҳ , аччиқ оғриқдан Сабрия оёғини силтаб юборди .
Жон ҳолатда бошини кўтардию . Оёғини нарироғидаги нарсага кўзи тушиб додлаб юборди ...

Оқиш доғлари ой нурида ғалати ялтираб , ўқловдек , қора олачипор илон биланглаб судралиб девор ковагида кўздан ғойиб бўлди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34😢26👍1🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

17 - қисм .

Сабрия ҳам қўрқувдан , ҳам оғриқдан қалтираб қолди .
Шошиб қизини қўлига олдию сакраб ўрнидан турди .
Аммо оёғидаги оғриқ кучайиб , мувозанатини сақлай олмай девор томонга қулай бошлади .
Боласини ҳимоя қилиб махкам қучоқлади , аммо боши деворга зарб билан урилдию кўзидан олов чиқиб кетгандек бўлди .
Шу захоти юзига иссиқ нарса оқиб туша бошлади .

Сабрия билаги билан юзини артар экан боши ёрилиб қонаганини ҳис қилди .
Деаорга суянган кўйи чуқур чуқур нафас олиб бир оз ўзига келишга уринди .

Елкасини деворга тираб , оёғини судраб босиб деразага қараб сурилди .
Амаллаб деразага келиб , ойнани уриб , чақира бошлади .
---- Дадаси , дадаси ёрдам беринг .
Очинг эшикни дадаси , оёғимдан илон чақди ,
Очинг эшикни , илтимос , дадаси ....
Сабрия ҳам деразани уриб , ҳам ёлвориб гапирар , лекин ичкаридан садо йўқ эди ....

Оёғидаги оғриқ тобора ачишиб , кучайиб , аста секин шишиб , қизиб кета бошлади .
Қайнонасини ва , қайнисини уйининг деразасига етиб боролмаслигига кўзи етган Сабрия иложсиз бор овозда йиғлай бошлади ....

Бутун вужуди титраб қўлидаги қизини ерга қўйди . Қизини тагига тўшаган рўмолини олиб оёғини жароҳатланган жойидан юқорироғидан қисиб боғлади ...

Яна умид билан деразани уриб , бақира бошлади .
---- Очинг , деразани очинг , эшикни очинг , дадаси ёрдам беринг манга .

Сабрия шунчалар ҳолсизланиб қолдики , ҳатто ойнани уриб синдиришга ҳам кучи етмади .
Алам билан бор овозда йиғлаб ёрдам сўрай бошлади ...

---- Ойижооон очинг эшикни , ёрдам берингг .
Афсус на уйдан , на ташқаридан бир шарпа сезилмас эди .

Осмондаги ой ҳам бу адолатсизликдан хафа бўлгандай хўмрайиб бир ёнга оға бошлаган , тонг яқин шекилли , узоқ яқиндан элас , элас хўрозларнинг қичқириши эшитиларди .

Сабрия йиғлаб , бақириб чарчади , оғриқдан ҳолсизлана бошлади .
Худди хаёли энди жойига келгандек , қўлига қараб юраги шувиллаб кетди ,
,, қизим қани , болам қани ,, .

Ваҳима билан кўзини катта катта очиб ерга қаради .
Оёғини олдида , қуруқ ерда , йўргакда ётган чақалоғига эгилиб шартта қўлига олди .
Юзига юзини босиб чуқур нафас олди .

Кўз олди қоронғулашиб , йиқилаётганини сезиб , боласини босиб қолмаслик учун оҳиста бағрига босди .
Бошининг жароҳатидан оққан қони ҳалиям бир чизиқ из солиб сизиб турган юзи аянчли буришиб , лаблари секин пичирлади .
----- Мени кечир қизим ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢51❤43👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтимга бор бўлинг Жондошларим

Қариндош ва жигарлар гуруҳига юбориб уларни хурсанд қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥СУНИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ «0» ДАН ЎРГАНИНГ!

💁🏻‍♀Мен сизга шундай 🎥Bидеолар ясашни «0» дан бошлаб ўзим ўргатаман☝️

💻Компютер бўлиши шарт эмас❌
📲Телефон орқали ясашни ўргатаман✅

👇Курсда сиз:
✅Суний интеллект билан ишлашни
🎨Чиройли расмлар яратишни
🎬AI орқали видео қилишни
🐣Мультфильм ясаш, гапиртириш
💰AI орқали даромад қилиш йўлларини ўрганасиз!
👇Тез шошилинг🚀
@FARIDA_KURSLARI
@FARIDA_KURSLARI

😍Курс ҳақида батафсил маълумот олиш учун личкамга ёзинг
👇
https://telegram.me/joinchat/oqr8W_EnxV9lZWYy
❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

18 - қисм .

Борлиқ жим жит бўлиб қолди .
Чигирткаларнинг чириллаши ҳам , қурбақаларнинг овозию , итларнинг ҳуриши ҳам эшитилмай қолди .
Ҳатто тўлин ой ҳам бу тундаги раҳмсизликдан норози бўлгандек хиралашиб қолди ...

Шу пайт тахтадан ясалган эски дарвоза секин қия очилди .
Сабрия билан бирга ишга бориб келадиган девор дармиён қўшни келин ва унинг орқасидан эри кўринди . Иккови ҳовлига кириб атрофга аланглашди .

---- Сабрия , Сабрия ....
Қўшнининг паст овозда чақируви жавобсиз қолди .
---- Ваҳима қиласан хотин , мана жим житку .
Сабриянинг додлаганини эмас , чақалоқнинг йиғлаганини эшитгандирсан , - эрининг шивирлаб гапирганини эшитиб секин ортига ўгирилди қўшни аёл .
---- Дадаси аниқ эшитдим Сабрия
,, ёрдам берийлар ,, - дедику .
---- Юр кеттик , - эркак аёлининг тирсагидан ушлаб дарвозага қараб бурилишди .

Худди шу пайтда улар кетиб қолишини билгандек чақалоқ ингалаб йиғлаб юборди . У онаси йиқилганда қийшайиб тушган , йиғиси томоғига тиқилиб, эндигина нафаси очилиб баралла йиғлаб юборганди .

Қўшни аёл шошиб ортига ўгирилди ,
---- Ана , дадаси , тўхтанг қарайлик .

Ой ёруғида деразанинг тагида ғайритабиий дўмпайиб турган нарсадан чақалоқнинг овози эшитилаётганини сезиб чопиб унинг олдига келди .

---- Вой ўлай Сабрия , Сабрия , жон синглим , кўзингни оч , -- аёл йиғлаб юборди .
---- Чақалоқни манга олиб бер , хотин , - эркак чақалоқни кўтариб уйнинг эшигигаа борди , қулфлигини кўриб деразани олдига келди .

Зарб билан муштлаб урди ойнани .
---- Ҳой ахмоқ тур ўрнингдан , нима қилдинг , чиқ бу ёққа , -- қўшнисининг ўдағайлаши ҳам бақириши ҳам Сабрияни эрига таъсир қилмади .
Бошини кўрпа билан ўраб олиб қилт этмай ётаверди ....

---- Дадаси қўйинг уни , Сабрия ўзига келмаяпти .
Тракторни олиб келинг , касалхонага олиб бориш керак .
---- Садқайи эркак кет , ифлос , сан билан кейин гаплашаман , -- қўшниси нафрат билан деразани муштлаб чақалоқни хотинига бердию дарвозадан отилиб чиқиб кетди .

Бир оздан сўнг турпоқларни суриб баланд қиятепа қилинган жойга орқаси билан чиқариб қўйган перисипсиз тракторнинг тариллаб ўт олгани эшитилди .
Қўшни эркак қушдек енгил , кичгинагина Сабрияни даст кўтариб трактор кабинасининг бир четига амаллаб ётқизди . Аёли эса ожизгина инграб қўяётган чақалоқни кўтариб йиғлаб , йиғлаб трактор кабинасига , рулдаги эрининг орқа томонига ўтиб олди .

Трактор силтаниб қўзғалиб бутун қишлоқни бошига кўтаргудек тариллаб шитоб билан касалхона томон кетди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24😢21🔥12👍6🥰2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

19 - қисм .

Туман марказидан анча узоқдаги қишлоқдан беморни марказий касалхонага етказиб келгунича эр - хотин қўшнилар росса хавотирда бўлишди .
Тонг саҳар касалхонага етиб келиб Сабрияни ҳам , чақалоқни ҳам шифокорлар қўлига топширишдию сал кўнгиллари тўлди .

Шу ерда шифокорлардан Сабрияни илон чаққанини , негадир бошидан жароҳат олганини , қўли , билаклари ва елкаларида кўкариш жароҳатлари борлигини билишди .

Шифокорларнинг сўроқ саволига ,
---- Биз қўшнисимиз . Ота онасига ва қайнотасига хабар берамиз етиб келишади , - деб жавоб беришди .

Сабрияга ҳам чақалоққа ҳам ёрдам кўрсатилиб , хавф ортда қолганини билишганидан сўнг қўшнилари қишлоққа қайтишди .
Келишлари билан Сабриянинг ота онасига хабар беришди .

Ниҳоятда жаҳли чиққан Сабриянинг кекса отаси алам билан куёвининг уйига келди .

Отаси эндигина навбатчиликдан келиб ўғли билан хотинига ,
---- Келин билан неварам қани , - деб сўраб турганининг гувоҳи бўлди .
Нафратини , жахлини босолмаган Сабриянинг отаси куёвини аямай дўппослаб кетди ....

Ёш бўлсада , ичкилик таъсирида ҳолсизланиб қолган куёв ҳатто ўзини ҳимоя қилолмас , бир қоп сомондай ғазабидан куч олган кекса қайнотасининг қўлида у ёқ , бу ёққа улоқтириларди .

Сабрияни отасини ҳатто қудаси , ўзини дўсти ҳам ушлаб қололмас , куёвнинг онаси эса ёқимсиз чинқироқ овози билан додлаб бақирарди .
---- Вод доод , боламни ўлдириб қўяди , ёрдам берийлааар .
---- Ўчир овозингни , -- эри ўшқириб хотинини тепасига борди .

Шу пайтда дарвозадан Сабриянинг далада ишлайдиган катта укаси югуриб кирдию , куёвини ерга йиқитиб олиб ураётган отасини тортқилаб ажратиб олди .

У онасидан бор гапни эшитиб отасининг ортидан югуриб келган эди .

---- Қўйвор , ўлдираман бу ифлосни , -- Сабрияни отаси ҳансираб қолган бўлсада бутун вужуди билан титраб куёвига қараб отиларди .

Ўғли отасини маҳкам қучоқларкан ,
---- Ота нима фойдаси бор энди , онам қанча зоррилаб сўрадилар , бир кунгина Сабрияга ёрдам берай деб , йўқ дедингиз , булар хор қилди опамни , -- йигит кўзда ёш билан отасини дарвозага томон олиб юрди .

Аммо икки қадам босмасларидан , худди энди ўзига келгандек отилиб турган куёв алпон , талпон қадам босиб келиб қайнотасини тортқилиб икки мушт урди ...

Куёвнинг отаси ўртага тушишга улгурмади .
Поччаси отасини урганига ғазаби қўзиган ука куёвни аямай савалаб кетди .
Ёш , навқирон эмасми хомсемиз куёвни бир пастда чўзилтириб ташлади ....

Ҳовлини қий чув овозлар тутган . Қайнона чапак чалиб бор овозда додларди .
Сабриянинг отаси дўстига , қудасига алам билан , нафрат билан қарадию
---- Сендан буни кутмагандим , - деди .

Ота бола чиқиб кетиши билан ҳовли яна жим жит бўлиб қолди .
Қайнотаси деразани тагидаги Сабрия ётган эски гиламнинг олдига бориб у ёқ , бу ёққа разм солди .
Чақалоқнинг кийимлари солинган сумкани , ойнаси синган дераза токчасига олиб қўйди .

Бошини чангаллаб , инқиллаб ўтирган ўғлига қараб ,, ахмоқ ,, -- деб бақирди .
Қўлини белига қўйиб ўшшайиб турган хотинига ,
---- Сан ўлиб қолгандингми , нега келинга , болага қарамадинг , -- деди .
----Манга нима , -- хотинининг хунук шанғиллаган овозидан бўғилган Сабриянинг қайнотаси алам билан қўл силтаб кўчага чиқиб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤47😢31👍14🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌸🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌤Хайрли тонг

⭐️Мехрибонларим, Якшанба,  кунингиз мароқли ўтсин.!

🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍5🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма зўрми .

Ва ниҳоят сал бўш бўлдим .
Сизлар билан дийдорга шошдим .


Энди берай саломим ,
Айтиб ширин каломим .
Дунё кезиб беармон ,
Юринг доим соғ омон .
Шошинг ота она дийдорига ,
Қадрига етинг борига .
Ўғилу қизникига боринг,
Чидамай набиралар хуморига .
Хуллас ҳаёт завқини туйинг
ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг
😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🥰6🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

20 - қисм .

Сабриянинг ота онаси касалхонага етиб келишганда у касалхонанинг икки кишилик палатасида қизини бағрига олиб ўзи ёлғиз ётарди .
Аҳволи бир оз яхши бўлсада , кеча боши зарб билан деворга урилиб , ёрилиши натижасида кўзларининг ичи қизариб , атрофи кўм - кўк бўлиб , юзлари шишиб кетганидан кўзлари очилмай қолганди .

Титроқ қўллари рўмоли ечилиб кетган , битта қилиб ўриб қўйган , икки кундан бери тароқ тегмай тўзғиган , учи товонига тегадиган сочларини эплаш тугул , чақалоқ гўдагини кўтаришга ҳам ярамай муттасил титраб турарди .
Сабрия алам билан қўлини мушт қилиб титроқни тўхтатишга уринар , шишиб кетганидан ёрилиб , қонаб турган лабини тишлаб , кўз ёшларини ичига ютишга ҳаракат қиларди .

Онаси шошиб палатага кирдиююю қизининг аҳволини кўриб йиғлаб юборди ,
---- Сабрия , жоним қизиммм ,- онаси йиғи аралаш инграб қизини юзини силади .
---- Иҳҳ , Сабрия оғриқдан юзи буришиб онасининг қўлидан юзини олиб қочди .
---- Вой ўлай , мангина ўлай , -- эзилиб йиғлаган онаси Сабрияни қўйнидан чақалоқни қўлига олиб , кўтариб деразани олдидаги нарига кароватга ўтириб яна ҳиққилаб йиғлай бошлади .

Отаси каравотга яқинлашди ,
Сабрия беихтиёр инқиллаб ўрнидан туриб ўтирдию , жароҳати боғланган оёғини чойшаб билан ёпиб отасига қарамай бошини эгиб олди .

---- Қизим , жоним қизим мани кечир .
Сани ёшгина жонингни азобга қўйдим .
Сабрия отасининг овози тўлқинланиб гапирган сўзларига бир нарса деб жавоб қайтармади . Деярли юмуқ кўзидан сизиб чиққан аччиқ ёшларини қўли билан аста сидирди ....
---- Бўлди қизим , яхшилаб даволаниб олгин ўзим уйимизга олиб кетаман . Қизингга онанг қарайди .
Отасининг меҳридан баттар эзилган Сабрия ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
Отаси бир зум унинг сочини силаб турдию , кейин бошини эгиб , елкасидаги белбоғига ёшланган кўзини артиб хонадан чиқиб кетди .

Отаси шифокорларга учрашиб қизига нима муолажа зарур бўлса ҳаммасини қилишларини ўтиниб сўради .

Шифокорларнинг ,
---- Кимдандир шикоятингиз борми отахон , қизингизни бу аҳволга солганлар жавоб бериши керак , биз тегишли жойларга хабар беришимиз керак , - деган сўзига ота бечора эътироз билдирди .
---- Илтимос дўхтиржон , ҳеч кимга хабар берманг , қудам дўстим бўлади .
Эшитган қулоққа яхшимас
,, куёвини қаматибди ,, - деган гап . Қудам дўстим бўлади , унинг юзига қандай қарайман , - шифокорга деди ота андиша қилиб .

Шифокор афсус билан бошини чайқаб қўйдию ,
---- Ўзингиз биласиз , - деди елка қисиб .

Сабриянинг отаси шикоят қилишга қудалари олдида андиша қилдию у ишонган одамлари қанчалик беандиша ва худбин эканлигини хаёлига ҳам келтирмади ....

Сабриянинг онаси ичкарида қизини овқатлантириб , неварасига қараб ўтириб анча қолиб кетди . Отаси шифохона ҳовлисидаги ўриндиқда ўйчан ўтирар экан дарвозадан фермер ишчиси бўлган йигит югуриб кириб , аланглаб қараб отани кўрдию тез тез юриб унинг олдига келди .

---- Амаки катта ўғлингизни даладан милитсия олиб кетди , - йигитга пешвоз чиққан ота унинг ҳансираб , ҳовлиқиб айтган сўзини бир зум англолмай қолди .
---- Нимма ....-- оғир ютиниб , беҳол ўриндиққа чўкди Сабриянинг отаси .....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49😢9👍4🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

.... Чақалоқнинг инграшлари тингани билан , тинчгина ухлай олмас , бешик тебранишдан тўхташи билан яна бошини у ёқ , бу ёққа қараб силкитар , бешик қўлбоғлари билан боғланган қўл оёқларини қимирлатиб , питирлатишга ҳаракат қиларди .
Қаттиқ уйқуда бўлсада ожизгина ингалаб қўярди ....

---- Қайнаб чиқаётгандек , кетма кет , тинимсиз юмалаб чиқётган қуртларга қараб
,, Астағфруллоҳ ,, деб юборди кўпни кўрган қўшни момо .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

давоми .....👇👇👇

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20🔥9💔7😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!!!

      БУГУН
1️⃣4️⃣- СЕНТЯБРЬ

🍀БУГУН ХАФТАНИНГ
ДУШАНБА КУНИ,
🌹БАРЧАГА ОМАД ВА
БАХТ ЁР БУЛСИН!

🌷ЭЗГУ ИШЛАР
ҚИЛИШГА АЛЛОҲ КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН!

🌤КУН ДАВОМИДА КЎТАРИНКИ АЪЛО КАЙФИЯТ СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН!!!

БОШЛАНГАН
КУНИНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ЯХШИ АМАЛАРГА ТЎЛА ҚИЛСИН!!!... 🤲🏻

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқ , яқиндаги меҳнат қучоғидаги ўртоқларим , сингилларим , опаларим , доим қўли дуога очиқ онахонларим . Ҳаммага хайрли кун .

Ҳафтанинг биринчи иш куни хотиржамликда бошлансин .
Тошкент тонглари салқин , осмони мусаффо , тинч , Алҳамдулиллаҳ .

Бугундан кўчалар гавжум , автобуслар , метролар тиқилинч бўлади , яндекслар , тирикчиликдаги кўча таксиларининг иши кўпаяди .

Чунки бугундан иститутларда ўқишлар бошланди .
Талабалар янги ўқув йили учун бугундан ўқишга қайтишади .

Улар биринчи курсларга худди биринчи синф болаларига қарагандек раҳм - шафқат ва меҳр билан кулиб қарашади ..😊
Дадилроқ биринчи курслар эса уларга мағрурлик билани энса қотириб , истехзо билан мийиғида жилмайиб ўтишади ..😊

Грантга кирган талабаларнинг қувончи чексиз , хотиржам ўқишни бошлашади .
Катта крсларга хам бекорга
,, грантга киргани ,, демадим , янги қонунчилигимизга мувофиқ ҳар йили бюджет ва тўлов контракт шартлари тўпланган баллга қараб ўзгаради .
Грантга кирганлар йил бўйи ўқимаса , бепарво ўйнаб кулиб юрса , иккинчи курсдан контрактга тушиб қолиши , ёки 50/50 % , яна 100 / 25 % натижа билан грант - тўлов шартнома билан ўқишни давом эттириши мумкин бўлади .

Контрактга кириб хафа бўлганлар , яхши ўқиса , ота , онасига иккинчи курсда грант совға қилиши мумкин .

Шунинг учун талабалардан фақат ва фақат ўқиш , изланиш , ҳаракат қилиш , интилиш талаб этилади .

Хуллас ўқиган ютади .
Мани табриклашингиз мумкин ....
Бугун грантга ўқиб келаётган , 3- курс ўқув йилини бошлаш учун кетаётган қизим бу йил ҳам 100% лик грантни ютиб олди . Ва юқори кайфиятда ўқишни бошламоқда .

Дуо қилиб қўйинг азизларим .

Ҳаммага фарзанлариинг роҳатини кўриб , ютуқларидан қувониб юриш насиб этсин ....

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👏6🥰3👍2🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

21 - қисм .

Палата эшиги очилиб отасининг ташвишли юзи кўринганда Сабрия эшикка тескари ўтириб қизини эмизаётган эди .

Отаси уни хижолат қилмаслик учун олдига ўтмади . Эшик олдида туриб ,
---- Қизим сан ҳеч нарсани ўйламай дам олавер . Ман шифокор билан гаплашдим . Уколларингни хотиржам олгин . Биз онанг билан кетишимиз керак . Яна келамиз , қизим , -- деб аёлига эшикка имо қилди .
---- Хўп ота , -- Сабриянинг овози паст ва хаста чиқди .
Аёлига яна бир бор имо қилган ота ташқарига чиқиб кетди .

Онаси Сабрия билан хайрлашиб чиққанида ташқарида отаси бетоқат у ёқ , бу ёққа юрар , тинмай уфф тортарди .
Эрининг қоп қорайиб , унниқиб кетган юзига қараб аёл ҳайрон қолди ,

----Тинчликми , отаси безовтасиз .
---- Ўғлингни мелиса олиб кетибди , - деди эркак аёлига ер остидан кўз ташлаб .
---- Нега , нима учун , - онаизор титраб кетди .
---- Куёвинг ,, мани урди ,, - деб шикоят ёзиб берибди .
---- Ифлос , одам ҳам шунчалик бўладими , ўзлари мани қизимни не кўйга солишди ахир , - йиғлаб гапирди аёл .
---- Борайликчи , ман дўстимга учрайинчи .
Аёл эркак қудасини
,, дўстим ,, - деб гапирган эрига алам билан қараб қўйди ....

Улар касалхона ҳовлисидан чиқиб кетиши билан , икки қўлини ғижим шимининг чўнтагига солиб олган Сабриянинг эри ғўддайиб кириб келди .
Ҳамширадан сўраб Сабриянинг палатасига кирди .

Эшикни тақиллатмай кириб келган одамнинг кимлигини кўриб Сабриянинг юмилиб қолган кўзлари катта катта очилиб кетди ...

Қизини маҳкам қучоқлаб , оёғини йиғиб ёстиққа қараб сурилди .
Сабриянинг шишиб кетган юз кўзига қараб эрининг юзига кулги пайдо бўлди .

---- Нима бало илон билан бокс тушдингми , - беўхшов ҳиринглади у .
Сабрия эрининг ёқимсиз юзига нафрат билан қарадию , тақдиридан куйиниб кўзларига ёш тўлиб чиқди .
---- Мани уканг урди , - деди эри афтини буриштириб . Ман уни мелисага ёзиб бердим . Укангни қамаб қўйишди .
---- Нимааа ,- Сабрия қўрқув билан эрига ялт этиб қаради .
---- Унақа қилманг дадаси .
Аризангизни қайтариб олинг .
Укам қамалса ота , онам адо бўлишади . Илтимос дадаси , укамни чиқаринг , - Сабрия ўзининг бутун азобини унутиб беандиша эрига ёлвора бошлади .

Қўли қуп қуруқ келиб , столча устида турган , Сабриянинг отаси олиб келган олмадан олиб қарсиллатиб еб , бўш каравотда ўтирган эри пинагини ҳам бузмади .
Охири Сабриянинг ҳиққиллаб йиғлаши жонига тегиб , қўлидаги олма пўчоқни шунққина полга ташлаб хотинининг олдига келди .

Сабриянинг қўлидаги қизига қайрилиб ҳам қарамаси , хотинини юзига қаттиқ термулиб , дағал қўли билан Сабриянинг шишган юзига қўлини қаттиқ юрғизди .
---- Хотинжон , бу ерга чўзилиб ётавермай , болани олиб тўғри уйга борасан .
Онам рўзғорга қийналиб кетди . Бориб ишингни қил .
Далага ҳам чиқасан керак бўлса .
Уйга борган кунинг аризамни қайтариб оламан .
Ғиринг десанг укангни умрини қамоқда чиритаман , - таҳдид билан пичирлаб Сабриянинг узун сочларини қўлига ўраб , тортиб юзини юзига яқинлаштирди эри .
---- Мани тушундинга хотинжон , - сўнг тиржайиб нари кетди .

Сабрия даҳшат билан эрига қарар экан бошқа иложи йўқлигини ич ичидан ҳис қилиб турарди .

Ўзининг тинчлигини деб ота онаси эрта индин уйлантирамиз деб турган укасининг келажагини барбод қилолмасди Сабрия ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39💔12😢4🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

22 - қисм .

Сабрия эри минғирлаб қўшиқ хиргойи қилиб чиқиб кетганидан сўнг , қисматининг аччиқ зарбасидан ўксиб ўксиб йиғлади .
,, Мани гуноҳим нима эди ,
отажон , онажон ,, - йиғи аралаш пичирлаб нола қилди у .

Кечга томон хона эшиги аста таққиллади , кетидан қия очилган эшикдан хижолатли жилмайган қайнотаси кўринди .

Қизини қўйнига олиб , бир нуқтага термулиб ўтирган Сабрия , қимтиниб , эшитилар , эшитилмас ,
---- Ассалому алайкум , - деди .
Ўғлидан фарқли равишда қўлида ул - бул солинган қоғоз ўрамини кўтариб олган қайнотаси каравотга яқинлашиб , саломга алик олди .
---- Ваалайкум ассалом қизим , яхшимисиз .
Мани она қизим яхшими .
Қўлидагиларни столча устига қўйиб , чақалоққа қўл узатди бобоси .
Сабрия бошини кўтармаси қизини узатди .
---- Исмини нима қўйдинглар келин .
---- Умида ....
---- Баракалла ҳали кўп орзу умидларингга эриштиради бу ширин қиз .
Отасидан кўра яхши , бобоси чақалоқни қўлида анча эркалаб кўтарди .

Бир оздан сўнг деразани олдига бориб , Сабрияга қарамаси , томоқ қирди қайнотаси .
---- Келин , энди бўлар иш бўлди , бу ёғини сур - сур қилиб юрганимизнинг фойдаси йўқ .
Отангизни олдида хижолат бўлсамда , ҳозир ўғлим тўғри йўл тутяпти деб ўйлайман . Жаҳл устида қизингизни етим қилмайсизку , тўғрими .
Сабрия ҳиққиллаб йиғлаб юборди ,
---- Ахир , отажон сал қолса ўлиб кетардим , ўғлингиз ....
----- Энди ўзим ҳимоя қиламан сизларни , ўғлимни ҳам тавбасига таянтираман , - Сабриянинг сўзини бўлди қайнотаси .
Келинининг шишиб кўкариб кетган юз - кўзига , абгор ахволига ачиниб юраги зирқирасада ҳозир ўғли тараф бўлиб келинини уйга қайтаришни ўйларди , қайнотаси .

Сабрия қайнотаси эри тараф эканини , агар ўзи қарор қилмаса укаси қамалиб кетиши мумкинлигини ўйлаб бошини илкис кўтарди .
Қайнотаси ҳамон деразадан ташқарига қараб турарди .
---- Ман розиман отажон . Бу ердан жавоб беришса бизни уйга олиб кетинг ўзингиз , - деди қатъий овозда.

Қайнотаси ялт этиб келинига қаради , зумда чиройи очилиб ,
---- Ҳа бу бошқа гап , - қизим , Сиз яхшилаб даволаниб олинг . Ҳаммаси яхши бўлади , - деди .

Сабрия бирор нарса яхши бўлишига ишонмасада бош силкиб қўйди .
Неварасини суюб , эркалаб келинини қўлига берган қайнотаси кўнгли хотиржам бўлиб чиқиб кетди .

Сабрия аста секин қоронғулик тушиб келаётган деразага қараб чуқур хўрсиниб қўйди .
,, Бу ёғига ўзи учун , қизи учун курашиб яшаши керак ,, - махзун ўйларидан кўз қароқлари яна ёшга тўлиб келди , бир киприк қоқиши билан аччиқ томчилар ҳали шиши қайтмаган юзидан кетма кет юмалаб тушди .....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😢22🔥2👍1
#нимадир.

Бошлар оёқ, оёқлар бош бўлиши ҳақида кўхна қонуният бор, бу дунёда...

Москва метроси ёнида суратга тушган тўртта мўғул вакилининг суратини кўриб қолдим. Йирик-йирик одамлар...

Билмадим, новчаликда шведларни ортда қолдирадигандек, барвасталикда Валуевни бериб турибди, ҳар бири...

Устида Чингизхон замонасида кийилган совут, бошида эса бўрк. Тарихнинг чангу тўзони ювиб кетган эски шуҳратни худди тирилтирмоқчи бўлгандек шаҳд билан турибди ҳар бири...

Мирзо Бобурни Ҳиндистонда мўғул деб аташади. Бобурийлар империясини эса Буюк мўғуллар империяси...

Амир Темур Бибихонимга уйлангач, кўрагон яъни хоннинг куёви таҳаллусини олди. Қайси хоннинг? Мўғул хонининг...

Уларга куёв бўлиш ҳам фаҳр эди, демоқчиман!

Учта ирқдан бири монголоид, яъни мўғулсимон ирқ деб аталади... Биз ҳам шу ирққа мансубмиз!

Қисқаси уларнинг ўтмиши шон-шуҳратга тўла, Ҳозири эса...

Лекин бу бари тугади дегани эмас. Миллат-миллатлигича қолса албатта қачондир яна қайтадан юксалиши мумкин.

Чунки кўп нарса худди кун ва тун каби алмашиниб туради. Қачондир ўзбек деган ном ҳам дунёга кучли бир миллатни англата олишига ишонаман.

Аммо бир нарса ҳавотирли... Онг остига сингиб қолган қуллик тушунчасини баъзан бутунлай ювиб ташлаш учун ҳали кўп сувлар оқиб ўтишига тўғри келади.

Рингга билаги бақувват полвон чиқиб, рақибни енгиб юрти байроғини юксак кўтарса, бу албатта фаҳр... Аммо бу қадим халқнинг бир мақоли бор:

"Билаги зўр бирни йиқади, билими зўр мингни... "

Менимча ҳақиқатга тик қараш вақти келган. Дунёдаги 60 фоиз олим яҳудий миллатига мансуб. Исаак Ньютонни оласизми ёки бошқа...

Лекин яҳудий миллатига мансуб спортчини, курашчи ёки каратэчини биз танимаймиз. Улар ё шахматчи бўлишади ёки Айтишник...

Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги холокостдан кейин олимлар еврейлар миясини ўрганишибди. Интеллект юқори кўрсаткичда аммо уларнинг онг ости фонида оловдан қўрқиш фобияси мавжуд экан.

Кўп ўйлайман. Нега бизникилар рингда, оёқни ердан силжитмай туриб, рақибни мушт билан аямай туширишда абжиру лекин футболда, кенг чим устида шаталоқ отиб югуриш талаб этиладиган спорт-футболда у қадар яхши кўрсаткичда эмас, дея...

Назаримда ҳаммаси генимизга чўкиб қолган унсурларга боғлиқдек. Бизникилар югуришолмайди. Бизникилар рақибга юзма-юз туришга ўрганишган. Бизникилар ош ейишади, иликни тўлдиришади. Майдонда туриш учун, йиқилмаслик учун, зарбаларга чидам бериш учун...

Кимлардир футболчиларимизни камситиб гапирса, уларни шу гапларни айтиб оқлагим келади. Яна баъзида ўзи ўзбек бўла туриб, миллатимизни ерга уриб гапирадиганларнинг ҳар хил гапларини эшитиб қоламан.

Бизникилар унақа, бизникилар бунақа... Шундайларга «жим, кут!» дегим келади. Биз энг кўп уруш кўрган миллатмиз, биз энг кўп генерацияга учраган халқмиз. Биз энг кўп босқинчиликдан азият кўрган лекин дунё сатҳидан барибир йўқ бўлиб кетмаган миллатмиз.

Бунақа миллатлар қачондир уйғонади. Напалеон қачондир Хитойни «ухлаётган гигант, уни уйғотманглар! Агар у уйғонса, дунёни эгаллайди» деганда, бу гапларни Хитойнинг генофондини назарда тутган ҳолда айтган деб ўйлайман. Мана Хитой уйғонди ва бугун юксалиш йўлида!

Ҳеч қачон бир миллатнинг келажаги ҳақида унинг шу кунгача босиб келган йўлини назардан қочирган ҳолда гапириб бўлмайди. Бу «йигитнинг омади билан ўйнашма» га ўхшаш гап.

Халқимиз жуда тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган! Меҳнатдан қочмайдиган ва мақсади йўлида интилувчан! «Россияда бизникилар мардикордан баттар!» деб гапираётганлар доим бир нарсани унутади. Тўғри, сизнинг кўзингизга булар мардикор бўлиб кўринади, лекин мардикорми, мардикор эмасми, нима бўлганда ҳам улар ҳаракатдаги куч! Мақсад йўлидаги куч!

Ишлаб келиб уй қуряпти, машина оляпти. Шу камлари битса, боласини ўқитиш учун ишлашга кетади. Ҳиндистонда рикша ҳайдаб бола ўқитган отанинг бугун ўғли Google компаниясини бошқармоқда. Бизникиларнинг боласи ҳам эртага ҳудди ўша самарани беради.

Ин шаа Аллоҳ

©️Ummu Zaynab Ummu
❤23👍7🔥5
✨🌗 СЕНСИЗЛИК. ✨🌗

Бошгинамда порлайди ҳилол,
Тунлар тонгга элтгувчи йўлак.
Уммонлардек кўзлари зилол,
Ҳеч дардим йўқ ўзингдан бўлак.

Яна туйғуларга асирман,
Яна ғуруримнинг боши ҳам.
Нархи қанча бўлди кўнгилнинг,
Бир пулликми ёки бир дирҳам.

Яна бошгинамда минг синов,
Ҳижронларнинг кўзларин ўйдим.
Сенсизликдан ўйнадим гаров,
Ва соғинчга ютқазиб қўйдим.

Қолмасдекман соғинчдан омон,
Хаёлларим дилҳун, парихат,
Оқ қоғозда нигоҳинг томон,
Нигоҳларим йўлламоқда хат.

Қиё боқмас нигоҳларинг зим,
Мен юборган хатни ўқимас,
Ахир билмайсанми азизим,
Қарға кўзин қарға чўқимас.

Тошбағирга қилиб фидо жон,
Синовларда синдилар илким.
Ўзинг мадад бергин Художон,
Сабр бўлсин ғазнада мулким.

Чалкаш тақдир сўқмоқларида,
Йиғлаб сиқтаб, насибам ошаб,
Минг йил бўлди лек ҳанууз ҳамон,
Сенсизликда юрибман яшаб.

Мен заминда сен осмон қадар,
Хаво етмас менга бир ютум.
Сўнгги сўзим, келолмасанг гар,
Оғу юбор менга бир қултум.

Увол бўлган қадримга йиғлаб,
Куйиб борар манабу ерим.
Юракни қоқ иккига бўлиб,
Туғилдида мана шу шеърим.

🌹🌹 ГУЛСИН ОЙ. 🌹🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤝Саломлашишдаги гўзал одоблар

Фарзандларингизга кўрсатинг, яқинларга ҳам юбориб қўйинг.
ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН

Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.

© Ўткир Хошимов.
❤6
​​✍МИЯДАГИ ЗАҲАР



Қадимги Хитойда бир қиз турмушга чиқди. Келинлик ҳаётининг илк кунлариданоқ эри ва қайнонасининг хизматига киришди. Бироқ нимагадир эри уни тез-тез тергар, баъзида айбларини юзига соларди. Аёл бора-бора бу ҳолдан безди, ундан қутулиш пайига тушди. Ўйлай-ўйлай гиёҳлар билан даволайдиган табибникига йўл олди. У отасининг эски таниши эди. Аёл табибга дилини ёрди:

– Мен эрим билан ортиқ яшаёлмайман. Жоним ҳиқилдоғимга келди, тўйиб кетдим. Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Бир иложини топинг, истаган пулингизни бераман...

Гиёҳчи-табиб унинг мақсадини тушунди-ю, лекин ўзини гўлликка солиб сўради:

– Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?

– Кучли заҳар керак. Ўша билан эримни заҳарлайман ва барча алам-изтироблардан қутуламан.

Гиёҳчи узоқ ўйлади, сўнг:

– Бўпти, сенга ёрдам бераман. Лекин иккита нарсани яхшилаб тушуниб ол. Биринчиси, сен эрингни бирданига заҳарламаслигинг керак. Йўқса, нима бўлганини одамлар тезда пайқаб олади. Мен сенга эрингни аста-секинлик билан заҳарлайдиган бир гиёҳ бераман. У худди ўз ажали билан ўлгандек бўлади, ҳеч ким ҳеч нарса сезмайди. Иккинчиси, шубҳа-гумонлардан нари бўлиш учун ғазабингни яширишинг шарт. Эрингни ҳурматлашинг, севишинг, сўзини икки қилмаслигинг ва сабрли бўлишинг керак. Агар шуни уддалай олсанг, у ўлган пайти ҳеч ким сендан шубҳаланмайди.

Қиз айтилганларга рози бўлди. Ҳар куни эрининг овқатига гиёҳлардан озгина-озгина қўша бошлади...

Хотинининг муомала-муносабати яхши томонга ўзгаргани, мулойимлашганини кўрган эр унга меҳр қўйди, уни тергамайдиган, майда-чуйда камчиликларига кўз юмадиган бўлди. Бир куни юраги ҳаяжонга тўлиб: “Сен дунёдаги энг яхши рафиқасан. Йигитлигимда худди шундай турмуш ўртоғим бўлишини орзу қилгандим”, деб дил изҳори қилди.

Қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ҳам яхшиланди. Ярим йил ўтар-ўтмас улар худди она-боладай иноқ бўлиб кетишди.

Шундай кунларнинг бирида қиз гиёҳчининг ҳузурига келди. Унга ялиниб-ёлвора бошлади:

– Сиздан ўтиниб сўрайман, эримни қут­қаринг. Анави заҳарнинг кучини кесадиган бирор нарса беринг. У кишининг ўлишини истамайман. Эримни яхши кўраман, у дунёдаги энг яхши умр йўлдоши.

Бу гапдан табибнинг юзига табассум югурди. Сўнг қизнинг кўнглини бир дунё қувончга тўлдирган мана бу гапларни айтди:

– Хавотирланма, қизим. Мен сенга ҳеч қанақа заҳар берганим йўқ эди. У гиёҳлар шунчаки зиравор, холос. Заҳар аслида сенинг миянгда, онгингда эди. Мана, ундан қутулибсан. Сени табриклайман. Қўшганинг билан қўша қари, бахтли бўл, қизим.
❤32🔥5