📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📖 КИТОБДАН САБОҚ | РУМИЙ

Бир куни инсон ўзининг энг катта душмани қаердалигини сўради.

У узоқ йўлларга қаради, одамларнинг хатоларини кўрди, тақдирдан нолиди, ўзини тушунмаган инсонларни эслади. Аммо қанча изласа ҳам, жавобни топа олмади.

Шунда у бир муддат сукут сақлади.

Ва биринчи марта ўз ичига қаради.

У ерда қўрқувларини кўрди. Ҳасадини кўрди. Кечиролмаган одамларини кўрди. Ўтмишда қолган воқеаларни қайта-қайта эслаб, бугунги кунини ҳам ўша кечаги оғриқ билан яшаб келаётганини англади.

Шунда тушунди:

Инсон баъзан ташқи дунё билан эмас, ўзининг ички дунёси билан курашар экан.

Бировнинг хатосини кечириш осон бўлиши мумкин, аммо ўзингизнинг хатонгизни қабул қилиш қийин.

Бировнинг камчилигини кўриш осон, аммо ўзингиздаги камчиликка қараш учун жасорат керак.

Бировни ўзгартиришни хоҳлаш осон, аммо ўзингизни ўзгартириш учун сабр керак.

Шунинг учун инсон аввало ўз қалбини тарбия қилиши керак.

Қалбингизда нафрат бўлса, дунёда яхшилик кўп бўлса ҳам уни кўриш қийин.

Қалбингизда шукр бўлса, оддий кун ҳам неъматга айланади.

Қалбингизда меҳр бўлса, оддий инсоннинг ҳам қадрини ҳис қиласиз.

Ҳаётда ҳамма нарсани тушуниш шарт эмас.

Баъзи саволларнинг жавоби вақт билан келади.

Баъзи эшиклар нима учун ёпилганини кейинроқ тушунасиз.

Баъзи инсонлар нима учун учраганини эса улар ҳаётингиздан кетганидан кейин англайсиз.

Шошилманг.

Ҳар бир уруғ бир кунда дарахт бўлмайди. Ҳар бир дуо ҳам инсон хоҳлаган вақтда ижобат бўлавермайди.

Сизнинг вазифангиз — яхшилик қилиш, ҳаракат қилиш ва қалбингизни пок сақлаш.

Қолганини вақтга ва Яратганга топширинг.

Чунки инсон ҳамма нарсанинг натижасини бугун кўришни хоҳлайди. Аммо ҳаётда шундай нарсалар борки, уларнинг маъноси фақат вақт ўтганидан кейин очилади.

Балки бугунги йўқотишингиз эртанги топишингизнинг сабабидир.

Балки бугунги қийинчилик сиздаги ҳали кашф этилмаган кучни уйғотар.

Балки сиз ёпилган деб ўйлаган эшик ортида сиз учун яхшироқ йўл бордир.

Шунинг учун ҳар бир ҳолатда бир саволни ўзингиздан сўранг:

«Бу воқеа менга нимани ўргатяпти?»

Чунки ҳаётда содир бўлган ҳар бир нарса биз хоҳлаган нарса бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир нарсадан бирор нарса ўрганишимиз мумкин.

🌿 Бугунги сабоқ:
Ўзгаларни ўзгартиришга уринишдан олдин ўзингизни англашга ҳаракат қилинг. Чунки инсоннинг энг узоқ сафари — бировнинг олдига эмас, ўз қалби томон қилган сафаридир.
❤11👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 PSIXOLOGIK TEST Qanday uxlasangiz, shunday yashaysiz!

Rasmga qarang va odatda qaysi holatda uxlayotganingizni tanlang:

✨Kelajakda sizni nimalar kutayotganini bilib oling

Javobini koʻring👇

https://t.me/+GLvjLRAXBsgwNDgy
https://t.me/+GLvjLRAXBsgwNDgy
❤2
​​✍НОКОБИЛ ФАРЗАНД ОНАСИНИНГ КОТИЛИ...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Яқинда қўшним вафот этдилар. Жуда яхши аёл эди. Қўни қўшничилик ҳақларига риоя этадиган, иффатли, ибодатли аёл эдилар.Шифокорлар юрак ҳуружи дейишди. Шунчаки қарилик ва юрак ҳуружи. Тамом! Ўлди қутилди. Ўлди азиз бўлди. Тириклигида иккита кабобга тенг кўрмаган ўғли, ўлгандан кейин қўй сўйиб элга марака қилди.
Онаҳон жуда ажойиб инсон эдилар. Содда ва жуда ҳам камтар. Кўп бора гаплашиб, дардларини эшитиб, дуоларини олардим. Бир дона ўғиллари ва иккита қизлари бор эди. Ўғил хотинни кетидан пойтаҳтга кетган, қизлар уйлик-жойлик бўлиб, ўз оиласи билан яшарди. Она бир ўзлари турар эдилар. Қизлари келиб турарди. Ўғилни жуда кам кўрардим.
Кунлардан бир кун ўғил кела солиб «биз билан яшайсиз. Олиб кетаман», деган гап айтибди. Бирдан меҳрибонлик қилиши ортида бошқа гап бор экан. Ўғил катта ҳовлини «нотурар жой» қилиб, кредитга қўйиб, катта миқдорда пул олмоқчи бўлган экан. Мана шу учун олиб кетаман деган. Бу гапларни эшитиб онаҳон жуда ўксидилар. Назаримда, бир кунда қариб, мункайиб қолганга ўхшади. «Кўчада қоламан. Қариганда сарсон бўламан» дедилар.Дедилару, оналик меҳрими ёки бошқа омилми… барибир рози бўлдилар. Ўғил ҳам қўл қўйдиргунча гирдикапалак бўлди.
Бир кун қаттиқ жанжал овозини эшитдим. Ўғиллари билан телефонда гаплашаётган эканлар. Уйларига кирдим. Ўғил ўз онасига бақириб, сансираб гапирарди. «Болам, мени тўғри тушун», деб йиғларди ҳалос она шўрлик.Телефонни қўйдию жим бўлиб қолди. Ўксиб ўксиб йиғлади. Дори бердим. Бир оз овутгандек бўлдим… тинчландилар. Онам ҳам чиқиб, бир оз гаплашдилар. Кўнглим бўлмай чиқиб кетдим. Эрталаб жойнамоз устида жонлари узилибди.
Бу хабарни эшитдим-у, қотиб қолдим. Бир жиноятчи қотиллик қилса қамашади. Бир инсон бошқани мулкига тажовуз қилса қонун албатта жазо беради. Лекин ўғил онасини гўрга тиқса, уни юрагини адо қилса «юрак ҳуружи» деб ташҳис қўйишади. Бу ишда ҳеч ким айбдор бўлмайди. Бир оилада келинига зулм қилиб, жигари ириб кетгунча, оддий сариқ касалдан ўлиб кетгунча шифокорга жўнатмаган қайнонага қонунда ҳеч қандай жазо йўқ. Отасига ичиб келиб қўл кўтарган фарзандни тинчлантириш учун чиққан қўшни, нокобил фарзандни бир шапалоқ урганда йиқилиб, калласи тошга тегиб мийяси чайқалса, қўшнини қамашади. Жазо беришади. Ўз отасига қўл кўтарган аблаҳ эса жазосиз қолади. Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор. Улар жазосиз, бемалол яшаб юрибди. Пичоқ, қурол ва буюм билан ўлдирган қотил-у, сўз билан ўлдирган қотил эмас.
❤25😢7🔥4
Шукр қилган...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”📖
❤19🔥5👏1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .✍

12 - қисм .

Беҳол ётган Сабриянинг қулоғига чақалоқнинг қаттиқ ингалаши узоқ , узоқдан эшитилгандай туюлди .

---- Мана қизим ширингина , ўзингга ўхшаган чиройли қизчалик бўлдинг , табриклайман . Аммо у бир оз кичгина , шунинг учун унга алоҳида қараймиз . Сен эса тиниқиб ухлаб олгин .
Беморга керакли муолажаларни қилинг , - шифокор аёл ҳамшираларга топшириқ бериб , чақалоқни олиб чиқиб кетди .

Чақалоқ муддатидан олдин туғулган , жуда кичгина ва нимжон эди . Унга турли керакли апаратларни улаб , ҳаёти учун ёрдам беришга шошган шифокор , унинг яшаб кетишини астойдил тилаб дуо қилди .

Ташқарида эса момо бесаранжом турар , ичкаридан бир мужда кутар .
Сабриянинг қони қочган оппоқ юзлари. , киприкларида илиниб турган кўз ёшлари эсига тушиб ич ичидан эзиларди .

Ва ниҳоят шифокор кўринди . Момо унинг олдига шошди .

---- Суюнчи беринг момоси , қиз набирали бўлдингиз .
----Аллоҳга шукур , яхшими она бола .
---- Ҳаммаси яхши уйингизга кетаверинг .

Момо кўнгли жойига тушиб ҳорғин изига қайтди .
Қишлоққа келиб Сабриянинг қайнонасига хушхабарни етказиш учун унинг уйига кирди .

Сабрияни қайнонаси уй зинасида ўтирар , бошидаги рўмоли қийшайиб кетган , оғилхонадан овози келаётган эрининг битта гапига ўнта жавоб қайтариб жанжал қилаётган экан .

Момо дарвозадан кириб ,
---- Ҳай , ҳай қўшни уят бўладия , секинроқ , - деди .
Ундан кўра хурсанд бўлинг набирали бўлдингиз .
Сабрия қиз кўрди .
---- Нима , ким унга туғ деди , энди боламга қарайман деб ишламайдими , - момо қайнонанинг гапини эшитиб бир зум довдираб қолди .
---- Қўйинге қўшни . Сабрия ишламаса очдан ўласизми . Ана ўғлингиз ишласин , эрингиз ишласин .

---- Эээ сизга нима боринг уйингизга , - Сабриянинг қайнонаси момони дарвозадан ҳайдаб чиқарди .
---- Ҳой қўшни эсингизни йиғинг , эртага келинингиздан хабар олинг . Ўғлингизга айтинг хотинига борсин , - момонинг гаплари ҳавога учди .
---- Сизни ишингиз бўлмасин , қандай туққан бўлса шундай келади ўзи .
Ўғил туққан бўлсайкан ўғлим орқасидан борса , - ҳамон шанғилларди қайнона .

Момонинг таъби хира бўлди ,
---- Астағфрулло , Сабрия бечорани жонига тўзим берсин , - деб ўзига ўзи гапириб йўлга чиқдию бир оз ўйланиб қолди .

,, Сабриянинг онасига айтмасам бўлмайди , булардан яхшилик чиқмайди ,, - деб ўйлади момо ва Сабриянинг ота онасининг уйига қараб жадаллаб юриб кетди .

Сабриянинг онаси хушхабарни эшитиб хурсандчилигидан йиғлаб юборди .

Кўчадан ҳар доимгидек маст бўлиб келган ўғлига
,, хотининг қиз туғибди ,, - деб иддао қилган онаси ,
---- Ман ўғил туғади деб ўйловдим , - деб сархуш ўғлининг ғурурига тегиб уни жахллантириб юборди .
Ўзича сўкиниб , ер тепинган ота бўлмиш Сабрияни эри уйи остонасидан кирдию оёқ кийимини ҳам ечмаси қоқ гиламни устига ағанаб ухлаб қолди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🤔11👍3🥰3🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

13 - қисм

Эрталаб отасининг бақириши билан уйғониб амаллаб ташқарига чиққан Сабрияни эри патак бўлиб кетган сочини қарт қарт қашиб , отасига аранг кўзини очиб қаради ,

---- Нима гап , бунча бақирдингиз .
---- Ўчир овозингни ахмоқ , қуёш тиккага келди , ётишингни қара .
Бугун бориб келиндан хабар ол .
---- Бормайди , ана онаси борсин , - шанғиллаган овоз келган тарафга қараган ўғил , ошхонада олов ёқолмай тутатиб ўтирган онасини энди кўрди .
---- Онанг айтаверади , бор болам . У сани биринчи фарзандинг , сан отасан энди , - отаси насихатомуз гапириб , чўнтагидан бир сиқим пул чиқариб ўғлига бердида бурилиб кетди .

Аммо шу куни ҳам кейин ҳам на Сабрияни эри , на қайнонаси йўқлаб бормади .
Ўзини ота онаси бориб туришди .
Бола нимжон бўлгани учун шифохонада 10 кун апаратларга улаб қараб беришди .

Жавоб берилган куни Сабрияни отаси ,
---- Қизим исмини нима қўясан , - деб сўради .
---- Куёвингиз , уйдагилар нима деса шу , отажон .
---- Ҳммм , - негадир алам билан хўрсинган отаси , кеча куёвини олдига борганини , куёви , манга қизингиз ҳам , қизи ҳам керакмас , ўғил бўлса олиб келардим ,, - деганини аламидан куёвига бир мушт туширганини қизига айтиб ўтирмади .
---- Кўнглингдаги исмни айтавер қизим , ман ҳозир бориб қизингни ҳужжатарини тўғрилаб келаман , кейин сани уйингга олиб бориб қўяман . Муросаю мадора қилиб яшайсан қизим . Бу сани қисматинг , сабр қиласанда , - отасининг гапидан кейин Сабрия бошини эгди .

---- Майли отажон сиз нима десангиз шу .
Қизимни исмини УМИДА қўйинг .
Мани ўзиз айтгандек қисматимнинг аччиқ зарбаларига сабр қилиб , чидаб яшашимга ягона умид бергувчим шу бўлади .

Отаси биринчи маротаба ўзига узоқроқ гапирган қизининг аламли , ҳақиқат сўзларига ҳеч нарса деёлмадию бурилиб кетди .
Сабрия отасининг ортидан кўнглида аллақандай номаълум ҳадик билан термулиб қолди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢32👍16❤12🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤎🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЗИЗЛАР!🌸🤎

🤎💚ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН. ❤️

🤎💚Биласизми?!
Энг яхши, энг
чиройли ризқ
мол - мулк эмас.

🤎💚Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг
сиз учун энг
афзал ризқдир борлигидир.

🤎💚Аллоҳ бу неъматларни сиздан узоқ қилмасин!
🤎💚Қайси биридир
узилган бўлса, ўрнини ундан
яхшиси билан тўлдирсин!!!

🤎💚ЖУМА тонги муборак
бўлсин..🌤

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрли қадрдонларим , ҳамма зўрми .

Бугунги Жума кунининг хайру саховатини, файзу барокатини хушкайфиятда , табассум билан сизга улашдим .

Чунки ман ҳам эрталабдан олти ёшлардаги жажжигина қизчадан ширингина табассум билан
,, хайрли ва барокатли кун сизга ҳам муборак бўлсин бувижон ,,
деган самимий қутловни олдимда , бозорда 😊.

Биласиз табассум юқумли , меҳр эса тарқатилганданина кўпаяди .😘

Шунинг учун сизга табассум қилиб меҳр улашдим .
Саломат бўлинг азизларим ..

Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰11❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ,✍

14 - қисм .

Сабрия ота - онаси билан бирга чақалоғини бағрига босиб эрининг уйига кириб келганида тушлик маҳали бўлиб қолган . Ҳамма ўзини салқин уйга урган , кўчада ҳам ҳеч зоғ йўқ эди .

Чақалоқни Сабрияни қўлидан олган онаси дарвозадан чақириб кириб борди ,
---- Қуда , қудаюювв . Қизингиз келди қаранг , - токи қудаси уйдан чиқмагунча чақириб тураверди .
Ҳар доимгидек ухлаб ётган қайнонаси уйдан чиққан пайти Сабрия ҳам сумкаларини кўтариб онасининг олдига келди .

Қайнонаси дарвозадан келгувчилар келини билан онаси эканини кўриб изига қайтиб , уйига кирмоқчи эди , қудаси гапириб тўхтатди .
---- Ҳай ҳай қудажон қаранг ширин қизингиз келди , - деб ҳовлига кирди .

Қайнонаси орқаси йиртиқ калишини шаппиллатиб уларнинг олдига келди .
Сабриянинг саломига эътибор ҳам бермади .
Чақалоқни қўлига олиб ,
---- Тош текканга , бало тегмайди . Катта бўладда , манг ётқизинг уйга олиб киринг , - деб келинини қўлига тутқазди .

Сабрия бир қўлида чақалоқ , бир қўлида сумкалари билан уйи томон юрди .

----- Қудажон дуо қилинг , болаларимизни , - Сабриянинг онаси қудасига юзланди .
Қудаси эса чимирилиб туриб ,
---- Қизингизга айтиб кетинг . Бола баҳона уйга кириб ётиб олмасин , билиб , билиб ишини қилсин , - деди .
Сабрияни онаси оғиз очишга улгурмаси қудаси ўзининг уйига кириб кетди .

Онайизор юраги зирқираб қизининг уйига кирди .
Отаси қаттиқ тайинлаган эди ,
,, қизингга айт , чидаб яшасин . Кўзини ёшини оқизиб бормасин мани олдимга . Мани ўртоғим билан яхши ёмон қилмасин , сабр қилса , яхши бўлиб кетади ҳаммаси ,, .

Онаси ҳозир Сабрияга шуларни айтиб насиҳат қилиб кетиши керак .
Бир кунгина қолиб , чақалоққа қарашга қизига кўмаклашишга хам рухсат бермади эри .

Онаси кирганида Сабрия кийимларини алмаштириб , уйини йиғиштираётган эди .
Эрининг кийимлари ҳар ёққа сочилган , ётган ўрни йиғилмаган , кўрпачаларнинг усти нон ушоқлари ва конфет қоғозлари бўлиб ётарди .

Сабрия уйини тозалаб олгунича онаси болага қараб турди .
Ингалашни бошлаган чақалоқни Сабрияга бериб , онаси боя бозордан олиб беришган овқатини идишга солиб қизини олдига қўйди .
---- Қорнингни тўйғазиб ол қизим .
Бундан кейин топилганини ейсан .
---- Бугун қоласизми онажооон , - Сабриянинг жавдираган кўзларига қаролмай жавоб берди онаси ,
---- Йўқ болам , отанг рухсат бермади , ман кетаман ухлаб қолма , болангга ҳушёр бўл .
---- Тез - тез келиб туринг жон онажон , - Сабрия изиллаб йиғлашга тушди .
Онаси чидолмади , шошиб қизининг пешонасидан ўпдию рўмолини учини оғзига босиб чиқиб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41😢12🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

15 - қисм .

Сабрия онаси кетганидан сўнг , қизини кийимчаларини алмаштириб ухлатди .
Уйининг деразасини ва пардасини очиб қўйиб , ўзи ташқарига чиқди .
Кетганидан бери супурги тегмаган ҳовлига қараб хўрсиниб қўйди .

Баҳорда яхши ният билан ҳовлининг ўртасида эккан , ҳар куни челаклаб сув ташиб тагига қуйган , анча бўй чўзиб қолган иккита дарахтчаларининг таги қуриб , барглари сўлиб , ўзиям маюс бош эгиб қолганди .

Сабрия ишчан қиёфада ишга тушди . Қоқ туш бўлсада шундоққина дарвозасидан ташқаридаги ариқдан челаклаб сув ташиб ҳовлига уриб ташлади . Дарахтларини тагига сув қуйди .
Оғзи очиқ ётган қозонни сувга тўлдириб , тагига олов ёқди .

Ошхоналарга ҳам сув сепиб қўйди .
Ҳовлининг суви селгиб қолганидан сўнг тоззагина қилиб супуриб олди .
Ошхоналарини ҳам супуриб , идишларини ювиб , кирларини ҳам ювиб олдию ёйишга улгурмади .

Чақалоқнинг йиғисини эшитиб уйига кириб овқатлантириб чиқди .
Вақт ҳам кечга қараб оғганлигини кўриб секин қайнонасини эшигини таққиллатди .
---- Ойижон , набирангизни олдига кириб ўтириб туринг , ман кирларимни торга ёйиб , қозонга овқат солиб олай .
---- Қандай қилсанг қилавер , мани безовта қилма , - деган овози эшитилди қайнонасининг .

Сабрия эшикда бир зум турдию , ортига қайтиб кирларини ёйишга тушди .
Қизчаси уйғоқ ётганини сезиб деразадан қараб қараб , хабар олиб қўярди .

Овқати ҳам пишиб , қоронғу тушганидан сўнг қайнонаси ҳам , ярим яланғоч қайниси ҳам уйдан чиқишди .
Қайнотаси қаердадир қоровул бўлиб ишлар , шу куни у навбатчиликка кетган экан .
Сабрия уларга овқатини бердию чақалогини олдига кириб ўтирди .

Бахтига қизи ҳам ювош , қорни тўйса ухлаб ётаверади .
,, Нурсиз ҳаётимдаги ёлғиз Умидим ўзимни ,, - Сабрия қизини ёнига ётди ...
Янги туққан аёл , куни бўйи тинмаганлиги , чарчоқ ўз кучини кўрсатиб ухлаб қолди ...

Бир пайт елкасидан кучли қўл тортқилаб учириб юбордию , елкаси билан деворга урилиб гарангсиб бошини кўтарди .
Тепасида чайқалиб эри турар , ҳар нафасида пиёз аралаш ароқ ҳиди гуппилларди ....
---- Нега ётибсан , бир ишни қойиллатгандек , нимага ётибсан ,- бўкирди у қўлини пахса қилиб .
---- Дадаси урманг , илтимос , кўзим илинибдида . Жон дадаси бақирманг , қизингиз йиғлаб қолади .
----Ўчир овозингни , қизингиз дема , ман ўғил туғасан дегандим , - яна бақирди эри.
Унинг овози очиқ деразадан чиқиб ҳовли бўйлаб эшитилар , лекин қайнонаси чиқиб келмасди .

Отасининг бақирганидан чўчиб тушган чақалоқ ҳам ингалаб йиғлаб юборди .
Сабрия эмаклаб қизининг олдига келди .
Қўлини чўзган махали эри бир қўллаб чақалоқнинг йўргагидан чангаллаб кўтариб Сабриянинг қўлига отиб юборди .
---- Йўқол , ўчир болангни овозини . Ман ухлайман , чиқ уйдан .

Қўлига қаттиқ тушиб чириллаб юборган қизини жон ҳолатда бағрига босган Сабрия бир қўли билан эрини калтагидан ўзини ва қизини ҳимоя қила бошлади .

---- Дадаси урманг , болага тегади урманг .
Сабриянинг зор зор йиғлаганига қарамай қўлидаги боласи билан бирга судраб эшикдан ташқарига чиқариб юбориб эшикни ёпиб олди эри .

Сабрия боласини овутиб олгунича эшикдан нари кетди . Яна эри боланинг овозига безовта бўлиб чиқиб уриб кетмасин деб қўрқди .

Кейин қайнонасини эшигини тақиллатди , қайниси ётган уйни таққиллатди , аммо улар эшик очмадиям , ташқарига чиқмадиям .

Ярим тун , чигирткаларнинг чириллаши , ариқдаги сувнинг шилдираши ва қурбақаларнинг қуриллаши , онда - сонда итларнинг ҳуриши сокин тунда жаранглаб эшитилади .

Эндигина 16 ёшдан 17 га кираётган Сабрия ёшгина бошига тушган ҳаёт қийинчиликлари қаршисида довдираб анча пайт эшигининг ташқари остонасида қизини бағрига босиб йиғлаб ўтирди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤49😢26🔥11👍5🌚3🤔1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Ибрат

Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, деди.
Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила: “Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику?! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман”, деди.
Ота индамай бошини паст қилганча растадан узоқлашди.
Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
“Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма!” деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга аралашма, дегандай жеркиб ташлади.
“Қариганда уйда ўтирсинлар, кун совуқ, Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар”, деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди...
Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди...
❤16😢5
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Ҳеч қачон ўтган кунлар учун ўзингизни қийнаманг.
Йўқотишлар ҳам, тугаган муҳаббат ҳам ҳаётнинг бир бўлаги.
Инсоннинг қадри фақат эришганида эмас, балк
и севгани, ишонгани ва юракдан яшаганидадир.
👍4
БОЯЗИД БИСТОМИЙНИ ЙИҒЛАТГАН ҒАМ¹

Султон ул-орифин Боязид Бистомийни ғамгин кўрган муриди, бу ғамгинлик сабабини сўрагани ва у қониқарли жавоблар билан ғамдан кўнглини холи қилгани баёнида
Боязид Бистомийни қайғули ҳолда ўтирганини кўрган шогирди қайғу сабабини сўради:
– Эй қадами осмон чўққисига етган, арш осмонига қадам қўйган зот, кўнглингизни ранжитган нима экан?
Шайх кўзёшларини тўкиб деди:
– Менинг таъбимни хира қилган нарса шуки, бу жаҳонда халойиқ кўп, лекин уларнинг ичида одам йўқ деса ҳам бўлади. Ҳозир одам деса бўладиган киши борлигини билмайман. Бор бўлса, ўтганлар ичида бўлиши мумкин.
Мурид ҳайрон бўлиб:
– Эй устоз, бу замонда одам деса бўлгулик киши йўқ деганингиз нимаси? Ўзингиз одам эмассиз? – деди. Шайх:
– Эй иши гумроҳлик бўлган, ҳақиқий ишнинг сиридан огоҳ бўлмаган. Мен ва менга ўхшаган юз мингта кўзёшлари бағир қонидан бўлганлар кўп. Лекин охиратда имон билан кетмаса, уни одам деб бўлмайди. Дунёдаги хоҳ мотамга гирифтормиз. Кимнинг жонужасади билан видолашганда иймони ҳамроҳ бўлмаса, оқибати ёмондир.
Савол бергувчи бундай дурни қулоғига солиб, оғзи садафдек очилиб қолди.
Ё Раббим, ўша туҳфани Навоийнинг охирги нафасида ҳамроҳ қил. Иймонини қуллуғинг учун маҳкам қилиб, ваъдасига вафо қилишни ҳам иймонидек қувватли қилгин.
Эй Соқий, жомимга замон майидан қуйма, жонимни олгину, имон майини оғзимга қуй.

¹ «Хамса»даги ҳикоятлардан
❤16
Мактуба Шайдонинг "БОШ УСТИГА" шеърига жавоб шеър


ЯГОНАСИЗ...

Ажинлар тушса ҳам
нурли, юзингиз,
Зиё сочаверсин,
шаҳло кўзингиз,
Йиғлаш ярашмайди,
табассум қилинг,
Малаклар ичинда
танҳо ўзингиз!

Сочингиз оқарса,
кўнглингиз оппоқ,
Кўкка нола қилманг,
чекманг асло оҳ,
Ижод гулшанида
ягона гулсиз,
Сизга тенглашолмас,
хатто кўкда моҳ!

Дардни ўтда ёқинг,
кул бўлиб куйсин,
Жўшқин сойдай оқинг,
маҳзун дил туйсин,
Душманлар лол қолсин,
бахтингиз кўриб,
Ардоғимда бўлинг,
эл Сизни суйсин!

Мудом саждадир,
омон бошингиз,
Доим чарақласин,
қалб қуёшингиз,
Хушнуд онлар Сизга
қилсин тавалло,
Яхши ниятлилар -
биз, йўлдошингиз!

✍️ МУРОДУЛЛА
02/08/2021 й.
❤8👍4
​​#Ривоят

✍ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
❤20👍11👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрак тўла дардларим,
Кетгазганингга шукур.
Кеча ўтиб, бугунга,
Етказганингга шукур!

Ризқим сочиб йўлимга,
Томчи томган кўлимга,
"Ол қулим", деб қўлимга,
Тутқазганингга шукур!

Синов келса наридан,
Ёлғизликнинг наридан,
Сабр ила баридан,
Ўтказганингга шукур!

Омадим кетса ҳар гал,
Тиз чўкмадим ҳеч маҳал,
Орзуларим тус-тугал,
Битказганингга шукур!

Янги аср, замонни,
Ҳар турфа хил томонни,
Бир яхши, бир ёмонни,
Кўрсатганингга шукур!

Дилда жой йўқ тугунга,
Армон деган тутунга,
Ўлдирмай шу бугунга,
Етказганингга шукур!


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍10👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН  1️⃣2️⃣- СЕНТЯБРЬ. ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌸🌸

🔆Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🔆Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🔆Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲🌸
🍂🌸Ҳамиша
🍂🌸Омад
🍂🌸Қувонч
🍂🌸Тарк этмасин.

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисизлар , мароқли ҳордиқ олдингизми .

Иккита аёл бир бўлса гап нима ҳақида бўлади ?
Нима деб ўйлайсиз ?
Улар ҳам эркакларга ўхшаб об - ҳаво , нарх - наво ҳақида гаплашишадими ?
Йўўўўқ , тўғри об ҳавонинг иссиқлиги , бехаловат бўлишаётгани , аллақаерда ташқарида , асфалтда тухум пишганини ҳам айтишади .
Ёки хозирги реклама қилинаётган аллақандай бутикларда нархлар арзон бўлгани билан нарсаларнинг сифати йўқлигини , рангию , размери тўғри келмаслигини , халқда
,, отанг бозор , онанг бозор ,, деган ҳақли гап борлигини ҳам гаплашишадииии , фақат ора орада қўшиб кетишади .

Лекин асосий гап мавзуси бошқа бўлади барибир .

Эрталаб автобуснинг бир маромда силкинишидан мудраб , бошимни деразага қўйиб мазза қилиб хаёл сурииб кетаман десам , баракагина топгур битта холажоним уйидан асаблари бузилиб чиққан эканлар .

Мандан олдинги ўриндиқда ўтириб , бир танишларига уйдаги кенжа ўғлини
,, ялмоғизини ,, , тўғри ўқидингиз , хотинини демадилар ялмоғизини
,, таништириб ,, кетдилар .

Ҳалиги аёл тушадиган бекатига келиб тушаман деса хола ,, э ўтиринг мунноқ , гапим тугамади ҳали ,, деб қўялла .

Бу холага эшитгувчи қулоқ керак , айтиб енгил тортадилар .

Майли холажонга сабр , енгиллик тилаймиз , шу кишининг кўринишида жамоат жойида юриш туриш қоидаларига риоя қилиш , гаплашгандаям паст овозда сухбатлашиш чиройли бўлишини тушуниб олсак бўлди .

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🤔3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшликка қайтамиз...😁

Хозироқ киринг чунки 👇
😁2
#шунчаки

Қаттиқ касалликдан сўнг...

Ёки ҳаётдаги бир машаққатдан кейин...

Ухлаб бўлмайдиган тунлардан

Ва қуёш чиққанини ташвиш туфайли сезмай қоладиган кунлардан сўнг...

Ҳар қандай оғирчиликдан ўтиб:

Дунёни бошқатдан тушунишни бошлайсиз...

Тераклар ҳилпираяпти, булутлар секин кўчяпти, ёмғир шивирлаб ёғяпти...

Бахтлисиз- чунки буларнинг барини сиз тириклар кўзи билан кўриб турибсиз...

Ҳаёт завқи аслида мана шу!

©️Ummu Zaynab Ummu
❤10🔥2👏2😢1