📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

66 - қисм .

Инсон яшар экан орзу ниятлар , истаклар оғушида олға интилади .
Синовли кунлари , қувончли кунлари қандай ўтгани ёлғиз ўзига билинади холос .

Умиданинг момоси келин олиб уй рўзғор юмушларидан бир озгина чалғиди холос . Шунисигаям шукур қиларди момо .

Болаларга қараш эса ҳамон бобоси ва момосининг ташвиши эди .
Эрталабдан Умиданинг ҳар доимги иши бошланар . Супур - сидир , жойларни йиғиш , укаларини кийимларини таёрлаш .
У хеч бирини оғринмай , биров айтмаса ҳам билиб билиб қиларди .
Мактабдан келиб яна шу ишлари бошланарди .
----Умидааа Гулбахор кўчага чиқиб кетди , - янгасининг зардали овозидан қизча мактабдан келиб нон тўғрабгина ичаётган илиқ сутига тиқилиб қолай деди .
Шошиб дастурхонни қайирдию кўчага чопди .

Гулбаҳор жудаям шўх , бунинг устига инжиқ ва асабий қиз бўлиб катта бўларди . Кўчадаги қизчалар билан тенг айтишар .
,, Чўлоқ ,, деган болани сочига ёпишарди . Гунохкор қизни чириллатиб дуч келган жойидан юмдалаб момосининг овутиб айтган сўзини такрорларди .
----Мани Худо шуннай яяатган , мани Худо яхши кўяди - унинг сўзлари зардали , болаларча жахл билан бўлсада аламдан титраб , титраб гапирарди . Баъзан росса бақириб , ер тепиб йиғларди .

Умида синглисини қучоқлаб овутар , кийимларини қоқиб , алдаб , сулдаб уйга олиб кирарди .

Опасининг мехридан аллақачон овунган Гулбаҳор арз қилишга тушарди ,
----Опачи , опа Наси мани
,, етимча ,, - деди , ман уни урдим кейин .
----Гули , сингилжоним хеч кимни урмагин , уришмагин , - опасининг зорли овозига қизча жим бўлиб қоларди .
Гулбаҳор Умида опачаси худди катталардек ўзини , укасини яхши , кўришини , тиш тирноғи билан ҳимоя қилишини сезарди .

Баъзан шу арз додини момосига қилар , момоси уни овутиб ,
----Сан етимчамассан , сан Аллоҳнинг қизисан , - деярди .

Умида кўчада жимгина юрар , мактабидан хам тезгина келиб , катталардек рўзғорга уринарди .
Анча чарчаб қолган момосидан , доим норози минғирлаб юрадиган янгасидан гап эшитмаслик учун тинмасди .

Ҳовли супурган ҳам у , тезак таппи қилган ҳам у , ҳовли супурган ҳам у , укасига қараб , кирларигача ювган ҳам Умида эди .
Янги келинчак аввалига бир оз ўзича юрдию , кейин рўй рост Умида ва Гулбаҳорга худди ёвга қарагандек қарарди .
Сўзларидан илон пўст ташлар , гапига кирмай болаларча инжиқлик қилган Гулбаҳорни аямай урарди .

Биринчи маротаба синглисини калтакланиб тургани устига келиб қолган Умида , бор овозда додлаб синглисига ёпишган. Шу куни янгасидан у ҳам калтак еганди .

Кечқурин синглисини кўкарган жойларини силаб ўтираркан биринчи маротаба онасини йўқлаб ўксиб ўксиб йиғлади .
---Онажон , онажоним нимага бизани ташлаб кеттиз онажоон .
Синглимни қандай овутай онажон , укамга қандай қарайман онажон .
Аллоҳим онажонимни қайтариб бер , онажимни ...

Тиззасига билакчасини қўйиб , пешонасини тираб милт - милт кўз ёш тўкиб ўтирди .
У шу туришида хам ўзини эмас икки жигаргўшасини ўйларди .
Шу етимликда эзилиб турган миттигина юракда куч - қувват , ҳаётга бўлган иштиёқ икки укасини вояга етказишига етарли шижоати бор эди .

Умида нафақат ўзининг укаси ва синглисини , ҳаттоки кичик тоғасининг уч фарзандини ҳам меҳр билан , бир онадек катта қилди .

Орада , шахарда қолиб кетган катта келин келиб болаларни олиб кетар , таътилда шахарда туриб бир оз дам олиб олишсин деярди .

Аммо кичик келинга Умида ва Гулбаҳорнинг хизмати кераклигидан жанжал қилиб қайтариб олиб келтириб оларди .
Умида хеч ишдан бош тортмас , унинг учун укалари калтак емаса бўлди эди .

Орадан йиллар ўтди .

Бу йиллар силсиласида гўдаклар ҳам , момосию бобоси ҳам кўп машшаққатлар чекишди .
Бу қийинчиликлар эса Умидани ҳаётга тайёрлади . Бардошли , метин иродали , мунис , ақлли , одобли , ҳаёли қилиб тарбияланди , Умида .

Шунданми унинг совчиси кўп эди .
Онасидек юзлари оппоқ , гўзал , сарвқомат ва сочлари узууун эди , унинг .

Кексаликнинг оёқдан йиқитар кунларидаям шу уч набираси учун қаддини тутиб юрган бобоси ва момосига қизлари Сабриянинг ҳаёти сабоқ эди .
Улар Умидани ёш узатишмоқчи эмас эди . Аммо ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤67👍15🔥10🤔8
Тун қанчалик қоронғи бўлса, юлдузлар шунчалик ёрқинроқ бўлади...
Қайғу қанчалик чуқур бўлса, Худо шунчалик яқинроқ бўлади!

Хайрли тун 🌘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН

🩵🩵💙💙💙💙🩵🩵💙
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН !🌷💙🌷

🦋•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!💕

✨•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак
Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!⭐️

💜•🌹•Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин..
🤩Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖОН ДАДАСИ ЧАРЧАМАДИЗМИ? ❤️

Бизни дея ишлайсиз тинмай,
Дам олишнинг нелигин билмай.
Шунда ҳамки ҳеч миннат қилмай,
Жон дадаси чарчамадизми?!

Меҳрибоним ҳам қаҳрамоним,
Сизга фидо шу ширин жоним.
Энг зўрлардан зўрисиз ёрим,
Жон дадаси чарчамадизми?!

Юпун кийманг асранг ўзизни,
Соғинганман ширин сўзизни.
Ўлгунимча севайин сизни,
Жон дадаси чарчамадизми?!

Кўз сузмасин сизга санамлар,
Йироқ бўлсин ёмон одамлар.
Сўрашяпти сизни онамлар,
Жон дадаси чарчамадизми?!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим , яхшимисиз . Мароқли ҳордиқ олдингизми . Яна бир янги кунни бошлаб олдингизми .

Ишликлар ишингизга , ўқишликлар ўқишингизга омад ёр бўлсин .

Тонгда , бомдод маҳали уй ичидан аллақандай шовур эшитилиб уйғониб кетдим . Бош кўтариб деразага қарадим . Ғира - шира тонг отиб келяпти , бу овоз қаердан деб ташқарига бўйладим .

Сабрим чидамай деразани
бир табақасини очдим .
Муздай ҳаво гуп этиб юзимга урилди . Этни жунжиктирувчи тонг ҳавоси , тозза , мусаффо .
Олдимизда баланд дарахтлар шохида турли қушлар бири қўйиб , бири шундай чуғурлашаяпти ....

,, Тонг отди , тур , тонг отди ,, улар бир бирини уйғотишяптику , атроф уйдагиларни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотишяпти , ажойиб ...

Завқим келди , бир зум мазза қилиб эшитиб турдиму , салқин эпкиндан чўчиб деразани ёпдим .

Шундай гўзал тонгларда кўз очганимиз учун , кунларимиз хайрли бўлгани учун Аллоҳимга беҳисоб шукур .

Ҳаммага ҳаловатли кун тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋Опажоним
Сиз учун.. 💗

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маззали ширинлик😋😍
Керакли масаллиқлар:

1 та тухум
125 гр шакар
125 гр ўсимлик ёғи
210 гр сут
250 гр ун
15 гр разрезлител
2 ош қошиқ какао
100 гр шоколад пастаси

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💗
❤8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🎀Ассалому алайкум!

🦩〰️ 😘😉😋🥰😃😗

❤️МУРОДБАХШ
❤️ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин !

🌱 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🌺 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🌹 Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқ яқиндаги қадрдонларим . Яхшимисиз мароқли ҳордиқ олдингизми .

Бир саёҳатчи айтган экан ,
Бир юртга борсангиз бозори билан мозорини зиёрат қилинг деб .

Ман ҳам сафаримнинг кетар жафосига Қарши бозорини кўрайчи деб келдим .
Янги таъмирланиб , замонавий тус олаётган катта бозор эрталабки иш фаолиятини бошлаяпти .
Бирин бирин очилаётган дўконлардаги бир биридан гўзал кийим кечаклари , ажойиб нарсалар , бир ёндаги сархил мева чевалари , катта кичик қип қизил пишган ширмойи , патир нонлар . Анқонинг уруғидан бошқа ҳамма нарса топиладиган ризқ насибада барокатли маскан .

Кўриб кўзингиз қувнайди , юртимизнинг тўкин сочинлигига шукрона келтирасизда .

Аллоҳим шу ердан ризқ истаб келганларга ҳалол , барокатли ризқ ато этсин . Топганлари яхши кунларига фарзандлар камолига , ота она розилиги , Аллоҳ мархамати йўлига сарф этилсин , илоҳим .

Ҳикмат изласангиз ҳам , ҳаловат изласангиз ҳам бозорга келинг .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналимиз мавзусига оид видеони обуначиларимизга илиндик.

.... Амир Саййид Олимхон ҳазратлари:
--- Мени қабрга омонат қўйинглар, куни келиб, ВАТАН ҳудудларига олиб кетадилар !--- деб васият қилганлар....( Батафсил "Аждодлар руҳи" китобида)

--- Илоҳим куни келиб катта бобом Амир Саййид Олимхон ҳазратларининг барча васиятлари амалга ошсин🤲--- Остонаева Дилфуза.

Сана: 06. 10. 2026 йил.
👇👇👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

67 - қисм .

Далада ишлар бошланиб кетган . Аёллар бир шийпон кичик - кичик болачаларни энагага қолдириб поёни кўринмас токзор оралаб ишга тушиб кетишганди .

Аллақачон мактабни тугатиб бир вақтлар онаси ишлаган фермер хўжалигида иш бошлаган Умида ҳам дугоналари , опалари билан иштиёқ билан ишлаб юрарди .

Ўзи жудаям серзарда бўлсада аллақандай зехни ўткир , аълочи , қайсар синглиси Гулбаҳорни катта ўқишларга ўқитишни хоҳларди .

Кичгиналигида қўшни қизчаларни қатор териб қўйиб , қўлидаги қаттиқ кесак билан бобосининг тунука дарвозасига мисоллар ёзиб дарс ўтадиган жажжи Гулбаҳорга қараб уни ўқитиб муаллима бўлишини орзу қиларди .

Гўдаклигидан турткиланиб , қаттиқ мехнат остида камгап , ўйчан юрадиган , лекин меҳрибон ва интилувчан укаси Ёдгорни ҳам катта одам бўлишини истарди Умида .

Шунинг учун уйга совчи келса момосига мўлтираб бош эгарди ,
---- Моможон , укаларимни қўллаб турай жон моможон ....
Музтаргина кўз ёш тўкиб турган набираси қиёфасида ўз қизи Сабрияни кўрган бобоси билан момоси чуқур хўрсиниб қўйишар , неварасининг раъйини қайтаришмасди .

Аммо кексаликнинг , иззат ҳурматнинг қалингина тўшагида ҳалимдеккина бўлиб фарзандларини дуойи жонини қилиб ётган Кайвони момонинг йўқловига ҳеч нарса деёлмай қолишди .

Кайвони момо ўша Сабрияни сўнги кунида уни тақдирига куюниб , изтироб билан касалхонага етказган ўғлининг фарзанди , неварасига Умидани келинликка сўраб совчи юборди ....

Умида бобо - момосининг дуосини олиб , онасининг қадрдонлари хонадонига Кайвони момосига набира келин бўлиб узатилди .

Келинлик сарполарида гулдек очилиб узуун сочларининг ярмига тақилган сочпопуклари солланиб , ҳаё билан салом солаётган Умида сиймосида қизи Сабрияни кўрган момосининг кўзларидан дувиллаб ёш оққанча тинмай дуо қиларди ,

---- Бахтли бўлгин қизим , болажоним , онангдек гўзал қизим умринг узун бўлсин .
Онангнинг кўрмаган бахтини ҳам сан кўргин , болам .

Сабрияжон мани кечир , мандан рози бўлгин жоним қизиммм....
Момонинг нидоси сассиз томоғига тугун бўлиб тиқилди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48👍16🔥12😢5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

68 - қисм

Опаси узатилиб кетиши билан жисми ҳам , руҳи ҳам озорда бўлган Гулбаҳор негадир маюс тортиб , оғир босиқ бўлиб қолди .

Барча эркаликлари , инжиқликлари , асабийликлари ҳаммаси худди онасиднк бўлиб қолган опасига қилинар экан .

Укаси Ёдгорбек эса аксинча бирдан сергакланди . Барча оғирликни бўйнига олиб катталардек мулоҳаза юрита бошлади . Опаси Гулбаҳорга жудаям мехрибон , бобоси ва момосининг ҳақиқий қаровчиси ва таянчи эди .
Гулбаҳорни ҳам яхши ўқишга ундар , топганини момосига бериб опаларини каму кўстига ишлатишини сўрарди .

Гулбаҳор ёлғиз қолиб бир оз сиқилиб юрдию феълидаги ўша қайсарлик билан яна олға интилаверди . Укасининг ғамхўрлиги ортида хеч нарсага зориқмай ишларини билиб билиб қиларди . Энди бу етимларга хеч кимнинг ёрдами керакмас .
Гўдаклигидан ҳаёт учун курашиб нафақат яшашни балки кечиришни ҳам ўрганишган эди .

Ёдгорбек ҳам ёш бўлсада тоғаларига умуман оғирини туширмасди . Иш билан бирга ўқишга ҳам интиларди .
Умида опасидан тез тез хабар оларди .

Бугун ҳам ишдан қайтишида опасига ширингина қовун бериб чиққан Ёдгор Умиданинг дарвозасидан нарироқдаги тутнинг панасидаги қора кўлагага қараб сергакланди ...

Дарвозада хайрлашган поччасига сездирмайгина ортига ўгирилиб тез тез юриб кетди .
Дарвоза ёпилиши билан тут тарафга қараб юрди .

Қоронғуда ҳам кийимлари абгор , соч соқоли ўсиб кетганлиги сезилиб турган эркак қунишиб дарахтга суянганча Умиданинг дарвозасидан кўз узмасди .
Кўзи худди ўғри мушукникидек ёниб турарди ...

Ёдгор бир зум четдан туриб эркакни кузатди ....
Унинг кимлигини тахмин қилгани сари тишлари ғижирлаб , қўли мушт бўлиб тугуларди .

Умида опасининг шаъни , ор номуси учун ҳеч нарсадан қайтмас эди , У ...

давоми бор ....


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤38🔥20👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷Жон қизим жон қизим🩷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂Ассалому алайкум🍂🍂
0️⃣8➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🍂🍂Азизларим!🍂🍂

🫶🌷 Пайшанба тонги
муборак бу́лсин.

☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг!

Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

☕️🌸 Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤2
ИККИМИЗ...
***
Ҳа
зонрез кузакнинг эдикми, шайдоси?
Кезардик боғларда сокин куз кунлари.
Сарғайиб тўкилган барглар интиҳосин,
Сўрардик, бир ~ бирдан, не экан унлари?
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Атига, бир фасл яшаш чун
яралган,
Бу ҳаёт кимларга неларни уқтирар?
Ҳар фасл ўзидан гўзаллик қолдирган,
Ва ҳатто, кимгадир армонлар юқтирар...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ажабо, ҳазонлар кўрпадай тўшалган,
Она ер бағрига боладай
бош қўйиб.
Ҳазин бу қалбимга игнадай санчилган,
Йиғларим бўғзимга тиқилар
ниш ўйиб.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Биз севган шу кузак ажратди бизларни,
Қўққисдан рашк қилди меҳрли севгидан.
Кўзларим нигорон излайман изингни,
Топмасдан йиғлайман бевафо сезгидан.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Ҳазонрез шу кузнинг эдикми, шайдоси?...
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
(Армонимсиз, Азизим...)😔💔🥀
Мунаввархон Сайидова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох аёлни яратганида аёл йиғлаб сўраган экан...

Эшитамиз!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

Тут тагидаги кўлага ортидан шарпа сездию шарт ўгирилди .

Ўзи томон келаётган йигитчани таниб кўзлари катта катта бўлиб кеттию лип этиб ўзини қоронғулик қўйнига отди .
Бундай бўлишини кутмаган Ёдгорбек бир зум қотиб турдида эркакни орқасидан қувиб кетди .
Аммо эркак зим - зиё қоронғуликда зумда кўздан ғойиб бўлган эди .

Ёдгор бу ҳақида ҳеч кимга айтмади . Лекин ўзи эртаси куниёқ гумонини тасдиқлаш учун , шу ёшигача хеч қачон сўрамаган , изламаган , кўрса хам танимайдиган ота бобосини излаб борди .

Ноқобил ўғилларнинг ва кампирининг дастидан қаровсиз , бетоб ҳолидаям ҳалиям ўша қоровулхонасида ишлаб , ётиб юрган бобоси уни танимай , доим ёшланиб турадиган кўзларини қисиб қаради .

---- Ассалому алайкум , бобо . Ман Ёдгорман , - йигитчанинг ўксик тўла бўғиқ овозидан бир бошини кўтариб қараган чол , яна бошини эгиб олди .
Йигитча бобосидан ҳеч гап ололмади . Чолнинг жимгина йиғлаб ўтиришидан эзилиб ташқарига чиқди .
Ўша атрофда юрган ишчилардан шу қоровулнинг қамалиб кетган ўғли келганини , аммо укаси ва келини уйга сиғдирмагани учун ҳар жойда ётиб юрганини эшитди .

Уйда кекса ва ақлдан озган қайнонани , қоровулхонада қолган қайнотани хор қилган келин , қотил акани қўярмиди уйга .

Бу гап сўзлардан кейин Умиданинг уйи атрофида ўралашиб юрган одам қамоқдан қайтган отаси эканига шубха қолмади .
Ёдгорнинг бир ташвиши опалари бўлиб қолди .
Уларга оталари қамоқдан қайтгани ҳақида айтиш ёки айтмасликни ўйларди .
Ўз бобоси ва момоси билан маслаҳатлашиб бу ҳақида опаларига айтишга қарор қилди .

Акасиникида туриб ўқиётган Гулбаҳор бу ҳақида эшитиб парво қилмади .
Ҳар доимги қайсар , ва шахт феълини кўрсатиб бобосини қучоқлади ,
---- Мана мани отам , сен эса укажон , бошингни қотирма .
,, Ким қилмагай ким топмагай ,, , - Гулбаҳор беихтиёр момосининг доим такрорлаб юрадиган мақолини айтиб юборди .
Гулбаҳор ҳеч нарса бўлмагандай яна шаҳарга , ўқишига жўнаб кетди .

Умидага эса бу ҳақида айтиш учун кетган момоси маюс бўлиб , ўйчан қайтиб келди .
Мактабдан келиб , далага бировнинг сомонини ғамлаш учун кетган набираси Ёдгор келганида эса унинг ҳорғин юзига қараб кўзини олиб қочди .

Ювиниб , артиниб иштаҳа билан овқат еяётган набирасининг нозик елкаларини силади момо .
Чарчоқ инган кўзларига , озғинлигидан туртиб чиққан иякларига , ёш бўлсада меҳнатдан қадоқ бўлган қўлларига меҳр билан боқди .

---- Жоним болам чарчамадингми , ўзингни эхтиёт қилгин ўғлим .

Бўшаган косани тагини хам тозалаб , озгина чой солиб , чайиб ичиб олган Ёдгор момосининг ниманидир айта олмай ийманаётганини сезди .

Қўлини сочиққа артиб , ёнбошлаб ётган бобосининг пиёласини тўлдириб чой қўйиб , бобосига ичириб қўйди . Бобосини соқолларини артиб , дўпписини тўғрилаб қўйди .

Кейин хотиржам ўтириб момосига қаради ,
---- Умида опам яхшиларми , момо .
---- Ҳа болам , - момо ноилож тилга кирди . Опанг яхши ўтирибди .
Ўғлим ...у отангни ...
....ихм ... Опанг гўдаклигида отасини кўрган , у билан яшаган , уни эслайди ,....
У отасини соғинган болам ....

---- Нима , нима деяпсиз момо , опам шундай дедими .... у ... у .... опам ... отасини , онамни қотилини соғинибдими ..., - Ёдгорнинг болаларча алам билан , шахт билан ўксиб айтган гапидан момо изиллаб йиғлаб юборди ....

Тиззаллаб ўтирган жойига тебраниб турган набирасини махкам қучоқлаб , елкаларидан тез тез силай бошлади ...

Шу пайтгача кўзлари юмуқ жимгина ёнбошлаб ётган бобо , томоқ қириб туриб , чордана қуриб ўтирди .

Аста қўлини набирасининг тиззасига қўйди .
Кўзлари қип қизариб , юзидан алам ёшлари шовуллаб оқаётган Ёдгор бобосининг серажин , ўйчан юзига бир қарадию , бошини эгди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤59👍29😢14🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанинг дуоси — сой каби оқади, тоғ каби мустаҳкам туради ва йўлларингни нурафшон қилади.
✨✨✨✨✨✨✨
Дуо олишдан чарчама, ўғлим."

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ҚАДРДОНЛАРИМ.!

0️⃣9️⃣---❤️❤️❤️👍👍

ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍4❤2