This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
БУГУН
2️⃣➖🟢🟢🟢🟢🟢🟢
🎉ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙
🌙Энг яқин инсоним кириб келган
“Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат
бўлсин. Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб
табриклаш эсдан чиқмасин
Юбориб қўйинг..! 🌹
Қадрлисиз жигарларим ❤️
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Аммажоним сиз учун махсус 🥰
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Бузрукворим жигари,
Менга жуда меҳрибон.
Ёʻлимга зор, маҳталим,
Аммажоним... Аммажон!
Эркалатган ҳар доим,
Қўлимга тутқазиб нон.
Меҳри дарё, шўх сойим,
Аммажоним... Аммажон!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4🥰1😍1
Ассалому алайкум,санъатсевар юртдошлар,зукко группадошлар.
Курикхонада 84та туя бор.Уларнингбаъзилари бир уркачли,баъзилари икки уркачли.Агар барча туяларнинг уркачлари сони 101тани ташкил этса,икки уркачли туялар сонини аникланг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
63 - қисм .
Дарвоза очилиб келини кириб келдию чақалоқ билан қўшиб қайнонасини қучоқлади .
Келин дарровгина бир иссиқ овқат солиб , уйларни тозалаб , йиғиб , териб олди .
Ҳатто Гулбаҳорни чўмилтириб кирларини ювиб қўйди . Болларини кийимларини тахлаб , тикиладиганини тикиб саранжом қилди .
Бу орада овқатини ҳам яхши емаган Ёдгорбек яна уйқудан инжиқлик билан уйғонди .
Келин қайнонаси билан маслаҳатлашиб чақалоқни яна ўша шифобахш бурган ўт сувига чўмилтириб олишди . Лекин танасидаги майда қизил тошмаларга қараб хавотир олиб қолишди .
Яна кайвони момони чақириб келишди .
Момо чақалоқнинг танасидаги тошмаларни силаб , ушлаб кўрди . Чақалоқнинг танасини ҳидлаб кўрди .
---- Набиранга гул чиқибди момоси .
Қизамиқ бўлибди .
Қутлуғ дард , полвон бола енгиб кетади , ҳеч нарса қилмайди .
---- Вай ўлай ,- ўтириб қолди момоси . Энди қандоқ қиламан .
Кайвони момо ичи ачиб Гулбаҳорга қаради .
---- Энди катталарига ҳам чиқади , чидайсиларда .
Лекин бу боланг ҳали чақалоқ , касалхонага ётқизганларинг маъқул .
Момони жўнатиб қайнона келин бир бирига термулиб қолди .
Келин болалардан хавотир олиб келган , ҳали муолажалари давом этаётган эди .
Қайнотаси келиб келинини яна ортга қайтариб юборди .
Ҳайҳотдек уйда Умида билан Гулбаҳорни қолдириб чақалоқни шифохонага олиб кетди .
Умида қоронғи ҳовлида ёқилган ташқарининг чироғи ёруғи ғира шира уриб турган уйда Гулбаҳорни маҳкам қучоқлаб ётар экан , кўзидан милдираб ёши оқарди .
Хотирасининг тубида онасининг азиз сиймосини сақлашга уринар , тез тез эслаб ёдидан чиқазмасликка ҳаракат қиларди .
Онасининг узун сочларини , силлиқ , чиройли юзларини , кулиб қучоқлашларини , охирги пайтларда бесаронжом нигоҳларинию , хавотирли сўзларини эсларди .
Соғинчдан эзилиб қачон ухлаб қолганини ҳам сезмай қолди .
Бир пайт юзларини майин қўллар оҳиста силагандай , аллақандай хушбўй ҳид келгандай , сочларига капалак қўнгандай бўлди .
Кўзларини очмаси ҳузур қилиб ётаверди . Қулоғининг остида майин шивирлаш эшитилгандек , хонада кимлардир уларни эркалаб гапиргандек шовур бор эди .
Умида юраги ҳапқириб , энтикиб кўзини очди . Шу пайтда пинжига тиқилиб олган Гулбаҳор ҳам бир қимирлаб опасининг бўйнидан қучоқлади .
Умида атрофга умид билан жавдираб қаради . Бояги тушидами , ўнгидами бўлган ҳаловатли ҳолат йўқ , жим жит тунда чигирткаларнинг чириллаши тун сокинлигини бузиб турарди .
Очиқ деразадан тўлин ойнинг шуъласи тушиб турар , унинг жилвасида терак баргалари рақс тушарди .
Бурчакдаги бу манзарага термулиб ётган Умида оғир хўрсиниб яна кўзларини юмди .
Киприклари остидан икки томчи соғинч ёшлари оқиб юзига из солди .....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤66😢31🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍂🍂АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍂🍂БУГУН 3➖ОКТЯБРЬ.
🍂🍂ШАНБА КУЗ
🍂🍂ФАСЛИНИНГ ИККИНЧИ
🍂🍂ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🍂🍂Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!
🍂🍂Аллоҳим, қалбларимизга қувват бер❗️🤲
🍂Иймон қувватини...
🍂Сабр қувватини...
🍂Сукут қувватини...
🍂Бизни тоатинг - ла юксалтир!!!
🍂Кунингиз ҳайрли ва савоб аммаллар ила ўтсин!!
✧══════•❁❀❁•══════✧
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
Яқинларингизга юборинг.
💗𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Дил яқинларим , мехрибон , ширин сўзликларим .
Узоқлардан туриб , йўлда кетаётиб , бекатда автобус кутиб туриб , ишини энди бошлай туриб , қайноқ пахта даласида , белида ярим пахта этак билан туриб мани саломимга алик олаётган , манга яхши тилаклар қилаётган қалби дарё азизларим , сизларни Аллоҳим ярлақасин .
Кўнглим тоғдек ўсади , яхшимисиз , деган сўзингизни ўқиб .
Бугун шифо масканида туриб , бу ерда фидокорона меҳнат қилаётган катта кичик шифокорларимизни байрами эканини билдим .
Ҳозирда назоратида бўлиб турганим азиз шифокорларим , ҳамширалар , орастабонлар , группларимиздаги саломатлик ходимлари , онлайн топганим дилим табибалари , барчангизга БАЙРАМ муборак .
Қадрингиз ва қаддингиз баланд бўлсин .
Инсонлар саломатлиги йўлидаги фидойи хизматларингизда омад ёр бўлсин .
Ҳаммага байрам қуллуқ бўлсин . Ҳаммамиз шифокормиз , ўз уйимизнинг , ўз танимизнинг , ўз болаларимизу , кекса ёш жигарларимизнинг дилига малҳам шифокормиз . Саломат бўлинг ҳамширам ...
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга .

❤12🥰3🔥2
— Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
— Сувнинг иродаси қандай бўлади? — деб сўрашди шогирдлари.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, — деб жавоб берди Суқрот.

❤11🔥4👍2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
64 - қисм .
Тонгга яқин уйга кириб келган бобоси Умиданинг ҳовлига сувлар сепиб супуриб юрганига кўзи тушди .
Алам билан , кўзига ёш олиб , супа четига ўтирдию , ҳаётнинг аччиқ зарбаларига матонат билан бардош бериб келаётган шу миттигина қиз набирасини дуо қилди .
Яна нечанчи маротабадир хаёлларида қизи Сабриядан кечирим сўради ...
Яна Умида учун синовли кунлар бошланди . Мактабидан қолиб бобоси қарамоғида Гулбаҳорга қаради .
Буни эшитган ота бобоси маҳаллага арз қилиб , қоғоз кўтариб борибди .
---- Умидани мактабдан олиб қоляпти , ўқитмаяпти , болаларга қаратяпти , болаларни отасини уйига қайтарийлар .
Уйимда кичик келиним , ўғлим бор , ўзимиз қараймиз - деб шикоятлар қилиб чиқибди .
Аслида эса вақтида йўлдан қайтарилмаган кичик ўғил ҳам аллақачон ичкиликка берилиб кетган эди .
Унга қишлоқдан хеч ким қиз бермаганидан кейин , узоқ чекка қишлоқдан қиз топиб уйлантириб қўйишган эди .
Бу келинчак эса Сабриядек сабрли ва андишали эмасди .
Энди у уйда қайнона куни бўйи ухламас , аксинча келин ухларди .
Бутун рўзғор , мол , ҳол қайнонанинг бўйнида эди . Доим оч наҳор қўни қўшнилардан овқат , нон сўраб юрарди .
Қўшнилар оқарган чакка сочлари , ҳамон рўмолини остидан патак бўлиб чиқиб ётган , кўзлари чақчайиб боқадиган , доим қарғаб , қарғаниб иш қилиб юрган Сабриянинг қайнонасини кўпинча ариқ бўйида , оёғини сувга тиқиб ,
---- Сабрия маниям олиб кет , олиб кет маниям , - деб гапириб ўтирганини кўп кўришди .
Бу оилада болаларга қараш эмас , ҳаттоки ўз онаси хор бўлаётганини одамлар кўриб туришган эди .
Маҳалла маъсуллари ва , хотин қизлар билан ишлаш ходималари Умидадан хабар олиб , она бувисиникига келишди .
Умиданинг биргина сўзи текширувчиларнинг кўнглини тўқ қилди ,
---- Бу ерда мани ва укаларимнинг қорнимиз тўқ . Ман эрталабгача тинч ухлаяпман .
Чақалоқ укам касалхонадан келса ман яна мактабга бораман ....
Ҳайтовур чақалоқ тезгина соғайиб момоси уйга қайтиб келди .
Катта келин шаҳарга даволаниши билан бирга , ўғил ўша жойдан иш топиб , шахарга қолиб кетишди .
Кекса аёли уч бола билан қийналаётганини кўрган бобоси кичик ўғлини уйлантиришга қарор қилди .
Кенжа ўғилнинг қишлоқдан танлагани бор экан , тезгина уйлантириб қўя қолишди .
Юз очди маросимида ҳаё билан эгилиб таъзим қилаётган келинига кўнгли тўлиб кўкси тўлиб , қўлида онасиз қолган етимгина чақалоқ набираси , кўзида милтираган ёш билан термулиб турган қайнонанинг кўзи бир нарсага тушдию юраги орқага тортиб , хавотирдан зирқираб кетди ....
давоми бор ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

❤51😢22🔥20🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларимни яхши кўраман.
Жигаримдек ёнимда ёндош,
Нима десам кўтармаган бош,
Ҳар кунимда бўлиб келган қош,
Дўстларимни яхши кўраман.
Қаддин уриб, елкасин тутган,
Араз қилса дарров унутган,
Чин дўст бўлди худди мен кутган,
Дўстларимни яхши кўраман.
Фидо жони бору йўғимга,
Суянардим уларсиз кимга,
Садоқати қалбимга эга,
Дўстларимни яхши кўраман.
♾🌟♾🌟♾🌟♾🌟♾
Оқибат йўқолмасин, дўстлар
♾🤩♾🤩♾🤩♾🤩♾
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Жигаримдек ёнимда ёндош,
Нима десам кўтармаган бош,
Ҳар кунимда бўлиб келган қош,
Дўстларимни яхши кўраман.
Қаддин уриб, елкасин тутган,
Араз қилса дарров унутган,
Чин дўст бўлди худди мен кутган,
Дўстларимни яхши кўраман.
Фидо жони бору йўғимга,
Суянардим уларсиз кимга,
Садоқати қалбимга эга,
Дўстларимни яхши кўраман.
♾🌟♾🌟♾🌟♾🌟♾
Оқибат йўқолмасин, дўстлар
♾🤩♾🤩♾🤩♾🤩♾
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤8👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ма шаа Аллоҳ ният қилганларга хам насиб қилсин🤲
"Ата бата ма" деган гапига тушунмадимуу лекин яхши бўлиб қолдизми дегандек туюлди менга🤭
✍️Сизлар тушунган бўлселар камментга ёзворилар❤️❤️

❤8🥰8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққа
Қишки кийимларни тайёрланг: иссиқ кунлар тугаяпти!
3–5-октябр кунлари кутилаётган беқарор об-ҳаво муҳитига қандай тайёргарлик кўришимиз керак?
Қаерларда қанча миқдорда ёғингарчилик бўлиши, қаерларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетишини видеода кўринг.

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4-Октябрь. Бутун дунёда
Чиройли қизлар куни нишонланмоқда
🎀Ойдан гўзал, кундан сулув қизлар - Байрамингиз муборак бўлсин!
🤩Гўзал қизларга жўнатиб қўйинг.

🕖🕗🕘🕙🕚🕛
Мана ҳозирги болларни аҳволи...😅
Мана ҳозирги болларни аҳволи...😅
👍12❤5😁5
.....Сокин тун...
Салқин ҳаво этни жунжиктиради .
Яхшигина шамол бўлаяпти .
Шундоққина дераза ойнасидан ичкарига мўралаган терак барглари асабий шовуллайди .
Улардан ёғилган чанг билинар билинмас титилиб , тарқалиб метал дераза рахини оппоқ чанг қилган .
Чироғи ёниқ хонада бир кишилик ўриндиқда осма укол остида , томчиларга ўйчан термулиб ётган аёлнинг хаёлларини кучли шамолда зарб билан ёпилиб , очилган дераза табақасининг тарақлаши чўчитиб юборди .
Кўзидан инган алланечук хазин ёшларни сидириб ташлар экан Аллоҳга шукур ва Пайғамбаримизга салом ва саловат айтиб секин пичирлашга тушди ....
Бу оқшом ҳаммага хайрли барокатли , умидли оппоқ тонгларни етаклаб келсин .😘❤️
Осуда тун тилайман ҳаммага ...
ШАХЗОДАнгиз 😘

❤23🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🤩🤩😀 ОКТЯБРЬ
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐
🤩Душанба тонги муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤩🤩😀 ОКТЯБРЬ
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐
🤩Душанба тонги муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
65 - қисм .
Янги келинчакнинг яп янги , қуёшда милтираб жилва қилаётган кийимлари , тақинчоқлари митти Гулбаҳорнинг завқини келтирди .
У ҳавас билан , қувониб , кулиб янгасининг яқингинасига бориб олганди .
Келинчак ҳар бир таъзим қилганида Гулбаҳор ҳам беихтиёр эгилар , жажжи қўлчаларини кўксига қўйиб олган эди .
Албатта Умида ҳам уларнинг олдида турар . Гулбаҳордан фарқли равишда одоб билан бир четда кулимсираб турарди .
Кўзларидан янгасига ҳавас билан қараётгани , шу келинчак унга қариндош эканига , тўй уларнинг момосиникига бўлаётганига қувониш билан бирга маюслик бор эди .
Умуман ўзи Умиданинг кўзлари кулмасди . У доим атрофга жиддий нингоҳлари билан ҳуркак боқарди .
Ҳушёрликни хеч ҳам йўқотмас , доим сергак ва жонсарак турарди .
Ҳозир ҳам қишлоқ хотинлари орасида баралла айтилаётган келин саломга эгилиб , эгилиб таъзим қилаётган янгасига жилмайиб қараб тураркан момоси кўрган ҳолатни у ҳам кўрди ва дарров ҳушёр тортиб шахт билан ўша томонга бурилди ....
Келинчакнинг қирқ кокил қилиб ўрилган сочларига тақилган пўпакнинг кумуш тангалари ҳар эгилганда майин жиринглаб қўярди . Қўлидаги четлари қўлда тўқилган атлас шоҳи рўмолчасига қадалган рангли пистон , пирпираклар ялтираб турарди .
Жажжи Гулбаҳор чидолмади .
Завқланиб қўлчасини янгасига узатди . Унинг қўлидаги шохи рўмолчани пирпирагини ушлади .
Қизчага ер остидан хўмрайиб қараган янгаси , ўзига қизиқиб тикилиб турган Гулбахорни қўлчасини силтаб ташлади .
Янгасидан бундай кескинликни кутмаган қизча бир уюм сарполар орасига ўтириб қолди .
Умида сергак тортди , питирлаб синглисини олдига ўтиб қўлидан тортди .
Янгасига мунг тўла кўзлари билан қарадию Гулбаҳорни олиб четга ўтди .
Бир зумда болалик завқи тумандек тарқалиб , жавдираб қолган Гулбаҳорнинг кўзлари жиққа ёш опасининг пинжига тиқилди .
Уларни кузатиб турган момони кўнглида бир ғашлик уйғониб , ҳадик билан чақалоқни бағрига босиб кўз ёшларини яширди .
Қайнона бу кичгина келиннинг бир ҳаракатиданоқ , беандишароқ эканини сезган . Етимгина набираларига ва ўзига янаям қийин бўлишини , ҳали кунида бундан хам баттарлари бўлиши мумкинлигини ўйлаб юраги жизиллаб ачишиб , ич ичидан хўрлиги кела бошлади .
Доиранинг бакабанг садоси остида , кайвони момонинг ширалигина қилиб айтган келин саломлари орасида аёллар бу ҳолатни сезмай қолгандир .
Аммо онасиз қолган чақалоқ неварасини бағрига босган момоси ва икки норасида қизалоқлар ҳаётида ҳали синовли кунлар кўп эди .
Саломномада қайнона чақирилганида катта келин қайнонасини қўлидан чақалоқни олди .
Умиданинг момоси янги келинчак сари юраркан ҳам орзу умидлар оғушида кўнгли тўлиб , ҳам умидворлик билан келинчакни меҳр билан бағрига босди .
Елкаларидан силаб қучаркан , кўзига ёш олиб дуо қилди .
---- Хуш келибсиз , қизим хонадонимизга . Ўғлим билан бахтли бўлинг .
Мандан , қайнотангиздан , мана шу учта етимгина жиянларингиздан мехрингизни дариғ тутманг .Ували жували бўлинг болаларим ....
Негадир қовоғи осилиб , хўмрайиб қолган келиннинг ҳолатига акс ўлароқ доирачи момонинг шўх саломи янгради .
---- Салом , салом , келин салоом қайнонасига салооом ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

❤49👍13🔥8💔5