📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤🤩 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🤩🤩Ассалому алайкум!
БУГУН 5- Ноябрь

🤩🤩Пайшанба тонги муборак бўлсин.. 🩷🩷🩷

🤩🤩Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Илохим.🤲

🤩🤩КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

🌼 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌿 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌷 Кунингиз доимо қувончла ўтсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим .
Ҳақиқий куз нафаси кириб келган осмони булутли , тонглари салқин , кечасида бир оз ёмғир ёғиб ўтган , самода тўп - тўп қушлар чуғурлашган , қарғалар
,, қор , қоррр ,, - деб қағиллаган ,
ёшу кекса устига қалинроқ кийина бошлаган , болачаларига аллақачон курткаларини кийдирилган , ёмғир таъсирида ҳавоси тозаланган азим Тошкент шаҳридан сизга салом йўллаяпман ....

Саломат бўлинг , кунингиз хайрли ўтсин .

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2
Forwarded from Magfi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
ОЗОРИМСАН МУХАББАТ
(давоми)
-14-

Шодия ойисига савол назари билан боқди:

- Эшитаман, ойижон.

- Шодиии...

Шодиянинг онаси гапни қандай бошлашни билмай чайналди ,- болам, шу десанг...
Шу десанг , сени ҳам турмуш қурадиган вақтинг келиб қолди. Хуллас , сени Соҳиб амакинг ўғиллари Акромга сўраттирибдилар . Биласан , Соҳиб амакинг ҳам , Самия келин ойинг ҳам асл инсонлар. Акром ҳам кўз ўнгимизда ўсган синашта йигит. Шунга ... Улар тез кунларда сени бошингни боғлаб , тўйларингни кўрсак дейишаётган эди ... Қизим , нима ...

-Ойижон , мен тушунмадим . Сизнинг гапингиздан мен ўша Акром ака...га турмушга чиқишим керакми? Нима мен шунга мажбурманми ? Ёки мажбурлайсизларми ...

Шодия охирги сўзларини ўпкаси тўлиб, йиғламсираб гапирди.
Унинг аҳволини кўрган онаси чуқур ух тортди:

- Болам , биз ... Биз Соҳиб амакингдан қарздормиз . Уларга "йўқ" жавобини бериш нонкўрлик бўлади.

- Ойижон, Соҳиб амаким дадамнинг дўстлари бўладилар-а?! Энг қадрдон, қиёматлик ( онаси "ҳа" дея бош силкиди ) . У қандоқ дўстлик эканки, қиёматлик деб аталиб , бирор нарса таъма қилинса ?!... Ўртага илинж тушса. Яна бу анов - манов нарса эмас, инсон тақдири бўлса ? ! Айтинг , ойижон , бизни улардан қанча қарзимиз бор , наҳотки бу қарз мен билан бир ўлчамда бўлса. Очиғи , Соҳиб амакимни жуда яхши кўрардим , аммо бу гап-сўзлардан кейин...

- Болам, сен ҳалитдан бери гапираётган қадр, одамгарчилик, инсонийлик ... Мана шуларнинг барчаси учун ҳам уларга "хўп" дейишимиз керак. Хаттоки шарт !

- Ҳеч нимани тушунмаяпман, ойижон, ҳеч нимани . Очиғи бошим айланиб кетди. Ўртада мен билмаган бир сир бор. Тўғрими, ойижон?... Индамаяпсиз ... Демак тўғри , демак рост .
Менга ҳаммасини бир бошдан айтмагунингизгача , мен тўйга розилик бермайман. Мен билишим керак. Нимани , ёки кимни эвазига умримни бировга мажбуран бахшида қилишимни...

Шодия пиқ- пиқ йиғлай бошлади.
Дилдора опа Шодияни сочларини силади. У бор гапни қизига айтмаса бўлмаслигини тушунди.
Дилдора опа бундан салкам йигирма икки йил аввал бўлиб ўтган воқеаларни эслаш учун хотирасини жамлашга ҳаракат қилди . Унинг юз-кўзидан бўлиб ўтган ҳодисаларни ёдлаш жуда азобли эканлиги яққол кўриниб турарди...

-Даданглар билан Соҳиб амакинг ёшликларида қўшни бўлишган, - деб бошлади ўз ҳикоясини Дилдора опа, - улар деярли тенгқур. Бобо ва бувиларнинг хам амакингни ота- онаси билан қил ўтмас қадрдон бўлишган. Икки дўстнинг, яъни Соҳиб амакинг ва дадангнинг деярли бир вақтда тили ва оёқлари чиққан. Бир вақтда мактабга чиқишган. Мактабни битиргач, орадан икки йил ўтиб Соҳиб амакингни уйлантириб қўйишган. Даданглар эса... Даданглар эса бу ишни ортга суришга мажбур бўладилар . Чунки даданг кўнгил қўйиб кўз остиларига олган қиз ..., яъни мен ҳали мактабни битирмаган эдим. Бобонг билан бувинг мени ота- онам билан келишиб оқ ўратиб қўйишгач , даданглар кўнгиллари тинчиб ҳарбийга кетдилар. Бу орада мактабни тамомладим. Бир куни қўшнимизни қизини тўйи бўлди. Ўша вақтда тўйдан бир кун олдин келиннинг уйида "қиз вечер" деган зиёфат бўларди. Зиёфатга куёв ҳам ўз дўстлари билан ташриф буюришарди. Мен қўшни бўлганимиз учун зиёфатда ҳизматда бўлдим. Бу орада куёвнинг оғайниларидан биттаси кайфи ошиб менга хиралик қила бошлади. Мен кўпчиликнинг ўртасида изза бўлганимдан тўйхонадан секин сирғалиб чиқиб кетдим. Воқеадан ҳабардор бўлиб қолган Соҳиб амакинг халиги йигитни тартибга чақириб сал қаттиқроқ гапирибди. Йигит ҳам дарров "биттама-ма битта чиқасанми" деб амакингни кўчага тортибди. Кўчага олиб чиққач эса пичоқлаган...
Тўғри ўша йигит ўз вақтида жазосини олган, аммо...
У вақтлар Самия келинойинг Акрамга ҳомиладор эдилар.
Орадан икки ой ўтиб улар фарзандли бўлишди ва...

Дилдора опа чуқур оҳ тортди .

- Нима "ва" ойижон. Нега изтироб чекаяпсиз ?! Ахир амаким соғ- саломатларку ...
❤25🤔4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрим одамлар олдида бошқа аёлга уйланди


Энди мендан воз кечди, этибор бермайди деб ўйлаган эдим. Шунчалар кўп ўйлаб йиғлаганимдан кўз ёшлар билан ухлаб ортиқ умидимни уздим.
Лекин тун ярмидан отганда, дарвоза секин қийиллаб очилганидан чўчиб кетдим. Аста ўрнимдан туриб хонамдан чиқиб дарвоза томонга қараган эдимки дахшатдан музлаб қолдим. Чуни у ерда...
Кейинги воқеада Эрим мен кутмаган иш қилади🤯
❤1