📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-16-

- Ўқишингизни бир амаллаб битириб олсангиз, ўзимизда цех очиб бераман. Уйда. Аслида бизга цехни кераги йўқку-я, энди барибир ҳар битта инсонни яхши кўрган иши билан шуғулланишига имкон бериш керак.

Шодия илк бор кўнглида Акромдан миннатдор бўлди.
"Бўларкан- ку!" ўйлади у қониқиш билан. Аммо Акромнинг сўзлари ёққанини тан олгиси келмай ,секин бош силкиб қўяқолди .

- Шодия , битта нарса сўрасам , майлими?

Шодия "нимани сўрайсиз" деган маънода Акромга қаради .

- Хафа бўлмайсизда энди. Шу десангиз, менгача бирор бир ...

- Нима бирор бир?!

- Бирор бир йигитни яхши кўрмаганмисиз. Сиздек чиройли қизга кўз тиккан йигитлар йўқ бўлмагандир ҳаётда ? Саволимдан озор чекмадингиз деб ўйлайман , чунки янги ҳаёт остонасида ҳаммасини тоза варақдан бошлаш керак деб ҳисоблайман...

Шодия унга нима деб жавоб беришни билмай қолди. Акром бошқа йигит деб савол сўраганидаёқ хўрлиги келиб кетганди. Унинг кўз ўнгига дарҳол Ботир келганди. Шодия эрта сахар уйга келганида ўзидан уч ёш кичик синглиси Шодиёра унга бир хабарни суюнчилаганди. "Опа харидорилариз кўпайиб кетди. Шу махалламизни ўзидан нечтаси сизни қўлингизни сўраб келишяпти. Кеча анови махаллани нариги бошидаги Насиба келинойи совчи бўлиб келувдилар . Эссизгина ўғиллари зўр йигит эди- да . Ойижоним ётиғи билан сизни бошқаларга келинликка беришга ваъда қилганларини айтиб узр сўрадилар. Тўғриси , Соҳиб амакимни шу "ялтироқ" ўғилларидан кўра ўша йигит сизга мос эди. Оқ матиз ҳайдаб юрадиган Ботир акани айтаман-да..."
Шодия Ботир ҳақида эшитганидаёқ юраги гурсиллаб уриб кетган, ҳарчанд рад қилишга ҳаракат қилмасин Ботир унинг юрагидан мустаҳкам жой эгаллаб олганини ўзи ҳам хис қиларди. Аммо бу ҳиснинг муҳаббат деб аталишидан бехабар эди .
Синглисидан бу янгиликни эшитган Шодиянинг ўпкаси тўлиб кетганди. У ҳеч кимни кўришни ҳам, эшитишни ҳам истамай қолган, кун бўйи ўз ёғига ўзи қовурилиб юрган эди...

* * *

- Хеееей , қизииии. Нега жим бўлиб қолдингиз . Нима деб жавоб қайтаришни билмаяпсизми. Ёки бирор гап борми...

Акромнинг саволомуз сўзлари Шодияни хушини ўзига келтирди . Шодия Акромга қараб дадил жавоб қайтарди:

- Савол сўрадингиз , унда эшитинг. Мен...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤15
Forwarded from Abdulatif
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

🍃🌹... Уйқуга кетишдан олдин
ҳаётингиздаги барча инсонларга
ва ҳаётингизда бор бўлган
нарсаларга миннатдорчилик
билдиринг!

🍃🌹... "Ҳаётимда борлигингиз
учун миннатдорман!!!"

🌙ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!


ШАХЗОДАнгиз
😘
❤2🥰1