This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўлган воқеа❗️❗️❗️
Вахший тун...
Тўйни биринчи кечаси эди.Янгалар дуо қилиб киргизиб юборишди.Ичкарига кирарканман ётоқда келинни ухлаб қолганини кўрдим.Янги келин тўй чарчатди шекилли деб индамадим.Чой ичиб томоғимни ҳўллай десам бир пайт янги келин қийшайиб ўрнидан турди.Сочлари ёйилган орт ўгириб тургани учун юзи кўринмасди.Бир пайт у худди суяги йўқдек қийшайди.
- Шохида..- деб юбордим қўрқув билан- сенга нима бўлди?
Шунда келинни юзи бирдан бу тараф бурилди қўлимдаги пиёла тушиб кетди чунки келин аслида...

❤5
Охират эвазига дунёни сотсанг, иккисига ҳам эришасан. Дунё эвазига охиратни сотсанг, иккисидан ҳам маҳрум бўласан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ulimni_eslang
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1😢1
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-30-
Муаллиф ХазонРезги .
Шодия орқа ўриндиқда Ботир совға қилган гулларга тикилиб хаёлчан ўтирарди. У машина тўхтагач "етиб келдик , шекилли " деб машина ойнасидан кўчага назар ташлади. Аммо манзилга хали озроқ масофа борлигини пайқагач, Ботирга савол назари билан "нима гап?! " дегандек термулди. Ботир Шодияга кўзларини тўлдириб қаради . Унга мушт қилиб тугилган кафтини узатди. Шодия нигоҳини Ботирнинг кафтига қаратганида ,у кафтларини ёзиб юборди. Шодиянинг кўзи қип- қизил бежирим баҳмал қутичага тушди. Ботир Шодияга кўзлари билан "Олинг" дегандек имо қилди. Шодия беихтиёр қутичани олди ва Ботирга жовдираб қаради
- Шодия , бу сизга. Кўрингчи , ёқармикан...
Шодия бармоқлари титраб қутичани очди ва унда жойланган бежирим узукка кўзи тушди. Узук жудаям нафис ишланган эди . Узукка оппоқ кўзчалардан юракча шакли қўндирилганди.
Шодия узукка тикилиб бошини қуйи солганича жим бўлиб қолди.
Ботир "Шодияни хафа қилиб қўйдим , шекилли" деган хаёлларга бориб ўзини оқловчи сўзларнини айтмоқчи бўлаётган вақтда Шодия бошини илкис кўтарди ва унга қараб :
- Бу менгами ?.. - деб сўради. Шодиянинг кўзларида ёшни кўрган Ботир довдираб қолди:
- Сизга... Мен сизни хафа қилмоқ...
- Ботир ака ...
Шодиянинг титроқ овози Ботирни чалғитиб юборди :
- Ҳааа , Шодия ...
Шодия жилмайди. Кўзидан бир томчи ёш чак этиб қутичага томди. Шодия қўли билан қолган кўз ёшларини артди :
- Бу узукни нима учун менга совға қиляпсиз ?!
- Бугун ҳаётингизда унутилмас кун . Сиз диплом химоя...
- Фақат шунгами ?! Мен бўлсам ...
- Тушунмадим, Шодия ?!...
- Мен бўлсам ... Қўлимни сўраяпсиз деб ўйлабман...
- Шодия ... Мен қўлингизни салкам бир ойдан бери , аниқроғи салкам тўққиз ойдан бери сўрайман...
- Ҳа!
- Тушунмадим , нима ҳа ?!
- Ҳа деганим бу ҳа деганим .
- Яъни , сиз?! Демак ...
Шодия бошини силкиди :
- Ўша...
* * *
Бир хафтадан кейин Ботир билан Шодиянинг фотиҳалари бўлиб ўтди. Икки тараф ҳам тўйга тайёр бўлганликлари учун тўйни уч хафта ичида ўтказишга келишиб олдилар.
Қишлоқ аҳли эса ҳар доимгидек ўз билганини тўқий бошлади . Бир вақтлар шўрликкина қизнинг бошидан ағдарган мағзавалари ёдларидан чиқиб қишлоқнинг энг бахтга муносиб қизи энди тенггини топганлигини айтишар экан , бир - бирларига бошларини лиқиллатиб " шу-да айланай, нимасини айтасиз , осмон никохи ерга тушмагунча тақдир битмайди" дея бир- бирларига гап уқтирар , ўзларини гўё дунёнинг бор тилсимини ечгандек кўксиларини ғоз қилиб қўярдилар.

❤65👍17🔥11🤔1
Агар бирон кишининг кўнглида сенга нисбатан хайрихохлик ёки душманлик бор-йўқлигини билишни истасанг, ўз кўнглингга назар сол - унга нисбатан хайрихохлик борми ёки душманлик? Шунга қараб хулоса чиқариб олавер.
✍️Имом Ғаззолий
✍️Имом Ғаззолий
👍8❤2
Фаросат туркумидан.
Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим...
Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши... Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин!
Зулфия Махмудова.

❤39👍6👏5👌5🔥1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсофли келин келсин...
Вақтида нонимни эплаб емадим,
Боламга кийдирдим ўзим киймадим.
Шуларни дедимда боримни бердим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Вақтида нонимни эплаб емадим,
Боламга кийдирдим ўзим киймадим.
Шуларни дедимда боримни бердим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛈☔️ Кимдир шоп шоп боболарим қиворсин ёмғир тиниб қолар 😂
🌧 Кун давомида ало кайфият сизни тарк этмаси😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌧 Кун давомида ало кайфият сизни тарк этмаси😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁5❤2
Куз ёмғиридан илҳомланган Мунаввар опамнинг дил қаъридан чиққан изхорлари ....
Ўқинг , мазза қилинг , фикр қилинг , ибрат олинг ....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўқинг , мазза қилинг , фикр қилинг , ибрат олинг ....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳазонрез боғларга ястанди кузак,
Аста бошин қўйди, замин бағрига.
Ўтган умрин сарҳисоб қилиши керак,
Аммо, чора борми, кўнгил доғига?
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" ""
Не ~ не, ҳазин диллар топдилар ором,
Не ~ не ўксик қалбга бўлди у юпанч.
Аммо бағри пора қалбни этмас ром,
Ўша қалб топмади кузакдан қувонч.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Гарчи кўзлари~ да, кулиб турса жим,
Яраланган юрак акс этмиш юзда.
Қанча сокин еллар аллаласа ҳам,
Зада бўлган кўнгил, асли маъюсда.

Эй, кўнгил, сенга- да, бўлолмади суянч,
Кузакнинг ҳам бағрини яро этма ҳеч.
Ўткинчи, бу ҳаёт кимгадир қувонч,
Кимгадир дарс экан ҳечдан кўра кеч.
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" """ "" ""
Аллоҳим, кўнглимдир Ўзингга яқин...
( Куз хаёллари...)
Мунаввархон Сайидова.🤔🥀✍🏻
10 ~ ноябрь. 2026 ~ йил.

❤20👍5🔥2🥰2
....Ҳамманинг уйида ёстиғи бор .
Кимникигадир болиш дейилади
Кимникигадир ёстиқ ,
Кимдир такя дейди .
Биров юмшоққинада ётади , биров сал қаттиқроғини ҳохлайди . Кимга қанақа ....
Номи ўзгача бўлсада бош қўйсангиз ором оласиз .
Аммо ўшанга бош қўйиб ҳаловатли , хотиржам ухлаш ҳам батх аслида .
Ҳаммага юмшоқ ёстиқ ва мароқли ҳордиқ тилайман .
ХАЙРЛИ ТУН азизларим
ШАХЗОДАНгиз .

❤25🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸☀️Ассалому алайкум!
💐Бугун 11-НОЯБРЬ
☀️Муродбахш Чоршанба
тонги муборак
бўлсин!
🤍Тинчликда, хотиржамликда ,бағри бутунликда ,
❤️ Соғ -- саломат уйғотган АЛЛОҲИМГА беадад ХАМДУ САНОЛАР бўлсин.
🎀Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🩷 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
🤲 Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдонларим!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқ яқин кўнгилдошларим , саломатмисиз ?
Яхши дам олдингизми ?
Бугунги муродбахш чоршанба кунини яхши кайфиятда бошлаб олдингизми ?
Бир ўйлаб кўрдингизми бугун сизга қанақа имкониятлар , синовлар , ибратлару мукофотлар берилибди ....
Кеча биров баландпарвоз сўзлар ёзасиз деди .
Шу баландпарвоз сўзлардан ўзизга керагини олинг , олмасангиз ҳам майли ўтказворинг ....
Бировни ҳаётига таассиб қилиб ҳавасда ё ҳасадда бўлманг , ўз ҳаётизга шукур қилинг ...
Кеча бир танишимиз оламдан ўтибди ,
Бир танишим эса бир неча йил деганда эгиз набирали бўлди .
Хўш нима хулоса чиқарамиз ...
Бирни кўриб фикр , бирни кўриб шукур қилишимиз керакмасми .
Ўз ҳаётимизнинг қувончлари , имкониятлари , шукур қиладиган томонлари жудаа кўп ....
Бугун Тошкентда ҳаво мўътадил , совуқ , аммо жуда совуқ эмас .
Осмон булутли , вақти вақти билан ёмғир ёғиб турибди .
Қуёш бобо қоп қора булутларни ёриб чиқишга интилаяпти ....
Ҳаммага саломатлик ва яхши кайфият тилаб эрталабки саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘.
https://t.me/shahzodangizdan

❤15
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-31-
* * *
Қиз бола ўзи истаб , ўзи танлаб турмушга чиқса , бахтдан боши айланиб, еттинчи осмонларга парвоз қилар экан. Юрагини тўлдирган бахт юзида жилва қилар экан. Юзларида, кўзларида жилвагар дунёнинг нурли ёғдулари жой талашар экан.
Шодия бу сафар бошқача келин бўлди. Унга бир боққан борки, яна бир кўрсам дерди. Ҳатто дугоналари ҳам кўзларини тўлдириб , тўлдириб қарашар ва "кўз тегмасин" бахтинг бекам бўлсин , дугонажон деб атрофида гир- гир айланишарди.
Куёвлар куёв-навкарга келганларида махалла - кўй Ботирга қараб "Машаллоҳ" деб қолди. Ботир Шодия учун яратгандек, унинг учун чинакам жуфтликка тайинлангандек бағоят кўркам бўлиб кетганди. Куёв боланинг устидан сочилган сочқи талаш бўлиб кетди. Айниқса аёллар "Бизни ҳам шундай кунларга етказсин , бизга ҳам шу куёвга ўхшаш ҳусни Юсуф алайҳисаломникидек бўлган йигитлар куёвликка насиб қилсин" дея ердан терилган сочқиларни астойдил чўнтакларига жойлаб олдилар.
Меҳмонларга ош тортганларида куёв томонидан келган видеочи ва сураткаш йигит Шодияни ўз яқинлари билан суратга олиш учун , у ўтирган хонага руҳсат сўраб кириб келишди. Хонага кирган бу икки йигит бирмунча вақт эшик тагида серрайиб туриб қолишди, сабаби улар шунча йиллик фаолиятлари давомида бу даражада гўзал келинчакни кўрмаган эдилар. Атрофдагиларнинг ғала- ғовуридан ўзларига келган йигитлар бир - бирлари билан маъноли кўз уриштириб олдилар . Четдан аҳамият берган киши бу йигитлар Шодияни иложи борича бир ўзини йирик планда олишга ҳаракат қилаётганини пайқар эди. Аммо ушбу тўй бўлган ҳонадонда буни сезадиган бирор зийрак киши топилмади.
Олим ака қизи билан бу сафар йиғлаб хайрлашмади. У бошига тушган шунча савдолардан кейин "Жигарпорамни бу сафар ҳушнуд кузатаман" деб ўзига - ўзи сўз берганди.
Олим ака ўзига берган сўзида турди ва Шодияга очиқ юз билан фотиҳа берди.
* * *
Тўй жуда чиройли ва файзли ўтди. Ботирнинг Шодиянинг "тарихи" ҳақида эшитганларида лабларини бурган қариндош- уруғлари Шодияга кўзлари тушган заҳоти мум тишлаб қолдилар. Улар бир- бирларига қараб қошларини учириб қоқиб қўйишар экан, юз- кўзларида "тан бердик" деган ифода балқ уриб турарди.
Тўй тугаб куёв келинни ўз хонадонига олиб келди. Шодияни уйга кузатиб , янгалари билан қолдирган Ботирни видеочи ва сураткаш йигит чақираётганлигини айтишди. Ботир ҳайрон бўлди. Ҳизмат ҳақларини катта қисмини аввалдан олган бу йигитлар келишувга кўра қолган қисмини бажарилган ишни қўлга топширганларидан кейин олишлари керак эди.
Ботир улар билан кираверишдаги уйда учрашди :
- Тинчликми , йигитлар ?!
Икки йигит бир- бирига қаради-ю, кейин Ботирга юзланди :
- Тинчлик , тинчлик. Биз сизга ҳизмат ҳаққингизни қайтариб бермоқчи эдик .
Ботирнинг қошларига тугун тушди :
- Сабаб ...
Йигитлар ичларидаги гапларини айта олмай чайналишди:
- Сабаб шундаки , эвазига ...
давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤55👍7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Овсиним доим чиройли фасонлардан топиб тиктиради👗
Энди ман хам бу канални биламан☺️
Сизга хам ёкиб колиши аник
👠 Чотки вечерни фасонлар
👠 Миллий фасонлар
👠 Келинчаклар учун фасонлар
Кузги ҳавога мос чиройли фасонларни излаяпсизми ❓
Унда каналга қўшилиб олинг
💞Ҳозир қўшилиш имкониятиз бор Шошилинг 👇
https://t.me/+4LAjqq2yHiJhMDYy

❤1
Зулматдан нур излаб
Зулмат шаҳзодаси Тейлор тавқи ланатга учраган эди. Унинг тавқи ланатга учрашига сабаб фаришталар авлодидан бўлган қизни ўлдиргани эди. Ланат уни ҳар куни қари чолга тунда эса қора мушукка айланиб қолишига сабаб бўлади. Уни фақат фаришталар авлодидан бўлган қиз гина халос этади. Лекин ўша қиз ҳам топилиши қийин бўлди. Бу ланатга учраганига беш йил бўлган. Қизни эса ҳар куни излайди. Кундуз қари чолга тунда эса қора мушукка ўхшаб юриш жонига тегиб кетган. Қиз эса ерда ҳам кўкда ҳам йўқ, худди ҳавога сингиб кетган мисол илғаш қийин. Қизни эса топишни ягона йўли сеҳрли соат бўлиб, у соат фақат фаришталар авлодидан бўлган қиз қўлида сеҳрли нур таратиб туради. Тейлор эса қари чол қиёфасида бўлган пайтларда қизларга очтириб соатни сўрар эди. Минг афсуслар бўлсинки қиз топила қолмас эди.
Омина ўзини фаришталар авлодидан эканини билмайди одамлардек бўлиб юради. Унга бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса айтмаган. Чунки зулмат шаҳзодаси Тейлор тавқи ланатдан халос бўлишига қарши бўлишган. Лекин қиз ўша соатни очсагини фаришта бўла олар эди.
Бир куни Тейлор соатни тушуриб қўяди ва уни излай бошлайди. Охири соатни бир қиз қўлида кўриб қолади, қиз уни сумкасига солиб уйига келади, Тейлор ҳам орқасидан кузатиб боради. Улар қизни уйига яқин келишган пайтда кеч кириб қолай деган эди. Тун кириш арафасида Тейлор мушук қиёфасига кириб қизни деразасидан ой ёруғи остида қараб турарди.
Омина: уйга қайтаётган эдим ерда қадимий соат топиб олдим, уни эгасини роса ахтардим топилмагач сумкамга солиб уйга қайтдим. Уйга келгунимча кун ўз ўрнини тунга бўшатиб бериб, кўк юзида ой ўз заррин нурларини олам узра ёйган эди. Соатни очиб кўриш иштиёқида ёнар эканман, уни сумкамдан олиб ой нури остида очдим. Ундан ғалати ёғду таралиб мени ўзига асир айлади.
Тейлор: қиз соатни очганида сеҳрли нур таратиб турган эди бу билан қиз фаришталар авлодидан эканини англатади. Демак мен тавқи ланатдан халос бўлдим.
Омина: сеҳрли соат мени фаришталар авлодидан бўлганимни ва зулмат шаҳзодаси Тейлорга турмушга чиқишимни, уни ланатдан фақат шу йўл ила халос бўлишини айтади. Яна Тейлор унинг орқасидаги қора мушук эканини айтади.
Тейлор: соат қизга гўё бир нималарни пичирлаганга ўхшар эди. Сўнг қиз мени олдимга келиб салом Тейлор сени ланатдан халос этиш менга юклатилди. Ҳозир мен сенга халос бўлиш йўлини айтаман, сен эса рози бўласан, бўлмаса ҳаётинг охиригача шу йўсинда қоласан.
Тейлор ўйлаб кўриб рози бўлди.
Шу заҳотиёқ кўркам йигитга айланди. Омина эса бир зум қотиб қолди.
Тейлорга соат айтган гапларни оқизмай томизмай етказди.
Тейлор рози бўлишдан бошқа чора топмади ва турмуш қуришга рози бўлди.
Оминани олдига энди уни яхши йўлга етаклаш турар эди.
Орадан бир йил ўтиб Тейлор яхши йўлга кирганига Омина амин бўлди. Ва бундан буёғига Тейлорга ўзини бағишлашга аҳд қилди, шу жумладан Тейлор ҳам Оминани севиб қолди ва ниҳоят қора қалби ёруғлик ила тўлди.
Муаллиф: Зебона
ҲИКОЯ ЁҚҚАН БЎЛСА РЕАКСИЯ БЕЛГИЛАБ, КОММЕНТ ҚОЛДИРИНГЛАР🥹

❤39🔥5👍3
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-32-
Ботирнинг тоқати тоқ бўлди:
- Чайналманглар илтимос . Гапни лўндасини айтинглар. Бу мавҳумлигингиз одамни пичоқсиз сўямоқда .
Йигитлар Ботирдан анча ёш эдилар. Унинг важоҳатидан сўзларини йўқотиб , довдирашди .
- Ҳали кўп кутаманми ?
- Шу десангиз , ака .
Биз ўз ҳизматларимизни таклиф этадиган бир фирма тузгандик . Ҳозир шу иш юзасидан расмийлаштириш ишлари кетмоқда. Ҳаммаси қонуний бўлади. Фирмамизни "Бир умрлик бахт" номини олди . Хуллас , фирмамизга битта чиройли логотип керак эди. Биз турли сайтлардан фаолиятимиз моҳиятини ўзида мужассам қилиб берувчи мос сурат қидирдик. Аммо мана бир неча ойдан бери ҳеч бир сурат кўнглимизга ўтиришмаган эди. Бугун эса ...
- Бугун эса , - шеригининг сўзларини давом эттирди сураткаш йигит , - бир неча ойдан бери ўзимиз излаган образга дуч келдик. Сиз ижозат берсангиз , келинойимнинг суратлари... фирмамизнинг логотип- бренди бўлар эди
Ботир даставвал тутақиб кетгандек қип-қизариб кетди , сўнгра жовдираб турган йигитларга қараб туриб ўзини уларнинг ўрнига қўйиб кўрди-ю , бирдан кулгиси қистаб кетди:
- Сизларники ажойиб- ку а ? Мени ... Мени шу ишга руҳсат беради деб ўйладингларми ? Умид қилдингларми ? Ҳеч- да ! Мен ҳеч қачон эндиликда ўз маҳрамим бўлган аёлимнинг сурати турли давраларда айланиб юришини ҳоҳламайман. Бундай танилишнинг менга , ... бизга кераги йўқ.
-Ака илтимос... Агар ,агар ҳоҳласангиз сизга яхшигина суммада пул таклиф қилишимиз мумкин ...
Ботир ялинч қиёфада ўзига умидвор тикилиб турган йигитларга қараб туриб , гапга хулоса ясади :
- Узр, укалар. Дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар бор. Аниқроғи, пул билан ҳаққини тўлаб бўлишнинг иложи йўқ нарсалар . Агар сизлар бошқа нарса тўғрисида илтимос қилганингизда , гап бўлиши мумкинмасди. Аммо бу масалада ҳамма гапга "точка" ! ...
Ботир йигитлар билан хайрлашиб хонани тарк этди. Эшик тагида уни куёв жўраси ташвишли кутиб олди :
- Нима гап , оғайни ?!
- Ҳеч гап йўқ, ўзи шунчаки , тўйнинг олди- бердиси...
- Ҳааа, шундай демайсанми ?! Бўлақол , келин бола кутиб қолмасин . Юр .
Ботир жилмайди :
- Бир кутса кутибди-да . Мени қанча куттирган. Уям кутишнинг аччиқ шарбатини бир ичсин...
Ботирнинг куёв жўраси елкасига бир туширди :
- Қўйсенгчи-ей ?! Кутсинмиш .. Ўзинг ўлий деб турибсан-ку ! Айтганча, қанча куттирган эди келинбола жонингдан ўтқазиб ...
Ботир кўзлари яшнаб жавоб берди :
- Бир умр ... Мен уни бир умр кутганман ...
давоми_бор
Хазонрезги

❤51👍17🥰5🔥1
Уйга келдим , қизим дастурхон тузагунича сиз билан дийдорлашай дедим .
Ҳамма саломатми , совуқларда .
Тошкент кўчалари совууқ .
Бекорга кўчалар демадим . Автобус салонлари иссиққина эдида .
Уйлар ва инсонлар кўнгли хам иссиқ ....
Келинг кечги овқатга ....😊❤️

👍28🥰11❤5
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-33-
Шодиянинг янги уйдаги илк тонгги келин салом билан бошланди. Эрта сахардан икки янгаси Шодияни чўғдек ясантириб саломга олиб чиқишди. Келин бўлиб тушган хонасининг зинасида бошига нафис ёпинчиқ ташлаб қўйилган келинчак барчага салом сола бошлади. Салом айтишга хонадон эгалари пойтахтдаги театрда ишлайдиган ёшгина бир актриса қиз- Лолахонни таклиф қилишган экан. Қизгина бало чиқиб қолди. Ёшлигига қарамай гапларни дурдек териб салом маросимини ўтказа бошладики, четдан қараган киши уни ховлидагиларга гўёки дрижерлик қилгандек кўрарди. Лолахон ўз касбини моҳир устаси , институтниям қизил диплом билан битирган экан, сўзларни маржондек териб -тизиб, чертиб - чертиб ишлатиб, ҳаммани гўёки тахлаб - тахлаб қўйди. Қўшни аёл Лутфи келинойининг таъбири билан айтганда "Саломни қалпоқ қилиб ташлади"
Даставвал , ўн саккиз минг олам яратгувчиси якка Аллоҳга , сўнгра икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи вассалламга чиройли салом йўлланди. Кейин эса қўни- қўшни , хола, аммага - хулласи яқинлардан ҳаммага салом берилди . Улар келинга олиб келган совғаларини Шодиянинг янгаларига бир -бир топширдилар . Янгалари ҳам ҳар бир совға учун янги қариндош ва қадрдонларга ўзларининг ҳам туҳфаларини инъом эта бошлашди .
Ниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди. Салом айтаётган қиз Лолахон Шодиянинг қайнонаси Насиба опани даврага чорлади . Насиба опа келинига яқинлашар экан , унинг юзига ёпилган ёпинчиқни очди- ю , тикилиб туриб қолди. Шодия кутилмаган бу ҳолатдан довдираб қолди :
- Ассалому алайкум ... Ойижон ..., - деди Шодия беихтиёр .
Насиба опанинг кўзлари тўла ёш эди. У ҳаяжонланганидан саломга алик олишниям хаёлига келтирмасди.
- Болам , уйингга хуш келибсан. Кўзимнинг оқу- қораси, жигарпорам ўғлимни сенга топширдим...
Насиба опа чўнтагидан катта , қадимий, муҳташам узук чиқарди:
- Бу узукни қайнона-онамлар менга совға қилгандилар. Уларга эса ўз қайноналари . Бу узук Ботиржон дунёга келганидан бери сени кутади . Йигирма олти йилдан бери . Ол қизим.
Насиба опа узукни Шодиянинг бармоғига тақди . Қизил кўзли узук офтоб нурида қамашиб кетди. Атрофда йиғилганларнинг бари узукка маҳлиё бўлиб қолган эдилар .
- Раҳмат , ойижон , - деди Шодия аста шивирлаб .
- Болам билан қўша қаригин , қизим ...
Насиба опа Шодияни бағрига босди . Бироздан сўнг ўзидан узоқлаштириб тикилди-ю, кейин яна талпиниб икки юзидан ўпти.
- Аяжон , шу қиз энди шу уйнинг келини. Индамаса , кечгача қучоқлаб ўтирасиз , шекилли.
Даврани қиздираётган актриса Лолахоннинг овозидан Насиба опа ўзига келди . Атрофдагилардан ҳижолат тортиб жилмайди.
Лолахон ўктамлик билан давом этди :
- Энди хонадон бошлиғи қайнота - додамизларни ҳам даврага таклиф қилсак ...
Насиба опа бирдан бесаранжомланиб қолди. Унинг нигоҳларига чуқур мунг қалқиб чиқди . Насиба опа ҳовли ўртасида ,"ўзидан ўтганни ўзи билганча", бўшашиб туриб қолган , яқин- қариндошлар эса қайнота бўлмиш Тоҳир акани топиш илинжида атрофга аланглай бошлагандилар...

❤46🤔15🔥4