This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!⭐️
🤩Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
🤩Истаган бахтларга етинг илохим.
🤩Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
🤩Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллоҳим.
✨🌼✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌼✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌺🌺
😍БУГУН
🌸9 - НОЯБРЬ
🌸ДУШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
❤️🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌸Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌼❤️Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷❤️Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
💘🦋Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-26-
Олим ака тезда аёлини огоҳлантирди-ю, дўсти билан йўлга тушди. У дўстидан "нима гап?" деб сўроқ сўрашга ботина олмас, Соҳиб аканинг ҳам хаёли бошқа жойларда эди.
Машина қишлоқдан чиқиб шаҳар йўлига тушганда Олим аканинг кўнглидаги ғулғуласи янада кучайди . Шайтон уни турли кўчаларга бошларди . Унинг бир хаёли қизи Шодияга кетди. "Шаҳарга кетяпмиз , қизим тинчмикан? Нега бемаҳалда йўлга тушдик?! Нега Соҳиб мени йўқлаб қолди . Ё Акром Шодияга ... Йўғ-ей, худо сақласин..."
Машина ораста бино ёнига яқинлашгунча, Олим аканинг бўлари бўлди. Машинадан тушганларида бу ер касалхона эканлиги маълум бўлди. Соҳиб ака йўл бошлади. Бир неча оқ халатли аллакимларга тушунтириш бериб , кичиккина хонага киришганларида Олим аканинг барча шубҳалари тарқади . Унинг ўрнини чексиз изтироб эгаллади. Сабаби... Сабаби хонанинг ўнг тараф девор тагида бир ҳовуч суяк бўлиб Акром ётарди. Унинг фақат чиройли қош- кўзигина Акромлигидан дарак бериб турарди.
Олим ака ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини аранг тўхтатди.
Акромга нисбатан шу вақтгача кўнглида йиғилган бор нафрати ва гина- гудурати зумда изсиз йўқолди. Олим ака Акромнинг ёнига бориб оҳиста шивирлади :
- Болаааммм...
Танасига турли томчи дорилар улаб ташланган , кўзини шифтга маънисиз тикиб ётган Акром гўё уйқудан уйғонгандек бесаранжом бўлди. У Олим ака эмас, дадасига юзланди:
- Дадаааа..., илтимооооссс...
Соҳиб ака Акромни зумда тушунди, у ўғли дўсти билан ёлғиз қолдиришини истаётганини англади ва "хўп" маъносида бошини силкиб, оғир қадамлар билан палатани тарк этди.
Акром Олим акага бир зум тикилди ва минг азобда бор қувватини йиғиб сўзлай бошлади :
- Амаки ... Мени кечиринг . Мен қизингиздан кеча олмадим, чунки у ҳаётимдаги ягона муҳаббатим . Тўғри . Хато қилдим. Бу хатоимни бадалини умрим билан тўладим. Умрим билан. Аммо кетиш шунчалар ... азоблики .( Акром бир нафас сукут сақлади , сўнг у бор фикрларини жамлаб сўзида давом этди ) Мен ўшанда Шодиядан воз кечмаганимнинг бир сабаби бор эди. Ўшанда касаллигимдан хабардор топгач, бир режа тузгандим . Мен умримниинг сўнгги кунларини бахтиёр ўтказмоқчи бўлдим. Шодия билан. Сиз нотўғри тушунманг. Шодия уйимизга қадам босганида унга барчасини айтиб иқрор бўлмоқчи эдим. Шодия ёнимда бўлса бас эди. Мен унга хатто бармоғимнинг учини ҳам теккизмоқчи эмасдим.
Тўғри, мен худбинлик қилдим, аммо... Мен яна шуларни ўйлагандимки, дунёдан ўтганимдан кейин... Шодия отам билан онамнинг ягона меросхўри бўлиб қолиши керак эди.
Хуллас, бу ҳаёт доим биз ўйлагандек бўлмас экан. Сизга шуларни айтмоқчи эдим . Амаки , мени кечиринг. Фақат дилингиздан кечиринг. Ўйламай босган қадамим учун кечиринг. Юрагингингизга етказган ситамларим учун кечиринг. Қизингизга алам- аччиқ устида туҳмат қилиб қўйганим учун кечиринг. Барига сабаб Шодияни беҳад яхши кўриб қолганим учун кечиринг...
- Кечирдим , болам , кечирдим. Бу кўргуликлар пешонангда бор экан-да. Мен ким бўлибманки, сени кечирмасам . Хаммамиз хом сут эмган бандаларимиз . Барчамизни Аллоҳнинг ўзи маҳфират қилсин. Сен ўзингни уринтирма.

😢45❤39👍11🔥1
❗️❗️❗️❗️❗️
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imkoniyati!
🔴Ishlaydigan
🔴O’qiydigan
🔴Emizikli onalar
🔴Homilador ayollar
🔴7yoshdan 75yoshgacha ayollar
Vaziyatdan kelib chiqib ishlanadi
🤍) OY 💜🤍 MING
💜) OY 💜🤍 MING
❗️❗️❗️❗️❗️
🤍💜🤍😈🍀🍀😈😈😈
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
KOK YOZUVNI USTIGA BOSING KIRASIZ GURUHGA
👆👆👆👆👆👆👆👆👆

❤1
ТАСОДИФ
«Тасодиф ҳақиқатнинг
акс-садосидир»
К. Станиславский
Мажлисда Очилни роса «дўппослашди». Уларнинг корхонасидан чиқаётган эшик-ромлар икки тийинга қиммат эмиш. Яқинда тафтиш комиссияси назоратчилари шуни аниқлабди. Очил Худойқулов муҳандис бўлатуриб шунақа аҳволга бармоқ орасидан қараётган эмиш. Бунақа тепса тебранмас бошлиқни кундузи чироқ ёқиб топиб бўлмас эмиш.
Йиғилиш охирида Очил сўз олди:
– Эшиклар икки пулга қимматлигини ўзим ҳам биламан, – деди босиқ оҳангда гапиришга уриниб. – Тахта қуритадиган жиҳозлар йигирма йил аввал ишга тушган. Ўшандан бери ишлаб чиқариш ҳажми ўн марта ошди. Қуритиш жиҳозлари ҳамон ўша-ўша, алмисоқдан қолган. Уларни янгилаш учун катта маблағ керак! Уни мен чўнтагимдан олмайман!
Юқорида ўтирган ҳайъат раиси — жингалак соч йигит луқма ташлади:
– Менга қаранг, Худойқулов, ростини айтинг, ўзингиз шунақа сифатсиз эшик-ромни уйингизга ишлатармидингиз?
Очил энди оғиз жуфтлаган эди, жингалак соч вакил гапиртирмади.
– Кўрдингизми, ўзингизга раво кўрмаган нарсани бошқаларга раво кўряпсиз.
Мажлисдан Очилнинг таъби тирриқ бўлиб чиқди. Карнайгуллар очилиб ётган доирасимон гулзорни четлаб ўтди-да, ёнига сурилиб очиладиган темир дарвоза олдига келди. Энди қоровулхонадан ўтиб кетмоқчи эди, орқадан овоз келди:
– Майлисларингам жа чўзилди-да, Очилбой!
Очил бурилиб қаради-ю, ўзи томон лўмбиллаб келаётган бош дурадгор Ҳайдар акани кўрди. Уни кўриши билан бугун ошга бориши кераклиги, толзордаги чойхонага ош буюриб қўйишганини эслади. Цехдагилар Ҳайдар семиз деб чақирадиган, улфат деса жонини берадиган мана шу киши ҳар маош олишганда пул йиғиб, ош ташкил қилар эди.
– Кетдикми? – деди у иссиқдан терлаб кетган йўғон бўйнини каттакон, кир рўмолчаси билан артаркан. – Болалар кутиб қолди, соат еттига деганмиз.
Очил темир дарвоза тепасидаги думалоқ соатга қараб қўйди: еттидан ўн дақиқа ўтибди.
– Энди менга узр, – деди чайналиб.
– Ҳа, энди испарапка ёзиб берармиз...
Очил Ҳайдар аканинг «хотинингдан қўрқасанми» деган маънода гапирганини билиб, ғаши келди.
– Иш чиқиб қолди, – деди қовоғини солиб. Ҳайдар аканинг жавобини ҳам кутмай, дарвозахонадан тез ўтди-да, троллейбус бекатига йўл олди.
Аксига олиб, троллейбус ҳам тиқилиб келди. Очил амаллаб чиқиб олди-да, ўртароққа сурилди. Иссиқ кунда тиқилинчда юришдан ортиқ азоб йўқ. Бир зумда бўғилиб кетди. Аллақайси муюлишда троллейбуснинг ёйи чиқиб кетди-ю, қалқиб тўхтади. Ҳамма бир-бирига урилди. Очил олдида турган хотинни қаттиқроқ туртиб юборди шекилли, хотин нафрат билан вишиллади:
– Кўзингга қарасанг ўласанми, ҳўкиздай йигит!
Очил минғиллаб кечирим сўради. Анчадан кейин троллейбус яна силкиниб йўлга тушди. Яна ўша тиқилинч азоби бошланди.
У бекатга келиб тушганида сув бўлиб кетганди. Кўйлагининг ёқасини ечиб, елпинди. Юраги санчди. «Зиёни йўқ, – деб ўйлади у уйи томон юраркан, – ҳозир муздай душга тушсам ўтиб кетади». Узоқдан Лолани кўриб қадамини тезлатди. Хотини йўлак олдида қўшни аёллар билан гаплашиб турар, енгил гулдор халат кийиб олган, бошини ювган бўлса керак, сочи елкасига тушиб ёйилиб ётарди. «Нега шу аҳволда кўчага чиқибди», деб ўйлади Очил яқин келиб.
Очилга кўзи тушиб, Лола гапидан тўхтади.
– Умид қани? – сўради Очил зинадан чиқиб борар экан. У талпинчоқ бўлиб қолган ўғилчасини бир кундаёқ соғиниб қолар, ишдан келиши билан уни кўтариб ўйнатар, шу билан бутун ҳордиғи чиқиб кетарди.
– Ухлаб ётибди, – деди Лола қовоғини солиб. Негадир бирдан унинг руҳи тушиб кетди. – Ойлик олдингизми? – сўради у эшикни очиб киришлари билан.
Очил индамасдан бугун олган маошини узатди. Лола пулларни худди вазнини ўлчаб кўрмоқчи бўлгандек бир зум кафтида ушлаб турди-да, зарда билан столга улоқтирди.
– Савил! Шуям пулми? – Майда-йирик аралаш пуллар дастурхон устида сирпаниб ҳар ёққа сочилди. – Номингиз улуғ, супрангиз қуруқ!
– Хўш, мен нима қилай? – деди Очил бўғилиб.
– Мен-чи, мен нима қилай? – Лола кескин бурилиб қаради. Мен ҳам одамман, мен ҳам аёлман! Бошқаларга ўхшаб яшагим келади! Моднийроқ костюмчик кийгим келади!

❤19👍1🔥1
– Тағин қанақа «костюмчик?»
– Айтганим билан қўлингиздан нима келарди! – Лола «сенга гапирдим нимаю, гапирмадим нима» дегандек кескин бурилиб, нариги хонага кириб кетди.
Очил уф тортди. Бу қандоқ гап? Қачон кийимга тўяди бу хотин! Шунча латта-путтаси бўла туриб, яна хархаша қилиб ўтирибди. Ҳар гал ойлик олган куни уйда тўполон бошланади. Лола унинг маош олиб келишини кутмасдан бирон нарса олиб қўйган бўлади.
Очил наридан-бери қўлини ювиб чиқди-да, бориб стол олдига ўтирди. Стол устида бояги пуллар ҳамон сочилиб ётарди. Очил пулларни йиғди, тахлади, четга суриб қўйди. У бугун мажлисга тайёрланиб тушлик ҳам қилолмаган, пешинда иккита парамач еб олган эди. Ҳозир қаттиқ толиққанини, қорни очганини сезди.
– Овқатингни олиб кел, – деди бўғиқ овоз билан.
Ичкаридан Лоланинг асабий товуши эшитилди:
– Қозонда турибди, ўзингиз сузиб ола қолинг.
– Қанақа овқат? – деди Очил ўрнидан туриб.
– Нон қовурдоқ.
Очилнинг қони қайнаб кетди.
– Бу қанақа гап! – деди бақириб. – Бир кун нон қовурдоқ, бир кун макарон қовурдоқ! Дурустроқ овқат қилиш ҳам қўлингдан келадими-йўқми?
Лола худди шуни кутиб тургандек югуриб унинг олдига чиқди. У сочини ҳамон турмакламаган, елкаси билан битта бўлиб ёйилиб ётарди.
– Аввал буёғини қойил қилиб қўйинг! – деди ўйиб оладиган оҳангда. – Қайси қоплаб тираб қўйган нарсангизга овқат пиширай? Одам фақат ейиш учун яшамайди! – Унинг чиройли лаблари бурилиб, овози титраб кетди. – Дунёга келиб нима кўрдим? Одамларни эри бриллиантга белаб қўйибди! Туғилган кунида шубалар совға қиляпти. Хумайрадан нимам кам?
– Хумайрадан сенинг каминг йўқ. – Очил ҳазил билан қутулмоқчи бўлди. – Фақат унинг эри билан менинг фарқим бор. Унинг эри чайқовчи.
– Чайқовчимас, тадбиркор! – деди Лола унинг гапини бўлиб.
– Нима фарқи бор, – Очил тағин ҳазилга олди. – Аввал чайқовчи эди, энди «тадбиркор» бўлиб олди.
– Чайқовчими, тадбиркорми, баломи-баттарми, хотинини қўғирчоқдек ясатиб қўйибдими, бўпти-да! – Энди Лоланинг овозида ранжиш эмас, ғазаб бор эди. – Бировни маломат қилишдан олдин ўзингизни эплаб олинг, «бойвачча»!
– Қани айт, – деди Очил бўғилиб. – Нима қилай? Ўғирлик қилайми, бозорга чиқиб мардикорлик қилайми?
– Қилинг! – Лола киприкларини пирпиратиб чақчайди. – Қилинг, кучингиз етса! Сизнинг бир ойлик маошингизни мардикор бир кунда топади. Сизники йўлкирангиз билан «обедингиз»дан ортмайди!
Лола яхши мерганлардек эрининг юрагига найза санчишга уста эди. Ҳозир ҳам мўлжалга бехато урди. Очилнинг бошига қон гупиллаб урилди. Тегиб олгунча йўлига кўз тиккан, боғнинг қоронғи бурчакларида унинг қошини силаб, «қошингиз бунча қуюқ», сочини сийпалаб, «сочингиз мунча қайсар» деб эркалаган қиз шумиди!
Очил шиддат билан бошини кўтарди. Мушти бир тугилди-ю, шайтонга ҳай берди. Имиллаб бориб телевизорни қўйди. Бугун футбол борлиги эсига тушиб, кўнглининг бир чеккасида таскинга ўхшаш туйғу пайдо бўлди. Ҳали экран ёришмасданоқ шарҳловчининг таниш, янгроқ овози эшитилди. Очил қайтиб келиб стулга ўтирган эди, экранда яшил майдон, гувиллаб шовқин солаётган одамлар кўринди. Бугун халқаро ўйин бўлаётгани учун диктор, айниқса, тантанавор овозда гапирар, стадион ҳаяжонли шовқинга тўлган эди. Энди Очилнинг иштаҳаси инига кириб кетганди. Шунинг учун стул суянчиғига елкасини ташлади-да, бемалол томоша қила бошлади.
Лола бир эрига, бир телевизорга қараб қўйди-да, зипиллаб телевизор олдига борди. Тугмачани босиб, бошқа каналга олди. Қўлтиқ тагига сепилса, ҳидини йўқотадиган аллақандай «сеҳрли» дезодорант реклама қилинаётган экан.
– Мен футбол кўрмоқчиман, инсон! – деди Очил бақириб.
– Лаббай? – Лола истеҳзоли табассум ҳадя этди. – Мен реклама кўрмоқчиман. Қаранг, сизга тегишли дезодорант шекилли...
Очил яна бирпас турса хотинини бир бало қилиб қўйиши мумкинлигини билиб нариги уйга кириб кетди. Диванга ўзини ташлаганча шифтга тикилиб узоқ ётди. Бу қанақа турмуш, деб ўйлади ғижиниб. На ишда ҳаловати бор, на уйда. Лола авваллари ҳам шунақамиди ёки бунақа одати кейин чиқдими, ҳалиям яхши билмайди. Беш-олти ой иноқ яшашди. Кейин майда-чуйда жанжаллар кўпая бошлади. У Лоланинг бунчалик латтапарастлигини билмаган экан.

❤17🔥1🤔1
Тўғри, уйланмасдан илгари ҳам учрашувларга борганида Лола иложи борича ҳар сафар янги кийим кийиб келишга ҳаракат қиларди. Очил бунга чандон эътибор бермасди. Лоланинг бундай ясан-тусанлари ота-онасига қанчалик қимматга тушганини билмаган экан. Қизиқ, хотини шунақа нарсаларни топадики, уларни айтишга Очилнинг тили ҳам келишмайди. У Ҳайдар аканинг бояги гапини эслади. Асли ошга бора қолса бўларкан. Шунча гап-сўз йўқ эди. «Ростданам хотиннинг измидан чиқмайдиган бўпқопман, – деб ўйлади у. – Жанжал чиқмай қўя қолсин деб тамом бўлдим...»
Очил яна бир нарсани эслади. Баҳорда мана шу Ҳайдар ака туристик йўлланма билан Ҳиндистонга борадиган бўлиб қолди. Ўшанда Очил ярим ҳазил-ярим чин қилиб «Келинойимни ташлаб бир ўзингиз борсангиз хафа бўлмайдиларми», деганида Ҳайдар ака ҳайрон бўлган эди. «Нега хафа бўлсин, мен ўйнаб келсам, хурсанд бўлмайдими?» деган эди.
«Шунақа хотинлар ҳам бор», деб ўйлади Очил уф тортиб. Унинг юраги тағин санчди. Кейинги пайтларда тез-тез шунақа санчадиган бўп қолди. У кўксини чангаллаганча, йўлакка чиқди. Чироқ ўчган. Лола негадир телевизорнинг шундоқ тагига ўрин солиб, Умидни қучоқлаганча ётиб олган эди. Очил эшикни оҳиста очиб зинага чиқди. Ундан кўчага йўл олди. Қўшни уйларда чироқлар чарақлаб турар, боғча ўртасидаги айвонча олдида қўни-қўшнилар нарда ўйнаб ўтиришарди. Очил биров кўриб, сирини билиб қоладигандек шошилиб нари кетди. Кўчанинг нариги юзига ўтди. Бекат ёнидаги уйнинг биринчи қаватидан музика садоси эшитилиб турар, бир тўда ёш-яланглар рақс тушишарди. Очил беихтиёр бир зум қараб қолди. Йигит-қизлар бир-бирига яқинлашиб, узоқлашиб сакраб-сакраб рақс тушишарди. Бунақа рақсни Очил илгари ҳам кўрган, лекин унга ёқмаган эди. Ҳозир бўлса, негадир ёшларнинг ҳаракати жуда чиройли кўринди. Тўғри-да, ёш бўлгандан кейин нима учун ўйнаб-кулмаслик керак, нима учун дам олмаслик керак? У эллик қадамча юрган эди, кўчани тўлдириб келаётган бир тўда улфатлар унинг ёнидан ўтди. Мўйловли бир киши гармон чалар, кексаю ёш, эркак-аёл ҳаммаси бараварига ашула айтишар, уларнинг хушчақчақ қўшиғи тун сукунати чўка бошлаган кўчага жон бағишлаб, олисларга таралар эди.
«Одамлар мана бундоқ яшайди, – деб ўйлади Очил маъюслик билан. – Шуларнинг ташвиши йўқмикин? ўзига яраша каттами-кичикми ғами йўқмикин? Арзимаган нарса деб бир-бирини еб қўйгудек бўлишмаса керак». Шуни ўйладию, Лола кўзига жуда хунук кўриниб кетди. Нима қилсин? Ажрашиб қўя қолсинми? Бу фикр унинг хаёлига энди келаётгани йўқ. Кейинги пайтларда хотини ҳадеб жанжаллашавериб жонидан тўйдириб юборганида, кўнглининг бир чеккасидан шу хаёл лип этиб ўтар, аммо Умидни ўйлаши билан ўзининг худбинлигидан нафратланиб кетарди. Ҳозир ҳам кўнглига келган хаёлни шошилиб қувди. «Йўқ, йўқ, номардлик бўлади!» Қизиқ, бояги ёшларнинг рақси, бояги хушчақчақ одамларнинг қўшиғи унинг кўнглидаги ғашликни ҳайдагандек бўлди. У анча енгил тортиб, уйига қайтиб кирди. Сервант устида турган қўл радиони олиб, олис-олислардан келаётган нафис, кўнгилга яқин ҳинд куйи янгради. Очил бармоқларини чалкаштириб, боши тагига қўйганча шифтга тикилиб ётди.
Тўй қилмасларидан олдин икковлари тез-тез кинога тушишар, Лола айниқса, ҳинд фильмларини яхши кўрарди. Ҳозир Очил ўша самимий, эрка дамларни эслаб, хаёлан жилмайди. «Ўзинг ҳам майдакаш одам бўп қопсан, – деб ўйлади ўзини сўкиб. – Ожиз одам айбни бошқалардан қидиради. Лолага нима каромат кўрсатдинг ўзинг? Тўйни-ку амаллаб қарз-ҳавола қилиб ўтказдинг. Осмондаги ойни узиб бердингми, саёҳатга обчиқдингми? Ёш бўлганидан кейин чиройли кийингиси келади-да, нима қилсин!»
Бир оздан кейин нариги уйдан Умиднинг йиғлагани эшитилди. Зум ўтмай эшик шиддат билан очилди-да, ғира-ширада ич кўйлакдаги Лоланинг сочлари тўзғиган боши кўринди.
– Ўчиринг, анави мутил-мутилингизни! – деди бақириб.
Беихтиёр радиони ўчирди. Лола эшикни очиқ қолдириб нари кетди. Ўша ёқдан унинг асабий чинқиргани эшитилди:

❤15🔥1
– Ўчир овозингни, итвачча! Ҳозир деразадан улоқтириб юбораман. Ҳаммаларинг қўшилиб қўшмозор бўлларинг!
Очилнинг юраги яна санчди. Негадир ўтган умрини ўйлади. Очил болалигидаёқ отаси ўлиб кетган, ўнинчи синфга ўтганида онаси қазо қилган эди. Очил опасининг қўлида қолди. Аммо институтга кириши билан ҳеч кимга оғирлигини туширмаслик учун ўз аравасини ўзи тортишга ҳаракат қилди. Ёзги таътил пайтларида юк ташиди, қурилишга кириб ишлади. Пахтага борганида ҳаммадан кўпроқ териб, пул топди. Болалар касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлайдиган Лола билан танишганида, бу қиз ўзининг ҳамма ташвишларига шерик бўлишига ишонган эди.
«Одам шунақа қилиб қариса керак-да», – деб ўйлади у ёнбошига ағдарилиб. Бир вақтлар у аллақайси журналда қайсидир профессорнинг мақоласини ўқиган эди. Ҳозир кимлиги аниқ ёдида йўқ. Лекин унинг айтган фикрлари хотирасида маҳкам ўрнашиб қолган. «Бизнинг замонамизда асаб касалликлари кўпайиб кетяпти. Баъзилар ҳаёт суръатининг тезлиги, бошқалар шовқин-сурон кўплиги туфайли шунақа бўляпти, деб айтишади. Лекин одамларнинг асаби кўчада эмас, уйда, эр-хотин ўртасидаги жанжаллардан кўпроқ бузилади». Очил профессорнинг шу сўзларини яна эслади-ю Лоладан тағин кўнгли оғриди. Наҳот, куни кеча бир-бирини еру кўкка ишонмаган одамлар бугун бир-бирига чоҳ қазиса? Шусиз ҳам одам узоқ яшамайди-ку. Бир-бирини тушуниб, ўйнаб-кулиб яшаса бўлмайдими? Падарига лаънат пулниям, латта-путтаниям!
Очил ўйлай-ўйлай ухлаб қолди. Қизиқ, тушида ўлиб қолганмиш. Шунда ҳам юраги санчаётганмиш. Аллақандай нотаниш бир эркак Умидни кўтариб олганмиш. Умид Очилга талпиниб ҳадеб йиғлармиш. Лола бўлса бир чеккада туриб, ҳиринг-ҳиринг кулармиш...
Очил ланж бўлиб уйғонди. Унинг кўзлари ачишар, томоғига бир нима тиқилиб турганга ўхшарди. Девордаги соатга қаради-ю, сапчиб туриб кетди. Саккиз бўлай деб қопти.
«Оббо, кеч қоламан шекилли» деб ўйлади у апил-тапил ювинаркан. Лола ҳамон ўртада чўзилиб ётарди. Хотинининг бошигача бурканиб ётишидан, Умидни ҳам кўрпага буркаб олганидан, Очил унинг уйғоқлигини, атайлаб шундай қилаётганини билди. Кечаги гап-сўзлар яна бир бошдан тасаввурида жонланди, кўнгли тағин ғаш тортди.
У ошхонага кириб қозон қопқоғини кўтарди. Нон қовурдоқ димланиб қолган бўлса керак, қопқоқнинг остига сув томчилари йиғилиб қолган эди. Бир томчи сув помидор аралаш нон устига томди. Очил бир бўлак нонни оғзига солди. Қорни очгани учунми, нордон таъмданми, жағлари зирқираб кетди. Чой қайнатиб, бир-икки пиёлани апил-тапил ичди-ю, кўчага отилди.
Ишхонага келиши билан кечаги мажлис тафсилотларини эслади.
«Ишни пилорамадан бошлаш керак, – деб ўйлади темир дарвозадан кириб келаркан. – Ҳамма иш шулардан бошланади. Шулар ишни пухта қилса, у ёғи кетаверади».
У тахта тиладиган участкага келганида иш қизиб кетган, электр арралар шовқини қулоқни қоматга келтирар, қипиқ чанги ҳавони тўлдириб юборган эди. Бир лаҳзада Очилнинг боши ғовлаб кетди. Яна юраги санча бошлади. Томоғига бир нарса тиқилиб қолгандек бўлаверди. У гандираклаб гоҳ у, гоҳ бу ишчининг олдига борар, аррадан тилиниб чиқаётган тахталарни ушлаб кўрар, аммо нима қилаётганини ўзи яхши билмас, боши ғувиллар эди. Кейин нима бўлганини ўзи ҳам англай олмай қолди. Электр аррага жуда яқин келиб қолганини, биров чап қўлини юлқиб олгандай бўлганини билиб қолди. У даҳшат ичида ўзини орқага ташлади. Қизиқ, ҳеч қанақа оғриқ сезмади. Кўзидан ўт чақнаб кетди-ю, негадир кўнгли айниб, ҳаммаёқни зулмат қоплади.
«Тез ёрдам» машинаси фарёд солиб Очилни касалхонага олиб кетди. Уни операцияга олиб кириб кетишганида машинада бирга келган Ҳайдар ака эшик олдида мўлтираб қолди.
– Фалокатни қаранг, синглим, – дерди у олдидан ўтиб турган ҳамшираларга йиғламсираб. – Шундоқ Очилбойнинг қўлини арра обкетди-я! Қандоқ йигит эди-я! Фалокат қош билан қовоқ ўртасида тураркан-да, а?!
Ҳамшираларнинг бири индамай елка қисиб ўтар, бошқаси худди Очилни танигандек Ҳайдар акага ҳамдардлик билдирарди.

❤22🔥1
– Тасодиф-да, амаки, тасодиф.
Ҳайдар ака алам билан бош чайқарди.
– Хотинига нима деб жавоб берамиз энди! Гулдай эри шундоқ бўлиб ўтирса қандоқ чидайди?!
Заводдагилар ҳам шуни ўйлаб, ич-этини ер эди...
Бу совуқ хабарни Лолага етказиш учун минг андиша билан борган одамлар уни уйидан топиша олмади. Қўшниларнинг айтишига қараганда «модалар уйи»да ишлайдиган дугонасининг олдига «зарил» иш билан кетган экан...
Oʼtkir Hoshimov

❤6🔥2
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-27-
Муаллиф ХазонРезги
-Илтимос, Шодияга мени ...
Хуллас , барини тушунтириб қўйсангиз. Шодияни шунча азобларга дучор қилишим сабаби , унга нисбатан муҳаббатим эканлигини билса дегандим..
Мендан рози бўлинглар ...
Акром кўзларини бемажол юмди. У дилидаги сўзларини айта олгунича ҳам ниҳоятда ҳолдан тойиб қолганди
- Болам...
Акром жавоб бермади . У гўё бу дунёда мавжудмасдек , борлик-йўқлик ҳолатида ётарди...
Олим ака даҳлизда дўсти Соҳибга дуч келди. Соҳиб ака уни ташқаригача кузатиб чиқди . Олим ака кетар чоғида дўстининг оғзидан эшитган ҳақиқати , бугунги тинглаганлари ичида энг дахшатлиси бўлди:
- Кўрдингми , Олим ?! Боламни аҳволини кўрдинг- а?! Озиб - тўзиб кетганини қара. Оламдан ўтса, лаҳад қуртларига ҳам иш қолмади...
Соҳиб аканинг сўнгги сўзларидан Олим ака титраб кетди. У дўстига нима деб тасалли беришниям бермади ...
* * *
Икки кундан сўнг, пешин намози ўқилгач, Акромни қабрга топширдилар.
* * *
Акром оламдан ўтганидан сўнг Шодияларнинг эшиги тагида яна совчилар бозори қайнай бошлади. Аввалгилардан фарқли ўлароқ, бу сафарги совчилар турмуши бузилган, бева қолган, болали , ҳаттоки қуда-анда қилган катта ёшли эркаклардан эди. Шодияга- ку фарқи йўқ бамисли тош қўғирчоқ , аммо куйганда отаси ,айниқса онаси куйиб кетди. Бу томонда Шодиёранинг ҳам бўйи етиб қолган , бечора Шодиянинг бошига келган шўриш савдолар унинг ҳам гулдек ҳаётига даҳл қила бошлаганди .
Олим ака билан Дилдора опа минг аламли бўлмасин Шодияни турмуши бузилган бўлса- да , бирор ёшроқ йигит топиб турмушга бериш ҳаракатига туша бошладилар.
Шундай кунларнинг бирида уларнинг остонасида Ботир юборган совчилар - унинг онаси ва холаси кўриниш бериб қолдилар.
Дилдора опа даставвал гап нимадалигини тушунмай каловланди. Бир вақтлар бу аёллар қизи Шодиянинг қўлини сўраб келганларида берган рад жавоби ёдига тушди . Дилдора опа ушбу аёллар бу сафар кичик қизи Шодиёранинг қўлини сўраб келишган деб ўйлади. Дили озорланди. "Қиз туққанга туҳмат деганда мен назарда тутилганман-да , деб ўйлаб ич- ичидан ўксиди. Мехмонхонада совчилар билан сўрашиб , асосий масалага кўчганда, гаранг ахволга тушиб қолди. Совчилар Ботирдан ... Шодияга эди !!!
* * *
Ёзнинг илк кунларидан атроф-аланг оташ бўлиб кетди. Кекса- ю, ёш борки, ўзини сояга уради. Шаҳарда яхна ичимлик билан савдо қилаётганларнинг куни туғиб қолди. Шу кунларда ҳеч ким "баклашка" деган матоҳни ўйлаб топган инсончалик раҳмат эшитмагандир- ов. Ҳамманинг қўлида баклашка . Ҳамманинг қўлида баклашкада яхна ичимлик. Одамлар овқатниям ўрнига сув билан қорин тўйдирмоқдалар.
Шодия дугонаси Зилола билан зумга институт биносидан кўчага чиқдилар. Улар кўча юзидаги дўкондан муздек ичимлик ичиб танлари яйрагач , яна биттадан заҳирага олиб изларига қайтишаётганда, ўз исми чақирилганини эшитган Шодия беихтиёр ортига ўгирилди .
Шодия ўзига жилмайиб қараб турган Ботирни кўриб кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У беихтиёр Зилолани билагини чангаллади. Зилола Шодиянинг бу ҳолатини нотўғри тушуниб Ботирни душман ўрнида қабул қилди ва дугонасининг ҳимояси учун ҳамлага шайланди.
Ботир аста яқинлашди:
- Салом , Шодия...
- Ассс ... Асссалом алайкум , Ботир ака...
Шодиянинг овози ўзига зўрға эшитилди. Зилола авваллари Шодияни ҳеч бундай аҳволда кўрмаганди. Шодиянинг оппоқ юзлари хаяжондан қип- қизариб бўғриқиб кетган, ўзи овчининг тўрига тушган жайрондек билинар- билинмас титрай бошлаганди. Зилола дугонасига қараб туриб бу йигит Шодия учун бошқача қадрли эканлигини тушуниб қолди. У билагини секин Шодиянинг қўлидан ажратиб олиб уларни ёлғиз қолдириш ҳаракатини қилди:
- Шодия , мен Алишер акага коллекциямни кўрсатиб тураман. Шунга шошиляпман . Сен бемалол бораверарсан.
Ботир Зилолага миннатдор нигохда боқди:
- Танишганимдан ҳурсандман.
Зилола кулиб юборди :
- Узр , исмим Зилола. Биз Шодия билан бирга ўқиймиз .
- Мен Ботирман. Биз Шодия билан бир қишлоқда яшаймиз .
- Жуда соз . Ўйлайманки , сиз билан ҳали кўп учрашамиз . Хозир кетишим керак эди .
- Албатта, кўп учрашамиз , насиб этса ,

❤56🔥18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💉 Базан укол қилганимизда нега оғрийди?
Мана нима учун базилар укол қилса оғрийди ёки кимдир укол қилса оғримайди!
Видеода батафсил сири очилибди👆

❤4👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонлар , ҳамма яхшими ?
Бугунги кунингиз яхши ўтаяптими ?
Қаерлардадир бугун ёмғирли кун .
Ташқарида этни жунжиктиргувчи ҳаво , ичкарида свит ўчган , ғира шира юракни сиқади . Болажонлар ташқарига чиққиси келиб инжиқлик қилади . Шамоллаб қолмасин деб уйга олиб ўтирибсизда сабр билан .
Ҳаво тозза , ёмғир шитирлаши дилга ўзгача бир ҳислар солади 😘 .
Сиз мани эсламасангиз ҳам ман сизни йўқлагим келди😔
Мани излаганларга эса катта рахмат , Аллоҳим рахмати билан сийласин сизни ...🤲
Тошкент осмони булутли , йилт этган қуёш нури йўқ , ҳаво совуқ .
Кимда қандай кайфият ...
Манда эса аъло ...
Ош овқатим тайёр . Кечга қизим билан айланишга чиқаман .
Хайрли кеч азизларим ШАХЗОДАнгиз 😘 .
https://t.me/shahzodangizdan

❤11🥰9👍8
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-28-
Кўришгунча , Зилола.
Зилола бир табассум ҳадя этди-ю , тез- тез юриб кетди.
Ботир Шодиянинг кўзларига боққанича тек қотди. Ботирнинг кўзлари бутун арзи- додини қалбан изҳор қиларди:
- Шодия , сизни жуда соғиндим. Жуда, жуда ...
Ботир бу сўзларни овоз чиқариб айта олмади . У бироз тараддудланиб Шодияни катта соя ташлаган ҳайбатли дарахт остидаги бўш скамейкага таклиф қилди.
Шодия Ботирга сўзсиз эргашди.
Ботир гап бошлади :
- Шодия , яхши юрибсизми ?! Қишлоқда кўринмайсиз,- Ботир шу сўзларни айтди- ю , тилини тишлаб қолди. Аммо ўқ садоқдан чиқиб манзилга етиб ҳам бўлганди.
Шодиянинг хумор кўзлари жиққа ёшга тўлганди:
- Қишлоқда юргилим қолдими , Ботир ака . Билиб туриб ярамга туз сепманг.
- Шодия , нима учун йиғлайсиз . Нима учун ўзингизни айбдор ҳисоблаяпсиз? Илтимос ... Мени кечиринг. Кўнглингизга озор бериш ниятидан узоқ эдим. Аммо сиз ҳам ўзингини айбдор ҳисоблашни бас қилинг. Бўлиб ўтган ишларда сизнинг гарддек айбингиз йўқлигини ҳамма билади.
Шодия истеҳзоли жилмайди :
- Ҳамма ? Ҳамма дедингизми ?! Ўша ҳамма мени балчиққа аллақачон қориб бўлганидан ҳабарингиз йўқми дейман. Наҳотки , қишлоқда туриб буни эшитмадингиз ?! Қойил сизга , беш баҳо.
Ботир маъюсланди :
- Мен, қишлоқда йўқ эдим ...
Ўшанда совчиларга рад жавоби бериб , эртасига Акромга... фотиҳаланганингизда мен ...
Мен Россияга кетиб қолгандим. Чунки , чунки мен ёниб кетдим. Мен чидай олмадим. Сизсиз ҳаётимни тасаввур қилгим келмади. Ёнган юрагимнинг ўти зора ўчса деб, Россиянинг энг совуқ ўлкасига жўнавордим, аммо фойдаси бўлмади. У ерда олти ой бўлдим. Бу ердаги баъзи ишларимни битирай деб қайтганимда...
давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤23👍21🔥5
.... Икки соат олдин ...
Тошкентда ёмғир бошланди ...
Қизим билан қилган харидларимиздан кўнглимиз тўлиб , хурсанд бўлиб чиқдик 👍 .
,, Кечги таомни душманинга бер ,, - деган одамни гапига қулоқ солмаганимиз учун ўзимизни уришиб пиёдалар йўлакчасидан қўл ушлашиб кетдик😊.
Катта йўлдан машиналар зув-зув ўтади . Автобуслар ҳорғин ,, уҳ ,, тортиб бекатларда тўхтайди . Ишдан қайтаётган одамлар ёмғирдан қочиб тез-тез юриб уйига шошади❤️ ...
Ман ўзи ёмғир остида сайр қилишни яхши кўрардим . Бугун шу орзуйим амалга ошди ...👍
Бандига ожизгина илиниб турган дарахт барглари , озгина ёмғирда чирт узилиб , хазон бўлиб , дувв тўкилган йўлакдан хаёл суриииб кетдим ❤️.
Бир зумда болалигимга , ёшлигимга бориб келдим . Ўтган ҳар бир кунимда бир олам завқ , бир дунё шукур ва сакинат бор ....
Бугунимда ҳам олам - олам умид , орзуларим бор . Уларга интилгувчи шахдим , ахдим бор ...
Ўйларим ширин , кўнглимда хотиржамлик , шукроналик .... ❤️
Нималарнидир бидирлаб келаётган қизимни бирорта гапи қулоғимга киргани йўқ .
Ҳар замонда
,, шундайми ,, - деганида
,, ҳа , тўғри ,, - деб қўяман .
Ўзи нима деганини тушунганим йўқ 😊 ...
Ёмғир сайри мазза , аммо кеч бўлди , уйга бориш керак .
Одамларга қулай бўлиб қолган
,, яндекс ,, деган дўстимиз билан бир пастда уйга етиб келдик .
Мана энди эртанги кунга янги куч , янги ғайрат учун ухлаб дам оламиз .
Ҳаммага хайрли тун , мароқли ҳордиқ олинг ...
ШАХЗОДАнгиз .

❤34🔥13🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌺🌺
😍 БУГУН
🌸10 - НОЯБРЬ
🌸СЕШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
❤️🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌸Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌼💖Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷💗Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🌸🤲Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😍 БУГУН
🌸10 - НОЯБРЬ
🌸СЕШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
❤️🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌸Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌼💖Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷💗Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🌸🤲Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Кўрмасамда суйганларим ,
Ғойибона меҳр қўйганларим ,
Эрталабки саломимда бир жилмайиб ,
Мани дуо қилиб қўйганларим .
Яхшимисизлар , тунингиз осуда ўтдими ?
Бугунги кунингиз эса хотиржамликда ўтсин .
Иш ва ўқишларингизда омад ёр бўлсин .
Куз ўз вазифасини бажаряптия .
Тошкентда ёмғир маромига етказиб ёғаяпти ўзиям .
Шу тобда мол ҳолига емишини бериб бориб , ҳозиргина пиширгани иссиққина сутдан бир косани олиб сандалга ёки печкани олдига ўтирган қишлоқдошимга ҳавасим келиб кетди ....
Қишлоқда ҳам ёмғир ёғаяптимикин ...
Ҳамманинг қўлида соябон . Боғча болалари , мактабнинг бошланғич синф болалари зонтикни бошга тутиш кераклиги эсида йўқ гоҳ очади , гоҳ ёпади . Онасининг танбеҳи қулоғига кирмайди . Кўзларида қизиқиш билан у ёғини , бу ёғини айлантириб кўради .
Оналари эса боласини машинасига солиб боғча , мактабга олиб кетаётган , бекатда турганларни олдидан ғизиллатиб сув сачратиб ўтган мошиналар ортидан маюс қараб қолади .
Бекат бир қарич баландда бўлсада бу ёмғирли кунларда сачраган сувлар одам бўйи кўтарилади .
Автобус йўлидан юрманг деб қанча жарима белгилансада мошиналар тирбандликдан қочиб А йўлдан зувиллаб ўтишади .
Бу ёмғирли кунларда ҳайдовчилардан ҳам йўловчилардан ҳам ҳушёр ва огоҳ бўлишларини сўраймиз .
Йўлларингиз бехатар бўлсин , азизларим ШАХЗОДАнгиз 😘.

❤15🥰5
МУТОЛАА_ЗАВҚИ
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-29-
Муаллиф ХазонРезги
Шодия илкис бошини кўтариб Ботирга тикилиб қолди. Унинг кўзларида чексиз изтироб, чексиз ҳасрат, чексиз соғинч бор эди.
Шодия Ботирга алам билан ўртаниб шивирлади:
- Ботир ака, илтимос... Мени тинч қўйинг . Сиз ўзингизга ўхшаган мусаффо қалбли , покиза бир қизни топинг. Мен... Мен аллақачон барига қўл силтаб қўйдим. Мени ҳаёт гарддек учириб юборди. Мени тутдек тўкдилар. Мен ҳаётдан улушни оташдан олдим.
Ботир ака , менинг барини бошдан бошлаш учун қувватим йўқ, мажолим йўқ... Илтимос , мени тинч қўйинг... Илтимос...
Шодиянинг кўз ёшлари юзини юва бошлади. У ортиқ гапира олмай қолди.
Ботир Шодияга қараб эзилиб кетди ."Қандоқ қиз эди-я?! Беғубор , ҳаётга интилувчан. Ҳозир эса уни кўзларида мунг , чексиз мунг..."
Ботир Шодияни кўз ёшларини артгиси , уни ширин сўзлар билан юпатгиси келди. Афсуски...
- Шодия , илтимос . Барини бир бошдан яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳаётнинг биргина зарбасига чил- чил синиб кетаверманг. Мен бу сафар ортга чекинмайман. Сиз учун курашаман. Мен Шодияни қайтариб олмоқчиман. Ҳув ўшандаги , эсингиздами ... Шўх, беғубор, юраги қувончларга тўла... Шодия, эсингиздами ? Машинам бузилиб йўлда қолиб кетганимиз. Мен ўша кунни , аниқроғи тунни ҳар куни эслайман. Айниқса ... ( Ботир жилмайди), айниқса бақириб ўтакамни ўттиз қилганингизни. Қани эди , вақт айланиб ўша дамга тушиб қолсак...
Шодия Ботирни сўзларига жим қулоқ солар экан маҳзун жилмайди :
- Қўйинг-е . Мен ўша кунга қайта тушиб қолишни истамасдим. Айниқса , "илон" ҳақида гапириб қўрқитганингиз-чи ?!
Шодия , шундай дер эди-ю, аммо кўнгли буни аксини айтар, буни кўзлари сотиб қўйишини билгандек , уларни нуқул четга олиб қочарди...
Шодия диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётганини айтиб Ботирдан кетиш учун ижозат сўради. Ботир қиздан ажралгиси келмай базўр руҳсат берди...
Талабалар шаҳарчаси ёзнинг иссиқ кунларида ўз бағрига тез- тез ташриф буюраётган яна бир ошиқ кўнгилни сиғдирди. Бу албатта Ботир эди. Ботир Шодиянинг розилиги олмагунча кунда- шунда бўлиб қолди . Шодия димплом ҳимоя қилган куни ҳар кундаги каби Ботирни интизорлик билан кута бошлади. Аммо Ботирдан не учундир дарак бўлмади . Ботирнинг ҳар кунги ташрифига ўрганиб қолган қиз лоақал телефонда бўлса-да бир оғиз ҳабар олмаган йигитдан ўпкалади . Кейин дилига хавотир оралади: "Тинчмиканлар ?!" .
Диплом ҳимояси соат пешиндан оққанда тугади. Ҳимоядан чиққан курсдошлар уни нишонлаш учун институт биносининг ташқарисига тўпланганларида Зилола бирдан "Вооой!" деб юборди. Шодия у Зилола тикилиб турган тарафга қаради-ю, қувончдан кўзлари яшнаб кетди.
Узоқда Ботир қип-қизил атиргул ғунчаларидан сараланган бир сават гулни тутганича машинасига суяниб уларга қараб жилмайиб турарди.
Шодиянинг бир шўҳроқ йигит курсдоши чўзиб хуштак чалиб юборганди , иккинчиси унга кўзи билан дағдаға қилди "ўч !" ... Курсдошлари Шодиянинг бошига тушган кўргиликлардан ҳабардор бўлганликлари учун Ботирни кўргач , Шодия учун ҳам ҳурсанд бўлишганди."Ҳайрият! Бугунги кун икки карра қувончли бўлди" . Улар Шодиядан Ботирни ҳам "дипломни ювиш"га таклиф қилишни сўрашди. Шодия иккиланиб туриб қолганда Зилола унинг учун Ботирдан бу хақда илтимос қилди.
Ботирнинг режасида бу таклиф йўқ эди. У бироз ўйланди- ю, "нима бўлса бўлар деб " Шодиянинг курсдошларига эргашди.
Икки соатлар давом этган ўтиришдан Зилола ва Шодияни олиб қайтган Ботир аввал Зилолани кўчасига ташлаб қўйди. Сўнг Шодияни яшаб- ишлаб юрадиган цехига олиб борар экан, манзилга етишга бир баҳя қолганида машинасини кўчанинг чекка қисмида тўхтатди.

❤67👍14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўрмасамда,
💙💙💙💙💙
Ёнимда бўлмасада,
ҚАЛБАН ЯҚИН
ДУОЛАРИМДАГИ
ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРИМ
БОР..!
💙💙💙💙💙💙💙
Уларни ўзинг асра
АЛЛОҲИМ.!
💙💙💙💙💙💙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💙💙💙💙💙
Ёнимда бўлмасада,
ҚАЛБАН ЯҚИН
ДУОЛАРИМДАГИ
ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРИМ
БОР..!
💙💙💙💙💙💙💙
Уларни ўзинг асра
АЛЛОҲИМ.!
💙💙💙💙💙💙
📚 Ibratli Hikoyalar 📚