✒️БИР КУНИ…
Рамазон ойи бошланиши билан биз – маҳалла болаларининг жонимиз кирарди. Қийиқнинг тўрт учидан ушлаб олардик-да, эшикма-эшик юриб, рамазон айтишардик.
“Рамазон айтиб келдик эшигизга,
Худойим ўғил берсин бешигизга...”
Кимдир нон, кимдир бир ҳовуч туршак, қанду новвот билан сийларди. Менга қийиқнинг бир учи тегмаса-да, очил дастурхондаги ноз-неъматлар тақсимланаётган пайтда нимадир насиба бериларди.
Маҳалламизда ёши анчага бориб қолган бефарзанд момо бор эди.
Бир куни югуриб олиб чиқадиган набираси йўқ, овора бўлмасин, деб, унинг эшиги олдида индамай ўтиб кетдик. Қўшни ҳовлига етай деганда ортимиздан чақириб қолди. “Ҳой, болалар, қайтинглар!” Овози титраб чиқди. Этагидаги ширинликларни дастурхонимизга тўкаётиб, нега менинг дарвозамга кирмай ўтдиларинг, - деди. Шунда бир бола: “Эна, барибир биз тилаганимиз билан ўғил туғмайсиз-ку!” - деди. Момонинг вужуди титраб, кўзларидан ёш қуйилди. Ҳаммамиз жим бўлиб қолдик. Момо бўлса ҳалиги боланинг бошини силаб деди: - Болам, тилагингиз билан ўғил туғмасам ҳам, сиздек ўғилни туққан оналар ҳақига дуо қиламан. Мендек Худо бехабарнинг эшигидан ҳатлаб ўтманглар. Икки марта рамазон деганда чиқмасам, ичкарига кириб хабар олинглар. Йил бўйи рамазон айтиб, эшигимга келсангиз қанийди...”
Мунаввара УСМОНОВА.
@Ibratli_Sozlar

👍31😢14❤3
✍🏼ҚАЙСАР ҚИЗ ҚИСМАТИ
—Эгачижон, қизининг яхши-ёмонини бировга дастурхон қиладиган қандай она экан, деб ажабланаётгандирсиз… Лекин мол эгасига унинг феъл-атвори маълум бўлади. Ҳозир айтмасам, силаб-сийпаб узатсам, эртага мендан ранжишингиз мумкин… — Роҳила опа хижолатдан қип-қизариб, ерга қарган кўйи чойнакнинг қопқоғини очиб-ёпарди.
— Қўйинг-ей, опажон, шундай чиройли қизингиз ҳақида «мол» деб гапирманг, сўзнинг суврати бўлади. Энди сиз у, бу деб ёзғириб ўтирманг. Қиз бола эркалигини ота-онасига қилади. Менинг ўғлим икки йилдан буён қизлар билан учрашувга чиқади, ҳар гал: «Ойи, кўз билан кўрдингизми, пўстакнинг йиртиғи биланми?» деб менга таънаю дашном қилади… Бу гал тиржайиб кириб келди. Яна бир балони бошлади, десам:
«Ойи,ўзингиз биласиз…» деб турибди-ёв, чопқиллаб келавердим. -Мастура опа хонадон соҳибаси «йўқ» деб қўядигандек, шоша-пиша гапирарди.
—Билмадим, ишқилиб, бу шайтонча бирорта найранг қилмадимикин? Ўзи чиқдимикин учрашувга? -
Роҳила опа қизининг бировга ёқишига ақли етмаганидан гоҳ бошини сарак-сарак қилар, гоҳ лабини тишларди.
— Вой, ўзи бўлмай ким бўлади? «Университетда ўқиркан, иккинчи курсда, сув спортига қатнашар экан, йўлбарс буржида туғилган…» Мана, ҳамма маъулмотларни ёзиб олганман… Энди гап бундай, опажон. Удумларимизни биламан: тоға, амакилар, амма, холалари билан кенгашинг! Бизнинг ҳам бировдан кам жойимиз йўқ. Ўғлим бир касбнинг бошини тутган, бола-чақа боқа олади, Худога шукр. Бир кунни тайин қилсаларинг, биз ҳам исми-расмини қилиб келамиз. У ёғи «ёр-ёр»да, опажон…
Мастура опа бўлажак қудасининг оғзини очирмай, «Оллоҳу акбар»га қўл кўтарди.
—Ҳалигача қўнғироқларини жиринглатиб, маҳалладаги болалар билан велосипедда пойга ўйнайди, — деди онаизор гўё қизининг энг катта айби эсига келиб қолгандай…
— Ҳаммамиз ҳам қиз болалигимизда велосипедга ишқибоз бўлганмиз. Велосипед нима? Ҳозир қизлар от ҳам миняпти…
Мастура опа йўл-йўлакай гапириб чиқиб кетди.
…Орадан бир-икки кун ўтиб, қариндош-уруғлари йиғилишиб келишганида ҳам Роҳила опа шу ўтиришда мунғайиб ўтирар эди.
— Вой, манови кишимни… Қиз узатадиган она ҳам шунақа бўшашадими?! «Ҳа» деганни эшитра-эшитмас осмонга сапчийдиган қизингизни тузуккина оила келин қиламан деган экан, дўппингизни осмонга отмайсизми?
Ҳаммадан аввал амма сўзбуронни бошла берди. Шўрлик Роҳила опа улардан нимаям кутсин?! Ҳаммасига қизи Ойгулнинг ўзи сабабчи. Аммаларининг рўпарасига сочини ёзиб, шортикда кўришгани кирарди:
— Ҳой қиз, бу юришингда сени биров олмайди. Кап-катта қизсан, ўзингга ярашган иш қилсанг бўлмайдими? – Аммаси қўлини узатмасдан дийдиёсини бошларди.
— Нима, пахталик шим кияйми? Мен сиздан ёзнинг қайнаб ётган кунида ҳаво ўтказмайдиган манови матоҳдан нега кўйлак кийдингиз, деб сўрамаяпман-ку. Бу – сизнинг хоҳишингиз, чунки. Сиз – шахссиз, қандай хоҳласангиз шундай яшашга ҳаққингиз бор, — дерди Ойгул. У ўртача, кенжа аммаси, қўш-қўш холалари — ҳаммасининг гапига яраша гап топиб берарди.
—Э, сен билан қорақўнғиз баҳслашсин, одам боласи сенга тенг келолмайди, — ахийри енгилган амма-холалар шу тарзда айтишувга нуқта қўйишга интилишарди.
— Қорақўнғиз нима? Нега энди айнан «қорақўнғиз?»
Ойгулнинг кайфияти яхши бўлса, қариндошларининг жиғига тегишни давом этар, мундайроқ бўлса:
— Қани ўша қорақўнғиз! Бир адабини берай! – деб туриб кетарди. Мана шундай қиз узатиладиган бўлиб турибди. Кимда таҳлика, кимда ҳаяжон…
—Бахтини берсин-у бу туриши бўлса, икки ҳафтадаёқ изига ит солишади, деб қўрқаман. Конституцияда: «Фуқаролар, инчунин янги тушган келинлар соат 4,5да туриб ҳовли супирсин», деб ёзилмаган. Демак, келинлар хоҳласа, ҳовли супуради, хоҳламаса деса… — Кимдир шундай деб лаб тишласа, бошқаси:
—Нафасингизни иссиқ қилинг, ўғилларига ёқибди-ку. Баъзиларга шунақа шўх-шаддотлар ёқади, - дейди.
Бошқа қизларнинг қариндош-уруғлари оқлиқ беришдан аввал куёвни суриштиришса, Роҳила опанниг яқинлари нуқул Ойгулни муҳокама қилишди.

👍42❤7😁4
— Ўзи нима деди, ахир? Сал-пал бўлса-да, бировнинг уйида бўйин эгиб юришга розими?
—Мен қайдан билай? Нима дейсан, ўғлига ёқибсан, десам, мадомики бировга бериш ниятингиз бўлса, бериб юбораверинг-да», дейди…
—Бу – гап эмас. Ундан энг аввал қайнонангни «Ойижон» дейсанми, деб сўраш керак. Чунки: «Ойижон» деганида сохталик бор, келинлар ўлганининг кунидан «ойижон»лайди. Мен нимани хоҳласам, шундай чақираман. Балки, фалончи писмадончиевна, дерман дейди…
—Э, қўйсаларинг-чи! Нима унинг эси йўқми, Университетнинг аълочи талабаси, боши бор елкасида!
—Холалардан бирининг аччиғи чиқиб кетди. Шу гап сабаб бўлди-ю мавзу ўзгарди, ким сарпо-суруққа нима қўшади? Ким дастурхонга нима тайёрлайди? Шу каби икир-чикирларга ўтиб кетишди.
Роҳила опанинг тирноғидан сочигача толиқиш, бурнидан тортса, йиқилгудай аҳволда. Лекин кўзига уйқу келмайди. Қизини – шўху шаддот Ойгулини бировнинг хонадонига «ёр-ёр» билан ташлаб келганига бир ҳафта бўляпти.
—Қуда чақириқ деганингизни қўйиб туринг, бирор баҳонаи сабаб билан ўтиришармиз. Ўғлимнинг ишхонасидан йўлланма беришди тўй ҳадяси сифатида. Икки ҳафтага айланиб, дам олиб келишади, — деди Мастура опа.
Мана, етти куни ўтди. «Тиқ» этса, Роҳила опа дарвозага қарайди. Хаёлида Ойгул жамодонини кўтариб кириб келаётгандек.
—Мен ҳеч кимга бўйсунишни истамайман. Нимага у менга буйруқ беради? Ким уни менга хўжайин қили қўйибди? – деб бақир-чақир қиладигандек. Куёви Акромжон эса:
—Бунақа қайсар қиз ўстиргандан бир сиқим туз асраган афзал, — дея таъна қилаётгандек.
Чунки Ойгул тўй олди кунларида ҳам роса ўзини кўрсатди.
—Менга фақат тахмонда турадиган кўрпа-тўшакнинг умуман кераги йўқ, — деб ортиқча кўрпа-тўшак қилдирмади.
—Орзу-ҳавас деган гаплар бор. Эл тахмонга қарайди, бу нарсалар билан сенинг ишинг бўлмасин, — дейишсаям:
—Э, менга қилинаётган буюм бўлгач, ишим бўлади-да, — деб берди.
Чинниворлар, тиллаворларнинг ҳам фақат ўзига ёққанини олди.
—Молёярда уятдан ўламиз, кўрар кўзга беш-олтита идиш туриши керак, — деб жовиллаганларни ҳам силтаб ташлади.
—Ўзим жавоб бераман! Хўжакўрсинга ҳеч нарса керак эмас! Ҳамма узатиладиган қизлар кетар олди маъюс, мулойим бўлиб қолса, яқинларига «хўп-хўп» дея ҳар гапига бўйин эгса, Ойгул ҳаётида бирор ўзгариш бўлмаётгандек, худди, бу хонадан у хонага кўчаётгандек, аввал қандай бўлса, шундай эди.
—Бекорга акамнинг қазосидан сўнг сизга турмуш қуришга рухсат бермаган эканмиз. Ўгай бўлсаям ота тарбиясини олиши керак экан бу қиз. Бу тиклиги, чарслиги билан ҳаммамизни гўрга тиқади бу қиз… Ё уни отаси йўқ йигитга узатишимиз керакмиди? Аммалари Ойгул гўшангага киргунча ҳам тинчишмаган эди. Мана, энди ҳаммаси Роҳиланинг пўкиллаб турган юрагига бироз таскин-тасалли бериш ўрнига:
—Ҳай, дарак йўқми?
—Қўнғироқ қилишмадими? Нима бало қилиб юрган экан, деб баттар хавотирга солишади. Қудаси Мастура опа ўғлининг қўл телефони номерини берган.
—Улар ҳали ёш. Бунинг устига, бир-бирига боқиб тўймайдиган пайтлари. Ота-она эсларига келармиди?! Ўзингиз бемалол қилаверинг, — деб такрор-такрор тайинлаганига қарамай, Роҳила опани ваҳима босади. Худди қўнғироқ қилса, қизи:
—Менга бунақа ҳаёт даром керакмас, ойи! Сиз кўз ёши қилманг, мен уйга бораман, — деяётгандай… Куёви ҳам:
—Қизингизни бошингизга ёстиқ қилинг…га ўхшаш гап айтаётгандек…
Хуллас, онаизор қўнғироқ қилишга юраги бетламади. У укол олибми, беш-олтита хапдорини бирданига ичибми бир ҳафта қимир этмай ухлашни хоҳларди. Кўзини очса-ю… қизи билан куёви келган бўлса… Нима бўлса бўлиб, эшитадиганини эшитиб, тинчиса…
—Вой-вой-ей, бунча бўшашмасангиз? Нимага энди? Нега борамиз, деб сўрамадингизми? – Қайнэгачилари шуниггсиз ҳам безовталикдан ранги сарғайиб турган Роҳилани ўртага олишди.
—Қайдан билай? Беш-олтита яқинларингизни олиб келинг, дедилар…
—Э, Худо… Қизингиз бирорта ҳунар кўрсатган бўлса, айбини бўйнига қўйиб жўнатмоқчидир-да…

👍60❤3
Аммаларнинг ҳужуми тўхтамасди. Аввалига ҳурмат юзасидан уларнинг гапларини сал-пал маъқуллагандай бўлиб кўринган Роҳиланинг опа-сингиллари энди унга раҳми келдими ё жигарлик ғурури уйғондими:
—Нимага ҳадеб хаёлларингга бад ўйлар келади? Нима, жиянимиз шудсизми, эпсизми? Тили ўткирроқ, эркинроқ бўлса, бу одам ярми, дегани эмас-ку, — дея унинг ёнига киришди.
Хуллас, узун-қисқа бўлишиб, қуданикига йл олишди.
—Биронтаям тоғора қилманглар, дейишига қараганда қудангиз қуда-андачилик қилмоқчиэмас. –
Аммалардан бири остонадаям дилни хира қиладиган гап айтди.
…Дарвоза очилар-очилмас димоғларига гул ифори уфурди. Икки тарафига оқ, қизил атиргуллар тартиб билан экилган йўлакка шакароб қилиб сув септлган. Ҳовлида дарахтлар орасига қўйилган сўрида дастурхон тузалган, атлас, духоба кўрпачаю болишлар…
Мастура опа келгувчиларга очиқ чирой билан пешвоз чиқиб, кутиб олди.
—Келинглар, қудажонлар, қадамларингизга ҳасанот, қани, тўрга…
Ҳар елкасида битта кўринмас юк билан келаётган амма-холалар бир-бирларига қарашди, чеҳраларига сал-пал нур югургандай бўлди.
—Бемалол ўтиринглар, яйраб… Ойгулим: «Ойижон, ҳовлига жой қиламан, баҳаво, яйраб ўтиришади», деганига уйга жой қилмадик…
Қуданинг тилидан учган «Ойгулим», «ойижон» сўзларининг туб маъноси бирданига амма-холаларга етиб бормади, лекин она шўрликнинг қорачиқларида дарров ёш ҳалқаланди.
— Ўзи… «қани?» деб сўрамоққа чоғланди.
—Эрталабдан ошхонада эди, кийингани кирди…
Дастурхонга фотиҳа тугар-тугамас, Мастура опанинг оовзи товланди:
—Акромжоннинг дадаси доим айтардилар: қиздир, келиндир ҳар кимнинг ўзининг калласи бўлиши керак. Ҳар бир нарса ҳақида ўзининг фикри бўлиши керак. Шундагина оилада ривожланиш бўлади. Агар битта одам фикрлаб, қолган ҳамма унга бўйсунса, унинг айтганини қилаверса, ривожланиш бўлмайди, дердилар. Энди бўлса, келинимизни кўриб, орзумдагидай қиз келибди, деб суюняптилар…
Аммо-холалар ҳали ҳам ҳамма нарсани охиригача англаб етмадилар. Шу карахтлик устига ичкаридан кийикдай ўйноқлаб Ойгул чиқиб келди.
—Ойижон. – У аввал ўзини онасига отди.
—Ҳай, бундоқ келинга ўхшаб, эгилиб-эгилиб салом қилмайсанми? – Аммаларининг ёши улуғи ўзича танбеҳ берган бўлди.
Ойгул бу гапни эшитмагандек, минг йил соғинч саҳросида қолган жайрондек жигарлари билан ёпишиб кўриша бошлади.
—Беради, беради, аммажониси! Салом бермай қаёққа боради. Олдин соғинчини қондириб олсин! Ҳаммаларинг ҳам келин бўлгансизлар, уйларингга юракларинг эзилган, — деди Мастура опа.
Қучиб, ўпишишлару ҳол-аҳвол сўрашишлар орасида Роҳила опа:
—Нимага ойижонинг ўз қариндошларини чорламади? Сенинг рисоладагидай келин бўлолмаслигингдан хавотир олдими? – деди пастроқ овозда.
—Йўқ, қудажон. Яқинларим яқинда тўйга келишди, роса хизмат қилишди, уларни ҳадеб овора қилавермайлик, деди келиним…
—Мастура опанинг овози ҳануз товланар эди.
—Ўзи қоидага кўра сизларни қуда қилиб биз чорлашимиз керак эди… Таомили – шу… — деди амма.
—Урф-одатларни одамлар яратган, аввал қиз туғиб, тарбиялаганларни тўрга ўтказиш керак, — деди Мастура опа.
«Олинг-олинг», «сиздан бўлсин» тарзидаги илтифотлар аро қудалар бир-бирларига манзират қилишар экан, дарвоза очилиб, басавлат эркак, изидан бўйи баланд йигит кўринди. Аёллар «гурр» ўринларидан туришди.
—Келинглар, хуш келибсизлар…
Эркак қуда билан куёв узоқдан туриб сўрашди.
Ҳозиргача, хола, аммаларининг сафар таассуротлари ҳақидаги саволларига хуш-хандон жавоб бераётган Ойгулнинг овози бирдан пасайди.
Ўзининг яқинлари бағрига сингиб, қайнонаси ўтириб-турганида:
—Ойижон, ўтиринг, ўзим… деса ҳам… бехос туриб юборса, қўлига ёпишаётган эди.
Ҳозир… қайнотаси билан эри ҳовли адоғига ўтиб кетишгач, Мастура опа ўрнидан тураётган эди, Ойгул оҳистагина унинг елкасидан босди:
—Ойижон, буёғига ўзим… — деди.
«Худога шукр… Одам боласи ўз қонидан айро тушмас экан. Ўзбек-ку, ахир… ўзига тортмай… қаерга борарди… Эркакнинг устидан босиб ўтармиди…» Роҳила опа тилига келганини чиқармади, фақат атрофидагиларга ғурур билан бир-бир қараб қўйди.
муаллиф
@ibratli_sozlar

👍79❤7🥰1
Илмсиз амал
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
Барсисо деган бир зот узлатга чекинганча, туну кунини Аллоҳга ибодат билан ўтказар, ҳеч қандай ёмон амал қилмасди.
Бу зотни йўлдан уриш мақсадида шайтон турли хил ҳийлалар қилди. Бироқ уддасидан чиқолмади. Оҳирида чорасини топди. Шайҳ Барсисо зуҳд ва тақво соҳиби эдию, лекин олим эмасди. Шу жиҳатдан уни чув тушириш мумкин бўларди.
Режасини шундай амалга оширди: Шайтон эгнида жубба, бир қўлида асо (ҳасса) ва бир қўлида тасбеҳ, бошида салла билан соч-соқоли оқарган қария кўринишида шайҳ Барсисо ибодат қилаётган жойнинг эшигини қоқди.
У зот эшикни очгач, қаршисида турган кексадан ким экани, қаердан келгаётгани ва ташрифининг сабаби нима эканинини сўради. Қария унга шундай жавоб берди:
- Мен дунё неъматларидан узоқ бўлган, умрини Аллоҳга ибодат
йўлида сарф қилишни истаган кимсаман. Аллоҳнинг дўсти бўлган бирор зотни топиш учун кўп жойларни кездим, бироқ сиздан кўра муносиброқ кишини топа олмадим. Мамлакатингизга келган вақтим сизнинг исмингизни эшитдим. Сизнинг ҳам барча саъй-ҳаракатингиз Аллоҳ ризолигини қозониш экан, мени ҳам қабул қилсангиз, бирга ибодатларимизни давом эттирсак.
Шайҳ Барсисо унинг шайтон эканини қаердан ҳам билсин?! Дўстлигини қабул қилди ва у билан бирга ибодатда давом эта бошлади.
Орадан вақт ўтди, Шайҳ Барсисо ибодат қилар, ер, ичар ва бошқа инсонлар каби яшарди. Лекин шайтон Аллоҳга шундай ибодат қилардики, на ер, на ичар на ётиб ухларди. Бор вақтини ибодат билан ўтказарди.
Шайҳ Барсисо янги дўстининг бу ҳолидан жуда қаттиқ ҳайратланди. Орадан кўп вақт ўтмай бунга чидай олмади ва:
- Эй Аллоҳнинг солиҳ қули, сен бу мартабага қандай қилиб эришдинг.
Мен неча йиллардан бери ибодатдаман, бироқ еб-ичишдан ҳалос бўла олмадим. Сен эса бор вақтингни ибодатга сарфлаяпсан. Бунинг сирини менга ҳам ўргат, мен ҳам сен каби бўлай, - деди.

👍30❤3
Шайтоннинг айнан ҳохлагани ҳам шу эди...
- Бунинг осон йўли бор! Аввало бирор катта гуноҳ қиласан ва Унга
самимият билан тавба қиласан. Катта гуноҳ қилиб қўйганинг учун Аллоҳдан қаттиқ қўрқа бошлайсан ва менга ўхшаб сен ҳам турли инсоний ёмон ҳислатлардан ҳалос бўласан.
Шайҳ ундан қандай гуноҳ иш қилиши лозим экани ҳақида сўради. Шайтон ичида байрам қила бошлаганди. Чунки ўлжани тўрга илинтирганди.
- Зино қилишинг мумкин, - деди. Шайҳ:
- Мен ундай қилолмайман, - деб жавоб берди.
Бу сафар шайтон:
- Одам ўлдир, - деди. Барсисо яна:
- Ундай ҳам қилолмайман, - деди. Оҳири шайтон:
- Ҳамир (маст қилувчи ичимлик) ич, - деди.
Барсисо узоқ ўйлади, оҳири уни оддий иш санаб кўнди:
- Ҳа уни қила оламан.
Шайтон қувончдан осмонларда уча бошлади. Барсисо қишлоқдаги
майхоналардан бирига бориб бироз ичкилик сўради. Соқий аёл киши эди. Майни ичиб сарҳуш бўлгач, у билан зино қилиш ҳаёлига келди. Аниқки шайтон тинч турмас, одамнинг кўзига кўринмай нафс йўли билан: “Бўлақол, бундай фурсат қайтиб келмайди, аёл билан муносабат қил”, - деб васваса бера бошлади.
Барсисо қаттиқ маст бўлгач, ўша ерда аёл билан зино қилди. Бу иш шундай одам учун шармандалик эди. Агар бировнинг қуоғига етса нима деган одам бўлади. Энг яхшиси аёлни ўша ернинг ўзида ўлдириб, кўмиш. . . Шундай ҳам қилди. Аёлни ўлдириб майхонанинг орқа тарафига кўмди. Бироқ бу иш тезда ҳамма тарафга ёйилиб, Барсисони маҳкамага олиб кетишди. Қотил бўлгани учун қатлга хукм қилинди.
Барсисо қатл жойига чиқарилиб, бўйнига арқон тортилган пайт уни қутқарадиган ҳеч ким йўқ эди. Қаршисида шайтон пайдо бўлди:
- Бу нима ҳол эй дўстим?
Барсисо унга:
- Кўриб турибсан эй Аллоҳнинг суюкли қули, кел мени қутқар, -деб
ёлвора бошлади.
Шайтон эса:
- Бир шарт билан сени қутқараман. Менга сажда қиласан, - деди.
Барсисо эса:
- Кўриб турибсанку, бўйнимга арқон тортилган, қандай сажда қиламан,
- деган эди шайтон:
- Ишорат билан сажда қиласан, - деди.
Барсисо боши билан ишорат қилиб сажда қилди ва оёғи остида турган
стул қулаб, имонсиз ҳолда кетди.
Илмсиз амалнинг инсонни қаергача олиб боришига гўзал бир мисол мана шундай воқеъ бўлди.
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

👍34❤5😢4🔥3
ТАСОДИФ, ЁХУД ТАКДИР ХАЗИЛИ....
Жамшид Гулини курганидаёк ёктириб колганди, уни ортидан канча югурди. Охири калбини забт этди.
Гули жуда гузал эди. Шу пайтгача бирор йигит уни ром этолмаган эди.
Жамшид хам келишган, кенг елкали, кошлари калин коп кора.
Узи эса оппокгина чиройли йигит эди.
Улар анча пайт бир бирлари билан учрашиб юришди.
Гули банкда ишларди. Факат бир марта борганди Гули ишлайдиган бакка.
Жамшидни акасини уйлайдиган булишди. Киз хам топилди.
Бу орада Жамшидни ишхонаси чет элга малака ошириш учун юборишадиган булди.
Жамшид туйда булолмайманми? деб хуноб эди.
Акаси Жасур Жамшиддан хам келишган йигит эди. Жасурга факат иши булса бас. Булмаса ортидан канча кизлар юрди. У эьтибор хам берамасди.
Жасур киз б.н учрашиб расмга хам тушиб кайтди. Бир бирларига ёшлар макул келишибди.
Жамшид расмдаги кизни куриб капалаги учди. Ахир бу Гули эди.
Жамшид нима киларини билмай колди. Жамшид чет элга кетишини уйлай бошлади. Уйдагиларига, айникса акаси айтолмади.
Бу киз мен б.н юрган деёлмади.
Чет элга малака оширишга кетди. Жамишид уша ерларда юрганди туй булди.
Малака ошириш учун берилган муддат хам тугади.
Жамшид уйга кайтди. Гулисини уйда куриб чидай олмасди. Гули эра мийигида кулиб куярди.
Келин ойиси, яни Гули синглисини чакирди.
Жамшид не куз б.н курсинки узини Гукисини курди. Опа сингиллар бир бирларига шундай ухшашард эдики, Жамшид хам ажратолмаганди.
Факат исмлари бир хил Гули эди. Бири Гулираьно, бири эса Гуласал экан.
Жамшидни огзи кулогида. Подадан олдин чанг кутариб юборганди.
Камолиддин ижоди

👍73❤7😁5👏4
Sevgimda yanglishlik yo'qdir...
Sevgimda pushaymonlik yo'qdir...
Ko'zdan yiroq bo'lsangda,
Yurakdan o'chirmoq yo'qdir...!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
Sevgimda pushaymonlik yo'qdir...
Ko'zdan yiroq bo'lsangda,
Yurakdan o'chirmoq yo'qdir...!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
❤2👍2🥰1
✒️ Сўнги пушаймон. (ҳикоя)
Назира опа бугун эрталаб ҳолсизланиб уйғонди. Соғлиғини текширтириш учун шифокорига сим қоққанди,ярим соатга қолмай етиб келди.Текшириб бўлгач кулиб гапирди.
Қўрқманг опажон! Хавотирга ўрин йўқ! Савдо ишлари билан кўп юрганингиз учун толиққансиз. Кексалик ҳам энди аста-секин ўз ҳукмини ўтказади.Тоғли қишлоқларда қариндошларингиз бўлса дам олгани боринг. Ҳаво алмаштиринг. Танангиз яйрайди,баҳри дилингиз очилади. Бизнинг гўзал табиатимизнинг ҳавоси ҳам минг дардга шифо опажон!
Назира опа шифокорни жўнатиб дарвоза олдидаги ўриндиққа ўтирди.
Ўғли Раимбек учта супермаркетга эгалик қилади. Эрталаб кетади,кечга қайтади. Назира опа ишни ўғлига топширганига икки йил бўлди.
Мен ҳам одамлардай туй-ҳашамларга юрай! Энди ўзинг бошқаравер,қандай ишлаш кераклигини обдон ўргатдим. Ўзингдан қолар гап йўқ ўғлим!__деганди ушанда. Раимбек иш билан бўлиб онасининг хонасига кам кирадиган бўлди. Ўзидан билиб,__Онажон мен келдим! Аҳволларингиз яхшими?-демайди.
Келини эса фарзандлари билан машғул! Машина билан гоҳ машғулотларга олиб кетади,гоҳ тайёрлов курсларига. Хуллас набиралар ҳам ўғил ҳам бегоналашгандек гуё. Келини ҳам қайнона хизматини қилмай унга қарайдиган хизматкор ёллади қўйди.
Уша пайт кўчадан ёши олтиларда чамаси болакай қўлида гул билан ўта бошлади. Болакай Назира опани кўриб тўхтаб салом берди.
Ассалому алайкум Назира буви! Яхшимисиз?
Ваалайкум ассалом болам! Яхшиман! Кимнинг набираси бўласан болам?
Бувим раҳматли оламдан ўтганлар бобом борлар. Ана келаяптилар!деди болакай ортига қараб.
Назира опа у кишини таниди. Гулчеҳра опанинг эри Салим ака эди. Хотини ўлганига бир йил бўлди. Бечора тамом бўлиб қолганди. Юзларидан қон томиб турадиган эркак бир йилда чолга айланиб қолгандай эди гуё.
Қаерга бораяпсизлар болам?деди яна Назира опа.
Бувимнинг қабрларига гул қўйгани бораяпмиз бувижон! Бугун Хотира ва қадрлаш кунику ахир! Бувимнинг қабрларига ўзим қуръон ўқийман! Бобомнинг айтишларига қараганда менинг ўзим ўқиган дуолар тез етиб бораркан.деди болакай бийрон тилида.
Назира опа беихтиёр титраб кетди. Гулчеҳра опанинг тирикликдаги туйлардаги набираларимга деб қанд қурслар олишларини эслади. Ушанда Назира опа устидан кулиб,__Нима қиласиз Гулчеҳрахон кулгу бўлиб одамларга! Бир сўмга қиммат қарс-қурсларни олиб дастурхонингизга солишингизни кўриб уялиб кетаяпман!__деди.
Назирахон нега уяласиз? Набираларим ўрганиб қолишганда ахир. Туйдан борсам этагимга ёпишиб қанд сўрашади. Туйнинг нарсаси табаррук Назирахон! Ҳаммамизнинг туйга набираларга етказсин! Ўлганимда тобутим ортидан йиғлашсин дейман! Бувим яхши инсон эдилар!__ деб эслашсин дейманда Назирахон!__деганди ушанда. Гапи рост экан.
Мана уша кунлар,Гулчеҳра опа кутган бахтли кунлар! Турмуш ўртоғига ҳам меҳру-муҳаббатини аямаган шекилли Салим аканинг ҳам юзлари сўлғин.
Яхшимисиз Назирахон!
Ассалому алайкум Салим ака! Омонмисиз? Набиралар катта бўлаяптими?__деди Назира опа ўзига келиб.
Раҳмат! Ҳаммаси яхши юришибди. Бечора Гулчеҳрамнинг қабрига бориб келай дегандим! Омон бўлгур набирам ҳам бораман деб туриб олди. Қачон ёдлаб улгурган беш олтита сураларни ҳам ёдлаб олибди. Бечоранинг қабри атрофини ўт ўланлар қоплагандур. Шу баҳона тозалаб келаман!деди синиқ овозда.
Назира опа яна титради. Кўзлари ёшланди. Бир пайтлар у учун жонидан кечадиган эрини эслади. Ажрашмаганда мана шу эркак каби Назира опанинг ёнида меҳр кўрсатиб турган бўлармиди. Салим ака билан набираси ўтиб кетгач Назира опа яна хаёллар гирдобига чўмди.
Самандар боғдорчилик ва гулчилик соҳаси бўйича профессор эди. Талабалик йиллари иккиси севишиб турмуш қуришди. Самандарни институтга олиб қолишди. Янгилик яратиш учун тинмай изланарди. Куни кутубхонада лабораторияда ўтарди. Ишдан кеч қайтарди. Назира эса уйда эди. Кунлардан бир куни Назира эрининг чўнтагидан қизларнинг қўлрумолчасини топиб олди. Жанжал уша кундан бошланди.
Нега тушинмайсан! Лабораториядан топиб олдим буни! Бирор талаба қизники бўлса керак,сўраса бераман деб чунтагимга солиб қуйгандим.деса ҳам тушинмади. Рашк кўзини кўр қилиб қўйганди.
Бир ҳафта ўтгач боласини қўшнисининг уйига ташлаб пойлаб бо

👍60❤8😁1
рди. Лабораторияда Самандар бир қанча талаба қизлар орасида эди.
Яна жанжал бошланди. Талаба қизларга ташланиб эрининг ўйнашига чиқарди. Бутун институтни бошига кўтарди. Ер ёрилмади Самандар ерга кириб кетмади. Назира кун ора келиб жанжал чиқарадиган бўлди. Рашк тўфони кўзини кўр қулоғини кар қилиб қўйганди. Самандарнинг сабр косаси тўлди. Қишлоқдаги раҳматли ота-онасидан қолган уй жойни сотиб шаҳардан квартира олганди. Уй жойни хотинини ўғлини номига ўтқаздию дом дараксиз ғойиб бўлди. Назира эри кетиб қолгач айбини тушинди,лекин афсус кеч бўлганди. Қариндош-уруғларидан сўраб суриштирди,аммо дарак бўлмади. Самандар изсиз юқолганди. Бир бола билан Назира ҳувиллаган уч хонали квартирага қолиб кетди. Бир куни Назиранинг дугонаси Санобар меҳмонга келди.
Дугон яхшимисан? Бизнинг уйга борай демайсан а?деди тиржайиб.
Сени топиб бўладими? Мол олиб келгани гоҳ Туркияга гоҳ бошқа жойга кетасанку!
Нима қилай дугон? Урганиб қолдим шу қурғур савдога! Тушларимга газламалар улардан тушаётган пуллар кириб ухлатгани қўймайди. Оёғимни қўлимга олиб чопганим чопган.__деди яна кулганча Санобар оғзидаги тилло тишларини кўрсатиб,__Бир гап эшитдим ростми?Поччам дом-дараксиз юқолган эмишми?
Нимасини айтасан дугон? Рашким туфайли қочиб кетди бечора. Энди нима қилишни билмай икки оёғимни бир этикка тиқиииб ўтирибман,деди Назира бошига уриб.
Пул топсанг сенга ҳам савдо йўлларини ургатаман. Савдо билан бўлиб ҳаммасини унутасан келишдикми?деди Санобар дугонасини бўйнидан қучиб.
Пулни қаердан оламан? Дадам билан ойим куёви мен туфайли кетгани учун аразлаб юришибдику!
Квартирангни сотамиз! Болангга онанг қараб туради. Қўлингда мумайгина пул бўлса фойда ҳам шунга яраша бўлади! Квартирага харидорни ўзим топаман!
Назира квартирани сотди. Боласини онасига топширдию савдо ишига чўнғиди. Олдинига дадаси рози бўлмади. Аммо Назира гапига туриб олди.
Дадажон! Мен фоҳишалик қилмаяпманку! Ёки қора дори савдосига бош тиққаним йўқку ахир! Дугонамни биласиз. Бозордаги ҳамма уни танийди,унинг товарлари харидоргир. Уша билан савдо қиламиз!деб туриб олди.
Бошида Назира дугонаси хориждан келтирган молларни бозорда сотиб малакасини оширди. Кўзи очилиб савдо сирларини ургангач ўзини катта савдога урди. Хуллас умри савдода ўтди. Ўғли дадаси ҳақида сўраса жавоб бермасди. Раимбек ҳам сўрамай қуйди.
Уч супермаркет уша савдолар маҳсули эди. Қўлида миллион миллион доллар ўйнади.Ўғлига ҳам савдо қилиш пулни бошқариш синоатларини ўргатди. Бугун эса у ёлғиз эди. Қўлидаги қўшша-қўшша тиллолар,бўйнидаги занжирлар ҳам унинг қалб дардига малҳам бўлолмади. Назира опа уйига кирди. Хонаси зимистон гўрга ўхшарди. Қимматбаҳо қандиллар,курсилар ҳам кўзига хунук кўриниб кетди. У Самандар акани соғинганганини ҳис эта бошлаганди. Инсонга қарилик ўз кучини кўрсатаётган чоғда ёнида севадиган, ҳурмат қиладиган,уни тушинадиган умр йўлдоши бўлса бошқа ҳеч нарса керак эмаслигини тушинди. Назира опа йиғлаб юборди. Расм солинган жавондан эрини хиралашиб қолган суратини топиб ўпиб бағрига босиб йиғлади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Назира опанинг уйига бир киши юқлаб келди. У Самандар аканинг шогирди эканлигини эшитгач Назира опанинг юраги қинидан чиқаёзди.
Назира опа у киши билан йўлга тушишди. Қувончи чексиз эди. Улар тоғ бағрига етиб боришди. У ер гўзал боғ ва гулзордан яралган Эрам боғига ўхшарди.
Назира опа боғни яратган инсон турмуш ўртоғи эканлигини ҳис этди.Мевали дарахтларнинг барча турларидан бор эди. Олмаларга қилинган пайвандлар ҳосили ҳар хил эди.
Атиргулларнинг ҳам турли рангдагиси бор эди бу ерда. Назира опа боғ ичидан эрини излади. Аммо у кўринмасди.
Самандар акам қаерда?деди Назира опанинг овози титраб.
Шогирди Назира опани боғ ўртасига олиб борди. У ерда бир қабр турарди. Атрофида эса аловдек қип-қизил рангли атиргуллар экилганди. Назира опа дод деб йиғлаб юборди. Қабр тошини қучди.
Устозим бу атиргулларга Назирамнинг рашки деб ном берган! Қабрини ҳам аввалдан қаздириб қуйганди. Бу гулларга ҳар куни ўзи қарарди. Сизни ҳар куни эсларди.Ўғлим хотиним тириклигимда излаб келишмаса,ўлганимдан кейин ўзинг уларни топ! Мен уларни уй манзилини бераман!__д

👍48❤8🔥5😢1
еб васият қилгандилар! Васиятини адо этдим!__деди шогирди йиғлаб. Раимбек ҳаммасидан хабар топди. У ҳам дадасининг қабрига бош қуйиб йиғлади. Қани эди пуллар бойликлар Самандар акани қайтараолса! Назира опа ҳамма нарсадан воз кечди. Ўғлини қуярга қуймай айтганини қилдирди.
Қабрдан ўн чақирим нарида икки хонагина уйча қад кўтарган. Унда бир аёл яшайди. Ҳар куни эрталаб эрини қабрини тозалайди,қабр тошини артиб қўяди. Боғга мева егани келган болаларга мевалардан беради. Ҳар куни бир эртакни такрор-такрор айтаверади. Рашк туфайли шахзодасининг қадрига етмаган малика ҳақида эди бу эртак.
ТАМОМ.
@Ibratli_sozlar

👍31❤6👏2😢1
Дуонинг кучи
⚖📜 Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган ҳолат эмас...
- деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...🕊
@IBRATLI_SOZLAR

👍37❤🔥4❤4
Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади.
Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди.
Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.
Касал от тунда вафот этди.
Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.
Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди.
Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.
Қози:
“Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ.
Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди.
Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди.
Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади.
Ўша қози ўз даврининг диний ва дунёвий билимларидан яхши хабардор бўлган, кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхул-исломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431) эди.
Туркчадан Абу Жаъфар ал-Бухорийнинг эркин таржимаси.©️

👍34🥰2❤1
✒️"Алдоқчи"
Янги ишга келган Шоҳиста киришимлигина экан. Ҳамма билан апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Айниқса Заҳро билан. Доим шошиб юрадиган, аммо ишини қойиллатиб қўядиган, ўзи ҳам сипо, ярашиқли кийимларда юрадиган озғингина Заҳронинг одамларни тортадиган нимасидир бор эди. Ҳар тонг бир қўли билан ўғлининг бир қўли билан қизининг қўлидан тутиб боғчага етаклаб келади, болаларини ташлаб, шундоқ боғча ёнидаги мактабга шошиб кириб кетади. Шоҳиста у билан янаям яқинроқ бўлгиси келади, доим шошиб юрадиган ҳамкасби хатто тушлик қилишга ҳам рози бўлмайди. "Уйдан у, бу олиб келгандим, боя катта танаффусда **** олдим", —дейди у.
Бугун ўқитувчилар хонасига кирса, дафтар текшириб ўтирибди. Шоҳиста ўзи сергапгина. Қайнонаси ҳам қолмади, қайинопаси ҳам қолмади, ҳаммани гапириб чиқди. Охири турмуш ўртоғига ўтди
— Эримга қўшимча иш топинг деяпман. Олти миллион ойликка яшаб бўладими шу кунда. Битта кўйлак бир миллион, гўшт фалон пул
—Сиз ҳам ишлайсиз-ку!
—Вой, ман нега пулимни рўзғорга ишлатишим керак, ўзимга етмайди-ю. Шоҳиста яна анча нолиб ўтирди. Заҳронинг бошига оғриқ турди, дугонасини маъқуллайвериб дафтарларни ҳам текширолмай қолди.
Кейин уни юпатди
—Шукур қилинг, дуо қилинг, ҳаммаси яхши бўлади.
—Қаердан яхши бўларди? Мана сизга ҳамманинг ҳаваси келади, фарзандларингизни чақмоқдек кийинтириб қўяди хўжайинингиз, ўзингизга ҳам ҳамманинг ҳаваси келади, доим яраштириб кийинасиз...
—Худога шукур, дадасининг олтин боши омон бўлсин, шуларнинг сояларида юрибмизда,—жилмайди.
Аслида эса ойлигини тийин-тийинигача қоқиб оладиган, йўлкирага пул бермагани учун анча жойдан қишнинг қаҳратонида ҳам икки боласини етаклаб пиёда юришига мажбур қилган эрининг "олтин бошлик" бирор жиҳати йўқ. Иккита опаси тўлишиб кетиб сиғмай қолган кўйлакларини берганда ҳам, фарзандларига жиянларининг эскиларини ювиб, тозалаб кийдирганида ҳам, тушликсиз ишлаб камқонлик орттириб олганида ҳам шукур қиладиган аёл эди у.
Анчадан бери ишсиз юрган турмуш ўртоғининг ҳар соатда тиндирмайдиган қўнғироқларидан безор бўлса ҳам, кулиб жавоб қайтаришга куч топа олган, рўзғорнинг юкини ўзи тортаётган, ўзи емаса ҳам фарзандларининг косасига ёнғоқдек гўшт солиб овқат қилишни уддалаётган аёл эди у...
Унинг мақташга арзигулик ҳаёти йўқ эди, аммо шукур қилувчи тили бор эди.
Феруза Салходжаева.

👍61❤6🤔6😢2🥰1
🔅 Ispaniyadan kelgan ehson yoxud muhojirning masjidi
Barselona shahrining islomiy markazi boshligʻi Salim ibn Umora hikoya qiladi:
“Alyumin, tunuka, mis va boshqa idishlarni uzzu-kun Barselona koʻchalaridan toʻplab temir aravasini toʻldirgan yigit biz bilan peshin namozini oʻqigani markaz masjidiga kirdi. U toʻplagan idishlarini kechasi qayta ishlash zavodlaridan biriga sotib, pul ishlaydi.
Namozdan keyin menga yetib kelib dedi:
— Sizdan 100 dona musʼhaf sotib olmoqchiman.
— 100 dona musʼhaf koʻp. Buncha nusxani nima qilasiz?
— Allohga shukrlar boʻlsinki, - dedi u. - Koʻrib turganingizdek, bir necha yildan beri Barselonada shu tashlandiq idishlarni toʻplayman. Tugʻilgan yerim Dakar shahri (Senegal) shimolida joylashgan qishlogʻimda Alloh uchun bir vaqf — Qurʼon madrasasi quraman, deb bir maqsad qilgan edim. Bolalarimiz Qurʼonni oʻrganish uchun uzoq yoʻl bosib, changli yoʻlda qoʻshni qishloqqa qatnashadi. Yomgʻir mavsumida borolmay ham qolishadi. Uzoq yillardan beri shu ishimdan 6000 yevro toʻplashga muvaffaq boʻldim va 800 kv.metrlik yer sotib oldim. Bino qurishga yana bir necha yil ketdi. Va nihoyat, ikki oy burun binoni ham qurib bitirdik!
Madrasaga 100 nafar bola qabul qildik va ular Qurʼon oʻqishga kela boshlashdi. Shular uchun 100 dona musʼhaf sotib olmoqchi edim...
Koʻrimsizgina, lekin qalbi goʻzal bu buyuk kishining hikoyasidan badanim titrab ketdi.. Uning bu faqirona holini, ogʻir moddiy sharoitini, lekin qoʻli bu qadar kaltaligiga qaramay qilgan ulkan himmatini tilim lol boʻlib taammul qildim...
Qarang, maqsadiga sodiq ekan, Allohga zaifona iltijo etgach, Alloh oʻz qudrati ila unga yordam berdi, maqsadiga erishish uchun metin iroda, togʻdek bardosh ato etdi..
Unga markazimizda, masjidimizda bor boʻlgan barcha musʼhaflarni toʻplab berdim, 70 dona chiqdi. Kartonga solib berdim. Pulini toʻlayman, deb oyoq tirab turib oldi. Koʻnmadim. Bizga bu vaqf oʻlaroq kelgan, sotishimiz toʻgʻri boʻlmaydi, deganimdan keyingina kartonni koʻtarib chiqib ketdi...
Bu yerga - Barselonaga aylanib keluvchi bir necha tojir va sayohatchilarni taniyman, shu senegallik kishi yillab toʻplagan “umr loyihasi”ni bir necha kundayoq, balki bir kunda sarflab yuboradilar. Hadyalar, ovqatlar olib. Alloh uchun Alloh yeri ustida bir santimetr ham bino qurgan emaslar.
Yaxshilar, buni “tavfiq” deydilar, Alloh oʻzi yaxshi koʻrgan bandalarigagina bu tavfiqni ravo koʻradi.
“Alloh taolo pok zotdir, U faqat pok narsalarnigina qabul qiladi”.
Oʻzingni tekshirib yur, qayerdan topayapsan, qayerga sarflayapsan?!
Salim ibn Umora. Ispaniya.
Sayfulloh Nosir tarjimasi.

👍25❤8👏1
🌸Муносиб келин🌸
«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўл-са, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар риво-жланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
"Бахтиёр оила" китобидан.

👍28❤2🥰1
✒️Бир соатда улғайган бола...
Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто.
Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик. Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим.
- Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб.
Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим.
Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди.
Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди.
- Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади.
- Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади.
Бир ўртоғим:
- Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим:
- Мана, пулим бор!
Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди.
Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам:
- Нега қайтдинг? - дея сўради.
"Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди.
Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим...
Жавдат Андай.

👍47❤9😢5🔥1😁1
❗️ Бахтли бўлишни истасангиз..
✔️ Намозни ўз вақтида ўқинг.
❗️ Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
✔️ Ярим тунда қиём бўлинг.
❗️ Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
✔️ Қуръонни тиловат этинг.
❗️ Соғлом бўлишни истасангиз..
✔️ Унда рўза тутинг.
❗️ Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
✔️ Истиғфор айтинг.
❗️ Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
✔️ Дуо қилинг.
❗️ Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
✔️ «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.
❗️ Баракангиз бўлишини истасангиз..
✔️ Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.
❗️ Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
✔️ Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.
❗️ СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
✔️ Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши кўргай.
❗️ Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
✔️ «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
✔️ Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.
❗️ Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз.
✔️ Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.
❗️ Ёдингиздан чиқмасин:
✔️ Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.
❗️ Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
✔️ Сиз уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборманг!!!

👍37❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Азиз Муслима опа-сингиллар!
Ўзингиз ва фарзандларингиз ҳаётини Қуръони Карим руҳида ўтказиш – дунё ва охират саодати сари энг гўзал йўлдир.
📕Сизни ҳам марказимиздаги юзлаб илм талабаларимиз сафида кўришни истаймиз.
Билимли, тажрибали устозаларимиз сизга мунтазир.
Ишончимиз комилки, каналимиз сиз учун энг севимли манзилга айланади!
Каналимизга ҳозироқ қўшилинг:
👉 QALAM EDUCATION 👈
▶️ Эслатма: Дарслар пуллик, аммо ҳаммабоп нархларда.
Мурожаат учун: @menejer_admin1

Зеро, Қуръони Карим барака ва бахт манбаидир
📕Сизни ҳам марказимиздаги юзлаб илм талабаларимиз сафида кўришни истаймиз.
Билимли, тажрибали устозаларимиз сизга мунтазир.
Ишончимиз комилки, каналимиз сиз учун энг севимли манзилга айланади!
Каналимизга ҳозироқ қўшилинг:
👉 QALAM EDUCATION 👈
▶️ Эслатма: Дарслар пуллик, аммо ҳаммабоп нархларда.
Мурожаат учун: @menejer_admin1
👍12
ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР
Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.
Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.
Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн

👍15😢15❤5🔥1