Фаросат туркумидан.
Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим...
Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши... Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин!
Зулфия Махмудова.

👍68❤7😢7🔥3
#ҳикоя
Аразлама, онаси, аразлама...
МУАЛЛИФ: Саида АЗИЗ
💫
Ўн беш кун аввал эрим билан урушиб қолдик. Арзимаган буюм жанжалимиз сабаби бўлди. Гапнинг очиғи, ҳар гал мен ялинардим. “Майли, аёл кишиман, бир поғона паст туришим керак”, дердим ҳамиша ўзимга ўзим. Хато мендан ўтмаган эсада, узр сўрардим. “Биласиз-ку, шунақа тушунмайдиганлар хилиданман”, дердим елка қисиб. “Сенинг ўрнингда бошқа хотин бўлганида оёқларимни ювиб, таъзим қилиб турарди. Сен менинг қадримни билмайсан”, дерди у менинг узримни нодонликка йўйиб. Ичимда унинг гапларига жавоб қайтариб турсамда, сиртимда кулиб тураверардим. Шу тариқа ярашиб олардик. Бу гал эса менинг ғуруримни топтагани, арзимаган сочиқни деб эрталабдан дилимни хира қилгани учун ялингим келмади. Бор-э, гапирмайман. Қани ўн йилда бир марта у ҳам ялинсин-чи! Менинг гапимни эшитган дугонам Гули сирли жилмайганча:
- Биз урушиб қолсак, ҳеч қачон биринчи бўлиб гапирмайман. Аксинча эрим ярашиш учун баҳона излаб қолади. Гулларми-ей, ширинликларми кўтариб келади. Онажониси, деб эркалаганидан сўнг кўнглим юмшагач, сулҳ тузилади, - деди. Рости, унинг гапига ҳавасим келди. Менинг инжиқ феъл ёрим гул кўтариб келиш тугул, томорқадаги оддий райҳонни ҳам улашмайди-ку. Эркалаш қаёқда! Нима эмиш эркаласа мен талтайиб кетарканман. Бас, етар, энди ўзидан кўрсин. Гапирмайман. Аслида бирам мижғов эрим борки... Ҳали дазмолим ёқмайди. Яна бир қарасанг, ювилган кирни гапиради. Қора пайпоқни ҳам ҳидлаб кияди. Яхшилаб ювган бўлсам кир ювиш кукунининг ҳиди келармиш. Э, ўргулдим сендақа нозиктаъбдан...
Хуллас, эрталаб урушган бўлсак, кундузи ҳам қўнғироқ қилмадим. Ҳамиша ишхонага нечада кириб борганимни, у ерда кимлар ўтирганини суриштириб турадиган Муроджон ака мени ялинади, деб ўйлаган чоғи, қўнғироқ қилмади. Биламан, у отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди. Иш вақти тугаб, уйга қайта бошладим. Бироқ яна қўнғироқ қилмадим. Қани кимнинг сабри кучли экан. Бир газетада ўқигандим: “Аёл кишининг туйғулари билан ўйнашманг. Агар у сабр қилиб соғинтиришни бошласа, ҳатто ғурурингиз ҳам ёрдам бера олмайди”. Зўр гап. Қани, мен ҳам бир сабрим билан соғинтирай-чи...
Уйга келсам, болаларим қайнонам билан телевизор кўриб ўтиришибди. Қайнонам:
- Ошга зирвак солиб қўйгандим. Гуруч солиб юборинг, ҳадемай Муроджон ҳам келиб қолади, - деди.
Ош пишди. Эрим атайин қилгандек кеч келди. Ўзимни уйқуга солиб ётавердим. Ҳар доимгидек кулиб кутиб олиш учун ўрнимдан турмадим ҳам. Овқат ейсизми, деб сўрагим ҳам келмади. Айб ўзидаку, ахир. Ўрнимдан қўзғолмай, жимгина ётавердим. Ётоқхонадан чиқиб, ошхонада тақир-туқур қилаётгани эшитилди. Қани бир хотинсиз эплаб кўрсин-чи...
Бу аҳвол бир ҳафтага чўзилди. На мен гапирмадим, на у лом-мим демайди. Қайнонам сезди.
- Муроджон билан урушиб қолдингларми? - Деб сўради мендан.
- Ҳа, йўқ, бироз ола мушук ўтди, - дедим.
- Ундай қилманг, келин. Болам шўрликни қийнаманг, - деди қайонам ўзича насиҳат қилиб. Ҳо, боласи эканда, барибир. Қўнғиз ҳам боласини оппоғим дейди, деб бежиз айтишмаган..
Эрталаб уйқудан аранг уйғотардим. “Туринг, ишга кеч қоласиз”, деб тепасида ярим соат турардим. Мен билан гаплашмагани сабаб у ҳам телефоннинг соатини тўғрилаб қўйди. Ўзи ўрнидан туради. Болалар билан бирга чой ичади. Дазмолланган кийимларни индамай кияди. Ҳамиша “Яхши дазмолламабсан, туфлигимни кечқурун артмагансан”, деган хархашалардан ҳам қутулдим. Асабларим ғазабларга айланмай қўйди. Вой, тавба, биз ҳам шунақа яхши яшасак бўларкан-а...
Дугоналарим билан гапимиз бор эди. Пул керак. Нима қилишга бошим қотди. Ҳамиша пулни Мурод акамдан олардим. Ўғлимга “дадангдан пул сўраб бергин”, дейишга бетим чидамади. Ўйлаб ўйлаб, смс ёзишга қарор қилдим. Ёзди дегани, биринчи гапирди дегани эмас-ку, ахир... Бошқа хонага чиқиб, телефонимдан “Эртага дугоналарим билан гапим, 100 минг керак”, деб хабар жўнатдим. Эрталаб ишга кетаётсам, стол устида пул турарди. Хурсанд бўлиб кетдим. Лекин бу ялинишимга асос бўлмайди, дедим ўзимга ўзим. Аммо менинг бир ёмон одатим борда... юрагим тўлиб кетади. Гаплашмасам ғалати бўлиб кетавераман. Ниманидир сўрагим, билгим келаверадида

👍91❤9🔥6👏2
Ишхонамизда бирга ишлайдиган каттароқ ёшли Сабохат опага кўнглимни ёрдим. У менинг гапларимни кулиб эшитдида,
- Майли, яна бир неча кун жим турингчи... кейин яна кўрарсиз, -деди. Сўнг қўшимча қилди: - Сизга бир ривоят айтиб бераман. Бир аёл эри билан уршавераркан. Бу ҳол жонига теккан аёл табибнинг ҳузурига бориб, “Менга эримни ўлдирадиган заҳар тайёрлаб беринг”, дебди. Табиб унинг сўзларини тинглаб туриб, аёлга кичкина тошча берибдида: “шуни оғзингизга солиб юринг. Манави суюқликни эса ҳар куни эрингизнинг чойига оз оздан қўшиб беринг. Бу секин таъсир қиладиган заҳар. Фақат эрингиз билан урушаётганингизда ҳамиша тош оғзингизда бўлсин. Эри келганида яна жанжал чиқибди. Аёл дарҳол оғзига тошча солибдида, эрига гап қайтарай деса тош халал берибди. У индамай ичкарига кириб кетибди. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланибди. Жанжалсиз яшаганидан кейин билса эри яхши одам экан. Шўрлик аёл югуриб келиб табибга йиғлабди. Заҳарни қайтарадиган дори беринг. Менинг эрим яхши экану мен билмапман. Табиб эса кулиб: “Мен сизга оддий қайнаган сув бергандим. Тош эса сизни гап қайтаришдан қайтариб турди. Эр хотиннинг бири баланд келганда, иккинчи паст келса ютади”, дебди. - Сабоҳат опа бир муддат ўйланиб турдида: - Ҳа майли, бирор баҳона топиб ярашиб олинг. Эр ва хотиннинг, умуман мусулмончиликда уч кундан ортиқ аразлашиб юриш яхши эмас, - деди.
Сабоҳат опанинг гапидан сўнг уч кундан кейин Мурод акамнинг туғилган куни эканлиги ёдимга тушди. Ҳар йили шу кунда уйимиз меҳмонга тўлиб кетади. Опа-сингиллари, куёв-поччалари келишади. Шу сабаб дастурхон менюсини бирга тузиб, маҳсулотларни биргаликда харид қилардик. Энди нима қиламан... яхшиси қайнонамдан фойдаланаман, деган фикрга келдим.
- Ойижон, бу гал бозорга ўғлингиз билан сиз боринг. Мен керакли нарсаларни ёзиб бераман, - дедим.
- Нега ўзингиз бормайсизми? - Ҳайратланди қайнонам.
- Йўқ, ишимиз кўпайиб кетган. Улгурмасам керак. Шунинг учун... - қайнонам сезди. Кулганча:
- Ҳали ярашмагансизлар чоғи, - деди синовчан тикилиб. - Эру хотинни уч кундан ортиқ аразлашиб юриши яхши эмас... Айтдим-а, болам шўрликнинг рангги кундан кунга синиб боряпти деб... - ҳар домгидек яна мен келин ёмон эдим. Хуллас, қайнонам харажатга бирга чиқишга кўнмади.
- Йўқ, мен бормайман. Ана хоҳласа ўзига ёзиб беринг, хоҳласа бирга чиқинг... - чорасиз қолгандим.
Дугонам Гулига қўнғироқ қилиб маслаҳат сўрадим. У бир муддат ўйланиб турдида,
- Ўғлингни қўлига харажат ёзилган қоғозни тутқазда, даданг билан бирга борасан. Ма, дадангга олиб бор, дегин.
- Вой, ўғлим ҳали жуда кичкина-ку, эндигина 9 ёш бўлса, - унинг топган йўли менга маъқул бўлмади.
- Бўлмаса ўзинг биласан! У ҳолда ўзинги биринчи бўлиб ялингин, - деди у жаҳли чиққанини яширмай.
Йўқ, ялингим келмади. Дугонам айтгандек қилдим. Эрим ҳам ортиқча гапирмади. Ўғлимни етаклаб бозорга чиқиб кетди.
Мурод акамга турмушга чиққанимдан буён илк табрик меники бўлишини истаганман. Тунги соат 12 дан сўнг янги кун бошланади. Ва мен ёримни қучиб, таваллуд куни билан табриклайман. Бу ўн йилдан буён анъанага айланган. Аразим туфайли бу анъанадан воз кечишимга тўғри келадими? Ҳа, майли бироз ортга чекинсам ҳеч нарса қилмас. Юрагимдаги араз ва ғурур унга бўлган муҳаббатимдан устун эмас экан. Умр йўлдошимни таваллуд куни билан табриклаш учун оғиз жуфтлашим ҳамоноқ, у ҳам:
- Ирода, мени кечир! -деди. - Бу гал аразинг жуда чўзилиб кетди. Қўй, онаси энди бошқа аразлама...
Мен эса кулимсираган кўйи:
- Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ҳамиша бахтимизга омон бўлинг, - дея аста елкасига бош қўйдим. Айни пайтда мен учун ким кимга биринчи гапиргани муҳим эмасди…
ТАМОМ

👍111❤21🔥5😁1
✔️ Сиз анчадан буён ўзингизда катта салоҳият борлигини ҳис қиласиз, аммо мақсадларингиз йўлида ундан қандай фойдаланишни билмайсиз…
Сиз учун ажойиб янгилик!
❗️ Мен Талиа Халаба азиз аёлларни:
“Метаморфоза - яширин салоҳиятни очиш!”- деб номланган:
✔️ 3 кунлик, мутлақо бепул марафонимга таклиф этаман!
Марафонда сиз:
- Нега руҳий ривож, шахсий ривож устуни эканлигини билиб оласиз
- Ички трансформацияни карьера, бизнес ва муносабатларга таъсирини англайсиз
- Эски ҳафачилик ва чекловчи эътиқодлардан қутуласиз.
Мен ҳамиша анъанавий қадриятлар ва замонавий ҳаёт ҳақидаги қарашларни эҳтиёткорлик билан уйғунлаштираман.
Ривожланиш енгил тарзда чарчоқ ва босимларсиз амалга ошади.
Марафонда қўшилиш учун, пастги ҳаволадан рўйхатдан ўтинг.
https://t.me/Talia_coach_tu_bot

👍6❤2
КАМПИРНИНГ ҲИКМАТИ
Ойнаи жаҳонда бир кампир билан суҳбат кетаяпти. У эри билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради.
Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми?
Кампир деди:
Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумеин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла ол- майди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан яшириниб юришади. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан. Улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради:
- Унда бахтли бўлишнинг сири нимада?
Кампир деди:
- Эримнинг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни хам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди!
Журналист киз сўради:
- Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими?
Кампир деди:
Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эрим тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъкуллаб тураман. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман.
Журналист киз деди: Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми?
Кампир деди:
- Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни хам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоклашсанг, у сендан узоклашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб колади!
Журналист қиз деди:
Кейин нима киласиз? Кампир деди:
Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг, - дейман. У мендан: «Аччиқландингми?» деб сурайди. Мен: «Йўқ», дейман. У узр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди.
Журналист қиз деди:
Сиз унинг гапларига ишонасизми? Кампир деди:
Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?
Журналист қиз сўради: Қадрингиз-чи?
Кампир деди:
- Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида. Эринг олдида барча кийимларингни ечасан-ку ахир. Қандай қадрият ҳақида гапираяпсан?!

👍54🔥10❤6
“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар “
1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш
Қандай эркакдан сўраманг ,аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .
Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас, Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.
Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки, шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман “ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак , қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас , балки ибодат деб , унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .
Аммо 2- хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар , уларнинг аксари ақл қилмайдилар “ (Ҳужурот:4)
Демак , бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб , кишининг обрусини тўкади .
Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач, бу ишлари сабаб _ўзлари сезмасаларда_ амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди . (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .
3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .
Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.
Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи, ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса, аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади .
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.
@ibratli_sozlar

👍38❤6
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

👍7❤3
Эй ислом қизи...
1)Уй ишларини қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдур.
2 )ерда ётган ниманики бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг, у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади эсингизда тутинг.
3) уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдур.
4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.
5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.
6 ) туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.
7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яьни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидур.
8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг туплаган ахлатларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.
9) овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг ,,кавсар, иҳлос" сураларини айтиб қилинг.
Солиҳам бизга фаросат берилган
Фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ!

👍24❤1
УЧ ТОИФА ОНА
1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.
2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.
3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.

👍12❤2
Ҳаётдаги катта ўзгариш
Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.
Каналга уланиш!👇👇👇👇

👍42❤6🔥1👏1😢1
Идигул қайнона
Умрингизга умр қўшилган сари хато камчиликларингизни, ҳаётни қадрини тушуна борайкансиз.
Пули, давлати ҳаддан зиёдду лекин ороми йўқ, дардига шифо топмаган инсонларни кўриб ўйга толдим...
хотиржамлик, соғликни қадрига етиш кетаклигини тушундим....
уруш, хунрезлик бўлаётган жойларни кўриб юртимиз тинчлигига шукрона айтдим...
фарзандларимни меҳрибонлигига, ҳаётда ўрнини топганига шукрона айтдим....
Нотинч оила, ҳаловати йўқ инсонларни кўриб яхши қиз ўстириб берган келиним ота онасига раҳматимни, шукримни айтдим....
Яна 2023 йилда олган сабоғим бойлик эмас диёнат, меҳр оқибат, оила, юрт хотирижамлик муҳимлигини тушундим. ...
Инсон бир бирига ғанимат эканмиз шуни унутмаслигимиз керак экан.
Бу канал одамларга фойдаси тегаяпти уларни фикрларидан шуни англаб бораяпман.

👍41❤7👏2
Б И Р У М Р Л И К Д А Р С
( т а р ж и м а )
Йўналишли таксида Василевский тарафга кетяпман. Ёнимдаги ўриндиқда олти ёшли бола хархаша қилиб шовқиллар эди. Унинг онаси болага эътибор бермас, уни эшитмагандек ойнадан ташқарини тамоша қилиб кетарди. Бола эса, унинг енгидан тортиб-тортиб қўярди.
Ташқарида, ойнадан дарахтлар гўёки сузиб ўтишар, ёмғир шивалар эди. Ленинград эмасми, доимгидек рутубатли ҳаво эди.
Бола ниманидир талаб қилар ёки ниманидир тасдиқлар эди. Она бирдан зарда билан ойнадан ўгирилиб боласига қаради. Болани қўлидан тутиб ўзига тортди. Қулоғига шивирлаб деди:
- Мендан нима истайсан?!
Бола довдираб қолди.
- Нима хоҳлайсан, сендан сўраяпман?! Биласанми, сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Тушундингми? Сен ҳеч ким-саан! - У ичидаги бу аччиқ гапларни гўё чуқур нафас олиб, кейин боланинг юзига отиб чиқаргандек бўлди.
Болакай онасига қаради. Назаримда, унинг боши қалтираётгандек туюлди менга. Ёки мен қалтираётган эдим. Орқамни тер босганини ҳис қилдим.
Миямга илк келган фикрни эслайман: - Наҳотки бу гапни унга айтди? Шу онда у ким ҳақида ўйлаётган экан?
- Мен сени кўргани кўзим йўқ, - пичирлади аёл.
- Сен уни ҳалок қилдинг-ку! - дедим. Лекин, менинг гапимни ҳеч ким эшитмади.
Автобусдаги одамлар, ҳеч нарса бўлмагандек, мудраб кетар эдилар.
Мен ўз жойимда қимир этмай ўтирар эдим. Бола энди йиғламас эди.
Аёл боланинг қўлини ўзидан силтаб туширди ва яна ойна тарафга ўгирилди. Бола энди тўполонини тўхтатган, бирдан жимиб қолган эди.
Ўриндиқнинг йиртиқ ғилофига тикилганча сукут сақларди. Менда эса, ҳозир ҳамманинг олдида бу аёлни бурдалаб ташлашга хоҳиш уйғонган эди!
Унга қараб: - Сен ўзинг ҳеч кимсан! Сен ўни ўлдирдинг-ку, ахир!..
Қасам ичаман, шундай қилмоқчи эдим!...
Боланинг ҳолати мени тутиб турарди. Мен ўзимни босиш учун, кўзимни юмдим. Чуқур-чуқур нафас олдим.
Кўзларимни очганимда эса, конфетга назарим тушди. Эгнида жинси костюм кийган ёшгина, талаба бўлса керак, оппоққина, жингалак сочли йигитча конфетни болага узатиб турар эди.
У яна қўлини силкиб, деди:
- Ол буни! Сенга бу.
Бола конфетни олди. Йигит шу заҳоти иккинчи конфетни узатди.
Бола секинлик билан иккинчисини ҳам олди. Кейин нима бўлганини эсласам, ҳозир ҳам кўз ёшларимни аранг тутаман. Бу шундай болаларча донишмандлик эдики, буни мен ҳеч қачон унутмайман.
Бола конфетни емади. У онасининг қўлини аста туртди. Аёл дарров болага юзини бурмади. Лекин, барибир қаради. Важоҳатидан, бояги оҳангда яна жеркимоқчи бўлгани аниқ эди. Аммо, шу пайт бола унга конфет узатди. Аёл бир болага, бир конфетга қаради. Бир он нима бўлаётганини тушунмай қолди. Шунда бола конфетларни онасининг кафтига қўйди.
Она гўё қўли куйгандек, конфетларни тезда болага қайтариб берди.
- Истамайман, - деди.
Иккита конфет унинг кафтида турар эди. Бола қўлини олмас эди.
- Ўзинг е, - деди аёл ва секин қўшиб қўйди: - мен хоҳламайман... рост айтяпман.
Шунда бола конфетни онасининг тиззасига қўйди. Мана шу ҳаракатсиз лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ана шу етукликни ҳам...
Олдимда ўтган мана шу бир неча дақиқалар ичида бола улғайган эди. У ёввойи, шаллақи хотин эса, гўзал ва ёш аёлга айланган эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди.
Она жим эди. Узоқ вақт сукутда қолди. Болага шундай тикилдики, гўё уни энди кўраётган эди. Кейин уни қучоқлади. Бола ҳам уни қучоқлади. Кейин конфетни қўлига олиб, қоғозини очди. Онасига берди. Онаси конфетни оғзига солмагунча, ўзи емай турди. Тасаввур қиляпсизми? Бу яна бир ҳайратли ҳол эди. Лекин умуман бошқа...
Мен ўйладим: - Мана сен ўтирибсан. Ўзингча ҳақгўйсан. Сен туриб уни айблаб, тилкалаб ташламоқчи эдинг. Тузатмоқчи эдинг, гўё. Шундай қилганингда нимага эришардинг? Ҳеч нарсага! Фақат тўполон чиқарганинг қоларди. Бу болачи? Қара, у қандай донишманд, қандай буюк бу бола. У бутунлай бошқача йўл тутди.
Бу жасадчада қандай кучли болаларча донишмандлик мужассам экан-а! Бу ҳаракати билан жигарларга, юракларга, кўз ёшларга таъсир эта олди!...
Мана бу иккита конфет берган йигитчи?! - ўйладим мен. - У ҳам бекорга конфетни иккита қилиб бермади, ахир!
Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим.

👍76🔥13❤5🤔1
✒️БОМДОДНИ ҚАЗО ҚИЛГАН КИШИ.
Бомдодни қазо қилганга қандай ваъидлар келган?
Бомдод намози энг фазилатли, кишининг мўминлигига далолат қилувчи муҳим намозлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод билан хуфтон намозини мунофиқларга оғир бўлган намоз деб атаганлар. Кимда-ким ўзидан мунофиқликни узоқ қилмоқчи бўлса, мунофиқликнинг бошқа белгиларидан узоқлашиши билан бир қаторда бомдод ва хуфтон намози учун жамоатга чиқишга дангасаликни ташласин, биринчилар қатори, биринчи сафга келиб ўтирсин.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни бомдод намозини ўқиб, баъзи кишиларни сўрадилар: фалончи келдими? Йўқ, дейишди. Фалончи-чи? дедилар. Йўқ, дейишди. Шунда: "Бу икки намоз (хуфтон ва бомдод) мунофиқларга энг оғир бўлган намоз. Агар бундаги савобни билганларида эди, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлардилар" дедилар.
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Агар бировни бомдод ва хуфтон намозида топмай қолсак, унга ёмон гумон қилар эдик (яъни, мунофиқ бўлиб қолдимикан, деб ўйлаб қолардик)".
Хулоса, бу икки намозни, умуман фарз намозларни қазо қилиш, бунга сабаб қилиб ё ухлаб қолишни ёки бошқа бўлмағур важларни кўрсатиш чин мўминнинг, ҳақиқий мусулмоннинг иши эмас, балки бундай қилиш мунофиқлик белгиларидан биридир. Қиёматда бундай қилганларга қаттиқ азоб ваъда қилинган.
Саҳиҳайнда келган узун ҳадислардан бирида (бир неча ҳикоялар билан бирга) пайғамбаримиз бир киши олдидан ўтганини ҳикоя қиладилар. У киши қўлидаги катта тош билан яни бир кишининг бошига урар, боши пачоқ бўлиб эзилиб кетар, тош эса юмалаб кетарди. Тошни олиб келгунча яна унинг боши ўз ҳолига қайтар, тошни олиб келган одам яна уни аввалгидек урар, бош янчилиб, тош яна аввалгидек юмалаб кетар эди. Бу ҳол тинмай такрорланарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброилдан бунинг кимлигини сўраганларида, Жаброил: "Бу одам Қуръонни олиб, уни ташлайдиган (амал қилмайдиган), фарз намозларидан ухлаб қоладиган кишидир" деди.
Аллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни кечирсин, намозга маҳкам қилсин, бепарволикдан Ўзи асрасин. Аъмин.
Сайфуллоҳ Носир.

👍42😢14❤3🔥2
📝Оқила она...
Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар..
"Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар.
"Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим:
"Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон."
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
"Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ."
Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан.
-"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим.
”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
"Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими?
"Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
"Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан.
"Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда:
"Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар.
Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача".

👍80❤12👏4🔥1
Ҳикмат.
(бўлган воқеа)
Қизининг юрагида туғма пороги борлигини эшитган Ҳусноранинг ҳуши бошидан учди. Турмуш ўртоғининг доим такрорлайдиган «Қизимизга оғир исм қўйгансан, шунинг учун касал бўляпти»,-деган гаплари кўнглидан ўтди...
Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги ҳақидаги айтган фикрларидан сўнг интернет саҳифаларини титкилай бошлади. Дунёда яхши одамлар кўп. Шу баҳона Гулбаҳор опа билан танишди. Бу дилбар, меҳрли нигоҳлари юракка етиб борадиган аёл орқали қизалоғи Ҳадичага ўхшаган юраги ҳаста бўлиб , шифо топган болажонлар тақдири билан танишди. Соғайиб, югуриб кетган жажжи фаришталарни кўргач, юрагида умид пайдо бўлди. Энди яхши жарроҳ ва...катта миқдордаги пул керак эди. Кўнгилли одамлар ёрдамида ташкил қилинган жамғарма (фонд) борлиги ва қайси мамлакатда малакали мутахассис мавжудлиги-ю, қай бири нисбатан арзонроқ операция қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам Гулбаҳор опа орқали хабар топди. Ариза ёзиб, қизи ҳақидаги маълумотларни жўнатди. Бемор болалар жуда кўп эди , аммо муҳими умид бор... Вақт бешафқат, у кутиб турмайди..
Жарроҳлик учун тўланадиган пул жуда катта миқдорда эди. Ўзида борини қўшди, қолганини қариндош-уруғлари орқали тўплай бошлади...
Турмуш ўртоғи билан митти қизалоғини бағрига босганча Россияга учиб кетди.
Барчаси ортда қолди. Бир маромда нафас олаётган қизалоғини кўргач, Аллоҳга ҳисобсиз шукроналар келтирди. Шундагина жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолганлигини, энди уларни эгаларига қайтариши кераклигини ўйлаб қолди. «Аллоҳ тўғри йўлга бошласин, муҳими қизим шифо топди»,- кўнглидан ўтказди у.
-Сизларни бош шифокор чақиряпти! Ҳамширанинг овози фикрларини тўзғитиб юборди. Турмуш ўртоғи билан бирга бош шифокор ҳузурига сал ҳаяжонланиб кириб борди.
- Жамғармага мурожаат қилганмидингиз?
-Ҳа! - баравар жавоб бердилар эр-хотин иккаласи.
-Сизларнинг ҳисоб рақамингизга пул тушибди? Нақд оласизларми?
-Ким пул ўтказганлигини билсак бўладими?-деди Ҳуснора ҳаяжонланиб
-Йўқ, пул ўтказган одам исми сир тутилишини сўраган, - дея жавоб берди шифокор.
-Доктор, охирги саволим. Бу яхши одам шунча бемор боланинг ичидан нимага айнан бизнинг қизалоғимизни танлаган, нима деб ўйлайсиз?
-Бунга аниқ жавоб беришим мумкин!- деди шифокор, - пул ўтказган одам шахсан ўзи илова қилиб ёзиб қўйибди. «Шу қизалоққа ёрдам бермоқчиман. Ҳадича исмининг ҳурмати учун!» деб
Ҳуснора секин қараса турмуш ўртоғи кўзда ёш билан пичирлаб турибди. «Субҳаноллоҳ!»
@IBRATLI_SOZLAR

👍91❤12😢12
Бировнинг ҳаққи.
Бир қашшоқ балиқчи
катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан qон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебди:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Зўравон безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...

👍56🔥5❤2😢1
Чора
Ҳаммаси ишхонага янги ходима келганидан бошланди. Йигитали оилалик эркак, иккита қизалоғи бор. Азиза ҳам оилалик экан, унда ҳам иккита қиз. Суҳбат шундан бошланди. Кейин бирга тушлик қилишлар. Хуллас, шайтон йўлдан уриб, энди телефондаги мулоқотлар ҳам жозибали туюла бошлади...
Биров сезиб, биров сезмай, иблис чиройли, ёқимли кўрсатадиган найранглар ичида яшай бошладилар...
Аввал Азизанинг эри сезди, қаттиқроқ сиқувга олганди, отасининг уйига кетиб қолди.
Энди у янаям эркин эди...
Кечгача касал қайнона-қайнота, хизматида, келди-кетди меҳмонлар ичида иккита гўдак қизалоғи тарбияси билан овора Йигиталининг аёли ҳам эридаги ўзгаришни сезмай қолмади.
Онасининг қон босими бор, қайнона-қайнотасига айтса, барибир ўзининг боласи томон бўлиши аниқ.
Нафосат отасига қўнғироқ қилиб ҳолироқ жойда учрашишни илтимос қилди. Дадаси қизи яхши кўрадиган кафени танлади. Невара қизларини ҳам олиб келишини тайинлади.
Қизи деярли ҳеч нарса емади. Ичидан тўкилиб ўтирган ота сиртида ҳеч нарсани сездирмади.
Икки марта ташқарига чиқиб келди. Нафосат сезди, отаси тамаки чекяпди...
— Ҳозироқ уйга кетамиз. Шу ердан.
— Дада, эримни яхши кўраман,—ҳиқиллади аёл
—Шунинг учун ҳам мен билан кетасан!
Ноилож отасига эргашди.
Ҳаммасини эшитган касал қудалари келди олиб кетгани, отаси бермади. Орадан бир хафта ўтгач отаси куёвини уйга чақирди.
Дарвозадан отасини кўрган қўғирчоқдек қизалоқлар югуриб бағрига отилди...
Меҳмонхонада отаси, Нафосат ва куёв қолди.
—Энди, гап бундоқ. Ҳозир қизимнинг талоғини бериб кетасиз. Иддаси тугаса, узатмоқчиман. Қалин оғайнимнинг ўғли бор бефарзандликдан ажрашган экан. Сизни шунга чақирдим!
Нафосат отасига қараб, анқайиб қолди, куёвнинг ранги оқарди. Ич-ичини бир нима куйдириб ўтди.
—Ошни сузинглар, меҳмонимиз еб кетсин, —деди отаси деразадан ташқарига қараб
— Дада, менинг ажрашадиган хотиним йўқ, қизларимни ҳам бегонага беролмайман, тавба қилдим, —деди куёви ерга қараб.
Таом келди.
— Ошга қаранг, болам— деди отаси. Қайнотасининг яна аввалгидек болам деб чақиргани музокара яхшилик билан тугаганини англатарди. Йигитали енгил хўрсинди.
Эр-хотин ухлаб қолган қизалоқларни битта-битта кўтариб машинага олиб чиққанларида тун ярим бўлганди
—Боя дадам сени узатаман деганларида юрагим ўртаниб кетди,—деди эри секин аёлиниг қўлини ушлаб. Нафосатнинг юзига икки томчи қайноқ ёш томди, аммо қўлини тортиб олмади
Йигитали эртасигаёқ бошқа бўлимга ишга ўтиб кетди,
Аммо аёлнинг хиёнати кечирилмайдиган миллатда Азизанинг эри ҳам хотинини кечирмади.
Оқибатда тирик етимларга тўлиб кетган жамиятга бир бева аёл ва яна иккита қизалоқ кўнгли ярим номи билан кириб келди...

👍76❤4
Меҳр ва муҳаббат.
Совчилар келди. Учрашувга чиққан қиз куёв бўлмиш ёқмаганлигини айтди. Куёвга келин манзур бўлган эмиш, холаси қўнғироқ қилди
—Институтни тамомладинг, бўлди-да, қиз боланинг ёши тез улғаяди. Бўлди, шунга турмушга чиқасан.
Тўй ўтди. Оддий, кичик бир оила. Ортиқча юмуш йўқ. Ҳамма, шу жумладан ўзи ҳам, эрталаб ишга отланади,кечга уйга қайтадилар. Кечки таомни қайнонаси билан бирга тайёрлайдилар, овқатланиб ҳамма ўзининг хонасига кириб кетади. Келиннинг назарида ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди. Кўнглидаги бўшлиқ тўлмаётгандек эди.
Орадан икки ой ўтди. Ўша куни ёмғир ёғаётган эди. Ишдан чиқиб, бекатда кўп турмади, автобуси келди. Ҳайрият, жой бор экан! Автобус ойнасидан ёмғир юваётган шаҳарни томоша қилиб кетди. Кўркам, замонавий бинолар, ҳар қадамда учрайдиган , емакхоналар пештоқидаги рекламалар шом қоронғусида порлаб ўзига чорлайди. "Икки ойда бир марта ҳам айланишга чиқмабмиз!" Ўкинчга ўхшаган ҳиссиёт вужудини эзиб ўтди.
"Ия, автоҳалокатми? Ёмон бўлган, шекилли" Автобус бекатда бироз туриб қолди. Афтидан, ҳайдовчи ҳам йўлнинг нариги бетида рўй берган фалокатни кузатаётганди.
Севара уйга ҳар доимгидек тушкун кайфиятда кириб келди
Кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватига чиқиб, қўнғироқ тугмачасини босди, жавоб бўлмади. Ўзининг калити билан эшикни очди.
Телефон уйни бошига кўтариб шовқин соларди. Қайнонаси! "Муҳриддин, автоҳалокатга учрабди! "
У бир зум ўтириб қолди. Боя автобус ойнасидан кўрган воқеа кўз олдидан ўтди. Нима қилишини билмасди, кейин онасига қўнғироқ қилди. Онаси тезда боришини маълум қилиб уни ҳам касалхонага етиб боришини таъкидлади.
Кўксига уриб йиғлаб, бир жойда туролмаётган қайнонасининг аҳволини кўриб воқеанинг нақадар жиддийлигини ҳис этди.
Аммо негадир йиғламади, йиғлай олмади.
Ичкаридан чиқиб келган шифокор
—Насимовнинг яқинлари ким? —деди, пешонасидаги терни енгининг орқпси билан сидириб.
Қайнонаси сапчиб турди
—Болам, болам... —уёғини гапира олмади.
—Мен билан юринг! Беихтиёр ҳушсиз ҳолда кетаётган қайнонасининг ортидан эргашди келин, аммо ичкарига кирмади
— Йўўқ! Бу ҳайқириқ қайнонасиники эди.
Шундагина Севара фалокатнинг залворини сезди. Эшикни очиб, ўзини қайнонасининг қучоғига ташлади
—Нима бўлди, ойижон!
—Сенинг оёқларинг кесилгунча, менинг танам бурда-бурда бўлса бўлмасмиди?..
Йўқ, Муҳриддиннинг оёқлари кесилмади, аммо темир уланди.
Севара турмуш ўртоғининг олдига киришга руҳсат теккан куни қаттиқ ҳаяжонда эди.
—Ассалому алайкум, тузукмисиз?
Шу куни анча ўтирди, эрига ўзи қаради. Шифохонада чиқаётганида эрининг
—Эртага келасанми!? —деган саволига
—Бугун шу ерда қоламан! —деб жавоб берди. Кўнглида ўзи тушуниб-тушунмаётган ҳислар уйғонаётганди. Бу шафқатми, рафиқалик бурчими?..Ҳали ўзи ҳам билмасди.
Севара эрталаб шифохонага келар, кун бўйи эрини ўзи парвариш қилар, юз-қўлини ювдирар, тушликда уйга бориб, эрталаб қозонга солган шўрвасини олиб келар, ўзи ичириб қўярди.
Соғ-саломат чоғида бегонадек яшаган келин-куёвлар энди соатлаб суҳбатлашиб ўтирар эдилар.
Муҳриддинни шифохонадан олиб чиқиб кетар экан, ўз оёқлари билан юрадиган чоғида сезмагани бир ҳақиқатни илғаб қолди. Қўлтиқтаёқда бўлсада ўз оёғи билан юриб кетаётган шу одам ҳозир унинг учун энг кўркам йигит эди
Севаранинг қалбига аввал меҳр, кейин муҳаббат кириб келганди

👍64❤13😁1🤔1
КАКТУС
Бир аёлнинг хонадонида кактус гуллади. У 4 йилдан буён дераза токчасида турган бўлса-да, шу пайтгача ҳечам гулламаганди. Бу чинакам сюрприз эди. "Мени жаҳлдор, тошюрак дейишлари ғалати, — деб ўйлади аёл гулга тикилиб, — жахлдор аёлни кактуси гулламасди...".
Гуллаган кактуси ҳақида ўйлаганча тиқилинч метрода кетар экан, бир эркакнинг оёғини босиб олди. Унинг танбеҳига жавобан доимгидек: "Шунчалар таъби нозик экансиз, марҳамат қилиб таксида юринг!", — деб бақирмади.
Аксинча, мулойимлик билан, кечирасиз, тиқилинчда ҳеч қаерни ушлай олмаяпман, хоҳласангиз, сиз ҳам оёғимни босинг, биру бир бўлади, деди.
Жиддий қиёфали эркак индамай қўя қолди. Бироздан сўнг ўз бекатида тушди-да, газета харид қилди. Қайтимни ҳисоблашда адашиб кетган сотувчи аёлни койимоқчи бўлдию, ўзини қўлга олиб:
— Ҳечқиси йўқ, ўзим ҳам ҳисоб-китоб ишларида ас эмасман, бемалол-бемалол, — деди.
Хижолатпазликдан омон чиққан сотувчи қиз бироздан сўнг келган, ўқишни жуда яхши кўрса-да, биттагина арзон газета сотиб оладиган қарияга яхшилик қилгиси келди — унга иккита журнал ва бир тўп эскироқ газеталарни бепул бериб юборди.
Қария ниҳоят хурсанд бўлиб кетгани учун, уйи олдида учратиб қолган қўшнисини ҳар галгидай, болангиз филдай қадам ташлаб тинчимни бузяпти, деб койимади. Жилмайганча:
— Қизчангиз катта бўлиб қолибди-ку, сизга ўхшайдими, дадасигами — билмадим-ку, лекин катта бўлса, жудаям гўзал бўлиши аниқ, — деб айтди.
Қўшни аёл ишхонасига келдию, шифокор қабулига кечаги кунга ёзилиб, унутгани учун бугун келган кекса аёлни урушмади. Буни ўрнига:
— Майли, хижолат бўлманг. Мен ҳам баъзида қиладиган ишларимни унутиб қўяман. Бир дақиқа кутиб туринг, ҳозир шифокордан сизни қабул қила оладими-йўқми, сўраб чиқаман, — деди.
Кекса аёл шифокор олдига кириб, ҳар галгидай, менга арзон ва тез таъсир қиладиган дори ёзинг, акс ҳолда устингиздан ёзаман, деб жанжал кўтармади.
— Кексаликнинг давоси йўқлигини биламан, шундай бўлса-да, ёрдамингизга муҳтожман, — деди мулойим оҳангда.
Шифокор уйига қайтар экан, йўлда бирдан ўша кекса аёл ёдига тушди. Умр қандай тез ўтади-я, деб ўйлади у. Шартта қайрилди-да, дўкондан чиройли гулдаста ва торт сотиб олиб, мутлоқ бошқа йўлга юриб кетди. Манзилга келгач, учинчи қаватга кўтарилиб, эшик қўнғироғини босди:
— Нимага ҳадеб бир биримизни ранжитаверамиз а? Ахир ҳаёт қанчалар қисқа... Кирсам майлими?
— Албатта, — жавоб берди эшикни очган жувон, — менда ажойиб янгилик бор. Эрталаб қарасам, кактус гуллабди. Қаранг, қандай чиройли...

👍85❤5🥰1🤔1
БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ
• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

👍20🥰3❤2