📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарзни тўлашда ўқиладиган дуолар

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

Эй Аллоҳ! Мени ҳалолинг билан ҳаромингдан сақла, тўс.
Фазлу марҳаматинг билан ўзгалардан беҳожат эт.

(Термизий ривояти)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6
Ўғил туққан онанинг сути қиз туққан онанинг сутидан кўра озуқавий қиймати юқори бўлар экан.

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришди. Бири ўгил, бири қиз туғди. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишди. Ва қонларидан ДНК текширувини ўтказишди. Натижалар шу даражада яқин эдики, муаммони ҳал қилолмадилар. Ҳайратда қолдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даъво қилиб, оёқ тираб олишди. Ва докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга бу хабарни етказишди. Масъулларга бу хабар келганда: буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди, дейишди. Ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишди. Суҳбат шундай кечди...

Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммонинг ечими борлигини даъво қиласизлар, а?
Олим:
- Худди шундай, -деди. Америкалик воқеаъни айтиб берди. Олим:
- Ечим - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текшинринглар. Қайси бирини сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди.

Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди. Ва жудаям диққат ва синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жудаям ажабланишди. Ва олимдан:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканлигини қаердан биласизлар? - деб сўрашди. Олим:
- Буни Қуръондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ таоло шундай дейди: (للذكر مثل حظ الأنثيين ) .... "Бир ўғилнинг насибаси икки қизнинг насибасичадир", (Нисо: 11), -деди.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Буюклигининг чеки йўқ. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ динда собит қилсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍20❤5🥰1
Тафаккурнинг самараси

Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл этишга хукм қилди. Бечора чўпоннинг онаси подшоҳнинг олдига бориб ўғлини кечиришини сўради. Подшоҳ кекса онахондан хижолат бўлиб, шундай деди: "Мен қозига буюраман, у икки қоғоз олиб бирига қатл этилади, иккинчисига эса қатл этилмайди деб ёзиб беради. Ўғлингизга буюраман хукмни ижро этишдан олдин шу қоғозлардан бирини танлайди. Агар ўғлингиз мазлум бўлса Аллох унга нажот беради", деди.

Она подшоҳ хузуридан чиқар экан, уни маҳзунлик чулғаб олган эди. У ўғлини подшоҳ ёқтирмаслигини, иккала қоғозга хам қатл этилади деб ёздирса керак деб кўнглида ўтказар эди.

Чўпон йигит онасига: "Онажон, хавотир олманг, ишни Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб беринг", деди.
Подшоҳнинг ҳукмини ижро этиш учун қози иккала қоғозга ҳам ёзди. Бироқ йигитни ёқтирмагани учун иккисига хам қатл этилади, деб ёзди.
Белгиланган кун келганда сарой аҳли чўпон йигитга қандай ҳукм ўқилар экан деб, кузатиш учун тўпландилар. Қасос майдонига чўпон йигитни олиб келдилар. Қози заҳархандалик билан қоғозлардан биттасини танлаб олишини айтди. Чўпон йигит табассум билан битта қоғозни танлади ва мана шуни танладим деди. Сўнг қоғозни ўқимай ютиб юборди.

Подшоҳ ҳайрон бўлиб: "Ҳой чўпон, нима қилганинг бу, сен қоғозни ютиб юбординг-ку, унда нима ёзилганини билолмай қолдик-ку", деди.
Йигит: "Подшоҳим, мен битта қоғозни танладим, унда нима ёзилганини билмай туриб, ютиб юбордим. Агар унда нима ёзилганини билмоқчи бўлсак, мана бу қоғозга қаранг, унда тескариси ёзилган бўлади", деди.
Подшоҳ қоғозга қаради, унда қатл этилади деб ёзилган эди. Буни кўрган сарой аҳли чўпон йигит қатл этилмайди деган қоғозни танлабди дейишди...

Хулоса:
Аллоҳнинг фазли билан озгина тафаккур сабабли улкан ишларни амалга ошира оламиз...
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида:

"Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир", деган. (190-191-оятлар).

Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан...

Тафаккурнинг фойдалари:

1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
3. Тафаккур Аллох азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍33❤3
✍ ИБРАТЛИ ҚИССА
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойабзалга дуч келишибди. Иковлари бу пойабзал шу боғда ишлаёнтган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойабзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил-мазаҳ қилиб бу ишчини пойабзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойабзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Иковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойабзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетти;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг...
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойабзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб еттим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.
Шунда устози деди:
Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир. Ҳаётизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми? Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍24❤7🌚1
‼️​Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:

– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.

Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.

Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

Махалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.

Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

Мухаммед Мамадраиумов саҳифасидан олинди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍44❤6🔥4😢3
Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:

“Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан.
Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:
– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?

Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг.
Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.

Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!"
Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаб­лар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар.

Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди.
Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.

(Интернетдан олинди)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍19❤2
Фолбинга ишонма, фолсиз юрма» деган гапни ўзига нақл қилиб олган Назира хола – қўлида тугунча, эрта тонгданоқ қаэргадир жўнаш учун ҳозирлик кўра бошлади. Хотинининг у хонадан бу хонага ўтавериб, ивирсишидан уйғониб кетган Фармон ака билдики, яна фолбинга боради.
Сўнгги пайтларда зўр фолбинлару нафаси пўстакни ҳам ҳавога учирадиган «куф-суф»чи эшонлар кўпайиб кетди. Бундайлар ҳар қишлоқда топилади. Фолбини, эшони йўқ қишлоқларга «гаст¬рольёр» эшонлар ҳам келиб кетишади. Ҳатто шаҳарлардаги маҳаллаларда ҳам ўшандайларни кўриб турибмиз.

– Эй, нодон хотин, нималар қиляпсан? – деди Фармон ака жиғибийрон бўлиб. Хотин парво қилмади. Бунга сабаб бор эди. Қўшниси Тоштемир анчадан буён Водариқ қишлоғида трактор ҳайдарди. Пешона тери билан меҳнатига яраша куни ўтарди. Бировдан бой ҳам, камбағал ҳам эмасди. Лекин охирги пайтларда соғлиғи туфайли тракторини ҳайдамай қўйди. Уйда ётаверишдан зерикиб, чойхонага чиқиб улфатлари билан чақчақлашиб ўтирадиган бўлиб қолди. Эрининг ишламаётгани, ўғлининг ўқишга кира олмагани Тоштемирнинг хотинини ташвишга солди. Аллақаэрларгадир бориб фол очириб, келиб юрди. Фолбинларнинг бари бир хил куйни «чалишади». Яъни ўғлининг ўқишга кира олмаслиги ва Тоштемирнинг ишлари орқага кетаётганининг сабаби ҳовлисида кўмильган ва кимдир овқатга қўшиб едирган дуо эмиш. Ўшакчи аёлларнинг миш-мишига қараганда мана шу «дуо»ларнинг нархи арзимаган ўн беш-йигирма минг сўм пул экан. Бунинг балоси эса кўтара ташвиш. Буни қарангки, овқатга қўшиб едирилган дуо одамни ўлдириш даражасига бораркан. Табиийки, савол туғилади: бу дуони кимлар қилади? Жавоби ҳам қизиқ. Булар мўмай даромад илинжида юрган аллақандай эшонлару отинойилардан чиққан қилиқлар. Қайси эшон, қайси отинойи – буниси номаълум.
Пул ўлсин-а, пул ўлсин. Одамни не кўйларга солмайди.
…Бу гапларга ишонган Тоштемирнинг хотини «кўп нима қилса, шуни қиламан», деб ҳаракатга тушиб қолди. Уйига нотаниш бир аёлни бошлаб келдида, кўмильган дуони олишга ўша фолбин аёллардан бирини ёрдамга чақирди. Фолчи қўлидаги ўқлов билан ерни қадам-бақадам айланиб, уч-тўрт жойга бориб келди. Дафъатан ғалати алфозда кекира бошлади. Гилос тагини кўрсатиб, «мана шу ерда бир нарса бор, кавланг», деб буйруқ берди. Ёрдамчи аёл шоша-пиша кавлай бошлади. Бу ерда тугун, сим ва суяк чиқади деб олдиндан башорат қилди. Ҳақиқатан ҳам, айтган нарсалари кавлаб олинди ва сув тўлатилган челакка солинди. Бошқа жойлардан ҳам шунга ўхшаш кичик суяклар, латтага ўралган тугунлар чиқди. Фолбин челакдаги суякларни олдида, булар оилангизга қилинган дуо, саломатлигингизга ёмон таъсир қилади, матога тугилган толали қора нарсаларни эса сеҳр-жодунинг энг каттаси дея, буни эрининг иши юришмаётганига ва ўғлининг ўқишга кира олмаслигига йўйди. Ниҳоят, «миссия» ҳам якунланди. Фолчи: «Уйингиз, топ-тоза бўлди. Ҳеч нарсадан хавотирланманг. Аканинг ишлари энди зап юришиб кетади, ўғлингиз ҳам ўқишга киради» дея ишонч билдириши билан «умрингиздан барака топинг», деган мақтовга мушарраф бўлди.
Ҳовлида яшайдиганлар яхши билишади. Суяк кемирмайдиган ит йўқ. Егани етмагандай қаэрдан нима топса, олиб келиб ўзига қулай жойга кўмиб кетади. Ҳозирги ҳолатда ҳам шундай бўлганди. Олапарнинг «иши» фолбинга қўл келганди. Хуллас, навбат ҳисоб-китобга келди. Уйнинг тўридан жой тайёрланиб, аввалдан фолбиннинг «заказ»и билан қозонга босилган оқ товуқ гўштидан шўрва сузилди. Ов-қатдан кейин, аёл бор-будини олиб чиқди. Икки кўйлакка етадиган мато, учта рўмол, ўғил уйлантирсам келинимга деб олиб қўйилган тилло узук ва икки юз минг сўм пул «халоскор»нинг олдига қўйилди. Фолбин шунда ҳам ранги бўзариб, қўйилган нарсаларга рози бўлар-бўлмас дастурхонга дуо айтдию, ўрнидан қўзғалди. Қишлоқда гап ётмайди. Бу гапларни эшитган Фармон аканинг хотини безовта. Қўшниси қилган ишни бажариб, ҳовлисини «тоза»латиб олмоқчи.
Бу каби ҳолатларнинг тобора омма¬лашиб бораётгани кишини ташвишга солиши билан бир қаторда огоҳликка ҳам чорлайди. Бир-бирини кўра олмаслик, ҳасад каби иллатларнинг тобора кучайиб бориши маънавий тубанлик натижасидир. Фармон ака шу ҳақда кўп ўйлайди. Ахир, ота-боболаримиз, момоларимиз ўзаро меҳр-оқибат, болажонлик, каттага ҳурмат, кичикка
👍28❤8
иззат руҳида ҳаёт кечиришганку. Бу каби салбий ҳолатларнинг «урчиши» ҳақида жиддийроқ ўйлаш керакка ўхшайди.
Фармон ака йигирма йилдирки, ўқитувчилик билан машғул, ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ҳақида қайғуради. Шу тобда аёлининг маънавиятдан бу қадар йироқлашуви уни ташвишга солиб қўйди. Набираси Аъзамжонни олдида, хотини топган фолчининг уйига йўл олди. Фолбин ҳам фол кўрар, ҳам томоқдан аллақандай сеҳр-жодуларни оларкан. Ҳар очган фолига арзимаган минг сўм оларкану, томоқ масаласига келганда «иштаҳаси» очилиб кетаркан. Беш минг сўмдан йигирма минг сўмгача нарх қўяркан. Фолчининг уйи шунчалик дабдабали, нақ қасрнинг ўзи! У ерда кўпчилик аёллар, болалар, ёш қиз-жувонлар, ҳаттоки эркаклар ҳам навбат кутиб турарди. Фармон ака буларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлади. «Одамларга бир бало бўлганми, фалончининг ҳўкизи туғди десаям ишонишса-я?!» Фолбин дарвозадан кириш жойида – оқ рангга бўялган кичкинагина хонада фол очаркан. Аъзамжон бориб бувисининг қўлидан тутиб «бобом чақиряпти» дея уларнинг орасидан етаклаб чиқди. Соат ўндан ўтибдики, каллаи саҳарлаб кетган Назира холага навбат келмапти. Эрининг жаҳлини биладиган хола индамай изига қайтди. Фармон ака эса уни тергашни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Кечки овқат пайтида эса, келини, ўғли ва набираларини олдига олиб, айрим одамлар орасидаги бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдирди ва бундай иллатларга қарши курашда фақат юксак маънавият, ақл-идрок, кўп китоб ўқиш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш фойдали эканини айтиб насиҳат қилди. Унинг фикрини набираси Аъзамжон давом эттирди. У бугун мутолаа қилган «Сариқ девни миниб» асаридаги Сора фолбиннинг қилмишларини гапириб берди. Назира хола эса ўзига тегишли хулоса чиқарди ва бош¬қа бундай ишларни қилмасликка сўз берди. Шундан сўнг дастурхон теграсида қадоқ қўллар очилиб, юртга тинч¬лик, ёшларга бахт-саодат, инсоф ва диё¬нат, одамлар орасида меҳр-оқибат йўқолмасин деб юзга фотиҳа тортилди.

Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍25❤1
     Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.
Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.

Икром Шариф таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍17❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_Муборак

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдоним юрагимдасиз!

Ассаламу алайкум Саййудул айём Жума муборак бўлсин дилга яқиним!

❗️Яқинларга Ҳам Улашин
г

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍12❤2
📕 Асосий эшик!


Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим.

Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди.

Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўз ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга дуо қилди.

Хайрлашмоқчи бўлганимда
отахон:

- Болам, уйланганмисан? - деб қолди.

- Ҳа.

- Болаларинг борми?

- Ҳали фарзандим йўқ...

Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:

- Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор.
Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг "Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан" (Анбиё, 89) оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот,
сени ҳам насибасиз қолдирмайди, иншааллоҳ! - деди.

Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим.

Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва:

"Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худойимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!" деди.

Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил дуолар қилдик.

Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:

"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт".

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍44❤9🥰1
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

Гавҳар Насруллоҳ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍40❤6🔥4💯1
Ҳаё доимо яхшилик келтиради

Фотима разияллоҳу анҳо вафотларидан олдин бемор бўлиб ётиб қолдилар. У кишини зиёрат қилиш учун Асмо бинт Умайс разияллоҳу анҳо келдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эртага вафот этсам тобутимни кўтариб чиққанларида баданим кўриниб қолишидан ҳижолат бўляпман, дедилар. Чунки, ўша пайтдаги тобутлар бир текис тахтадан иборат бўлиб, устига қўйилган маййит гарчи кафанланган бўлсада, танасининг шакли билиниб турар эди. Шунда Асмо разияллоҳу анҳо: Мен сизга Ҳабашистонда кўрганимдек тобут ясаттириб берайми?-дедилар ва тўрт томонидан ўралган, ҳудди катта қутиган ўхшаган тобут ясаттириб бердилар. Буни кўриб Фотима разияллоҳу анҳо: Мени авратимни яширганинг учун Аллоҳ таоло сени айбингни яширсин, эй Асмо!-деб дуо қилдилар.

Субҳаналлоҳ! Маййит ҳолатида, беш қават кафанга ўранган ҳолатида ҳам ҳаё қилган Фотима онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аслини олганда, кафанни ичида кўринмасликлари ҳам аниқ эди, қолаверса, тобутни кимлар кўтарадию, уларнинг қай бири маййитга назар солишга журъат этади. Бу ҳолатнинг ўзи аслида фитнага сабаб бўладиган вазият ҳам эмас, аслида. Лекин, Фотима разияллоҳу анҳонинг мана шу ўринда ҳам, яъни маййитага айланган ҳолларида ҳам номаҳрамларнинг назаридан сақланишга уринишлари, у зотнинг ўта ҳаёли бўлганларидан далолат қилади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали буюк башорат юборди. Унда айтилишича: Эй Муҳаммад! Фотимага айтинг, Аллоҳ таоло уни жаннат аҳлининг саййидаси деб номлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍29😢13❤6🤔1
Бу менинг онамнинг қабри.
Онажоним мана шу қабр ичида ётибти.

Гаплашгим келади,
бирга ўтириб кулдириб сўзлашгим келади,
буни иложи йўқ.
Истаган жойига олиб бориб хурсанд қилгим ,
энг чиройли нарсалар хадия қилгим келади , иложим йўқ ,
чунки онажоним қабр ичида.

Сен отанг билан бирга ўтира оласанми ,
отангни оёқларини ўпа оласанми ?

Мен отамнинг ёнида ўтириб оёқларини ўпишдан махрумман,
чунки отам нариги қабр ичида ётибти.

Мана шу бирин кетин икки қабр ичида мен учун энг қимматбахо Жаннат калитларим  ётибти.

Сенчи , сенинг Жаннатларинг хали қўлингдан чиқмадими ?

Менинг қўлимдан ва менга ўхшаганларни қўлидан кетган Жаннат калитлари ,
сенинг қўлингдан хали олинмадими ! ?

Ота Онанг Жаннат калитларинг, Жаннат эшикларингдир.

Агар сени Аллох биздай махрумлар ичидан танлаб олиб,
Жаннатларингни ёнингда сақлаб турган бўлса ,унда
Роббингни насихатига қулоқ тут

وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا

Роббингиз ўзигагина ибодат қилиб, ота онангизга яхшилик қилишни буюрди.

Вақтни қўлдан бериб қўйсанг фарёдларинг бефойдадир.

Менинг орзуим- қанийди қабрдан Жаннатим онажонимни чиқариб олсам.
Кейинги қабрдан Жаннатни ўрта эшиги дейилган отажонимни чиқариб олсам қанийди.

Қанийди уларни ўзим билан бирга узоқларга олиб кета олсам,
қанийди уларнинг хизматида доим юрсам ,
қанийди уларга энг яхши таомлар едириб,
энг яхши кийимларни кийдириб олсам.
қанийди сўзларини тинглаб оёқларини яна қучиб ётсам.

-Хой Жаннат эшиклари тирик туриб ғафлатда кўр бўлиб юрганлар,
мендайлардан ибрат олмайсизларми ?

Қанийди улар хаётга қайтиб қолишса хозир ,
қанийди уларни бағримга босиш бахти қайта берилса,,бирга яйраб ўтирсам,
сўзимни энг яхшиларини уларгагина айтиб ,лаббай буюринг нима истайсиз мухаё қилай деб олсам,
дилларини оғритган ишлар  учун улардан кечирим сўраб олсам қанийди,
Жаннатимни  яна бир бор бағримга босиб оёқларини қучиб бошқа қўйиб юбормасам.
Бугун мен уларнинг оёқларини  хидига хам зорман.
Жаннатларим қўлимдан чиқиб кетди.

Сеничи- Жаннатларинг ёнингда туриб уларга осий бўляпсами ,
уларни безор қилиб ,
йиғлатиб қақшатяпсанми ?

Яқинда бирин кетин йўқотиб пушаймон бўлиб қўлингни тишлаб қоласан.
Хар бир қақшатганингга ,
ўн мартта кўпроқ қақшатадиганларни
"бағрида" қолиб кетасан.
Сен учун борини бериб ,
сен учун кўп озор чекиб йиғлаганларни  йиғлатсанг.
Кўз ёшларингга ботиб ўтиб кетасан.

Онангдан беркитиб болангга едирсанг ,
ўзингдай оқпадарлар қўлида яқинда қаттиқ нон
кемириб ўтасан.
Болангга қиммат костюм олиб, отангга пайпоқни раво кўрган бўлсанг,
қахратон қишда пайпоқ билан йўқламайдиганлар билан жазоланасан.

Қиммат мебелларингга ота онанг ўтирганда кир бўлиб қолишидан чўчисанг,
яқинда сен қариялар уйидаги мебелларга "чўчимай"ўтириб турасан.

Фарзандингни хатосини гапирганда ёмон кўринганларинг ўтиб кетгач,
"Яхшиларинг" томонидан хўп тазирланасан.

Боланг ақилли , боланг бегунох кўриниб,
ота онанг эзма вайсақи қариялар бўлиб кўринаётган бўлса,
Ўша ақилли болаларинг яқинда
"аралашмай жим ўтиринг"деб овозинг ўчиришади.

Ота онасига бор овозини кўтарганларга,
Боласи албатта бир кун қўлини кўтаради.

Бугун телефондан бош кўтариб онасининг юзига бир боқишга вақт топа олмаётганлар,
"Эртага" бўм бўш хонада ёлғиз қолдирилганида- онасини кўп соғинадилар.

Кўчадагиларга тиршайиб,
мехрибонига ўқрайган кўзлардан
хали кўп армон кўз ёшлари қуйилади.

Бугун кўзингни оч, хар бир ишинг ёзиб қўйилмоқда.
Худдики сен келажагинг "суратини" ўзинг чизиб  бормоқдасан.

Қандай яшамоқчисан -ўшандай яшат .
Қандай қариликни ўтказмоқчисан-
ўшандай яшатиб кўрсат.

-Бир қарияни
боласи ,юқори қоялар устида қолдириш учун кўтариб келганда, отаси қаттиқ кулиб юборади,
-Ота нега куляпсиз -деб сўраганда;

-Мен отамни улоқтириб юборган қояни билмасангда, худди билгандай адашмай
топиб  келганингга қойил қолдим , дейди.

Қоянгизни ўзингиз белгилаб олаётганингиздан
ғафлатда ўтманг!

Фарзандингиз "ширин душман" деб аталди
Ота Онангиз эса -Жаннат калитлари деб аталди.

Истаганингизни ўзингизники қилиб олинг.
Сўнг Аллохнинг адолати сизга қайтарилганда,
Индамай, нолимай -қабул қилиб олишга мажбурсиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍39❤7😢5🤔3
✍ОНАМДАН ЖИРКАНАМАН…! ! !

Дўстимиз дилидеги дардлар…! ! Ота мехридан мустасно бўлиб ўсдим…! Мани улғайтирган Волидам олдида бошим
эгик. Оқ ювиб,беғубор тараб оёққа турғаздилар. Отасизлигимни унутишимга,одамлар назарига
тушишимга жон-жахтлари билан харакат қилардилар. Баьзан кўнглим ўксиб кўз
ёш тўкканларимда юраклари эзилиб бирга қўшилиб йиғлардилар. Ман учун
бу дунёда биргина сўз мавжуд эди. Хаётимнинг мазмунига айланган
Ўша сўз Она деб аталарди.Орадан йиллар ўтиб камолотга эришдим. Бироқ
афсуски хали хануз Онамнинг
кўмагисиз мустақил равишда бир иш қилишга қодир эмасдим.Балки бунга уқувсизлигим сабаб бўлгандир,балки
Онам қўлларимни совуқ сувга
урдирмай улғайтирганлари туфайли бироз нозик табиат бўлиб вояга етгандирман. Тахминларнинг охир
ёўқ.Лекин энг мухими Онамсиз ман хеч ким эдим…! Коллежни тамомлаб институтга хужжатларимни топширдим.
Бироқ афсуски омадсизликка учраб талаба бўлиш насиб этмади. Умидларим
сўниб,рухиятим синиб уйга қамалиб олдим. Боиси бутун орзу умидларимнинг барчасини ана ўша иститутга тикиб улгургандим. Бироқ бахтга қарши кўнглим ўксиб қолди. Онам хар куни
манга таскин берардилар. Рухиятимни чўктирмаслигимни хали хаммаси яхши
бўлиб кетишини тушунтиришга харакат қилардилар. Ана шундай қайғули кунларнинг бирида Онам қўлимдан тутиб бир инсоннинг олдига
олиб бордилар.Кўркам либослар кийиб олган кшркамгина бир инсон…!
Онамдан тахминан 3 ёки 4 ёш
кичик бўлган бу инсон мани ишга жойлаб қўйишини таькидлади. Эртаси куни
чиройли кийимларимни кийиб ўша инсон кўмагида янги иш жойим билан танишиб чиқтим.Ўша кундан бошлаб
Республикамизнинг кўзга кўринган банк идораларидан бирида ишлай бошладим. Бутунлай бегона инсонлар
хамда нотаниш мухит мани секин аста
Ўзгаришга мажбур қилди. Кун ўтган сайин тажриба тўплаб ўз устимда тинмай мехнат қилардим. Фаол харакатларим
эвазига мани бироз юқорироқ
лавозимга ўтказишга қарор
қилишди.Ёш бўлишимга қарамай нима
учун бундай лавозимни ишониб топширишганлигига сира хам тушунолмасдим. Нима бўлган
тақдирда хам маьсулиятим янада ортганлигини сезиб турардим. Мани
банкка ишга жойлаб қўйган ўша инсон тез-тез уйимизга ташриф буюрарди. Кам- кўстимиздан хабар
олиб,баьзан моддий кўмак хам бериб турарди. У инсон аслида ким эканлиги билан қизиққанимда эса Онам узоқ бир қаримдошим дея кўнглим хотиржам қилдилар. Шу тариқа орада ойлар ўта бошлади. Ўзимга ёқадиган ишга жойлашиб олганимдан сўнг ўқишхақидаги ушалмаган орзуларимни юрагимнинг туб-тубига кўмиб янги
хаёт бошлашга қарор қилгандим. Бу хаётимнинг асосий мазмуни мани дунёга келтириб шу даражага
етишимга сабабчи бўлган Волидам деб билардим. Уларга ўзимдан хам кўпроқ ишониб,иймонимдан хам қаттиқроқ суянардим. Бироқ бир кун келиб Онамга нисбатан юрагимдаги мехр туйғуси нафратга айланиб кетиши
хаёлимга хам келмаганди…! Ёз
кунларининг бирида яқин дўстимнинг
туғилган куни эди ўшанда. Онамдан 3 кунга рухсат сўраб оғайниларим билан тоққа чиқишга қарор қилдим. Волидам аввалига бунга қаршилик қилдилар.Натижада ақлимни ишлатиб ўша
узоқ қаримдошимиздан Онамни кўндириб беришларини сўрадим. У инсон
доимгидек илтимосимни ерда
қолдирмади. Ўшанда хурсандчилигим осмон қадар эди. Кўтаринки кайфият
билан дам олишга жўнаб кетдик. Бироқ
афсуски 3 кунга мўжжалланган
сафаримиз 1 кунда якунланди. Боиси хордиқ чиқаришга борган масканимизда таьмирлаш ишлари олиб борилаётганмиш. Дўстларимни авзойи бузуқ шу хаторда мани хам кайфиятим тушиб кетди. Ноиложликдан белгиланган вақтдан олдинроқ қайтишга мажбур бўлдик.
Уйдагиларнинг бундан хабарлари ёўқ эди. Шу қаторда Онам хам бехабар
эдилар. Уйимиз остонасига етиб келар эканман хозир хонамга кириб мазза
қилиб дам оламан деб ният қилгандим.
Ёнимда ўзимнинг қўшимча калитим бўлганлиги сабабли эшикни таққиллатмай киришга қарор қилдим. Калитим билан
эшикни очиб кийимларим солинган
сумкамни хонамга қўйдимда Онам билан кўришиш мақсадида уларнинг
хоналарига кирдим. Ўшанда Волидам хонасининг эшигини очишим билан бутун хаётим жаханнамга айланиб
👍115❤29🔥8🥰2🤔1
кетди.Кўзларимни гунохга,хаётимни изтиробга
тўлдиргалтириб улғайтирган жондан азиз Волидам ўша узоқ қаримдошлари билан бир ётоқда қучоқлашганча ухлаб ётардилар.
Қанчалар жирканчли эди ўша холат…!
Нима қилишимни билмай эшикни секингина ёпиб қўйдим хамда уйдан чиқиб кетдим. Нима учун Онам бундайин пасткашликка қўл
урдилар…? Нахотки номус тушунчаси шунчалар беқадр бўлса…? Қайси гунохларим учун тангрим кўзларимга бундайин шармандали
манзарани раво кўрди…? Тинмай ўзимга шу каби саволларни бериб ич
этимни тирнаб яшаябман. Нахотки волидам ўз жисмлари орқали мани
Шундай мансаб билан табминлаган бўлсалар…? Ахир бу иш шаьнимга иснот
эмасми..? Ундан кўра ўлиб кетсам бўлмасмиди. Энди хар сафар Онамнинг кўзларига термулганимда ўша кунги
жирканчли холат кўз олдимда номоён бўлади Уларнинг юзларини кўргим
келмай қолди,сўзларини эса тинглагим…!
Кўп ўтмай Волидам танасининг эвазига эришган лавозимимдан хам бўшашга қарор қилдим. Бунинг устига кетар чоғимда ўша ифлос инсонга шу
қадар талофат етказдимки унинг бадалини хали хануз тўлаш билан оввора. Энди уйга фақатгина кечалари тунаб қолиw учун келаябман холос.
Бошқа вақт эса Волидамнинг
ёнларида бўлиш уёқда турсин уларни хатто кўргим хам келмайди. Онамга
Ўша кунги воқеага гувох бўлиб
қолганимни негадр айта олмадим.Боиси бутун умр кўзларимга қарашдан
уялиб ўтишларини истамадим. Майли нима бўлган тақдирда хам инсонлар ўз манфаати учун қандай ишлар қилиб
юрганликларига озми- кўпми шохид бўлдим. Хаётимдан хулосани ўзингиз чиқариб олинг. Балки Волидам келажагим учун ўз таналарини қурбон қилгандирлар.Агар ўзимни вақтида қўлга олиб келажагим учун харакат қилганимда балки Онамга нисбатан юрагимда нафрат туйғуси уйғонишга хожат қолмаган бўлармиди. Эхтимоллар сони саноқсиз бироқ афсуски бўлар иш
бўлиб улгурган. Кун ўтган сайин Онамдан йироқлашиб бораябман.
Аввалгидек мехрибоним дейишга номус қиламан. Билмадим балки айтаётган сўзларим тақдиримга
гунох бўлиб ёзилар балки бутунлай нохақдирман лекин нима бўлганда хам аччиқ бир хақиқатни тан олишга
мажбурман. Ўқиганингизда нималарни хаёл қилишингизни билмадиму азизларим ман ўз Онамдан жирканаман…! ! !
Деб якунладилар .....

@ibratli_sozlar
👍77❤28😢23🤔9🥰4😁1
Эркакларнинг бир неча бор:
“Ҳаётимда ақлли аёл бўлишини хоҳлайман,” дейишганини эшитганман.

Мен уларга бир маслаҳат берган бўлардим:
- бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўринг!

💠 Ақлли аёллар ўз қарорларини ўзлари қабул қилишади, уларнинг ўз истаклари ва чегаралари бор.

💠 Сиз ҳеч қачон унинг ҳаётининг марказига айланмайсиз, чунки у ҳаётини ўз атрофида қурган бўлади.

💠 Ақлли аёл ўзини манипуляция ёки шантаж қилишларига йўл қўймайди.

💠 У айбни бошқаларга юкламайди — масъулиятни ўз зиммасига олади.

💠 Зеҳнли аёллар савол беради, таҳлил қилади, баҳслашади, рози бўлмайди — улар олға интилади.

💠 Улар сизни учратгунча ҳам ҳаёт кечиришган ва сиз кетганингиздан сўнг ҳам уларда ҳаёт бўлади.

💠 Улар рухсат сўраш учун эмас, огоҳлантириш учун келишади.

💠 Бундай аёллар етакчи изламайди, ортдан эргашишмайди ҳам.

💠 Улар ҳаётини тўғрилаб қўядиган отани ёки қутқариш керак бўлган ўғилни ҳам қидиришмайди.

💠 Улар бировнинг изидан боришни ҳам, йўл бошлашни ҳам хоҳламайди. Улар фақат ёнма-ён юришни исташади.

💠 У билади: зўравонликсиз ҳаёт — бу ҳуқуқдир, на бир лаҳзали неъмат, на бир имтиёз.

💠 У аёл қаҳрни ҳам, ғамни ҳам, қувончни ҳам, қўрқувни ҳам бирдай ифода этади — чунки у билади: қўрқув заифлик белгиси эмас, ва ғазаб уни эркакшода қилиб қўймайди.

💠 Ақлли аёл шу сабаб эркин-ки, чунки у фақат эркинлик учун курашган. Лекин у қурбон эмас, у омон қолгандир. У ҳаёт урушидан омон чиққан. Уни боғлаб қўйишга уринаверманг — чунки у қачон ва қандай қочишни билади.

Шуни эслаб қўйинг: у буни аввал ҳам қилган.

💠 Ақлли аёл ўз қадрини танасининг қай тарзда кўринишида ёки у билан нима қилишида эмас, балки у ким эканида ва қандай яшашида, деб билади.

Унинг ҳақиқий қийимати — зеҳнида, қалбида ва ўзини қадрлашида.

Унинг ёши, бўйи, тана тузилиши, ноз-карашмаси ёки шахсий ҳаётини муҳокама қилишдан олдин икки марталаб ўйлаб кўринг. Чунки бу — ҳиссий зўравонлик бўлиб, у бундан бехабар эмас.

Шундай экан… оғзингизни очиб, "ҳаётимда ақлли аёл бўлишини истайман", демоқчи бўлсангиз, аввал ўйлаб кўринг: ўзингиз у каби аёл учун муносибмисиз?"

✒️Муаллиф: Габриэль Гарсиа Маркес (1928-2014) — колумбиялик ёзувчи, 1982 йил адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.

©️ Таржимон: Сарвар Раҳимий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍36❤11👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сўнгги қўнғироқ"да нималар бўлади 😅

Мактаб даврларини бир эслайлик, синфдошлар группасига юбориб қўямиз.
👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍18🥰1
Худодан қўрқ!
(Бўлган воқеа)

Тақводор оиланинг тақводор ўғлига келин бўлган Назира, "тақво"ни янги оиласидан ўргана бошлади. Жойнамоз устида бамайлихотир оёғининг тирноғини олиб ўтирган куёвга: "Бунда намоз ўқилади. Ҳаммомда олсангиз бўлмайдими?", дедию балога қолди.

"Оёғим тоза, таҳоратли. Эринга ақл ўргатишга Худодан қўрқ!"

Куёв бола тирноғини олгач, қўлини ҳам ювмасдан столга ўтирди. Ва бурнини ковлаб, стол тагига суртиб, китобини варақлади. Келин яна гапирди. "Қўлингизни чаймадингиз ҳам, устига бурнингизни ковлаб, стол тагига суртяпсиз".

"Худодан қўрқ! Менга ақл ўргатишга ҳаққинг йўқ!", деди куёв, Назирага ўқрайиб.

Назира ҳар сафар бемор бўлса, лаш-лушини оладию куёвнинг зўри билан отасининг уйига жўнайди.
Бу сафар даволаниб қайтгач, эрига деди: "Мени даволатиш сизнинг вазифангиз эмасми? Ахир ҳомиладорман. Қорнимда сизнинг фарзандингизни кўтариб юрибман. Нега ҳар сафар отамникига кетишим керак..?"

"Худодан қўрқ! Нима ҳаққинг бор, эринга тик қараб гапиришга? Сенга неча марта айтдим! "Фотиҳа"ни ўқиб, ўзинга дам солгин деб. Айтганимни қилмаганингдан кейин кетасанда отангникига..."

Ақл ўргатиш осон нарса. Инсон ўзи амал қилмаган ишини бировга айтса, ҳавога гапирган кишидек бўлади қўяди. Назиранинг эри ҳам гапириб амал қилмайдиганлардан. Касал бўлса, "Фотиҳа"ни ўқиб ўзига дам солиб ўтирмайди. Югуриб шифокорга боради. Лекин хотинига ақл ўргатиш бўйича биринчи ўринда.

Назира Худодан қўрқа, қўрқа тўртта фарзандлик бўлди. Ҳар бир фарзанди то туғилгунига қадар Назиранинг ота-онаси туриб беришди. Эрига бир оғиз гапирса, эри Худо билан қўрқитади. Агар Назира жони истаб, эрига бирор егулик олиб беришини илтимос қилса: "Пайғамбаримиз хурмо билан сув ичганлар", дейдию қутилиб қолади. Лекин ўзи ҳеч бир замонда хурмо билан сув ичмайди.

Охирги боласининг яхши ўсмаётганидан юраги эзилиб юрган Назира, тўйгандан тўйиб кетди. Боласининг ташвишини яна отасига, онасига айтишга бети чидамаётган эди. Эрига шунча пайт яхши гапириб, илтимос қилиб кўрди. Ялинди-ёлворди...
Бўлмади...
Ва бор кучи билан аламдан портлади...

"Жавобимни беринг! Барибир ўзимни ўзим боқар эканман. Ўзимни боқиб юравераман. Қайси юз, қайси бет билан ота-онамникини еб ўтирасиз ҳайронман. Бетингиз чидаганига қойилман адаси. Уят, ор-номус борми ўзи сизда? Сиз ҳам эркакмисиз? Диндан, шариатдан ақл ўргатгунча аввал ўзингиз амал қилиб олинг! Қачон охирги марта болаларингиз гўшт еди, қачон сут ичди? Эслайсизми? Камбағални болаларига ўхшашади. Ҳаммаёғи касал, ўсмаган. Йўқ бўлса ҳам майли эди. Бор-ку...
Йиғиб босиб юравермасдан ҳеч бўлмаса болаларингизга қилиб беринг! Арзимаган пул кетади. Топганингизни маишатингизга ишлатавермасдан. Яна ўзингизни кўрсатиб бева-бечораларга эҳсон қилишингизга ўлайми...
Кўча хандон, уй зиндон. Оиласининг шўрваси оқиб ётибди, кўчадагиларни кўнглига қарашга бало борми..?"

Назиранинг бақиришидан эрининг кўзлари олазарак бўлдию деди: "Ҳадисда айтилган: "Сажда қилиш керак бўлганда эрингизга қилишингизни буюрардим", деб. Ҳали бу гапларинг учун Қиёматда жавоб берасан.  Эрингни дилини оғритганинг учун хор бўласан. Худодан қўрқ!"

Назира ҳақни айтолмайди. Эри оғзини очирмайди.
Гапирса ҳам, эри Худони эслатиб таҳдид қилади. Мана талоғини сўрадию пушаймон еди. Эри бир соат дарс ўтди.

Назира шу эрига теккандан бери рўшнолик кўрмади. Эри топганини ўзига ишлатади. Ўзига сарф қилади. Ўзини севиб ташлаганлардан. Хотин, бола-чақасини эса қайнотаси боқади. Бу ишларда текинхўр эркак Худодан қўрқмайди. Лекин Назира пул сўраса, бирон истагини айтса, эри тезда Худони эслатади.

Назиранинг сабр косаси тўлди. Жаҳл устида эрига қараб: "Аллоҳдан келсин сизга. Текинхўр, тўнка!", деди.

Эрига бу гаплар оғир келиб, Назирани бўкаланги қилиб урди. Эрлик шаънига ҳақ гаплар тегиб кетган эди.

Назира тез ёрдам билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар бу ифлосликни ким қилганини сўрашди.
Шу пайт Назиранинг телефонига эридан хат келди.

"Мени айтма! Худодан қўрқ!"

Зулфия Махмуд

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍59❤15😢12🔥3😁3
2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок эдти. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.

Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.

Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.

Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир. 

Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади. 

Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...

Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.                                                                                                                                               

✍️ Отабек Хасанов
"Лидерлар китоби" 

‌

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍62❤21🔥6