ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤9
МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.
Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:
“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

❤4
#Ибрат
#Шайх_Нобулсий_ўгитлари
Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳикоя қилган ҳақиқий воқеа:
Шифокорлардан бири айтади: Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди. У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради. Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим. Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди. Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар"
Шифокор сўзини давом эттириб айтади: Мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар.
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...
"Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).
"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят).
Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир.
Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса..
Жўмракдан оқаётган
ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг бизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.
Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.
Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.

❤9👍5
НИШОНГА УРИЛГАН ГАПЛАР:
“Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”
****
Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!
****
Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”
****
Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан
****
Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!
****
Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!
****
Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.
****
Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ
****
Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
****
Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.
****
Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
****
Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш
****
Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
****
Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.
****
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)

❤11👍3🥰1
СОЛИҲ ВА МУСЛИҲ
Фақат ўзини ислоҳ қилиш билан шуғулланадиган одам СОЛИҲ, ўзи билангина чекланмасдан, бошқаларни ҳам ислоҳ қилишга уринадиган одам МУСЛИҲДИР.
Одамлар солиҳни яхши кўрадилар. Муслиҳга эса душманлик қиладилар.
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишидан олдин солиҳ эди. Ҳамма у кишини яхши кўрарди. Пайғамбар бўлганидан кейин муслиҳга айланди. Шу билан ҳамма душманлик қилиб, у кишини сеҳргар, каззоб, телба каби сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.
Муслиҳ одамларнинг ичидаги фасодни бартараф этиш учун уларнинг ҳавойи нафслари билан тўқнашади. Солиҳ эса фақат ўзини ўша фасоддан ҳимоя қилиш билан кифояланади.
Аллоҳ таоло айтади: "Парвардигорингиз аҳолиси муслиҳлар бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилган эмас". (Ҳуд - 117)
Эътибор беринг-а! СОЛИҲлар эмас, МУСЛИҲлар дейиляпти.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.

❤3
АЧИНАРЛИ ҲОЛ
Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!
Нусрат Раҳмат

❤17😢4👍1
Ҳиндлар ва IT.
Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор.
1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.
2. Текин таълим қуруқ сафсата эканлигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.
3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.
4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилди, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.
5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимларини сотишни ўрганиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишни ўрганиб боришди.
Натижа:
1. Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex
P.S. Таълимга тикилган маблағлар ўзини албатта оқлайди, таълимга тикинг, ютқазмайсиз.
Исроил Тиллабоев блогидан олинди.

❤9👏6
🍎Олма🍎
Педагогика инситути ўқитувчиси талабаларга иккита олмани кўрсатибди. У битта олмани атайин ерга ташлаб юборибди. Қайта қўлга олиб талабаларга унга ёмон сўзлар билан ҳақоратлашни буюрибди. Талабалар домланинг бу гапидан ҳайрон қолишибди аммо айтганини қилиб олмага ёмон сўзларни айта бошлашибди.
- бунча кўринишинг хунук;
- қуртлаган олма;
- бемаза олма;
- ичи ириган.... ва ҳоказо
Домла иккинчи олмани қўлига олиб, энди унга фақат яҳши сўзларни айтишни буюрибди.
- ширин олма;
- қирмизи олма;
- танга дармон;
- кўриниши ҳам чиройли...
Энди домла иккита олмани ҳаҳ пичоқ билан ўртасидан кесибди.
Иккинчи олманинг ичи серсув, чиройли бўлиб турган экан.
Биринчи олманинг ичи эса заҳа еб ириб кетибди.
Шунда устоз талабаларга қараб дебди: « Келажакда сиз тарбия қилиб билим берадиган ҳар бир бола ана шу олмалар кабидир. Унга меҳр бериб парвариш қилинса у «ширин олма» бўлади. Агар уни ҳақоратлаб, уриб таҳқирласангиз у биринчи олма каби бўлади. Ташқи кўринишидан у бир чиройли олма аммо ичи ириб бўлган. Болаларни руҳини синдириб, қалбини мажруҳ қилиб қўйманг. Болаларнинг келажакда ё инсон ё одам кўринишидаги махлуқ бўлиши сизу бизга боғлиқ.

❤9👍3
✒️Турсуной Содиқова.
Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.
КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...
Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.
Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.
Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.
Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!
Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!
Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.
Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.
Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!
Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.
Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.
Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.
Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.
Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!
Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.
Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.
Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.
Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.
Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.
Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.
Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.
Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.
Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.
Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.
Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!
Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.
Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...
Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.
Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.
Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.
Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?
Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.
Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!
Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.
@IBRATLI_SOZLAR

❤40👏4😢1
ЗАКОТНИНГ ҲИКМАТИ.
Талабалик йилларим эди-дейди ҳамроҳим-дарсдан бўш вақтларимда савдо сотиқ билан шуғулланиб турардим. Дам олиш кунлари Қирғизистоннинг Қорасувига борардим. Қўлимда сармоям жуда оз бўлгани сабаб шунга яраша сотувга мол олиб келардим. Унинг даромади жуда озлигидан мендан бошқа деярли ҳеч ким олиб келмасди. 93 йилнинг июн ойлари бошида имтиҳонлар бошланиб қолди. Қўлимда қолган озгина молни сотиб бўлишга улгурмадим. Ётоқхонадаги шкаф ичига жойладим-да, имтиҳонлар билан машғул бўлиб кетдим. Деярли аъло баҳоларга топширдиму, юртимга шошиб кетиб қолдим. Орадан 10-15 кунлар ўтганда "шкаф" эсимга тушиб қолди. Бир-икки кун ўтказиб қайтиб бориб шкафни очиб қарадим. Бўм-бўш, кимдир олиб кетганди. На қоровул билди қаердалигини, на бошқа одам. Ҳомуш уйга қайтдим. Куз бошида янги ўқув даври бошланди. Энди тижорат қилай десам, сармоям йўқ. Ўрганган кўнгил деганларидай бозорни айланиб юрсам расталар орасида менинг молим турибди! Кўзларимга ишонмайман. Орадан 3 ойча ўтган бўлса ҳам ҳудди менинг келишимни кутгандай тахланиб турганди. "Эҳтимол бошқа биров олиб келгандир" деган ҳавотир ҳам йўқ эмасди. Лекин мени "камдаромадли нарсани мендан бошқа ким ҳам олиб келарди" деган ишонч ушлаб турганди. Таваккал қилиб сотувчининг олдига бордим-да, қатъият билан:
-"Мен бундан 3 ой олдин шу нарсаларимни ўғирлатгандим. Молимни қайтариб бермасангиз ёки кимдан олганингизни айтмасангиз сизга зарарим тегади"-дедим. Сотувчи дарров унга олиб келган кишини топиб келди, у ҳам бировдан олган...
Калаванинг учи айланиб бориб мендан бир курс "кичик"да ўқийдиган Қашқадарёлик йигитга бориб тақалди. У ўша,кунларда уйига қайтишга маблағи йўқлигидан таъмирчиларга ёрдам бериш учун қолганини, бир ҳафтача ишлагандан кейин менинг молимни топиб олганини, уни арзон-гаровга сотиб уйига кетганини тан олди, "албатта у пулингизни қайтариб бераман, фақат мендан оғринмасангиз,бўлди"-деди. Бир-икки ой қистадим, жавоб йўқ. Кунлардан бир куни яқинимиздаги масжиднинг нуроний имомларидан эшитиб қолдим, агар бир киши закотга қодир бўлмаса-ю, ўзидан муҳтожроқ кишига закот деб берса, янаги йилига Аллоҳ Таъоло закот беришга қодир қилади...
Ўша йигитни топдим. Унга:
-"Эсингизда бўлса орамизда ... сўмлик муомала бор эди..."
У укамиз гапимни бўлиб юборди:
-"Ака, бераман дедим-ку, мен муҳтож эдим, мажбур бўлдим. Албатта бераман, озгина имконият беринг!?".
-"Сиз гапимни охиригача эшитинг, мен асли закотга қодир эмасман, сиз каби аҳволдаман, аммо ўша пул сизда қола қолсин, биродар, мен кечдим, эсингиздан чиқаринг, мендан сизга закот!".
У йигит гапларимни эшитиб, индамасдан орқасига қайрилди-да, хонасига кириб кетди. Мен унинг ҳолини тушуниб турардим...
Бир савдогар аканинг ёрдамлари билан дурустроқ тижоратга аралашдим. Орадан бир йилга яқин вақт ўтди, дам олиш куни уйга борганимда дадамлардан қайси мошина яхши деб сўрадим, "06" ол, бугунги кунларда энг яхши мошина шу деб маслаҳат бердилар. Ундан кейинги йили эса дадамларни Муборак Ҳаж сафарига юбордим...
Талаба бўлсангиз ҳам Аллоҳ ихтиёр қилса, закот беришга қодир қиларкан...
Салим АЮБИЙ
@Ibratli_sozlar

❤12👍7🔥1🥰1👏1
Жуда мулойимхунук инсонлардан қўрқинг
Бир инсонни аёли жуда мулойим ва хожасига садоқатли, юрса оҳиста, гапирса зўрға овози чиқадиган, кулиб турадиган эди.
Хожаси кўпроқ саёҳат ташрифларига борадиган, иш яшаш манзилидан йироқ бўлиб, завжасининг мулойимлиги ҳамда ҳеч нарсага зориқмасдан яшашлигини айтганида хурсанд бўларди.
Ҳафтасига бир бора келса ҳам унинг барча истакларини муҳайё этгувчи жуда сахий, кўнгилчан инсон бир куни уйига ётгач аёли келиб йиғлаб юборибди.
,,Нега йиғлайсиз гулим,, деса хотини; —Бошимдаги рўмолим сирғалиб тушди ,дарахт бошида турган икки қуш менга қараб кулди -дебди.
Орадан анча вақт ўтиб эркак нима бўлибдию ,уйига эрта ташриф буюрибди.
Келсаки ,дарахт бошида ўша икки қуш ,,Эҳ ахмоқ аёл ,эрингни иззатини билмадинга,, деб турган экан.
Эр уйига кириб боргач қараса аёли бошқа эркак билан айш-ишратда ётганмиш.
Хожа хотинига уч талоқ айтиб ,индамай орқасига қайтиб кетибди.
Ўз хаёлларига банд бўлиб кетаверибди, кетаверибди охири чарчаб бир Шаҳарга тўхтабди.
Шаҳар ғала-ғовур, қоча-қоч бўлганини кўриб бировидан сўрабди;—Бўтам нима гап ,нима шовқин ?
—Куни кеча ўғирлик бўлган жуда катта нарса ўғирланган шуни топиша олмай қидиришмоқда дебди киши.
Эркак қараса бир кимса оёқ учида оҳиста юриб кетаётган эмиш.
У ҳеч кимга озор бермасдан жуда кибор билан юриб, кўрганларга чиройли илтифотда бўлаётганини кўриб эркак ёнидаги кимсага мени шоҳни олдига олиб боринг дебди.
Шоҳ у кишини ўғрилигига гумон қилаётганини кўриб унинг ҳеч кимга озор бермайдиган, ҳатто чўмолини билмай ўлдириб қўйса йиғлайдиган ҳокисор инсонлигини билдирибди.
Майли ишонмасангиз ҳам уни текшириб кўринг дебди эркак.
Ўша заҳоти мулойим, ҳокисор инсон қасрга келтирилибди.
Уйини текширишса ҳақиқатдан ҳам ўғрланган нарсалар чиқибди.
Қиссадан ҳисса жуда мулойимхунук ва писмайиб кулиб турадиган инсонлардан қўрқинг!
Улардан ҳар нарса кутса бўлади.
Айрим мана шундай кимсалар ёнингизга дўст бўлиб ,ичингизга кириб олади.
Кейин сизни билдирмай —илжайиб қонингизни ичиб юради.
Дангал ,сизни айбингизни юзингизга айта оладиган, ўзига раво кўрмайдиганни ,сизга ҳам раво кўрмайдиган инсонларни дўст билинг.
Уларнинг олдида садқайи кўз ёшингиз.

❤14👍2
Мақсад қўйишдаги энг муҳим омиллар
8-синфда ўқиган пайтларимда мактаб директори синфимизга кириб, ҳар биримиздан мақсадимизни ва келажакда ким бўлишни исташимизни сўрадилар. Синфда 30 нафар ўқувчи эдик. Деярли барчамиз бир хил жавоб бердик:
1. Катта одам бўламан,
2. Ота-онамни ҳажга юбораман,
3. Зўр машина ва катта уйим бўлади.
Ўша пайтда биз бу сўзларни “мақсад” деб ўйлаган эдик. Мана орадан 12 йил ўтди. Синфимиздаги 30 та боладан тахминан 90% юқоридаги “мақсад”ларга етиша олмади. Қолган 10% шунга яқинлашди. Энг аламлиси, бирортамиздан жамиятга, давлатга манфаат келтирадиган юқори салоҳиятли шахс етишиб чиқмади.
Нега?
Чунки ўша пайтда мақсад тўғри қўйилмаган эди. Биз фақат пул ва машина олишни мақсад деб ўйлаган эдик. Шу сабаб ҳам кўпимиз машина олиб, уй қуришимиз билан кейин нима қилишимизни билмай қолдик.
2023 йилда Қашқадарёлик бир миллионер киши билан учрашдим. У киши биринчи суҳбатдаёқ мендан мақсадимни сўрадилар. Мен эса мактабда айтган “катта уй, машина, ота-онамни ҳажга юбориш” каби гапларни айтдим.
У киши менга қараб:
“Бу айтганларинг мақсад эмас, вазифа. Эркак киши ота-онасини ҳажга юбориши, оиласига яхши шароит яратиб бериши шундоқ ҳам унинг вазифаси. Лекин бундай нарсалар жамиятга фойда келтирмайди. Шу сабаб бугун мақсад ва вазифаларингни бир-биридан ажратиб ол”, — дедилар.
Тўғри мақсад қўйиш учун қуйидаги 2 та асосий мезонга эътибор қаратиш керак:
1. Мақсад ҳам дунёвий, ҳам охират учун аҳамиятли бўлиши керак.
Фақат моддий ёки фақат рухий бўлган мақсад эмас, иккисини ҳам қамраган мақсад яхши натижа беради.
2. Мақсад фақат ўз манфаатинг учун эмас, жамият манфаати учун ҳам хизмат қилиши керак.
Масалан, “Тошкентдан ховли олиш” ёки “қимматли машина олиш” — бу мақсад эмас, чунки у фақат сизнинг ўзингизга ва оилангизга хизмат қилади.
Бироқ “илмий ихтиро қилиш”, “ўқув маркази очиш”, “инсонлар ҳаётини енгиллаштирадиган технология яратиш” — бундай мақсадлар жамиятга фойда келтиради.
Мисол учун: Томас Эдисон ўзгармас токни, лампочкани яратди — натижада унинг хонасидан тортиб, сиз билан бизнинг хонамизгача нур кирди. Манашу тўғри мақсад!
Мақсад — бу нафақат нимагадир эришиш, балки кимга қандай фойда келтириш ҳақида ҳам ўйлашдир. Агар мақсадингиз орқали инсонларга енгиллик, жамиятга тараққиёт, мамлакатга фойда олиб келсангиз — сиз тўғри мақсад қўйгансиз.
Бугун олдига аниқ бир мақсад қўймаган инсон, эртага ўз вақти ва қувватини бошқаларнинг мақсадини амалга оширишга сарфлайди.

❤16👍1🕊1
НАБАВИЙ ТАРБИЯ
«Хадича уни яҳши кўрар эди!»
Ўшанда унинг ёши қирқдан кам, эриники эса, йигирма бешда эди. Эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яҳши кўрар эди. Ёши катта бўлсада, эрини яхши хис қиларди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у , эри эканини синдира олган. Агар сенга биров, севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Суюкли ПАйғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туша бошлади. Илк бор фариштани кўрдилар. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу дахшат титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчига мухтож эдилар.
Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шижоатли амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳунинг хузурига бормадилар.
Мехрибон амакилари Абу Толибнинг хузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг хузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқаларини олдига бордилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розияллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб, сўнг амакивачча Варақа ибн Навфални хузурига олиб борди.
У зотнинг Пайғамбар бўлганларини билгач, биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ўн йил ўтиб, Хадича розияллоҳу анҳо вафот қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё қоронғу бўлди. Кейинроқ Аллоҳ таоло гўё юпанч учун у зотни самога кўтарди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнг ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо хеч ким Ҳадича розияллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олтмишга яқинлашиб қолганларида етмиш ёшли кампирларга чўпонларини ерга тўшаб, уларни ўтиришга таклиф этганларини кўришган эди. шунга ажабланган кишиларга, «булар Хадичани дугоналари», дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нихоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розияллоҳу анҳо таажжубландилар. Бу холни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу аёл Хадичанинг даврида келиб турар эди», дея тушунтирдилар.
Хадичанинг вақти
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ алайҳиссалом замонни Хадичанинг дея ўлчаяптилар. Баъзан қўй сўйсалар, уни бўлаклаб,« Хадичанинг дугоналарига хам беринглар», дер эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор нарса келса,« буни фалончи аёлга беринглар У Ҳадичани яхши кўрар эди», дер эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни хам яҳши кўрар эдилар. Мухаббатни эркакликка нуқсон, дейдиганлар, мухаббатни, вафо ва эътиборни изхор қилиш шахсиятни заифлаштиради деб билганлар хато қилишади. Мана инсонларнинг саййиди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизни яхши кўряптилар. Сиз хам хиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача мухаббат билан яшанг. Дунёда халол мухаббатдан гўзалроқ хеч нарса йўқ. Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркак аёлига мехр-мухаббат, эхтиром ва чиройли муомала билан хам эркак бўлаверади. Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин дейдиганлар хато қилишади. Аёлга мухаббат билангина эга чиқиш мумкин...

❤31👍5👌1
Опангиз ёки синглингизга ҳам бир қараб қўйинг…
Бир куни Шоҳ ва Гадодан сўрашди:
— Агар битта тилак сўраш имкони бўлса, нимани тилаган бўлардингиз?
Иккаласи ҳам:
— Болаликка қайтишни, — деб жавоб беришди.
Сабабини сўрашганда, улар шундай дейишди:
— Болаликда ота-онам, меҳрли жигарларим ва беминнат дўстларим бор эди…
Ҳа, ҳаммамиз болаликни соғинамиз. Чунки болаликда қўлингдан ҳеч нарса келмаса ҳам, сени фақат борлигинг учун яхши кўришади. Болаликдаги севгида сохталик йўқ. Қаранг — ўша вақтда опангиз ёки акангиз сизни кўтариб юрар, синглингиз ёки укангизни сиз ўйнатар ва ҳимоя қилар эдингиз.
Аммо бугун-чи?
Бугун фақат “жигарлар” деган ном қолди, холос. Чунки орага пул деган восита қўшилди ва оилага бегоналар келди, сизникилар эса бегона бўлиб кетди.
Бу пул:
— Отани — боладан,
— Онани — фарзанддан,
— Акани — укадан,
— Опани — сингилдан айирди.
Сўнгги пайтларда бева қолган ва ажрашган аёллар кўпаймоқда. Сабаблар ҳар хил:
— Кимдадир тенглик номидаги нотўғри пропаганда,
— Бошқасида эр ёки аёлдаги масъулиятсизлик,
— Яна бошқасида эса эрта ўлим бева қолишга сабаб бўлмоқда.
Айнан шу нуқтада, миллатимизда тобора авж олаётган катта муаммолардан бири намоён бўлмоқда — бевалар ҳеч қаерга сиғмай қолмоқда.
•Кеча сени кўтариб катта қилган опанг — бугун уйингга сиғмаяпти.
•Кеча сен еру кўкка ишонмаган синглинг — бугун уйингга сиғмаяпти.
•Аканг ё укангдан бева қолган келининг 2–3 нафар фарзанди билан бошпанасиз қолмоқда.
Минглаб бева аёллар фарзанди яхши яшаши, ўқиши, уйли бўлиши учун чет элларга ёлғиз боши билан ишлагани кетмоқда.
Ака ва укалар эса — янги машиналар олиб, гердайиб:
— Оиламни таъминлаб қўйганман, — деб юрибди.
Шундай инсонларга савол:
•Бева қолган опанг, синглинг, келининг — сенинг оила аъзоларинг қаторига кирмайдими?
•Аслида туғилганингда ёнингда шу инсонлар эмасмиди?
•Опанг сени катта қилмаганмиди?
•Синглингни жажжи қўлларинг билан кўтариб катта қилмаганмидинг?
Нима бўлди? Қучоғингиз болага тўлиб, ёнингизга янги ҳамроҳ келиб, жигарлар бегона бўлдими?
Йўқ. Аслида ҳеч нарса ўзгармади.
“Жигарлар” деган омонат устига аёл ва фарзанд деган яна икки омонат қўшилди, холос.
Хулоса:
Ота-оналар!
Фарзандларингизга меҳрни қабрга киргунча ўргатинг, оила қургунча эмас. Отангиз тирик бўлса — улар оталарига суянишади. Агар у киши вафот этган бўлса — сиз улар учун ота ўрнидаги суянувчи шахсга айланасиз.
Агар Аллоҳ яқинингизни бевалик синови билан имтиҳон қилса, сиз:
— Фарзандини тарбиянгизга олинг,
— Ўзини тенги чиқса — узатинг,
— Уйи бўлмаса — олиб беринг,
— Тирикчилиги учун иш топиб беринг ёки молиявий ёрдам кўрсатиб туринг.
Юқорида айтилганлар — ҳайрия ёки эҳсон эмас. Бу — бева қолган опа ёки сингил олдидаги ҳар бир эркакнинг бурчи ҳисобланади.

❤18🔥5🤔1
17 нарса қабр азобидан нажот беради:
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

❤16🤔1
Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:
«Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:
1. Кийимларимни ечишади.
2. Ювишади.
3. Кафанлашади.
4. Уйимдан чиқаришади.
5. Мени янги масканимга олиб боришади.
6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.
7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...
Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон тайинланишига, бойликларим меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам, арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...
Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени «маййит» дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда «тобутни олиб келинг» дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.
Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!
Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:
1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.
2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.
3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил, сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.
Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.
Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади: Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан? Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! «Шоядки нажот топсанг...».
Тасаввуфда «робитаи мавт» тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу «робитаи мавт» нинг таъсири катта.
Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.
Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?
Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?
Руҳий томондан покмисиз?
Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.
Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...
«Эслатинг, чунки эслатиш мўминга манфаат беради».

❤18😢3🔥2
ЙИҒЛАМА, ҚАЙТ!
Тавба
Юксалишнинг асосий бошланиши бу хатоларни эътироф этиш.
Кеча ўзингни эзиб юборган гуноҳни эсладингми?
Яширма. Қалбинг унутган эмас.
У сендан ҳали ҳам тавба сўраяпти.
Билсанг-ку, Аллоҳ сени нафрат ила эмас, муҳаббат ила кутяпти.
Шуни билиб қўй:
Сен қилган гуноҳ — бу сени Аллоҳдан узмаслиги керак.
Балки шу гуноҳ орқали Аллоҳ сени ўз йўлига тортаётгандир.
Қалбинг оғрийаптими? Демак, у ҳали ўлмаган.
Тавба
Тавба қилиш вақти келмадими? Агар бугун тунда омонатингни топширсанг қай холда бўлишингни ўйламайсанми ахир?! Аллоҳга қайт худди хато қилганингда онанг урушса унинг бағрига отилганинг каби! Рухингни қийнашни бас қил ахир!?
Балки бу лойиҳа сенга Аллоҳ томонидан келган ишорадир. Ва агар бу ишорани қабул этмасанг, тавбага шошилмасанг бошқа сенга тавба қилиш имконини бермаслиги мумкун!!!
Ҳикматли ҳикоя:
Бир зино қилган аёл Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам олдига келиб:
“Мен тавба қилмоқчиман” деди.
Унга ўша гуноҳ учун тош отилмасдан аввал, Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам:
“Эй аёл, сен қилган тавба агар бутун Мадина аҳлига бўлинса, етарли бўларди” дедилар.
Бугунги вазифа:
1. Қалбингдаги энг оғриқли, энг уялиб яширинган гуноҳни қоғозга ёз (фақат сен кўрасан).
2. Шундан сўнг, “Ё Раббим, мен қилдим. Мен жуда хато қилдим. Мени кечир” деб ювининг.
3.. Қоғозни ёқ, йирт, сувга ташла.
Бу ҳаракат — сизнинг гуноҳ билан алоқани узишингиз рамзидир.
Қалб тозалаш рўйхати:
Телефондан:
1. та беҳаё саҳифани ўчир.
Гуноҳга етакловчи расм ёки видеони йўқ қил.
Мусиқа файлларини чеклаш ёки ўчириш
Ихтилофда бўлган инсон билан гаплашиб, кечирим сўраш .
Онадан кечирим сўраб, “Мен сизни яхши кўраман” деб айтиш.
Ўзингга энг оғриқли бўлган бир гуноҳни тан олиб, Аллоҳдан ювинишни сўраш.
Бу амаллар қалбингизни ювишга ёрдам беради. Босқичма-босқич, ихлос билан.
Сиждада айтиладиган калом:
"Аллоҳим, Сенга қайта келдим. Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга паноҳим йўқ. Мени қабул қил!"
Тасбих ва зикр:
Астағфируллоҳ — 70 марта
"Я Таввоб, Я Ғаффор, Я Раҳийм" — 33 марта
2. ракат тавба намози (хоҳловчилар учун)
Уйғотувчи саволлар:
Қачон охирги марта жондан югуриб, тавба қилгансан?
Ҳар бир тавба ортидан сени қандай яхшилик кутиб олган?
Аллоҳ сени кечирмагани ҳақида ким айтди? У ҳақиқатан ким?
Ёпиш сўзи:
Сен қилган тавбани Аллоҳ қабул қилмайди деб ўйладингми?
Сен қилган гуноҳ қандай бўлмасин, Аллоҳнинг раҳмати ундан каттароқ!
Гуноҳлар қалбни оғритади, аммо тавба қалбни тирилтиради.
Сенга тавба ярашади. Аллоҳнинг энг гўзал бандалари тавба қилганлардир.
Хадис: Тавба қилган гуноҳ қилмагандек

❤13
Таомланишда Набавий тавсиялар
Поклик иймондандир;
Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
Доим тоза, покиза овқатлар енг;
Ҳаромда шифо йўқ;
Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
Aсал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
Қора седана - ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
Беҳи ейиш юрак хасталигини
кетказади;
Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
Таомни жуда иссиқ ёки жуда
совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
Чарчаган вақтингизда ширинлик имтеъмол қилинг;
Синиқ косада овқат еманг, сув хам ичманг;
Сут махсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса қонни бузиши мумкин;
Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
Овқатланаётган вақтда яхши кайфиятда бўлинг;
Ёлғиз овқатланманг;
Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг!
Таомлангандан кейин айтиладиган дуо: «Алҳамдулиллааҳиллазии атъаманаа ва сақоонаа ва жаъланаа минал муслимийн»
(маъноси: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин»)
Ушбу дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, фарзандларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим.

❤11🎉1
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй.

❤11👍1🤔1