📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахир сен учун ўзинг жуда кераксанку, ўзингга ўзинг бўлса бўлдида....!
Ассалому алейкум!
Юзи қуёш, қалби беқиёс азизим омонмисиз?

Қўлингизда нима бор бугунги куннинг юраги, жигари эртага келаркан😁 турналар айтишди...

Уни авайланг, уни асранг, уни қадрланг, ниманидир жойланг, кимдир бўлса ҳам жойланса зўр вўларди эндида😉

Пулни ҳаракатингиз топади, сизга кераклиларни эса юрак топади😍

Яшасин Юрак❤️🥳
Хайрли кун юракдагилар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🔥1
Bu Gala Daşlı Gala
@TURKCHA_MUZICA
Тоғликлар қўшиққа қандай ўйнашини биласизми?
Иккала қўлини баландга кўтариб, икки ёнга кееенг ёзиб ўйнайди. Гўёки ўз руҳиятининг қанчалар баландлиги, қанчалар кенглигини ифода этаётгандай...
Шунчаки, айтдим-да! Шунчаки айтилади аслида, кўп муҳим гаплар...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Bugun, 12 noyabr
☀️ +17°...+3°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +6°, ↖️ 1.1 m/s

Tong: ☀️ +7°
Kun: ☀️ +16°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 25%
Shamol: Sharqiy, 1.9 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.

Oy: So'nggi chorak
Quyosh chiqishi: 06:53
Quyosh botishi: 16:55


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Ҳаётий ҳикоя

#БИР_КУНИ...

Марҳамат туманидаги маиший хизмат уйида ишлардим. Ўша куни ишхонамиз яқинида жойлашган савдо расталаридан бир-иккита керакли буюмларни харид қилиб уйга қайтдим. Ҳар куни ёнларидан ўтганим учун кўз таниш бўлиб қолган савдогар аёл менга кийимни арзон нархда берганидан хурсанд эдим. Аммо шошилган эканман. Шом пайти, қозон-ўчоқ билан куймаланиб юрсам қайнисинглим кўчада мени бир аёл сўраётганини айтди. Чиқдим, сотувчи аёл экан. Ундан сотиб олган халатнинг чўнтагида бир кунлик савдо пули борлигини, уни олиб кетишга келганини айтди. Мен унга: “Опажон, мен халатни туғуруқхонада кийиш учун олгандим, ҳали кийиб кўрмадим, қайнонамга ҳам айтганим йўқ. Сиз қандай ўраб берган бўлсангиз шундай турибди, ҳозир олиб чиқаман”, дедим.
Ўрами билан олиб келиб қўлига бердим. Ҳеч нарса тополмагач, кутилмаганда кўзлари олайиб бақира кетди.
– Топасан, сен уч кундан бери ойлигим чиқса шунисини оламан, деб илиниб турган товаримни банд қилдинг. Мен аниқ биламан, ўша халатнинг чўнтагига пул солганман. Укам қарамай ўраб берган. Ўзинг икки йўлнинг ўртасида турибсан, бировнинг ҳақидан қўрқмайсанми? Уйингни топиб келгунча қора терга тушиб кетдим. Бир чиройли келинчак экансан, хайф сенга!
Мен унга йиғлагудек бўлиб ёлворардим: “Опажон, секинроқ гапиринг. Кўрдингиз-ку, мен кўрмадим, олмадим ҳам. Қўшнилар нима дейди, онам бу кийимни олганимни билмайди ҳам. Уялиб кетяпман ахир...”
Унга гап тушунтириб бўлмасди. Бақир-чақир овозлардан кўчага чиққан қайнонам нима гаплигини билмай менга қаради. Ўша аёлнинг ўғри, деб қилган маломати бир бўлди-ю, онамдан яшириб кийим сотиб олганим бир бўлди. Ер ёрилиб, ерга кириб кетгим келарди. Олмадим, кўрмадим деб зорланганим билан тушунмай бобилларди:
– Кўрдизми хола, келинингиз сиздан беркитиб ўзига кийим олган. Сиз яна уни тарафини оласиз. Яшириб иш қилишни билган одам топиб олган пулини беркитишни билмасмиди. Аслида сиздан ҳам пул беркитган. Уйингизни тинтув қилишим керак,– дейди. Онам ҳам мендан баттар аҳволга тушди. “Хўп, синглим, бақирмай гапиринг, қўни-қўшниларим нима дейди. Пулингизни қанчалигини айтинг, мен ўзим эртага олиб бораман”, деса ҳам кўнмасди. Тўғриси қанча пули борлигини ҳам айтолмасди. Кетди. Ўша куни онам менга бир сўз айтмади. Ҳеч бўлмаса, қайнонадан бемаслаҳат қилган ишнинг жазоси шундай бўлади, деса бўларди. Дардим чиқарди, аммо индамади. Туни билан кўз юммадим. Яхшиям умр йўлдошим Фарғонада эди. Агар бўлганида...
– Эртасига уйдаги йиғиб-териб, қўйган пулларни қўлимга бериб: “Анави юзсиз аёлга буни оборинг, қанча деса олсин. Овора бўлиб бошқа ундай виждонсиз аёл билан олди-берди қилманг, ҳар ишда қасам ичишни ўрганманг. Сиз ундай номаъқул иш қилмагансиз, аммо маҳалла- кўй олдида этагини бошига илиб яна келса, нима деган одам бўламиз”, деди. Аввалига кўнмадим. Пул олиб борсам мени ўғрига чиқаради, олгани рост экан, мана олиб келди, деб атрофидагиларга жар солади-ку, дедим. Шунда онам: “Қизим, бир кунлар бўладики, уни пулга ҳам топиб бўлмайди, бир кунлар бўладики, уни этак билан ёпиб бўлмайди. Сиз ҳам ёмоннинг ёвғонини ичибсиз, иложимиз йўқ. Ҳаммасини кўриб турган, билиб турган Худо бор, ўзи жазосини берсин”, деди.
Йўлим овимасди. Нафасим бўғзимга қадалган, қўлимдаги ўша савил кийим ҳам, пул ҳам оғирлашиб кетгандек зўрға одимлардим. Дўконда укаси бор экан. Мени кўриб саломлашди. Опасини сўрадим. “Опам сиздан уятиб келмади, кеннойи, минг бор узр. Савдо пули устма-уст тахланган қоғоз қутининг ичида экан. Эрталаб товар соламиз деб кўриб қолдик. Истасангиз уйингизга бориб узримни айтиб келаман”, деди. Ортимга қайтдим. Сал нарида, одамлар орасида мени кузатиб турган сотувчи аёлга кўзим тушди. Қўлини боғлаб, бўйнига осиб олганди...

Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири.

🌺🌼🍁


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍9🔥1🥰1
Qani aktivlashamiz obunachilar!!! Reaksiyangizga qarab bugun syuprizim bor sizlarga!!!
❤18🔥1
#ОЖИЗА

Хонада қолган келин ва куёв жим эди. Эзоза уялиб қўлини ўйнарди.

– Болалигингча қолиб кетган бўлсанг-да, чиройли экансан, ҳеч бўлмаса шуниси бор эканку, мийиғида кулди йигит.

Қиз бу гапни унча тушунмаган бўлса-да, йигит унга гапирётганини сезди.

– Ойим сенга қайноналик қилишдан ор қилганининг сабаби сен, хато ҳожатга чиқолмасанг керак, тўғрими? ) йигит ўзини босолмай кулди.

– Ҳой, бошингдаги ахмоқона фатани ечиб ташла, сени яхшироқ кўрай! Ногирон қиз керак эмас деб гапирганимда расмингни йиртиб ташлаган эдим, ) йигит кулиб қиз томон қадаб ташлаб келди.

Муаллиф: #Барчинойим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🔥2
1-ҚИСМ #ОЖИЗА

Оқ либос кийган қиз ёнида турган, ёши анча улуғ аёл майин жилмайди. Қизалоқ ойна ёнида сочларини тараб, ўзига маҳлиё бўларди. Бугун аёлнинг қизи улғайиб, турмушга чиқмоқда, бу ҳар бир аёл учун ҳам ғамгин, ҳам қувончли кун. Ташқаридан турли қўшиқлар, одамларнинг ғала-ғовурлари эшитилиб турарди. Хона унча сокин эмас, лекин шунда ҳам жимжитлик ҳукмрон.

Ойгул хола қизига яна бироз тикилиб турди-да, юзини намлаган ёшларини артди.

— Сен фариштага ўхшайсан, қизим, — деди Ойгул хола қизи томон икки қадам босиб.

— Ойи-ойи, энди мен келинман! Қаранг, менга боя кирган аёллар қандай чиройли кийим кийдирди. Ойижоним! Бу кўйлак мен севадиган мултфилмдагидек экан. Менчи-мен! Анави малика Золушка бўлиб қолдим, тўғрими? — деди Эзоза.

— Менинг қизим энг гўзали.

Ойгул хола дастурмолча олиб, кўз ёшини артди-да, қизини маҳкам қучиб олди. Руҳий муаммолар сабабли ёш болалигича қолиб кетган Эзозани бугун турмушга бермоқда. Тўғри, бу кун келмаслиги ҳам мумкин эди. Сабаби эса оддий: миллатимизда ишга чаққон, соғлом келинлар хоҳловчи оилалар сони жуда кўп, носоғлом бўлган қизни эса ҳеч ким ўғлига олиб бермасди, токи айби бўлмаса. Ойгул хола ҳам буни кеч билди. Қизининг юзини кузатар экан, парвариш қилиб, ҳатто кўчага чиқармаган соддадил қизини энди бир саёқ юрган болага бермоқда. Тўйни тўхтатаман ҳам деганди, лекин эридан ҳам калтак еди, ҳам “тўйни аввалроқ қиламиз” деган қарор чиқди. Эзозанинг ота тараф бувилари эса 18 ёшли ақлсиз қизга эр чиққанига суюниб, тўйни қудалар билан келишиб қўйишди-ю, 1 ой аввал бошлаб юборишди.

— Қизим, сен мендан ҳафа эмасмисан? — сўради Ойгул хола, қизи барибир ҳеч нарсани тушунмаслигини билса-да.

— Мен ҳафа эмасман, ойижон. Мен маликаман! Бугун уйимизга шаҳзода келади, тўғрими? — Эзозанинг юзи қувончдан ёришиб, онасини қучоқлади.

— Ҳа, шаҳзода келади...

Ойгул хола бўлажак куёвининг қизлар билан кўп юришини, ичкиликбоз ва чекадиган, қолаверса саёқ йигит эканини кеч билди. Лекин аввалроқ билганида ҳам, эри яъни Эзозанинг отаси бу тўйни тўхтатмаган бўларди.

— Қизим, мен... — Ойгул хола бир нима демоқчи бўлди-ю, аммо эшик тақиллаб қолди.

Бирдан “Куёв келди!” деган шовқин уйни эгаллади. Қизлар Ойгул холани хонадан чиқишини сўраб, икки-уч марта эшикни очиб, огоҳлантириб кетишди. Сўнг яна эшик очилиб, ўша кириши керак бўлган “куёв” хона ичига кирди. Хонага кирган йигитнинг кўзи эса биринчи бўлиб бўлажак қайнонасига тушди. Аслида қайнонаси бўлиб улгурганди никоҳ аввалроқ ўтган, бугун эса тўй эди.

— Ассалому алайкум? — бироз савол оҳангида деди куёв бўлмиш Азиз.

— Ва алайкум ассалом, — деди Ойгул хола Азизга совуқроқ қараб, бошқа сўз демай, хонани тарк этди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25👍12🕊1
2-ҚИСМ #ОЖИЗА

Хонада қолган келин ва куёв жим эди. Эзоза уялиб қўлини ўйнарди.

— Болалигингча қолиб кетган бўлсанг-да, чиройли экансан. Ҳеч бўлмаса, шуниси бор эканку, — мийиғида кулди йигит.

Қиз бу гапни унча тушунмаган бўлса-да, йигит унга гапирётганини сезди.

— Ойим сенга қайноналик қилишдан ор қилганининг сабаби сен ҳаттоки ҳожатга чиқолмасанг керак, тўғрими? — йигит ўзини босолмай кулди.

— Ҳой, бошингдаги аҳмоқона фатани ечиб ташла, сени яхшироқ кўрай! Ногирон қиз керак эмас деб гапирганимда расмингни йиртиб ташлаган эдим, — йигит кулиб, қиз томон қадам босди.

— Сиз шаҳзода эмассиз! — Эзоза охири гапирди.

— Пха-ха-ха! Ростанми? Мен шаҳзода эмасманми? Эй, ахмоқ қиз, мени хотиним бўлолмагани учун ўзини “убу-нарса” қилиб қўяман деган қизлар талайгина! Гапирётган гапингга қара! Аслида сенга ит ҳам қарамайди. — йигит қизни белидан қисиб, қулоғига пичирлади.

— Мени яхшилаб эшит! Сени отам танлади. Сабаби сени отанг! Бечорани ясаган отанг “дўстингман” деб сени менга тиқиштирди. Энди сен билан алоҳида уйда яшаймиз! Қара, қандай омадлисан! Сен қайнонаю қайнота хизматидан озодсан росмана улар шундай деди. Яна биз боймиз! Ўртаҳол қиз, камига ақли заиф бўлиб қолган қиз учун бу жуда катта ютуқ. Хуллас, мени шарманда қилма! Жим юр, акс ҳолда ота-онангни аждаҳолар еб кетади, хахаха! — Азиз Эзозани масхаралаб, аста кулди.

— Нима-нима? Йўқ, онамни ейишмасин! Мен яхши қиз бўламан...

— Буни вақт кўрсатади, қизалоқ.

Азиз фатани икки қўли билан очганида, лаблари титраб, қалтираб турган гўзал қизни кўрди. Эзоза кўзларини тез-тез юмиб очиб, ердан бошини кўтармас эди. Қошлари камондек чизилган, аммо табиий экани яққол билиниб турарди. Ҳаттоки, бўялмаган агар қалам теккизилса, бузиладигандек эди. Қолаверса, лаблари бўрдор ва табиий малина рангли эканини кўрган Азизнинг кўзлари ўйга толди. Икки катта кафтини қиз юзига теккизиб, ўзига қаратди.

— Жин урсин! Кўзларинг яшилми?! — ҳайратда қолди Азиз.

— Менга тобора ёқаяпсан. Кичиксан, бўйинг паст, орамизда 8 ёш фарқ бор... ва сен гўл, аҳмоқсан, хаха... ва чиройлисан.

Азиз қизнинг гўзал юзидан ақлдан озгудек оҳ тортиб, жинидек бўйнини қирсиллатиб қўйди.

🍃🍃🍃

Тўй шоҳона ўтди. Бутун маҳалла-ю танишлар бу тўйга келди. Ҳа, ҳаммага қизиқ бу тўй! Ҳамма одамга бир нарса қизиқ эди: “Бу жинни гўдакни ким олди экан?”, “Ёки бойваччани бемани фарзанди кимга уйланганди экан?”, деган саволлар билан бугун шу ерда эди.

Азиз ёнида титраб, бошини кўтара олмай турган хотинини кузатди. Отасининг пули шу қадар кўп эдики, никоҳни икки ёшни кўриштирмай ҳал қилиб юборди. Аслида бизнесни Азиз ривожлантирган, лекин отаси бошқарарди. Қурби кўп жойга етади шунингдек Азизга муҳими гапи ўтарди.

Кун охирлаётганди. Эзозани уйқу босиб, ухлагиси келарди. Буни сезган Азиз лабининг четида кулиб, Эзозанинг қўлидан ушлади. Бундан титраб, уйқуси очилиб кетган қиз йигитга дарҳол қаради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍16
3-ҚИСМ #ОЖИЗА

Азизнинг сабри тугаб борарди. Тўғри, у Эзозани кўрмагани учун уни оддий хотин деб ўйлаганди, аммо ҳозир ундай эмасди. Бу телба йигит кичик танали, ҳипча бел ва қордек оппоқ терили қизни кўриб, фикридан қайтганди. Эзозанинг отаси Азизнинг қандай йигитлигини жуда яхши билса-да, “эл нима дейди” деб қизини қўш қўллаб берди.

Соф, бегуноҳ жиннилар бўлади, телба ва қотил жинилар ҳам. Эзоза эса иккаласига ҳам кирмасди. У онаси қорнида, отасининг калтаклари сабабли шундай ҳолатда туғилганди. Фикрлаши болаларникидек эди, аммо барибир бегуноҳ фариштадек қиз эди. Одамлар эса бундайларни “жинни” деб масхара қилишарди. Отаси бундан ор қилганидан, Эзозани уй қамоғига маҳкум қилганди. Қиз шўрлик кўчанинг нима эканини ҳам билмасди.

— Кўзларинг юмулмасин! — бирдан йўғон овозда деди Азиз.

Эзоза бу гап у учун айтилганини сезиб, ҳушёр тортишга ҳаракат қилди.

— Кел, гаплашиб ўтирайлик.

Азизнинг ўйноқи кўзлари қизга тикилганди. У қизнинг танасини синчиклаб, еб қўйгудек қарарди.

— Майли... — икки пахмоқ юзини ишириб, кулиб жавоб берган қиз, Азизни аста-секин ақлдан оздира бошлаганди.

Азиз Эзозага яна бир нарса демоқчи эди, лекин тўй меҳмонлари орасидан таниш бир чеҳра кўриб, тўхтаб қолди. Тўйнинг ўртасида бир қиз турарди. Қизнинг аҳволи абгор: калтакланган, кийимлари йиртилган эди. Азиз бу ҳолни кўриб ҳайратда қолди.

— ИФЛОС ОИЛА! — деб, қиз жуда баланд овозда бақирди.

Эзоза буларни кўриб эшитиб турарди. Азиз эса Эзозанинг қўрқиб кетганини кўрди ва акасига ишора қилиб, қизни янгаларга топширишни буюрди. Акаси бош ирғади. Янгалар ҳам тўй давом этмаслигини англаб, дарҳол Эзозанинг ёнига келиб, уни ўрнидан турғазиб олиб кетишди.

— Келинни машинага олиб чиқамиз!

Эзозани янгалар ҳеч қандай ёр-ёрларсиз, секингина олиб чиқиб кетишди. Аслида тўйхонада асосан қариндошлар қолган, бегоналар эса аллақачон кетган эди. Кеч ҳам тушганди.

Азиз Эзозани янгалари олиб кетаётганини кўриб, хотиржам бўлди. Бутун оила ва меҳмонларнинг эътибори эса тўрт тарафни ларзага келтирган қизга қадалди.

— Номард экансан! Мени алдаб, номусимни олиб, кейин эса менга уйлан деганим учун дўстларингга топширдингми, ифлос?! Сен ифлос мени 2 кишига ташладинг улар мени зўрлади! Қара, энди мен билан бошқалар ўртасида нима фарқ бор?! Мени алдадинг. Энди эса кунинг жинни қизга қолибдими?! Кўрдингми, уволим тутибди сени!

Қиз аччиқ билан гапираётганида, бирдан катта қадамлар билан келган ёши катта аёл унинг юзига шартта тарсаки туширди. Бу аёл Азизнинг онаси эди.

— Ҳой, орсиз! Нималар деб туҳмат қилаяпсан боламга?! Ўзинг бўйнига осилиб, айбни унга тўнкаяпсанми?! Энди сендек “суюқлар”ни келин қилайликми?! Айт, гапир энди! Икки киши зўрлаган бўлса бор, керакли жойларга арз қил! Нега боламни гапирасан?! Ўзинг бузуқсанки, шундай бўлди!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43👍10😢10🕊1
5-ҚИСМ #ОЖИЗА

🍃🍃🍃

Тўйхонадаги вазият анча чигаллашган эди. Азизнинг онаси Фарангиз хола аччиқ чойдан бир ҳўплаб, ёнида гирди-капалак бўлиб юрган келинларига назар ташлаб қўйди.

— Қудалар олдида шарманда қилди ўша бузуқ! Номи ўчсин ўша алвастини!

Фарангиз хола яна бошини ушлаб, чойидан яна бир ҳўплади.

— Ойижон, эътибор берманг, сизга асабийлашиш мумкин эмас, — деди катта келин бўш келмай. Қайнонасига ён босиб, овсинидан ўтиш учун тилини ишга солди.

— Масума, нега бундай дейсан?! Қандай асабийлашмай, кенжатойимнинг тўйи бузулди-ку! Бахтсиз болам-а! Тўйи рисоладагидек ўтмади, устига-устак дадаси ҳам “йўқ, бўлди, шу жинни келин бўлади” деб туриб олди. Не орзуларим бор эди мени!

Масума иккиланиб туриб, қайнонасининг пиёласига яна чой қуйди.

— Ойижон, балки бахтли яшаб кетишар. Муҳими келинингиз соддадил қиз, — деди Масума ва қайнонасининг белини силаб кулди.

— Қаердан биласан содда эканини? Балки илондир? Онаси “қизим алоҳида яшаса, турмушга берамиз,” деганди-ку. Қиз эса аслида жиннига ҳам ўхшамади! Бўлмаса тайёр бой эрни олиб, яна онасидан ажраб чиқиб кетармиди? — гапга Нозима келин аралашди.

Икки овсиннинг гапларини Фарангиз хола эшитиб ўтираркан, эрка боласини янги келин уйдан олиб чиқиб кетганини эслаб, ғазаби ичида қайнай бошлади.

— Мен боламни хоҳлаган вақтим кўргани бораман! Ўша жинни “ғинг” деса, нима қиларканман, иккига буклаб онасиникига олиб бориб ташлайман!

— У жинни Азизжонга овқат қилиб берармикан-а? Вой, узр, келинингиз, — деди иккинчи овсин заҳар тили билан яна чақиб.

— Вой, Нозимахон, албатта қилади! Мени болам қўйиб бермайди айёрлик қилиб ётишига.

— Тўғри, ойижон. Азизжон акаларга қараганда талабчан. Сиз ҳавотир олманг, асабийлашманг. Муҳими улар ўзлари билан бахтли яшасалар бўлди. Ахир сизда биз бормиз-ку!

Масума келин Фарангиз холани қучиб, бағрига босди.

— Ўзимни ширин келинимдан ўргилай, бирам яхшисиз-а! Мана, манави тилла сизга, — деди Фарангиз хола, қўлидаги қиммат тилла тақинчоқни олиб келинининг қўлига тақаркан.

Масума тиллани кўриб, қайнонасининг юз-кўзларидан ўпиб, раҳмат айтди ва овсинига қараб мийиғида кулиб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😁3
6-ҚИСМ #ОЖИЗА

Квартира эшигини очган Азиз ортидан қўрқиб турган хотинига энсаси қотганча қараб қўйди.

— Кўчада ухламоқчимисан? — деди Азиз ортидан эргашмай турган Эзозага.

Эзоза қотиб, жойидан қимирламай турарди. Азиз эса буни кўриб, асаблари бузилгани учун муштини тугиб, эшикдан ташқарига чиқди ва Эзозага яқинлашди.

— Бу уйда фаришталар йўқ экан... — қалтираб деди Эзоза.

— Нима? Яна қандай фаришта? Алжирамасдан юр, уйга кир! Бу тун биз учун узоқ кечади. Кўп ишлар бор. Вайсамай, ичкарига юр!

— Мен кирмайман... — деди Эзоза, келинлик кўйлагини қўллари билан ғижимлаб, ортга чекинди.

Эзозанинг бу рад жавобини эшитган Азизнинг кўзлари катталашди. У ҳайрат билан Эзозага тикилди.

— Нима?! Сен ҳозир нима дединг? Яна бир марта гапингни қайтар!

Шу заҳоти Азиз қизни шахд билан итариб, уни уйга отиб юборди.

— Сен! Ҳали менга гап қайтараяпсанми?!

Бирдан эшик куч билан ёпилди. Қарсиллаган овоз бутун бинога таралди. Эшитилган овоздан чўчиган Эзоза қулоқларини беркитиб олди.

— Эй, ақлдан озган! Шуни ёдда тут, менга ҳали ҳеч ким қарши чиқмаган! Олдин ҳам шундай эди, бундан кейин ҳам шундай бўлади! Гўзалсан, ёшсан яшашни танлаб, жим яшагин! Гапларимни тушунмасликка ҳаракат қилма, мен биламан, ҳаммасини тушунасан! Агар чинакам азобни кўришни истамасанг, айтганимни қил!

Азиз телефонини қўлига олди-да, Эзозани четлаб ўтиб, ичкарига кириб кетди. Эзоза эса гангиб, қулоқларини ушлаб йиғларди.

— Бу туш... Бу шунчаки туш! Ҳозир уйғонаман, ойим ёнимда бўлади ва ҳаммаси жойида бўлиб, “бу туш эди,” дейди...

Эзоза сочларини юлмай, уларни ёйди. Пардозини қўли билан артди, бошидаги фатани ечиб ташлади.

— Мен уйғонишим керак...

— Нима, ростдан буларни туш деб ўйлаяпсанми?

Ичкаридан кўйлаксиз чиққан Азиз кулиб, қўлидаги ёндиргич билан сигаретасини ёқди.

— Эзоза, асабимни биринчи кечадаёқ бузма! Охири яхшилик билан тугамайди. Менга ишонавер!

Азиз қизнинг ёнига келиб, бир тарсаки билан уни ерга йиқитди.

— Биласанми, нима? Бу ҳаёт сенга эртак эмас! “Жинисан” дегани сенга мулозамат қилишим керак дегани эмас! Мен ҳаммага бир хилдаман. Шунинг учун ўзингни бил! Айтганча, оғриқни ҳис қилдингми? Демак, бу туш эмас! Бу ҳаётдаги жаҳаннаминг!

Эзоза ерда нафас ололмай, ўз кўз ёшига бўғилиб қолди. Томоғида нимадир тиқилгандек ачишарди. У тарсаки еган юзини ушлаб, хонада йиғларди. Ўнг юзини ёни ловуллаб ёнаётган эди. Буни четдан кулиб кузатиб турган Азиз ўрнидан туриб, ойна ёнига борди. У узоқ ойнага тикилиб турди-да, уни очди. Ташқарида Тошкентнинг тунги ҳаёти, чироқлар манзараси порлаб турарди. Азиз сигаретасини оғзига солди.

— Жинилар ҳам кимдандур нафратланадими? Менга жавоб бера оласанми, хотинжон?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🔥5😢3
7-ҚИСМ #ОЖИЗА

— Кел, яхшиси саволни ўзгартираман! Ҳеч отангга қарши чиққанмисан? Мен чиққанман ҳатто урганман! Ишонасанми?

— Ни... нима?..

Эзоза калтак егани сабаб ҳануз саросимада эди. У ҳеч нарсани тушунмасди. Азиз эса кулиб, ойна токчасига суяниб турарди. Эзоза ерда йиғлаб ўтирарди. Ахир у ҳам инсон! Бошқалар каби оғриқни ҳис қилади, унда ҳам ҳис-туйғулар бор! Аксинча, унинг қаршисида турган совуқ, ёмон ва чиркин ишлар билан бўянган эри Азиз гўё ҳиссиз эди.

— Мени ойимнинг олдига олиб боринг.

— Ойинга бормоқчимисан? Ростданми?.. Ҳмм, яхши, уни ёнига олиб бораман.

— Ростданми? Мен тайёрман, кетамизми?

Эзозанинг юзи бирдан ёришиб, хурсанд бўлиб ўрнидан турди. Қўллари титраганча бармоқларини ўйнаб, уларни қовуштириб турарди. Кўзларини ердан узмай, сўнг бироз журъат билан Азизга қаради. Азиз сигаретани яна бир чуқур тортиб, ойнадан ташлаб юборди-да, очиқ эшикли ётоқхона томон юрди.

— Юр, аввал енгил кийим кийиб оласан. Ойингнинг олдига чиройли бўлиб бормоқчисан-а?

— Ҳа, ҳа... Ойим мени кўриб: “Маликам!” дейди, кейин...

— Лекин, Эзоза, ундан олдин ювиниб ол. Юзингдаги бўёқларни юв! Баданингни тозалаб чиқ. Кейин сени ойингни ёнига олиб бораман.

— Раҳмат... Раҳмат сизга! Мен ҳозир чиқаман.

Эзоза очиқ эшикли ҳаммомга тез-тез қадамлар билан кириб кетди. Унинг ортидан Азиз кулиб қараб қолди. Эзоза ичкарига кириб кетганига ишонч ҳосил қилгач, ошхонага йўл олди.

— Ланати! Қаерда эди бу уйқу дорилари?..

Азиз дорини ошхонадаги шкафдан топди. У жўмракдан сув олиб, стаканга қуйди ва ичига икки дона уйқу дорисини солиб қўйди.

— Бугун кун бўйи юриб чарчаганим етмагандай, жиннининг дод-фарёдини эшитиб ўтиришни хоҳламайман. Биламан, бу жинига "эрингни хурсанд қил" дейишмаган. Ҳечқиси йўқ...

Азиз стакандаги сувга қора табассум билан тикилиб турди. Аммо кутилмаган қўнғироқ уни тўхтатди.

Телефон экранида “Ота” сўзи кўринди. Азизнинг юзидаги томирлар бўртиб чиқди. У бўкириб сўкинди, сўнг иккиланиб туриб, гўшакни кўтарди.

— Азиз! — гўшак ортидан бақирган овоз эшитилди.

— Тинчликми, дада? — Азиз оҳангсиз жавоб берди.

— Ким? Нега тўй бузилди? Ўша қиз ким эди? Қандай қилиб бизни шарманда қилдинг? Дўстимнинг ёнида ким деган одам бўлдим-а! Илхомовларни шарманда қилдинг сен бола! Бекни фарзанди эканингни унутдингми?

— Менга нима? Билганингизни қилинг. Ўша дўстингизнинг ёнида хоҳласангиз одам бўлинг, хоҳласангиз... — Азиз гапини давом эттирмади. Фикридан қайтиб, гапини тугатмай, қизил тугмани босди.

— Нега?.. Нега менинг ҳаётимга аралашиб, даки беришади?! Мен энди ёш бола эмасман!

Азиз ғазабдан тўлиб-тошди. Стакандаги сувни қўли билан сиқиб, ошхонани тарк этди.

У хонага кириб, дарров ҳаммом томон юрди ва қулфланмаган эшикни тепиб очди. Ваннада кўпиклар орасида ойнага қараб ўзига тож ва турмаклар қилаётган Эзозани кўриб, кулиб қўйди.

— Жиннилар чиройли бўлади дейишса, ишонмасдим!

Эзоза уятни билмаса-да, Азизни кўрган заҳоти қўрқувни ҳис этди. Азизнинг юзи аввалги тарсаки тушурган пайтидан ҳам даҳшатлироқ эди.

— Қизиқ... Қайнотанг сени кийимсиз ҳолатда кўчага ҳайдасам, нима қиларкин, а? Ҳақиқий шармандалик нима бўлишини кел, отамизга кўрсатиб қўяйлик!

Азиз ваннада ўтирган қизга кулиб қараб, шахдам қадамлар билан унинг олдига борди ва уни билагидан маҳкам ушлаб, полга отиб юборди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34🔥3😢3
8-ҚИСМ #ОЖИЗА

🍃🍃🍃

— Ҳей, кўзингни юмма, менга қара! — деди Азиз, қизнинг тирсакларидан ушлаб уни ўзига қаратаркан.

Азизнинг тажовузкор ҳаракатидан чўчиб кетган Эзоза йиғлаб, кўзларини маҳкам юмганча қаршилик кўрсатишга уринарди.

— Бу сувни жим ўтириб ичасан! Ичмасанг, сени уйдан чиқариб юбораман. Тунда кўчада юрадиган турли маҳлуқларга ем бўласан, кичкинтой, — деди Азиз, қўлларини қизнинг иягидан пастга тушириб, мулойим, аммо таҳдидли оҳангда гапириб.

— Маҳлуқлардан қўрқаман...

— Унда бу сувни индамай ичгин!

Эзоза қўрққанидан дарров сувни олиб ичди ва елкаси қалтираб йиғлаб юборди. Азиз эса унинг танасига қараб, кўзларини қисиб, ўзича кулди.

— Ёмон эмас, — деб пичирлади у.

Эзозанинг кўзлари юмулганча жим ётарди. Азиз эса уни бағрига олиб ҳаммомдан чиқди. Хонадаги безатилган тўшакка олиб бориб, эҳтиёткорлик билан ётқизди. Сўнг ҳаммом чироғи билан бирга хонадаги ёруғликни ҳам ўчириб қўйди. Қайтиб келганида Эзоза аллақачон ухлаб қолган эди.

— Чиройли қизлар менга ёқади, — деб шивир қилди Азиз.

🍃🍃🍃

Эртала тонг.

Азиз кўп қаватли бинонинг балконида туриб, тонгги қуёш чиқишини кузатаётган пайтда телефони жиринглади. Экранда “Она” деган ёзув кўриниб, бироз энсаси қотди.

— Ало? — деди Азиз гўшакка жавоб бераркан.

— Болам, яхшимисан? — деди онаси, Фарангиз холанинг таниш овози эшитилди.

— Яхшиман, ойижон.

— Отанг билан яна уришдингми? Айтдим-ку, болам, отангнинг асабларини бузма. Қон босими яна ошиб кетади.

— Отам ўзи мени кўра олмайди! Ҳар гал хато бўлса, айбни менга тўнкайди. Гўёки мен ҳаётга нотўғри келганман! Мен уларнинг доим ақил ўргатишларини истамайман!

Азиз онасининг гапларини эшитишни истамай, гўшакни қўйиб қўйди. Аммо орадан кўп ўтмай келган хабар жаҳлини яна қўзғади.

“Кеча тунда ётган пастелни келинга бер! Ҳозир уйинга кетяпти!”


Азиз бу хабарни ўқиб, тишларини ғижирлатди. Лабида совуқ табассум пайдо бўлди.

— Айтганча, жинни хотиним бор эди-я мени! Сал қолса, ўзимни ёлғизман деб алдамоқчи бўлар эдим, хахаха!

Азиз ўзининг бу гапига кулиб, хонага қайтиб кирди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ, ҳеч нарсани англамайдиган хотини эса ҳалигача ухлаб ётарди. Азиз хонанинг бир четида турган саватдан пастелни олди ва хонадан чиқиб кетди.

Ошхонага бориб, бир пакетни олиб, пастелни жойлади.

— Аҳмоқона урф-одатлар кимга керак ўзи? — деб ғўлдиради Азиз, тушунмаган оҳангда.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45🔥5
9-ҚИСМ #ОЖИЗА

🍃🍃🍃

Эзоза тушга яқин кўзларини зўрға очди. Қорни оч эди, танасида эса нимадир ғалати ўзгаришларни ҳис қиларди. Ўрнидан туриб хона атрофига назар ташлади ҳеч ким йўқ эди. Устида кийим йўқлигини сезиб, ажабланди, аммо бунга кўп эътибор бермай, секинлик билан шкаф ёнига борди.

Шкафни очганида турли хил чиройли кўйлакларни кўриб, кўзлари қувончдан чақнади. Отаси унга ҳеч қачон бундай либослар олиб бермаган, ҳатто уни кўчага ҳам чиқаришга қўймаган эди. Ҳозир эса, гўё бир маликага атаб қўйилган либослар олдида турибди.

Эзоза қайси бирини танлашга иккиланиб турган пайт, эшик очилиб, ичкарига Азиз кирди.

Эзоза ортига қаради. Азиз эшик олдида, жим қараб турган эди. У ҳайратланганча унга қаради. Азиз эса мийиғида кулиб, аста шкаф ёнига яқинлашди.

— Аяя! Кийим кийиниб ол, бундай юрмаслик керак эрининг ёнида, — деди у кулгидан ўзини тийишга уриниб.

— Аа?

— Бўлди, бўлди. Мана буни кийиб кўргин, сенга жуда ярашади, менимча, — деди Азиз, бир кўйлакни танлаб, Эзозага узатаркан.

Эзоза кўйлакни олиш учун қўл узатганида, Азиз уни ўзига тортиб, қаттиқ бағрига босди.

— Ҳозир овсинингкелади, ақлли қиз бўл, хўпми? — деди у, енгилгина юзидан ўпиб, хонани тарк этди.

Эзоза эса жойида донг қотиб қолди. Юзини кафтлари билан беркитиб, қизариб кетди.

🍃🍃🍃

Зинапоядан зорланиб чиқаётган Азизнинг катта келинойиси ҳар бир қадамида ҳаммани қарғарди.

— Тушмагурлар! Шу лифтни тамирлаб бўлишмадими! Бизнинг вақтимиздаги ўша эски СССР лифтлари ҳалигача ишлайди! Буларникиси эса бир-икки ойда бузилади. Хоҳлаганини қилади ҳозирги замон халқи!

Нозима келин қўлидаги оғир юкларни ерга қўйиб, чуқур нафас олди.

— Ҳайронман, ойижон нега айнан мени юборди? Ана у илончи-чи?! Ўша доим иш қилмай, ялтоқланиб юради. Ойижонни иссиқ-совуққа солиб, бутун бошли уйда ўзи хўжайин бўлиб юрган бўлса, ажаб эмас. Лекин мен... мен фақат қудодан қўрқаман! Энди кичкина келинга ҳам хизмат қиламанми, дейман?!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥6
#10_ҚИСМ #ОЖИЗА

Нозима келин керакли қаватга чиқгач " уф " деди. Қўлидаги оғир юклар билан энди уйга кирмоқчи бўлганида, сумкасидаги қўл телефони жиринглаб қолди.

– Кераксиз вақтда қўнғироқ қилаётган ким экан! ) ғиншиб деди Нозима келин.

Қўлига эплаб телефонини олса овсини Масума экан.

– Илон! Нега қўнғироқ қилябди бу!

Масуманинг қўнғироғига жавоб бергиси келмасада, Нозима хохламайгина яшил тугмани босди.

– Ҳмм ишингиз борми менда, қўнғироқ қилябсиз?

– Вой овсинжон мени кутмай кетиб қолибсиз, мен ҳам келинни кўриб келгим борди. ) Сузулиб деди Масума кулганча.

– Йўғэ ? Сумкаларни кўтарармидингиз келсангиз? Сиз ортиқча ғам бўласиз менга, ундан кўра хонангизда писиб ўтиринг.

Нозима келиннинг асаблари бузулиб қизилни босиб қўйди.

– Сув илон келмаслигингни биламан-ку! Ўйининг менга ўтмасада доим ақил ўргатасан.

Нозима табиятдан очиқ ва дилидаги тилида бўлган келин эди. Нима хато бўлса кимни суймаса дархол айтади. Бу тарафини эса фақат қайни укаси Азиз ҳурмат қиларди. Нозима бир сафар Масума боласини қўлини бехосдан куйдуриб қўйгани сабаб сочидан юлиб адабини берганди. Масума ўшанда Нозима қизини қўлини куйдуришига қизини сочига Нозиманинг қизи бит тушургани сабаб бўлган. Аламини сездирмай оламан деганди, лекин турли ҳийла-ю гаплари Нозимага келганида ўтмасди. Фарангиз хола ҳам, Нозимага даки беролмасди. Жудаям гапга чечанг бир гапи билан агар жахли чиқса босиб қўядиган аёл эди.

Нозима эшикни очиб ичкарига кириб, уйга назар ташлади.

– На парда очилган бу уйда ва на... ) Нозима гапини давом этмасидан ошхонадан Азиз чиқиб келди.

Азизни кўрган Нозиманинг кўзлари қувнади.

– Менинг пахлавон укам яхшими? ) деди Нозима келин қўлидагиларни кираверишдаги столга қўйиб.

– Келнойи яхши ўзиз келибсиз!

– Яна ким билан келардим Азизжон!? Анави келнойингиз бир жойга борадиган эмас! Ойингиз эса инжиқ келин куёвни йўқлагани ўзим борай дедим-да!

– Ҳа рахмат ) деди Азиз уйга аланглаб қарар экан.

Нозима келин билан Азизнинг орасида 8 ёш бор эди. Азизни ҳурмати оилада асосан Нозима келнойисига баландроқ. Хато ичган вақти ҳам келнойиси урушса гапирмасди.

– Дадажон бугун сизни жуда кўп эслади ) деди Нозима келин қўлига елпиғич олиб.

– Ҳа тахмин қилгандим.

– Келин бола қани? Бир кўрайлик энди! Уялмасдан чиқсин ёнимга панд насихат бериб кетаман жини бўлса ҳам тушунар тўғрими?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45🔥7👍3🤔1
#11 _ҚИСМ #ОЖИЗА

Азиз келнойисининг гапидан сўнг чиндан хонадан хотини чиқмаганини эслади.

– Ҳозир чақираман ) деди Азиз.

Ўрнидан туриб кетган Азиз тўғри хонасига борди. Хонага кирмоқчи бўлиб эшикни очаман деганида нариги томондан эшик очилиб очиқ чехра билан Эзоза чиқиб келди.

– Эзоз... ) Азиз Эзозанинг ўзига ярашган дўписи ва табий гўзал юзига махлиё бўлиб қолди.

– Асалом алекум ) Салом берди Эзоза эгилиб қўлини кўксига қўйганча.

– Валекум асалом жинивойим ) Азизнинг кўзлари ўйнаб кулганча хотинига шахвад билан қаради.

Азиз яна бир нима деб гапирмоқчи бўлди-ю ортидан келган келнойиси уни туртиб ўтиб Эзозани икки юзидан шахд ушлаб бетларидан ўпа кетди.

– Тўй куни юзини очтирмагандингиз Азиз! Энди кўрдим қизни! Жини бўлса ҳам ойдек қиз экан. Ҳар ҳолда Масумадек чапланиб бўянмас экан ўпишга арзигилик экан.

– Ҳа! Ўпишга арзийди ) Бир онда ҳаёли бузулган эркак Эзозага еб қўйгудек қаради.

– Қхм Азизжон мен шу ердаман кетсам бемалол бўласизлар! Анавини олиб чиқинг ойижон сўраган! У сиз қайтмаслигимни айтган биласиз текширтиришгача ҳам бориши мумкин ҳақиқийсини олиб чиқинг! Ўзингизга эсталикга қолмайдиган бўлди эсиз!

– Ҳеч қиси йўқ онгимда қолади барибир ўша лахзалар. ) Азиз бояги келнойиси гапига қўпол қилиб айтганда тупуриб қўйгандек атайин Эзозани бирдан зўрлаб лабларидан ўпди.

Буларни четда кўриб турган Нозима келиннинг табасумда турган икки юзи ўзгарди.

– Хотинини жини десам эри ҳам қолишмайди ) пичирлади Нозима келин.

Эзоза типирчилаб нафас ололмай ҳозир бўлаётган ишларга тушунолмай еғлаб юборишига сал қолди.

Нозима келин буларни кўриб тургиси келмай четда турган қора пакетда турган пастелни кўриб ух тортди.

– Мен нимани кутим. Шу ерда экан-ку ) ғўнғилади Нозима келин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍13
#12_ҚИСМ #ОЖИЗА

Эзоза ҳаракат қилиб Азизнинг қучоғидан чиқишга урунди. Азиз Эзозани озод бўлиш учун типирчилаётганини кўриб кулганча қўйиб юборди.

– Мити қушчам. ) деди Азиз тиржайиб.

Азиз ўйноқи кўзларини хотинидан олиб четдаги пакетни олаётган келнойисига қаради.

– Кетасизми?

Нозима келин пакетни олиб Азизга қаради. Кўз қири билан эса эсанкираб турган Эзозани кузатди.

– Ҳа уйга борай болаларни мактабдан келадиган вақти ҳам бўлиб қолди. Майли Азизжон яхши дам олинглар.

– Яхши боринг келнойи ) Азиз Эзозадан кўз узмай келнойиси билан ҳайрлашди.

– Ҳайр мехмон ) деди Эзоза чиройли жилмайиб.

– Хотинингни табасуми чиройли экан ) эшикдан чиқишдан авал мақтади Нозима келин.

🍃🍃🍃

Азиз ошхонада бугун кун бўйи Эзозага қандай чой дамлаш керак эканини ўргатди. Бошида чой дамла деганида Эзоза чойнакни олиб келиб бўш чойнак билан пиёлага қуйгандек ўйин қилганида Эзозани авало яхшигина урди. Қизни еғлатиб сўнг ўзи авраб уйпати.

Азиз кейин Эзозага иложи борича яхши гап билан ўргатишга ҳаракат қилиб чойни газга қандай қўйиш керак эканини уқтирди. Эзоза бошида чойни дамлай олмади газни шундоқ гугурциз ёқиб чойнакни қўйганида Азизни шу қадар қони қайнадики бугунги кун Эзозани урмаслика ҳаракат қилиш билан ўтди.

🍃🍃🍃

Кечга яқин Азиз ТВни турли каналарига олиб диванда чарчаб ўтирарди. Бугун Азиз ўзи учун овқат қилиб илк бор ўзига ўзи хизмат қилди қўшимчасига Эзозага ҳам.

– Ҳой ёстиқли ахмақона уйчангдан чиқарсан балки? ) деди Азиз ўзидан узоқда бўлмаган ёстиқлардан қурулган уйчага қараб.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍23❤16😁3
#13_ҚИСМ #ОЖИЗА

– Бу уй эмас! Бу менинг саройим. ) ёстиқлар ортидан юмшоқ овоз эштилди.

– Сарой ) Твни овозини пасайтириб деди Азиз.

– Ҳа бу сарой!

– Ҳўш сен саройда ким бўлиб яшайсан?

– Менми?

– Жини кота холанг бўлармиди! ) пичирлади Азиз.

– Ҳа сен ким болиб яшаябсан ёстиқлар орасида! ) такрор сўради Азиз

– Булар деворлар! Мен шу саройнинг қироличасиман

Азиз ўтирган диванидан турди. Кўзлари қоронғу шахвоний ҳислар ва ғалати кулгу бор эди.

– Агар саройинга ҳужум қилсам нима бўлади?

– Билмасам...

– Кел ўзим айтаман! Мен саройга бузуб кираман ва сенга 2 та йўл бераман 1-йўл халқингни асраб қолиш учун мени қирол қилиб мен билан яшайсан! 2-йўл эса ўзинга қўшиб халқингни ҳам асир қиламан танла.

Азиз ёстиқли уйча ёнига келди. Бутун бошли сарпога берилган ёстиқлардан уйча қурган хотинини қилиғидан кулиб қўйди. Унга бу жуда қизиқ туюларди.

Азиз қизлар билан жуда кўп юрган асосан ўзини эҳтиёжлари учун қизлардан фойдаланарди. Танасини пулайдиган қизлардан нафратлангани сабаб қанчадан қанча қизларни номусини алдаб олиб бўлгач ташлаб кетганди. Ҳеч ким унга чора кўрмаган чунки у қизларни зўрламасди. Азиз учун қизлар фақат нафси учун керак бўлганди.

– Яхши киринг ) Ёстиқлар орасидаги эшик каби турган ёпинчиқ ичкаридан очилиб ёстиқлар ичини кўрсатди.

Азиз эмгалаб ичкарига киргач жой тор эканидан ҳавсала билан хўрсиниб қўйди. Азиз ичкарига назар ташлар экан Эзоза ошхонадаги чипс ва турли шўр қурутларни еб ўтирганини кўрди.

– Маза эканми бу ерда ётиш ) Азиз Эзоза ёнига чўзилиб кулди.

– Ҳа! Сиз ҳам чипс ейсизми?

– Йўқ қурутларингдан бер менга ҳам ) қўл чўзди Азиз.

Эзоза эрининг кафтида 2 дона қурутни бериб ўзи ҳам Азиз ёнига ётди.

– Жой тор экан кел тежамкорлик қиламиз?

– Нима?

– Қиролича мамлакат ерларини тежаши керак шундай экан жим бўл!

Азиз гапини тугатиб Эзозани устига чиқиб олди.

– Оғир экансиз! Нафас ололмаябман тушинг устимдан илтимос ) ялинди Эзоза еғлашга тарадудланиб.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🤔8👍5
#14_ҚИСМ #ОЖИЗА

Эзоза Азизни ўзидан узоқлаштириш учун, кичик қўлари билан эрининг елкасига уришни бошлади. Эзозанинг муштлари Азиз учун жуда заиф эди. Азиз мийиғида кулиб Эзозани лабларидан зўрлик билан ўпди. Эзоза бундай ҳолатни Дисней мултфилимларида кўрган ва ўша вақти ёқимли деб билганди аммо ҳозир у учун бундай эмасди. Азизни ишидан кўнгли озиб қайт қилиб юборгиси келарди.

Эзоза оёғини типирчилатгани сабаб ўзи қурган ёстиқли уйча бузулиб кетди. Ёстиқлар орасида қолган Азизнинг қўли бўшашиб Эзозани қўйиб юборган он Эзоза чақонлик билан жон ҳолатда ўрнидан туриб югуриб ошхонага кириб кетди.

Эзозани ҳўрлиги келиб еғлаб бир бурчакга тақалиб олганди. Ошхонанинг бурчагида бор овози билан еғларди. Сал ўтмай эса Азиз ошхонага кирди.

– Бу ёқимсиз нарса нима эди? ) деди Эзоза.

Яна бор овози билан еғлаб юборди Эзоза. Азиз тобора Эзозанинг еғлашидан асаблари бузулиб тоқати тоқ бўларди. Энди Эзозага гапирмоқчи бўлиб қадам босаман деганида чўнтагида турган телефони жиринглади.

Азиз телефонини олиб экранга қараса анчадан буён ўзиники қилишни ҳоҳлаб юрган қиз экан.

Смсда " Менга 4 кундан бери ёзмадингиз демак севгингиз чин эмас экан! " деган ҳабар келганди. Бу ҳабарни Афруза Асрорива юборганди. Адвакат бўлиб ишлайди ва Азизни этиборига тушганди. Азиз 5 ой ортидан юрди Телеграм ва Инстаграмдан жуда кўп бора ёзди. Лекин натижа доимий эди.

Азиз смсни кўриб ҳайрон қолди. Қошлари чимирилиб жавоб ёзишга иккиланди нима деб жавоб ёзишни билмасди. Бу орада эса Эзозани овози ҳам тиниб қолганди. Нега жим бўлди деб бошини кўтарса Эзоза бояги бўса бўлмагандек шакалатли пастани қошиқлаб еб ўтирарди. Азиз смсга шу қадар берилиб ҳаёлот оламига тушиб қолган эканки хотини музлатгични очиб ширинликларни пақос тушурётганига ҳам аҳамият бермабди.

– Балки адвакатни номуси менга керак эмасдир ) пичирлади Азиз.

Азиз музлатгич четига бориб Эзозани ёнига ўтирди. Полда ўтириб шакалатли плиткаларни еб ўтирган қизни кузатди.

– Менга ҳам бер ) деди Азиз умит билан хотинига қараб.

– Йўқ ) деб лабини бурди Эзоза.

– У холда сени ейман!

– Ҳўп бераман олинг сизга жуда кўп бераман ) Эзоза Азиз гапларига ишониб хатоки ўзини қўлидаги шакалатларни ҳам Азиз қўлига тутқазди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥9
Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти.

Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим:
— Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми?

Йигит йиғи аралаш:
— Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака... Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб киргандим, — деди.

Йигитга мен ҳам 3 йил бурун онамни йўқотганимни, қандай қийин кунлар бўлганини гапириб, бироз овутишга ҳаракат қилдим. Лекин унинг азоби меникидан улуғроқ эди:

"Ака, беш йил аввал онам оғир дардга чалиндилар. У пайтлар менинг қўлим жуда калта эди. Бор-будимни сотиб бўлсада, онамни қаратдим. Қарзга кирдим. Танишлардан яна сўрашга уялар, ўзим топганим онамни даволашга кетарди. Онам тобора оғирлашиб борар, мен эса баттар эзилардим.

Онам овқат еёлмай қолдилар. Амаллаб, суюқлик ичкизиб турдик. Бир ҳафталар ҳеч нарса емаган онам бир кун ўзларини жуда яхши ҳис қилдиларда, сизлаб: "Ўғлим, Арабнинг шашлигидан егим келяпти. Обкебермайсизми?" деб қолдилар.

Хурсанд бўлиб, кўчага отилдим. Аммо... чўнтагимда 1 сўм ҳам йўқ эди. Югурганча яқин дўстимнинг уйига бордим. Дарвозаси ёнида "Тез ёрдам" машинаси турган экан. Индамайгина ўтиб кетдим. Хаёлимда пул олиш мумкин бўлган танишларим бир-бир ўтди. Кўпидан қарзим бор, ҳамманинг муаммоси етарли.

Бошим ғовлаб оғрир, чорасизликдан аламим ичимда эди. "Ўғлимга нега янги пойафзал олиб бердим. Эскисини ямаб кийса бўларди-ку. Хотинимнинг никоҳ узугини нега сотмадим? Уйнинг ярмини сотса бўларди-ку?"

Ўзим ўзимни қаттиқ сўроқ қилардим. Кўзимга онамнинг табассуми-ю, "Араб шашлик" деганларидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, оёғим юриб кетар, бошимни чангаллаганимча, қаёққа кетаётганимни ҳам билмас эдим.

Шу пайтгача йигит бўлиб, ҳеч йиғламагандим. Шу маҳал негадир, хўрлигим келиб йиғладим. Кўзимни очиб қарасам, кабобхонага яқинлашиб қолибман. Шунда бир бегона йигит келди-да, "юринг, биродар" деди. Нима бўлганини ҳам сўрамади. Иккита нонга 4 та кабоб бостирди-да, қўлимга тутқизди.

Хурсанд бўлганимдан кабобни олибману, уйга қараб юугурибман. Йигитга раҳмат айтишни ҳам унутибман.

Онам ҳам хурсанд бўлдилар. Қирқма кабобнинг биттасидан уч бўлакни иштаҳа билан едилар. "Раҳмат ўғлим, энди озгина ухлаб оламан" дедилар. Бир ҳафта ухламаганмиз, хурсанд бўлиб биз ҳам ухлаб қолибмиз. Тушимга кундуз куни бўлган воқеалар кириб чиқди. Югураман, югураман, тезроқ онамга етказсам деган жойимда уйғониб кетдим. Қарасам онам ғарағара ҳолатидалар. Жон бердилар...

...Анча пайтдан кейин бу ерга келиб, ўша кун ёдимга тушди. Қарзларимдан қутулдим. Бугун ҳамма нарсам бор, ака, лекин онам йўқ..."

Йигитнинг ҳикояси шу ерда тугади.

Дўстим, онангиз тириклиги сиз учун катта имконият. Уни қўлдан бой берманг! Ўзимиз тансиқ-тансиқ таомлар еймиз. Казо-казолар билан чойхона, ресторанларда ўтирамиз. Онамиз-чи? Ундан нима емоқчисиз, қаерга оборай, деб қачон сўрадик? Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍4😢4