Холасини излаб келганини кўрган Баҳромжон аввалига бир оз саросимага тушгандек бўлди. Лекин тезда ўзини қўлга олиб холасини биргаликда тушлик қилишга таклиф қилди. Баҳромжоннинг мулойимлик билан билдирган таклифи ва меҳрли нигоҳлари Назокатни шу ергача тутиб келган қаттъятини бир оз бушаштирди.
-Майли,- жиянни қўлтиғидан олди.-Балким мени келин билан таништирарсан?
- Қанақа келин?- ёлғондакам қовоқ солган Баҳромжон бир оз жим кетишгач юраётган йўлида тўхтади.
-Бизни турмуш қуришимизга унинг ота онаси қаршилик қилишаяпти.
Баҳромжонинг хўрсиниғидан юраги типирчилаб кетган Назокат жиянига давом эт дегандек боқди.
-Уни узоқ юртга бермас эмишлар! Нафрат тўла оҳангда сўзлаган Баҳромжонни лаби бурилиб кетди.
-Худди назаримда кимдир ортимдан иш қилаётгандек. Иккимизни муносабатимизда кимдир ёлғон гапираётгандек. Баҳромжоннинг бу сўзлари Назокатга бу ерга нима учун келганини эслатди.
-Агар, муносабатларингга ёлғон аралашгандек ҳис қилаётган бўлсанг унда бу муносабатни тугатган маъқул.
-Нега?- кўзларини ҳайратдан катта катта бўлиб кетган Баҳромжон холасига тикилиб қолди.
-Ёлғон замбуруққа ўхшайди. Кўз очиб юмгунингча потрлаб кўпайиб кетади. У ўзидан из ҳам қолдиради. У қолдирган издан минглаб миллионлаб ёлғонлар бўй кўрсатаверади. Инсон ўз умрини шу ёлғонларни тузатишга сарфлаб қўйганини билмай қолади. Шунинг учун ёлғон аралашган муносабатга чек қўйиш керак деб ҳисоблайман.
-Ҳар доим хам ўйлаганимиздек бўлавермайди-ку! Янгилиш тушуниш , кўрингани каби бўлмаслиги ҳам мумкинку! Холасидан бу тахлит кескин жавоб кутмаган бўлса керак, Баҳромжон бир оз қизишиб бир оз олдин ўзи айтган сўзларини инкор қилишга киришди.
-Яхши эслатдинг, аслида мен ҳам сен билан бир талай ёлғонлар ва мендан сир тутилган ходисалар ҳақида гаплашмоқчи эдим. Баҳромжон холасига бир зумгина тикилиб қолдида сунг олдинга қадам ташлади. Жиянининг биргаликда юрган вақтларида ўзини қўлтиқлаб олишига, холасини авайлаб қадамини кичикроқ олишига куникиб қолган эканми? Баҳромжонни бу тарзда кескинлик билан бурилиб кетишини Назокат Баҳромовнани кунглига тегиб, у билан суҳбатлашиб олиш фикридан сал қолса қайтиб ортига бурилиб кетмоқчи бўлди. Лекин уни нимадир бу қароридан тўхтатди. Баҳромжонни ортидан йўлга тушди. Кириб борган овқатланиш масканида одам кам сокин жой экан. Кафенинг бурчагидан таралиб турган мусиқага қулоқ солганча ўзлари танлаган жойга ўтирган Назокат Бахромовна мусиқа таъсирида кескинлиги бир оз пасайганлигини ҳис қилиб атрофга кўз ташлади. Сал нарида тик турганча ёнига келган гиргиттон қизга алланималарни тушунтираётган Баҳромжонни ўйчан алфозда кузатиб ўтирди. Ҳали ёш ўйлади. Қизиққон, тез қарор қилади. Лекин бу нарсалар уни менга гапирган ёлғонларини оқламайди. Баҳромжон ёнига келиб ўтиргач жим кузатишда давом этди. Назокат шунча йиллик тажрибасидан биладики, баъзида жим туриб кузатиш ҳам кўп сирларни фош қилишга ёрдам беради.
-Мен хато қилганимни биламан. -деди Баҳромжон холасининг жим тикилиб ўтиришдан хижолат бўлгандек.
- Бунинг учун мени айблашинингиз, уруршиб беришингизни ҳам билиб турибман. Аммо мен ҳеч бир қилмишимдан пушоймон эмасман!
-Қилмишидан пушоймон бўлмаслик, ақли расо инсон иши эмас.- секингина эътироз билдирди.
-Биламан!- кафти билан пешонасини уқалаб олган Баҳромжон оғир хўрсинди.-Биламан хола Назокатнинг кўзларига тик боқди.-Сиз уларни кечира оласизми? Уларни кечира оласизми!
-Қулоғим яхши эшитади. Бир саволни бир марта берсанг ҳам яхши англайман!
Баҳромжонни қизишиб кетаётганини кўрган Назокат Баҳромовна вазиятни юмшатиш учун жилмайишга урунди.
- Хола! Мен бир иш қила олмаганимдан шу вақтгача афсусдаман! Балким мени чинакам телба бўлиб қолган деб ўйлашинингиз мумкин . Мен ушандан кейин, уша воқеадан сунг сиз кетгач, халиги гўрсухтани ўлдиришни истаганман! Шунчалар истаганман! Қон қонимга ташна бўлиб истаганман! Лекин мен шу ишни қила олмадим. Мана мен нимадан афсусдаман! Асабийлашиб овозини баланд кўтариб юборган жиянига қарата секингина бош чайқаб олган Назокат Баҳромовна афсуслангандек лаб тишлади. Ноўрин гаплар гапирганини англадими Баҳромжон ҳам сўзлашдан тўхтаб жим сукутга кетди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤33🔥13
-Мен сизни онамдан ҳам яхши кўраман,- бир оз ўтиб Баҳромжоннинг титроқли овози эшитилди. -Сизни жудаям яхши кўраман. Сизни барча кунгилсиз нарсалардан асрагим, авайлагим келади. Мени тушуна оласизми йўқми билмайман! Лекин шу нарсани ҳис қиламан! Сизни хафа қилишларини истамайман! Хафа қилганларни эса жазолагим келади!
-Баҳромжон!,- жиянининг кўзига қалқиган ёшдан юраги тўлқинланиб кетган Назокат Баҳромовна унинг стол устида турган кафтини тутди.- Бўлди ўзингни бос. Мен хафа эмасман. Менда ҳаммаси жойида.
- Уша маразни яхши кўрасиз-а?
Баҳромжонни кафтини тутиб турган қўлини ўзи томон тортган Назокат қаддини стул суянчиғига ташлаб қўлларини кукраги устида назокат билан чалкаштирди.
-Сиз уни севасиз-а? Шунинг учун қайтиб келдингиз-а?
Йигитчанинг кўзларида алам зоҳир бўлди.
- Уни яхши кўрганингиз учун ҳам...
- Бўлди қил! Гапини тугатишга имкон бермай қовоқ солди. -Ҳаддингдан ошиб кетаяпсан!
Гиргиттон қизнинг қўлида катта баркаш билан келиши орадаги суҳбатни узиб қўйди. Қизга қўлидагиларини столга устига териб чиқишга кумаклашган Баҳромжон қўлимни ювиб келай деб нари кетгач Назокат Баҳромовна кафтини бошига суянчиқ қилиб хаёлларга берилди.....
-Онааа, она акам кўзини очди! Гапларимни эшитингизми? Акам кўзини очди!
Шундоқ дераза ортидан эшитилган йўғон овоздан сергак тортган Назокат Баҳромовна ўрнидан туриб касалхона ховлисига боқди. У ердаги таниш ўриндиқда ўтирган аёл ўғлини сўзларига оғзини очиб қулоқ солиб турарди. Ниҳоят нима хабар етказилганлигини англадими юзига таббассум югурди. Қўлини дуога очган онани кузатиб турган Назокатнинг кўзларига ёш қалқиди. Ҳа мамнун ўйлади. Улар уддалашди! Бир инсонни хаётга қайтара олишди. Офарин! Касбдошлари хақидаги хаёли тугар тугамас очиқ эшикдан жияни Баҳромжон бўй кўрсатди. Баҳромжонга секин ишорасини берган қиз она бола суҳбатига қулоқ тутди.
-Ана энди эркатойингиз касалхонадан чиқиши билан уйлантириб ташланг! -Шу кунларга етказсин! Ўғлини сўзларини маъқуллаган она кафтини дуога очиб баланд кўтарди.
- Илоҳим қўшгани билан қўша қариб ували жували бўлиб ўзидан ўзи кўпайиб юрсин!
-Онаа, бошқаларга ўхшаб келин излаб аввора ҳам бўлмайсиз. Келин хам тайёр.
-Кимни айтаяпсан?
-Духтирнида она, акамни у даволадику! Демак келинликка номзод ҳам тайинда! Акамни ҳам кунгли бордек...
Девнинг бир оз андишасизлик билан билдирган таклифидан юзига қизиллик югурган Назокатнинг она оғзидан чиққан жавоб тик турган жойида қотиб қолишига хизмат қилди.
- Эййй, воой, у чулоқку! Ногиронроқ экан! Акангга келиб келиб шу ногиронни лойиқ кўрдингми!?
Назокатнинг кўз олди охирги сўздан кейин тиниб кетди. Ўзи билан теппа тенг юракка ўткир ханжардек санчилувчи сўзларни эшитган Баҳромжонни эшик томон ғазаб билан интилганлигини кўрган Назокат илдамлик билан билагидан қаттиқ тутиб қола олди. Икки юзи жахлдан қип қизил бўлиб кетган Баҳромжон шу топда хонадан чиқса яхши кўрган инсони кейинги харакатлари оқибатида жабр чекиши мумкинлигини тушундими ортига бурилиб холасини махкам қучди..........
-Сен кетишинг керак,- ўзини бир оз тутиб олган Назокат Баҳромовна жиянини ўзидан узоқлатди.
-Бирга кетамиз!- хумрайиб жавоб қайтарган Баҳромжон холасининг юзига назар ташламади.- Сизни олиб кетгани келдим.
- Баҳромжон, мени ишларим бор.
-Қандай иш?
-Мени сўроқ қилма. Хеч йўқ шу топда.
Баҳромжонни тикилиб қолганини билсада бош кўтармаган Назокат Бахромовнанинг қулоғига эшикни ёпилганини билдирувчи овоз чалинди.
Кетиш фурсатим келди. Стол ёнида узоқ вақт хаёл суриб ўтирган Назокат Баҳромовна ўрнидан турди. Бу ердаги ишларимни битириб бўлдим. Мен кунглим буюрган, юрагим истаган ишни амалга ошириб бўлдим. Бу ерда қолиб унутилганимдан кўра, кетиб унутилиш яхшироқ!..........

❤38🔥4😁2😢1
Forwarded from Тех канл Жаннат via @Post_Padsbot
« ҚОТИЛ СЕВГИ »
Ҳилола ҳам ҳамма қизлар қатори бахтли келинчак бўлиб севган ёри билан тинч - тотув яшашни ният қиларди.
Аммо ҳаёти шунчалар остун устун бўлиб кетиши етти ухласа ҳам ҳаёлига келмасди.
- Ҳилола кўзини очганда ҳамма жой қоронғу қаердандир бадбўй хид келарди.
Нималар бўлди қаердаман ўзи деб ўйладию дугонаси Мафтуна мехмонга чақиргани ёдига тушди ва йўқ - йўқ мен у ерга етиб бормадим ахир, ёкиии.. Деб ўз ўйларидан ўзи қўрқиб кетди.
Негадир шу топда ҳаёлига анчадан буён орқасидан соядайэргашиб юрган бадбашара йигит келди наҳотли у олиб келган бўлса уни бу ерга.
- Ўзи қаердаман? Ҳилола ўзига ўзи гапирарди. У ўрнидан урмоқси бўлди аммо оёғи занжир билан боғлаб қўйилганини кўриб даҳшатга шунди ва шундагина вазият ёмонлигини тушунди, тушундию бақиришни бошлади, шу пайт ёнига кирдир судралиб кела бошлади... #ДАВОМИ_БОР...

❤9
-Сен мени бир ярим йил давомида алдаб келдинг! Бахромжонни ортга қайтиши эзгин хотиралардан озод қилди. Ёнига келиб ўтирган Баҳромжонга кўз ташлаб олиб сўзини давом эттирди. Қандай қилиб инсон ўзи яхши кўрган инсонини иккиланмай алдаши мумкин? Мен шу саволимга жавоб истаб ёнинга келдим.
-Мен сизни алдамадим. Ўзингиз эшитишни истаган гапларни айтдим халос. Хола келинг уша ненормани эслаб кайфиятимизни бузмайликда овқатланайлик. Қаранг сиз учун атайдан бешбармоқ пиширтирдим. Атай айнан сиз учун қилинган! Олин хола иштахамиз буғилмасдан еб олайлик.Қошларини айёрона учириб олган Баҳромжон ўрталарида турган катта ёғоч идишга ишора қилди. Совийди! Олинг бошлаб беринг! Норози нигоҳларини жиянига тикиб ўтирган Назокат Баҳромовна ноилож қўлига санчқи тутди......................

👍16❤9
6 ёшли қизалоқ эдим. Ярим тунда бақир — чақир овоздан уйғониб кетдим. Ёнимда онам йўқ эди.
Қўрққанимдан шкаф ичига беркиниб олдим. Шу пайт хона эшиги тарақлаб очилиб, жанжал ичкарида давом эта бошлади
Қия очиқ қолган шкаф эшигидан онамнинг ялиниб ёлворганлари эшитилиб турарди.
Ўша одам онамни тинимсиз калтаклаб тахқирлар экан шундай деди:
—Ўзингни қийнама барибир мақсадимга етаман.
Ўзимга таниш овоздан хайратга тушиб, шкаф эшигидан мўраладим. Не кўз билан кўрайки хира тун чироқ ёғдусида онамни тахқирлаётган бу кимса ўз......

❤11
ҚУНҒИРОҚ....
Дастурхондаги неъматларни тортинмай бирин кетин ейяётган жиянини кузатиб ўтирган Назокат Бахромовнани иштахасини "мени е"-дегандек товланиб турган таомлар ҳам оча олмади. Жиянига аталган аччиқ сўзларини гапириб иштахасини буғишни истамай жим кузатишда давом этди. Кузата туриб шу тобда Баҳромжон билан дилдан гаплашгиси келганини ҳис қилди.
-Сен ўзингни мени яхши кўрганинг учун ёлғон гапиргангни тан олиб оқлашга урунишинг жисмоний камчилигимни юзимга айтиб камситган одамлариникидан кўра шавқатсизроқдир.
-Нега? Ҳайратдан кўзлари катта катта бўлиб кетган Баҳромжон холасини биринчи марта кўриб тургандек анграйиб боқди.
-Чунки, улар аччиқ бўлсада ҳақиқатни айтди. Жиянининг қилмишидан заррача афсус чекмай қараб туришидан ғаши келган Назокат овозини бир парда кўтарди.-Сен бўлса ишонишимни била туриб мени алдадинг! Мана нега! Бу ерда менга нисбатан энг шавқатсиз инсон сенсан!
-Холажон шу ерда сааал ошириб юбордингизоов.
-Бўлди кўп тиржаймай овқатингни е!
-Бўлди тўйдим.Баҳромжон зарда қилгандек олдида турган бўш идишни нари сурди.
-Менга худди иштаҳангни буққан мендек зарда қилма.Аслида овқатни тугатиб бўлганинг учун овқатланишдан тўхтадинг!
-Хола
-Ҳа ёлғонми?
-Ромт рост.Сизни билганиз билган! Шикоятга ўрин йўқ!
-Масхаравоз!
Ораларидаги совуқ суҳбат доимги оҳангда, Назокат Баҳромовнани бир оз койиниш остидаги меҳрибончилиги Баҳромжонни эса ҳазил ҳузуллари билан давом этди. Овқатланиб бўлишгач, ҳали ҳам давом этаётган суҳбатлари орасида узр сўраган жиянига жавоб қайтаришдан олдин Назокат Баҳромовна стол устида турган чойнак томон узалди.
-Мен қуяман!- чаққонлик билан чойнакни ўзи томон тортган Баҳромжон чой қуйиб холасига узатди.
-Кечиринг! - деди ўзига хос бўлган ёқимли жилмайиш билан. Мен хато қилдим. Баҳромжонни мулойим бўлиб кечирим сўраши халигина дилида кунгил сирларини очиб гаплашигиси келган истагини янада ловуллатди.
-Ялинитириб кечирим сўратиш ниятим йўқ! Биласан кечирим сўрашларини ёқтирмайман. Менга алам қилгани у билан орамизда нима гап бор, ёки хеч гап ўтмаганлиги сенга номаълум бўлган ҳолда, қандайдир тентакларча ундан қизғонишинг!
-Мен ёш бола эмасман! Хаммасини кўриб билиб турибман!-Баҳромжон бир оз қизишган алфозда эътироз билдирди.
-Мана кўрдингми сен ҳам менинг атрофтимдаги ғийбатчилиардан кам жойинг йўқ!
Назокат хафсаласи пир бўлгандек лаб буриб олди.
-Аслида у билан ўртамизда ҳеч гап бўлмаган. Демоқчиман, юрак титрайдиган изҳорлар бўлмаган. Сенга қандай тушунтирсам экан. Бизнинг танишувимиз мутлоқ бир тасодиф туфайли рўй берган. Эсласанг сен ойингга халиги дўстинг билан ўрталарингдаги пул сабабли...
-Ҳа эсладим.
-Уша сени йўқлаб уйимизга борган куним тасодиф қунғироққа жавоб беришим билан бизнинг танишувимиз бошлаган.
Назокат Баҳромовна шу тобда уша Ҳожиакбар иккисининг илк танишув сўзлашган даврларини қумсаганини унинг сухбат орасида гох қизишиб гох афсусланиб гохида эса бир оз ғазаб билан сўзлашларини соғинганини ҳис қилди. Ўйламасдан тентакларча худдики ўн етти ёшли қизалоқдек ўзимни тутган эканман...
Хаёлидан ўтган ўйдан юзига қизиллик югурди.
Биз бир биримизни билиб туриб алдаганмиз. Мен ёлғон гапирма деб сенга танбеҳ бераяпману лекин бизнинг муносабатимизнинг ўзи ёлғондан бошлаган экан... Хотираларидан негадир кўзларига ёш қалқиди. Мен унга кимлигимни билдиргим келмас эди. Ўзимдаги жисмоний камчиликни билдиргим келмаганмиди? Ёки унинг болалиги хақидаги эзгин хикояси кейинчалик ҳам унинг болаликдаги соддалиги тарк этмаганлигидан фойдаланган қизга алдангани учунми? Билмадим нималар сабабли мен уни алдадим!? Бир қунғироқ туфайли яралган ёлғонимиз бизни бир биримизга яқинлаштирган. У мени ёлғонларимни биларди. Унинг хаммасини билишини эса мен хам билардим. Лекин у мени ошкор қилмаган. Уялтирмаган. Хижолат бўлиб қолишимни истамаган шекилли. Ана уша вақтда мен уни нега алданганлигини тушунганман. У софдил ва мард эди. Унинг мана шу софдил юраги учун ёқтириб қолдимми...?

❤44🔥4
Кўзларига қалқиган ёшига кафт босган Назокат йиғлаб юбормаслик учун аччиқ ютинди.
-Мен хато қилдим. Шунча йил мустахкам қурғондек асраган юрагимни бу сафар бой бериб қўйдим...Бу жуда жуда аламли....
Аламли жилмайган Назокат кўз ёшларига қанчалик қаршилик қилмасин сотқин ёшлари икки юзидан сизиб пастга думалади.
-Хола!-Баҳромжон хавотир аралаш ўрнидан туриб кетди.
Холасини таниганидан бери илк марта кўз ёшига гувох бўлиш йигитчага ёмон таъсир кўрсатдими бир оз ўзини йўқотиб қўйган Баҳромжон шоша пиша стол устида турган қоғоз салфеткадан олиб узатди.
-Мен яхшиман. Хавотир олма!
Чуқур хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна сумкасидан румолча олиб юз-кўзларини артиб олди. -Хавотир олма. Инсон зоти неччи ёшга чиқмасин меҳрга муҳтож бўлар экан. Эхтимол мана шу меҳрга зорлигим менга панд бергандир... Эҳтимол бу менинг хасталигим билан боғлиқдир. Менга онам ўта шавқатсизлик қилгани учун ҳам шу дардга йўлиққанман. Сен докторсан ва сен бошқалардан кўра яхшироқ биласан касаллигим келиб чиқиш сабабини. Агар онам ўз вақтида бир озгина вақт ажратиб уша касаллик учун эмлашни олдирганида бу кунларни кўрмас эдимми? Афсуски, хаёт мени шавқатсизроқ она билан сийлаган эди... Мана шу кемтиклигим кейинчалик хаётимда акс этди. Мен ўзим танимаган билмаган аёлдан оналик меҳрини кутдим шекилли. Ўрнимни, кимлигимни билмай турт мучаси соғлом йигитни , бир онанинг суюкли ўғлига беихтиёр кунгил бериб қўйибман. Ўрнимни билмаган эдим билдириб қўйдилар. Шунинг учун уларни айблашинг керак эмас. Мен ўрнимни билмадим.
-Хола... Норози овозда фикр билдирмокчи булган жиянига карата бош чайкади.
-Худди шундай деб қабул қил. Мен ўрнимни билмадим. Ўзинг ва онанг мисолида бир ўйлаб кўр. Унинг ўрнида сен, онаси ўрнида онанг. Мен эса сенга турмушга чиқишни режа қилган қиз...
Аччиқ жилмаган Назокат Баҳромовна қани жавоб берчи дегандек жиянига синчков тикилди.
-Мен чекинмас эдим. Сиздек қиз хаётимда учраса асло чекинмас эдим! Онам қаршилик килмайди деб гапира олмайман. Онамнинг қаршилик қилишлари тайин эди. Аммо мен биламанку сизнинг юрагингизни. Демак чекинмас эдим.
-Онангни нега қаршилик қиларди деяпсан?
-Чунки, чунки онам..
Гапини давом эттиролмаган Баҳромжоннинг юзи буриқиб кетди.
-Кўрдимнгми? Сени ҳам онанг жисмонан камчилиги бор қизни ўзига раво кўрмасди. Ҳеч бир она жисмоний камчилиги бор қизни ўз фарзандига раво кўрмайди. Ҳамма оналар ўз фарзандига энг яхшисини раво кўрадилар. Хаттоки улар номуссиз бўлсалар ҳам майлига, муҳими жисмоний томондан камчилиги бўлмаса бўлгани! Сунги жумлаларини алам аралаш нафрат билан сўзлаган Назокат Баҳромовна пиёлада сузилганча совуқ холга келган чойни бир хўплашда бўшатиб ўзига ярашмаган қуполлик билан стол устига тарақ эткизиб ташладида кетма кет смс келганини билдирган телефонига узалди. Холасини узоқ вақт кузатиб ўтирган Баҳромжон соатига кўз ташлади.
-Ишга қайтасизми?- деди холасини ўзига боққанини кўриб
-Ҳа қайтишим керак. Сен нима қилмоқчисан?
-Билмадим нима қиламан. Ишга сунг уйга.
- Мен Шахсий хаётинг хақида савол бердим.
- Сизнинг сўзларингиздан кейин ростини айтсам иккиланиб қолдим. Балким тақдирим эмасдир деб ўйлаб қолдим. Билмадим хола бир хаёлим хаммасини очиқчасига гаплашиб ол деяпти. Бир хаёлим эса бўлмаганга бўлишма деяпти.
-Мен биринчи хаёлингни маъқуллайман. Чунки ундай қилсамми, бундай қилсамми?- деб тақдир чангалига ташлаб қўйиш эркак кишига ярашмайди. Пастки лабини тишлаб холасига бир оз тикилиб турган Бахромжон худди оғир гунохига иқрор бўладиган кишидек чуқур хўрсиниб олди. Бу гапдан кейин ўйладидимки қачонлардир яъни фурсати келиши билан сиз анави билан очиқчасига гаплашиб оласиз. Унгача эса мен сизга бир гап айтишим керак. Баҳромжонни мен айбдорман дегандек сўз бошлашидан хайратга тушган Назокат Баҳромовна навбатдаги мужмалликни очилиш арафасида эканлигиги сезиб юраги нотинч типирчилади.
-Қулоғим сенда
-Фақат сукмайсиз ўнг қўл кафтини бир кутариб туширган Баҳромжон нигохлари билан отгудек бўлиб боққан холасидан кўз олиб қочди.
-Анави маразни онаси сизни сўраб уйимизга келганда, мен сизни эрга эрга тегиб кетди деганман.
-Нимаа?
-Ҳмм, уша гапи алам қилганди.

❤38🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллоҳ
Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан
😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...
🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

❤1
Сўраб келганди, бир неча йилдан бери уйланаман деб ортидан юрган йигитга розилик бериб эрга тегиб кетди дегандим...
-Сен бола жинни пиннимасмисан? А? Сен шу гапинг билан бир инсонни тақдирини ҳал қилганингни билдингми ёки ҳинд киносига сеннарий ёзаяпман деб ўйладингми?
- Ҳозирги ўзбек кинолари ҳам ҳинд киноларидан қолишмайди. Тиржайиб жавоб қайтарган жиянига тарсаки тортиб юборгиси келдию, аммо унинг қув нигохларига қараб туриб кулиб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Тентак!- деди кулгусини боса олмай! Сен чиндан телба бўлиб қолибсан.
Холасининг кулгусига жўр бўлган Баҳромжон кулгу зўридан кўзидан сизиб чиққан ёшини арта туриб холасининг билагидан тутди.
-Яна бир гап айтсам думалаб тушасиз!
-Балким эртага ҳам нимадир қолдирарсан, ҳамма қилмишингни бира тўла кутара олмасман.
-Йўқ кўтарасиз эшитингда.
-Хўш айтчи.
-Сизнинг севган инсонингизга турмушга чиқиб кетганингизни эшитган онасининг юзи мурданикидек оқариб , ўзи эса бақадек қотиб қолганини кўриб шунақа мазза қилганман!
Қах-қах отиб кулиб юборган Баҳромжон қолган гапини кулгу аралаш гапира олмай энтикиб қолди.
-Балким мен адашгандирман, бошқа уйга келиб қолгандирман дейди. Йўўқ сиз тўғри келдингиз дедим.
Ўз қилмишини сўзлаб олган қасосидан ёш боладек қувониб кулаётган жиянини кузата туриб эрталаб Ҳожиакбарни "Кечикдимми? Ҳаммасига . Мисол учун илк марта қунғироқ қилишдан тортиб то шу кунгача . Эҳтимол мен ҳеч нарсани топмагандирман... Эхтимол мен кўп нарсани йўқотгандирман... Эҳтимол... Бу эҳтимолларни ва саволларнинг чеки йўқ." деган сўзларининг сабабини англагандек бўлди. Холасининг юзидаги кулгуси кесилганлигини кўрган Баҳромжон ҳам жиддий тортди.
-Қачон келган эди? деб савол берди.
- Сиз кетганингиздан кейин у икки ойларда касалхонадан чиққанди. Адашмасам кетишингизни тўртинчи ойига бориб сизни излаб келганди. -Нима мақсадда?
- Мақсадидни очиқ айтмаган, лекин гап сўзларидан сизга совчи бўлиб келганди. Сабаби уйимиздаги катталарни сўраган. Холам иккимиз турамиз деганимдан кейин оҳисталик билан сизни сўраган. Нима ишингиз бор деганимда холангиз тўғрисида оиланинг каттали билан гаплашиб олсам дегандим деганди. Нияти совчилик эканлигини сезиб ҳалиги гапни айтганман.
- Молодессан лабини қимтиб олган Назокат Баҳромовна бошини бир томонга қийшайтириб жилмайди. Фантазёр! Кейин нима бўлди? - -Шу бўлди. Шу билан бошқа кўрмадим. Йўқ кўрдим. Ўтган йили янги йил олди, Ҳулкар опада даволаниб чиққанди. -Ким? -Онасида.
Демак Ҳулкар кўп гаплардан хабардор. Лекин у аёл Ҳулкар билан яқинлигимни билмаса керак. Хулкарни бу гаплдардан хабари йук. Йўқса уша захоти қунғироқ қилиб ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб олган бўларди. -Кетамизми? деди ўрнидан турган Назокат Баҳромовна кечқурун уйга ўт. Онанг қайтиб кетдиларми?
-Ха кетдилар. Жон деб борган бўлардим. Аммо Хулкар опа навбатчиликка қўйиб қўйибдилар. -Хулкардамисан?
-Ха. опа росса эзиб қийнайдилар мени! ёқимли табассум қилган йигит холасининг қўлтиғидан олди. - Ўзимга қолса навбатчиликда турмас эдим. Аммо опа инжиқлигини биласизку.
-Ха биламан. Хозир урган, сунг кеч бўлади. Навбатчилигинг тинч ўтсин.
Баҳромжон холасини кузатиб қўяётиб кутилмаганда махкам қучиб олди.
-Холажон!- деди қулоғига шивирлаб мен сизни хаммадан хам яхши кўраман. Ҳеч қачон сизни меҳримга муҳтож қилмайман!
-Тентакликни бас қиласанми? Баҳромжонни эркалатиб қулоғидан чузган киши бўлди. -Бир кўз ёшимга шунчаликми? Ҳазилга олмаса кунгли бузилай деб турган Баҳромжон назарида йиғлаб юборгудек бўлиб туюлди. -Сенга ҳазил қилиб кўз ёш тукиб ҳам бўлмас экан-ку! Ўзингни тутиб олчи дарров! Ишимга қайтиб сени ўйлаб ўтириш ниятим йўқ! Баҳромжон билан хайрлашиб машинасига ўтирган Назокат Баҳромовнани хаёллари олиб қочди. Ха одамзот жуда қизиқда, ёнма ён яшаб бир неча йиллик шеригингни аслида қандай инсон эканлигини билмаслигинг мумкин. Кунлардан бир куни халиги шерик аталмиш бир кунглини бузилиб йиғлаб ичидаги гапларини тукиб сочиб ташласа, маълум бир вақтгача меҳрибон ғамхўр ва кумакдош бўлиб қоламиз. Худди хозирги мен йиғлаб кунгил сирларимни айтиб берганимдан кейин Баҳромжоннинг меҳрибончилиги, дил изхори сингари.

❤34🔥11👍1
Маълум бир вақт ўтиб эса, шеригимизнинг кунгил сирлари ё эскирганлиги учун эътиборсиз бўлиб қоламиз, ёки ўз ташвишларимиз сабабли унутамиз. Бир вақтлар бошқа қайтиб кунглини оғритмайман. Шунчалик нафис кунгилли инсоним бор экан деган ўйларимиз қумга сингиб кетган сув мисоли изсиз кетади. Баҳромжонни носамимий дея олмайман. Аммо у ҳам банда. У ҳам унутувчидир... Шунда нима деб ўйлаётган бўламан. Баҳромжон айтмиш "анавини" оқлаяпманми? Ўз хаёлидан айниқса Хожиакбарга нисбатан "анави" атамаси ишлатишидан кулгуси келган Назокат Баҳромовна кулгусига кўзи тушиб, шофёр хижолат бўлмаслиги учун юзини машина ойнасига босди. Тавба , одамнинг кайфияти, ахлоқи ёнидаги шеригига тез юқади деганларича бор шекилли. Баҳромжон бир икки соат бирга ўтирдимми йўқми дарров ундан " анави" сўзини урганиб олдимми? Шундай қилиб энди нима қиламан? Мана Баҳромжон билан ҳам гаплашиб олдим. Мендан сир тутилган барча гаплардан хабар топдим. Юраги алланечук хотиржам тортиб қолган Назокат бундан бу ёғига қандай йўл тутишни ўйлаб боши қотди. Нима қиламан энди? Хожиакбар оилам хақида савол берса қандай жавоб қайтараман? Баҳромни ишини қара, етти ухлаб тушимга кирмаган гапларни гапирган экан. Онасининг мақсади нима бўлган экан? Чиндан ҳам Баҳромжон айтгандек совчи бўлиб келганмикан? Ёки шунчаки мен билан гаплашиш менга ўғлига нолойиқ эканлигимни эслатиб қўйиш бўлганмикан? Мақсади нима бўлган экан? Тўғридан тўғри у аёл билан учрашиши ниятим йўқ. У хақиқатни айтган бўлса ҳам негадир ич ичимдан қаттиқ уксиганим учунми у аёлни ортиқ кўришни истамаяпман. У аёлга ўзгача меҳр қўйган эдим. Ғойибона, сирли бир хилқат. Фаришта мисол аёл деб ўйлаганим, хамма қатори инсон эканлигини тушунганимдан кейин совиган хафсаламиди бу. Кунгил совиши шундай бўлар эканми ё? У воқеалар ҳаётимда рўй бериши керак эди барчаси бўлиб ўтди. Энди нима бўлади? Мени ёлғон билан бошланган ҳикоямни Баҳромжон ёлғон билан якунлаган бўладими? Шундай бўлди ҳам шекилли. У мени " турмушга чиққанимдан, жуда бахтли эканлигимдан" хабардор. Шундай экан, юрак ютиб нимадир дея олмайди. Ўйим ҳам қизиқда худди илгари нимадир дегандек. Унинг ҳислари тўғрисидаги ўйларим бу мени хаёлларим эдику! Шуни тан олиш шунчалик жумбоқмиди. Барчаси хаёлларим эканлигини тан олганимдан кейингина хаётим бир миёрга тушиб олганлигини ҳеч ким билмаса ҳам ўзим яхши биламанку! Тошкентга келишим билан ҳали иш бошламай унинг хаёллари билан банд бўлишим нимаси? Инсон ҳаёти уч қисмга бўлинар экан. Болалик инсонни ширин тушлар ва эртаклар ишонар даври бўлар, инсон болалигини хаётнинг аччиқ синовларига дуч кела бошлаган вақтида эртак эмас кураш майдони эканлигини англаган вақтида болалигига нуқта қўйилар ва курашлар ғалаба нашидаси ва мағлубиятнинг аламларию ачсиқ сабоқлари остида кексалиликка файласуфлик мукаммалик босқичига етиб келар экан.
Афсуски файласуф ва мукаммал комил инсон бўлиш ҳам ҳаммага насиб этавермас экан. Баъзи инсонларни йиллар ва йўллар шунчаки соч- соқолигигина таъсир этар экан. Ўйлари шу нуқтага етганда Назокат Баҳромовна оғир хўрсиниб олди. Дадам раҳматли сочига оқ ораламай бу хаётни тарк этиб кетди. Ортидан чирқиллаб қолавердик. Ўлмадик. Умримиз ризқимиз бор экан дадам кейин ҳам яшадик. Ўндик ўсдик. Хаёт лаззатини тотдик. Дадамни ҳузурини эса қурт қумурсқалар кўрди. Касбига содиқ инсон эди. Касби ҳам қолди. Ортирганлари ҳам. Ўзи эса кетди. Машина катта чоррахада светафорнинг қизил чироғи ёниб тўхтади.Йўлни кесиб ўтаётган ёши олтмишларни қоралаган амакини кузатиб ўтирган Назокатнинг дилида армон бош кўтарди. Дадам ҳозир ҳаёт бўлганларида тахминан шу инсон кўринишида бўларди. Мен эса ишдан сунг дадамни ёнига шошилар эдим. Яна бир бора чуқур хўрсиниб олган Назокат ҳайдовчининг ўзига кузгу оша хавотирли боққанини сезиб жилмайиб олди. Раҳимдил ва сезгир инсон экан. Илгари кўрмаган эканман. Янги ишга кирган шекилли.

❤24👏5
-Назокат Баҳромовна сизни нимадир безовта қилаяптими?-деди ҳайдовчи қизнинг нигоҳлари ўзига тушганини илғагач.
-Йўқ. Тинчлик. Шунчаки анави амаки дадамни ёдимга туширди.
-Ўтиб кетганларми? Савол берди.
-Ҳа. Жуда ҳам ёшлик вақтларимдан хизмат вақтида вафот этганлар.
-Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
-Айтганингиз келсин. Ҳайдовчининг қироат билан салмоқли овозда дуо ўқишига диққат қилган Назокат Баҳромовна у фавқулотда гузал овозда қироат қилишига диққат қилди. Илмли инсон эканда ўйлади.
-Барчамиз Аллоҳникимиз ва унга қайтамиз.
-Шундай. Истамаса ҳам жавоб берди
-Дадангиз вафот этганларида нечи ёшда эдингиз?
Навбатдаги саволни берган ҳайдовчининн ўзи билан гаплашиш истаги борлигини англаган Назокат Баҳромовна ҳайдовчи билан суҳбатларини яккнлаш мақсадида кўп бора қўл келган, синовдан ўтган усулни қўллади. Яъни кўзларини юмиб бошини машина ойнасига тирадида. То манзилларига етгунлармча кўзларини очмасликка қарор қилди.
-Мен онам оламдан ўтган вақтида етти ёшда эдим. Назокатнинг суҳбатлашиш истаги йўқлигини англамагандек гап бошлаган шофёр калтагина йўталиб олди. Дадам узоқ аза тутиб ўтирмади. Уч ой ўтиб ёшгина жувонга уйланиб олди. Мен ўгай онам жабрларини гапириб узоқ сўзламоқчи эмасман. Назокат Баҳромовна жавоб қайтариб юбормаслик учун тишларини бир бирига қаттиқ ботирди.
Лекин уша вақтларда мен дадамдек бўлмайман дер эдим. Тақдирни қаранг, мени ҳам аёлим ўттиз уч ёшида оқ қон касалидан вафот этди. Кичик ўғлим мени ёшимда худди мендек онасиз қолди. Мени бўлса қайта уйланишга юрагим дов бермайди. Етти йилдан бери уйланмадим. Етти ёшли кичик ўғлим ўн туртга каттаси эса ўн еттига тўлди. Мен ҳам баъзида хаётимнэ ўйлаб баъзида худди сиздек оғир хўрсинаман. Кўзгу орқали ҳайдовчининг қимтилган лаблари Назокат Баҳромовнага уни йиғидан ўзини зўрға тутиб тургандек туюлди.
Ҳа. Гапиришни истамайман деб жуда кўп гапирдику. Ажабланиб ҳайдовчини зимдан кузатган Назокат унинг сўзларини эшитмагандек жавоб қайтармади. Негадир бу суҳбат менга ёқмади. Кўзларини қайта юма туриб ўйлади. Қандайдир одамни нафратини уйғотувчи ҳикоя экан. Тавба бунчалик бадгумон бўлмасам. У ўз хаётини гапирди. Мен нега ундан нафратланаяпман? Ишхонасига етиб келишлари билан машина тўлиқ тўхтамай эшик очган Назокат Баҳромовна ҳайдовчига бир назар ташалаб олди. Эртага гараждан бошқа ҳайдовчи юборишларини сўрайман. Бунақа муҳитда чидаб ишлаш ниятим йўқ! Машина эшигини қарсиллатиб ёпди. Йўқ зинадан кўтарилаётган чоғда фикридан қайтди. Ундай қила олмайман. Яхшиси бир оз сабр қиламан. Машина оламан. Шофёр керак бўлмайди. Хонаси томон йўл олган Назокат Баҳромовна хонаси ёнида тик турган аёлни узоқдан таниб бутун вужудига титроқ югурди... Нега бу ерда? Зина ёнида олдинга юришни ҳам ортига қайтишни ҳам билмай иккиланиб тўхтаб қолди......
Давоми эртага

❤34👍15🔥1
Қиз ошхона пештахтасига суянганча, талмовсираб турган опасига ярим ҳазил, ярим ҳақиқат оҳангда гапирди.
— Типирчилашдан фойда бoрми, опа? Иккимиз ҳам аниқ ҳақиқатни биламиз. Суюкли эрингиз ҳанузгача мени севaди. Турмушга чиқсам, уни ўзгартираман деб ўйладингизми??
— Бўлмаган гап! Атайлаб келинлик уйимга келдинг-а. Қўй, оиламни бузма! Ундан кўра янги топган йигитингнинг ёнига даф бўл!
— Кетмоқчи эдим. Лекин кеча хонасида суратимга тикилиб турган поччамни кўриб, бу фикримдан қайтдим. Яхшиси, бир кўнгил хушлик қилaман-у, кейин кетаман, нима дейсиз?..
Сиз эса кўз ёшларингиз билан жимгина аравачангизда кузатиб турасиз…

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н
✨🌸 Осмонда юлдузлар нур
сочган онда,
✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди
ҳайрон,
✨🌸 У қандай уй экан деб
сўраганда,
✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу
Қуръон.
✨ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌸 Осмонда юлдузлар нур
сочган онда,
✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди
ҳайрон,
✨🌸 У қандай уй экан деб
сўраганда,
✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу
Қуръон.
✨ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
🍂🍁Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим🍂🍁
🍁🍂 Сешанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!
🍁🍂Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
🍁🍂Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
🍂🍁Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
🍁🍂Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:
ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
Мавлоно жавоб берди:
ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ!
ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса ним табассум билан:
ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.

❤7🔥4
ҚУНҒИРОҚ......
Каридорда ўзи томонга юриб келаётган Назокат Баҳромовнага кўзи тушган аёл олдинига кўзларига ишонмагандек бир оз тикилиб турдида сунг шошилиб қиз томон юрди.
Ассалому алайкум духтир қизим аҳволларингиз яхшими соғ саломат юрибсизми? Сиз қайтдингизми? Аёл худди қучиб олишга интилгандек харакат қилди аммо қаршисидаги инсон бу харакатини қандай қабул қилишини билмагандек иккиланиб тўхтаб қолди. Яхшимисиз қизим ишларингиз жойидами деди алланечук бўшашгандек. Сизни кўриб қувониб кетдим. Эрталабдан буён ўнг кўзим учиши сабабини энди тушундим. Аёлнинг кетма кет сўзлаётган сўзлари, унинг юз кўзидан қувончдан бир оз эсанкираб қолган Назокат бир оз тараддуд билан чап қўлини кўксига босиб ўнг қўлини аёл томон чўзди.
-Ассалому алайкум!- овози ўзига жуда хунук эшитилиб лабини қаттиқ тишлаб олди. Бунча қупол бўлмаса овозим томоғим оғридими нима бало бўлди. Хириллаб чиқадими? Ваҳоланки Назокатнинг овози хар доимгидек эди.
-Валайкум ассалом!
Назокатнинг ўзи томонга чузилган кафтини авайлаб тутган аёл тусатдан қўлида турган кафтни кўзига суртиб ўпиб олди. Бу харакатни кутмаган Назокат Баҳромовна қўлини ўзи томон тортган эди, аммо аёл қўйиб юбормади, унинг ўрнига махкам тутган қўлини юзига қаттиқроқ босиб йиғлаб юборди.
-Сизга рахмат айтишга хам улгурмадим.
-Қўйинг, бу нима қилганингиз мени хижолат қилаяпсиз!? Назокат атрофга нажот кутгандек аланглади. -Холажон илтимос сиздан... Нажот бергувчи топмагач аёлга илтижоли ўтинди. -Қўйиб юборинг. Бунақа қилманг. Аёлни сўзларига қулоқ осмай хиққилаб йиғлашидан юраги тошиб кетган қиз аммаллаб қўлини озод қилди.
Бир оғиз рахмат айта олмадим. Қиёматга қоладими деб юргандим Кўзларидаги ёшини бурун аралаш артиб олган аёл хижолатли жилмайди. Мени бу ақлсизлигимдан ранжиманг. Азбороий хурсанд бўлиб кетганимдан. Ўғлим учун қилганларинингизни унутганим йўқ. Аёлни хадеб ўғли хақида, унга қилинган хизматлар хақида сўзлаши Назокат Баҳромовнани негадир ғашига тегди. Нима демоқчи бу аёл? Мақсади нима? Келгинимни билиб олдимга келди десам сиз қайтдингизми деяпти? Демак билмайди. Унда нега олдимга келди?
-Кечирасиз, бошидаги хаёлларни қувиб юбормоқчидек бошини кескин орқага тортди. Кечирасиз деди. Кескин харакатдан сунг юзига саросимали кўз ташлаган аёлнинг кўзларига тикилиб туриб,
-Мен сизни ва ўғлингизни эслай олмадим. Мени ким биландир адаштираяпсиз шекилли, -деди
-Воой нега адаштираман. Назокат сизми? –Аёлнинг соддалик билан берган саволидан юраги сиқилган Назокат тишларини бир бирига қаттиқ ботирди.
-Ҳа. жавоб қайтарди.
-Вооой ўлманг қизим, бор бўлингаа. Мен Ҳожиакбарнинг онасиман. Сиз мени даволаган эдингиз, сунг ўғлим автохалокатга учрагач...Эслай олмаслигингиз ҳам мумкин чунки биздек касаллар кўп учрайди.
Аёлнинг “Ҳожиакбарнинг онасиман!”- деб ўзини танитишини “ ўғлимни тенги бўлмасанг ҳам унга бўлган ҳисларининг биламан!” деб тушунган Назокатнинг юзи тундлашди.
-Сизни даволаган бўлсам, бу касбий бурчим. Мен ўз бурчимни бажарганман. Бу учун миннадорчилик шарт эмас. Ўғлингизга келсак автохалокатга учраган беморлар билан мен шуғулланмайман. Айтдимку мени ким билан адаштираяпсизми деб
-Мен адаштирмаяпман. Аёл негадир бўшашиб жавоб қайтарди. Мен адаштирмадим қизим!- деди қайта. -Умуман адашмадим. Шунчаки сизни хотирангиз чиндан панд бераяпти, ёки ... ёкининг давомини айтмаган аёл синиққина жилмайди.
-Ўғлим шу ерда ётган эди. Боши билан орқа томонга ишора қилган аёл елкасини ожизгина қисиб олди. -Даволовчи духтирини кутиб турган эдим. Укаси Ўзбекистонда бўлмаганлиги учун ўзим духтир билан гаплашай деб келгандим. Узр қизим сизни безовта қилдим. Мендек ақлсиз аёлни кечиринг. Ёшинг ўтаверса қаерда қандай гапиришни билмай қолар экансанда... Мени ёшимга кирсанг, сенинг бир ўғлинг ҳасталанса холатимни тушунасан! Айтмоқчи сен ногиронга оналик насиб қиладми йўқми бу ёғи худога аён”
Дегандек туюлган сўзларни ҳазм қила олмаган Назокат чуқур нафас олиб секингина нафас чиқарди.
-Холажон хижолат бўлманг.- деди имкон қадар мулойимлик билан.- Мен шунчаки..
-Йўқ қизим, сиз безовта бўлманг. Мени ўзим хижолатли иш қилдимда. Узр минг бор!

❤28👍8
Қўлини куксига босган аёл бир қадам ортига юрдида сунг секин бурилиб каридор бўйлаб кетди. Аёлнинг охирги узри кесатиқ маънода айтилдими ёки чиндан ҳам ноўрин сўзлаб хижолат бўлган инсоннинг сўзлари эдими фарқлай олмай бошига оғриқ кирди. Аёлнинг ортидан термулиб қолган Назокат Бахромовна унинг “ ёки” сўзининг давомини ўзи ўйлаб топишга урунганича хонаси эшигини очди. “Шунчаки сизни хотирангиз панд бераяпти ёки... кўзингизни шира босибди” “ Ёки мени писанд қилмаяпсан” Ёки...ўғлимни эслай олмаслигинг мумкинми? Ҳая айтмоқчи Баҳромжон эрга тегди деганку шунда ёкининг давоми Эрга тегиб ўғлимни унутдингми? Ёки эринг билиб қолишидан қўрқаяпсан! Вой буу биров учун фикрлаш бунчалар оғир экан. Эҳтимол ёкидан кейин мен умуман ўйламаган сўз сўзлагиси келгандир. Инсонга хос бўлган хусусиятлардан яна бир шу. Ўз тушунчасидан келиб чиқиб ўзгалар хақида қарор қабул қилади. Балким мен уша вақтда бу аёлнинг менинг ортимдан билдирган фикрларини эшитмаганимда ҳозирги суҳбатимиз ва у хақидаги фикрларим ўзгасча бўлиши мумкин эди. Афсуски мен унинг сўзларини эшитдим. Энди бошқача ўйлай олмасам керак. Бошига кирган оғриқ ўтиб кетмагач, балким чалғирман деган умид билан деразанинг катта очиб юборган Назокат Баҳромовна унсизгина касалхона ҳовлисига термулиб турди.
“Эййй воой у чулоқку! Ногиронроқ экан! Акангга келиб келиб шу ногиронни лойиқ кўрдингми!?” Бир ярим йил давомида қулоқлари остида жаранг сочиб келадиган овозни эшитмаслик учун қулоқларини махкам беркитди.
“Сен бор йўқол бу ердан ҳии чулоқ! Тўпни эплаб ололмайсанку яна биз билан ўйнармиш”
“Чулоқ маймоқ йўқол бу ердан”
“ Капкатта қиз иштонингни хўллаб қўйиб ўтирибсанми!? Сийгунингча айтсанг ўласанми яшшамагур?! Оладиган бир мунча ойликка сени шиптирингни ҳидлашга мажбурманми?!
“ Нигорахон шу бир қултум сув билан ютгудек синглингиз борда, шу хафа бўлмангу лекин оқсоқлиги ёмонда! Эссизгина келин қиламан деб орзу қилгандим. Қишлоқдан келган жиянимга кўрсатгандим чулоқку дейди ер ютгур! ”
“Сен ногирон чулоққа кўрсатиб қўяман ўғлимга осилишни! Онанга ўхшаб қамалиб кетишни истамасанг ўғлимни тинч қўй! Тарбиясиз!” Деканнинг қучоғида туриб айтилган бақириқ...
“Мен у билан бирга юришни истамайман, лекин унинг ўзи менга осилиб олган!” Онасининг ортига беркиниб берилган жавоб...
“Эййй воой у чулоқку! Ногиронроқ экан! Акангга келиб келиб шу ногиронни лойиқ кўрдингми!?” Кичик ўғилдан норози она.....
Болалигидан то шу кунгача эшитган хақоратлари ичидан юрагига чиндан ўрнашиб қолганларини бир бир эсга олди.

❤22👍5🔥3
Эҳтимол улар хақдир. Чиндан ҳам жисмонан соғлом инсонлардек яшашга бизнинг хаққимиз йўқдир. Деразадан ховлиги термулиб турганча хаёлларни давом эттирди. Хаттоки шу ерда ҳам тенглик йўқ. Жисмоний камчилилиги бор эркаклар аёлларга нисбатан бу жараённи бир мунча енгиллроқ ўтказади. Жисмонан камчилиги бор эркаклар соппа соғлом қизга уйланиш холати кўп учрайди. Ҳаттоки шундай эркакларга турмушга чиққан аёлларни замонамиз қахрамони садоқат тимсоли деб атаймиз! Лекин нега шундай замона қахрамони садоқат тимсоллари эркаклар орасида учрамайди ? Жисмонан камчиликка эга қизларни соғлом эркакка турмушга чиқиши ўн мингтадан бирда учраса учрайди ёки учрамайди. Учрамаса керак! Бу борада яъни замона қахрамони садоқат тимсоли бўлиш эркаклар учун эмас шекилли. Тўғри турмушлари давомида ортирилган касалликлар туфайли у ёки бу даражада ногиронликка учраган аёлларни ташлаб кетмай уларнинг ўрнида ҳам ота ҳам она бўлган, бўлиб келаётган эркаклар кам эмас. Лекин соппа соғлом бўла туриб бетоб қизни деган йигит ҳали учрамади ёки эшитмадим. Аксинча тўйгача бир икки марта ҳасталаниб қолган қизга берилган тўйни қайтариб олган йигитлар хақида хар қадамда эшитиш мумкин. Мен ўзим бир саволни берай ўзим ногирон инсон билан турмуш қуришни истаган бўлар эдимми? Йўқ! Пичирлаб жавоб қайтарди. Мени бу каби жасорат кўрсатиш қўлимдан келмайди. Шундай экан ўзимнинг ақлли фикрларим билан ўз бошимни оғритмай қуя қолай. Мунофиқлик бу! Машинасида уйига қайтаётганда зўриқиб ўйлади. Тили ва дили бир бўлмаслик мунофиқлик ҳисобланади. Ўз қўлимдан келмайдиган иш учун нега ўзгалардан хафа бўлишим керак!? Шу каби хаёллар уйига етиб келганида кечқурун уйига келиши мумкинлигини хисобга олиб қозон юваётган вақтида ҳам хаёлида айланиб турди. Шом номози азон чақирилган паллада эса эшик қунғироғи узоқ жиринлади. Эшикка бир оз хайрон боқиб турган Назокат бориб эшик занжирини туширди.
-Сурприиииз! Қах қах кулгу эгаси бўлмиш Ҳулкар дугонасини махкам қучганча кулгу аралаш сўзлади. - Кела -келгунимча Баҳромжон қунғироқ қилиб қуймасин деб юрагим така пука бўлди! Қалайсан? Оч қовоғингни на мунчаеей? Майли қовоқ оссанг ҳам севавераман!
Кутилмаган ташрифида бир оз гангиб қолган дугонасини икки чаккасидан ўпган Ҳулкар ортида турган шогирди бўлмиш Баҳромжонга ишора қилди. Қани нарсалар?
-Эй машинада қолибди-ку!
-Оббоо ўзимни овсар шогирдимданеей! Бошини таънали чайқатиб олиб буюрди.- Бор югур олиб кел!
Ҳулкарнинг кутилмаган ташрифи хуфтон дилини ёриштирди. Дугонасининг бир биридан қизиқарли гап сўзлари остида овқатланишди. Идишларни йиғиштириб олаётган Баҳромжонга меҳрли нигохларини тикди.
“Рахмат сенга меҳрибоним!” Нигоҳлари унсиз сўзлади. Холасининг ўзига тикилиб турганини пайқаган Баҳромжон ялт боқди. Сизни ёлғиз қўймайман дегандимку! Ўзига боққан меҳрли нигохлардан шу маънони уққан хола жилмайиб олди. Баҳромжоннинг чиндан иши бор эканми ёки икки дугонани ёлғиз қолиб дилдан суҳбатлашиб олишсин дедими Хола сал кечроқ қайтаман дўстларим чақиришаяпти деб рухсат сўради.
-Бора қол, деди Назокат Баҳромовна. Жуда кеч қолиб кетма эрталаб тура олмайсан.
Баҳромжон кетгач Ҳулкар Назокат Баҳромовна қарата қош қоқди.
Шу бола жуда меҳрли сенга.
-Ҳа. Ахир ёш гудаклигидан қўлимда қолди. Онаси ўрнида бўлдим. Баҳромжон мени “ ая “ деб тил чиқарди. Кичиклигида ая эмас хола десам “хола, хола “- деб такрорлаб турардида сунг “йўўў ая”- дерди. Кўзидан сизган ёшни артиб олди. Қанча қанча қийинчиликларни биргаликда ўтказдик. Ўтмиш хотиралари ёдига тушган Назокат жилмайиб олди.
-Баъзида ўтиб кетган кунларимни эсласам қандай бардошим етди экана деб ўйлаб қоламан. Сенда ҳам шундай бўладими?
-Бўлмасамчи! Қайнонамни кўрсатган кунлариии воеей эслагим йўқ! Юрагим орқамга тортиб кетади. Биласанми сен Баҳромжонга чексиз меҳр бердинг. Бу сен кўрсатганларга жавоб дугонажон! Ақлли жиянинг бор. Баҳромжонни кўпчилик хавас қилади. Айтмоқчи уйлантириш ниятинг йўқми?
-Нега мен уйлантиришим керак? Дугонасига ҳайрон боқди. Ота онаси бор-ку!

❤32🥰1
-Жиннимисан!? Баҳромжон ота -онаси деб сени билади. Ундан кўра анави телефондан ташқарида қўлидан бир иш келмайдиган лапашангни ўйлаб сиқилиб юргунча Баҳромжонга муносиб қиз топ! Уни келажагини ўйла!
-Ҳулкар!
-Нима Ҳулкар? Гапим ёлғонми ушанингни деб ўзингча одамлар узоқлашдинг! Узлатга чекингдингда ўзингча! Тавба қилдим! Яхшиям динимиз ислом экан, йўқса сен қиз черковга бош олиб кетардинг!
-Уфф келишинг бир бало сени! Ўчирда овозингни! Назокатни таҳдид билан қўлига пиёлани олганини кўрган Ҳулкарнинг кўзлари олайиб кетди.
-Отсанг кўрасан! Қурққан олдин мушт кўтарар қабилида пуписа қилди.
-Жим ўтир унда!
-Хўп! Билмапман жииим ўтирганим бўлсин!
-Ҳулкархон сизни бир минут вақтингизни олсам майлими?
-Хўп мархамат! Табиатида узоқ вақт жим ўтира олмаслик бўлган Ҳулкар Хожиакбарга тақлидан сўзлаб лаб бурди.
-Назокатхон турмушга чиқдиларми?
-Эй воооой сизни ҳам тўйига айтмадими?
Унинг латтачайнарлиги уша вақтда маълум эди! Ҳулкарнинг кўзларида ўл эркак бўлмай дегандек нафрат зоҳир бўлди. - Лўм ютгандек бақрайиб қолувди. Тавба! Худо сени эркак қилиб, аёллар олдида азиз мукаррам қилиб яратибди! Хар жабҳада илдам бўлишга хақ берибди. Шулқиллаб унга, бунга гапириб юргунингча ерга кирган бўлса қулоғидан , осмонга чиққан бўлса оёғидан тортиб ўзингга керак эканлигини айтмайсанми!? У телба бўлса...! Ҳулкар сўзини якунламай хафсаласиз қўл силкиди. Қўл силкиш асносида дугонасининг юз ифодасига кўзи тушиб ноўрин сўзлаганини англадими бир оз жим бўлиб қолди.
-Учрашдингми?- узоқ жим тура олмай савол берди.
Сўзсиз индамай бош силкиган дугонасига тикилиб қолган Ҳулкар унинг кўзларидан оқаётган ёшни кўриб шошиб қолди.
-Назооош менинг гапларим кунглинга тегдими а? Қўй йиғла! Мен ўйламай гапирдим. Бўлди қила қол Назооо йиғламагииин!
-Ўзимга у билан қайта кўришганимдан буён жуда кўп савллар бердим. Жужа жуда кўп. Тўғри у сен айтгандек телефонда сўзлашдан ортиқ иш қилмади. Хаттоки кетиб қолган вақтимда ҳам “нега кетдинг?”- Деб бир марта бўлсин ортимдан изламади. Аммо аммо биласанми бугун мен ўзимга бир савол бердим. Хўш ўзим унинг ўрнида бўлганимда жисмонан камчилиги бор инсон билан хаёт йўлимни боғлай олармидим? Жавобим эса йўқ бўлди. Шундай экан уни нимада айблай оламан? У менга дил изхори қилибдими? У менга ваъдалар берибдими? Биз бир тасодифий қунғироқ орқали бир биримизни танидик, сунг хар ким ўз йўлидан кетди. Хўш уни нимада айблаяпсан?
-Хеч бўлмаса у дугоналик хаққи хурматим у йўқ бўлган вақтида уни оқламасанг хурсанд бўлардим. Лаби бурилиб кетган Ҳулкар дугонасига узоқ термулиб турди.
-Мен сени жисмонан камчилиги бор инсон билан хаётингни боғлай олмаслигинга ўла қолсам ишонмайман! Қўйсангчи ўзингни қачонгача юраксиз ҳиссиз қилиб кўрсатасан!? Сени хеч ким билмаса ҳам мен биламанку! Тентакчам мени алдай олмайсан! Майли қўй у хақида гаплашмаймиз! Хали сенга аталган қаймоқларнинг юзи бузилмаган! Ўйлама уша латтачайнарни! Фақат бир гап менга аталган қаймоқни бети бузилмабди деб қаймоқни ачитиб қўйма! Мени айтди дейсан кунлардан бир куни мен айтган мард пахловон хаётингга кириб келади. Сен керак бўлсанг хонангни эшигини бир тепиб очадида қўлингдан махкам тутиб ФХДЁга етаклаб боради. То сен нима иш бўлганини тушуниб етгунингча хамма иш тугаган бўлади. Кейин қаймоғииим деб юрасан! Бир оз қувлик, бир оз бехаёлик билан шарақлаб кулиб юборган дугонасига қараб қолган Назокат унинг сўзлари заминидаги маънони тушунгач қўлига илашган ёстиқни олиб Ҳулкар томон улоқтирди.
-Башаранг қурсин! Уятсиз!
-Сенга ўхшаб уялиб ўтирайми? Мен сенга айтсам сени ёшингда менга кимдир уйланиши керак деб қармоқ кўтариб кучага чиқардим. Сен хали эркакни маззасини билмайсанда бир маззасини олсангиди
-Ўчирда Ўчир дедим!
Шарақлаб кулиб юборган Ҳулкарни қандай жим қилишни билмай турган вақтида тусатдан деворга илғлиқ телефоннинг жаранг сочишидан чучиб тушган Назокат Баҳромовна ички бир туйғуси билан қунғироқ қилаётган инсон кимлигини тахмин қилди.
-Ким у?
Кулгуси кесилган Ҳулкар пичирлаб савол берди. Дугонасининг юз ифодасидан унинг нима демоқчи бўлганини англаган Ҳулкар лаб тишлаб тинмай жиринг сочаётган телефон аппаратига қараб бош чайқади.

❤52