📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_34


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Кимдан сўраб олиб келдинг.
Марямга гинали қаради.
—Олиб келмасам, ўлиб қоларди.
Марям қўрқиб зўрға гапирди
—Ўлса сенга нима эди?
Уйга бор, сен билан гаплашамиз.
Шифохонага келишгач, Ботир Марямни чиройли сўзлар билан сийлаб қўйди.


💫💫💫💫


—Ойи, Мунира хам шу ерда экан
Муслим, анчадан кейин Латофатга гапирди
—Дадангни кўришга келибдими?
Қаердан эшитибди?
—Йўқ, ўзини олиб келибди. Эри дўппослаб, хушидан кетиб қолибди.
—Вой шўрим. Қайси хонада экан.
Латофат ховлиқиб ўрнидан турди.
—Қизишманг ойи.
Юринг олиб бораман, лекин ёнига қўймаяпти экан.
—Тур, нега ўтирибсан. Мени олиб бор олдига.
Латофат Муслимни ортидан халпишлаб кетди.


💫💫💫💫


—Пулим бор, хохлаганимни қиламан деб ўйладингми?
Латофат, Ботирни кўриши билан ёққасига ёпишди.
—Еғиштир онангни..
Ботир, Латофатни ўзидан итариб, Муслимга қараб гапирди.
—Ойи, қизишманг. Вазиятни билайлик.
Муслим, деворга суяниб қолган Латофатни елкасидан тутди.
—Бизга сизни аризангиз керак.
Милиция ходимлари, Латофатни олдига келди.
—Сиз шошманг, ариза ёзиш қочиб кетмайди. Мен қайнонам билан гаплашиб олай.
Ботир бемалол гапирди.
—Биз гаплашиб олайлик, кейин сиз билан гаплашамиз.
Муслим, Милиция ходимларига гапирди.
—Сизлар ишингизни қилаверинглар. Биз гаплашиб олайлик.
Ботир йўл бошлади.


💫💫💫💫


—Назо, нега уйланишига қараб турдингиз?
Ахир ўзи шунча хотин бўлсак.
Камола, уйда хеч ким йўқ эканидан фойдаланиб, Назо билан гаплашиб олмоқчи бўлди.
—Бу хабарни бир кун олдин эшитдим. Хабарим йўқ эди.
Акасини катта қарзи бор экан, шуни эвазига синглисини берибди.
—Барибир, бунга йўл қўймаслигингиз керак эди.
Хали анави илон хам етиб келса, ана томоша.
—Кўп қолмайди, хали кўрасиз. Марям билан иккисини, думини чугаман бу уйдан.
Назо, қатъий гапирди
—Шундай қилинг. Ахир бизга бошқаси керакмас, ўзимиз етиб ортамиз бу бойликларни бўлишга.
Камола кулиб қўйди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍8😢2
#У‌ткинчи_дунё


#No_35


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Хуллас шикоят ёзганингиз билан, ўзингиз ютқазасиз.
Менга бу ишлар, хеч нима эмас. Шунчаки озгина йигитларимни вақтини олади холос.
Мунирани мендан олиб кета олмайсиз, мен сотиб олганман қизни. Пулини тўлаб олиб кетаверасизлар, менга хеч қандай минус томони йўқ.
Ботир бепарво гапирди.
—Сиз шу холга солсангиз хам, жим ўтиришим керакми?
Латофатни жазаваси қўзиди.
—Йўқ. Бемалол ариза ёзинг.
Сен..
Ботир, Муслимга қўлини пеш қилди.
Хамма қарзингни бугуноқ топиб келасан, машинани калити хам эсингдан чиқмасин.
Ботир ўрнидан турди.
—Бизни давойимиз йўқ.
Эр ва хотинни ўртасида бўлиб турадида
Латофат мулойим гапирди.
—Энди ўзингизга келдингиз.
Мен хам ўзимдан ўзим урмадим. Айби борки калтак ейди.
Сиз манабу пулни ишлатиб туринг, яна керак бўлса сўрарсиз.
Ботир, чўнтагидан бир пачка пулни чиқариб, Латофатни қўлига бериб, ташқарига чиқиб кетди.
—Мунира хам яхши қиз эмас ўзи. Шундай эрни йўлга солишни билмайди. Қани эди мени эрим шунақа бўлса
Латофат қўлидаги пулга қараб гапирди.
—Ойи, сал қолди. Шунча пулни қаердан топиб берардим.
Муслим, кўйлагини иккита тугмасини бўшатиб чуқур нафас олди.
—Сени чигал вазиятга ташлаб қўярмидим. Дадангни бу ахволи хам, бизга фойда бўлди.
Энди хеч нима қилолмайди, биз режаларимиз томон олға қадам босамиз.


💫💫💫💫


—Ойижон, мен сиз билан қолмоқчи бўлдим.
Мени хохламадингизми?
Мен ёруғ дунёни кўришни хохлагандим, сизни юзингизни кўришни хохлагандим.
Сизни яхши кўраман онажон.
Чақалоқни овози ва йиғисидан Мунира, чўчиб кўзини очди.
Ўрнидан турмоқчи бўлганда, қорнидаги қаттиқ оғриқдан ётиб қолиб, қаттиқ ихради.
—Сизга мумкин эмас, ётинг жойингизда.
Ҳамшира елкасидан ушлаб секин жойига тўғрилаб ёткизиб қўйди.
—Менга нима бўлди?
Мунира хамон оғриган жойини ушлаганча гапирди.
—Ҳомилангиз ичингизда нобут бўлибди, кесарча кесиш йўли билан олиб ташлашга мажбур бўлдик. Қовурғангизга хам шикаст етган, қимирламай ётишингиз керак.
—Нима? Қанақа хомила?
Мунира йиғламсираб гапирди.
—Билмасмидингиз? Сиз хомиладор экансиз..
—Йўқ, болам...
Мунира қорнига қўлини қўйиб, бақириб юборди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44😢3
#У‌ткинчи_дунё


#No_36


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Доктор, бемор ўзига келди. Ўзини уриб тинчланмаяпти.
Ҳамшира хонадан югуриб чиқиб, Докторга гапирди
—Тинчғантирувчи тайёрланг.
Доктор хонага кириб, Мунирани махкам ушлади.
—Ўзингизни босинг.
Доктор қаттиқ гапирди.
Мунира, сал ўзини босди.
—Уколни уланг.
Доктор ҳамширага қаради. Ҳамшира тезда уколни жўнатди.
—Доктор, чоки очилиб кетибди.
Ҳамшира, кийимига қон сизиб чиқган Мунирага қараб докторга гапирди.
—Эртароқ чақириш керак эди. Шунчаликка етгунча, қараб турдингизми?
Доктор жахл қилди.
—Кучим етмади.
Ҳамшира айбдорона гапирди
—Тез тайёрланг, чокини янгилаш керак.


💫💫💫💫


—Сен кимдан сўраб, тез ёрдам чақирдинг?
Ботир, Марямни сочидан судраб уйга олиб кирди.
—Нима ўлиб қолишига хам қараб туришим керакмиди?
Марям, сочини ушлаб гапирди.
—Сенга нима эди. Ўладими қоладими?
Ботир, Марямни силтаб ташлади
—Ўз болангизни хам нобут қилибсиз, одам шунчалик бўладими?
Марям, Мунирага ичи ачишиб йиғлаб гапирди
—Бу нарса бўлмаганда хам, туғилмасди у бола.
Ботир ерда ўтириб қолган Марямни қулоғи тагида бақириб гапирди.
—Нега, қачонгача шундай ўтмоқчисиз. Шунча аёлни бахтини ўғрилаб. Сизга фарзанд керак бўлмаса, бизга керак.
Марям алам билан гапирди
—Пулинг бўлса, кўчадаги хамма фарзанд бўлади.
—Пулингиз бўлмасачи?
Марям, Ботирни гапини бўлди.
—Бўлади. Мен ўзимга ишонаман. Мен ўлгунимча пулсиз қолмайман.
Ботир керилиб гапирди.
—Эртага нима бўлишингизни билмайсиз. Сув хам бир текисда оқмайди, шундай экан ўзингизга бунчалик катта бахо берманг.
Марям, қатъий гапирди.
—Сени анча тилинг чиқиб қолди, кўрмаганни кўргани қурсин. Бир гадойвачча эдинг.


💫💫💫💫


—Қизим, яхшимисан?
Латофат шифтга тикилганча ётган, Мунирани олдига кириб секин гапирди.
—Нийятингизга етдингизми?
Мунирани кўзларидаги ёш, ёстиқга сингиб кетарди.
—Мени нийятим бу эмас қизим. Сени бахтли кўришни хохлагандим. Ўзинг хам эпсиз қиз бўлдинг, битта чолни хам эплаб солиб, пулини шилмайсанми?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍8
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ  ТУН💫                                                 
🍃✨Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг...

🌙Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин.

⭐️Аллохга омонатсизлар тонгда ғойибона дийдор кўришгунча Азизлар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КЕЧАСИ УХЛАШДАН АВВАЛ ТОМИЗИНГ ВА ЭРТАСИГАЁК КУРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ТИКЛАНАДИ‼️

Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қайта тиклаш — мумкин. Ҳам табиий, ҳам осон усул билан.
🔖(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)👇

https://dexxpress.uz/kristal-8.1/
https://dexxpress.uz/kristal-8.1/

✅ХОЗИРОК КУК ЁЗУВ УСТИГА
БОСИНГ ВА СИЗНИ КИЙНАЕТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!

👩‍⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин Азизларим!

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰2🤔2
ИМКОН

Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ...

Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар.

Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар.
" Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар.

У йигит фаросатлигина экан.
Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди .

Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди :

- Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан .
Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар

Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади .

Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди :

- Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ...

Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради :

-Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ...
Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍8
— Орзулари бисёр, ниятлари эса самимий бўлган қиз эдим. Аммо мени орзуйим ва ниятларим орасида, ўзимдан 15 ёш катта инсонга тегиш ёқ эди.
Ҳаммасига сабаб дугонамни уйига бир кеча ётгани борганимда бошланди.
Орадан бир ҳафта ўтиб эса онаси уйимизга совчиликка келди.
Бошида бундан ҳурсанд бўлдим. Чунки дугонамни акасини ёқтирардим. Ўша куни мендан бахтли инсон ёқ эди. Аммо аммо мени у учун эмас. Балким дугонамни иккита хотини бор тоғаси учун сўраб келишган экан.
Бу сўзларни эшитган оним ўзимни ёқотиб қойдим. Аммо мени томоман адо қилган иш отамни бу тойга розилиги бўлди...
Тойим куни эрим деб аталмиш эркакдан олдин дугонамни акаси хонамда мени...
❤8
Ғазабланиш оқибати ёхуд синган ойнанинг оғир бадали.

Дам олиш куни. Бир бола уй ичида ўйнар эди. Ўйнаб туриб бехостан деразани синдириб қўйди. Ойнанинг қарсиллаб синган товушини эшитган онаси кела солиб айюҳаннос қила кетди. “Ҳа, қўлгинангузилиб тушсин сани илойим!.. Дадаси мана бу ярамасни қилган ишига қарамайсизми, деразани синдирди?!.. Қачон бундо ота бўлиб, болангизни уришасиз а?!..”.
Бу гаплар эрга оғир ботди ва ғазаб билан келиб, бор аччиғини болага сочди. Қараса ҳовлининг бир четида тахта бўлаги ётган эди. Ўшани олиб болани савалай кетди. Ҳали санмисан ойнани синдирадиган, дея боланинг кафтларини очиб таёқ билан шарақлатиб роса урди. Бола йиғлаб, чинқирар эди. Аммо ота шу топда нима қилаётганининг ҳам фарқида эмасди. Чунки, хотиннинг бояги ачитма гаплари уни ўз мувозанатидан чиқарганди. Яхши гапга илон инидан чиқади, ёмон гапга мусулмон динидан, деган сўз гўё мана шу ҳолатда ўз ифодасини топгандек эди.
У жонидан ортиқ кўрувчи ўғлини, жигарпорасини уриб чарчагач, бошини чангаллаганча ҳолсизланиб ерга ўтириб қолди. Куннинг аввалиданоқ бутун кайфияти бузилиб, дили хуфтон бўлди. Кейин сиқилиб кетганидан кўчага чиқиб кетди.
Бола эса оғриқдан ингранган кўйи базўр ўрнига етиб олди. Анча вақтгача кўз ёшлари тинмай, нафас олишга ҳам қийналиб, ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб ётди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб қолган, даҳшатдан ўзини билмай ҳиқиллаб ётарди. Баданидаги оғриқлардан ҳам кўра, қалбига етган зарбалар алами уни кўпроқ қийнарди. Зеро, у дадасини жуда ҳам яхши кўрарди. Дадаси ҳам уни чексиз яхши кўрар, мен сен билан фахрланаман ўғлим, сен менинг ҳаётим давомчисисан, катта бўлсанг олим бўлиб, қори бўлиб мени масъуд қиласан, қиёматда бошимга тож кийдирасан, дея алқаб қўярди. Аммо бугун у отасини умуман танимай қолганди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21
• Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.
• Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.
• Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.
• Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.
Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11😢5
#TAVSIYA

😥 Yigʼlab oʼqiladigan satrlar

🌀 Psixologik maslahatlar, ibratli roliklar

🧏‍♀Oiladagi ajrimlarga sabab va yechimlar

👩‍❤️‍👨Er~xotin munosabatlari va nozik masalalar

👩‍👧‍👦Bolalar tarbiyasida onaning roli

🥗Sog‘lom ovqatlanish

👍Ro‘zg‘or uchun foydali lifehaklar

⚡️Motivatsiya va meditatsiya

💕Kayfiyatni ko‘taruvchi postlar

https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli
https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli
❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzandingiz matematikani oson o'rganib, har kuni mentorlari tomonidan darslarida qattiq nazoratda bo'lishi xohlaysizmi?

Qalan uz platformasi bilan buning iloji bor🤩. Platformada farzandingiz bilimi diagnostika (bilimidagi kamchiliklar aniqlanib) qilinib, shunga mos, qiziqarli va individiual matematika darslari beriladi.

Farzandingiz matematikani oson va qiziqarli tarzda o'rganib, har kuni misol ishlagani uchun 2 ming so'mdan keshbek ham oladi. Yig'ilgan keshbeklarni oy oxirida hisoblab o'z kartangizga yechib olishingiz ham mumkin 💸.

Videoni oxirigacha ko'ring va HAVOLA orqali ariza qoldiring 42% chegirmaga ega bo'ling:

👉 HAVOLA

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Оқибатни унутган аёл:

«Бева синглингиз уйимдан кетсин»

— Ака, жон ака, бир иложини қилинг. Бу пиёниста эрим умримни хазон қилди, болаларимнинг пешонасига “ўғрининг боласи” деган тамғани қўйди.
Барча нарсаларимизни тортиб олишди. Бутунлай кўчада қолдик. Қарз сўраб, бир нечта дўстлариникига борсам, бари ўзини олиб қочди.
Тўғри-да, эрим қамоқда, мен аёл киши бўлиб икки болам билан беш миллионни қандай қайтараман?

Нилуфарнинг олдида мунғайиб ўтирган болаларини бағримга босдим.

— Майли, бир иложини топаман. Ўзингни қийнайверма, болаларни ҳам қўрқитиб қўйибсан. Қани, Дониёр, Элёр, туринглар, акаларинг билан ўйнанглар.

Комил оғир хўрсинди-да, беш миллион пул топиш йўлларини ўйлай бошлади.

— Саида…
— Комил аёлини чақирдию, қандай гап бошлашни билмай, каловланиб қолди.

— Ҳа, нима дейсиз, тинчликми?

— Нилуфарнинг аҳволини кўряпсан. Терговчилар тунов куни ишхонамга келиб, 30 кун ичида қарз миқдори қопланиши лозимлигини айтишди. Шунга ҳовлини сотиб, бошқа уч хоналик уй олсакми, деяётгандим. Кейинчалик яна ишлаб, бундан ҳам яхши ҳовли-жойлар қиламиз. Ахир биттаю битта синглим.

— Комил ака, ўйлаб гапиряпсизми? Эри урганида ҳафталаб қоларди. Тишимни тишимга қўйиб чидардим, “Ҳа, майли, кетади-ку барибир”, деб. Бир ойдан буён бизникида. Болалари бир-биридан тарбиясиз. Анави каттаси Насибани турткилагани-турткилаган. Бечора қизим ўз уйида бева аммасининг ўғлидан калтак ейи­ши қолувди. Энди уй-жойни ҳам бўшатиб беришим керакми? Бекорларнинг бештасини айтибсиз!
Уй сотилмайди!
Болаларингизнинг ризқини қирқманг. Иссиқ уйи­мизни совутманг.

— Нималар деяпсан, Саида? Ахир у менинг синглим! Сен тарбиясиз дея атаётган норасидалар эса жиянларим! Бизникидан бошқа қаерга борсин?
Ўйлаб гапиряпсанми? Икки опамнинг шароитини ўзинг яхши биласан-ку. Қайнонаси бир кунга ҳам дод дейди. Ахир ака бўлиб синглимга кўмаклашмасам, Аллоҳнинг олдида қандай жавоб бераман?

— Яхши. Сизга ўз аёлингиз, фарзандларингиздан кўра, ўша синглингиз ва жиянларингиз афзал экан-да! Биз кетамиз! Истасангиз, уйни сотинг, пулини пиёниста куёвингизнинг қарзлари учун тўланг!

— Саида, қаерга кетасан? Мени ҳам тушунсанг-чи. Онам ҳам Худонинг зорини қиляпти-ку.

— Онамникига! Етар шунча сабр қилганим.

Саида болаларини олди-да, барча нарсаларини йиғиштириб, онасиникига кетди. Қайнонаси, эри, қайнсинглиси қанча тўхтатишга ҳаракат қилмасин, ўз фикрида қатъий туриб олди. Ота уйига келгач, келинининг олдида ўзини хотиржам тутишга ҳаракат қилдию, барибир, уддалай олмади.
Онасига дарду ҳасратини тўкиб солди.
Отаси аввалига бу воқеалардан хабар топгач, куёвидан ранжиса-да, қизига буни сездирмади. Ярим тунда чол-кампир айвон сўрисида ўтиришар экан, ичкаридан Саиданинг болаларини жеркиб-жеркиб ухлатаётгани эшитилди. “Ўчир овозингни, қани тез, ухла. Сенинг хархашанг етмай турувди. Йўқ даданг, ҳеч қанақа уй ҳам йўқ. Кўзингни юм, ухланглар”.

Нозим ака оғир хўрсинди-да, аёлига юзланди:

— Эр йигит дегани шундай бўлиши керак. Сингилга кўмаклашиш, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоялаш аканинг вазифаси. Комилжон тўғри иш қилибди. Қизинг оғирроқ бўлиши керак эди. Саидага айт, эртагаёқ қайтиб бориб, кечирим сўрасин. Иссиқ ўрни совимасдан. Эртага икки норасидани етим қилмоқчими? Бундай келишмовчиликлар ҳар бир оилада бўлиб туради.

— Мен ҳам айтдим, дадаси. Нима қилай тушунмаса?
“Мен каталакдай уйда турмайман. Тўрт болани қандай эплайман, қайнсинглим бир ой ҳам ўтирмасдан ишга тушаман деб туриб олади”, деяпти.
Майли, ҳайдаманг, тура турсин. Келин билан яхши чиқишади.

Комил уйни сотиб, куёвининг қарзларини тўлади. Уч хонали уй сотиб олди. Синглисини ишга, жиянларини кўп қаватли уй яқинидаги болалар боғчасига жойлаштирди. Хотини ва болаларини кўргани ҳар ҳафта қайнотасиникига қатнади.
Аммо қайсар Саида қайтишни хоҳламади.
Уларнинг орасига Саиданинг ота-онаси ҳам, Комилнинг аяси ҳам тушди.
Комил тақдирга тан бериб, эндиликда қайнотасиникига фақатгина фарзандлари учун келадиган бўлди.

Орадан вақт ўтгани сари Саида ота уйига бегоналигини ҳис этиб борар, келинининг таънали кесатиқлари жон-жонидан ўтиб кетарди......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍6
Укаси ҳам хотинини ҳомиладор деб, кўнгли тусаганини муҳайё қилар, жиянлари бироз шўхлик қилса ҳам, уришиб берадиган бўлди. Саида барига чидаб, хатоларини англай бошлади. Бироқ эндиликда Комил келганида ярашиш ҳақида оғиз очмай қўйганди. Келинининг ҳар кунги найранглари, болаларини турткилашига ортиқ чидаб бўлмасди.
Ачинарлиси, укаси хотини билан тил бириктириб олгандай, опасига қўпол муомалада бўла бошлади. Тушлик пайтида болалари билан дам олаётган Саида ҳовлидаги бақир-чақирдан уйғониб кетди. Хонанинг ҳовлига қараган деразасидан аста мўралади.

— Жонимга тегди ҳаммаси! Болаларига тарбия берса бўлмайдими?! “Кўрмаганнинг кўргани қурсин”, деб шуни айтишса керак-да! — дея келини ошхона йўлагида туриб, ҳовлида машина юваётган эрига бақирарди.

— Ҳа, нима бўлди дейсан яна? Жиянларим нима қилибди?

— Кечагина олиб келинган олмадан бир дона ҳам қолмабди-ку.
Ойижон “Мен келгунимча олмали пирог тайёрлаб қўйинг, олиб кетаман”, деганди. Энди нима қилдим?
Бу оч болаларнинг дастидан музлаткичим бутунлай бўшайди чоғи.

Келини вайсай-вайсай ошхонага кириб кетди.
Укаси хўрсинди-да, ўзича алланималарни пичирлаб, жаҳл билан ишини давом эттирди. Саида ортиқ бу уйда яшай олмаслигини, торми, кенгми, ўз уйи, оиласи бўлиши, бир пайтлар қайнсинглисига кўрсатган ҳунарлари қанчалик оғир ботганини ҳис қилди.
Ўша кечаёқ нарсаларини йиғиштириб, янги — кўп қаватли уйига отланди. Қайнонаси, эри ва қайнсинглисидан кечирим сўради.
Акалари билан ўйнинг ҳар томонига югуриб юрган болаларининг қувончини кўриб, ўзи ҳам роҳатланди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
❗️ПСИХОЛОГИК ТEСТ

🔵 Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? Марҳамат жавоблардан бирини танланг ва батафсил ўзингиз ҳақингизда янги маълумотларни билиб олинг

Жавоби
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

☘Дунёни борича севинг...
Атрофга назар ташланг, нақадар гўзал олам, ҳайратланарли табиат, қуёш ва ойнинг ўрин алмашинуви ва хаттоки бу дунёда борлигингизни ўзи бир мўжиза...

🌸Соғ эканингиз учун, оилангиз бағрида эканлигингиз учун, умуман олганда сизда бор  жамийки неъматлар учун шукр қилинг...

🌙Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!❤️

Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга бўлак,
Янги тонгингиз муборак!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Forwarded from Post Bot
Қошингизга пиёз қўйиб юринг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

Рамазон олди ширин овқат қилиб фарзандлари йўқ қўшни онахонни кўргани киргандим. Онахон жуда хурсанд бўлиб қўлимга бир дона пиёз тутиб қошингга қўй дедилар. Ғалати одат экан-а десам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Қизлар энди гўзаллик салонларига ва косметологга боришни ҳожати йўқ! Чунки энди 3 минг сўмлик пиёзни қандай ишлатиш секретини биласиз.

Онахонни айтишича бир дона пиёзга 2 томчи...

Батафсил...👇
❤6
ЕРДАГИ ҚУЁШ! (Ҳаётий бўлган воқеа)

2012- йил май ойларида эди.
Бир 90 ёшли онахонни жумага сўнгги манзилга кузатиб бердим.

Шунда Қарши шаҳридан икки аёл, тахминан ёшлари 70-75 ларда аёллар ,келиб онажон деб йиғлашмокда эди.
Мен ҳайрон бўлиб сўрадим???

Тошкентлик эмассизлар шекилли?- деб, бошка қизларидан сўрадим.

Шунда Тошкентли қизлари Қаршида ҳам икки қизлари борлигини айтишди.

Қаранг...
Бу аёлни эрлари Қаршига иш билан бориб,- келиб юрганларида бир аёлни никоҳларига олган эканлар.
Тошкентдаги бу аёл билмаган эканлар.
Вақти келиб, Қаршидаги аёлдан икки қиз кўришган ва у аёл сил касал бўлиб ётиб қолган.
Қизлар эса10-12 ёшда. Онага қараша олмаган.
Шунда эр бу катта хотинга :- сенга бир сиримми айтаман, биламан сен ақлли сабрли аёлсан.
Мен ,бундан 14 йил олдин бир аёлни никоҳимга олган эдим. Икки қизим бор, аммо у аёл ҳозир сил касал бўлиб қолди.

Тошкентдаги сил касалликлар шифохонасига даволанмоқда. Врачлар умрлари оз қолди, уйга олиб кетинг дейишди. Қаршида ҳеч кими йўқ. Илтимос , шу аёлни икки қизим билан уйга олиб келсам, ўзимизни уч қизимиз билан катта бўлишса , сен бу аёлни парвариш қилсанг. Чунки, бу аёл мен Қаршида ишлаганимда, менга кўп ёрдами теккан ...нима дейсан?- деган эканлар .

-- Аллоҳ раҳмат қилсин онажон дебдилар :- нега вахлироқ этмадингиз, дарров олиб келинг, қани қизларингиз- деб ўзлари касалхонага бирга бориб, у бемор кундошни етаклаб уйларига олиб келган эканлар.

Икки қизи, сочлари битлаб кетган, озғин, оч наҳор экан.

Дарров уйга жойларни қилиб, чўмилтириб ,иссиқ овқат бериб, парвариш қилибдилар.
Ҳар куни қўй ёғи билан ўпкаларини силаб, қайноқ сутларни бериб, муолажа қилибдилар.

У аёл, кундошни меҳридан яна беш йил яшабдилар.
Ҳар орқаларини силаб, йўталдан тинкаси қуриган аёлни эркалаб ширин сўзлар билан кўнглини кўтарсалар, йиғлаб қиблага қараб :
- Опажон Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мени кечиринг қизларимни сизга топшираман, уларга яхши қаранг, мендан кейин ҳам дебди...
Аммо сизни шунчалик олийжаноблигингизга қойил қоляпман.
Биласизми, тунда ҳар куни сизга Аллоҳдан умр сўрайман ,илоҳим шу қизларни роҳатини кўришингизни, ҳеч қачон танангиз заҳмат чекмаслигини сўраб ётибман .

Илоҳим умрингиз узоқ бўлсин. Беш қизни роҳатини кўринг;- деб қучоқлаб йиғлабр экан.
Беш йил, меҳрдан, дилдор суҳбатдан баҳра олиб, кундош парвариши сабаб қизлари катта бўлиб, кўз ўнгида, отаси-ю жигарлари билан, беғам- беташвиш катта бўлишаётганини кўриб хотиржам вафот этибдилар.

Мана қаранглар- беморни, мусофирни дуоси сабаб онахон жума куни 90 ёшда қазо қилдилар.
Ҳақиқатдан ҳам, беш қиз ниҳоятда ўзига тўқ яшашар экан. Ҳеч нарсадан кам қилмасдан, беғам -беташвиш ҳаёт кечириб, ўғли бордан зиёда қизлардан роҳат -фароғат кўриб яшабдилар.

Бу ёшларга ўрнак бўлсин.

Қаршилик аёлни икки қизлари онажонимиздан зиёда қараган, меҳри дарё, бағри кенг онамиз- деб кўз ёшлари шашқатор бўляпти.
Ҳа жанозада ўтириб, ҳозирги ёшларни баъзи келинларни арзимаган смсларга никоҳдек муқаддас нарсани бузиб, болаларни етим қилиб юрганларни эсладим.

Азизларим!!!

САБР- билан, меҳр билан, ўзимиздан гўзал амалларимиз қолсин.

Бу онахонлар, бизчалик ўраниб юрмаган, ҳаж умрани кўрмаганлар .
Эр измидан, ҳаётни, никоҳни муқаддас сақлаган АЁЛДИР!!!

Тақводор, бундай ЖАННАТИЙ АЁЛ;-- яъни САИДАПОШШАХОНДЕК ОНАЖОНЛАР ҳаёти бизга ўрнак бўлсин.

ФЕРУЗАХОН ОТИН ҲОЖИ ОНАМИЗДАН...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51