📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Оилавий бахтга эришишнинг оддий, синалган усули (воқеа)

Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва дадажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган дадам қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага ўтдилар…
«Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан! Жонимдан тўйиб кетдим, онажон!» — деб, онамни маҳкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: «Хўп, қизим, хўп, қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Дадажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос, қизалоғим, доим ёнингдамиз» — деб мени овутдиларда, ошхонага олиб ўтдилар.
— Куёвингизнинг қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтади, доим баҳонаси тайёр. Гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузук-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жаҳл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон…
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдилар-да, бир оқ қоғоз ва қалам олиб, қоғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
— Маша шу чизиқнинг чап томонига куёвимнинг айбларини бирма-бир ёзиб чиқ.
Мен:
— Нега, онажон? — деб сўрашимга эътибор ҳам бермадилар.
— Ёз, ёз, сен ёзавер…» — дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан қоғозга ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтади. Менга жаҳл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради» каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим:
— Онажоним доим «яхши» дейдиган куёвларининг аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, қоғозлари тўлиб кетсин…
Ёзиб тугатдим-да, онажонимга қоғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадилард-а, қоғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
— Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълининг рўпарасига, чизиқнинг ўнг томонига унинг ўша феълига сенинг ўзинг қиладиган жавобингни ёзиб чиқ» — десалар бўладими?
— Ёз, ёза қол! — мен жавоб ёзмай ҳеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтадилар» нинг рўпарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан;
«Менга жаҳл қиладилар» нинг рўпарисига — «Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман» каби ўзимнинг уларга жавоб ҳисларимни амаллаб қоғозга туширдим.
Онажонимга узатар эканман «Куёвингиз-да, ҳаммасини бошлайдиган!» дедим. Онам қўлимдан қоғозни олдилар-да, қайчи билан ўрта чизиқдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларининг ёмон феъллари ёзилган бўлагини ғижимлаб, ахлат челагига ташладилар. Менинг қўштирноқ ичидаги «феълларим» туширилган қоғозни ўзимга узатдиларда:
— Қизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган «феълларинг» турибди. Ҳозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги қоғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, ҳазм қиласан. Куёвим сенинг қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Ақлингни йиғ. Ўшандан кейин ҳам «Йўқ, мен ҳақман!» десанг биз рози, — дедилар-у, менинг қўлимга қоғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар. Мен нима бўлганини англаб-англамай уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдим-да, ўз қўлларим билан ёзган чиройли «феълларим»ни ўқий бошладим. Ўқир эканман, «Наҳот мен шунчалар ёмон аёл бўлсам, наҳот менинг турмуш ўртоғим шунчалик феълимга чидаб яшаётган бўлсалар?!» — дедим.
Мен ўзимнинг шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб норасида ўғлимни тирик етим қилишимга, ўзимни эса бебахт қилишимга бир қадам қолганлигини сездим. Хушёр торттим-да, турмуш ўртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мен юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжайиним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят
— Бугун кун бошқачами? — дедилар. Мен эса уларга шундай дедим:
— Сизни менга тақдир қилиб берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин. Энди бутун ҳаётимиз бошқача бўлади…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍8
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

🌙Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!

🌙Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

✨Тунингиз осуда ўтсин!

✨Ҳайрли тун азизларим!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг– Якшанба тонги муборак бўлсин!


Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Forwarded from ㅤ via @Textrabot
❌Хотинимни ер қабул қилмади…

Кеч бўлдиямки қабр қазилмаябти,
Ҳамма хайрон нега унақа бўлди..

Гўрков қабр қазишга ожиз…

Хотинимнинг гуноҳи шу қадар кўпми?

❗️Аёл нима гуноҳ қилган эканки қабр чиқмади. Давоми
❤2
Айбдорлик ҳисси

Биринчи фарзанди дунёга келганда у ўғлини ҳалол, етук, комил инсон бўлсин дея Комил деб исм қўйди. Орадан икки йил ўтар-ўтмас иккинчи фарзанди ҳам туғилди. У иккинчи фарзандига Умид деган исм танлади. У фарзандларини билим олишига жиддий эътибор қаратарди. Орадан йиллар ўтиб катта ўғли ўқитивчи, кичиги эса физик олим сифатида ном қозонди. Бироқ кутилмаганда катта ўғли пора билан қўлга тушиб қамалиб кетди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай кичик ўғли ҳам қандайдир аёлга илакшиб оиласини ташлаб бутунлай кетиб қолди. У отасиз қолган набираларига қараб унсиз йиғларди. У икки фарзандини ҳеч кимдан кам қилмай, билимли қилиб ўстирди, бироқ уларга Худони танитмаган эди.

Оқил Тўрақул


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жонинг омон бўлсин
ДУГОНАЖОНИМ!❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕОНИ_КЎРИНГ

Бир куни кичкина овсин катта овсинига эрим олиб келган ҳаражатлардан овқат қилманг дейди. Кичик овсинни эри ҳам бу суҳбатга қўшилиб энди рўзғоримиз бошқа дейди. Шу пайт акаси келиб қолганди. Акасини ҳам уйдан чиқиб кетилар деб укаси уйдан ҳайдади. Охиригача кўрмасангиз бўлмайди...😥

ДАВОМИ
...👇👇
❤9👏1
НУҚТА?!

Устоз ўз талабаларига бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
- Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
- Нуқтани – дебди биринчи талаба.
- Қора нуқтани – дебди иккинчиси.
- Қора ва қалин нуқтани – шошиб жавоб берибди учунчи талаба.
- Афсус, – бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. – Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз.
Ҳаётда ҳам худди шунақа бўладида. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍3
МЕНГА КЕЛГАН МАКТУБ АСОСИДА:
«БУ НЕ СИНОАТ?!»
Мен Тошкентлик,Нодираман.Ёшим ўттиз бешда.Отам етмиш беш ёшда оламдан ўтдилар.Онам ҳали ҳаёт.Етмиш ёшни қаршиладилар Аллоҳга шукр.Сиз билан дардлашгим келди опажон.Ҳаётим, нафақат менинг ҳаётим,бутун оиламиз,акаларим,опаларим барчамизнинг ҳаётимиз ниҳоятда чигал.Турмуш зарбалари бошимизга тушавериб,ғам қайғу кўравериб шунчалик кўксим дард аламга тўлганки, баъзан кўксимни тўлдириб келаётган фарёдни чиқаргудек бўлсам дунё ёниб кетадигандек туюлади.
Опажон...Бир бошдан айтиб берсам сизга,оилада беш фарзандмиз.Иккита опам,иккита акам ва мен.Ота онам заводда ишчи эдилар.Собиқ Иттифоқнинг аксарият аҳолиси каби улар ҳам замонавий,ўша давр шароитидан келиб чиқиб яшаш тарзини белгилаган,сал ўрисларнинг яшашию,юриш туришига яқинроқ табиатли кишилар эдилар.Биринчи бахтсизлик оиламизга тўнғич опамни узатганимизда келди.Бўлажак куёв руҳий касал,руҳий касалликлар диспансерининг рўйхатида тураркан.Буни тўйдан кейин билдик.Опам тақдир дебми,ёки эл юртдан истиҳола қилибми,ажрашмади.Оиламиздаги бешала фарзанд ҳам бошқалардан ажралиб турардик.Мақтаниш бўлмасину,ҳаммамиз келишган,ниҳоятда чиройли эдик.Ҳамманинг ҳаваси келарди.Айниқса мана шу Дилдор опам парилардек гўзал эди.Ажрашиб қаерга ҳам бораман,чиққан қиз қайтиб сиғмас деб яшади шўрлик опам жинни эр билан бир умр.Поччамнинг касали насл суриб фарзандлари ҳам ақли ноқис бўлмасин деган ҳадик бор эди ҳаммамизда.Аниқландики,поччамнинг касали ирсий эмас,орттирилган,автоҳалокат натижасида шу кўйга тушган экан.Опам тўрт боласининг ташвиши,рўзғор ташвиши,ҳаммасини ўз бўйнига олиб чидади.Мусофирда ишлаб ўғил уйлантирди,қизларини эса чиқаролмади ҳали....Ҳаммаданам кенжа жияним Ҳакимжонга ачинаманда...Ўн икки ёшидан бери ишлайди бола.Мактабдаям дуруст ўқимади.Опамнинг ғами устига ота онамга акаларимнинг ғами ҳам қўшилди.Катта акам Рустамжонга ўзи танлаган қизни унаштирдик.Кичик акам Русланга эса танлаган қизи йўқлиги сабаб қариндош уруғлар тавсия қилган қизни унаштирдик.Орзу ҳавасли эдилар ота онам.Тўйларини бир кунда ,дабдабали қилиб ўтказдилар.Тўй ўтиб,келинларнинг ҳовлимизга зеб бўлиб юриши ҳам узоққа чўзилмади.Тўйнинг иккинчи куни Руслан акамнинг хотини,кичик келинойим уйдан бегона эркак билан қочиб кетди.Бошқа йигит билан аҳду паймони бор экану,ота онаси рози бўлмаган экан унга тегишига.Тўй ўтгач ўша йигит уйимизнинг орқасида тонг оттирибти бир кеча.Бегона эркак деганим ўша йигит экан.Қуда томон қайтариб берган тўй харажати синган кўнгилни,дил жароҳатини битказармиди опа?Ҳали бу яра битмай туриб яна бир ғам бошимизга тушди.Рустам акам келинойимнинг бўйида бўлиб қолганини онамга билдириб,барчамиз суюниб турган маҳал,яна тақдир бизни синаб кўришга аҳд қилди.Келинойим ҳомиладор бўлдию,руҳий хасталик бошланди унда.Гулдек гўзал,бамаъни ва камсуқум келинойим бир кунда тап тайёр жиннига айланди қолди.Онагинам адойи тамом бўлдилар йиғлаб.Отам чўкиб қолдилар.Рустам акам эса суратигина қолди.Тўққиз ой не азобда ўтиб,келинойим паҳлавондек ўғил туғди.Ҳаммамиз туққач тузалади деб умидвор эдик.Дарҳақиқат келинойим бир мунча тузалдиям.Фақат карахт эди.Онам ва мен болага ҳам қарардик,унга ҳам.Бир кун опам шамоллаб қолиб мен уникига боришимга тўғри келиб қолди.Онам тушлик тайёрлаш учун ошхонага чиқибтилару,овқатни тайёрлаб олиб киргунларича келинойим боласини бўғиб ўлдириб қўйибти.Қиёмат бўлди уйимизда.Шундан сўнг акам яшамади.Келинойимни ота уйига олиб бориб қўйиб келишди.Бинойидай юрган келинойимнинг жинни бўлиб қолгани жумбоқлигича қолди.Акам виждони қийналибми,ёки хотинини яхши кўрарканми,бир неча кун ўтиб бориб қайтариб олиб келди.Хотини қочиб кетган Руслан акам эса ич этини еб битирди ҳам номусдан,ҳам омадсизликдан.Орадан бир йил ўтиб акамга Самарқанддан бир қизни олиб беришди.Акам уйландию,кўп ўтмай оёғига қанақадир яра чиқди.Қанча даволатмайлик,қанча қаратмайлик ҳеч тузалмасди яра.Акам оқсоқланиб юрадиган бўлиб қолди.Бақувват,оппоқ,келишган акам озиб тўзиб бир аҳвол бўлиб қолди.Бу орада катта қизи туғилди.Шу қизи туғилдию,яра ўз ўзидан тузалиб,билинмай кетди.Акамга худо икки қиз бир ўғил бердию,аммо рўзғорига хайр барака бермади.Дилдор опам
❤40👍3
Россияга,ёнига

чақириб олиб ишга жойлаштирди.Ҳар тугул яхшигина ишлаб,пул жўната бошлади.Анча кам-камчилигини тўлдирди.Эрта суюнган эканмиз опажон.Ишга кетаётган пайти акамни машина уриб кетди.Акамнинг қўл телефонидан опамга телефон қилиб билдиришипти касалхонадан.Охирги қўнғироқ қилган рақами опамники эканда,шунга дўхтирлар шу рақамга чиқишган экан.
Опам билан касалхонага етиб бордик.Опам юрак оғриғи ва хафақон орттириб олгани учун уни киритмай ўзим кирдим акамнинг олдига.Оҳ опажонимай,акам шунчалик чиройли эди ётганида.Кўз олдимиздалигига кўзимиз ўрганиб қолган эканми,аҳамият бермаган эканман.Акамнинг бошида турган кекса рус ҳаким ва ёшгина ,чиройликкина ҳамшира ҳам бир бирларига «Ниҳоятда хушсурат экан.Ақл бовар қилмайдиган даражада чиройли йигит экан»дейишди бир бирларига.Руслан акам роппа роса қирқ кун комада ётди.Охири дўхтирлар сунъий нафас аппаратидан узиб қўйиш учун рухсат сўрашди мен ва опамдан.-Бемор бу ҳолатда йиллаб ётиши мумкин дейишди улар.Шифохона пуллик,биринчи ҳафта бепул сақлашиб,кейинги кунлар ҳар кунига пул тўлаётган эдик.Акамда эса тирик жондан асар йўқ,фақат шу нафас берувчи мослама ўпкаси ва юрагини ишлатиб турганди.Ноилож кўндик.Э воҳ,жигаримизнинг ўлимига розилик бердик опажоним...Акамни охирги марта кўриш учун опам билан кирдик палатасига.Опам акамнинг юзларини силаб ўпиш учун энгашганда кўз ёшлари акамнинг юзига томди.Ишонасизми акамнинг киприклари пирпираб кўзини очишга ҳаракат қилди.Мия фаолиятини кўрсатаётган монитор сигналлари тезлаша бошлади.Ҳамшира чақириб келган профессор ҳанг манг бўлиб қолди.-Бу мўъжиза,мўъжиза бу дерди кекса профессор тинмай.Орадан бирор соатлар чамасм вақт ўтгач,акамнинг бошида юрак,мия ишини акс эттираётган мониторлардан кўз узмаётган профессор ва унинг атрофидаги дўхтирлар бир бирига «Ақл бовар қилмайди.Инсон организмининг биз билмаган қанча қанча сир синоатлари бор а?Мўъжиза!»деб бош қимирлатиб ҳайронликларини ифодалашарди.Профессор мени ва опамни имлаб чақирди.Опам билан акамнинг ёнига бордик.Акамни ўраб турган ҳакимлар бизга йўл беришди.Акамни кўриб йиғлаб юбордик.Руслан акам киприклари қоп қора,йирик кўзларини очганча мен ва опамга қараб турарди.Қарашларидан ақли жойидалиги,бизни таниётганини англаш қийинмасди.Бизга қараб кўзига ёш қалқди акагинамни ҳам.
Икки кун ўтгач,акам ўзи нафас ола бошлади.Гапиришга эса мажоли йўқ,ҳолсизлиги сабаб кўзларию нигоҳлари билан сўзлашарди биз билан.Худога минг ҳамду саною,шукрона айтиб уйга телефон қилиб бу янгиликни айтдик.Ўзику катта акамиз руҳий хаста хотин билан кўнгли синиқ,юраги тўла дардмасми,укасидан хавотир олиб бўлари бўлиб юрган экан.Ёш боладай ҳўнграб йиғлади акам бечора.«Қайтариб бергани рост бўлсин»дерди нуқул.Бу ёқда биз акам билан бўлиб Ўзбекистондаги кўргиликлардан бехабар эканмиз.Кичик опам,Нигор опам орамизда бахтлиси эди.Айтганимдек Аллоҳи Олам бизнинг ҳаммамизга тенгсиз чирой бергани учун бадавлат оиланинг фарзанди унга севиб уйланган эди.Поччам тижоратчи,бой бадавлат,бунинг устига имонли ва ақлли инсон эди.Мана шу поччам мия саратонига учраб оғир аҳволдамиш.Опам билан бу гапни эшитиб росса йиғладик.Ўзимизча барча кўргуликларимизни Собиқ Иттифоқнинг барча фуқарроларидай атеистик руҳда тарбияланган ота онамизнинг намоз ўқимасликлари,Исломдан йироқликлари билан боғлаб бешала фарзанд ҳам намозни канда қилмас,қизлар ҳижобда эдик.Сиғинганимиз ҳам,соғинганимиз ҳам фақат худо эди.Опам шўрлик «Эй худо,сенгагина талпиниб,сендангина умидвор эдикку,нега бирини бериб,бирини оляпсан »дея зор зор йиғлади.Акам бир оз тузалиб юра бошлагач,билет олиб Ўзбекистонга қайтдик.Биз жанозанинг устига борибмиз опажон.Поччам вафот этган эканлар ўша кун.Бир сингилнинг эри жинни,аканинг хотини ҳаминчунин,яна бу синглининг тул қолиб дод солиб сочини юлаётганини Руслан акам кўтаролмади.Тахтадек қотиб қолди.Сўнг ҳушидан кетди.Акамни касалхонага олиб кетишди.Поччамнинг жумасини ўтказиб бордик касалхонага.Акамни даволаётган шифокор бизни хонасига чақириб ғалати қараш қилиб тургач деди:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33
-Беморни руҳий касалликлар шифохонасига ўтказишимиз керак.Руҳий хасталик аломатлари кучайиб боряпти.
Нима?!Бу яна не кўргулик?!Қанақа руҳий хасталик?!
Шифокорнинг қолг

ан гапини ҳам эшитмай Руслан акам ётган палатага чопдим.Кирсам...Опажон...Ўша пайт дод солсам дунё куярмиди...Руслан акам маъносиз кўзлари билан шифтга қараганча қўлидаги газетани майда майда қилиб йиртиб ўтирарди.
-Ака!Акажон?!
Ёнига бориб баланд овозда чақирдим.Акам мени танимади.Қарамадиям.Шунақа қилиб Руслан акам жинни бўлди қолди.Отам бу ғамни кўтаролмай йигирма кун ўтар ўтмас қазо қилдилар.Онамнинг дийдалари қотиб қолган бўлса ҳам ғам кўравериб энди фиғонлари осмонга ўрлади.-Сизга суяниб юргандимку...Мени ташлаб кетдингизми ёлғиз қилиб бу ғамларга?Мани полвон кўрдингизми?»дея йиғлардилар онаизорим.
Жон жаҳдимиз билан Русда ишлаб пулга сотиб олиш мумкин бўлган ҳамма нарсани сотиб олдик.Руслан акамнинг ҳам рўзғорини ўзимиз тортиб,кўпдан кўп қилдикки кам қилмадик.Бир йил олдин Руслан акам дунёдан ўтди.Акагинамни кўриб ич ичимдан бўзладим.Кийимлари кир,парваришсиз қолиб кетган экан.Ахир биз келинойимга ойма ой пул жўнатиб турардик уч юз,тўрт юз доллардан.Шу акам учун эмасмиди ахир?!Ҳатто ўлик ювувчи ҳам «Майит озроқ хорланибтида...»дебти.
Мана катта акам,опамнинг қизлари бўй етиб қолишди.Келган совчилар отаси,онаси руҳий касал деган гапни эшитиб қайтиб кетишади.Яқинда орқаваротдан бир гап эшитдим.Бир отин айтибтилар бизнинг оила ҳаққида.Эмишки бизга пари қўшилган эмиш.Шунинг учун чиройли эканмизу,бахтсиз эканмиз....Пари инсон билан яшолмасмиш....Бу кулфатлардан қутулиш учун дуохон,парихонларни чақириб совлиқ сўйиб,маросим ўтказишимиз керак экан.Мен эса бидъатларга ишонмайман.Худодан келадиганни банда даф қила оларми ахир?
Бир ёзганингизда парилар ҳаққида ёзганингизга кўзим тушганди.Улар ким ўзи опа?Қандай қилиб инсонларга қўшилиб қолади?
Маслаҳатберинг опажон,нима қилай?Балким ўқувчилар бирор маслаҳат беришар....
Оққа кўчиргувчи Лейла.

Бу ҳикояни бир синглимизнинг илтимосига биноан,унинг айтганлари асосида ёздим.Бир оз таҳрир қилганимни ҳисобга олмаса,айнан,сўзма сўз ўзгартиришсиз ёздим.Фикрларингиз,синглимизга маслаҳатларингизни кутаман.

ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОДДА ОДАМЛАР.

Эски дўппи, ямоқ тўн кийиб,
Номаҳрамдан кўзини тийиб,
Бир-бирига ҳиммати ийиб,
Яшар эди содда одамлар.

Ҳар йил ёзда том сувоқ қилиб,
Гўштни тузлаб, ҳалтага илиб,
Жамиятда ўрнини билиб,
Яшар эди содда одамлар.

Ғайрати жўш урарди ишда,
Иморатлар бўларди синчда,
Икки-учта қўй сўйиб қишда,
Яшар эди содда одамлар.

Оёғида керзавой этик,
Эшак миниб, етаклаб хўтик,
Хотири жам, билмасдан ҳадик,
Яшар эди содда одамлар.

Қаноатли бўлса ҳам фақир,
Оқибати оламга татир,
Бирор матта сепмасдан атир,
Яшар эди содда одамлар.

Дарвозага қулф осмасдан,
Зарра-ушоқ кўрса, босмасдан,
Ҳашарлардан асло қочмасдан,
Яшар эди содда одамлар.

Зеб бермасдан ҳовли-жойига,
Қизғонмасдан ошу чойига,
Ўхшаб худди Хотам Тойига,
Яшар эди содда одамлар.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍11🔥4
Мен ота-онам розилиги учун суйган инсонимдан кечиб. Улар танлаган йигитга турмушга чиқдим.
Келин бўлиб тушган хонадоним, жуда яхши эди.
Ҳаммаси яхши эди, токи... ўша кунгача.
Эрим ҳизмат сафарига кетганди. Ота уйимга бориш учун қайнонам такси чиқириб берди.
Не кўз билан кўрайки, шафёр мени ўша тўйдан олдин суйган инсоним экан.
Йўлда у тинмай менга қараб қараб қўярди. Машиналар сийраклашган пайтда у аста гап бошлади.
—Санам мен ҳали ҳам сени севаман. Кел учрашиб турайлик. Ҳеч ким билмайди. Ахир сен ҳам мени севгансанку... -деди у менга бошқача қараб.
Кўзларим ёшланди.
У ҳақ мен ростдан уни севганман.
—Мен... -дейишим билан у...
❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

👩‍🍼 Кимки бу дуони ўз фарзандларига умри давомида бир марта бўлса ҳам ўқиса, фарзанди ёмон ахлоқдан ҳимояланади, ёмон дўстликдан ҳимояланади, ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан ҳимояланади, бало ва мусибатдан ҳимояланади.

Тез кириб сиз ҳам ўрганинг 🤗

Дуо бу ерда, 👇👇👇

https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi
https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi
❤4👏1
СИНОВ.

Мўминми, кофирми — синалмай қолмас,
Имтиҳон этгувчи чарчамас, толмас,
Синовдан ўтганни дўзахга солмас,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

Кимнидир бой этар, кимнидир мискин,
Иккиси бирдайин синовдир, лекин,
Сабрни берган Зот беради таскин,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

Висол йўқ ҳақ йўлда елмаганларга,
Ҳожасин "Аллоҳ", деб билмаганларга,
Синов йўқ дунёга келмаганларга,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

Кимдир соғ, кимлардир мажруҳ яшайди,
Ким базўр, кимлардир эркин ашайди,
Ким амал отида, кимдир бўшайди,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

Синовнинг шиддати — пайғамбарларга,
Сўнг унга яқинроқ бўлган зотларга,
Балолар келади мол-у жонларга,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

Дунёга келмоқлик ўзи имтиҳон,
Синовда баробар — фақиру ҳоқон,
Шайтоннинг ўқига кимлардир нишон,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🔥2
🔴BU MARAFONDA SIZ
🔴TOʻGʻRI OVQATLANISH
🔴TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI
🔴HAR 5 KUNDA MENYU
🔴HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
🔴BIR OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ

🔴DORI VA KAKTELARSIZ

OZISH
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ

Faqat bu shu marafonda qatnashgan ayol qizlarga amal qiladi

https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH

koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙ХАЙРЛИ ТУН
                ЯҚИНЛАРИМ 🌙
🌹

🌙Дуода Роббимни йўқлаймиз
ҳар кун,
✨Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз
ҳар кун.
💫Яна уйғотсин деб, Қодир
Аллоҳим,
✨Тонглардан умидвор ухлаймиз
ҳар кун...

       💫Тунингиз осуда ўтсин
        ⭐️ХАЙРЛИ  ТУН⭐️
 


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
-Моҳирааа, Моҳирааа дедим нега мендан қочиб юрибсан???

Тикув хонасидан чиққан Моҳира Ҳамидни кўрмагандек бўлиб ўтиб кетаётганидан Ҳамидни жаҳли чиқиб уни тўхтатди.

- Сиз билан нимани гаплашаман?
Менимча гаплашадиган гапимиз йўқ.

Қизнинг кўзлари бир зумда ёшланди.

- Мени гапим бор, - дея Ҳамид Моҳирани қўлидан тутиб ўзини хонаси томон кета бошлади.

- Ҳамид акааа бу нимаси кимдир кўриб қолади, қўлимни қўйворинг  сиз билан бормайман, - дея Моҳира биров эшитмасин деб атрофга қараб секин гапирарди.

- Ҳеч ким кўрмайди, - Ҳамид Моҳирани хонасига олиб бордию ичкарига кириб ички тарафдан эшикни қулфлаб қўйди.....


Давоми 👇👇

https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi
https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🎀

💥БУГУН 13-АПРЕЛЬ
ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🧸

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍃Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌸 ДУШАНБА кунингиз хайрли ва барокатли
ўтсин, азизларим
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
ТАВБА

Атрофимдаги инсонлар қилган зулмим туфайли мендан юз ўгирдилар... Кунларнинг бирида уйланиб, фарзанд кўришга аҳд
қилдим. Уйландим, фарзандли бўлдим ҳам. Дилбандимга Фотима исмини бердим. Унга чексиз МЕҲР бердим. Фотима улғайган сари қалбимдаги ИЙМОНим ҳам унга қўшилиб орта бошлади. Қалбимдаги исён у туфайли чекина бошлаганди... Қўлимда ичкилик тўла қадаҳ бор эди, уни ичишимни истамаган Фотима уни туртиб юбориб, чил-чил қилди. Ўшанда у ҳали 2 ёшга тўлмаганди. Уни бунга қилдирган АЛЛОҲ эди.! Фотима катта бўлгани сари Аллоҳга ҳар қадам яқинлашиб борарканман, ичимдаги исёнлардан аста-
секин узоқлашдим. Токи Фотима 3 ёшга тўлгунга қадар... Тўлиқ учга тўлганида... ФОТИМА ЎЛДИ.! Молик Ибн Динор давом этади:
...~ Қизим Фотиманинг ўлимидан сўнг, ҳолатим аввалгидан-да баттарлашди. Каминада атрофимдаги мусулмонларда бор бўлган ва мени бу ҒАМдан қутқара оладиган <<САБР ЙЎҚ ЭДИ>>... Вақт ўтгани сари ҳаммаси ёмонлашиб борарди. Иблис мени қўғирчоқдек ўйнатарди. Шунгача бориб етдики,
Лаъин менга:
--- Бугун шунчалик қониб ароқ ичгинки, умринг
давомида ҳали кўрмаганинг сарҳушлик чўққисини
ЗАБТ қил.! ~ деди. Шу тариқа бу кечани сарҳушлик ила ўтказишга қарор
қилдим. Туни билан ичдим, фақат ичдим! Оқибатда
алғов-далғов тушлар кўра бошладим. Охири бир
ТУШни кўрдим: « Қиёмат куни эмиш! Қуёш пастдамиш, денгизлар
ОТАШ зўридан қуриб ётганмиш, ҳар нарсанинг ўлиги
ҳар томонда сочилиб ётармиш. Инсонларнинг бари
Қиёмат кунида эди, улар гуруҳ-гуруҳ, тўп-тўп
турардилар. Мен ҳам шу инсонлар орасида эдим.
Атрофда турли товушлар қулоққа чалинарди... Энг баланд эшитилаётган товуш эса:
--- Фалончи ўғли фалончи! Жабборга ҳисоб бериш
вақтинг келди! Қани кел! ~ деган овоз эди. Ҳар бир чақирилган одамнинг юзи қўрқувдан сиёҳ
каби қоп-қора бўлиб кетарди. Бир қанча киши
чақирилди ва ниҳоят менинг ҳам исмим... Товуш мени чақирарди:
--- Жабборга <<ХИСОБ>> беришга кел, ~ дерди. Шу заҳоти кўз очиб юмгунча атрофимдаги инсонлар
ҒОЙИБ бўлишди. Қиёмат, Маҳшар ери бўм-бўш эди.
Тўсатдан қаршимда бир МАҲЛУҚ пайдо бўлди, у жуда
ҳам ваҳший, даҳшатли ва қўрқинчли эди. Ўта кучли
ва бақувват эди. Оғзини катта очганча мен томон
югуриб келарди... Кўрган манзарамдан даҳшатга тушиб, дуч келган
томонга қоча бошладим. Қочиб борарканман, қари ва
жуда озғин, нимжон бир ЧОЛга дуч келдим. Унга
бақирдим:
--- Оооҳҳҳ! Мени бу маҳлуқдан қутқаринг! У эса:
--- Ўғлим, мен жуда ЗАИФ бир қария бўлсам, сени
қандай қутқарай? Манави томонга қочиб кўр-чи,
балки ПАНОҲ топарсан, ~ деди. Мен у кўрсатган томонга қоча бошладим. Маҳлуқ эса
мени қувларди. Қаршимда "ДЎЗАХ ОТАШИ" чиқди!
Юзимга урилган қайноқ тафтидан жаҳаннам
даҳшатини борича ҳис қилдим! Маҳлуқ ва жаҳаннам
оарсида қолдим. Кейин ўзимдан-ўзим, бу маҳлуқдан
шу дўзахга тушиш учун қочганмидим, деб нола чекдим... Яна ортга қайтиб, ҳалиги чолни учратган томонимга
қочишга тушдим. Маҳлуқ менга етай-етай деб қолди.
Шунчалар қўрқдимки, ҳалиги қарияга ИЛТИЖОЛИ
боқиб: --- АЛЛОҲ ишқи ҳаққи, мени бу девдан ҚУТҚАРИНГ.!
Илтижо қиламан, қутқаринг! ~ деб ўтиндим. Қария менинг ҳолимга ачиниб, юм-юм йиғлади.
Кейин деди:
--- Кўриб турибсан-ку, сени қутқарар ҳолим йўқ. Бу
сафар манави томонга қочгин-чи, зора омон қолсанг. Гўё девонадек у кўрсатган томонга "учдим"... Маҳлуқ
ҳали ҳам ортимда эди. Менга етишига бир қадам
қолди. Мени тутиб олай деди... Шунда бир ТОҒ чиқиб
қолди.У тоғнинг устида бир гўдак ўтирар эди. Тоғнинг
бошқа томонларида бошқа болалар ҳам бор эди.
Уларнинг бари йиғлар эдилар. Йиғлаб-йиғлаб, ҳайқирар эдилар: --- Фотима! Отангга қара! Шунда ТОҒ устидаги гўдак Фотима эканини кўрдим. У
3 ёшида ўлиб, Жаннатга кирибди. Жуда қувониб
кетдим. Фотима ўнг қўли билан мени кўтариб,
Жаннатга ташлади, чап қўли билан маҳлуқни отиб
юборди. Мен бу ҳодисалардан ҳайратда эдим. Сўнг
худди тириклигидаги каби қизимни қучоғимга олдим! Менга:
--- Эй отажоним! ~ дея:
" ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР УЧУН ҚАЛБЛАРНИ АЛЛОҲНИНГ
ЗИКРИГА БЎЙСУНДИРИШ ЗАМОНИ КЕЛМАДИМИ?" оятини
ўқиди. Ундан сўрадим:
--- Қизим! Бу маҳлуқ қаердан чиқди? Дедики:
--- У маҳлуқ сизнинг д


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍5