📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик.
– Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю.
Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди:
– Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?..
Ана ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972».
Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкина

верди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди:
– Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди.
Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади:
– Ё қудратингдан!
Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди...

Рустамжон УММАТОВ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diniy topishmoq

Yakkayu yagona
2 dugona
5 ta askar
30 lashka
r...?

Javobi ...👇
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🍃🌹
🌹🍃



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Агар...

Сизни алдашса...
Сизга хиёнат қилишса...
Сизга таъна етказишса...
Сизни ташлаб кетишса, надомат қилманг...

Модомики, қалбсиз инсонлар орасида қалбини кўтариб юрганлардан бири экансиз бундан фахрланинг..!

Чунки ёлғондан, хиёнатдан, ҳасаддан ва ҳудбинликдан саломат қолган қалбингиз энг катта ютуғингиздир...

Зотан, Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан борганларгина нажот топади..!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍4
#Маслаҳат
Нон соладиган идишингиз ичига шакар солиб қўйинг. Сабабини билсангиз дахшатга тушишингиз аниқ‼️

Ёлғиз ўғлимга бувисини васиятига кўра қишлоқдан соддагина қиз олиб бердик. Бошида ҳаммаси яхши эди. Лекин бир куни тунда келинимни ошхонада яшириб бир иш қилаётганини кўриб қолдим. Яқиндан бориб қарасам нон турадиган идишга шакар соляпти экан. Қилган ишидан жахлим чиқиб бу нима қилганингиз десам, келиним “Ойижон мени кечиринг, илтимос ҳеч ким билмасин” дея сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонимни олиб, қизи бор барча танишларимни огоҳлантирдим.

Келинимнинг айтишича, нон турадиган идишга шакар солинса… Давоми👇
❤7
ҚИРҚ САККИЗ СОАТ

Онам қамоқда ўтирганимда хавотир олаверарди. Шундай хавотир олардики, ҳайрон бўлардим. Онанинг қалбини ҳис этмаганингдан кейин ҳайрон бўласан-да, нодон!
“Ахир, биргина Сизнинг ўғлингиз қамоқда эмас, юзлаб, минглаб ўғиллар бор, ойи, – дер эдим ҳазиллашиб. – Хавотир олманг!”
Онамга бу дардни енгил санаган эканман. Жоним соғ, хавотирга на ҳожат, деганман.
Онамни Зангиота туманидаги 1-сонли махсус юқумли касалликлар шифохонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштириб келганимга бугун қирқ саккиз соат тўлди.
Хайрият, яхши одамларнинг ёрдами билан Онамни қирқ саккиз соат олдин деразадан кўра олдим. Сал хотиржам тортдим.
Овқат ейишга ҳам мажоллари қолмаган эди. Кун бўйи “Тез ёрдам” машинасида кислород уланган ҳолда Онамни ётқизгани жой изладик... Ўпканинг олтмиш беш фоизи зотилжам, дея қабул қилмадилар. Аллоҳимнинг марҳамати ила юқорида айтганим манзилдан жой топилди... Алҳамдулиллаҳ.
Онажонимнинг дардга сабри баланд. Касал бўлганини билдирмаган. Болаларимни овора қиламан, деган.
Уловда ҳам ўзи базўр нафас оляпти. Болам, сизларни ҳам роса сарсон қилдим, дейди. Хижолат торяпти.
Эҳ, нодон! Касалликнинг шабадаси келиши билан онамни олиб олий турдаги шифохонага югурмайманми...
Ёнида тузалгунича хизматини қилай, десам, реанимацияга киритишмас экан. Ўша шифохонага ишчи, фаррош бўлиб жойлашсам, дегандим... Онамни деразадан кўриб, кўнглим хотиржам тортарди... Овқатини едириб қўярдим... Бошида ухламай қараб чиқардим...
Кўзларини очганда мени кўриб, ўзини уйдагидек ҳис этарди...
Қирқ саккиз соатда, эҳтимол, қамалганимда, Волидамнинг етти ой юзимни кўра олмай чеккан изтиробларининг заррачасини ҳам туймагандирман ҳали. Аллоҳимнинг марҳамати кенг – нафас олишлари тартибга тушибди. Шифокорлар шундай дейишди. Эртага ўша ерда ишлайдиган яхши бир врач йигит Онамнинг олдига кириб, ҳар бир ҳолатлари ҳақида батафсил айтиб беришга сўз берди. Аллоҳим ажрини берсин! Сира камлик кўрмасин!
Нега буларни айтяпман?
Сабаби оддий – Онангизнинг қадрига етинг. Зинҳор дийдиё қилмаяпман. Зинҳор бировдан таскин сўраётганим йўқ. Зинҳор одамлардан раҳм-шафқат тиланмаяпман. Бир мўмин ўлароқ биродарларимни огоҳликка чорлаяпман, холос. Бошқа сабаб йўқ.
Онамни жонлантиришга олиб боргач, Отамдан хавотирланиб, у кишини ҳам текширувдан ўтказдик ва ҳимоя учун бошқа шифохонага ётқиздик.
Биласизми, уйимиз бўшаб қолди. Худди ҳеч ким йўқдек. Отам, Онам уйда экан, қалбим тўла экан. Ҳеч нарсани ўйламас эканман. Уйқуларим бузилмасди. Эркалик қилишга Одамим бор. Зарда қилишим, нолишим учун Улар бор. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам – соғ-саломат. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам овқатланишяпти. Алҳамдулиллаҳ, Ота-Онам гапиришяти, биздан ҳол-аҳвол сўрашяпти. Алҳамдулиллаҳ!
Башарти, дуо қилишни истасангиз, телефонларни ўчиринг, хотиржам ухланг, Аллоҳни зикр қилиб ухланг ва тун ярмидан ўтгач, таҳажжудга уйғонинг. Хотиржам таҳорат олинг. Аллоҳга юзланинг. Ҳамма гуноҳларингизни эътироф қилинг. Ўзига тазарру этинг. Унга гўзал исму сифатлари ила мурожаат этинг. Қалбингизни фақат Роббимизга қаратинг. Ва ўшанда ўзингизнинг, Ота-Онангизнинг ва, жоиз топсангиз, бизнинг ҳаққимизга ҳам дуо қилинг...
Бу мақоланинг тагига ёзиб қўйиладиган шарҳ, босиб қўйиладиган ҳиссиёт белгиларини билмайману, амма тунда ўқиганингиз ўша Намоз ва Аллоҳга юзланиб айтганингиз ўша Дуо қабул бўлади, иншаАллоҳ!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жоним жонинга суварка😊😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥9👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўша пайтларда бу товусли жемперни киймаган аёл кам бўлган бўлса керак. 😅

Кун давомида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤3
ВАФОДОР ИТ

Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади.
Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.
Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.

Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН

✨🌙Азиз Қадри баланд
Қадрдонларим...
Дуода бўлинг.

✨🌙Дуоларимдасиз. Ўзингизни
эхтиёт қилинг.

✨🌙Хаммангизни Аллох ўз
панохида асрасин. Аллохга
омонатсиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК ДИНДОШИМ

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌷Пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
Дард...(ҳикоя)

Ўтириш айни авжига чиққанида хона эшиги қия очилиб, дастёр йигит Шойимқулни имлади. Қўлидаги рюмкани дастурхонга қўйиб, ташқарига чиққан эди, йўлакда қўшниси Собиржонга дуч келди. Ранги қув учиб кетган.
— Тинчликми? — хавотирланиб сўради Шойимқул.
— Кеннойимнинг тоби қочиб қолди, тезроқ бормасангиз бўлмайди. Қўл телефонингиз ўчирилган экан, тусмоллаб шу ерга келавердим…
Шойимқулни титроқ босди. Тоби қочиб қолгани йўқ, анчадан бери касал, аммо… бепарво. Бугун эрталаб ҳам: “Дадаси, эртароқ қайтарсиз”, деганига қарамай, улфатлари билан кайфу сафо қилиб юрибди. Дорихонадан дори олишни ҳам унутган…
Кўз олдига сочлари тўзғиган, кучли оғриққа дош бера олмай инграётган хотини Назира келди. “Дадаси, яхши келдингизми, дори ичсам ўтиб кетар”, дегандай бўлди.
Мана, икки йилдирки шўрлик азоб чекади. Унинг бу аҳволга тушишига… Шойимқулнинг ўзи сабабчи. Бироқ Назира бу тўғрида оғиз очмайди. Дардини ичига ютади.
…Қиш-қировли кунлар эди. Шойимқул уч-тўртта улфатлари билан чойхонада мириқиб дам олди. Тарқалишаётганида улфатларидан бири сал нордонроқ гап қилган эди, Шойимқул кайф устида: “Хотинидан қўрқмайдиган мана биз-да, марҳамат, уйга”, деб ҳамма жўраларини ярим кечада уйига таклиф қилди.
Назира болаларини ётқизиб, кўзи энди илинган эди, шовқин-сурондан чўчиб уйғонди. Маст-аласт улфатларнинг алмойи-алжойи гап-сўзлари ғашини келтираётган бўлса-да, билдирмай, уларни остонада кутиб олди.
— Онаси, қозонни ос, — деди Шойимқул.
Бундай буйруқларга кўникиб қолган Назира индамай ўчоққа олов ёқди. Овқат пиширди. Улфатчилик тонггача давом этди. Аммо…

Эртасига эрталаб хотини беҳуш йиқилди. Ароққа тўйган Шойимқулни уйғотиб бўлмади. Назира қўшниларни чақирди. Кекса момо дам солди, қандайдир гиёҳнинг илдизини майдалаб, чойга қўшиб ичирди. Оғриқ пасайгандай бўлди.
Бу ҳолат яна бир неча бор такрорланди. Аммо Шойимқул: “Хотин, ваҳима қилаверма, озроқ ўралиб ётсанг, ўтиб кетади”, деган гапдан нарига ўтмади. Кейинроқ врачлар Назиранинг дарди анча зўрайиб кетганлигини айтишди. Мана энди…
Шуларни ўйлар экан, Шойимқулни ваҳима босди. Худо кўрсатмасин, Назирага бир нима бўлса, аҳволи нима кечади. Минг хаёл билан касалхонага етиб келди. Икки кишилик хонада Назиранинг бир ўзи ётибди, ранги докадай оқариб кетган.
— Тузукмисан?
Назира бу гапни эшитмади чоғи, жавоб қилмади.
Шойимқул ўнғайсизланиб туриб қолди.
— Тузукмисан деяпман, ҳозир духтурлар билан гаплашдим, худо хоҳласа яхши бўлиб кетаркансан, — деди овози сал қалтираб. Аммо ўзининг овозини Назира тугул ўзи ҳам эшитмади, ишонмади ҳам. Чунки ҳеч ким билан гаплашгани йўқ. Коридорда дуч келиб қолган врач унга шундай қарадики, ҳаммаси тушунарли бўлди…
Ич-ичидан йиғи келди. Каравотнинг бир четига ўтириб, унсиз йиғлай бошлади. Палатага кириб келган ҳамшира қиз кимга қарашини билмай, турган ерида туриб қолди…

Абдулла Аҳмад


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49😢4👍3
Тўрт йилдан сўнг кўзи очилган аёл

Катта тезликда келаётган машина ғийқ этиб тўхтади.

— Нима бўлди, одамнинг юрагини ёрдингиз? – сўради аёл эрига қараб.

— Йўлимдан нимадир чиққандек бўлди… – эркак аста машинадан тушиб олд тарафга юрди. Хотини ҳам ортидан борди.

Машина ғилдираклари тагида кичкина кучукбола инграб ётарди. Оёғини босиб кетган кўринади… Эркак ах деди-да, хотинига нима қилдик, дегандек боқди.

— Хайрият, одам эмас экан, – ёқасига туфлади аёл. – Юринг кетдик, кечикяпмиз…

Шу пайт йўл четида катта ит кўринди. Лўкиллаб улар томонга чопди. Аёл кўрққанидан машина эшигига суянди ва эрини шоширди. Аммо ит одамларга қиё боқмай, кучукчани искади. Сўнг аламли бир алфозда увлади.

— Боласи шекилли… – бошини қашлади эркак. Аранг нафас олаётган лайчага қўлини теккизди.

— Дилноз, қара, ҳали тирик… балки шу атрофда бирор мол дўхтири…

— Эй, бунча кўнгилчан бўлмасангиз! Битта итга шунчами? Бўлсангизчи, ота-онам кутиб қолишди!

Ҳомиладор аёлини бетоқат қилмаслик учун эркак мажбур машинага ўтирди. Кетаркан, кўзгу орқали орқада қолиб кетган маҳзун она ит ва норасида кучукчадан кўзини узолмади.

— Ишқилиб, омон қолсин-да…

Ўша воқеа анчагача эсидан чиқмади эркакнинг. Орадан беш ой ўтиб хотини ўғил туққач эса унутиб ҳам юборди… Аммо тўрт йилдан кейинги бир мудҳиш воқеа унга ўша кунни эслатди.

Кўчада ўйнаб юрган ўғилчасини машина уриб кетибди. Ҳайдовчи қўрққанидан қочиб қолибди. Бир киши уни шошилинч касалхонага олиб борибди. Ота-она жон ҳолатда жонлантириш бўлимига келишди.

— Ўғлингизнинг жони омон, фақат… бир оёғи… ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Онаси аюҳаннос солди, ота эса бошини чангаллаб ерга чўкиб қолди. Боши гир айланиб кўз олдига инграб ётган кучукча келди.

— Бахтингга… ўша кучукча омон қолган бўлса керак, йўқса… – дод солаётган хотинига пичирлади у.

Аёл ҳам бирдан сергакланди ва ўзини эрининг оёқлари тагига ташлади.

Муҳаммадсолиҳ Раҳмиддинов


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍12😢2💯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​Гулдаста

✍Марҳабо Каримова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11😁2🥰1👌1
Ўғилми кизми онажоним десин мехрибон булсин!!!

Тўй тугади.
Қариндошлар ҳайрлашган, биров кетган, биров кузатган "ҳай-ҳай" бўлиб турган ҳовлида биров-бировни танимайдиган даражада гавжумлик хукмрон...
Маҳалла бошида дўкон очиб ўтирадиган Баҳри ҳола тўй боши- куёвнинг онаси Раънохонни одамлар ичидан қидириб топди.
-Айланай, чарчамейгина, тугатвооолдиз, ўргилей сиздан, Раънопошша, биринчи ўғил уйлашиз, "билмасез кере" диб ўйлаб ёнизга келдим.
Ўғлизам куёвмисан-куёв бўптида ўзиям, ўргилиб кетей, ҳали келин-қизимни олдиларига кириб кетмадиларми?!
Раънохон ҳайрон бўлиб "йўўўқ" деб бош силкиди.
-Ҳа вақтида кепман унда. Шу болезчи- энди келинни олдига кириб кетаётганида уч марта чақиринг, исмини айтиб хўпми?!
-Нимага тинчликми?!
-Ҳай соддасизда айланей, ирим-дирими шу, кўнгли- сиздан бўлинмасин дийман. Шу уч марта "Масруржўўўн, Масруржўўўн, Масруржўўўўн" дийсиз бўлди, ўргилиб "онам" диб бир-икки қарасин, хўпми?!
-Вой ман ўғлимни хижолат қилиб, бунақа қилолмийман, қўйинг, боламни қандоқ чақираман, уяламан-ей...
-Ҳай, ҳай қаёққа кетдиз энди, оббо, яхшилик қиламан десам...
Эшик олдида ўғли кўрингани сабаб Раънохон қизариб, ичкари уйга зинғиллаб кириб кетган эди...
Ўртоғи билан куёв либослари ярашиб турган Масруржон кўзи билан кимнидир қидириб ҳовли ўртасигача келди.
Ҳизматда идиш ташиб юрганлардан бирини тўхтатиб, онасини сўради.
-Вой бўйларингдан ҳоленг айлансин, азаматдек куёв бўпсан-а?! Онанг ўша- иииичкари уйга кириб кетдилар, борақол- унинг олдига пишиллаб етиб борган Баҳри ҳола куёвнинг елкасига қоқиб, ичкари уйни кўрсатиб юборди.
-Ойи, кираверайми?!- эшик олдидан овоз берди Масруржон.
Ичкари уйда Раънохон ўзича ниманидир қидириб турган бўлди.
Ўғли кириб келиб, энгашиб оёқларини қучди.
-Қўй, ўғлим, тур ўрнингдан- беиҳтиёр Раънохоннинг юзларидан ёш думалади.
-Йиғлаяпсизми?! Ойи?!
-Йўқ, ҳурсандчиликдан бу, қара, мана катта бўлиб уйланадиган пайтинг ҳам келибди. Кечаси уканг билан ёнимда ётишни талашардинглар. "Манга қараб ётинг, йўқ манга" деб... Аҳийри "ҳич қайсининггамас, осмонга қараб ётаман" дирдим. Ўғлим шунақа вақт тез ўтаркан-да"...
Масруржон ўрнидан туриб, жилмайиб онасини қучоқлади.
-Борақол ўғлим, келин кутиб қолмасин, бахтли бўлинглар, ҳамиша икки қўлим ҳаққиларингизга дуода бўлади!
-Ҳўп ойи, фақат сизга мана бу нарсани беришим керак.
-Нимани?!
Масруржон қўйнидан бир жуфт билак узук чиқарди.
-Ўғлим бу нима қилганинг?!
-Сизга, мани кўтариб катта қилган қўлларингизга- арзимас совға! Бу ҳали бошланиши, Аллоҳ насиб этса Ҳажларга юбораман, иншааллоҳ...
Масруржон икки юзидан ўпиб, чиқиб кетди.
Раънохон йиғи аралаш жилмайиб, ўғлининг тўйдан олдин кўп чиқимларини ҳоҳламай камайтирганини сабабини энди тушунгандек бўлди...

Азизахон


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤65👍15👏1
МУХАББАТИМ.

Инобат хола эшикка суяниб,чуқур хўрсинди. Акмалга нима дейди? Бу олтинчи жойдан қайтиши, ҳаммасида бир хил жавоб...
Хола ҳорғин қадам ташлаб,ичкарига кирди. Ўғли уйда йўқ эди. Устахонасида бўлса керак.Инобат хола тугунини хонтахта устига қўйиб, тўшакка ўтирди ва кўзларини юмди. Кимнингдир олдида изза бўлишдан қочиб,совчиликка доим ўзи боради.
Чунки ўғли…
Эшик ғийқиллаб очилди. Акмал эшик тутқичини маҳкам ушлаганича, онасининг ҳузурига кирди. Акмалнинг юзи истарали,қоп-қора қош-кўзлари чиройли.Кўрган одам борки ҳавас қилади,лекин оёғи… Акмал туғилганида Инобат хола кўп азоб чекканди.У пайтлар тиббиёт унчалик
ривожланмаганмиди ёки операция қилдириш расм бўлмаганмиди, қийналиб туғилган боланинг оёғига шикаст етди. Инобат эса шундан кейин фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолди. Ширингина болакай уч
ёшида қийналиб қадам ташлади. Ёлғиз, тағин бунақа болага қаноат қилмадими ёки бу бир баҳона бўлдими, эри ҳам ташлаб кетди. Инобат йиғлади-сиқтади, нажот йўқ, овунди. Боласини ёлғиз ўзи катта қилди. Мактабни битирганида институтга киритишга қурби етмаслигини
тушунди ва ўғли шу пайтгача ўрганиб олишга улгурган ҳунарига йўл берилди.
Мўъжазгина ҳовлининг девори олинди ва кичикроқ ҳужра солинди. Акмал алоҳида эшикли шинам устахонада этикдўзлик қила бошлади. Мижозлари кўпайди, ҳунари билан бирга рўзғорларига ҳам барака кирди,она-бола йиллар давомида шу бахт сари ҳаракат қилганларини
тушунгандек бўлдилар. Лекин бу бахт навбатдаги муаммо олдида
йўққа чиқиб турибди.Уйланадиган вақти келди, ҳатто бир оз ўтди ҳам. Акмалга ҳеч ким қизини бермади. Унинг одобига, меҳнатига ҳавас қилдилар,соппа-соғ такасалтангларга ўрнак қилиб кўрсатдилар, лекин ҳеч ким қизини бермади. Унга ачиндилар, онасига ачиндилар.Лекин она тинимсиз эшик қоқди,йигит умид билан кутди. Қиз бермадилар.
Такасалтанглар уйланиб кетди,кўримсиз қизлар-да тенгини топди. Акмал бўйдоқлигича қолди.
Шу…

Акмал онасининг кўзига бир қарашдаёқ ҳаммасини тушунди. Шунинг учун нима бўлди деб сўраб ўтирмади. Она-бола чой ичдилар ва Акмал яна устахонасига чиқиб кетди.
Агрономнинг кирза этигига мих ураётиб, ўйга берилди. Онаси ёрилса ҳам бўларди. «Сенинг ҳам тенгинг бордир болам» деб йиғласа, балки ёзилармиди?!
Ўшанда учинчи синфда ўқишарди. Мана шу этик эгасининг қизи Моҳира билан синфдош эдилар. Бир кун нимадир бўлди-ю, муаллим Акмални Моҳиранинг олдига ўтқазиб қўйди. Эртасига дарсга келганларида парта устида «М+А=С» деган ёзув пайдо бўлганди.
Акмал ўчиришга улгурмади.Кимнингдир болаларча қилиғидан синфда гап болалади ва ҳамма Моҳирани эрмаклай бошладилар. Моҳира эса бор аламини йиғди ва уч сўзга жойлади:
«Турқинг қурсин, чўлоқ!».
Мурғаккина гўдак сумкасини ҳам олмай, оқ¬соқланганича уйларига чопиб келди. Ёстиққа бошини буркаб роса йиғлади,ўксиб-ўксиб йиғлади. Ҳеч бир айби бўлмаса-да, хўр¬ланганидан ўкиниб йиғлади. Биринчи марта ўзидан, шу ҳолида ташлаб кетган отасидан нафратланиб кетди.
Йиғлаганича ухлаб қолди.Эшик тақиллади. Ўқитувчиси Моҳира ва ва икки синфдошини олиб келган экан. Моҳира ерга қараб кечирим сўради,
ўқитувчиси меҳрибонлик билан эртага албатта мактабга боришини тайинлади. Мактабга борди ҳам, яна синфдошларига киришиб кетди ҳам. Лекин кўнглидаги яра битмади. Ўнни битирдилар ҳамки, Моҳирага бир оғиз гапирмади.
Кейинчалик катта бўлганларида, синфдошлар бир-бирларига меҳр қўйиб, бу дамлар ғаниматлигини тушунганларида Моҳира Акмалнинг йўлини тўсиб, қайта-қайта кечирим сўради. Лекин ўша машъум сўзлар Акмалнинг қулоғи остида янграйверар ва у тескари қараб кетарди.
Ҳозир Моҳира уч болали бўлган.Ўтган йили «ўн йиллик»да кўрди.
Барибир гаплашолмади…
Эшик очилиб, бир қиз кириб келди. Ерга қараганича бир пой туфлини узатди.
— Холам жўнатдилар. Мана бу туфлини тикиб бераркансиз.
Акмал пойафзални қўлига олиб, қизни ўриндиққа ўтиришга таклиф этди.
— Холангиз ким?
— Анзират хола борлар-ку, уйлари дўкон ёнида -жавоб берди қиз ердан кўз узмай.
— Ие, Анзират холанинг жиянимисиз, меҳмон экансиз-да,бўлмаса.
— Ҳа, Тепақўрғонданман. Холамга пиллага қарашиш учун ёрдамга
келдим-, гапини давом эттирди қорақош қиз ҳануз ерга қараб.
— Яхши. Бу туфлини тўлиқай.........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍6🤔1
лантириб тикиш керак,-деди Акмал бақувват қўллари билан чармни эзғилаб. Қаранг, анчагина сўтилиб кетган.
Қизнинг нигоҳи пойафзалга қадалиш олдидан Акмалнинг кўзларида бир тўхтаб ўтди ва Акмал ҳаммасини тушунди.
Қизнинг кўзлари... Бир қарашда сезилмайди, аммо диққат қилинса, ҳар икки кўзининг қорачиғи бир тарафга қараб туриши сезилади.
—Энди эртага келасиз, синглим.Мен чиройли қилиб тикиб қўяман.
Қиз йигитдан таралаётган меҳрни, энг муҳими ўзидаги нуқсонга ҳамдардлик ҳиссини ҳис қилди. Негадир умрида биринчи марта йигитлар билан,тўғрироғи, айнан шу йигит билан гаплашгиси келди.
—Пули қанча бўлади? Эртага қанча олиб келай?
Қизнинг майин овози, одоби Акмалга ҳам таъсир қилиб улгурганди.
—Анзират хола менинг ҳам холам, сиздан пул олсам уят бўлар.
Қиз хийла қизариб чиқиб кетди. Унинг ортидан қараб қолган Акмалнинг кўнглида ажиб ҳислар қолди.

Қиз эртасига ҳам, индинига ҳам келди. Акмал ишни чўзар, бу ҳолат икковига ҳам маъқул эди.
Пилла мавсуми тугагунича анча яқинлашиб қолишди. Қиз йигитнинг, йигит қизнинг нуқсонини тилга олмади. Ҳатто ҳамдардлик нуқтаи назаридан ҳам бу мавзу кўтарилмади. Янада қизиғи, дил-розига бир қадам қолдилар ҳамки, бу яқинликдан ҳеч ким хабар топмади.
Йигирма кунлардан кейин қиз дўкон эшигини ёпди ва четга тикилаётган туюлсада, нигоҳини Акмалнинг кўзларига қараб шундай деди.
—Акмал ака, эртага уйимизга кетаман. Сиздек дўст топганимдан хурсандман. Хайр -деди-ю, чиқиб кетди.
Эшик секин ёпилди ҳамки Акмал ўзига келмади. Наҳот, шунча йиллар излаган гавҳарини бир онда йўқотса?!
Тезда нима қилишини ўйлаб олди. Устахонани ёпиб, оқсоқланганича шоша-пиша бозорга йўл олди. Бозордан қизга чиройли рўмол, атир, холаси учун иккита иссиқ нон,қанд-қурс олди. Мўлжали - кеч кирганда аввал ўзи, кейин онаси билан Анзират холаникига кириш. Агар шулар ҳам йўқ деса…демак Акмал бу дунёдан тоқ ўтади.

—Пешанангда омад юлдузи чақнаб турибди. Катта иш устидасан, садақа қил болам,-деган овоз Акмалнинг хаёлини бўлди.
Қўл узатиб турган мўлтони аёлга пул узатди. Мўлтони аёл четга чиқиб, унинг ортида кичкинагина столга писта билан бирга лотерея билетларини ёзиб ўтирган чол кўринди.
Акмал таваккал қилиб битта лотерея олиб, танга билан қириб ўчирди.
Ютуқ яна битта чипталик экан, иккинчисиниям олиб ўчирди. Во ажаб! Шу ростми?! Эллик миллион!!!
Акмалнинг юраги ҳаприқиб кетди. Катта ютуқ чиққанлигини тасдиқлаган чол Акмалнинг чўнтагидаги бор пулга эга бўлди…

Тут шохлари уйилиб ётган ҳовли четидаги сўрида тўрт киши гаплашмоқда эдилар. Анзират хола Акмал олиб келган нон ушатилган дастурхон четини ўйнаганча босиқлик билан гапирди:
—Билмадим, болам. Бу бечора ҳам тегса сендек йигитга тегарда, болам, ўзимнинг қизим бўлса сенга қўш-қўллаб бермасмидим?!
Сени-ю, онангни билмасам экан…
—Холажон,-деди Акмал. Сиз фақат Тепақўрғонга бориб,синглингизга Холида яна бир-икки ой сизникида туриб туришини айтсангиз бўлди. Бу
вақтда улгурамиз. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.
Инобат хола билан Анзират хола кўзларида ёш билан ёшларга оқ
фотиҳа беришди. Тун ярим бўлишига қарамай, ёшлар ҳеч кимга билдирмай, Тошкентга йўл олдилар.

Энг яхши суяк шифокорлари Акмалнинг оёғига тиғ уришди.Кўзнинг энг моҳир жарроҳлари Холиданинг қорачиқлари устида иш олиб бордилар.
Мўъжиза юз берди. Ёки пул яна бир бор мўъжиза яратди. Ҳеч кимлари йўқ катта шаҳарда бир-бирларига ҳамдард бўлдилар.
Икковлон шаҳарнинг икки чеккасидаги шифохоналарда бўлсаларда, телефонда боғланиб турдилар. Умид ҳар нарсадан устун чиқди.

Тўй тўсатдан бошланган бўлса-да,эл суйган хонанданинг ширали
овози таралиб, тумонат одам тўпланди.
Келин-куёв ўтирган машина тўйхона олдида тўхтади. Акмал шахдам қадамлар билан келиб,Холидани кўтариб туширди.
Холида қайнонасининг шодликдан ёшланган кўзларига бир қараб, яна нигоҳини ерга қадаганча салом берди.
Даврага Анзират хола билан Инобат хола рақс тушиш учун чиққанларида Холида Акмалнинг қулоғига шивирлади:
—Лотерея ютмаганингизда ҳам сизники бўлардим…
Акмал завқланиб кулиб, Холиданинг қулоғига шипшиди.
—Ўзинг келмаганингда ҳам барибир сени топардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51🔥13
БИР ЮТИМ ТУПУК.

Шифохонада эканман, бир қизнинг аҳволи мени ларзага солди. Ўн гулидан бир гули очилмаган, ўн саккиз ёшлардаги бу қиз оғир хасталикка чалинганди.

Касаллиги инсонларга ибрат бўларли эди. Бечора қиз оғиз ракига чалинган, тупук безлари қуриб, ишдан чиққанди. Нам бўлмаганлиги сабабли оғзи қуриб, парча-парча бўлиб ёрилиб кетган, лабларида ҳам қон қотиб қолганди. Оғзи очилмас, тили айланмас, ютинолмасди.

Эй Аллоҳим! Бу нечук даҳшат, нечук ибратли бир аҳволки, ҳамма ижирғанадиган, туфлаб ташлайдиган тупук бечора қиз учун нодир-ноёб неъматга айланса!

Отаси бадавлат киши экан. Унинг фарёдларини ҳеч унутолмайман:

– Мадад бер, Аллоҳим! Бизларга ёрдам қил… Ожиз қолдик. Бир туфлам тупукка зор бўлиб қолдик. Уни тополмайман, сотиб ололмайман. Давлатим, кучим бунга етмайди. Мил-мил мол-мулким қизимга бир туфлам тупук олишга етмайди! – дея ёлворарди.

Аллоҳим! Бизга мадад бер. Сен бизларга чексиз неъматлар ато этгансан. Аммо биз буларни билмаймиз, қадрига етмаймиз. Фақат уларни йўқотгачгина тушуниб етамиз.

Яратган ҳар бир нарсанг бебаҳо ва қадрлики, бир туфлам тупукни сотиб олишга қурбимиз етмаяпти.

…Нақадар даҳшатли ҳолат эди.

Аллоҳим! Сен нималарга қодирсан-а! Нелар ато этгансан-а биз қадр билмасларга!

Оллохим бизни чорасиз, умидсиз қолдирма…🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢8😁2
Хижолатдан виждоним кийналди.

Иш билан кучага чикиб автобус бекатига бордим. 10 минутлардан кейин мен чикадиган автобус келиб тухтади. 
Чикдим. Шоферни оркасида жойлашган йуловчилар учун мулжалланган уриндикда гавдаси котмадан келган, покиза кийинган, кулогига наушник такиб олган чамаси 25-30 е"шдаги норгил бир йигит автобус деразасига тикилиб утирарда. 
Уни оркасидаги уриндикда эса кулида 2-3 та сумка, сеткалари билан е"шгина киз утирарди. 
Киз мени куриб дархол урнидан туриб жой бушатди. 
Рахмат кизим, умрингиздан барака топинг, деб уриндикка утирдим. 
Утирдиму, рупарамда утирган норгил гавдали йигитга хае"лим кетди. 
Тавба, хозирги йигитларга хайронманда, кизгинани юклари бор экан. Шу йигит жойини бушатса нима килар экана, хааа тарбиядан хам бор экан-да деб уйланиб кетдим. 
2-3 бекатдан кейин автобусга яна йуловчилар чика бошладилар. Улар орасида е"ши катта одамлар хам бор эди. 
Оркадан бир йигит келиб, халиги норгил йигитга: 
-Ошна, касал-пасалмасмисиз, иложи булса е"ши катталарга жой бушатсангиз савоб иш буларди, деб танбех бергандай булди. 
Халиги норгил йигит биз томонга угирилиб: 
-Йук, йук. Мархамат мархамат. Бемалол, ким утиради,- деб куллари билан ушлагични пайпаслаб ушлаб, даст урнидан турди. 
Шундагина мен ва йигитни туришга ундае"тган йигит уни нима учун урнидан турмае"тганини сезиб, бир-биримизга караб хижолатдан "лаб тишлаб" колдик. 
Норгил йигилнинг кузлари ожиз экан. Шошиб кулидан ушлаб уни жойига утказдик. 
Кунглим алланечук булиб кетди. Узимдан-узим уялиб кетдим. Уша йигитга рахмим келди. 
-Болам каерда тушасиз? -деб сурадим. 
-Фуркат кучасида. Хайдовчидан сурадим, уша кучага борар экан, - деб жавоб берди. 
Тугри бу автобусда Фуркат кучасига утса булади. Лекин у турт кучанинг кесишган жойида тухтайди. Тушгандан кейин 3 километрча пие"да юриш керак булади. 
Бу йигитни е"нида хамрохи хам йук экан, шунча йулни кандай килиб ожиз кузлари билан босиб утаркин, деб хавотирга тушдим. 
Кузи ожизни уялтирмокчи булган йуловчи йигит худди мени хае"лимдаги гапларни эшитиб тургандай менга секингина: 
-Холажон энди мен хам Фуркат кучасида тушаман. Бепарволик билан килган гунохимни ювишим керак. Сиз хавотир олманг, "ошнамни" узим манзилига кузатиб куяман,- деди. 
Йигитларни хаккига дуо килиб уз манзилимда тушиб колдим. 
Йулда кетяпману, беихтие"р кунгил бузилиб, кузларимдан е"ш калкиди. 
Бепарволигимдан ва бадгумонлигимдан узим уялиб кетдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25👍22