This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🤩🤩🤩🤍🤍💛🤍
🦋 Якшанба тонги муборак бўлсин!
🦋Бугун яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим!
🦋 Бугунги кунингиз барокотли ва омадли келсин!
🦋Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин!
🩵 Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг қадри баланд қадрли дилга яқинларим!
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤3
КУЁВ -- ЎҒИЛ .✍
--- Ойииии .
Ҳовлидаги сўрида кичик набирасини ўйнатиб ўтирган Жамила хола жиринглаган телефонини кўтариб , салом йўқ , алик йўқ асабий ойилаган қизининг овозидан сапчиб тушди .
--- Ҳа қизим тинчликми , набираларим яхшими .
Она худди қизининг гапини эшитмай қоладигандек телефонни овозини кўтарди .
--- Яхши ойи , яхши . Акам қанилар .
--- Акангни нима қиласан ваҳима қилма ....
--- Кеча ман акамга эртага дам олиш кунингизда болларимни олиб бораман . Бассейнга олиб бориб , чўмилтириб , ўйнатиб келинг дегандим . Ҳозир телефон қилсам қайнотамникига бораяпман дейдила .
--- Ҳа қизим борса нима қилибди . Ҳол аҳвол сўраб келади .
--- Эээ ойии мани болларимдан ҳам муҳимми шу иши . Хотинчаси айтгандирда .
--- Ҳааа муҳим , ҳамма ишидан муҳим шу иши . Хотини айтмади ман айтдим .
Улар ҳам ота онаси , болларини бобо бувиси , аёлини ота онаси . Акангни ҳаққи бориб кўриб кўриши . Хабар олиб , қўнғироқлашиб туриши ҳаққи , болам .
--- Ойии акам эркак киши , қайнонам , қайнотам деб юрмайдику .
--- Нега қизим , нима қилади айтса ? Куёвлар қайнота қайнонасидан хабар олса мавқейидан тушиб қоладими ?
Келинлар қайнона қайнотани хизматида турадику .
--- Ойиии
--- Ойилама , асабийлашма , ўзингни босиб ол .
Ахир қизим ўзинг хам бир эмас , икки эмас , уч ўғил ўстиряпсан .
Уларга инсоф , адолатни . Силайи рахмни . Бўлажак ёрининг ота онасини ҳурмат қилишни ўргатиб борсанг , ўзинг келинларингдан икки баробар ҳурмат кўрасан .
Қудаларингдан иззат кўрасан .
--- Унутма қизим биз акангга қандай Ота Она бўлсак , келинойингни Ота Онаси ҳам келинойингга шундай қадрли .
Келинойинг бизни қандай эъзозласа аканг хам қайноналарини шундай ҳурматлаши керак .
Шунда оила оила бўлади . Шунда қудачилик минг йилчилик бўлади .
--- Болларингни олиб кел , аканг келганидан кейин , ўйнатиб келади .
--- Хўп , ойи ўзиз уйда бўласизми .
--- Манку уйда бўламанкуя , ана эринг ҳам келдилар .
Келинг болам .
--- Иее адаси нега бодилар .
--- Ассалому алайкум ойи яхшимисиз .
Қайнонаси билан елка қоқиб кўришган куёв қайнонасини қўлидан телефонни олди .
--- Қайнона қайнотамни кўргани келдим . Сандан сўрайманми хотин .
--- Ё майликуя манга индамаган эдингиз .
--- Йўлим шу ёққа тушди , шундоқ кўриб кетай дедим .
--- Биз хам бормоқчи эдик . Кечга борсангиз ойижонларникига ўтамиз дегандим .
--- Худди уйда бир биримизни кўрмайдигандек телефонда гаплашишимизни қара хотин . Сизлар келаверинглар . Кечга олиб кетаман .
--- Хўп адаси .
Она қизининг хурсандчиликка тўла овозини эшитиб , елиб югуриб поччасига дастурхон тузаётган келинига мамнун қараб қўйди .
Биз оналар фарзандларимиз ўғилдир қиздир оилавий ҳаётга тарбиялашда эътиборли бўлишимиз керак .
Келин қилиши керак , куёвга шартмас деган ақидалар , баъзи беандиша гап сўзлар тўлақонли оила яратилишига тўсиқ бўлади .
Қўй сўёлмайдиган куёв қассоб бўлмаганидек , овқат қилолмайдиган келин хам ошпазликка ўқимагандир .
Ўргатиш , ўрганиш ўз қўлимизда .
Тўғрими онахонлар сизлар нима дейсизлар .
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍.

❤32👍16🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜 Ҳаётга табассум қилинг — табассум ҳам сизга бахт бўлиб қайтади.
🤍Бугунги кунингиз қувонч, омад ва яхши кайфиятга тўла бўлсин! ❤️⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤍Бугунги кунингиз қувонч, омад ва яхши кайфиятга тўла бўлсин! ❤️⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Эркак уйидан топмаганини кўчадан излар экан...
( хикоя )
Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурмаганмиз. Совчи келгач, учрашувга чиқиб
бўйлари баланд, келишган, ҳар қандай қизнинг оромини ўғирлайдиган йигитни кўрдиму ҳушимни йўқотдим. Айниқса, институтда дарсдан сўнг шахсий
машинасида мени олиб кетгани келганида, дугоналаримнинг ҳавас-ла қарашларини кўриб,
бахтимга ишонмасдим. Икки томоннинг хоҳиш- истаги билан тўйимиз бўлиб ўтди…
Турмушимизнинг биринчи кунларидан муносабатларимиз силлиқ кечди деб айтолмайман.
Тўғрисўзлигим, хушомадни билмаганим учун жуда қийналганман. Бундай кунларда турмуш ўртоғим «Сен аёл кишисан, керак пайтда тулки каби
аврашинг, илон бўлиб енгимдан кириб, ёқамдан чиқишинг керак», деб уқтирарди. Турмушдаги қийинчиликлар, қайнонамнинг инжиқликларига чидаб йилларни ўтказдим. Фарзандларимиз туғилди. Оиламизга ҳамманинг ҳаваси келарди. Турмуш ўртоғим болаларига жуда меҳрибон бўлиб, ҳурматимни жойига қўярди. Мен ҳам ўз навбатида шундай умр йўлдошим бўлгани учун Аллоҳга шукроналар айтардим. Шунчалар содда ва ишонувчан бўлганимдан унинг бошқа аёлларга ҳам ёқиши ва шу билан бирга чиройли аёлларга бефарқ эмаслигини билмаганман. Ёнимдаги одамнин «Фақат сени дейман», «Сендан бошқаси менга керак эмас!», «Сенсиз ва болаларсиз ҳаётимни тасаввур
қила олмайман» деган сўзлари ҳақиқатга тик боқишга тўсқинлик қиларди. Хуллас, шундай кунларнинг бирида турмуш ўртоғим оғир касалликка йўлиқиб, кундан-кун аҳволи оғирлаша бошлади.
Кўрсатмаган шифокору ўқитмаган домламиз қолмади. Унинг аҳволига қараб, эзилиб, болаларимга кўрсатмай йиғлаб оламан. Бир куни умр йўлдошим ёнига чақириб, «Нурхон, сен жуда яхши аёлсан, мехрибон она, вафодор турмуш ўртоқсан. Лекин мен сенга муносиб эмасман, кўз
ёшларингга арзимайман», деди. У оилавий ҳаётимизнинг ўн беш йили давомида юрган аёллари
ҳақида гапириб берди. Унинг ҳикоясидан «эрим ишда ушланиб қолди ёки машинаси бузилиб, кўчада қолди, шу сабаб уйга тунагани келмади», деган хаёлларим пучга чиқди. Ўша пайтларда бошқа
аёлларнинг қучоғида бўлганини билиб олдим. Ҳатто бир йил ёзда ишхонадагилар билан тоққа кетаяпмиз деб, бир рус аёл билан чет элда дам олиб келган экан. Қотиб қолдим. Бир томондан яқин одамимнинг хиёнатидан даҳшатга тушсам, бошқа томондан
шунчалар содда бўлиб, ҳеч нарсани билмаганимдан
ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Тўғри, баъзида шубҳа
пайдо бўлган, лекин хиёнат тўғрисида умуман
ўйламаганман, эримга жуда-жуда ишонардим. Балки мендан кейин кўпам қайғурмасин деб эрим буларни атай ўйлаб чиқаргандир, деган хаёлга ҳам бордим.
Лекин энг даҳшати у рост гапираётган эди. «Кечира
олсанг, кечир, бу дардни Аллоҳим сенга қилган хиёнатларим учун жазо сифатида берди. Энди ҳаммасини биласан. Хоҳласанг, мендан кечиб кет. Мен ҳаммаси учун сендан розиман...» деди у. Нима қилишни билмай, икки йўл ўртасида қолдим. Кечаси билан йиғлаб, кўзимда ёшим қолмади. Охири эрталабга яқин «Яхшими, ёмонми эрим, болаларимнинг отаси, қилган гуноҳлари учун жазосини тортаяпти. У юрган бўлса, демак, менда ҳам айб бўлган. Ахир айтишади-ку «Эр уйда топа олмаганини кўчада қидиради» деб... Яна ўзимча ният
қилдим «Агар турмуш ўртоғим тузалиб кетса, ҳеч қачон ўтган нарсаларни юзига солиб, уялтирмайман ва фақат мени дейиши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан». Эртасига ҳеч нарса бўлмагандек яна эримни парвариш қила бошладим. Қилган нолаларим Худойимга етиб бордими ёки эримни чин дилдан қилган тавбаси қабул бўлдими, у кундан-кун соғая бошлади. Қилган парваришларимдан сўнг бутунлай
оёққа туриб, яна ишига қайтди. Олдингидек яхши яшай бошладик. Энди у аввалгидан-да меҳрибон,
мен эса ҳушёрроқ эдим. Ҳозир бирор шубҳа туғилса, «Нурхон, сен эрингни қизиқтирмай қўйдинг», деб гўзаллик салонига йўл оламан. Сочларимни чиройли турмаклатиб, косметолог қабулига кираман. Уйга гўзал бўлиб қайтаман. Ўзим яхши топсам ҳам бундай вақтда пулни албатта эримдан оламан (бу менинг қоидам!) Бунда бир ўқ билан икки қуённи ураман.

❤41👍21
УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ...
Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди.
— Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, -дея хижолатлик билан бир пиёл гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди.
— Кимнинг қизисан?- дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди.
Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди. Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман"дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда. Бордик.
Изн сўраб, уйига кирдим. Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши.
— Хуш келибсиз, опа- деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим.
— Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади.
— Синглим,- деди хижолатомуз.- Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди. Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижрага олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим.
Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди. Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жаҳлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман...
Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди. ундан нон олдим, пиде олдим. Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим.
Эрим билан ифтор қилдик. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта:
— Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими?
— Макарон бор, ун бор,- дедим.- истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик.
Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик.
Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар. Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар:
— Биз бу йил биринчи бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми?
Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим:
— Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим. Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим.
Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан.
— Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим?
— Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин. Кейин биргалашиб Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлвориб дуо қиламиз дедилар...
Каналга уланиш👇👇👇

❤57🔥15😢3👍2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷ҒАНИМАТИМ—ДАДАЖОН
Юрагимга сиз дармон,
Сиз учун жоним қурбон,
Мен учун керак инсон,
Ғаниматим—дадажон.
Улуғлардан улуғ зот,
Сиз борсизки кўнгил шод,
Бахтимга бўлинг ҳаёт,
Ғаниматим—дадажон.
Суяганим аҳдимсиз,
Ишонганим тахтимсиз,
Омадимсиз, бахтимсиз,
Ғаниматим—дадажон.
Хурсанд юринг, эгманг бош,
Сиз менга доим сирдош,
Бағрингизга қўяй бош,
Ғаниматим—дадажон.
Давлатимсиз тожимсиз,
Жаннатимсиз ҳожимсиз,
Дада, менинг боримсиз,
Ғаниматим—дадажон.
Дуоларингиз-ку ўқ,
Меҳрингизни чеки йўқ,
Сиз борсизки, кўнглим тўқ,
Ғаниматим—дадажон.
✍Солиҳабегим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Юрагимга сиз дармон,
Сиз учун жоним қурбон,
Мен учун керак инсон,
Ғаниматим—дадажон.
Улуғлардан улуғ зот,
Сиз борсизки кўнгил шод,
Бахтимга бўлинг ҳаёт,
Ғаниматим—дадажон.
Суяганим аҳдимсиз,
Ишонганим тахтимсиз,
Омадимсиз, бахтимсиз,
Ғаниматим—дадажон.
Хурсанд юринг, эгманг бош,
Сиз менга доим сирдош,
Бағрингизга қўяй бош,
Ғаниматим—дадажон.
Давлатимсиз тожимсиз,
Жаннатимсиз ҳожимсиз,
Дада, менинг боримсиз,
Ғаниматим—дадажон.
Дуоларингиз-ку ўқ,
Меҳрингизни чеки йўқ,
Сиз борсизки, кўнглим тўқ,
Ғаниматим—дадажон.
✍Солиҳабегим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤9
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👏4
#Уткинчи_дунё
#No_151
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Хумора синглижон..
Розия ясан тусан қилиб, ошхонага кирди
—Лаббай..
Хумора Розияга қараб, хайрон бўлди
—Қаёққа кетяпсиз? Яна хозир шом кирар пайтда.
—Бир дугонамни туғулган куни экан, қўнғироқ қилиб тез кел деб туриб олди.
—Опа, ахир қизингизни тупроғи совумай туриб, туғулган кун тантаналарга боришингиз яхши эмас менимча. Хали бир йил хам бўлмади ахир.
—Мен хам ўзимни чалғитиб юраманда, қизини унутган деб ўйлайсанми?
Розияни кўзидан ёш оқди.
—Кечиринг, хато гапириб қўйдим.
—Хеч қиси йўқ, хали бу бола туғулса, хеч қаерга хам чиқа олмайман.
Розия қорнини силади
—Қачон қайтасиз?
—Билмайман, қолишим хам мумкин. Агар қолсам, сенга хабар бериб қўяман.
—Майли яхши бориб келинг.
Хуморани гапи тугамай Розияни телефони жиринглади.
—Ало, ха дугонажон. Хозир мана уйдан чиқяпман.
Розия, Хуморага қараб кетдим ишорасини қилиб, ошхонадан чиқиб кетди.
—Телефондан келган овоз, эркак кишини овози. Яна бир нимани бошлаб юрибди чамамда.
Хумора тез фартугини ечиб, газни ўчириб Розияни ортидан чиқди.
Катта йўл уйга яқин бўлганлиги сабаб, Хумора Розия ўтирган машина ортидан, таксида кета бошлади.
💫💫💫💫
—Бунча ноз қилдингиз яхши қиз?
Аббос, Муниса келиши билан столни тортиб ўтиргизди.
—Бу нима деганингиз?
Муниса столга ўтирди
—Бу учрашувни қанча кутдим ахир.
—Нима гапингиз бор эдики, шунча кутишга арзигулик?
Муниса қўлини столга қўйиб, Аббосга синчковлик билан қаради.
—Кутишга арзигулигим, бу сиз.
Аббос, Мунисани чиройли кўзларига тикилиб қолди
—Гапингиз бўлмаса, мен борақолай.
—Хечамда, бугун кечгача мен билан вақт ўтказасиз. Мен сизни севиб қолдим, умримни қолганини сиз билан ўтлазишни хохлайман, менга жуфти ҳалол бўлишга розимисиз?
—Менн.. халиги..
Муниса гапира олмади.
—Нима сиз?
Аббос, Мунисани гапини топа олмай, довдираётганига кулиб қаради.
—Мазах қиляпсизми?
Муниса қизариб кетди.
—Нега мазах қиламан..
Аббос кулишдан тўхтамасди.
—Қариганда ёшларга мазах бўлибмизда.
Муниса лабини бурди
—Вой қари кампир бўлиб кетдингизми?
Мен сизни қариб кетганингиз учун, уйланиб савобга қолай дедимда.
Аббос, Мунисани гапига мириқиб кулди.
—Савоб олмай қўяқолинг, мен сизга турмушга чиқмайман.
Муниса ўрнидан туриши билан, кучли қўллар қўлидан тутди.
—Энди хеч қаерга қочиб қутула олмайсиз қари кампирим.
Аббос Мунисани қулоғига шивирлади

❤33😁15🥰3
#Уткинчи_дунё
#No_152
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Нима деб чиқдинг уйдан?
Сардор, Розияга ойначадан қаради.
—Туғулган кунга деб чиқдим, лақма хотинингиз хамма нарсага тез ишонади.
Розия кулиб гапирди.
—У лақма эмас, жуда ақилли. Бизни хеч қачон билмаслиги керак, билса иккимизни хам ўлдиради жуда қаттиятли аёл.
—Войбоо, ўша хотинингизни мақтагани кетяпмизми?
Розияни рашк қийнади.
—Рашк қиляпсанми?
Сардор кулди
—Албатта, сизни бир тола сочингизни хам қизғонаман.
Розия лаб бурди.
—Мен эртароқ қайтишим керак, бир кечага ижарага олгандик, дўстимни номига.
—Мени яшаётган уйимчи?
—У уйни сотувга қўйишди. Дадам сотмоқчи.
—Ўша куни Хумора билан ойингиз борган уй, мени яшаган уймиди?
—Ха ўша эди.
—Нега Хумора жанжал қилмади?
Ахир мени олиб келишга боргандику?
—Мендан сўради, сувдан қуруққина чиқиб олдим. Сенга хеч нима демадими?
—Демади, хаттоки гап хам очмади.
💫💫💫💫
—Бироз ёқмай турибди опа.
Учрашувдан қайтган Мунис ўйланиб гапирди
—Нега ёқмайди? Яхши бола бўлса.
—Яхши бола бўлса хам, буни ўзи етмайди. Қандайдир ғалатимиее
—Эх синглим, хали шунақанги бахтли бўласанки...
Мунира, Мунисани қучоқлаб гапирди.
—Опа, Нур опани шу хафта олиб келамизми?
—Ха, шу хафта охирида. Дам олиш кунимизга, уйларни тайёрлаш учун аёлларни олиб борамиз, ўша учта хонани янги мебел, парда гиламлар билан безатамиз.
Хаммасини гаплашиб, буюртма хам бериб қўйганман. Бугун душанба бўлса, чоршанба куни боришади.
Пардалар, битишига қараб, эрталаб ёки тушликда боришади.
Сен ўша куни ишдан озодсан. Агар тинчлик бўлиб турса, мен хам эгизакларни олиб бораман.
—Дадам учун шунақанги хурсандман. Лекин бир савол қийнаяптида опа.
Муниса ўзини қийнаётган саволни қандай беришни билмай қолди.
—Яна қандай савол?
—Нур опа ёш экан, сиздан озгина катта. Боласи хам хали ёшгина экан.
—Хўш..
—Дадамдан фарзанд кўрсачи...
Муниса тўхтаб қолди.
—Эх жинни қиз. Ўйловга бошқа нарса йўқми?
Аббосни ўйла, уларни нега ўйлайсан. Хохласа туғаверадида, бу ўзини хохши бизга дадам билан чиройли яшаса бўлдида.
Сени узатиб юборсак, дадам ўзи қолишидан қўрқардим, мана энди дадам ишончли қўлларда.
💫💫💫💫
—Сал панароқда тўхтанг..
Хумора, Розия ўтирган машина эски бир кўп қаватли уй олдида тўхтагач, таксини тўхтатди.
—Бу ерда нима иши бор экан?
Хумора секин пастга тушди
Хумора машинадан тушиб, икки қадам нарига ўтиб тўхтади.
Хумора дарахт панасида кузатиб турарди.
Шафёр томон эшиги очилиб, ўзи учун қадрли, мехрли, бутун дунёсини бахшида этган инсони тушиб келди. Розияни қўлидан ушлаб, уй ичига олиб кириб кетди.

❤47🤔5😢3👍1🔥1
#Уткинчи_дунё
#No_153
#муаллиф_Қосимова_Нодира
Хуморани оёқлари ўзига бўйсунмай, ерга чўккалаб қолди. Дарахтга суянганча ўтириб, тинмай йиғларди.
Нима қилишни билмас эди.
—Аллоҳим, энди нима қиламан? Қандай йўл тутаман?
Хумора ўзида куч топиб шиддат билан ўрнидан турди.
Ичкарига кириб, қайси уйга кирганини қидира бошлади. Зиналарда қоқиниб кетар, оёқлари чалкашиб, йиқилиб кетарди.
Учунчи қаватга чиқганда, эшик олдидаги таниш оёқ кийимларни кўриб, таққа тўхтади. Эшикни қулфлаш хам ёдидан кўтарилган ошиқ машуқлар, хеч нимани сезишмай, ишқ дарёсида сузишарди.
Хумора эшикни очиб кираркан, ичкаридан келаётган овозлардан, қулоқларини кар бўлиб қолишини Оллоҳдан сўрарди.
—Болажоним, роса кутдирдингку қачон туғиласан?
Сардор Розияни очиқ қорнини силаб эркаларди.
—Дадаси, тезроқ уй олиб қўйинг, ўғлингиз туғилишига хам оз қолди.
Розия Сардорни қучоғида эркаланарди.
—Дадаси... Бошқача эшитиларкан. Энди доим шундай дейишингни хохлайман.
Сардор, Розияни юзларидан ўпарди.
Уларни кузатиб турган Хуморани ичидан иссиқ суюқлик кела бошлади.
Ошхонага кириб, дераза пардалрига гугурт чақди. Пардалар бир бирига илашиб борарди.
Хумора шиддат билан, хонага бостириб кирди.
—Сенга қилган яхшилимга шуми рахматинг.
Хумора, Розияни сочидан ушлаб, Сардорни қучоғидан суғуриб олди.
—Хумор жоним ўзингни бос.
Сардор довдираб қолди
—Йўқол, хорам қўлингни теккизма
Хумора, Розияни сочидан ғижимлаганча, Сардорга бақирди
—Қўйиб юбор сочимни..
Розия куч билан Хуморани итариб юборди
—Қанжиқ, бировни эрига осилишини кўрсатиб қўяман
Хумора ўрнидан туриб, Розияни тўғри келган жойига урарди. Сардор қўрққанидан нима қилишни билмас эди.
Ташқаридаги ўт аланга олиб, секин ичкарига кирарди.
—Нима қилдинг? Эсинг жойидами?
Сардор оловни кўриб, бақириб юборди
—Иккалангни хам ўлдираман.
Яшашга хаққинг йўқ сен, зинокорларни..
Олов тобора кучайиб борарди, Розия тутун захридан, ёки калтак зарбидан ерга еқилиб, хушини йўқотди.
—Ахмоқ, бу хомиладор бўлса..
Сардор, Розияни бошини қучоғига олди
—Менчи? Мени ўйламадингми нокас..
Аламидан бақириб, йиғлаб юборди
Хумора боши айланиб, эшик томон юрди, эшикдан чиқиб зинадан еқилиб думалаб кетди.

😢49❤20🔥4🤔2
🌱Тарбия
• Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
• Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор синфдошинг ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
• Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик ҳукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
• Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг, деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам, ўзи жавоб бераверади.
• Тарбия ўта содда нарса, унинг учун заҳарли тил бўлиши шарт эмас.

🔥4❤3
#мулоҳаза
• Ҳаётда ҳамма нарса тез ўтади: ёшлигимиз, имкониятлар, ҳатто биз муҳим деб ўйлаган муаммолар ҳам. Лекин инсон кўпинча буни кеч тушунади.
• Кўп одамлар бахтни узоқдан қидиради — “кейинроқ”, “яна бироз сабр қилсам”, “шароит яхшиланганда” деб яшайди. Аслида эса ҳаёт айнан ҳозир содир бўляпти. Эртага эмас, ўтган ҳафтада ҳам эмас — айнан шу лаҳзада.
• Энг катта хато — ўзимизни бошқалар билан солиштириш. Кимдир тезроқ ютади, кимдир бойроқ кўринади, кимдир омадлироқдек туюлади. Аммо ҳеч кимнинг йўли бир хил эмас. Ҳар ким ўз синовини яшаяпти, фақат ташқи томондан ҳаммаси осон кўринади.
• Яна бир ҳақиқат: инсонни энг кўп ўстирадиган нарса — қулайлик эмас, қийинчилик. Қийинчиликлар одамни синдириши ҳам мумкин, лекин тўғри қаралса, у куч ҳам беради. Ҳар бир йиқилиш — янги сабоқ.
• Энг муҳим нарса эса оддий: ўзингиз бўлишдан қўрқмаслик. Ҳаммага ёқиш шарт эмас, ҳамма нарсага улгуриш ҳам шарт эмас. Ҳаётингиз мукаммал бўлиши шарт эмас. У ҳақиқий бўлса кифоя.
•┈┈┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Aссалому алайкум.
🦋БУГУН
🩷🩷🩷🤍🤍💜🤍🌷
🌸Душанба тонги муборак бўлсин! 🌸
🍃Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍃Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍃Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🍃 Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
🌞Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
🦋БУГУН
🩷🩷🩷🤍🤍💜🤍🌷
🌸Душанба тонги муборак бўлсин! 🌸
🍃Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍃Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍃Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🍃 Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
🌞Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
👍1
Бугунги кундан нимани кутяпсиз! Бахтми, омадми, пулми, муҳаббатми?! Ҳаммасиними?
Ниятга яраша олаверинг!
Ҳаётнинг ёрқин томонига ўтволинг қани?! Вақтингиз мазмунли ўтсин!
Орзуларга тўла хайрли тонг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ниятга яраша олаверинг!
Ҳаётнинг ёрқин томонига ўтволинг қани?! Вақтингиз мазмунли ўтсин!
Орзуларга тўла хайрли тонг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4
💦💦💦
ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР
Инсон сабабни бошқалардан ахтаришга одатланган. Тополмаса, кейин ўзидан ахтаради ёки тополмай юраверади. Бу одатни ташлаган маъқул. Сабабни, аввал ўзингиздан, тополмасангиз, бошқалардан ахтаришга одатланинг. Бу одат юқоридагисидан яхшироқ. Яхшилаб ўрганиб олганингиздан кейин, бу одатни ҳам ташлайсиз. Сабаби, шундай қилсангиз, сабаб қаерда бўлса ўша ерда кўрина бошлайди…
✍ Улуғбек Яхшиев
https://t.me/+EMQbJRC6kt8yMzg6 💦💦💦

❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Энг чиройли амал - кечириш.
🩷Энг яхши ҳимоя - табассум.
⭐️Энг зўр куч - ишонч.
🩷Энг яхши совға - муҳаббат...
🫴Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.
🔺Энг яхши жазо бутунлай унутиш...
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🩷Энг яхши ҳимоя - табассум.
⭐️Энг зўр куч - ишонч.
🩷Энг яхши совға - муҳаббат...
🫴Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.
🔺Энг яхши жазо бутунлай унутиш...
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро кунида 70 марта ўқиса
Керакли манзилларга юборинг
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
Керакли манзилларга юборинг
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
❤2👍1
“ЗИЁФАТ” ОПЕРАЦИЯСИ
Арзимаган баҳонада зиёфат қиламан демасам, шу масалада Эркин Воҳидовга маслаҳат солмасам, олам-гулистон эди. Ўйлаб қарасам, биринчи ҳикоям чиққанига қирқ йил бўпти. Шуни дўст-биродарлар билан нишонлагим келди.
— Ие, бу тарихий воқеа-ку! — деди Эркин ака қувониб. — Бунақа байрамни нишонламаса гуноҳ бўлади! Банкетни қайси ресторанда қилмоқчисиз?
— Ҳайронман, — дедим иккиланиб. — Уйда йиғилиб қўя қолсакмикин...
— Жуда тўғри! — деди Эркин ака маъқуллаб. — Аммо бир нарсани олдиндан айтиб қўяй. Сиз ўзингизни ортиқча уринтирманг, хўпми? Бир хилларга ўхшаб иккита қўй сўйиш зарилми? Битта бўлса етади! Жудаям катта қўчқор бўлишиям шартмас. Ҳа, боринг ана эллик килоли бўлақолсин. Тоғ кўкатларини еган қора қўчқорнинг кабоби бошқача бўлади. Зомин тоғими, Нуротами, майли-да...
Қўй сўйиш деган гап хаёлимдаям йўқ эди. Шуни айтай деб, энди оғиз жуфтлаган эдим, Эркин ака янаям меҳрибонроқ оҳангда давом этди.
— Сиз қийналманг, дейман-да! Баъзиларга ҳайронман. Закуска — яъни газакка қази-қарта, курка гўшти, каклик гўшти, тандир кабоб, қоқланган қизил балиқ, немис пишлоқи, Гуржистон бринзаси, лик-лик холодец, мариновка қилинган қўзиқорин, криветка — булар-ку майли, дастурхоннинг кўрки...
Устига-устак икки хил икра олишга бало борми? Ҳам қора, ҳам қизил икра! Сиз биттасини олинг, тамом. Узоқ Шарқнинг қизил икраси бор. Осетрина балиғиники. Ҳар биттаси анор донасидек келади. Ўшандан биттагина банкасини оласиз. Чиройли тунука банка. Беш килолиги бор, уч килолиги бор. Сиз ўзингизни қийнаманг, уч килолигидан олаверинг!
Ичимдан узундан-узоқ хўрсиниқ келди. Гапирай десам овозим чиқмайди. Эркин ака шавқ-завқ билан давом этяпти:
— Хў-ўш, таом масаласи, яъни меню. Баъзан қуда чақириққа борасиз, банкетга, юбилейга борасиз... Исрофгарчиликни кўриб, ҳайрон қоласиз. Бир эмас, ўн беш хил овқат тортади-ей! Сиз ўн икки хил овқат қилсангиз кифоя. Биринчисига бедана шўрва, Қўқоннинг “кўза шўрваси”. Кейин ҳўл норин, иссиққина ҳасип, сомса...
Айтмоқчи, сомса масаласи...
Одамлар аллақандай алмойи-алжойи рекламалар ўйлаб топади. Бир куни кўчада кетаётсак, “Сомсанинг додаси” деб ёзиб қўйибди. Буниси “сомсанинг додаси” бўлса, “онаси” қаёқда деб сўрайдиган одам йўқ. Ўзимизнинг пармуда сомсадан буюраверинг. Сиз қийналманг, дейман-да! Шашлик, яъни кабоб икки хил бўлса етади. Жазли кабоб билан қийма кабоб. Жа, кўнглингиз бўлмаса, думба-жигар ҳам тортиб қўя қоларсиз. Ундан кейин янгича таом удум бўлган. Арабча қовурдоқ дегани. Беш ойлик тўқли-қўзичоқнинг миён қовурғасидан қилинади. Устига қаймоқ солинган француз котлети ҳам лаззатли таом...
Табака масаласи. “Буш оёғи” деган гапни эшитганмисиз? Ҳозирги Буш эмас, унинг отаси президент бўлган замонда америкаликлар дори билан боқилган товуқ еявериб, семириб кетган. Борганингизда ўзингиз ҳам кўрган бўлишингиз керак. Шунинг учун табакани товуқдан қилманг. Ўрмончи Мансурхўжага айтсангиз, ўн-ўн бешта қирқовул оттириб қўяди. Қирқовулнинг табакаси бошқача бўлади...
Охирида ош тортасиз. Асаканинг Чўнтагидаги чойхоначидан илтимос қилсангиз, девзирадан қулинг ўргилсин, ош дамлайди.
Оғзим машинаси ўғирлаб кетилган гаражнинг дарвозасидек ланг очилиб қолган бўлса керак, Эркин ака кўзимга хавотирланиброқ тикилди.
— Ёзиб олаяпсизми? Эсингиздан чиқмайдими?
— Чиқмайди, — дедим йиғламоқдан бери бўлиб. — Бунақа гапларни унутиб бўларканми? Минг раҳмат сизга! Мунча меҳрибонсиз?!
— Сиз қийналманг дейман-да! Меҳмонлар неча киши ўзи? Ўнтами? Биласиз, мен ичмайман. Аммо дастурхонда анави сабил турмасаям бўлмайди. Бир яшик тоза ароқ. Франциянинг бир яшик коньяги бемалол етади. Ҳа, айтмоқчи, Голландиянинг “Хайникен” деган пивоси бор. Ўшандан бир қутигина олсангиз, бошқа нарса керакмас Мева-чева бемалол! Хандон писта, бодом, нўхат, майиз...
Оқ кишмиш сал камёброқ. Космонавтлар ейди. Эски жўвадаги Мирваққос баққолга менинг номимдан илтимос қилсангиз уч-тўрт кило топиб беради. Олма, анор, нок, узум ўзимизнинг мевалар. Бозорда нима кўп, банан кўп. Ортиқча уриниб юрманг-да, жон бошига бир шодадан банан, икки кишига биттадан ананас олсангиз, етмоқ тугул етади. Қайси куни бир зиёфатга борсак, дастурхонга қулупнай тортибди.

❤30⚡2😁2
Ҳали ўзимизнинг қулупнай чиқмаган, тўғрими? Худо билсин Хитойдан олиб келганми, Эронданми? Сувда маза бор, унда маза йўқ. Сиз ўзингизни уринтириб юрманг-да, гилос билан шафтоли олинг! Бангладешданми, Малайзияданми, бир тоғора шафтоли, бир тоғора гилос келтирсангиз, олам жаҳон бўп кетади.
— Эркин ака, — дедим йиғламсираб, — меҳмонлар тарқаётганда, елкасига тўн ҳам ёпайми?
— Ана шуниси шартмас. Ҳечам шартмас! Бу одатни ким ўйлаб топган ўзи? Қаёққа борсанг тўн беради. Ҳамманинг уйида сандиқ-сандиқ тўн! Сиз бундай қилинг! Меҳмонларнинг ўлчовини сўраб олинг-да, биттадан костюм-шим олиб қўяқолинг. Биласиз, “Версач” деган машҳур фирма бор. Ўшанинг костюми ҳам чиройли, ҳам модний бўлади. “Оптовой”дан олсангиз, 400 доллардан беради.
— Бир нарса сўрасам майлими? — дедим ўпкам тўлиб. — Мабодо биттагина вертолёт олиб меҳмонларни уй-уйларига вертолётда обориб қўйсам нима дейсиз?
— Керакмас! — деди Эркин ака бош чайқаб. — Биринчидан, вертолёт ҳайдашга учувчи керак, иккинчидан, ҳеч кимнинг уйида вертолёт қўнадиган майдон йўқ. Биттагина “Дамас” олсангиз бўлди. Сиқилишиброқ ўтирса ҳамма сиғади. Шўпирликни ўз зиммамга оламан. Меҳмонларни уй-уйларига обориб қўяман-да, машина меникида қолаверади. Сиз қийналманг, дейман-да!
— Мабодо, — дедим ҳиқиллаб. — Мабодо зиёфатдан беш-ўн сўм ортиб қолса, ўшанга арқон берармикин?
— Беради! Албатта беради. Нима кўп — хўжалик дўкони кўп. Арқоннинг пишиғидан олинг. Ингичка бўлсину, пишиқ бўлсин. Ундан кейин жудаям узун бўлиши шарт эмас. Бўлмаса одамнинг оёғи ерга тегиб қолиши мумкин. Сиз қийналманг, дейман-а! Аммо бу ишни жиндак кечиктириб турасиз. Асарингиз чиққанини яна беш-ўн марта нишонласангиз, арқонни меҳмонларнинг ўзи олиб боради....
Шундай бўлди. Ҳаётимдаги “тарихий воқеа”ни зўр “тантана” билан нишонладик. “Чархпалак” ошхонасида. Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, мен — учовлашиб бир косадан лағмон едик. Ёлғон бўлмасин, бир шишадан пиво ҳам ичдик. Ўзимизнинг “Қибрай” пивоси.

❤17😁15
“ШПАНА”
Университетни янги битирган кезларим эди. “Одамлар нима деркин” деган қиссам китоб бўлиб чиқди...
Озод Шарафиддинов, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наманганлик қадрдонимиз, шоир ва олим Нуриддин Бобохўжаев, бир-икки мезбонлар билан Саричелек қўриқхонасига бордик. Тоғ устидаги кўл бўйида ётиб дам олдик. Кун бўйи чўмиламиз, ош-овқатни ўзимиз қиламиз. Бутун оламдан ажралиб, бир ҳафта радио эшитмасликка, соқол олмасликка, хуллас “ёввойи” бўлиб юришга қарор қилганмиз...
Ўн кунлардан кейин юк машинасида тоғдан қайтиб тушдик. Соч-соқоллар ўсган, кийимлар афтодаҳол. Янгиқўрқон марказида тўхтаб тамадди қиладиган бўлдик. Йўл-йўлакай аллақандай магазинга кирдик. Чиройли қиз пештахта ортида китоб ўқиб ўтирган экан. Озод ака одатдаги “қитмирлик” билан сўради:
— Синглим, нима китоб ўқияпсиз?
Қиз ғаши келиброқ бошини кўтарди. Индамай китобнинг муқовасини кўрсатди. Бу — менинг китобим эди. Ёш ёзувчи бунақа пайтда қандай аҳволга тушишини биласиз. Хурсандман. Нуқул илжаяман!
— Бунақа бемаъни китобларни ўқиманг, — деди Озод ака “шумлик” қилиб.
Қизнинг жаҳли чиқиб кетди.
— Ўзингиз бемаъни! Китобни тушунмасангиз гапириб нима қиласиз!
Бизнинг оғиз — қулоқда.Озод ака менга қараб кулди.
— Кўрдингми, мухлисларинг кўпайиб қопти. — Кейин қизга тушунтирди. — Қўлингиздаги китобни мана шу бола ёзган. Беринг, дастхат ёзиб беради.
Қиз менга бошдан-оёқ қараб чиқди-да, жаҳл билан ғичирлади:
— Э, йўқол, шпана!
Довдираб қолдим. Қийқириқ, кулги...
Айниқса, кекса Субутой домла тиззасига уриб-уриб кулади. Йўқ, Озод ака амаллаб, қизни ишонтирди. Қўлидан китобни олиб, “Ҳурматли фалончихонга...” деб энди дастхат ёза бошлаганимда ичкаридан башанг кийинган, тилла тишли киши чиқди. (Магазин мудири бўлса керак.)
— Хўш, нима шовқин? — деди қовоғини солиб.Озод ака нима гаплигини тушунтирди. Мудир ҳаммамизга бир-бир қараб чиқди-да мендан сўради:
— Ҳужжатинг борми?
— Обке паспортингни! — деди Озод ака жаҳли чиққан бўлиб.Машина кабинасида қолган паспортимни олиб келишга мажбур бўлдим. Мудир аввал паспортга, кейин менга, ундан кейин китоб муқовасига қаради. Узоқ ўйланиб қолди.
— Фамилияси ўхшайди, — деди салмоқланиб, — сурати ҳам ўзига ўхшайди, аммо кўриниши ёзувчига ўхшамайди.
— Ана! — Субутой домла тантана билан кўрсаткич бармоғини осмонга бигиз қилди. — Ана! Одам танишни биларкансан-ку, ўғлим. Ёзган дастхатини кўргин! Ёзувчиям шунақа хунук ёзадими? Афтини қара, афтини! Тошканнинг хулигани-ку бу! Ҳа, қизим-а, содда қизим-а! Шунинг гапига ишондингми?!
Сотувчи қиз жаҳл билан мен дастхат ёзган варақни йиртти-да, ғижимлаб ерга улоқтирди...
Ўткир Хошимов

❤24👍9😁8