📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.96K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Ўзбек ўғлонларига омад ёр бўлсин . Дуода бўлингизлар . Олға ОҚ БЎРИЛАР .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРАКАТУҲ .
2⃣4⃣➖✨✨✨✨
🌹🦋ЧОРШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ ВА ОМАДЛИ КУН БУЛСИН.

🎋🌺 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин,  Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

🌸🌸Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐🌸Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!

🦋🌸 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💗
❤2
Сизга ёмонлик қилган одамни кечиринг. Акс ҳолда, ёмон одам иккита бўлади.

✍Августин Аврелий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥5❤2
Аллоҳ сендан ўтинчим,
Юрагимга кирсин нур.
Қадамларим-қувончим
Йўлларимда гул ундир.

Ҳамроҳ эт яхшиларга
Кулиб турсин юзлари.
Яхшилик қилганини
Билмай қолсин ўзлари.

Жон танимга куч бергин,
Тик тутайин қаддимни.
Бирон кимса атайлаб,
Ер қилмасин қадримни..

Қалбимнинг тубларига
Етиб борсин ҳаловат
Кафтимда дуоларим,
Ўзинг айла ижобат.

Гули Нигор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🔥1
Зарур гапни айтолмаганинг учун бир марта аттанг қилсанг, тилингни тиёлмаганинг учун эса минг карра афсус қиласан.

✍🏻 Лев Толстой

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Биринчи маъсият (гуноҳ)ни қилишлик жуда ҳам қийин иш. Аммо у секин-секин такрорланиши билан одатга айланади. Бора-бора эса ундан қалб лаззатлана бошлайди.

✍Имом Шофеъий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢5❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охиригача эшитинг... Хакикат сузлар...

Она бўлиш қийин


@TasirliVaiBratli 👈ВИДЕОЛАР

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим хайрли кун ҳаммага . Муродбахш чоршанба кунида барча муродингиз ҳосил бўлсин .
Кўнглингиз қувончга тўлсин .
Фақат яхши кунларда , хурсандчиликларда , тўй ҳашамларда юз кўришиш насиб этсин .

ШАХЗОДАнгизни дуо қилишни унутманг 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰7❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гу́залларим кўз тагидаги ажинларни кетгазувчи, қорайишларини йўқ қилувчи маска

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2👏1
Ўзбек қизлари

Самарқанднинг Регистондек ҳусни бор, Қарши қизларида меҳр-оқибат ёр.

Бухоро виқоридай юрар бош кўтариб, Хоразмнинг лазгисидек қувноқдир ҳар бир.

Фарғона аноридек юзлари алвон, Наманган гулларидек диллари меҳрибон.

Тошкент қизларида ақлу заковат жам, Ўзбек қизларига тенг келолмас ҳеч ким ҳам.
Иффатли, ориятли, гўзал ва зебо, Она юрт кўрки улар, бахтимиз асло.

Меҳри билан яшнайди бу азиз макон, Ўзбек қизлари — миллатим фахри ҳар қачон.
❤8👏7🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онангизни кўриб келинг

🎤 Мархабо Каримова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни асранг хаёт бир марта берилади 🍃




📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рашкчи аёлларимиз бор бўлишсин🥰

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
❤2
Ният

Истараси иссиқ қиз эди Малика. Дид билан кийинар, ўзига ишончи зўр эди. Шунданми уни ёқтирадиганлар кўп, йигитлар тугул, қизлар ҳам у билан яқин бўлиш учун изидан юришарди.
Мактаб ўқитувчилари ҳам ҳамма тадбирларда фаол бўлган бу қизни ҳурмат қилишар, аълочи бўлмаса ҳам баҳолари "беш" эди доим.
Орзулари ҳам исмига мос, маликаларникидек эди. Шаҳарда зодагонлардек яшашни, ҳар томонлама мукаммал турмуш ўртоғи бўлишни, ўзи ҳам бир "юлдуз "бўлишни орзу қиларди. Дугонасига бу ҳақда орзиқиб гапирар, бўлажак ҳаётини ўзича тасаввур қиларди.
-Лекин мен болаларни унча хушламайман. Биттагина ўғил кўраман холос, бошқа фарзанд шарт эмас-дерди нуқул.
-Ҳеч бўлмаса яна битта қиз кўргин, ~кулади дугонаси.
-Нима кераги бор қизни. Битта чиройли ўғлим бўлса, уни кийинтириб олиб юрсам бўлди,боланинг ғалвасига тоқатим йўқ, ўзимни қийнамоқчи эмасман.
Дугоналар улғайишди. Иккаласи ҳам олийгоҳ талабаси бўлди.
Малика ўзи орзу қилгандек шаҳарга, хаёлидаги шаҳзодасига турмушга чиқди. Ҳаммаси гўзал эди.
Лекин негадир фарзанди бўлавермади. Шифокорга борган Маликани текширган врач унинг бачадонида ўсимта борлигини, операция қилмаса хавфли эканлигини тушунтирди..
Маликанинг соғлиғи секин тикланди, лекин унга энди фарзанд кўролмаслигини ётиғи билан айтишган эди шифохонада.
Бир куни қайнонаси келди.
-Энди гапнинг индаллосини айтганда Маликахон мен ўғлимнинг фарзандсиз ўтишини хоҳламайман, шунинг учун уйни бўшатиб қўйсангиз, ~деди чимрилиб..
Мана ёши ҳам ўтди. Ўқишга келган жиянлари Малика билан яшаб кетишади. "Юлдуз'" ҳам бўлмади. Ёшликда тўғри ният қилмагани бир умр армон бўлиб қолди қалбида.

Гули Нигор

https://t.me/GuliiNigorrr

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39
АНАТОЛИЙ ФЁДОРОВИЧ КОНИНИНГ ЭНГ ҚИСҚА НУТҚИ

Суд залида синфдошини пичоқлаган гимназия ўқувчиси устидан маҳкама кетаётган эди. Болани бундай қалтис қадам ташлашга мажбур қилган нарса — йиллар давомида тўхтамаган тинимсиз мазах ва таҳқирлар эди. Гап шундаки, боланинг белида букриси бор эди. Жабрланувчи эса бир неча йил давомида ҳар куни у билан учрашганда: «Ҳорма, букри!» деб масхаралашни канда қилмасди.
Ўша куни Кони ўзининг адвокатлик фаолиятидаги энг қисқа ва, эҳтимол, энг таъсирли нутқини сўзлади. У гапини шундай бошлади:
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Ваалайкум ассалом, Анатолий Фёдорович! — жавоб беришди ҳакамлар (1).
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Ассалому алайкум, Анатолий Фёдорович! — бу сафар ҳакамлар бироз таажжуб билан алик олишди.
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Тинчликми, ассалому алайкум, Анатолий Фёдорович! — дея ҳакамлар бу сафар очиқдан-очиқ ғазаб билан жавоб қайтаришди.
Кони бу саломлашишни қайта-қайта такрорлайверди. Охири ҳакамлар ҳам, судьялар ҳам, залдаги барча тингловчилар ҳам (ўша даврда суд жараёнлари ошкора ўтарди) чидаб тура олмай, ғазабдан портлашди ва бу «телба»ни зални тарк эттиришни талаб қила бошлашди.
Шунда адвокат ўз «нутқи»га якун ясади:
— Мен атиги ўттиз етти марта салом бердим, холос (сиз эса бунга бор-йўғи бир неча дақиқа зўрға чидадингиз).

Бола оқланди.(интернет)

Болаларни ўзингиз билмпгпн ҳолда иқтидорини пастга уриш ҳам унинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍12
Нотаниш рақамдан қўнғироқ:

— Ассалому алайкум яхшимисиз ука, мен фалончи аканинг уйларига келгандим, бева жиянлари бор экан, уч - тўрт кун аввал уйимиздаги аёллар ҳам келиб кетишган экан, бизни ўғлимиз бор, хотини билан ажрашганига беш йил бўлган, хотини билан расман ажрашган, загслари "кесилган", аёлни тоғаларидан куёв билан кўриштиришга рухсат сўрагандим, у киши, "мен бундай ишларга дуч келмаганман, қолаверса ёшман, ёшлари катта бир ака борлар, шулар билан маслаҳатлашсак яхши бўларди" дедилар.

— Ваалейкум ассалому, яхши, фақат бу иш телефонда бирданига битмайдида, бир - икки саволларим бор, саволларимга сиздан жавобни эшитиб кейин маълум бир муддатдан кейин жавоб айтамиз, шунга розимисиз?

— Розиман, беринг саволингизни.

— Ўғлингизни ажрашганига беш йил бўпти, шу беш йил ичида бошқа уйландиларми?

— Йўқ.

— Яхши, ўғлингизни аввалги аёлидан нечта фарзандлари бор ва фарзандлар онаси биланми ёки сизни қарамоғингиздами?

— Икки фарзанди бор, 8 ва беш ёшли қизлари бор, болалар онаси билан кетган.

— Ўғлингиз нима иш билан шуғулланадилар?

— Ўғлим уста, уй қуради.

— Ўғлингизни спиртли ичимликлар ичиш, қимор ўйнаш ва бошқа зарарли одатлари борми?

— ээ, йўғее, ўғлим россаям юввош бола, уйимиздаям ортиқча меҳнат йўқ, келин ўғлимиз билан тинч - тотув яшашса бўлди.

— Яхши, унда уч - тўрт кундан сўнг сизга аниқ хабарини айтаман, ҳа айтгандай, аниқ манзилингизни,ўғлингизни исмларини ва ўзингизни исмингизни менга смс қилиб ёзиб юборинг, Аллоҳ икки оилага ҳам хайрлисини насиб қилсин.

Сухбат тугади, бир оздан сўнг манзил маълумотлари ёзилган смс келди, бундай ишларда энг сахих маълумотларни аёллар тўплай олишини ҳисобга олиб бўлажак келин тараф аёлларини "разведкага" жалб қилдик.

Аёллар раведкани амалга оширгунларига қадар бева қизимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман.

Қиз отасиз катта бўлган, балоғат ёшига етганда уч қизини яхши жойларга турмушга берган она турнақатор навбат билан келаётган совчиларни орасидан ўзини дидига ёққан бир оилани танлайди, ўртада турган ўртакашларни мақтовидан шошиб қолиб яқинларидан маслаҳат ҳам сўрамасдан тўй кунини белгилаб тўй ҳам бўлиб ўтади.

Тўйдан сўнг "тилло" деб мақталган куёв ғирт банги ва дармоед текинхўр экани , "бриллиант" деб мақталган қайнонани олдида эса эртаклардаги ялмоғиз кампир ҳам ип эшолмаслиги, оила бошлиғи ҳисобланмиш ота эса гўёки "ўлик офтоб" (на ёритади ва на иссиғи бор), яъни оилада ўрни йўқлиги сабаб етим келинга нисбатан зулм авжидалиги маълум бўлиб олти ой деганда қиз она уйига қорнида бола билан қайтиб келади, натижада етим қиз ўз онасини уйида қиз чақалоғини дунёга келтиради.

Икки ёшни муросага келтириш учун бор имкониятлар ишга солинади, куёв тараф қоп - қоп ваъдалар билан, тавбаю тазаррулар билан келинни уйларига олиб кетиб яна зулмни давом эттиришаверар, "одам" бўлишни ваъда берган эр жонивор эса бангилик "касбига" энди ароқхўрликниям қўшиб олади.

Бир йил ичида бу ҳолатлар баттар авж олавериши оқибатида она қизини расман ажратиб олади. Қиз ажраганини эшитган, турмуши ўхшамай хотиндан ажраган оилалардан совчилар кела бошлайди, аммо қиз турмуш қуришдан беззиллаб қолгани, қолаверса ўтган жанжалу нохушликлар сабаб она инсуълт бўлиб ётиб қолгани, қаровчи фақатгина ўзи бўлгани сабаб беш йил турмушга чиқмади.

Ўтган йили она вафот этди, қиз эса тоғанинг қарамоғида қолди, энди у ёлғиз яшай олмаслиги ва турмушга чиқиши кераклигини тушунди, совчилар кела бошлашди, навбатдаги совчи эса юқоридаги амаки эдилар.

Энди юқорида айтилган ҳолатга қайтамиз. Хуллас аёллар "разведкаси" ўз миссиясини тугатиб қуйидаги маълумотлани билиб келишди.

Куёв аввалги оиласида ажрашганидан сўнг беш йил ичида уч маротаба уйланган ва ажрашган.

Куёв уй қурувчи уста эмас, оддий мардикор ҳам эмас, ҳеч қаерда ишлай олмас экан , отаси айтгандай юввош, юввошлиги эса оддий юввошлик эмас, балки ўта содда муғомбир такасалтанг экан, ота - онасини пенсия пулларини еб ичиб юрар экан, шу сабабдан келинла кетиб қолишган экан.

Бугун эрталабда бўлажак куёвнинг оталари қўнғироқ қилдилар:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40
— Ассалому алайкум ука яхшимисиз, мен фалончиман, анов куни гаплашгандикку, нима қарорга келдинглар?

— Ваалейкум ассалому, узр, иш битмайдиган бўлди, тақдири қўшилмайди шекилли, бошқа жойдан ҳаракат қилаверинг ака.

— ия, нимага, шу савобли ишда бош бўлинг, қизни тоғасини кўндириб беринг, савоб бўлади ахир, қаердасиз, кўришиб гаплашайлик.

— ака, ўғлингиз кўп марта уйланиб ажрашган экан, устачилик ҳам қилмас экан, сиз айтган маълумотлар ёлғон экан, кўришсак ҳам телефонда гаплашсак ҳам бефойда, бошқа жойга совчи бўлсангиз ҳам рост гапиринг, "ойни этак билан ёпиб бўлмайди".

— ттўғрии, битта - иккита хотин олди, аммо айб ўша хотинларда бўлгани сабаб ажраган, биттасини юраги касал чиқди, иккинчиси ревматизм экан, кейингиси...

— бўлди, етар, тушундим, ўғлингиз "тилло" , келган келинлар ҳаммаси "брак", Аллоҳдан қўрқинг, ёлғон гапириб бева аёлларни алдаб келин қилиб ҳеч қачон ўғлингизни бахтли қила олмайсиз, бошқа бу мавзуда менга телефон қилманг, саломат бўлинг.

Бу ҳаётий ҳикояни нега ёздим?

Кўплар ношуд ўғилларига, " уйланса наркоманлигини ташлар, уйланса ақли кирар, уйланса одам бўлиб қолар" дея яхшигина оилаларни қизларини келин қилиб олиб, натижада эса қиз ва аёлларни ҳаётларини остин - устун бўлишига сабабчи бўлишмоқда.

Жамиятимизда эркак киши хотин олиб хотин қўявериши унчалик уятли ҳисобланилмайди, "ҳа энди турмуши ўхшамабдида" деб қўйишаверади.

Аёл киишини эса эрга тегиб ажрашавериши эса аёл ва оиласи учун ўта оғир зарба ҳисобланади, эр сони кўпайгани сари аёл атрофида турли маломатлар кўпаяди.

Шундай экан, қизни турмушга беришда етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб кейин бир қарорга келишни тавсия қиламан.

Шу мавзу ҳақида ўз фикрларингиз ва маслаҳатларингизни изоҳда қолирсангиз кимгадир манфаатли бўлади деган умиддаман.

Саломат бўлинглар.

Facebookdan.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34🔥14👍8
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥13❤5👍4
#У‌ткинчи_дунё


#No_160


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизим, қўрқитиб юбордингку?
Рахима, секин палатага кирди.
Хуморани юзида хеч қандай ифода йўқ, онасига қаради.
—Яхшимисан қизим?
Рахима, Хуморани қўлидан тутди.
—Ойи... Менга нима бўлди?
Хумора тушуниб бўлмас хиссиёт билан гапирди.
—Озгина мазанг бўлмади қизим.
—Ойи, болам...
Хумора, секин қорнини ушлади.
Юмшоқ бўшлиқ.
—Ойи, болам қани?
Докторлар қарашяптими?
Хумора, Рахимани ортига эшикка қаради.
—Халиги.. хха докторлар қарашяпти.
—Ўзи яхшими ойи..
Ойииии...
Хумора энди йиғлай бошлади.
—Йиғлама қизим..
Рахима, Хуморани қучди
—Мен уларни кўрдим, у иккиси менга хиёнат қилди.
Хумора йиғлаб гапирди
—Мен сенга неча бора айтдим, уйинга киритма деб. Сен менга эмас, ўшани гапига кирдинг, мана энди ахволингни қара.
Рахима куйикиб гапирди.
—Кейинчи, кейин. Мен уларни ёқиб юбордим...
Хумора энди кулишни бошлади.
—Қизим мени қўрқитма.
Доктор... Доктор...
Рахима ташқарига югуриб чиқиб кетди.
—Нима бўлди?
Рахимани овозидан хамшира югуриб келди.
—Қизим нега бундай тутяпти ўзини?
—Хонамга юринг. Гаплашиб олайлик.
Ичкаридан чиққан доктор, Рахимани олиб кириб кетди.
—Қизингиз жуда қаттиқ стрессга учраган. Ўзига келгунча шундай давом этади, бироз вақт керак. Боласи хақида айтдингизми?
—Йўқ, айта олмадим. Қандай айтаман? Ўзи бир ахвол бўлиб қолибдику?
Алжираб бирнималар деб ётибди.
—Мийяси хам лат еган, уни устига рухий зўриқиш.
Сиз мана бу дориларни етказиб келинг, сал ўзига келсин апаратга соламиз. Шунда анниқ бўлади.
—Мен қўрқяпман доктор, қизим яхши бўлиб кетадими?
—Яхши бўлади, фақат вақт керак. Бизга эса сабр.
—Ундай бўлса мен дадасига хабар бераман, келиб ўзи ёнимда турсин.
—Албатта чақиринг.
Эшитишимча қизингиз эрини хиёнатда ушлаб олган, ва уларни ёқиб юборган шундайми?
—Мен анниқ билмайман, кўп саволга тута олмадим.
—Боя, милиция ходимлари сўроқ қилиш учун келганди, мен рухсат бермадим, эрингизни бутун шахар танийди. Ўзи келса бир нима қилар дедим.
—Нима қизимни?
Энди нима қиламан...
Рахима, сабчиб кетди.
—Сиз тез эрингизни чақиринг. Бу ердаги ишларни, одамлари хал қилолмайди.
—Албатта, хозир қўнғироқ қиламан.
Рахима довдираб қолди.
Ташқарига чиқиши билан, телефонни қўлига олди.
—Ассалому алайкум дадаси.
—Ваалайкум ассалом. Нега телефонинга тушиб бўлмайди?
—Дадаси, Хумора..
—Нима Хумора?
—Бошимизга иш тушди. Бугунни ўзида етиб келинг жон дадаси.
—Қандай иш? Тушунтириброқ гапир.
—Дадаси, Хуморани боласи нобуд бўлди.
—Нимааа???

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47😢4⚡1