📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_160


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизим, қўрқитиб юбордингку?
Рахима, секин палатага кирди.
Хуморани юзида хеч қандай ифода йўқ, онасига қаради.
—Яхшимисан қизим?
Рахима, Хуморани қўлидан тутди.
—Ойи... Менга нима бўлди?
Хумора тушуниб бўлмас хиссиёт билан гапирди.
—Озгина мазанг бўлмади қизим.
—Ойи, болам...
Хумора, секин қорнини ушлади.
Юмшоқ бўшлиқ.
—Ойи, болам қани?
Докторлар қарашяптими?
Хумора, Рахимани ортига эшикка қаради.
—Халиги.. хха докторлар қарашяпти.
—Ўзи яхшими ойи..
Ойииии...
Хумора энди йиғлай бошлади.
—Йиғлама қизим..
Рахима, Хуморани қучди
—Мен уларни кўрдим, у иккиси менга хиёнат қилди.
Хумора йиғлаб гапирди
—Мен сенга неча бора айтдим, уйинга киритма деб. Сен менга эмас, ўшани гапига кирдинг, мана энди ахволингни қара.
Рахима куйикиб гапирди.
—Кейинчи, кейин. Мен уларни ёқиб юбордим...
Хумора энди кулишни бошлади.
—Қизим мени қўрқитма.
Доктор... Доктор...
Рахима ташқарига югуриб чиқиб кетди.
—Нима бўлди?
Рахимани овозидан хамшира югуриб келди.
—Қизим нега бундай тутяпти ўзини?
—Хонамга юринг. Гаплашиб олайлик.
Ичкаридан чиққан доктор, Рахимани олиб кириб кетди.
—Қизингиз жуда қаттиқ стрессга учраган. Ўзига келгунча шундай давом этади, бироз вақт керак. Боласи хақида айтдингизми?
—Йўқ, айта олмадим. Қандай айтаман? Ўзи бир ахвол бўлиб қолибдику?
Алжираб бирнималар деб ётибди.
—Мийяси хам лат еган, уни устига рухий зўриқиш.
Сиз мана бу дориларни етказиб келинг, сал ўзига келсин апаратга соламиз. Шунда анниқ бўлади.
—Мен қўрқяпман доктор, қизим яхши бўлиб кетадими?
—Яхши бўлади, фақат вақт керак. Бизга эса сабр.
—Ундай бўлса мен дадасига хабар бераман, келиб ўзи ёнимда турсин.
—Албатта чақиринг.
Эшитишимча қизингиз эрини хиёнатда ушлаб олган, ва уларни ёқиб юборган шундайми?
—Мен анниқ билмайман, кўп саволга тута олмадим.
—Боя, милиция ходимлари сўроқ қилиш учун келганди, мен рухсат бермадим, эрингизни бутун шахар танийди. Ўзи келса бир нима қилар дедим.
—Нима қизимни?
Энди нима қиламан...
Рахима, сабчиб кетди.
—Сиз тез эрингизни чақиринг. Бу ердаги ишларни, одамлари хал қилолмайди.
—Албатта, хозир қўнғироқ қиламан.
Рахима довдираб қолди.
Ташқарига чиқиши билан, телефонни қўлига олди.
—Ассалому алайкум дадаси.
—Ваалайкум ассалом. Нега телефонинга тушиб бўлмайди?
—Дадаси, Хумора..
—Нима Хумора?
—Бошимизга иш тушди. Бугунни ўзида етиб келинг жон дадаси.
—Қандай иш? Тушунтириброқ гапир.
—Дадаси, Хуморани боласи нобуд бўлди.
—Нимааа???

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46😢4⚡1