📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Шоира "Яхши нарса яхшилигидан ўз умрига бўларкан завол" деб ёзгандилар. Ёки "Гўзал нарса гўзаллигидан..." деганмидилар. Аниғини эслай олмадим ...

Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исмининг бири Ал Мусаввир. Мусаввир бўлган Буюк зотнинг бетакрор асарига қараб кўз тўймайди. Гоҳи шундай гўзал манзараларга қараб туриб , Аллоҳ ирода этган фоний дунёдаги неъматлар шу қадар гўзал ва таърифига тил ожиз бўлса , унда жаннатнинг тавсифига сўз топиб бўлармикан деб ўйлаб қоламан.

Мақтовлар ёғилган шаҳар , гуллар ватани Голландия , табиати тилларда достон Швецария бўлса шунчаликдир- а , нима дейсиз , Анис ака ?
Муҳаммад Юсуфнинг "Римни алишмасман бедапоянгга" деган мисраларини шу топда янада теранроқ англагандекман...

-Мадинаааа ...

Мадина ялт этиб Анисга қаради.

- Лаббай ?!

- Сиз, сиз қаердан ...

Мадина ўрнидан туриб , Аниснинг кўзларига саволомуз боқди:

- Саволингизга тушунмадим

- Сиз қаердан сўзларни бунчалик териб гапира оласиз ? Ташбеҳларга шу қадар уста экансиз- киии .

Мадина кулимсиради :

- Анис ака, ёдингиздан чиқдими , ахир мен ўқитувчиман-ку , шу- ку менинг ейдиган ноним. Билим ва сўзлар. Шулар орқали ўқувчилар онгига мавзу сингдирамиз . Бир сўз билан айтганда касбим шу.

- Тўғрику-я , аммо сиз кимё фанидан дарс берар экансиз. Мен мактабда ўқиганимда кимё Устозимиз бунчалик сўзамол эмасдилар ,- деди Анис

- Бизда фанлараро боғлиқлиқ, яъни интеграция деган тушунча бор. Устоз дарс вақтида нафақат ўз фанини балки бошқа фанлардаги билимларни ҳам мавзуга мос ва хос қўллай олиши керак. Ана шунда юқори натижага эришади. Бу усул айниқса ўзлаштирилиши қийин бўлган кимё фанида жудаям ас қотади. Қолаверса , ҳозирги замон ўқувчиларини оддийгина тушунтириш билан қирқ беш минут дарсда жалб қилиб ўтириб бўлмайди. Техника ва айниқса ахборот асрининг болаларини эътиборини ўзимизда ушлаб туриш анчайин мушкул вазифа бўлиб қолганлиги рост. Аммо уддаласа бўлади. Бунинг талаби эса жуда оддий. Биз бошқа соҳа вакилларидан бир қадам олдинда юришимиз керак. Шу халос .
Анис ака , мана сиз кўп ўқиган инсонсиз. Сизга битта савол . Ўтмишда ўтган буюк аждодларимиз Мусо ал Хоразмий, ал Фаробий , Аҳмад ал Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино бошқаларни "Қомусий олим" деб атаб келинади? Нима учунлигини биласизми ? Қомусий олим деганда нима ёки қандай ҳусусиятлар тўплами назарда тутилмоқда ?

Анис елка қисди:

- Тан оламан, Мадина бу саволингизга жавобни билмайман. Тўғри тахмин қилишим мумкин. Бу олимлар бир неча фанларни чуқур ўзлаштиришган , аммо Қомусий олим номини олиш учун , айнан қанча фанни мукаммал билиш кераклигини билмайман.

- Мукаммал ... Айнан топиб айтилган сўз. Майли Аниc ака, сизни қийнаб ўтирмайман . Демак, Қомусий олим деган шарафга эга бўлиш учун етти ва ундан ортиқ хил фанни мукаммал ўзлаштириш талаб этилган.

- Қойил , Мадина. Таърифга тил ожиз. Келинг , шу маълумот учун сизга бир ширинлик олиб бераман. Ширинликни яхши кўрасизми ?

Анис боғнинг бурчагида жойлашган кафетерийга ишора қилди.

Мадина "ҳа" деб бош силкигач, Анис уни ўша тарафга бошлади.

Кафетерийда одам сийрак эди. Мадина дераза ёнидаги столни танлагач , икковлари ўтириб менюни қўлга олдилар :

- Буюрсинлар , - деди Анис менюни кўздан кечирар экан, - қани кўнгиллари нимани тусайди ? Малина, банан , киви , апельсин , қорағатли пирожний . Қай бири ?

- Банан ва ёнғоқлисидан. Шунингдек олма шарбати.

- Келинг мен ҳам сизнинг танловингизга буйсуна қолай, - Анис шундай деб официантга Мадина танлаган ширинлик ва шарбатдан икки кишилик олиб келишни илтимос қилди.

- Демак , бананни яхши кўрар экансиз- да , - деб сўради Анис келтирилган ширинликка қошиқча солар экан

- Мен ўзи кўп меваларни яхши кўраман. Айтиш мумкин-ки , жудаям мевахўрман . Таом , газаклар , салатлар билан у қадар ишим йўқ , аммо мева деса ...

- Ўзингизни томдан ташлар экансиз- да ?!

Мадина жарангдор овозда кулиб юборди. Кўп ўтмай жиддийлашди ва ўзи томонга ҳайрон боқиб турган Анисга тушунча берди :

ХазонРезги /58

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🤔5👍3
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Узр , Анис ака, ўзимни томдан ташлаётган лаҳзаларни кўз ўнгимга келтириб кўрдим , шунга кулиб юбордим.

Анис унга жавобан жилмайиб "Ширинликдан олинг" деди-ю , унга қараб ўйланиб қолди :

"Мадина жудаям ажойиб қиз экан, суҳбатлашган саринг яна суҳбатлашгин келади- я. Кўп ўқигани гап- сўзларидан шундоқ билиниб турибди.

Аммо ...

Нима учун ?

Нимага ?!

Айни турмуш қуриши керак бўлган ёшида уйидан неча чақирим олисда юрибди экан ? Розияни институтга тайёрлаши бир сабаб эканлиги рост бўлса ростдир , лекин асосий сабаб эмаслиги аниқ . Бу ерда бутунлай бошқа гап бор. Шундай жиддий гап , айтиш мумкин бўлса сир бор- ки , бу Мадинадек дилбар қизнинг шу ерларда юриши учун ота- онасини рози қиладиган даражада етарли сабаб эканлиги аниқ.

- Анис ака?! Нималарни ўйлаб қолдингиз ?!

Мадинанинг овози Анисни ҳушига келтирди.

- Ўзим . Шундай... Мадина тикишга қизиқар экансиз ,яна мақтаса мақтагудек пазандалигингиздан хабардор ҳам бўлдим. Шулардан ва касбингиздан ташқари бошқа бирор орзуингиз борми ? Нимани орзулайсиз ? Айтиш мумкин бўлса , албатта ...

- Менми ?! - ўз ўзига савол берган бўлди Мадина,- қайдам... Нимани ҳам орзулашим мумкин ? Албатта, яшаган умримда ортимдан бир чиройли из қолишини истайман.
Нокамтарликка йўймасангиз айтсам .

Мен...

Мен энг муқаддас китоб бўлмиш Қуръони Каримни араб тилида мустақил ўқий олишни , уни маъноларини тўлиқ англашни истайман. Ҳадис илмининг етук алломаи уламоси Имом ал Бухорий битикларини тўлиғича , буткул, батамом тушуниб етсам дейман . Яна ...яна ...- шу ерга келганда Мадинанинг овози титраб кетди,- шарафига исмим қўйилган шаҳар Мадинага боришни , у ерда муборак пайғамбаримиз С.А.В юрган йўлларни кўришни , ул зотнинг бағрига олган шаҳар ҳавосидан тўйиб - тўйиб нафас олишни , ўша ернинг ўзида ул зоти муборакка дуои салом йўллашни , қабрларидан таралаётган муаттар ифорни туйишни ...жудаям , жудаям ҳоҳлайман ...

Анис ака , орзуларим жуда кўп экан ...

Ота - онамни рози қилишни ҳам истайман . Уларнинг орзуларини ушалтиришни, мен туфайли диллари ранж чекмасликни истайман.

Яна , яна кўнглим билан келишиб яшаш катта орзуим . У ҳа деса мени ўз кўчаларида сарсон қилмаслигини истайман.
Гарчи жуда мушкул бўлса- да кўнглимнинг эмас, ақлимнинг сўзига кириб яшашни истайман ...

Худди-ки...

Кўп нарсага етмоқда ақлим,
Кўп саволга жавобни олдим
Аммо мудом синовчи сабрим,
Кўнглим билан келишиб олдим

Бошлайвермас энди йўлига ,
Гул унар деб қақроқ чўлида,
Етакламас ўнги , сўлига ,
Кўнглим билан келишиб олдим.

Ўртанмайман фасл алмашса,
Капалаклар гулни талашса ,
Хафамасман дардлар қалашса ,
Кўнглим билан келишиб олдим .

Чок - чокимдан сўкилмайман ҳеч ,
Озорларда тўкилмайман ҳеч ,
Ёлвормангиз , энди бўлди кеч ,
Кўнглим билан келишиб олдим.

Энди ақлим энг биринчи дўст ,
Ўйлайманки, сира бўлмас кўст,
Туйғуларим совурмас ост- уст,
Кўнглим билан келишиб олдим...

Мадина шеърни ўқий турганида кўзидан бир томчи ёш думалади. У Аниснинг кўз ўнгида бутунлай бошқа қиёфага кирган эди. Мадина ҳозир жуда ҳам маҳзун тортиб кетган эди.

- Мадина ... - деди Анис тили зўрға айланиб , - минг бор узр , кўнглингизни бузиб юбордим ... Ўлай агар бундай бўлишини сира ҳоҳламаган эдим.

- Анис ака , мендан бир эмас, бир неча бор узр сўрашингиз керак ,- деди Мадина , кўзларидаги ёш билан жилмайишга ҳаракат қилиб ,- чунки сиз ...


/59
Муаллиф: Хазонрезги ❗️

Каналга уланиш 👇:
❤31🔥8👍4👏3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Қадри ва қадди баланд қадрдонларим .
Мароқли ҳордиқ олиб турдингизми .
Кунингиз ҳам ҳаловатда ўтсин илоҳим .

Х,авоси эрталаблари бир оз салқин , кундузи эса жазирама иссиқ бўлган Тошкент шахри азимдан алангали салом йуллайман . Тинч юртимизга , мусаффо осмонимизга шукурлар булсин .
Бир ўн кунлардан сўнг мактаб бозори савдоси бошланади .
Ман кийим кечакдаман . Пойтахтимизда яшайдиган ва меҳмонга келган , ижодий группамиз а'золарига бир таклифим бор . Бозорда ишлашимдан фойдаланиб 1 чи синфдан   11 чи синфгача булган ўгил болаларингизга оқ куйлак ва қора ёки синий шимни галстук , класс нимчаларини оптом нархида олиб беришни ва'да бераман . Бозордан оласизми , бутикдан оласизми устида камида 30 фоиз фойда қўйишади .
Шуни ман сиз азизларимга ғойибона дустларимга ўз нархида олиб бераман . Қизиққанлар бемалал мурожаат қилаверинг . Сизларга қўлимдан келадиган ёрдамим шу холос .

Сизларга яхшиликлар тилаб мехримга қўшиб тонги  саломлар йўллаган ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰12👍8❤6
Audio
Ёшини сӯраманг
аёл кишидан !
Гул каби гӯзалдир
юзга кирса хам.
Дунё захматидан
қӯли қавариб,
Юзини ажинлар
тӯсган бӯлса хам.
Янги новда каби
ғунча хилват у,
Нозик елкасига
ташвишин ортган.
Ёниб, куйиб рӯзғор
бола-чақам деб,
Балким шунинг учун
ӯзин йӯқотган.
Ёшини сӯраманг
аёл кишидан !
Ачинманг, ойнага
гох қарамаса.
Бунданда мухимроқ
юмуши кӯпдир,
Бир кунда сочини
ӯн тарамаса.
Умрининг гуллаган
онлари билан,
Бешигин тебратар
мурғак гӯдагин.
Тунлари дуоли
алласи билан,
Секин, оқартирар
қора сочларин.
Ёшини сӯраманг
аёл кишидан !
Боласин камоли
унинг ёшлиги,
Ойнинг чиройига
алишмайдиган.
Овунчи, суянчи
қалам қошлиги,
Тоқатли яралган
ожиза зоти.
Ширин сӯз, бардошли
бӯлар қирқта жон,
Сипқориб турса бас
бахтин булоғин,
Унутманг,қаримас
аёл хеч қачон.

Унутманг қаримас
аёл хеч қачон.

🎙 Зулфияхон 🌺🍃

Муаллифга рахмат


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
Одамларга сув ташиган подшоҳ

Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига шундай деди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун – Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешни у дунёга кўтариб кета олмабди, мен бўлса шунча мол-дунё тўплабман», деди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷МЕХРИБОНЛАРИМНИ ЯХШИ КЎРАМАН. 🩷

Юрагимга яқин азиз инсонларим,
Қувончларга кўнгли чақин томонларим.
Меҳр нури порлаб турган осмонларим,
🩷Мен сизларни ҳаммадан яхши кўраман.

Сизлар билан умрим нафаси бахтиёрдир,
Сизлар билан ўтган кунларим гулбаҳордир.
Ҳар йўлимда бахтим бордир, омад ёрдир,
🩷Мен сизларни ҳаммадан яхши кўраман.

Юрагимга яқин азиз инсонларим,
🩷Мен сизларни ҳаммадан яхши кўраман!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏2
Амир Олимхоннинг невараси Бухорога ташриф буюрди

Туркияда истиқомат қилувчи, Бухоро амири Амир Саид Олимхон авлодларидан бўлган Саид Ҳайбатуллоҳ Бухорий Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт
институтига ташриф буюрди .

Меҳмон институт ректори Шуҳрат Тешаев ҳамроҳлигида олийгоҳнинг ахборот-ресурс маркази, замонавий кутубхона ҳамда халқ табобати йўналишидаги илмий-амалий лабораториялар фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида халқ табобати асосида тайёрланаётган табиий маҳсулотлар, уларнинг сифати ва илмий ёндашув асосида ишлаб чиқарилаётгани алоҳида эътибор марказида бўлди.
Саид Ҳайбатуллоҳ Бухорий келгусида ушбу маҳсулотларни Туркия ва бошқа хорижий давлатлар бозорларига экспорт қилиш масаласида амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ташриф тиббиёт, халқ табобати ва илмий ҳамкорлик йўналишларида халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

👇👇
каналга уланиш
👇👇
https://t.me/shahzodangizdan
❤9👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

22- ҚИСМ

"Бедор туйғулар"ни шундай олиб борасизкии ... Баъзи ўқиган шеърларингизни тинглаб йиғлайвериб пишиб кетган вақтларим кўп бўлган ...

- Мадинаааа ...

Сиз...

Сиз мени эшиттиришимни тингловчисимисиз ?!

Наҳотки ?!

Аниснинг кўзлари ҳайратдан катта- катта очилди.

Мадина кулимсираганча хўрсинди :

- Бунинг нимаси ажабланарли ? Сизни ким танимайди ? Бошловчи Анис Ўктамни назарда тутяпман . Аммо сиз айнан ўша Анис эканлигингизни кейинроқ билдим. Раҳбар аямнинг ёлғиз ўғиллари Тошкентда эканлигидан бу ерга келган илк кунларимда хабар топган эдим-у , аммо унинг ўзим мухлиси бўлган севимли радиоэшиттиришимнинг муаллиф ва бошловчисилигини тахмин ҳам қилмаган эдим. Бу ҳақда кейинроқ Розия айтиб берди.

- Ўўў зўр- ку , эшиттиришимга бир баҳо бера оласизми ? Менга четдан туриб эшитиб , таҳлил қилиб берган мухлиснинг фикри жудаям қизиқ, - Анис Мадинанинг хаёли чалғиганидан қувонганча савол бераркан , - фақат ростини сўзланг , аяб ўтирманг ,ахир танқид келажакнинг меваси .

- Анис ака, мен ана шу гапга унчалик қўшилмайман.

- Қайси гапни назарда тутаяпсиз , Мадина ? Тушунтириброқ айтинг.

- Танқид ҳар доим ҳам келажак меваси бўлавермас экан. Мисол учун бирор ишлаб чиқарувчининг маҳсулотидаги камчилик айтилса, бу ҳақиқатдан ҳам келажак мевасидир , аммо ижодкорни танқид қилинса унинг ижоддан ихлоси қайтиши ҳеч гап эмас. Ижодкорнинг кўнгли нозик бўлади. Сабаби ижод уни кўнгил кўйига солиб қўяди. Мен бу билан ижодкорни сира танқид қилиб бўлмайди деган фикрдан йироқман, шунчаки унга даставвал илдиз отишга йўл қўйиб бериш, камчиликларини эса ётиғи билан тушунтириш керак демоқчиман. Бироқ , - Мадина охирги сўзига алоҳида урғу берди ,- бироқ бу сўзлар сизга тегишли эмас. Менга сизнинг ижодингиз жуда ёқади. Айниқса кейинги ойлар ичида унда бутунлай бошқача услуб сезила бошлади.

Мадина Анисга "Айтаверайми?" деган маънода нигоҳ ташлади. Йигитнинг чеҳрасидаги ҳайриҳоҳ туйғуни кўриб Мадина сўзида давом этди :

- Анис ака , авваллари ижодингизда кўпроқ муҳаббат мавзуси биринчи ўринда турар эди. Аммо кейинги вақтларда кўпроқ инсонийлик , меҳр , оқибат , умид мавзулари бош режага чиқмоқда, яъниким ижодингизда туб бурилиш ясалди. Бундай мавзулар ҳар бир инсонга одамийлик мулки сифатида йўл кўрсатувчи маёқ ва яшаш учун дастуриламал бўлиб ҳизмат қилади.
Менимча ..., менимча ижодий гуруҳингизда янгилик бўлган шекилли ? - Мадина Анисга кўз қири билан синчков назар ташлади.

Анис бироз безовталанган бўлди. Аммо тезда ўзини тутиб олди :
- Мадина, мен бир ўзим ижод қиламан . Айтмоқчиманки , "Бедор туйғулар" муаллифлик канали. Ўқиладиган шеър , монологларни сўзи ва мусиқасини ўзим саралайман . Лекин дилингиз жуда сезгир экан . Кейинги вақтларда менга матн ва мавзу танлашда бир ... бир ( Анис фикрини ифода қила олмай қийналди. Мадина эса ҳозир Комила ҳақида гап очилишини ҳис қилиб унга интизор тикилди ) бир ғойибона дўстим бўлмиш ажойиб қиз ёрдам бермоқда. Унинг исми Комила . Комиланинг саъй- ҳаракатлари билан эфир юзини кўрган эшиттиришларим кўпчиликка манзур бўлди.

- Комила... Чиройли исм экан. Анчадан буён танишмисиз у қиз билан?

- Йўқ , танишганимизга кўп бўлгани йўқ , аммо у қизни негадир кўпдан буён биладигандекман. Билмадим нега ? Биласизми , Мадина ? Баъзан шундай инсонлар бўладики , йиллаб ёнма - ён яшаган инсонлар сендан қалбан узоқ бўлар экан- у , аммо танишганингга дақиқалар бўлган баъзи инсонлар ҳуддики жигарингдек аъло бўлар экан. Балки кўнгил кўнгилни танигани шудир .

- Кўнгил кўнгилни танигани ?

Анис жилмайди:

- Бу сўзлар ҳам Комилага тегишли. У доим кўнгил , кўнгил дейди. Мен уни хатто суратини ҳам кўрмаганман . Очиғи уни жуда кўргим келган эди. Бироқ Комила "Аввало кўнгил кўнгилни таниши муҳим эмасми ?" деб гапни шарт кесди. Ўйлаб кўрсам у ҳақ гапни гапирибди. Ҳусн, чирой ўткинчи . Инсон минг ҳусндор бўлса-ю, бироқ юрагида инсонийлик ҳисси бўлмаса , ундай ҳусн ким ва нима учун керак ? Лекин бир нарсани биламан. Чиройли қалб юзга нур беради. Бу айнан исботланган ҳақиқат. Мана қаранг , баъзи инсонлар

@ХазонРезги / 60
❤37👍7
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

унчалик гўзал суратда бўлмасликлари мумкин. Аммо сийратлари шу қадар кўркам бўлади- ки ва атрофдагиларни айнан шу сийратлари ўзига жалб қилади.

Ҳудди-ки ...

Ҳудди-ки намоз ўқиган инсоннинг юзида нур балққан сари. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз ? Нима учун намоз ўқиган инсоннинг юзида нурлар базми ифода бўлишини ?

- Ҳааа , ўйлаб кўрганман ,- деди Мадина Анисга қараб ,- кўп ўйлаб кўрганман , баъзи саволларининг жавобини ҳам топгандекман.

- Қани эшитайлик , - Анис Мадинага далда берди

- Аввало ҳаёт илми , яшаш ҳикмати бамисли сузиб тагига етиб бўлмайдиган бир уммон. Бизнинг билимимиз эса шу уммондан гўёки бир томчи мисол. Бу илмни эгаллаган сари ҳеч нарсани билмаганимизни ҳис қилиб бораверамиз . Мен Мавлоно Жалолиддин Румийнинг мисраларидан гавҳар теришни хуш кўраман . Улар бир сўзларида шундай деган эдилар. "Мендан минг йил ўқисам- у, нимани билдинг деб сўрасалар , ҳаддимни деб жавоб бераман" . Қаранг қандай маъноли сўзлар.

Энди ҳаддимни билган ҳолда саволингизга жавоб бериб кўрсам. Аввало намоз - тузатувчи дейилади. У банда кўнглини ислоҳ қилади , турли ёмон иллатлардан ҳимоя қилади, яхшиликка етаклайди . Бас шундай экан намоз ўқиган кишининг кўнгли борган сари тозариб , покланиб бораверади. Пок кўнгилли инсоннинг сурати ва сийрати эса тобора бир-бирини тўлдириб бораверади. Шундай экан бу инсонларнинг юзларига нур инмай , яна кимнинг юзига нур инсин ? Шу ўринда бир манбада ўқиганим ёдимга тушиб кетди: "Аллоҳ ҳузурига элтгувчи кема бу - жойномоз" дейилган унда. Нақадар ҳаққоний сўзлар. Бир кунда беш маҳал Аллоҳ пойига тўкилсак- у , ул зот бизни ҳузурларига чорлашда давом этса ... Бундан ортиқ бахт йўқ менимча. Бир инсон ўз устозидан "Устоз , намоз ўқийман-у , аммо унинг қабул бўлаётганини била олмай жоним ҳалак . Айтингчи , буни қандай билсам бўлар экан ?" деб сўраганда устози "Намозинг давомли эканлигидан, яъни сен бир намозни ўқиб , кейингисини оро йўлда ташлаб қўймасдан яна жойнамозга етиб кела олсанг , билгин-ки сенинг ибодатларинг қабул бўлаяпти" деб жавоб берган экан.

Анис ака ... Ўқитувчилигимга бориб барча саволни бирма бир қувалаб кетиб сизни зериктириб қўймадимми ? Хуллас , барча гап ижодингиз ҳақида эди - я ? Ижодингиз жуда чиройли. Аммо хафа бўлмасангиз бир гап айтар эдим.

Аниснинг қошларига тугун тушди . У жиддийлашди ва Мадинага ўтли нигоҳларини тикди :

- Хафа бўлиш ? Қани эшитай-чи ?

Хафа бўлиш ёки бўлмаслигим кейин маълум бўлади.

- Анис ака , ҳозир техника ривожланган . Балки мен бу ишларга жуда тушунмасман. Лекин ҳаётда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ ...

Айтмоқчийдим-кии ...

Қишлоққа қайтсангиз ...

Аяжоним учун...

Отажоним учун...

Мен кейинги вақтлардаги эшиттиришларингизни тинглаб , овозингизда уфуриб турган соғинч оҳанглари туфайли тез кунларда қишлоққа келиб қолсангиз керак деб умид қилгандим. Ўйлаганимдек бўлди. Энди эса ... Аллоҳдан сизни ўз туғилиб ўсган уйингизга қайтишингизни сўраб дуо қилмоқчиман. Сиз балки ҳайрон бўлаётгандирсиз ? Менинг уйга қайтишимни бу қиз учун нима иссиқ- совуғи бор деб ? Мен буларни барини аяжоним , яъни сизнинг ойингиз учун сўраяпман. Мен келганимдан буён у кишининг сизни эфир вақтингизда зим- зиё, яъни йўқ бўлиб қолишларини билиб олганман. Улар хоналарига кириб олганча муштдеккина радиоприёмникни ҳудди сизни бағриларига босган каби босиб , овозингизни тинглашларини, ора- сирада алланималарни шивирлашлаб туришларини биламан. Улар нима ҳам дер эдилар ? Биласизми ? Улар ҳар сафар " Овозларингдан ўргилай , болам, дарди доғингни кўрмай, илоҳо Қодир Эгам яхшиларга ёндоштирсин , ёмонлардан адаштирсин" дейдилар-да. Бу уларнинг беш вақт намоздан сўнг қиладиган дуоларининг бир қисми ахир ...
Мен аяжонимни жойнамоз устида муштдеккина бўлиб , кўзларида тўла ёш билан Аллоҳга ана шундай муножаат қилиб ўтирганларини кўп кўрганман. Яна шунга гувохлик бераман- ки, шу чоққача улар ўзлари учун бирор нарса сўрамаганлар. Эътибор бериб қарасам, Аллоҳдан фақат сиз, ҳа фақат сиз учун тиланар эканлар ...

@ХазонРезги /61

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Анис ака ... Жаннат учун нақд чиптангиз бўлган Аянгизнинг борларида қадрига етинг . Борларнинг борида қадрига етиш керак... Борида ...
Мадинанинг сўнгги
сўзлари Анисни бежо қилиб қўйганлигини сезди. У Комила бўлиб доим таъкидлайдиган сўзларини шу топда бехосдан такрорлаб юборганлигини Аниснинг юз ифодасидан сезди- ю, аммо ўзини билмасликка солди.

- Анис ака ...- деди давом этаркан Мадина,- Раҳбар аяжоним бахтга лойиқ эмасмилар ?! Сизнинг бахтингизни кўриш улар учун олий саодат. Мени кечиринг- у , баъзи фарзандлар ота- онасининг розилиги учун Муқаддас Байтуллоҳнинг жамолини кўрсатмоқ илинжида юрадилар , сиз эса ... Сиз лоақал уларнинг ёнида юрсангиз , кўнгилларига таскин бўлсангиз айни муддао бўлмайдими ? Менимча, улар учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак .

Анис ака ... "Сен намунча менга ақл бўлаверасан , ўзинг- чи , ўзинг ота - онангдан узоқда юриб шу гапларни гапиришга ҳаққинг борми?" деярсиз.

Сизга шуни айтаман- ки , мен бу ерларда узоқ қолмайман. Бир - иккита битирадиган ишларим бор . Шулар битиши билан кетаман. Ўқувчиларимга "Ўқув йили тугагунча шу ерда бўламан" деган ваъдам ҳам мени ушлаб турган сабаблардан бири. Мен аллақачон туман халқ таълими бўлимга кимё фани ўқитувчиси учун талабнома юбортирганман. Насиб қилса янги ўқув йилига янги устоз ҳам келиб қолади. Майли , бу гапларни қўя турайлик . Сиз ... Сиз ўзингиз ҳақингизда , режадаги ишларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

Анис чуқур хўрсинди. Мадина уни жуда мушкул аҳволга солиб қўйган эди. Аниснинг яқин кун , хаттоки яқин ойлардаги режасида ҳам бу таҳлит ўзгаришлар назарда тутилмаган эди. Гарчи у куни кеча ойисига барини бошидан ўйлаб кўришни ваъда қилган бўлса-да , воқеалар ривожини бунчалик тез деб қабул қилмаган эди.

- Билмадим , Мадина , билмадим,- деди ростига кўчиб Анис ,- Очиғи бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эдим. Аммо энди мутлақо бошқача фикрдаман.

Анис ўйланиб туриб Мадинага савол ташлади:

- Мадина, агар сизга малол келмаса телефон рақамингизги бера оласизми ? Вақти - вақти билан рақамингизга боғланиб , сиз орқали ойим ва дадамларнинг ҳолларидан хабардор бўлиб турсам дегандим. Кейин сиздан баъзи эфир масалаларида хам бемалол ёрдам сўрашим мумкин экан , албатта рози бўлсангиз , сабаби дунёқарашингиз жуда кенг эканлиги мени таажжубга солди-да.

- Рақамимни бемалол тақдим қиламан , аммо эфир учун ёрдам...масаласида анча нўноқман деб ўйлайман. Ундан кейин ёрдамчингиз исми нима эди? Ҳа Комилами ? Ўша қиз бу ишни яхши уддалаяпти деб ўйлайман, - Мадина шундай дея олдидаги ликобчани ўзидан сал нарига сурди ,-Анис ака , кеч бўлиб қолди . Энди уйга қайтсак ҳам бўлар . Аяжоним хавотир олаётган бўлмасинлар . Боғнинг қолган қисмини айланиш келаси сафарга қоладиган бўлди энди.

Анис Мадинанинг раъйини қайтармади. У "хўп" дея бош силкиди.

* * *

Кечки овқатдан сўнг Мадина қўшимча машғулот учун Розия билан кичик меҳмонхонага чиқиб кетгач , Анис онаси билан ҳоли қолди, Юсуф ота ҳали ҳануз ўзи йўқлаб кетган дўстининг уйидан қайтмаган эди. Шунда Анис онасига ўзини қизиқтирган саволини бериш мавриди етганини ҳис қилди :

- Ойи, сиздан битта нарса сўрасам майлими ?

- Тинчликми , ўғлим? Юрагимни ёқма, - ажабланди Раҳбар ая ,- қани сўра-чи ?

- Ойии , -чайналди керакли сўзларни топа олмай Анис ,- ойиии , Мадина бор -ууу , ўшанинг ...
/ 62

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
❤37👏6
Ғийбатчига жавоб

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍13❤8😁2
Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨


❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган

Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)
❤4
СИНФДОШЛАР

Болалик ортга қарамай кетди ,
Ёшлик давримиз жуда тез ўтди ,
Югур , ел билан бир пастда ,
Кексалик остонаси ҳам етди .

Дўсту дугона синфдош ,
Ёшимизга қўшилиб ёш ,
Ҳаёт чархпалагида айланиб ,
Соғинмадингизми мани партадош .

Қариндош жигар мехри бор ,
Фарзандларнинг сеҳри бор ,
Унутманг дўстларим орамизда ,
Синфдошларнинг ўз ўрни бор .

Кўздаги ёш нам эмас
Ўттиз йил кам эмас ,
Ўтди даврон , кетди карвон ,
Бунда ҳамма жам эмас ....

Йигитларда соч оқарган дам ,
Қизлар юзида ажин тарқалганда ҳам ,
Таниймизми кўришиб қолсак ,
Кўзда кўзойнак тақилганда ҳам .

Бирингиз буви , бирингиз бобо ,
Келмайди энди болаликдан садо ,
Майлига розиман минг шукур ,
Етказсин орзуга кам қилмай Худо .

ШАХЗОДА САТТОРОВА

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️

Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз
🤝

Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади
⚠️⚠️⚠️

ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy
❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Бир аёл Аллоҳнинг унга битган тақдир - тақазоси билан қизиққон, асабий, ношуд бир инсонга турмушга чиқибди.

Аксар келишмовчиликлари аёлнинг тайёрлаган таомлари сабабидан келиб чиқар экан. Аёл эрини рози қилиш ва унга ёқадиган таомни дастурхонга тортиш учун қўлидан келганча қилган шунча сай-ҳаракатларига карамай, эрига биронта таоми хуш келмабди. Бу ҳам етмаганидек ҳар гал овқатни татиб кўрганидан сўнг, мазаси ёмон эканлигини , унга туз ва зираворлар етишмаётганини айтиб бақирар, аёл эса, овқат ширинлигини ва ҳаммаси маромида эканлигини айтиб, эрини ишонтиришга уринарди.

Худди шу алфозда эр-хотин кун кечирар эдилар. Аёл эрининг ўзига қарата айтилган маломат -дашномларига ҳар қанча бардош қилмасин, эри ўзи таниган бошқа аёлларнинг пиширган таомлари хотининикидан яхши эканлигини айтиб мақташдан тўхтамасди.

Кунлар ўтиб охири эр хотинининг феъл-атворидан, қилмишларидан зерикди. Ва хотинини, агар ўзини тўғирламаса, бошқасига уйланишини айтиб қўрқитиб қўймоқчи бўлди. Айтди ҳам. Лекин аёл ўзгармади.

Эри бир фикрга келди. Хотинига гўёки тез кунда тўйи бўлаётганини, бошқа аёлга уйланаётганини айтди ва уйга келин кўйлак олиб келиб хонасига қўйиб қўйди.

Аёлига бу ҳийласи таъсир қилишини, натижада ўзини тўғирлашини кутганди.
Эри айтган хаёлий тўй куни келганда, аёл кўйлак турган хонага кириб, унинг ўрамига бир вароқ қоғоз солиб қўйди.
Кеч тушгач эри хонага кирди ва кўйлакни эгасига қайтариб бериш учун олганди ҳамки, вароқга кўзи тушди. Уни очиб ўқиди ва... карахт бўлиб қолди.

Хатда қўйидаги сўзлар бор эди...
«Синглим! Сизларни турмуш қуришингизнинг сабаби... фақатгина - пиширган овқатларимга туз ва зираворлар солмаслигим.
Суюкли умр йўлдошим касал...
Лекин у ваҳимага тушмаслиги, касаллигидан паришон бўлмаслиги учун эримдан беркитдим. Ўзини касалманд ҳис қилиб, тушкун бўлиб юрмаслиги учун бошқага уйланишини ҳам рози бўлиб, чиройли қабул қилдим... Чунки эрим қизиққон одам. Ўзига зарар бериб қўйишидан қўрқаман.
Сиздан ягона илтимосим: овқатга туз ва зираворлар қўшманг. Ҳожамга жуда зарарлидир. Сизга шуларни айтиб қўйишни истадим».

࿐❁༻✯༺❁࿐

Баъзан сени севадиган инсонлар, сен тушунмайдиган ишларни қилишади...
Гоҳида жаҳлингни чиқарадилар...
Гоҳида улар сенга нисбатан эътиборсиздек туюлади...
Лекин, аслида улар сенга бошқалардан кўра энг илтифотли, эътиборли ва жонкуярдирлар...
Зеро, сенинг манфаъатинг улар учун ҳамма нарсадан устун!
Ҳеч қачон хулоса чиқаришга шошилма!

Умму Амина таржимаси


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍1