📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАХШАТ😢

Қизнинг ахволи нима бўлди?
Ота оналар фарзандларига озгина меҳр этибор беришса шу аҳволга фарзандларимиз тушишмайди........ 😢
Давоми қизиқ бўлса пастдаги ҳаволага киринг👇
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳр беринг эътибор беринг,
Меҳрга зор бўлмасин Аёл.
Не истайди кўнглини билинг,
Севгига зор бўлмасин Аёл.

Дард аламда синаманг уни,
Сабри тоғдан устундир Аёл.
Озор бериб йиғлатманг уни,
К,адри қиммат улуғдир Аёл.

Бошга қандай савдо келса хам,
Дардин ичга ютади Аёл.
Қотган нонни юз йил еса хам,
Бахтли кунни кутади Аёл.

Озор берманг асло кўнглига,
Гоҳо юринг сиз хам йўлига.
Бир даста гул тутинг қўлига,
Севинчлардан яйрасин Аёл.....❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰1👏1
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

20- ҚИСМ

шахсийига "Бедор туйғулар" деб ёзиб қўйибди . Бу нимага ишора ?!

Йўқ , буни тасодиф деб бўлмайди...

Кимлар сени дея кечгай жонидан ,
Сени дея кимлар дунёдан тонар
Бир бор дийдорингга интизор қанча ,
Сенинг қалбинг кимнинг ишқида ёнар ...

Бу мисралар ким ҳақида ? "Сени дея дунёдан тонар , кечгай жонидан , бир бор дийдорингга интизор қанча" деб ким назарда тутиляпти ?
Менмасмикинман?

Аниснинг дили ўйнаб кетди. Унинг юраги гусур- гусури бутун дунёга эшитилгудек бежо уриб кетди.

Комиланинг жойлаган шеъри йигит қалбининг тўрида кул босиб ётган ҳисларига чўғ ташлаган мисоли туйғулар жангини бошланишига сабаб бўлган эди.

Анис Комиланинг ўзини телеграмм манзилига хабар ёза бошлаганини кўриб сергакланди . У қиздан келадиган хабарни интизор бўлиб кута бошлади.
Комиланинг кайфияти бугун аъло эканлиги ёзган хабарларидан билиниб турар эди.

- Тақ , тақ.

Кирсам мумкинми ?

Иссиққина кофега тоблари қалай ? Ҳа , ҳа кофеимиз албатта сутли . Унга икки қошиқ қуруқ сут , бир қошиқдан шакар , кофе ва бир олам меҳр солинган. А ? Муҳаббат ? Муҳаббат сўрамасингиздан аввал меҳрга пропорционал равишда қўшиб бўлинган .
Сиз кофени ичсангиз бўлди . У ёғига "иммм ааааххх" деворасиз, аммо айтиб қўяй "добавка" йўқ . "Доставка" ҳам ...
Комиланинг манзилидан буғи чиқиб турган кофенинг расми "учиб" келиб тушди.

- Менга шу бир чашка ҳам етарли ...

- Иии Анис ака , "уйғониб" қолдингизми ? Мен ҳали ухлаяпсиз деб бу ерда сюрпризга нонушта тайёрлаб кейин ўзим секин кетмоқчи эдим. Эҳ , режани буздингиз- да ? Сизни қаранг- у ... Хафа бўлдим энди.

- Билмабман-да Комила ?! Бир қошиқ қонимдан кечинг. Илтимос мен нотавонни кечиринг ...

- Майли , кечирсам кечирақолай, чунки мен гина - гудурат сақлайдиган ойимчалардан эмасман Энди эса кетдим.

- Кетманг. Шу ерда қолинг ...

- Нима кун бўйи интернетда ўтиришимни ҳоҳлайсизми ? Онлайн эканлигимни кўрганлар Коми жинни бўлиб қолибди , интернетомагия касаллигига чалиниб қолибди дейишмасин.

- Коми ... Яқинларингиз сизни эркалаб шундай чақиришадими ? Лекин чиройли эшитилар экан ... Коми...

- Ҳа яқинларим шундай чақиришади, эслаб қолинг
я- қин- ла-рим ...

- Комила , бугун бошқачароқсиз... У бу нарса бўлдими ? Илгари сизни сира бундай кайфиятда кўрмаган эдим...

- Анис ака, сиз мени илгари ҳам кўрмагансиз , ҳозир ҳам кўрмаяпсиз . Ўқияпсиз халос ...

- Ха хоп . Илгари сира бундай кайфиятда ёзмаган эдингиз...

- Ҳааа . Бу сўзингиз айни ўрнида бўлди. Яқинда бир қатра ўқиб қолдим , шу менга қаттиқ таъсир қилди. Хуллас, ҳаёт - бу ўзинг нимани кўришни истасанг ўша нарса акс этувчи кўзгу эмиш . Шу сабаб мен унга яхши кайфият билан қараб кўрмоқчиман. Ҳаёт ҳам менга шундай кўринармикан деб.

- Албатта , шундай кўринади ишонаверинг ...

- Коми ...

- Нима Коми ?

- Сиз ҳам Коми деб чақиришингиз мумкин , мени ...

- Йўғей , бунга журъатим етмасов ...

- Ўзим руҳсат бердим-ку ... Ҳай майли , буни қўя турайлик . "Бедор туйғулар" билан қачон ошно бўламиз энди, яъни Тошкентга қачон қайтасиз ?

- Насиб қилса эртага ...

- Яхши ... Унгача хайр бўлмасам

- Коми ...

- Ҳооов ...

- Ҳайр деманг , кўришгунча денг

- Кўришгунчамас , Анис ака, ёзишгунча...
Комила тармоқдан узилди.
Анис қиз ҳудди ҳозир қайтиб келадигандек , бироз кутди, сўнг
суҳбат таъсирида мамнун жилмайганча ўрнидан туриб ташқарига чиқди.
Ҳовлида ҳеч ким кўринмас эди. Анис юз - қўлини чайиб ошхонага келганда, у ерда гурунглашиб ўтирган ота- онаси ва Мадинага кўзи тушди.

- Турдингми , болам ? Ўзиям роса чарчабсан ?- деди уни саломига алик олганча Юсуф ота ,- вақт ҳам нақд пешинга яқинлашаёзди. Энди нонушта эмас , бир йўла тушлик қила қоласан . Мадина , қизим овқатингни сузақол.

Мадина Анисга бош эгиб салом берганча ўрнидан туриб газ печига яқинлашди. Анис газда қозон йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди , аммо хонада таомнинг ширин ҳиди сузиб юрар эди.

Мадина қўлларига иссиққа чидамли қўлқоп кийиб олгач аста печь оташхонасини очди. У ердан таом милтиллаб қайнаб турган кичиккина кўзачаларни ола бошлади.

ХазонРезги /55
❤39👍4
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР


- Ўхх- хўў ҳидиничи буни ? Кўза шўрвами бу таом ?

Анис ўтирган жойида бўйнини чўзиб Мадина газ печининг ёнидаги столга қўяётган таомга қаради.

Мадина унга жавобан ҳиёл жилмайди :

- Аслида кўза шўрва эдику-я, аммо энди кўза жаркоб десак ҳам бўлади ...

- Мадина , пиширган овқатимни номи ииииммм аааххх демадинг-да , ҳар доимгидек - деди Юсуф ака нон ушатар экан .

Мадина кўз қири билан отага қараб "ҳааа" деб қарар экан , Аниснинг ранги қув ўчиб кетганлигини кўрди ва нигоҳларини дарров четга бурди.
У Анис ўзига синчковлик билан тикилиб қолганини сезди.

Аммо Мадина бу Мадина эди.

У яна устоз ҳам эди. Шу сабаб вазиятни қўлга олишнинг уддасидан ҳеч бир қийналмай чиқа олар эди. У ҳозир ўзига билиб- билмай ёрдам берган Юсуф отадан жуда миннатдор эди. "Бир таъзирингизни енг , жаноби Анис, ажаб бўпти ! Бу кечаги чучвара учун ! Шошмай туринг, бу ҳали бошланиши". Мадина шундай деб ўйлар экан, буларнинг бари биргина Аниснинг кечаги қилмиши учун эмас , балки гап бутунлай бошқа тарафда эканлигини ҳам ўзи билиб турар эди. Аммо бунинг аниқ сабаби йигит ўзининг хаёлларини ўғирлай бошлаганини ва уларга эгалик даъвоси қилаётганини сира тан олгиси келмас эди.

- Мадина , - дея яна ёрдамга келди Юсуф ота , - билмадим сен кетиб қолсанг пиширган овқатларингни соғиниб касал бўлиб қолсам керак . Очиғи пазандаликда Раҳбарнинг ёнига тушадигани йўқ , аммо сен пиширган таомлар ажабтовур- да .

- Ҳа айтманг , дадаси, - Раҳбар ая шундай дея Анисни овқатланишга ундади ,- қани сен ҳам бир баҳо бер- чи ?

- Ҳаа , хаа, хўп ойи ,- Анис ҳамон довдирар эди, шу сабаб унинг тили тутилди ,- қани бисмиллоҳир роҳманир роҳийм.

Анис ота ва онаси бошлаб бергандан ёнига қўйилган шўрвага қошиқ солди :

- Ростдан ҳам жуда мазали ,- деди у онасига қараб , - гапингиз рост , ойи, - Анис шундай дея Мадинага қаради ,- раҳмат , қўлингиз дард кўрмасин ...

- Ош бўлсин , - деди Мадина ва Юсуф отага чой қуйиб узатар экан, унга мурожаат қилди,- амакижон , бу ердан кетсам бемалол Тошкентга бориб меҳмон бўлишингиз мумкин . Нима таом десангиз , тайёрлаб берганим бўлсин ...

- Мадина , нимага Раҳбарни аяжон , мени амаки дейсан , мени ҳам жуда бўлмаса ота дегин.

Мадинанинг кўзлари жовдираб қолди. Унинг нигоҳларида "Бу мумкинми?" деган савол намоён бўлган эди, аммо кўп ўтмай унинг ўрнини майин жилмайиш эгаллади ,- хўп бўлади , отажон...

- Ана бу бошқа гап, мениям қизим иккита бўлди, онаси - Юсуф ота мамнун кулимсиради ,- Азиза ва Мадина.

- Отажон , яна чой қуйиб берайми ?

- Мисини олиб ташлаб гапиравер ,қизим, ана энди чой ичганимиз бўлсин.

Шу пайт ташқаридан Асалнинг овози эшитилди :

- Ман теллим. Ҳа- ҳай тўйлагимни тийиб чиққим.

Мадина чаққонлик билан эшикни очар экан , Асал унга отилди.

- Асал тушмагур опам тикиб берган кўйлакни кийиб олиб , энди сизларникига чиқаман деб қилди тўпалон, қилди тўпалон.

Розия салом бергандан сўнг вазиятга ойдинлик киритишга шошилди.

- Жуда яхши қилибди- да , бўлмаса Асални соғиниб ўтираверардик, - деди Раҳбар ая.

Анис эса бу сафар ростманасига ҳайрон қолган эди:

- Мадина ... Сиз кийим ҳам тикасизми ?

- Мадина-чи болам , чевар,- мақтанганномо лаб бурди Раҳбар ая ,- Чевар бўлгандаям анов- манов чевармас ... Мен сенга айтсам ...

/56
Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
👍31❤27🥰14👏8😁4
Берилаётган асарлар ва постларга қанча реаксия кўп билдирилса шунча кўп асар бериб борилади .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍93🔥26❤6
Қани жим житку . Ўқимаяпсизми асарларни .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍106❤26👏14🔥4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жудаям фойдали. Аниқ биламан бу дамламадан кейин аниқ, хеч ким асабизи бузолмайди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏2
#У‌ткинчи_дунё


#No_199


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Тушингизга арвоҳлар кириб, қўрқитиб чиқдими?
Муниса, Шайдони олдига келиб секингина гапирди
—Йўқ, арвоҳ эмас сиз кирдингиз.
Шайдо қўлини қовуштирди
—Ха йўғе, эрталабдан бақир чақирингизга хамма жойларни супуриб, тозалаб ташлабдими дебман.
—Мен нега қилар эканман, сизни нега олганмиз?
—Мен бу уйга хизматкорликка эмас, акангизга рафиқа, умр йўлдошликка келганман.
Тушунгандирсиз?
Муниса, Шайдони кўзларига мағрур боқди.
—Хали акамга эга чиқишингизга, анча бор.
—Ха йўғе? Вақтини айтиб қўярсиз ундай бўлса.
Муниса, супургини олиб супуришга тушди.
—Хой қиз, буёққа кел...
Саодат деразадан Шайдони чақирди.
—Нима дейсиз яна?
Шайдо минғиллаб гапириб, онасини олдига кетди.
—Сен нега келинойингга ёпишиб олдинг. Бу кетишонгда, хамма сени ёмон кўриб қолади.
—Хамма, ким хамма?
—Калинойинг, аканг
—Акам, акам шуни деб мени ёмон кўрадими?
—Хали ўзинг хам келин бўласан, ўшанда мени гапларимни тушуниб етасан.
Саодат куйикиб гапирди.
—Мен бундай латта бўлмайман. Она тарбиясини олмагани шундоқ кўриниб турибди..
—Сенга индамаса бошимга чиқяпсанми?
Муниса қаердандир пайдо бўлиб, Шайдони сочидан ушлаб қулоғи олдида вишшиллади.
—Ахмоқ қўйиб юбор сочимни..
Шайдо ихраб гапирди
—Мен она тарбиясини етарлича олганман, ўзингни ким деб ўйлаяпсан ойимча.
Муниса куч билан Шайдони Саодатни қучоғига отди.
—Бас қилинглар, бир хафта бўлмай шунча жанжалми?
—Хали турмушга чиқсанг кўраман сени. Онани тарбиясини олган токс.
Муниса йиғлаб югуриб хонасига кириб кетди.
—Ярамас қиз. Сенга шу керакмиди?
Мана олдинг, хурсандмисан?
Саодат, минғиллаб йиғлаётган Шайдога қаради.
—Ойи, у менга қўл кўтарди.
Хайдаб юборинг уйдан, у бўлмаса уй тинч эди.
Шайдо шанғиллаб йиғлади.
—Ўчир овозингни, шу йил мактабингни битириб ол, кейинги йилдан қўймай эрга бериб юбораман. Сен бу кетишда, акангни оиласини тинчитмаслигинг анниқ.
Саодат, Шайдони туртиб ўтиб кетди.


💫💫💫💫


—Сенга нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
Диван четида йиғлаб ўтирган Мунисани ортидан Аббос қучди
—Хеч нима. Эртадан ишга чиқиб кетаман, мени бу уйга сиғдирмайди шекили
—Уфф, яна Шайдоми?
Уни гапларига ахамият берма. Феъли шу деганман сенга.
—Унда бор феъл, менда хам бор.
Мен паст келмайман синглингизга.
—Озгина сабр қил, узатиб юборсак ақли кириб қолади.
Аббос Мунисани овутиб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45🔥19👍1🤔1
#У‌ткинчи_дунё


#No_200


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан кунлар бир бирини қувлаб, умр ўтиб борар эди.
Бу ўтган вақт давомида, Розия анчагина уйга ўрнашиб олди, Латофат ўзига келди.
—Ойижон, эртадан ишга чиқмоқчи эдим. Узоқ уйда қолиб кетдим, ишларим хам қолиб кетди.
Муниса, Саодатни олдига кириб гап бошлади.
—Майли, эрингиз билан дадангиз нима дер экан?
—Мени ишлашимни билиб уйланган ўғлингиз. Ишлашимга қарши эмас, сизни олдингиздан ўтай дегандим.
—Мен дадангизга айтиб кўрайчи.
—Майли ойижон, яхши дам олинг.
Муниса индамайгина чиқиб кетди.
Саодат чўчибгина телефонни қўлига олиб, Камолни рақамини терди.
—Ассалому алайкум дадаси.
—Ваалайкум ассалом, уй тинчми хотин?
—Албатта, ўзингиз яхшимисиз?
Дамларни оляпсизми?
—Эх онаси, қанақа дам?
Бу ерда хам иш бошлаб юбордик. Янги лойиҳа бўйича иш бошладик.
—Майли дадаси соғ бўлсангиз бўлгани.
Халиги дадаси..
Саодат тўхтаб қолди
—Нима дардинг бор?
Тинчликми?
Шайдойим яхшими, хеч ким хафа қилмаяптими?
—Йўқ, ким хафа қилади уни.
У ўзини хафа қилдириб қўймайди.
—Хўш унда нима?
—Мунисахон келинингиз, ишга қайтмоқчи...
—Ишлаб нима қилади? Эри топмаяптими?
—Дадаси бу нима деганингиз?
Ахир неча йил ўқиган..
—Оббо, ўзинг биласан. Яна хамма иш ўзингга қолиб кетади, ишлаяпман деб уйга қарамай қўйиш йўқ, уйда гард турмасин.
—Хўп дадаси, уйдан хавотир олманг. Яхши ишланг.
—Майли яхши ўтиринглар.
Қачон қайтасиз деб хам сўрамайсана?
Камол гина қилди
—Сўраганим билан айтармидингиз?
Уйни текшириш учун хам, бостириб келасизку доим.


💫💫💫💫


—Мунис, эртага ишга чиқадиган бўлдингми?
Мунира, Мунисага қўнғироқ қилди.
—Чиқаман худо хоҳласа опа.
Нимадир ишингиз борми?
—Ха сенда мухим гапим бор. Эртага келсанг гаплашамиз.
—Опа асли сиз билан гаплашишга мавриди бўлмаяпти.
Тўй куни кимдир ойимни номидан, менга хат ёзиб юборибди.
Ойимни қидирдим, лекин топа олмадим.
—Мен топдим..
—Нима топдингиз?
—Ха топдим..
—Анави ит хам биргами сиз билан.
Муниса нафрат билан гапирди.
—Йўқ, уни ўйлаганим хам йўқ.
Ойим хозир касалхонада, сени бўлимингда.
—Тинчликми?
—Ойим оғир касалга чалиниб, ётиб қолибди.
—Опа, алдадим денг.
Муниса соғинч билан йиғлаб гапирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👏10🔥7🤔2😢1
#У‌ткинчи_дунё


#No_201


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойи..
Муниса, Латофатни олдига кириши билан гапирди.
—Қизимм..
Латофат ёш тўла кўзлари билан, Мунисага боқди.
—Ойижон...
Муниса ўзини онасини бағрига отди.
—Қизалоғим, асал қизим...
Латофат, Мунисани юз кўзларидан ўпди.
—Қаерларда эдингиз ойижон?
Муниса йиғлаб гапирди.
—Мени қўй. Ўзинг яхши юрибсанми? Келинлик уйинга кўникиб қолдингми?
Бирам ярашибди келинлик.
Латофат, Мунисани юзидан ушлаб кўзларига термулди.
—Рахмат ойижон..
—Она бола сухбати тугадими?
Мунира, болаларни еталаб кириб келди.
—Вой мени асалларим..
Муниса, Асмони кўтариб айлантирди.
—Етакласанг юрадиган бўлиб қолибдику, мени асалларим.
Муниса бирини қўйиб, бирини кўтариб ўйнатарди.
—Холаси, ха демай жиянларини ўзи ўйнатади.
Мунира кулиб, Мунисага қаради.
—Иншаоллоҳ.
Мунисани юзи қизарди.


💫💫💫💫


Орадан ойлар ўтди, Латофатни вақтида даволаб туришди. Фақат қариялар уйида яшаб келмоқда.
Мунира уйига олиб кетишига кўнмади, кечгача ўша ерда бўлишгани учун, хўп деб кўнишди.
—Мунира Содиқовна сизми?
Кеч бўлганда бўлган қўнъироқга Мунира жавоб берди.
—Ха мен тинчликми?
—Муслим сизни акангизми?
—Тинчликми?
—Ўз жонига қасд қилган, шахар четидаги шифохонада. Тез етиб келишингизни сўраймиз.
—Нималар деяпсиз?
Мунира қўрқиб кетиб, ўтириб олди
—Жасадни олиб кетинг. Кейин мархумни васияти хам бор, шуни ўзингизга топширишим керак.
—Халиги...
Мунирани овози қалтираб чиқди.
—Сенга нима бўлди?
Ботир, Мунирани туртди.
—Акам, у ўлибди..
Мунира йиғлаб юборди.
—Ўзингга кел.
Ботир чироқни ёқиб, Мунирага сув узатди.
—У ўлибди, ўз жонига қасд қилибди.
—Ўзингни бос. Бу тақдир, пешона. Пешонасига шундай ўлим битибди, кўрмай иложи йўқ.
—Ойимга қандай айтамиз?
—Айтмаймиз. Енг ичида иш битирамиз.
—Ахир ойим кунда бир сўрайди, уни.
—Сўраса хар кунгидек жавоб берасан.
Тур тез кийин, болалар Назони олдида. Индамай кетаверамиз.
—Муниса...
—Ақлинг жойидами?
Хомиладор аёлга, кечаси ўлим хабари бериладими?
Тез бўл, мен машинани қиздириб тураман.
Ботир шоша пиша кийиниб, ташқарига чиқиб кетди.
Мунира, довдираб нима қилишини билмай уйни айланиб, кийимини хам топа олмасди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34🔥16👍14🤔6🥰2
Жаннат кўнгил олмоқ ила олинади..

Бир аёл уйига кетаётиб, бир боланинг қўлида чўп билан тупроққа алланарсалар чизаётганини кўрди.
– Нима қиляпсан? – сўради аёл.
Болакай:
– Жаннатни тасвирлаяпман, сотаяпман опа. – деди.
– Қанчага сотасан? – деди чиройли жавобдан юзига табассум югурган аёл.
– Йигирма танга опа. – деди болакай.
Аёл пулни бериб, уйига кетди ва бу воқеаларни унутди. Ўша куни у бир туш кўрди-ки, Жаннатда юрибди..!
Аёл тушини эрига айтиб берди. Эри дарҳол аёли айтган жойга шошилди.
Қараса, бола ҳамон ўша ерда.
– Нима қиляпсан? – деди эркак.
Жавоб бир хил бўлди.
Эркак тағин сўради:
– Қанчага сотасан?
– Бир триллион! – деди болакай.
– Нималар деяпсан, ахир хотинимга йигирма тангага берибсан-ку?!
Бола деди:
– Амаки,амакижон! Аёлингиз у пулларни Жаннатни олиш учун эмас, менинг кўнглимни олиш учун берди. Сиз Жаннатни шунчалар арзон деб ўйладингизми?
Жаннат на арзон, на қимматдир.
Жаннатни олмоқ кўнгилларни олмоқ билан бўлади...

Муҳаммаджон Раҳмиддинов


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍8🔥1
#Долзарб


Янги фирибгарлик усули!

30 дақиқа молиявий ҳаётингизни вайрон қилиши мумкин.
Бу оддий телефон фирибгарлиги эмас — у анча хавфлироқ.

Уларга сизнинг пулларингиз, паролингиз ёки ишончингиз керак эмас.
Уларга фақат сизнинг яхшилигингиз керак.

Сўнгги вақтларда савдо марказлари, метро бекатлари, бозорлар ва жамоат жойларида “ёрдам сўраш орқали фирибгарлик” деган янги усул пайдо бўлди.

Фирибгарлар одатда яхши кийинган ўрта ёшли ёки катта ёшли одамлар бўлади. Улар телефондан фойдаланишни билмаслигини, пенсия ёки субсидия миқдорини текширмоқчи эканини ёки нотўғри саҳифани босиб юборганини айтиб, телефонни кўриб беришингизни сўрайди.

Хавфли жиҳати:

Сиз телефонни қўлга олганингизда, унда кўпинча видеоқўнғироқ амалга оширилаётган бўлади ёки экран ёзуви ва юзни аниқлаш функцияси ёқилган бўлади.

Қўнғироқнинг нариги томонида кимдир сизни кузатиб туради. Сиз ёрдам бераяпман деб ўйлайсиз, аслида эса биометрик маълумотларингиз йиғиб олинади.

Бу оддий фирибгарлик эмас. Бу сунъий интеллект ёрдамида биометрик идентификация орқали амалга ошириладиган фирибгарликдир.

Уларга пул керак эмас. Уларга сиз кераксиз.

Агар сиз телефонга қўл теккизсангиз (бармоқ изи), рақамлар ёки текширув кодларини овоз чиқариб ўқисангиз (овоз намунаси) ёки экранга қараб турсангиз (юз ҳаракатлари), сизнинг учта асосий биометрик белгингиз — бармоқ изи, овоз ва юз тасвири — ўғирланиши мумкин.

Замонавий сунъий интеллект сизнинг деярли мукаммал рақамли нусхангизни ярата олади.

Кейин содир бўладиган ҳолат қўрқинчли.

Фирибгарлар рақамли нусхангиздан онлайн кредитлар олиш, истеъмол қарзларини расмийлаштириш, кредит маблағларини нақдлаштириш ва юз ҳамда овоз орқали автоматик текширувдан ўтиш учун фойдаланиши мумкин.

30 дақиқа ичида сизга ажратилган барча кредит лимити ишлатиб юборилиши мумкин. Банк хабарномалари келганда, пул йўқолмаганини, аксинча, сиз катта қарзга ботганингизни тушуниб етасиз — балки минглаб пул миқдорида.

Ушбу 3 қоидани эслаб қолинг:
1. Ҳеч қачон бегона одамга телефондан фойдаланишда ёрдам берманг. Телефонни ушламанг, босманг, кўрманг ва овоз чиқариб ҳеч нарса ўқиманг, ҳатто “фақат бир марта босинг” дейишса ҳам.
2. Номаълум видеоқўнғироқларга жавоб берманг. Дарҳол ўчиринг. Камерага қараб гапириш ёки юзни кўрсатиш илтимосларига рози бўлманг.
3. Бу хабарни кекса инсонлар, болалар ва самимий дўстлар билан улашинг. Фирибгарлар энди яхши одамларни нишонга олаяпти.

Охирги эслатма:

Ҳеч қачон “менга бундай бўлмайди” ёки “мен алданмайман” деб ўйламанг.
Айнан шу ишонч ва яхшиликни фирибгарлар ишлатади.

Илтимос, бу хабарни улашинг. Бир марта улашиш — бир қурбонни камайтириши мумкин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🔥7👍1
Forwarded from 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (Бахтиёр Ғаниев)
#Долзарб


Янги фирибгарлик усули!

30 дақиқа молиявий ҳаётингизни вайрон қилиши мумкин.
Бу оддий телефон фирибгарлиги эмас — у анча хавфлироқ.

Уларга сизнинг пулларингиз, паролингиз ёки ишончингиз керак эмас.
Уларга фақат сизнинг яхшилигингиз керак.

Сўнгги вақтларда савдо марказлари, метро бекатлари, бозорлар ва жамоат жойларида “ёрдам сўраш орқали фирибгарлик” деган янги усул пайдо бўлди.

Фирибгарлар одатда яхши кийинган ўрта ёшли ёки катта ёшли одамлар бўлади. Улар телефондан фойдаланишни билмаслигини, пенсия ёки субсидия миқдорини текширмоқчи эканини ёки нотўғри саҳифани босиб юборганини айтиб, телефонни кўриб беришингизни сўрайди.

Хавфли жиҳати:

Сиз телефонни қўлга олганингизда, унда кўпинча видеоқўнғироқ амалга оширилаётган бўлади ёки экран ёзуви ва юзни аниқлаш функцияси ёқилган бўлади.

Қўнғироқнинг нариги томонида кимдир сизни кузатиб туради. Сиз ёрдам бераяпман деб ўйлайсиз, аслида эса биометрик маълумотларингиз йиғиб олинади.

Бу оддий фирибгарлик эмас. Бу сунъий интеллект ёрдамида биометрик идентификация орқали амалга ошириладиган фирибгарликдир.

Уларга пул керак эмас. Уларга сиз кераксиз.

Агар сиз телефонга қўл теккизсангиз (бармоқ изи), рақамлар ёки текширув кодларини овоз чиқариб ўқисангиз (овоз намунаси) ёки экранга қараб турсангиз (юз ҳаракатлари), сизнинг учта асосий биометрик белгингиз — бармоқ изи, овоз ва юз тасвири — ўғирланиши мумкин.

Замонавий сунъий интеллект сизнинг деярли мукаммал рақамли нусхангизни ярата олади.

Кейин содир бўладиган ҳолат қўрқинчли.

Фирибгарлар рақамли нусхангиздан онлайн кредитлар олиш, истеъмол қарзларини расмийлаштириш, кредит маблағларини нақдлаштириш ва юз ҳамда овоз орқали автоматик текширувдан ўтиш учун фойдаланиши мумкин.

30 дақиқа ичида сизга ажратилган барча кредит лимити ишлатиб юборилиши мумкин. Банк хабарномалари келганда, пул йўқолмаганини, аксинча, сиз катта қарзга ботганингизни тушуниб етасиз — балки минглаб пул миқдорида.

Ушбу 3 қоидани эслаб қолинг:
1. Ҳеч қачон бегона одамга телефондан фойдаланишда ёрдам берманг. Телефонни ушламанг, босманг, кўрманг ва овоз чиқариб ҳеч нарса ўқиманг, ҳатто “фақат бир марта босинг” дейишса ҳам.
2. Номаълум видеоқўнғироқларга жавоб берманг. Дарҳол ўчиринг. Камерага қараб гапириш ёки юзни кўрсатиш илтимосларига рози бўлманг.
3. Бу хабарни кекса инсонлар, болалар ва самимий дўстлар билан улашинг. Фирибгарлар энди яхши одамларни нишонга олаяпти.

Охирги эслатма:

Ҳеч қачон “менга бундай бўлмайди” ёки “мен алданмайман” деб ўйламанг.
Айнан шу ишонч ва яхшиликни фирибгарлар ишлатади.

Илтимос, бу хабарни улашинг. Бир марта улашиш — бир қурбонни камайтириши мумкин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6😢1
💥ҚЎРҚУВ....

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
- Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
- Яхши.
- Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
- Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
- Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
- Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
- Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
- Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
- Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
- Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди.
У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди.
Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди.
Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди.
У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади.
Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди.
Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
- Ёши нечада эди?
- Энди 27 га кирган экан.
- Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
- Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди.
Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
- Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди.
Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди.
У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
- Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
- Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
- Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26
Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ... Улгурмади...
У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакл

арига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали янгидек турарди.
Таҳмина ташқарига чиқиб, айвонда тумонат эркак йиғилганини кўрди, аммо улар қандай килиб тез пайдо бўлиб қолганига тушунмасди.
Эркаклар рўпарасида анбар турарди.
- Иним, Аллоҳ сизга ва оилангизга сабр берсин. Банда дунёга келар экан, унинг кетмоқлиги тайин... Сиз завжаи ҳалолингиздан розимисиз?
Таҳмина эрининг юзларига илтижоли термулди. Эри аста гапирди.
- Розиман.
Таҳмина Содиқнинг сўзидан хурсанд бўлди. Унинг қулоқларига аёлларнинг пичир-пичири чалинди.
- Розиман деди.
- Ҳа, лекин юзларидан бундайга ўхшамайди-ку. Ишқилиб Содиқжон бу сўзларни чин юракдан айтган бўлсин. Йўқса, Таҳмина у дунёда жуда қийналади.
- Қийин бўлади, шўрликка.
Таҳминанинг кўз олди қоронғулашиб, куни худди тундек тус олди.
Жаноза намозидан кейин барча эркаклар анбарни кўтариб, қабристон томон юриша бошлади.

Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри.
Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг.
Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти.
Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?"
Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди.
Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди.
У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер.
Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч.
Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди.
У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди.
Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди.
У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди.
Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди.
Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди.
Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19
- Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда.
- Менгами?
- Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми?
Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади.
Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди.
Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди.
Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди.
- Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз?
- Шунчаки, ишларни режалаяпман.
- Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку...
- Кел, ҳозир жанжал қилмагин.
- Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимг

​​а бормоқчи эмасман.
- Нега?
- Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз.
- Мени кийимларим бор-ку.
- Бўлса ҳам оламиз.
- Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми?
- Йўқ, керакмас.
Содиқ жавобдан лол қолди.
- Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли?
- Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз.
Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди.
- Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг.
- Қайси гап?
- Кеча кечқурунги...
- Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим.
- Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман.
- Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми?
Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди.
У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди.

Фаридбек Мирзажонов....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Aссалому алайкум.
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌿Аллоҳим тонгингизни нуфафшон,
🩷Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌸Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни табассум безаб турсин!

🌷 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

21-ҚИСМ

унинг тиккан либосларига гап йўқ . Фақат дарсларидан , ўқувчиларидан вақт орттира олмаяпти-да. Бўлмаса- ку, қишлоғимизнинг барча аёл- қизларининг Мадинага кийим тиктирадиган сиёҳи бор. Аммо менга битта узун адрас камзул тикиб берди. Енг ва ёқаларида антиқа кашталари ҳам бор. Яна уни мос шарф ҳам бор. Махалладаги Доно опанинг қизини узатишга кийиб боргандим , бир уй аёлнинг оғзи ланг очилиб қолди.

- Аяжон , жуда ошириб мақтаб юборманг, мен шунчаки ҳаваскор тикувчиман, - деди Мадина қимтиниб .

- Борни бор дейман- да , қизим

Анис эса бу вақтда пастки лабини тишлаганча ўйланиб қолган эди.

" Тавба , Мадина кўп жиҳатдан Комилага ўхшайди-я ? Ёши тенг , икковлари йигирма тўрт ёшда. Икковлари чевар . Икковлари гапни топиб - топиб гапиради. Яна "иииммм аааххх" деган гаплари-чи ? Мадина жуда , жудаям гўзал қиз экан . У ҳатто Дилёрани ҳам ярим йўлда қолдиради. Комила-чи ? У нима учундир суратини кўрсатгиси келмади . Бундан икки хил хулоса ясаш мумкин : Ё Комила жуда чиройли қиз , ёки жуда кўримсиз . Йўқ менимча у кўримсиз қиз бўлмаса керак , сабаби ўзига ишонмаган инсон бировнинг ҳаётини ўзгартиришга ҳаракат қилмаган бўлар эди. Бу ишни уддаладими , демак ўзига қаттиқ ишонади, бу ишончнинг муҳим сабабларидан бири ҳам албатта унинг ҳусни бўлиши керак.

Дунёнинг ишлар қизиқ-а ? Кейинги хафталарда Комила билан яқин, дардкаш , дўст бўлиб қолган бўлсам , Мадина билан икки кундаёқ қадрдондек чиқишиб кетдик . Барибир меҳр кўзда деганлари бор гапда.

- Анис , - деди Раҳбар ая ўғлига қараб , тушликдан кейин Мадинани бир айлантириб келсанг-чи , қизим бояқиш келгандан буён китобдан бош кўтармайди. Уни қишлоқ четидаги янги дам олиш масканига олиб борсанг ҳам бўлади ,- Раҳбар ая Мадинани эътирозга оғиз жуфтламоқчи бўлганини кўриб , дарҳол қарши хужумга ўтди,- йўқ демагин қизим , аканг учун ҳам у жойлар буткул янгилик . У ерга хатто чет элдан сайёҳлар фалон пул сарфлаб келиб айланишса-ю, бизлар бўлсак ёнимизда оққан сувнинг қадрига етмасак.

- Унда сизлар ҳам юринглар , аяжон,- Мадина Раҳбар ая ва Юсуф отага юзланди.

- Мен жон деб борардим , аммо рўпарамиздаги қўшнимиз Дурдонанинг уйида "пахта солар"га чақириб чиқишган эди. Кўздек қўшни , йўқ десам уят . Булар эса оғайнилари Восит акани кўриб келмоқчийдилар . Бояқиш икки ойдан буён ётиқлик касал бўлиб қолган...

- Розия , сен юр бўлмаса биз билан?! - Мадина қўшни қизга таклиф назари билан боқди ,- Асални ҳам олиб кетардик .

- Узр , Мадина опа , кечга хамир овқат қилмоқчи эдик , яна нон ҳам ёпишимиз керек, мен бора олмайман .

Розия рад жавобини бергач , Мадина иккиланиб қолди . У Анис билан ёлғиз қолишдан чўчиётган эди. Бунинг сабаби қизнинг биргина ўзига аён эди...

* * *


Шўхлисойнинг чеккасида барпо қилинган дам олиш маскани ҳақиқатдан ҳам жуда хушманзара жой экан . Салкам беш гектарча ерни эгаллаган бу маскан қатор блокларга ажратилган ва ҳар бирида ажойиб дизайн намуналари ва табиат уйғунлиги акс экттирилган экан.

Октябрь ойи кириб келганлигига қарамай бу ерда ҳамон ёзнинг , тўғрироғи баҳорнинг нафаси кезиб юргандек эди гўё ...

Мадина инсон қўл меҳнати билан барпо қилинган ясси тош бостирилган зилол сувли ариқчаларга , шакл берилган турли - туман игна баргли дарахтли йўлакларга, турлича баландликларда барпо қилинган шаршараларга, бута, тизза бўйи ва ер бағирлаб мунчоқдеккина гуллаб ётган гул- у чечакларга маҳлиё бўлиб тикилиб қолди. У кўзларини тўлдириб атрофга суқланиб қарар, ора- чора Анис ёнида эканлиги ёдига тушиб тезлашиб қолган қадамларини секинлатар эди.

- Анис ака , - деди у бахтиёр товушда , -келганингиздан жуда бахтиёрман , нега дейсизми ? Қаранг сиз туфайли шу ерга келдим- а ? Шу чоққача кўп нарсадан қуруқ қолибман .

У йўлак четидаги митти гуллар ёнида тиззалади. Мадинанинг нигоҳларида ажиб жилва ўйнар ўйнар эди . Қўллари билан гулларни эркалаб сийпаларкан :

- Қани эди , шуларни барини бирдан бағримга боссам ,- деди жилмайиб ,- ишонасизми, уларга қараб кўзларим тўймаяпти. Шу топда шоира Саида Зуннунованинг бир мисраси ёдимга тушиб кетди .

ХазонРезги /57
❤33👍8👏4😢1