#Уткинчи_дунё
#No_199
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Тушингизга арвоҳлар кириб, қўрқитиб чиқдими?
Муниса, Шайдони олдига келиб секингина гапирди
—Йўқ, арвоҳ эмас сиз кирдингиз.
Шайдо қўлини қовуштирди
—Ха йўғе, эрталабдан бақир чақирингизга хамма жойларни супуриб, тозалаб ташлабдими дебман.
—Мен нега қилар эканман, сизни нега олганмиз?
—Мен бу уйга хизматкорликка эмас, акангизга рафиқа, умр йўлдошликка келганман.
Тушунгандирсиз?
Муниса, Шайдони кўзларига мағрур боқди.
—Хали акамга эга чиқишингизга, анча бор.
—Ха йўғе? Вақтини айтиб қўярсиз ундай бўлса.
Муниса, супургини олиб супуришга тушди.
—Хой қиз, буёққа кел...
Саодат деразадан Шайдони чақирди.
—Нима дейсиз яна?
Шайдо минғиллаб гапириб, онасини олдига кетди.
—Сен нега келинойингга ёпишиб олдинг. Бу кетишонгда, хамма сени ёмон кўриб қолади.
—Хамма, ким хамма?
—Калинойинг, аканг
—Акам, акам шуни деб мени ёмон кўрадими?
—Хали ўзинг хам келин бўласан, ўшанда мени гапларимни тушуниб етасан.
Саодат куйикиб гапирди.
—Мен бундай латта бўлмайман. Она тарбиясини олмагани шундоқ кўриниб турибди..
—Сенга индамаса бошимга чиқяпсанми?
Муниса қаердандир пайдо бўлиб, Шайдони сочидан ушлаб қулоғи олдида вишшиллади.
—Ахмоқ қўйиб юбор сочимни..
Шайдо ихраб гапирди
—Мен она тарбиясини етарлича олганман, ўзингни ким деб ўйлаяпсан ойимча.
Муниса куч билан Шайдони Саодатни қучоғига отди.
—Бас қилинглар, бир хафта бўлмай шунча жанжалми?
—Хали турмушга чиқсанг кўраман сени. Онани тарбиясини олган токс.
Муниса йиғлаб югуриб хонасига кириб кетди.
—Ярамас қиз. Сенга шу керакмиди?
Мана олдинг, хурсандмисан?
Саодат, минғиллаб йиғлаётган Шайдога қаради.
—Ойи, у менга қўл кўтарди.
Хайдаб юборинг уйдан, у бўлмаса уй тинч эди.
Шайдо шанғиллаб йиғлади.
—Ўчир овозингни, шу йил мактабингни битириб ол, кейинги йилдан қўймай эрга бериб юбораман. Сен бу кетишда, акангни оиласини тинчитмаслигинг анниқ.
Саодат, Шайдони туртиб ўтиб кетди.
💫💫💫💫
—Сенга нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
Диван четида йиғлаб ўтирган Мунисани ортидан Аббос қучди
—Хеч нима. Эртадан ишга чиқиб кетаман, мени бу уйга сиғдирмайди шекили
—Уфф, яна Шайдоми?
Уни гапларига ахамият берма. Феъли шу деганман сенга.
—Унда бор феъл, менда хам бор.
Мен паст келмайман синглингизга.
—Озгина сабр қил, узатиб юборсак ақли кириб қолади.
Аббос Мунисани овутиб қўйди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤45🔥19👍1🤔1