📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_200


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан кунлар бир бирини қувлаб, умр ўтиб борар эди.
Бу ўтган вақт давомида, Розия анчагина уйга ўрнашиб олди, Латофат ўзига келди.
—Ойижон, эртадан ишга чиқмоқчи эдим. Узоқ уйда қолиб кетдим, ишларим хам қолиб кетди.
Муниса, Саодатни олдига кириб гап бошлади.
—Майли, эрингиз билан дадангиз нима дер экан?
—Мени ишлашимни билиб уйланган ўғлингиз. Ишлашимга қарши эмас, сизни олдингиздан ўтай дегандим.
—Мен дадангизга айтиб кўрайчи.
—Майли ойижон, яхши дам олинг.
Муниса индамайгина чиқиб кетди.
Саодат чўчибгина телефонни қўлига олиб, Камолни рақамини терди.
—Ассалому алайкум дадаси.
—Ваалайкум ассалом, уй тинчми хотин?
—Албатта, ўзингиз яхшимисиз?
Дамларни оляпсизми?
—Эх онаси, қанақа дам?
Бу ерда хам иш бошлаб юбордик. Янги лойиҳа бўйича иш бошладик.
—Майли дадаси соғ бўлсангиз бўлгани.
Халиги дадаси..
Саодат тўхтаб қолди
—Нима дардинг бор?
Тинчликми?
Шайдойим яхшими, хеч ким хафа қилмаяптими?
—Йўқ, ким хафа қилади уни.
У ўзини хафа қилдириб қўймайди.
—Хўш унда нима?
—Мунисахон келинингиз, ишга қайтмоқчи...
—Ишлаб нима қилади? Эри топмаяптими?
—Дадаси бу нима деганингиз?
Ахир неча йил ўқиган..
—Оббо, ўзинг биласан. Яна хамма иш ўзингга қолиб кетади, ишлаяпман деб уйга қарамай қўйиш йўқ, уйда гард турмасин.
—Хўп дадаси, уйдан хавотир олманг. Яхши ишланг.
—Майли яхши ўтиринглар.
Қачон қайтасиз деб хам сўрамайсана?
Камол гина қилди
—Сўраганим билан айтармидингиз?
Уйни текшириш учун хам, бостириб келасизку доим.


💫💫💫💫


—Мунис, эртага ишга чиқадиган бўлдингми?
Мунира, Мунисага қўнғироқ қилди.
—Чиқаман худо хоҳласа опа.
Нимадир ишингиз борми?
—Ха сенда мухим гапим бор. Эртага келсанг гаплашамиз.
—Опа асли сиз билан гаплашишга мавриди бўлмаяпти.
Тўй куни кимдир ойимни номидан, менга хат ёзиб юборибди.
Ойимни қидирдим, лекин топа олмадим.
—Мен топдим..
—Нима топдингиз?
—Ха топдим..
—Анави ит хам биргами сиз билан.
Муниса нафрат билан гапирди.
—Йўқ, уни ўйлаганим хам йўқ.
Ойим хозир касалхонада, сени бўлимингда.
—Тинчликми?
—Ойим оғир касалга чалиниб, ётиб қолибди.
—Опа, алдадим денг.
Муниса соғинч билан йиғлаб гапирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👏10🔥7🤔2😢1