#Уткинчи_дунё
#No_206
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Эртага дадам қайтади, энди учраша олмаймиз, бир икки кун.
Акамни хотини хам шифохонадан чиқди, акам хам уйда. Бугун анниқ чиқа олмайман.
Шайдо, телефонда гаплашарди.
—Оббо, тоза жонга тегдинг. Хали у бахона, хали бу бахона.
—Бунёд ака илтимос мендан хафа бўлманг. Эртага репититорга бораман, ўшанда кўришсакчи?
Шайдо ялинчоқ охангда гапирди
—Кундузи сени бошимга ураманми? Мен билан учрашгинг келса, кечпайтга иложини қил, йўқса орамиз очиқ.
—Йўқ, йўқ.
Ундай деманг, мен сизсиз яшолмайман.
Шайдо, йиғлаб гапирди.
Эшик олдида уларни сухбатини эшитиб турган Муниса, ичкарига шиддат билан кириб Шайдони қўлидаги телефонни юлиб олди.
Шайдо нима қилишни билмай, довдираб қолди
—Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта шу нўмерни қўлларинг терса, ичагингни бошингга салла қилиб қўяман тушундингми?
Муниса, бақириб гапирди
—Сиз кимсиз ўзи?
Бунёд бемалол гапирди
—Кимман, мен акасини хотиниман. Бу қизни бошқа безовта қилма, кечаси учрашадиган бошқа овунчоқ топ. Акасига айтсам, соғ қолмаслигингни ўзинг хам яхши билган бўлсанг керак...
Муниса телефонни ўчириб, Шайдога маъноли қаради.
—Сизни нима хаққингиз бор?
Нега мени йигитим билан гаплашасиз, нега мени устимдан хўжайинчилик қиласиз.
Шайдо ўрнидан туриб, Мунисага ёпишди
—Ў қиз. Ўзингни бос.
Муниса, Шайдони икки елкасига қўлини қўйди.
—Манабу елкангни бирида отангни, бирида акангни ор, номус, ғурурини кўтариб юрибсан
Биргина нотўғри қадаминг, етти пуштимизга таъсир қилишини, манабу кичкина мийянгга уқтириб қўй.
Хамма гапингни ёзиб олдим, мана бу телефонга.
Муниса қўлидаги ўзини телефонини кўрсатди.
Яна бир марта ўша аблах билан гаплашганингизни билсам, тўғри дадангизга кўрсатаман. Кўриб қўйсин эркалатиб, катта қилган қизи юзига оёқ босиб юрганини.
Уни устига қаёқдаги биттаси билан, кечаси кўришиб юришини
Муниса, Шайдони елкасини бир итариб жойига ўтиргизиб қўйиб, ташқарига чиқиб кетди.
—Вой ярамас, ишқилиб гуллаб қўймаса..
Шайдо қўрққанидан ранги оқариб кетди.
💫💫💫💫
—Хаммаси тайёрми?
Мунира операция хонасига кириб, хонани тайёрлаётган докторни олдига келди.
—Худо хохласа , хаммаси тайёр. Оллоҳим юзимизни ёруғ қилсин, соғ саломат қўлингизга топширайлик.
—Мен хам кирсам бўладими операцияга?
—Тафсия қилмайман.
Чунки бунга чидай олмаслигингиз мумкин
—Ахир мен қил қилмайманку. Онамни олдида бўлишни хохлайман.
—Ундай бўлса, тайёргарлигингизни кўринг. Узоғи бир соатда бошлаймиз, худо хоҳласа.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤48👍13🤔2
#Уткинчи_дунё
#No_207
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойижон, мен кетяпман.
Муниса Саодатни олдига кирди.
—Нонушта қилиб олинг, кейин кетасиз.
Саодат пиёладаги чойни, Мунисага узатди.
—Ойижон дуо қилинг, бугун ойимни операцияси. Илохим соғайиб кецин.
Муниса мўлтираб қаради.
—Албатта гўзал қизим.
Саодат қўлини дуога очиб, узундан узун дуо қилди.
—Рахмат сизга ойижон.
Муниса, Саодатни қучди.
—Қизим сизда гапим бор, беш дақиқа вақтингиз борми?
—Албатта ойижон.
—Бугун дадангиз келади. Хамма жой тоза, лекин мен яна бир қатор қараб қўяман.
Сиз хозир хомиладорсиз, худо насиб қилса соғ саломат болани бағрингизга босиб олсангиз, шу бизни маррамиз.
Сиз дадангиз нима деса хам, хўп деб индамай қўя қолинг. Феъли тор, буни хаммамиз биламиз, ва кўникканмиз. Сиз хам кўникишингизни хохлайман.
—Ойижон, сизни тушундим. Лекин менга имкон берсангиз, дадажонни ўзгаришига қўлимдан келганча ёрдам берардим сизга..
Ортиқча покизалик хам, бир касаллик асли.
—Эх қизим, шунча йилдан буён мен ўзгартира олмадимку..
Саодат кулди.
—Ойижон мана кўрасиз, қайсар ва мижғов эрингизни йўлга солиб қўяман.
Муниса Саодатни елкасига бошини қўйди.
💫💫💫💫
—Сардор туринг жоним..
Розия Сардор ётган хонага кириб туртди.
—Нима қиляпсан бу ерда?
Сардор бақириб гапирди
—Эримни уйғотгани кирдим, буни нимаси ёмон?
Розия, Сардорни ёнгинасига ўтирди.
—Бу хонада қорангни хам кўрмай, тушундингми?
Бу никоҳни мен тан олмайман.
Сардор ўтириб олди
—Мен сизни соғиндим. Ахир аёл кишиман..
Розия қўлини Сардорни юзига олиб борди.
—Менга қўлингни теккизма, сендан жирканаман, тушундингми жирканаман???
Сардор Розияни қўлини силтаб ташлаб, ўрнидан туриб кетди.
—Ахир сизни деб шу кўйга тушдимку?
Розия эпчиллик билан, эшик олдига етган Сардорни ортидан келиб белидан қучиб олди.
—Йўқол эшикка..
Сардор, Розияни қўлини белидан олмоқчи бўлди. Лекин Розия чирмашиб ёпишиб олди.
—Хеч қачон сизни қўйиб юбормайман. Мен сизни аёлингизман, бунга хаққим бор.
—Қоч, ойим кириб қолади.
—Ойингиз ва дадангиз тўйга кетишди қишлоққа, бугун улар келишмайди.
Хохласангиз бугун унутилмас кеча бўлади.
Розия, Сардорни айланиб ўтиб, бўйнидан қўлларини ўтказди.

🔥102❤65👍41🤔7💔5🌚3
Жимгина ўқиб кетаверишми .
Биргина лайк муаллифга кўнгил кўтарилишига , иштиёқ уйғонишига ва бонусс берилишига сабаб бўлиши мумкинку 😳🤔

👍174❤65👏17😁14🥰10🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩〰️🤩🤩〰️🤩🤩🤩🤩
#Бисмиллаҳ
➡️🌷➡️🌷➡️🌷➡️🌷
Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌺
🌸🦋Шукур етдик шу кунга,
🌸🦋Кўнгил тўлар таскинга,
🌸🦋Ҳаж мақоми мискинга,
🌸🦋Жума муборак бўлсин.
✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОН!!! 🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇

👍4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Аҳли жамоам , опаларим , сингилларим , кўнгил яқинларим .
Барчангизга бугунги муборак Жума айёми қутлуғ бўлсин . Хайру барокати , файзу саховати сизга бўлсин .
Бугун қизларнинг , опа сингилларнинг хурсанд бўладиган кунлари . Чунки уларнинг оталари , акалари , укалари бирровга бўлса ҳам бориб ҳолидан хабар олишади . Қўлларига рўзғорлик тутқазишади . Ҳеч йўқ тўрттагина иссиқ нон ташлаб чиқишади .
Чунки бу силайи раҳм , кимки жума куни қизини йўқласа , синглисини , опасини йўқласа бунинг ажри савоби улуғдир деган хадис , бор .
Шунингдек акаси укаси йўқ қизлар бир бирини йўқласин , оналар қизларини , қизлар оналарини йўқласин , силайи раҳм узилмасин .
Қандай яхши бир куннинг хосиятида умрга етгулик ажр бор .
Ҳозир осони нима телефон .
--- Алооо , ассалому алайкум онажон , опажон , сингилжон яхшимисиз , боллар яхшими . Хотиржамгина ўтирибсизларми . Ман яхшиман , боризга шукур жигарим ....
Шу тўрт оғиз сўз кимга оғирлик қилади ...
Қилинг , ҳозироқ телефон қилинг йўқланг , яқинларингизни ....
Қани энди қайнона , қайнотангизга телефон қилсангиз , қўшни қишлоққа тушиб кетган мушфиққина қайнопа , қайнсинглингизга телефон қилиб ҳол аҳвол сўрасангиз қандай гўзал бўлар эдияяя . Мусофирдаги жигарингизга телеграмдан
,, сизни соғиндим акажон , укажон , яхшимисиз ,, деб ёзиб қўйсангиз ... Ўша захотиёқ қайтиб чиқмайди деб ўйлайсизми .
--- Тинчликми , ўзингиз яхшимисиз деган хавотирли , согинчли овози етиб келади ....
Қарздорликдан сиқилган жигаризга ,
,, ўйламанг ака , ука ман бугун дуо қиламан , Аллох ўнглар ишингизни ,, деб қўйинг қани . Ўша қарзидан қутулгандек ўзини енгил сезмайдими , тоғни уриб талқон қилгудек ғайрат билан ишга киришмайдими .
Ўтганларимизчи , уларни ҳам бир калима дуо билан йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасинда ....
Кўп донолик қилиб юбордингиз десангиз керагааа ...
Майли нима десангиз хам , дилимдагиларни айтдим қўйдимда ....
Ҳозир тўрт опамдан смс келади ,, қани ўзинг тел қилмадингку манга ,, деган 😁😄😘
Бугунги кунингиз хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин
ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤19🔥10🥰2
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
25- ҚИСМ
аммамнинг набирасисан. Бояги аёлларга шундай деб юбордим. Ёлғонни Аллоҳ кечирсин , аммо шундай дейишимга мажбур қилишди. Нима эмиш? Шаҳардан шунчаки дам олишга келган қизга хўжайинчилик қилаётганмишман. "Меҳмон қизнинг эрки ўз қўлида" эмиш . Йўқ , мен нима дедим ? Мадинани эрки мени қўлимда деганим , бу фикрни яқинига ҳам йўлаганим йўқ эди ўзи. Қизнинг ичи узилиб тарбиялаган отаси бор , онаси бор деган эдим , халос. Улар эса билганидан қолмади. Ҳа деса , қизга сиз хўжайин эмассиз деб обдон жонимга жазо бўлишди. Кейин ўзим ҳам ўчакишдимми ё таги сариқ олтин бўлган сабримнинг косаси тўлдими , шартта :"Ҳа , Мадина аммамнинг набираси , уларга ҳам бир мен бас келаман , фақат совчилик масаласида эмас, чунки Мадинани боқишиб қўйган жойим йўқ , уни келин қилиш ниятида бўлсанглар , пажалиста Тошкент қочиб кетган эмас , қизнинг ўз уйига бориб қўлини сўранглар" дедим.
Шундай қилиб , қизим бугундан аммамнинг набирасисан ...
Раҳбар аянинг кайфияти ростманасига издан чиққан экан . Ундаги ҳовур ҳали - бери босилай демасди.
Мадина ўзи туфайли боши бир дунё маломатларга қолиб турган шу ҳокисор аёлни яна ҳам яхши кўриб кетди.
- Сиз нима десангиз шу ,- деди у Раҳбар аяга жилмайиб , - аммо топиб айтибсиз , ҳақиқатда раҳматли бувижонимга жудаям ўхшайсиз , улар ҳам сизга ўхшаб асабларига теккан одамни жойида михлаб қўярдилар. Махалладагилар уларни Ўзбекойим дейишарди. Жуда дилбар ва зукко аёл бўлганлар.
- Ҳа , қизим, - дея юзи ёришди Раҳбар аянинг , - мана сенинг ўзингни тутишинг , муомаланг ҳам кимларнинг фарзанди эканлигингни айтиб туради ўзи.
Майли қўябер , мен ҳам бир тўкилдим- да.
Қиз бор уйга шоҳ ҳам келар экан , гадо ҳам келар экан.
Одамига қараб муомала қилиб юборверамиз-да . Аммо улар Тошкентдаги манзилингни олиб кетишди. Бугуннинг ўзида борадиган сиёҳлари бор эди. Ўғилларини кўрдинг . Суқсурдек йигит.
Мадина жилмайди. У Раҳбар аянинг бунчалик қизғанчиқлик қилаётганлиги сабабини ўзини қизидек яхши кўриб , суяниб қолганлигидан деб ўйлаб ширин энтикди: "Аяжоним-ей" ...
- Менга қара , Мадина ? - деди Раҳбар ая унга саволомуз боқиб , - ўзи Тошкентдан шу бизнинг қишлоққа келин бўлишингга умид борми ўзи ?
Мадина юзлари қизариб кетди , у гапни чалғитиб ўтирмай ростига кўчиб қўяқолди :
- Аяжон , бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ ... Ҳозир бутун фикри хаёлим Розияда ва унинг тўрт нафар синфдошида. Биласиз уларни имтиҳонга тайёрлаяпман.
Кейин эса... Ўқув йили тугагач , у ёғини ... Билмадим... Бир нарса дея олмайман...
Университетда таълим берган устозим мени сўроқлаётган эмишлар. Ўзим таҳсил олган кафедрада дарс беришим учун.
- Кетасанми, болам? - Раҳбар аянинг зумда кайфияти тушиб кетди , - мени, отангни ташлаб-а ?
- Аяжон ... Мен ҳали бундай деганим йўқ. Қолаверса , ўзингиз айтганингиздек Тошкент қочиб кетгани йўқ. Икки ярим соатда етиб олинса бўлади.
- Болам, баъзи ҳолатларда жудаям қизғанчиқман-да . Нима учундир сенга жудаям меҳрим тушиб қолди. Билсанг сени Азизамдан кўп яхши кўрсам кўраман- ки, кам кўрмайман.
Майли уни-буни қўй , овқатни суз , қорнинг ҳам очиб кетгандир ...
* * *
Раҳбар аянинг айтганлари рост чиқибди. Афтидан Рамзиддиннинг совчиларининг ниятлари астойдил шекилли шу бугуннинг ўзида Мадинанинг қўлини сўраб Тошкентга етиб боришибди.
Малика опа кеч бўлганда Мадинага қўнғироқ қилиб , гап орасида совчилик масаласига тўхталди :
- Қизим , тинчликми? У аёлларнинг ўзларини тутишлари жуда бошқача. Ёки сен улар совчи бўлиб келган йигит билан "яқин танишмисан?"
- Ойижон , мени танимагандек сўраманг ?!- ўпкаланди Мадина , - майли, сўзим ёлғон бўлмасин ўша йигитни боя кўрдим.
- Хўш ? !
Мадина онасининг овозидаги қизиқувчанликка монанд жавоб қайтарди :
- Ничево себе, четкий !
- Мадинааа! Яна бошладингми ?!
- Ойижооон , бошлаганим йўқ , давом ҳам эттирмаяпман. Хуллас у йигит мисолида ўзимни турмуш ўртоғим образини кўрмадим.
Шу халос.
- Майли қизим , менга ҳам уларнинг яшаш жойининг узоқлиги ёқмаётган эди. Эртага қўнғироқ қилиб йўқ деб юбораман...
ХазонРезги /67

❤36👍8🔥4
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Майли , яхши ётиб тур қизим ...
- Сиз ҳам , Ойижон ..
* * *
Рамзиддин ушлаганини қўйиб юбормайдиганлар хилидан чиқиб қолди.
Мадина эртаси куни дарсларни тугатиб, уйга йўл олар экан , ортидан кимдир исмини айтиб чақирганини эшитиб ўгирилди.
- Мадинахон , мумкинми ?!
Мадина Рамзиддинни бир қарашда таниди:
- Ассалому алайкум , - деди унга яқинлашиб. Мадина йигитни умидвор қилиб , вақтини бекорга олиб юрмоқчи эмасди, шу сабаб у билан барчаси ҳақида очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлди .
- Ваалейкум ассалом. Мадинахон , сизни тушликка таклиф қилсам ҳаддимдан ошган бўлмайманми ? - деди Рамзиддин унга саволомуз тикилиб
- Ҳаддингиздан ошган бўлмайсиз ,- деди Мадина очиқ кўнгиллик билан , - бажонидил.
- Унда кетдик , - Рамзиддин машинасининг орқа эшигини очиб қизга мулозамат кўрсатди.
- Унчалик узоққа бора олмайман. Уйда Раҳбар аям кутиб қоладилар, - деди Мадина машинага ўтирар экан
Рамзиддин унга жавобан "хўп" деган маънода бош ирғади.
Рамзиддин Мадинани ўзи айтганидек унча узоқ бўлмаган жойдаги хонадонда жойлашган ошхонага олиб борди. Бу хонадон жуда шинам ва саришта экан .
- Бу ерда қишлоғимизнинг энг мазали сомсаси ёпилади,- деди тушунча бериб Рамзиддин, - сизларнинг таъбирингиз билан айтилганда "номер адин" .
- Менда нима гапингиз бор эди?, - Мадина йигитга ортиқча вақти йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилган бўлди.
Рамзиддин зумда жиддийлашди :
- Мадина, сизда нима гапим бўлиши мумкинлигини ўзингиз ҳам яхши билиб турибсиз, ахир кеча ойим ва аммам аввал Раҳбар ҳоламниларкига , сўнгра Тошкентдаги уйингизга совчиликка бориб келишди.
- Хабарим бор. Раҳбар аяжоним ҳам , ойижоним ҳам айтиб улгуришди. Сиз билан бу ерга келганимнинг сабаби ҳам шу,-деди Мадина ортиқча ҳаяжонга берилмай Рамзиддиннинг кўнглига иложи борича тегмай туриб муомала қилишга интилар экан.
- Ундай бўлса , мен умид қилсам бўладими ? Яъни ... Айтмоқчи эдим- киии ... - Рамзиддин Мадинанинг акси ўлароқ ҳаяжонга берилган эди
- Рамзиддин ака ... Тўғрисини айтаман . Сизнинг вақтингизни ҳам, ҳушингизни ҳам олиш ниятим йўқ. Гапнинг очиғи мен ҳали турмушга чиқиш ниятида эмасман. Аммо бу дегани кимгадир кўнгил бермаганман дегани эмас. Узр ... Мени кўнглимни банд қилган инсон ... - Мадина уялиб гапира олмай ерга қаради . Шу топда оппоқ юзларининг ловиллаб ёнганини ўзи ҳам ҳис қилди. У сўзларини охирини базўр якунлади,- шундай инсон бор.... Буларни айтмасам бўлмас эди. Мени кечиринг ... Мени беандиша , бетгачопар қиз деб ўйлашингиз мумкин , аммо...
- Йўқ, асло . Бундай деб ўйламайман ... Рост гапни айтганингиз учун раҳмат. Очиғи - Рамзиддин Мадина кутганидан мард йигит чиқиб қолган эди , - бекорчи хом- хаёлларга берилиб пуч орзулар оғушида еттинчи осмонда учиб юргандан, ҳақиқатни билган ҳолда ерда шижоат ила қадам босиб юрганга нима етсин . Аммо бу ... - Рамзиддин Мадинага кулимсираб қарашга ўзида куч топди,- қишлоғимиздаги энг мазали сомсани бирга татиб кўриш таклифига раҳна солмаслиги керак . Нима дейсиз , Мадинахон ?
- Мақтаяпган сомсангизнинг ҳиди- ки шунақа бўлса , ўзи қанадай экан дейман ,- деди Мадина очиқ чеҳра билан йигитга боқиб
- Ана тандирдан уза бошлашди , ҳозир мазасига ҳам баҳо берасиз . Айтмоқчи , менинг исмим Рамзиддин . Тадбиркорман. Сиз билан мезбон сифатида қайта танишганимдан ҳурсандман ...
- Сиз жудаям яхши инсон экансиз. Мен ҳам сиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман . Дўст бўлиб қоламиз деб умид қиламан.
- Албатта , - деди Рамзиддин жилмайишга ҳаракат қилиб ,- сомсага қаранг , совумасин...
* * *
Анис айтган сўзининг устидан чиқа олмади. У тез орада таътил олишини ва ота- онасининг бағрида бир ой бўлишини айтган бўлса-да , аммо нашриётдагилар катта ҳажмда буюртма олиб қўйишганлиги сабабли ундан таътил муддатини мумкин бўлса сал кейинроққа суришини сўрашди.
Бу орада у икки маротаба қишлоққа келиб кетди.
Куз ўтиб , қиш келди.
Мадина Розия билан шуғулланиш соатларини янада кўпайтирган эди. Уларнинг бутун фикр- хаёллари ва умидлари ўз таъбирлари билан айтганда "кўз тикканлари" фан олимпиадасидан эди.
@Xazon_Rezgi /68

❤32👍8
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Туманда ва вилоятда ўтказилган фан олимпиадасида Розия мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Албатта бу ўз-ўзидан бўлмади. Гарчи Розия барча тестларни тўғри ечган ва саволларга аниқ жавоб берган , лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни мукаммал таснифлаб берган бўлса-да , вилоят босқичида уни иккинчи ўринга муносиб кўришганлигини эшитган Мадина Розиянинг ишини қайта кўриб чиқиш юзасидан дарров аппеляция комиссиясига талабнома ёзди.
- Шу ишни бекор қилдингиз,- деди икки кун ўтказилган олипиада давомида синашта бўлиб қолган қўшни туманлик Покиза исмли ўқитувчи ,- ўқувчиси биринчи ўринни олган Нурилло аканинг тажрибаси жуда катта . У инсоннинг ўқувчиси ҳар йили Республика босқичидаги олипидада кучли бешталикка киради. Махсус комиссия аъзоларининг ўзлари "Домлажон, ўзингиздан қўймасин , шу йил ҳам бир жаҳд қилиб юборинг" деб астойдил илтимос қилишади . Фақат мени айтди деманг , шу гап шу ерда қолсин- а ?
- Бошқалар билан ишим йўқ , улар балки ўзига ишонмас , шунчаки ном орттириш , мукофот ишлашар ёки бошқа бир илинжида ишлашар. Менинг эса мақсадим бўлак , охиригача бориш ва фақат ғалаба ! Мен ҳозир "Ҳа шундай экан" деб кетсам , эртага ўқувчимнинг кўзига қандай қарайман.
Мадинадаги қатъиятни кўрган Покиза :
- Шунчалик ўзингизга ишонасизми? - дея ҳайрон бўлди
- Биласизми , Покиза опа ... Ўқувчим Розия нафақат мактаб программасини , балки университетнинг бакалавр ва магистратура йўналишидаги барча мавзуларини ўзлаштириб бўлди. Мен у билан кунига камида тўрт , баъзан эса саккиз соатгача шуғулланган вақтларим ҳам бўлди. Сабаби нимада биласизми ? У менга ишонди ! Уни илм йўлига етаклаб олиб чиқишимга буткул ишонди. Мен ҳам шунча меҳнат бесамар кетмаслигига ишонаман. Розия юзлаб эмас , балки минглаб масалаларни ечди. Мақтаниш эмас, аммо уйқусида сўрасангиз ҳам формуладан формула келтириб чиқариб бера олади. Мен ўқувчимни ишончини суистеъмол қила олмайман. Уни орзуларини синишига йўл қўймайман. Агар биринчи ўринни эгаллаган ўқувчи ҳақиқатдан кучли бўлса, марҳамат - майдон уники.
Мадина тўлиб тошиб гапирар экан Покиза унга жавобан "Қойилдан бошқа гап йўқ" дея олар эди.
Розия ўн аъзодан иборат аппелияция комиссияси ҳузурида қайта имтиҳон қилинди. Унинг жавобларини алоҳида кузатиб турган Нурилло ака, комиссия ўз хулосасини чиқармасдан икки қўлини шарт кўтарди :
- Борни бор дейиш марднинг иши. Тўғри эгаллаган ўрнимизни бўшатиб бериш менга ва ўқувчимга осон эмас . Бироқ бу ерда шундай истеъдод турганда мен ўз номимнинг кучи билан ишни ҳал қилсам... Йўқ менга бундай ғалаба керак эмас . Битта гап этайми ? Мен ўз айбимни тан оламан. Аслида мен ўз ўқувчимни бу ўқувчидан кам тайёрлаган эмасман . Бироқ унга сени албатта ғолиб қиламан деб ваъда бермаган эканман, яъни унинг юрагида умид , ишонч куртагини қадамабман . Мана шу менинг бор айбим.
- Устоз , - деди комиссия раиси ,- буюклар мардлиги билан буюкдир . Сиздан фахрланамиз.
- Шу қизни тайёрлаган ўқитувчисини бир кўрсам ,- деди Нурилло устоз ,- албатта руҳсат берсангиз
Комиссия раисининг ишораси билан Мадина ўртага чақирилди.
Кўпчилик биринчи ўрин соҳибини тайёрлаган устозни бу қадар ёш деб ўйлашмаган экан. Баъзилар эса ҳали ҳамон бунга ишонишмас , Мадинани шунчаки Розияга ҳамроҳ бўлиб келган деб ҳисоблашдан ўзларини тия олмаётган эдилар .
Мадина ўртага чиққач ўнг қўлини кўксига қўйганча одоб билан йиғилганларга салом берди.
- Қизим , мени кечиргин- у , ёшинг неччида ? Қайси олийгоҳни битиргансан? Ёки ҳали талабамисан?
Мадина Нурилло устознинг барча саволларига аста - секин бирма - бир жавоб берди.
- Фақат лолман . Қизим ғолиблик ҳалолинг бўлсин,- Нурилло устоз йиғилганларга юзланди, -битта гап айтайми ? Менинг ҳозирги ҳолатимни қуйидагига ўхшатишим мумкин .
Жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб юртимиз байроғини энг баланд чўққига кўтарган спортчиларимизни кўрганимизда , уларни тақдирлашаётган вақтда Ўзбекистон мадҳияси бутун дунё бўйлаб тўғридан тўғри транслация қилинганда кўксимиз беихтиёр бир туйғуга тўлади. Бу туйғунинг номи ифтиҳор .
@Xazon_Rezgi /69

❤34👍9
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Мен ҳам ҳозир Мадина қизимга қараб шундай туйғуни ҳис қилиб турибман.
Қизим. Тарбия берган берган ота- онангга раҳмат.
Биласанми , сендек ёшларга қараб шу сўзларни айтгим келди :
Ўзбекистон - келажаги буюк давлат !
* * *
Навбатдаги босқич ҳал қилувчи Республика босқичи эди.
Учқун Шавкатович Мадина ва Розияга алоҳида тайёрланишлари учун мактабдаги барча дарслардан озод қилиш таклифини берди. Мадина мактаб раҳбарининг бу таклифни рад қилди:
- Учқун ака , авваламбор эътибор учун катта раҳмат, бизни дарслардан озод қилишингизга келсак бунга сира ҳожат йўқ . Розия керакли программани деярли ўзлаштириб бўлди. Бундан буёғига такрорлаш ва мустаҳкамлаш қолди халос.
Шу куни Учқун Шавкатович бутун жамоани йиғди. Мадинага туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармасидан келган фахрий ёрлиқни топширар экан ,унга педагогик жамоа номидан ташаккурнома эълон қилди.
- Сизга атаганимиз ҳали кўнглимизда. Насиб бўлса Республика босқичидан қайтганингиздан сўнг тақдим қилиш ниятимиз бор. Байрамнинг каттаси ҳам ана ўшанда бўлади,- деди Учқун Шавкатович.
Учқун Шавкатовичдан сўнг сўз навбатини олган Фахриддин ака салобат билан гапира бошлади:
- Менинг қўҳна шарқ адабиётига оид "Чор дарвеш қиссаси" деган китобим бор. Ундаги ҳикоялар шунчалик ибрат олгулик-ки , мазкур асар ёзилганига неча асрлар тўлган бўлса ҳам ҳали ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мен ижозатингиз билан ҳозир ўша асардаги бир ривоятни айтиб берсам. Бу ривоят устоз ва шогирд ҳақида.
Хуллас, бир толиби илмнинг кўнглига табиб бўлиш ҳаваси тушибди. У мазкур касбни ўрганиш учун замонасининг энг машҳур табибини сўроқлаб суриштирибди. Унга "Фалон жойдаги фалон табиб сен истаган инсондир" дейишибди. Сўнг айтишибдики , у ўз қўрғонидан бир йилда бир марта чиқади ва навбатда турган беморларни даволаб, яна яшар маконига қайтиб кириб кетади. Шу қайтганча яна бир йил муддат узлатга чекинади.
Сен жадаллаб борсанг , унинг бу йил ҳисобидан ташқарига чиқиш вақтига етиб боришинг мумкин. Бахтинг кулиб боқса, хатто шогирдликка ҳам илиниш эҳтимолинг бор.
Йигит бу сўзларни эшитиб оёқларини қўлига олиб югурибди. Обдон ҳолдан тойиб орадан бир неча ой ўтгач табибнинг маконига етибди. Буни қаранг- ки , табиб айнан ўша куни ўз эшигини очган ва беморларни қабул қилиш учун ташқарига чиққан экан .
Табиб барча беморларни бир бошдан текшириб томирини ушлаб кўриб , керакли муолажани тавсия қилиб кетаверибди.
Навбат ҳалиги йигитга келганда уни билагини ушлаган табиб йигитга ҳайратли нигоҳини ташлабди. Йигит шоша - пиша мақсадини айтибди. Бироқ табиб лом- лим демай кейинги беморни кўришга ўтиб кетибди.
Табиб кун бўйи барча беморларни кўрибди. Сўнг ўз қўрғонига кириб кўздан йўқолибди.
Йигит эса аҳдининг қаттиқлигидан уни шу ерда яна бир йил кутишга қарор қилибди.
Навбатдаги бир йилни амал - тақал қилиб ўтказган йигит келаси сафар яна табибни ўша ерда кутиб олибди. Бу сафар ҳам худди ўтган йилги манзара такрорланибди.
Шу тариқа орадан уч йил ўтибди.
Ваниҳоят учинчи йил табиб касалларни кўриб бўлгач йигитга "Юр" дея ишора қилибди.
Йигит табибга эргашибди. Улар ичкарига киришгач, қўрғон эшиклари ичкарисидан пўлат зулфинлар билан мустаҳкам қулфланибди .
Йигит ичкарига разм солиб ҳайратдан оғзи ланг очилиб қолибди . Негаки у кирган жой ...
/70
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:

❤30🔥9🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхши бўлади
Ёмонлик қилганга яхшилик тиланг,
Ширин сўз умрнинг нахши бўлади.
Зулмат кечаларни кундузга уланг,
Куйинманг ҳаммаси яхши бўлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёмонлик қилганга яхшилик тиланг,
Ширин сўз умрнинг нахши бўлади.
Зулмат кечаларни кундузга уланг,
Куйинманг ҳаммаси яхши бўлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КЕНЖА КЕЛИН
Бир кекса аёлнинг ҳикояси.
«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.
Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.
Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.
Уларнинг уйидан чиқиб кенжа ўғлимнинг уйига бордим. Ўша ишни яна такрорладим. Келиним тонгда ёнимга келди. Унга ҳам ўримни ҳўл қилганимни айтдим. У:
- Ойижон, хижолатга ўрин йўқ, бу оддий ҳол. Гўдаклигимизда сиз оналаримизнинг либосларингизни ҳўл қилиб қўярдик. Сизлар малолланмасдан тозалардингиз. Ҳеч қиси йўқ, ойижон, - деди. Ва кўрпа - тўшакни олиб ювиб тозалади.
Сўнг унга:
- Қизим, бир дугонам мендан у учун узук сотиб олишимни илтимос қилди. Мен унинг бармоғининг ўлчамини билмайман. Унинг қўллари тахминан сизникичалик. Ўлчамингиз нечи? - деб сўрадим.
Ўғлимнинг уйидан чиқиб, тўғри заргарлик дўконига бордим. Бор маблағимга узуклар, тақинчоқлар олдим. Ўзимга яраша тўплаган пулим катта миқдорда эди.
Уйимга ўғилларим, келинларимни чақирдим. Тилла тақинчоқларни уларнинг олдига қўйдим. Бўлган воқеани баён қилдим. Мен кўрпа - тўшакка бавл қилиб қўймаганим, синов учун сув тўкканимни айтдим. Тиллаларни кичик келинимнинг қўлларига тутқазиб:
- Қарилик пайтимда хотиржам суянишим, бирга яшашим мумкин бўлган қизим - бу. Қолган умримни у билан кечираман, - дедим - у, икки катта ўғлимга қараб, - худди шу кундагидек надоматга тайёр туринг! Чунки, сизнинг менга муносабатингиз албатта фарзандларингиздан қайтади. Мен сиз иккигизга чиройли тарбия бераман деб ҳаракат қилганим, заҳмат чекканларим бесамар кетганидан афсусдаман. ИншаАллоҳ сизларнинг укангиз ўз аҳли ила бу дунёда масрур яшаб, Роббисига ёруғ юз билан йўлиқади. Афсуслар бўлсинки, сизлар онангиз қадр - қийматини аёлингизга билдира олмагинингиз учун бундан маҳрумсизлар! - дедим».

❤27👍6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана хақиқий севги 🥰
Инсон қариса ҳам севги қаримайди...
Ният қилган барча жуфтликларга, қариганда ҳам мана шундай юришлик насиб қилсин 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Инсон қариса ҳам севги қаримайди...
Ният қилган барча жуфтликларга, қариганда ҳам мана шундай юришлик насиб қилсин 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
26- ҚИСМ
шу қадар сўлим маскан экан-ки , нақд Эрам боғларининг ўзгинаси эмиш. Турфа анвойи гуллар , бири биридан ғаройиб манзарали ўсимлик ва дарахтлар , соллона юрган оҳулар-у, укпар патли қарқаралар , ёлдор бўрилар-у, ўзининг камалак ранг қанотига ошиқ товусларнинг бариси шу экан. Энг қизиғи ўша боғда йиртқичлар шоҳи арслон ва ҳуркак кийиклар бирга ҳудди яқин биродардек сайр қилиб юришар экан.
Бу ажойиботлар бирлан бир қаторда бир неча чоғли ҳизматчилар турли доривор ўсимликлар экишар , парваришлар, сўнгра бу ўсимликлардан хапдори ва малҳамлар тайёрлашар эканлар.
Табиб ўзига эргашиб келган йигитга ҳеч қандай вазифа юкламабди.Хаттоки тиш ёриб лом- лим ҳам демабди.
Йигит эса бундан ажабланибди. Ўзича хулоса ясаб , атрофдаги бўлаётган ишлардан сабоқ ола бошлабди. Табибнинг ва унга қарашли ҳизматкорларнинг ишларини кузатиб билимини ривожлантира борибди. Шу тариқа бир йил ўтибди.
Табибнинг ташқарига чиқадиган вақти келибди. Дарвозалар очилар вақт табиб ҳалиги йигитга "Юр" дебди. Йигит табиб ва унинг ёнидаги хос ҳизматкорларга эргашиб ташқарига чиқибди .
Бу сафар ҳам ҳар галдаги каби табиб кун бўйи бемор кўрибди. Уларга ташҳис қўйиб , шифо тайинлабди. Куннинг адоғида энг охирги бемор йигитчага навбат келибди. Беморнинг ранглари сарғайиб кетган , ҳолсизликдан ўзини тутиб туролмаганлиги учун икки ёнида қариндошлари уни суяб туришар экан.
Табиб йигитнинг томирини ушлаб, зумда дардини аниқлабди. Маълум бўлишича йигит ухлаб ётганда унинг қулоғидан ўригимчак ўрмалаб кириб кетган ва йигитнинг миясини манзил қилиб олган экан. У ерда бош суюқлигидан озиқланиб , каттариб бутун мияни чангаллаб , бемор ҳаётини хавф остига қўйган экан .
Табиб беморни четга олиб ўтиб , миядаги ўргимчакни олиб ташлаш учун ундан кичик тешик очибди. Сўнгра ўргимчакни қисқич (бизнинг ҳозирги замонавий тилда пинцет) ёрдамида олиб ташламоқчи бўлганда унинг ҳузурида бир йилдан буён илм талабида юрган йигит ўзини тўхтата олмай гапириб юборибди :
- Устоз , сиз қисқич билан ўргимчакни шундоқ олмоқчи бўлсангиз у жон аччиғида мияга бор кучи билан ёпишади ва беморнинг ҳаёти хавф остида қолади . Яхшиси қисқични яхшилаб қиздириб туриб ўргимчакни ушласангиз у бужмайиб мияни қўйиб юборади ва уни осонгина чиқариб оласиз,- дебди.
Бу сўзларни эшитган табибнинг ранги бир оқаринқирабди- ю , аммо индамабди. Йигит айтган усулда беморни зумда дарддан халос қилибди.
Охирги бемор дарддан фориғ бўлгач табиб қўрғонига қайтибди. Бу сафар у ҳаммани ҳайрон қолдирганча ўз хонасига эмас, балким боғнинг тўрисига жадаллик билан йўл олибди. У боғдаги энг кўркам дарахтга яқинлашибда ва узун сочлари билан бўйнидан боғлаб ўзини ҳалок қилибди. Барчаси шу даражада тез бўлганлигидан ҳизматкорлар уни қутқаришга ҳам улгуролмай қолишибди. Йигит ҳам ҳизматкорлар сафида табибнинг сочларини дарахтдан бўшатаётса соч ичидан қирқта калит шодаси тушибди.
Табибни дафн қилишгач, йигит унинг хонасига кирса бир қулфлолиқ эшикка дуч келибди. Уни очиб дур-у жавоҳирларга тўла хонага дуч келибди. Тўрда яна бошқа қулфлолиқ эшик бор эмиш. Бу хона ҳам худди аввалгисининг такрори экан. Шу тариқа ўттиз тўққиз хонанинг эшигини очиб мисли кўрилмаган хазинага эга бўлибди . Энг охирги эшик ортида эса энг асл хазина беркитилган экан.
У хонада ер юзида бўлиши мумкин бўлган энг, энг, энг асл китоблар жамланган экан .
Йигит ортига қайтиб ҳовлидаги ҳизматкорларни чақирибди ва ўттиз тўққиз хонадаги қимматбаҳо тош ва лаълларни олиб чиқдириб халққа улашиб юборибди.
Ўзи эса қирқинчи хонадаги китобларга эга чиқиб , уларни бир бошдан ўқиб чиқишга тутинибди.
Орадан бир йил муддат ўтгач, табибнинг қўрғон эшиги яна очилибди. Бу сафар табиб сифатида ташқарига ўша илм ҳавасида бундан бир неча йил аввал шу остонага қадам босган йигит чиқиб келибди.
Ана шунақа ,- жилмайганча ривоятини якунлади Фахриддин ака , - биласизларми бу ривоятдан бир эмас ўнлаб хулоса олиш мумкин . Мен эса айни дамда кўнглимдан кечираётган битта гапни айтиб ўтмоқчиман. Илм - тенгсиз гавҳар . Тубсиз уммон.
@Xazon_Rezgi /71

❤32🔥7👍6
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Илм йўлини тутган инсон эса мудом элда азиздир .
Фахриддин ака Мадинага ўгирилди :
- Қизим , очиғини айтаман . Сенга беш баҳо . Ҳар бир йўналишдан беш баҳо . Мен бундан бир неча ой аввал Ойчеҳра қизим мактабни тарк этганда жудаям ўксиган эдим. Ойчеҳрани ўзим ўқитганман. Унга бир неча йиллар давомида синф раҳбарлик қилганман. Айтиш жоиз бўлса ўз қизимдек аъло кўрганман. Аммо тақдир- бу тақдир . Ойчеҳра турмушга чиқиб жамоамизни тарк этишга мажбур бўлди. Аввало бахтини берсин. Ундан кўнглим тўқ. Қаерда бўлса ҳам виждонан ишлашига юз эмас, минг фоиз ишончим комил.
Хуллас , Ойчеҳра кетгандан сўнг мактабга сен кириб келдинг . Биласанми , мен сени худди тонгги сабога ўхшатаман. Юрган йўлингга кўзга кўринмас майин шаффоф шудринглар тўкилаётганга ўхшайди . Дилларга ором улашаётган мунис томчилар мисоли .Бу ҳислар менда кейинчалик уйғонди. Сен билан танишган дастлабки кунларда эса сени Ойчеҳранинг ўрнида кўра олмай анча қийналганим рост.
Шу ўринда яна битта ривоят келди. Узр кўп гапириб юбордим, ўзи , -жилмайди Фаҳриддин ака ҳамкасбларига ,- айтишади- ку, қаричиликнинг биринчи аломати эзмалик деб .
Атрофдан "Гапираверинг , устоз . Бажонидил эшитамиз, фақат қаридим деманг " деган гап ташлашлар эшитилди.
Фаҳриддин ака сўзида давом этди :
- Ҳар нима бўлганда ҳам касбимиз тақозосидан чиқиб кета олмаймиз- да. Ўрни келганда керак сўзни керак жойда айтиб қолишга шошиламиз.
Бу жуда машҳур ривоят. Аммо кези келганда бир эслаб қўйсак фойдадан ҳоли бўлмайди .
Бир куни бир киши қабристон ёнидан ўтиб кетаётса кўзи янги қабрни қучиб фарёд чекаётган эркакга тушибди . Эркак шу даражада нола-ю афғон чекар экан- ки , йўловчи беихтиёр йўлидан тўхтаб сўрабди :
- Биродари азиз , бунчалик ғам чекишингизнинг боиси не ?
Ҳалиги эркак дод солганча жавоб берибди:
- Бу қабрга яқинда вафот этган аёлим қўйилган. Менинг тишларим йўқ. Аёлим эса доим ҳар бир таом ва меваларни ўз тишларида чайнаб менга едиргизиб қўяр эди. Аёлимдан сўнг менинг-да бу дунёда яшашимга ҳожат қолмади, сабаби ҳожаси учун ўзини бу қадар фидо қилгувчи бошқа аёлни топа олмаслигим аниқ ,- дея жавоб берибди.
Йўловчи имкон қадар уни тинчлантиришга ҳаракат қилибди , сабрга чақирибди. Бироқ қабр бошидаги инсон тинчланишни ҳеч истамас эмиш.
Шунда йўловчи:
- Бирни берган Аллоҳ нима учун иккини бера олмас экан? Сиз Аллоҳдан яхши гумонда бўлишингиз керак,- дебди- ю йўлида давом этибди.
Орадан бир мунча муддат ўтиб ҳалиги йўловчининг йўли яна таниш қабристон ёнидан ўтадиган бўлибди.
Ажаб.
Йўловчи бу сафар бутунлай бошқа манзаранинг устидан чиқибди. Энди тиши йўқ киши оламдан ўтган аёлининг қабрини тепкилаб турган экан .
Йўловчи бу ишдан не маъно англашилишини сўраган вақтда у эркак шундай жавоб берибди :
- Кечмишимдан хабарингиз бор. Аёлимнинг вафотидан кейин яқинда иккинчи бор уйландим. Бу аёлим тишим йўқлигини малол олмасдан мен танаввул қиладиган барча таом ва меваларни қирғичдан чиқариб беради. Шунда тушундимки , биринчи аёлим тиши билан чайнаб берганда егуликларнинг барча ширасини ўзи ютиб , менга маза- матрасасиз қуруқ тўппонни раво кўрар экан. Иккинчи аёлим эса барча егуликни бутун ширасини ўзида сақлаган ҳолда тутганлиги учун мен ҳам энди таомдан ҳузурланиш қандай бўлишини ўз танамда синаб кўрмоқдаман. Шу сабаб мени бундай ҳузурдан бенасиб қилган нобакор аёлнинг қабрини тепкилашдан ўзимни тўхтата олмаяпман.
Бу сўзларни эшитган йўловчи захархандалик билан жавоб қайтарибди :
- Шуни яхши билинг- ки , биродар ҳар доим яхшидан яхшироғи топилади , шунингдек ёмондан ёмонроғи ҳам . Бекорга шукр қилгувчилардан бўлганларга зиёдаси билан берилади дейилмаган.
Фахриддин ака иккинчи ривоятни сўзлаб бўлгач , жамоадошларига қараб хитоб қилди:
- Ойчеҳра қизимиздан сўнг Мадина мактабимизга келди. Юқорида айтганимдек тонгги сабо янглиғ ўзи билан бир дунё умид олиб келди. Мен кейинги кунларда ўқув йили поёнига қараб борган сари Мадинанинг "Бу мактабда бир йил ишлаб беришимга жавоб бераман" деган сўзларини бот - бот эслаб очиғи маҳзун бўламан. Кейин эса
@ХазонРезги /72

❤41
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
ўзимга ўзим шундай деб таскин бераман :
Энг ҳайрли ҳавола Аллоҳга! Аллоҳ чевар зот ! Бизга Ойчеҳрадек синашта ва дилбар устоздан сўнг Мадина каби билимдон ва кўнгли пок қизни рўбаро қилган Аллоҳ учун бундан буёнги ишларимизни ўнглаши умуман қийин иш эмас ! Муҳими барча гап ҳалолликда! Ҳалоллик бор жойга барака ёғилади . Биз ўз вазифамизни ҳалоллик билан бажарар эканмиз мактабимизга барака Мадинадек устозлар кўринишида кириб келаверади. Аввал ҳам айтганман . Ҳозир ҳам такрорлайман. Мактаб ҳам масжиддек улуғ ошиён ! Бу ерда эрта учун қадалган ҳар бир умид уруғи кун келиб саодат исмли мева бериши аниқ . Мен бу ҳақида соатлаб гапиришим мумкин . Аммо бугун учун етар деб сўзларимга нуқта қўймоқчиман. Сўзим охирида барчамизга ёд бўлиб кетган машҳур сўзларни айтишга ижозат берсангиз :
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз , кам бўлмаймиз ҳам . Куч - билим ва тафаккурда !
Фахриддин аканинг охирги сўзларидан хонани қарсак овозлари тутиб кетди.
Мадина эса ҳозир эшитганлари таъсирида юрак - юрагидан қуйидагиларни тан олар эди :
- Менинг бу ерда қолишим ҳаётимдаги энг тўғри қарорларимдан бири бўлганлиги рост ...
Шу ҳақда энтикиб ўйлар жкан Мадинанинг ёдига аллақайси манбада ўқиган мисралар тушди.
"Сен райҳон каби хокисор бўл! Райҳон кафтлар орасига олиб эзғиланган вақтда ҳам хуш ифор таратишда давом этаверади..."
* * *
Анисни кейинги ойлар давомида бир савол ўйлантирар ва унинг жавобини топа олмай боши қотгани-қотган эди. Аниснинг дилини пармалаган савол эди бу:
- Бир йигит бир йўла икки қизни севиб қолиши мумкинми ?
Бўлмаса нега ...
Барча гап худди ана шу "Бўлмаса нега?" да эди.
Халқда шундай бир гап бор :
"У бармоғимни тишласам ҳам оғрийди, бунисини тишласам ҳам..."
Аниснинг юраги ҳам Комила деганда бир куйса , Мадина деганда яна бир куяр эди.
Комила Анис учун бамисли тунда йўл кўрсатувчи маёқ эди . У "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришининг неча - нечалаб сонига мавзу ва шеърлар топиб жўнатиб Анисга яқиндан ёрдам берар , бир- бирини тўлдирган мавзуларнинг мукаммал ёритилишига қараб қизнинг мушоҳада кучига маҳлиё бўлган йигит тобора унга боғланиб борар эди. У Комиланинг хаёли билан ухлашга ётиб ,унинг хаёли билан уйқудан уйғонар эди. Шу билан бирга вақт топди дегунча юраги Шўхлисойга талпинар , ўша қурмағур юрак уйларида хуш ифор каби кезган Мадина билан суҳбатлашиш илинжида ёнар эди. У Мадинани ўз ҳолича "Замонамиз қаҳрамони" деб атар , қизнинг иссиқ уйини ташлаб мўъжаз бир қишлоқда кўнгил деган маконларда мўъжизалар яратаётганидан борган сари завқланиб кетарди . Мадинанинг ўқувчилар юрагига қадаган умид ғунчалари кундан- кун гул очиб , бўй тарата бошлагани ҳақидаги хабарлар ҳам Анисни бефарқ қолдирмас эди ...
Анисни кейинги кунларда энг кўп қийнаган савол битта эди . У ҳам бўлса :
- Комилами ёки Мадина ?
Бу савол қанчалик оғриқли бўлса , жавоби шу қадар азобли эди.
Анис Комилани қиз истагани каби кўнгли билан таниб улгурган эди. Мадина эса ... Мадина эса Анис учун ... /73

❤41🥰11👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг
Нима учун янги сотиб олинган кийимни кийишдан олдин ювиш керак?
Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нима учун янги сотиб олинган кийимни кийишдан олдин ювиш керак?
Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

👍16❤7👏5