📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Бир муштипар онанинг дардига малҳам бўлай деб мана энди ўзининг дардига даво истаб ўтирибди.

- Майли , - деди ваниҳоят Комила дугонаси Мадинанинг тушиб қолган вазиятда кўмак қўлини чўзгиси келиб , - кўндирдинг , аммо қовун тушириб қўйсам айб мендамас. Қани бир бошдан айт-чи , ўша йигит "мени" қай кўринишда танийди ? Нималар ҳақида гаплашгансизлар, то есть "гаплашганман" ?. Бир бошдан , битта - битта гапир-чи?

- Дугош , сени жудаям яхши кўраман. Шу тантилигингга қойилман ҳар доим ,- Мадинанинг хуррам овози эшитилди телефондан .

- Анис Ўктамга шунақа дейманми ? Уни дугош деб чақираманми ? - хазиллашди Комила .

Комиланинг қизиқчилигига Мадинадан жавоб келди:

- Жиннивой ! Фақат мана шунақа хазилкашлигингни Анис акага қила кўрма. Мен улар билан доим жиддий гаплашганман

- Ясна ! Демак , сипони ёқаман экан- да ! Мадиш, бу ўйин ўзимга ҳам қизиқ туюлиб кетмоқда. Аммо бир нарса мени ўйлантираяпти. Хўп , мен у йигит билан кўришдим ҳам дейлик. Кейин-чи? Кейин нима бўлади ? Учрашувдан мақсад нима ? Уни Комиладан совутишим керак-ми ? Шунақа экан "Узр, турмушга чиқадиган бўлиб қолдим . Сафаримиз шу ергача экан. Начора ?" деб икки энлик хат ёзиб қуённи расмини чизиб қолсанг ҳам бўлар эди- ку ? Ортиқча даҳмазанинг нимага кераги бор эди ? Нега учрашувга розилик бердинг ?

- Мен , мен ...- каловланиб қолди Мадина

- Сен уни яхши кўриб қолгансан ! - гапни шарт кесди Комила,- шунчаки хайр дейишга ҳам кўнглинг бўлмаяпти , шундай эмасми ? Гапир ! Нега жимсан ?!
Мадина ! Сени билмасам экан....

- Комии ... Илтимос , мени қийнама.Мен унинг ...

- Кўнглини синишини ҳоҳламаяпсан. Ҳолбуки ўзинг тўкилиб адо бўляпсан. Эҳ , Мадина ! Ўша йигит қишлоққа , уйига борганда сал бўлса ҳам сенга асл Комила - Мадинага қиз бола сифатида озроқ майл билдирмадими ? Ахир уни айнан Мадина бўлиб севиб қолганинг йўқми ? Ахир ўзинг у билан соатлаб суҳбатлашдик демаганмидинг ?!

- Йўқ ! Йўқ ! Йўқ ! У ... У Комилани танлади. Шунга унинг ҳаётидан айнан Комила бўлиб чиқиб кетмоқчиман.

Комила дугонасининг товуши бўғилиб қолганлигидан унинг милт- милт йиғлашга тушганини ҳис қилди

- Ўзингчи ? Яъни ... Мадина-чи ?

- Унинг мақсади аввал бошдан бошқа бўлган ,- маҳзун жавоб берди Мадина,- яқинда у ҳам ўз йўлидан кетади . Ўзининг аввалги ҳаётига қайтади. Шўхлисойда қандай қўққисдан пайдо бўлган бўлса , шундай изсиз йўқолади.

- Мадина изсиз йўқола олмайди. У ҳар кўнгилга қадаган умид куртаги ҳадемай ўз тотли мевасини бера бошлайди. Мадиш , гўзалим ,- Комиланинг овози товланди ,- мен сен билан фахрланаман. Анис акага келсак , хавотир олма барчаси сен айтгандек бўлади.

* * *

- Коми ... Бир чиройли шеър ўқиб берсангиз- чи ? Овозингиз чиройли экан . Шунга сўраяпман . Балки икковимиз дует ижро қилармидик ? - Анис қизга синчков назар ташлади .

Комиланинг қошлари уюлди. "Оббо шу топда шеърга пишириб қўювмиди ? - ўйлади у ,- кошки шеър ўқишга қизиқсам. Ўзи мактабда ҳам адабиётдан аранг тўртга илинганман. Шундаям устозимиз амакимнинг келинлари бўлганлиги учун. Уффф , нимани ўқиб бераман энди бу кишимга ? Ўзиям мендан гумонсирашни бошлагани аниқ. Бўлмаса шеър сўрайдиган вақтми ҳозир? "
Комила шулар ҳақида ўйлар экан бирдан кўнгли ёришди ва жиддий туриб Анисга мурожаат қилди :

- Анис ака , мен ...

/77
Муаллиф: Хазонрезги
❤50👏6😁1
Ким қайси асарни ўқияпти .
Бонусс олиш шартини яхши биласизларааа 👍🤔

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥33🥰12
ЭРИМГА ПРАНК ҚИЛДИМ ✍

Ҳар ой дугоналар йиғилиб дийдор ширин қилиб ўтирардик .
Бу сафарги йиғилишимизда эркакларнинг хиёнати ҳақида сўз очилиб қолди .
Шунда Гавҳар деган бир дугонамиз айтиб қолди .
-- Хиёнат қилмаган эркак қилмайди , қилганини минг асранг қилади .
-- Ман туппа тузук эримга пранк қиламан деб сал қолди инфарк қилиб олишимга .
У пайтлар номерим юсел эди , антенна тутмайверганига билайн номер олдим ўз номимга .
Эрим билан бир ҳазиллашай деб смс ёзиб юбордим .

-- Фалонча акоов яхшимисиз чарчамаяпсизми .
Ман сизни яхши кўриб қолганман сиз сезмаяпсиз .
Мошинангизга кўп чиқаман ....

Эрим таксичилик хам қилардилар бўш вақтида .

-- Маҳаллангизда тураман .
Ишдан келишингизни деразадан қараб кутиииб ўтираман .
Хотинингиздан хам кўпроқ ман кутсам керак .
Ишонмасангиз бугун келишиз билан смз ёзаман сизга , кутинг .

Куни бўйи шунақа смс лар ёздим . Ора орада сим картани чиқариб , ўзимникини қўяман , тел қилиб қолмасинлар деб .

Кечда ишдан келиб , мошинани деразани тагига қўйишлари билан яна смс ёздим .
-- Яхши келдизми жооон .
Тезда номерни алмаштириб олдим .
Эримга тел қилиб
,, нон помидор олиб келинг , - дедим .
Лекин эрим бечора мошинадан тушолмай қолдилар
Ўзим пастга тушиб бордиму янги номердан ёзвордим .
-- Нима бўлди , яхшимисиз  , мошинадан тушмаяпсиз .
Хабарни жўнатдиму мошинанинг ойнасини таққиллатдим .
Телефонига тикилиб ўтирган эрим ялт этиб қаради
Кўзларида дахшат акс этарди .
Шошиб телни чўнтагига солдию мошинадан тушди .
Алланечук елкалари чўкиб қолгандай туюлди . Мошинани қулфлаб домни тепаларига деразаларга аланглаб қараб қўйдилар . Бу орада ман
-- Хотиниз бормасалар тушмасдизми мошинадан .
деб ёзвордим .
Смсни овозини хам ўчирмаган эканлар . Тинг тинглаб хабар келди .
Эрим хар қанча ўзини бепарво тутса хам кўзлари бошқача эди .
-- Уйга кир , ман керак нарсаларни олиб келаман дедилар .
Уйга чиқиб ёздим
-- Сизни хотинингизга хавасим келаяпти , куйиб кетаяпман .
Ман сизни оилангизни бузмоқчи эмасман , шунчаки гаплашгим келди .
Кейин сим картани алмаштирдиму телни қўйиб қўйдим .
Эрим теоефон билан иши йўқ , бемалол одам эди .
Ишдан келгандан кейин телефонни қўлларига олмасдилар .
Бугун эса келиб ваннага кирса хам тел қўлида , ошхонада ҳам қўлида .
Ўзи алланечук тараддудда .
Овқатлангунимизча ўглим уйчага кираман деб қолди .
Зўр бўлди дедиму секин телни опкириб яна сим карта алмаштирдим . Оддий битта сим карталик нокия эдида телим .
-- Яхши овқатланяпсизми .
Хозир уйизга кирсаммикина .
Ё тел қилайми .
деб кетма кет смс ёздиму  срази ташқарига чиқиб ошхонага кирдим .
Эрим қўлига телефон манга қараб қотиб қолди .
Туриши шунчалар аянчли эдики ўзимдан нафратланиб кетдим 😢.
Бу эркак мандай ношуд хотинни йўқотишидан қўрқаётгани йўқ , айбсиз айбдорлик хиссидан қўрқди , оила ҳаловатидан ажралиб қолишдан қўрқди .

Сим картани алмаштириб телни отвордим нарёққа .
Тўхтатдим бу ўйинни аммо ўзимни нима деб оқлайман .
Ҳозирги ақлим бўлса ўша янги сим картани отворардим , ишлатмасдим .
Эрим жойига ётаркан ниҳоятда чарчаган , ҳорғин ва кайфиятсиз мисоли хаста  эди .
Чуқур уҳ тортиб қўйдилар .
Телни хам ёстиғини тагига қўйди .
Эрталаб мани уйғотмай ишга кетиб қолибдилар .
Соат 10 ларда телефон жиринглади . Қарасам эрим .
Кўтардим ...
-- Эээ сани найни найни .. кетди бу ёғи .. Охири уйга борай ман сани нима қиламан дедилар .

Пайнет дўконлари бўларди у пайти . Соат 9 10 ларда очилгандан кейин эрим номерди текширтиришга берган . Мани паспорт далним чиққанда.
Ўша куни кечроқ келдилар , қўрқиб кетдим ҳақиқатдан бирортасиникига кетдими деб .
Жахлидан тушиш учун таксичилик қилиб юрибдилар .
Кўнгли ёзилавермагандан кейин шомда битта масжидга кириб имом домлага ҳаммасини айтиб берибдилар .
Барака топгур домла чиройли насиҳат қилиб ,  мани оқлагувчи гаплардан гапириб , ҳовридан туширибдилар .
Шу билан уйга келдилар . Минг тавалло билан кечирим сўраб қутилдим .
Аммо яхшигина сабоқ олдим .
-- Дугонажонлар , тинч ошингизга оғу солмангда , эрингизни қадрига етинг .

Гавҳарнинг ҳикоясига кулишимизниям , ўйланишимизниям билмай қолдик .
🤔

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

https://t.me/shahzodangizdanhttps .
❤31👏5🔥2
---

Ташқарига чиқаётганимда унинг айтган гаплари қулоғим остида жарангларди...

— "Сенда кўнглим йўқ... Мен бошқа қизни топдим. Кет!"

Қўлимдаги сумкамни маҳкам қучиб, эшик олдида бир зум тўхтадим. Ичимда: "Қайт," дейди, деб кутдим...

Лекин у совуққонлик билан:

— "Агар яна турмуш қурсанг, ўзингни бунчалик ер қилма..." деди-да, эшикни юзимга ёпди.

Кўз ёшларимни артиб ота уйим томон йўл олдим...

Ўшанда ҳали билмасдим...
❤8
---

Ташқарига чиқаётганимда унинг айтган гаплари қулоғим остида жарангларди...

— "Сенда кўнглим йўқ... Мен бошқа қизни топдим. Кет!"

Қўлимдаги сумкамни маҳкам қучиб, эшик олдида бир зум тўхтадим. Ичимда: "Қайт," дейди, деб кутдим...

Лекин у совуққонлик билан:

— "Агар яна турмуш қурсанг, ўзингни бунчалик ер қилма..." деди-да, эшикни юзимга ёпди.

Кўз ёшларимни артиб ота уйим томон йўл олдим...

Ўшанда ҳали билмасдим...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
— Отадан; — Онадан;
— Ака-укадан; — Опа-сингилдан!

Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
— Ғамдан; — Маҳзунликдан;
— Ожизликдан; — Бахилликдан!

Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
— Етимга; — Мискингга;
— Фақирга; — Беморга!

Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
— Сабрни; — Ҳалимликни;
— Илмни; — Саҳийликни!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤6
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏16❤7
#У‌ткинчи_дунё


#No_211


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ким бор?
Ботир эшикдан югуриб кириб бақирди.
—Хозир..
Навбатчи хамшира югуриб ичкаридан залга чиқди.
—Тезлашинг. Хотинимни дарди бошланди...
Ботир югуриб чиқиб, машинадан Мунирани туширди
Докторлар тезда Мунирани ёнидан суяб ичкарига олиб кириб кетишди
—Муниса яхшимисиз?
Ботир кеч бўлганда Мунисага қўнғироқ қилди
—Тинчликми ака?
Муниса шошиб сўради
—Мунирани туғруқхонага олиб келдим. Кела оласизми? Ёнида ўзингиз турганингиз яхши эди.
—Хозир, Аббос акамдан сўрайчи..
Муниса телефонни ўчириб, Аббосни нўмерини терди.
—Уф ўчирилган...
Муниса асабийлашиб, Саодатни хонаси томон юрди.
—Ойижон, набирангизга қараб турсангиз, опамни туғруқхонага олиб кетишибди.
—Вой, соғ саломат қутилиб олсин.
Кеч бўлганда қандай борасиз?
Аббос, Шайдони қидириб чиқиб кетганича, халигача йўқ.
—Поччам ўзлари олиб кетади.
—Майли бораверинг, дадангиз билмай қўяверсин. Мен болани хабар олиб тураман ухлаяптими?
—Ха тонггача уйғонмайди. Уйғонгунча қайтаман худо хохласа.
—Юринг сизни секин чиқариб юбораман.
—Хозир телефон қилиб хабар берай. Кийиниб чиққунимча келади.
Муниса секингина хонасига кириб кийиниб чиқиб, туғруқхонага кетди


💫💫💫💫


Аббос туни билан тунги клубларни айланиб, уйидан узоқда жойлашган клубдан излаган инсонини топди
Секин бориб, бош диванлардан бирига ўтирди.
Ўтириши билан, икки ёнига икки қиз жойлашди.
—Янгимисиз?
Аббосни қулоғига шивирлади бири
—Ха янгиман. Биринчи келишим бу ерга.
—Майли, кунда келадиган бўлиб қоласиз, биз билан бир кеча бирга бўлсангиз.
Яна бири Аббосни юзида бармоғини айлантирди
—Ху анави қиз ким?
Аббос давра ўртасида, тинмай рақс тушаётган, Шайдони кўрсатди
—У хам ўзимиздан. Шу ерни қўғирчоғи десак хам бўлади.
—Сиз хам биласиза, кимни танлашни.
Ёнида ўтирган қиз, қўлидаги ичимликдан хўплаб, кулиб қўйди
—Нега?
Аббос, хайрон қаради
—Биз пуллик, у эса пул олмайди.
Хамма билан хам тунни ўтказмайди, ўзига ёққани билан бирга бўлади холос.
Қизлар кулишди.
—Менга ўша қизни гаплашиб, ичкарига олиб кириб берасизлар, хаққини сизларга бераман.
—Вааввв, зўрку. Хизмат қилмай пул ишлаш. Келишдик, ўзингиз кўндириб оласиз, биз фақат ичкарига киритиб берамиз.
Қизлардан бири шундай деди.
—Жон дейди, шундай келишган йигитга.
Ичкилик ичиб ўтирган қиз, Аббосни кўйлагини тугмасига қўлини югуртирди
—Қани мени ичкарига кузатиб қўйинглар, кейин ўша қизни олиб кирасизлар.
Аббос ўрнидан турди.
Икки қиз икки ёнидан қучоқлаб, Аббосни хонага олиб киришди.
—Бир кеча мен билан бўлишга қарзсиз. Менга ёқиб қолдингиз.
Ёнидаги қиз, Аббосни юзидан ўпиб олди.
Аббосни кўнгли бехузур бўлиб, ичкарига кириб юзини ювиб эшикка орқасини қилиб ўтирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46🌚9
#У‌ткинчи_дунё


#No_212


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Эшик очилиб, қадамлар товуши яқинлашгани сари, Аббосни қўллари махкамроқ муштланар эди. Кўзлари қизариб, бўйин томирлари бўртиб чиқиб турарди.
—Фақат шу сафарга рози бўлдим, дугоналарим илтимос қилгани учун.
Шайдо, хонага кириб чироқни ёқишни хохламади. Спални олдидаги лампа чироғи хонани ғира-шира ёритиб турарди.
—Ўтираверасизми?
Шайдо устидаги тугмали, кўфтичкасини ечиб, Аббосга ирғитди.
Аббос бошига келиб тушган кийимни махкам сиқди.
—Тезроқ ишни бошлайлик, мен уйга кетишим керак. Агар ёқиб қолсангиз, яна такрорланиши мумкин бу тун.
Шайдо, Аббосни ортидан келиб қучди.
Аббос индамай эшик олдига борди.
—Нима энди ўзим ўргатишим керакми сизга?
Шайдо яна ортидан бориб, белидан силади.
—Нархингни қанчага бахоладинг?
Аббосни овозини эшитган Шайдо сакраб тушди.
Аббос чироқни ёқди, хона ёп ёруқ бўлиб кетди.
—Ха қўрқиб кетдингми?
Қани ишни бошлайлик, балки ёқиб қоларман.
Аббос, ўгирилиб қаради
—Ака, акажон хаммасини тушунтириб бераман, бу англашилмовчилик.
Шайдо, битта майкада қолгани учун, қўллари билан баданини беркитди.
—Нимасини тушунтириб берасан фохиша..
Аббос Шайдони юзига тарсаки тушурди. Шайдо тарсаки зарбидан учиб тушди.
—Сенга нима етмади?
Аббос, Шайдони сочидан сиқимлаб ушлади.
—Оғрияпти.. қўйиб юборинг ака..
Шайдо йиғлаб гапирди
—Ха сочингиздан ушласам оғрийди, бошқа нарсага омримайдими?
Аббос, Шайдони сочидан ғижимлаганча ўрнидан тургизди. Шайдо оғриқдан тинмай йиғларди.
—Шарманда қилдинг, шахарда бизни ер билан яксон қилдинг.
Баданини пуллаган фохиша, жаханнамда куйиб ёнасан хали сен.
Мана буни кийиб ол, манабу жирканч баданингни беркит.
Аббос, куч билан итариб юборди.
—Акажон мени уйга олиб борманг, дадам ўлдиради.
Кечиринг, бир марта имкон беринг.
Шайдо Аббосни оёғига ёпишиб йиғлади.
—Олиб бориб қўлига топшираман, ўзини берган тарбиясини кўриб қўйсин.
Аббос, Шайдони қўлидан тортиб олиб чиқиб кетди.
—Вой, бўлдими?
Ташқарида икки қиз турарди.
—Ха бўлди, бу қизни хизмати қанча эди. Қанча беришим керак, шунга тўясизларми?
Аббос чўнтагидан бир даста пул чиқариб, қизларни юзига отди
Шайдо тинмай йиғларди.
—Қўйиб юборинг дугонамизни.
Яна бошқалари кутиб турибди, бу қизни бўшашини..
Қизлардан бири, Аббосни қўлидан ушлаб тўхтатиб қолди.
—Бир кунда нечтасига хизмат кўрсатасиз?
Аббос Шайдога нафрат билан қаради.
Шайдо бошини эгди.



💫💫💫💫


—Табриклайман почча, полвондек ўғиллик бўлдингиз..
Муниса югуриб чиқиб, суюнчилик хабарни берди
—Машаоллоҳ. Яна ўғиллик бўлдимми?
Ботир хурсандчиликдан кўзи ёшланди
—Опам сизни чақиряпти.
—Ххозирр..
Ботир хаяжонланиб ичкарига кириб кетди.
—Қийналмадингми маликам?
Ботир Мунирани пешонасига лаб босди.
—Йўқ, қийналмадим. Сизда гапим бор.
Мунира Ботирни қўлидан тутди.
—Гапир бирор нима керакми?
—Мен шу болани Назо опамга бермоқчиман...
Мунира, устида ётган чақалоқга қараб гапирди
—Нима?
Ботир кутилмаган хабардан гангираб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🥰18👍10
#У‌ткинчи_дунё


#No_213


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ахир қандай?
—Аёл қалбини аёл тушунади, уни хам она бўлишга, бола қучоқлашга хаққи бор.
—Қандай бўларкан?
—Менга опамни чақириб беринг. Болаларни энагасига ташлаб келсин.
—Рахмат сенга, мени айбим билан фарзандсиз бўлишди.
—Ўзингизни қийнаманг, хамма хам хато қилади. Мухими хатойингизни тушундингиз.
Мунира синиқ жилмайди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум ойижон.
Муниса Латофатга қўнғироқ қилди.
—Ваалайкум ассалом, қизим тинчликми кечасида қўнғироқ қиляпсан?
Латофат соатга қаради.
—Ойижон, яна бир бор бувижон бўлдингиз, биринчи табриклай деб қўнғироқ қилдим
Муниса кўз ёшлари билан гапирди
—Вой, Машааллоҳ.
Латофат ўрнидан туриб кетди.
—Хозир келаман деманг, тонгда келаверасиз.
—Хўп, хўп. Албатта борамиз.
Латофат хаяжонланиб телефонни ўчирди.


💫💫💫💫


—Акажон, бир марта кечиринг. Дадам мендан воз кечади бу ахволимни кўрса..
Эшик олдига етганда, Шайдо Аббосни қўлига осилиб йиғлади.
—Мен сендан кечдим, менга сендек сингилни боридан йўғи яхши, дадамни ўзи билади сени нима қилишини.
Аббос махкам қўлидан сиққанча, уй ичига олиб кириб, тўғри дадасини хонасига кириб, оёқлари остига ташлади
—Эркалаб, еру кўкка кўтариб катта қилган қизингиз.
Ахволини кўриб қўйинг.
Аббос жахл билан, Камолга қаради.
Камол нафрат тўла нигоҳи билан, Шайдога қараб турарди.
—Дадажон мени бу уйдан чиқариб юбориш учун, тухмат қилишяпти.
Шайдо шошиб туриб Камолни қучмоқчи бўлди
—Яқинлашма менга...
Камол Шайдони юзига тарсаки туширди.
Онангга ўхшаб енгилтак бўлдингми?
—Бас қилинг дадаси..
Саодатни ранги оқариб, Шайдо билан Аббосга қаради.
Шайдо йиғлаганча хеч нимани тушунмай, Саодатга қараб турарди.
Аббосни кўзи хам Саодатда эди.
—Фохиша, қонинг бузилган эдида ўзи. Барибир ўхшадинг, ўхшамасин деб сени еру кўкка кўтариб, еганинг олдингда емаганинг кетингда бўлишига харакат қилдим.
Пулга зўриқиб кўчага чиқиб, шу йўлни тутмасин деб сумкангни дафтар ручкага эмас, пулга тўлдирдим.
Шуми рахматинг?
Камол, Шайдога энгашиб гапириб, бақирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔45🔥23❤21⚡6❤‍🔥4
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣2️⃣〰️0️⃣7️⃣〰️2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
✨🍃🌹  Ассалому алайкум
        🍃🌹ва раҳматуллоҳи
           🍃🌹ва барокатуҳ.
                          🧚‍♀  🧚‍♀
✨🌿🌸 Якшанба тонги муборак
                      бўлсин азиз
                   диндошларим!.
                          🧚‍♀    🧚‍♀
✨🪴🌸 Янги тонг, янги кун
                 барчага хайрли   
                        бўлсин!.
                           🧚‍♀   🧚‍♀
✨🌿🌸 Аллоҳ умрингизга,
          ризқингизга  ва топган
          даромадингизга  барака
                      берсин!.
                          🧚‍♀   🧚‍♀
✨🌿🌸Бугунги  кун омадли
          келсин. Кунингиз солиҳ
           амалларга ва яхшилик
             ларга  бой  бўлсин!.
                         🧚‍♀    🧚‍♂
✨🪴🌸Оилангиз, яқинларин-
         гиз  бахтига  соғ бўлинг!.
                          🧚‍♀   🧚‍♀
✨🌿🌸Яна бир  гўзал, таро-
             ватли  тонг муборак
                бўлсин  азизлар!
                        🍃🌸🕊️

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 

Узоқдаги яқинларим
Хайрли тонг х,аммага .
Кунингиз хайрли бошлансин , ҳаловатли ўтсин  .
Рўзғорнинг хеч қачон тўлмаган ками , турмушнинг залворли муштларидан асло тушкунликка тушманг  .
Шукур қиладиган томонларимиз кўп , алҳамдулиллаҳ .
Авжи ёз , эрталабдан кун қиздиряпди .
Шаҳарда қуёш бобонинг иссиғидан ташқари асфалтнинг , ғизиллаб ўтаётган машиналарнинг иссиқлиги ҳам қўшилади .
Тушда бориб ташқарида тухум пишар иссиқ бўладда .

Йўўўқ , йўқ ман нолимаяпман .
Шукур ҳар бир онимизга .
Ўтган йили дугонамга шундай ҳавас қилган эканман . Бу йил ҳам ҳавас қиламан унга , берган неъматларига шукур ...

Қишлоқда бир дугонам бор . У доим манга ,, санга мазза ўрток,катта шахарда яшайсан , к,анча гузал жойларни айланасан дейди ,, .

Лекин у билмайдики ман унинг сепаратирдан чик,арилмаган , ёғи олинмаган маззали чакки қатиқдан айрон ичишига хавас қилишимни . У билмайдики шахарнинг бетон деворлари орасида иссиқдан эзилган пайтим , унинг кўллатиб сув сепилган , қуюк, соя солган ток остидаги салқингина супасига хавас қилишимни . Ман бозорнинг дори билан семиртирилган мол гушидан килолаб олган пайтим , у бутун бошли қўйни сўйиб гуштини қовуриб кострулкага бостириб қўйганига хавас қилишимни билмайдидааа . 🤔🙄
Ман хаётимдан нолимаяпман , хаммамизнинг хаётимизда шукур қиладиган томонлари бор демок,чиман холос  .
Яна бир бор берилган янги кун , янги имкон муборак булсин .
Хар бир дақиқасидан унумли фойдаланайлик азизларим .

Сизлар билан тонги саломда   ШАХЗОДАнгиз бирга булди 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👏3👍2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

29 - ҚИСМ

* * *

- Бўлди хавотир олма , - дугонасини ҳотиржам қилишга шошилди Комила ,- шундай гапларни топиб - топиб айтдим- ки , Анис Ўктам демаганингни ўзи менга оқ йўл тилаб қолди. Почти кўзида ёш билан,- қизнинг кайфи чоғлиги овозидан билинар эди ,- так чтоо- Марфуша, ғам- ғуссага не ҳожат ?

- Нималар дединг ? Юрагим ҳозир портлаб кетади , бир бошдан гапиргин,- Мадина телефонни шу қадар қаттиқ чангаллади-ки , қирғоқлари қўлига ботиб кетгудек бўлди.

- Мадина , тафсилотларни нима қиласан? Юрагинг бадтар эзилади. Ундан кўра энди ҳотиржам нафас олавер. Қўрқма , бундан буён Анис Ўктам Комини бошқа безовта қилмайди. Отвеча-ю !

- Комии...- Мадинанинг ялинчоқ овози эшитилди ,- илтимос юрагимда тугун қолмасин. Анис акага нима деганингни айтақол. Илтимос.Билсанг, бу мен учун жуда муҳим.

- Оббо , сен қиз ҳам ҳеч қўймадинг-да ! Майли, айтсам айтақолай. Ўзиям илҳом бирданига келиб қолди. Ёмон бўлди лекин . Мен ўзимга умидли нигоҳларини қадаган жаноби бошловчига қараб : "Эҳҳ, Анис ака! Мана сиз қандай экансиз ?! Аммо , нега сизни аввалроқ учратмадим экан ?! Барига иқрор бўлганимда эса... бари учун кеч бўлди. Тан олиш қийин ва лекин аммо айнан шундай. Менинг бу учрашувга рози бўлганимдан ҳайрон бўлгандирсиз?! Мен бу ерга сизни биринчи ва охирги марта кўриш ва барчаси учун миннатдорчилик билдириш мақсадида келдим. Негалигини айтайми? Шу вақтгача турмушга чиқиш ихтиёримни ўзимга ҳавола қилган дадам , охир- оқибат мени устимдан ҳукм имзолабдилар ва табиийки уларга эътироз билдира олмадим. Бунга ҳаққим ҳам йўқ . Тушуняпсизми ҳаққим йўқ ?! Сабаби қайси қиз отасини норози қилиб бахтли бўлибди-ки , мен бахтли бўлсам ? Қолаверса , сиз ва менинг орамиздаги муносабатлар ҳам тан оларлик даражада куртак ортгани йўқ эди.

Энди шу ерда ҳайр.

Салом ва ҳайр .

Сизни ҳеч қачон унутмайман. Билинг-ки , ер юзида "Бедор туйғулар"ни тинглаётган биттагина инсон қолса ўша мен бўламан. Бир умрлик ғоибона кўнгилдошингиз Коми"

Комила Мадинага шу сўзларни айтар экан , бир оз тин олди , сўнгра гапида давом этди:

- Хуллас типа шунақа гапларни айтдим. Қалай ҳаммаси о кей бўлибдими ?

Мадина енгил хўрсинди:

- Раҳмат Коми ... Вазифангни ўйлаганимдан ҳам аъло бажарибсан. Бу яхшилигингни ҳеч қачон унутмайман.

- Раҳматга ҳожат йўқ ,Мадина. Бу иш битди ҳисоб . Энди сен ҳам бор хаёлингни бир жойга жамлаб олимпиаданинг Республика босқичига тайёргарликни кучайтиравер. У ёғини омон бўлсак кўраверамиз . А лаббай?

- Тўғри айтасан. Олимпиадага ҳам бир хафта муддат қолди. Бу кунларни қанчадан буён кутамиз . Қўлдан келганча ҳаракат қилаяпмиз.

- Фақат ғалаба ! Эшитдингми , фақат ғалаба !

- Хўп , дугош... Шунга астойдил ҳаракат қилаяпмиз ...

* * *

Учқун Шавкатович мактабга келгач, Зиёдадан Мадина ўзини сўроқлаб икки марта кабинетидан ҳабар олганлигини эшитиб ҳайрон бўлди :

- Чақиринг-чи ? Тинчликмикан?

Кўп ўтмай Мадина Зиёда билан бошлашиб келиб қолди .

- Ассалому алайкум, Учқун ака . Узр безовта қилдим.

- Ваалейкум ассалом , Мадинахон , келинг,- Учқун Шавкатович қўли билан қизга жой кўрсатар экан , - Менда бирор жиддий ишингиз борми дейман?

- Жуда унчалик жиддий ҳам эмас. Шунчаки сиздан бир кичик илтимосим бор эди,- жилмайиб жавоб берди Мадина.

- Эшитаман,- Мадинага саволомуз тикилди Учқун Шавкатович.

- Учқун ака , шу десангиз , - ерга тикилганча сўзлашга тушди Мадина, - мана яқинда олимпиаданинг Республика босқичида қатнашиш учун Розия ва мен Бухорага йўл оламиз . Розияни биласиз . Амакисининг қарамоғида яшайди. Уларнинг оиласи серфарзанд оила . Шунга... Шунга...

- Нима шунга ...?

Мадина тиззасида турган сумкачасидан қоғозга ўроғлиқ нарса чиқарди :

- Шунга мана шу пулни ... Розиянинг амакисига бир йўлини қилиб берсангиз. Балки "Қизингиз вилоят олимпиадасида ғолиб бўлганлиги учун тақдирланди" дейсизми ёки ҳомий совғаси дейсизми ... Хуллас у тарафини келиштириб юборарсиз .

Мадинанинг бу сўзларини эшитган Учқун Шавкатович чуқур ўйга толди.

- Мадинахон, - деди у ваниҳоят ўртадаги ҳижолатли сукутни

хазонРезги / 78
❤27👍11👏5
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

бузар экан ,- пулингизни олиб қўйинг . Очиғи бу тўғрисида бир ўйлаганим бор эди. Розия ва сизнинг йўл ҳаражатларингизни мактаб фондидан қоплаш режамизда бор. Мени ҳозир ўйга толдирган нарса бу эмас , балки сиздаги бағрикенглик бўлди. Мана сиз бир неча ойлардан буён Розияни ва бошқа ўқувчиларни ўз ҳисобингиздан бепул ўқитдингиз. Хўп буни касб тақазоси ҳам дейлик. Аммо бугунги ишингиз- чи? Буни эса синглим нима дейилишини энди мен айтай. Бу - инсонийлик мулки дейилади. Розияга келсак... Унга атаганларимиз ҳали бисъёр. Насиб қилса қизимизнинг номига буюртма қилинган ноутбук ҳадемай келиб қолади. Аммо бу сирни унга айтманг, майлими? Қайтишингизга ёқимли сюрприз бўлсин. Бундай режаларимиз ҳали кўп.

- Учқун Шавкатович илтимос , шу пулларни ҳам Розияга ажратган дастмоянгизга қўшиб қўйсангиз , ахир пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Ундан кейин мен уни Розияга деб атаб бўлгандим , энди улар мен учун... нима десам экан ? Хуллас бу пуллар аллақачон унинг ҳаққига айланиб бўлган .

- Майли , Мадина. Сиз нима десангиз шу... Бари сиз айтгандек бўлақолсин. Хўш биздан яна нима ёрдам керак ? - деди Учқун Шавкатович қўлларини икки ёнга ёйганча

- Омад тилаб турсангиз бўлгани,- деди Мадина жилмайганча.

* * *

Ва ниҳоят ўша - ғалвир сувдан кўтариладиган кун келди .

Фан олимпидаларининг якуний Республика босқичининг охирги куни.

Кимё фани бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси кимё фанлари доктори, профессор Нусрат Ҳамидуллаев - олимпиадани низом асосида қатъий тартибларга муофиқ равишда ўтказилишини таъминишига виждонан , астойдил жонбозлик кўрсатди.

Энг сўнгги ҳал қилувчи лаҳзалар .

Қатнашчиларнинг ишлари кўриб чиқилди . Олимпиаданинг кульминацион нуқтаси ва охирги саволга жавоб олиш қолди :

Ким ғолиб бўлар экан ?

Ким ?

Уч нафар иштирокчининг иши алоҳида ажратилиб қўйилди. Уччовлари ҳам берилган топшириқни тўғри бажарган , берилган масалалар турли йўллар билан ечилган бўлса-да, мақсадга элтувчи йўл ва масаланинг жавоби тўппа- тўғри эди.
Холислик асосида иштирокчиларнинг ишлари махсус код орқали шифрланган бўлиб , ғолибликка даъвогарлар ким ва қайси вилоятдан эканлиги мутлақо номаълум эди.

Ҳакамлар ҳайъати узоқ мунозалардан сўнг охирги қарорни қабул қилиш мақсадида яширин овоз бериш учун алоҳида хонага йиғилдилар .

Ҳайъат раиси профессор Ҳамидуллаев ишларни сўнгги бор аъзоларга тақдим этар экан баҳолаш меъзони хақида тушунча бериб ўтди :

-Овоз беришингиз учун уччала ишни бирин - кетин тақдим қиламан. Сиз яхшилаб танишиб , охирида улардан бирига овоз берасиз. Яна шуни эътиборга олиб қўйинг- ки , қоида бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси яъни менинг овозим иккита овозга ўтади.

Тайёрмисиз ? - Ҳамидуллаев йиғилганларга юзланди ,- Демак бошладик:

Биринчи иш. Яширин код рақами
К О- 2121

Энг охирги баҳолаш учун меъзон қилиб олинган асосий учта масала тўғри ечилган. Масалаларнинг ҳар бири уч хил усулда ечиб кўрсатилган. Бари усуллар қадамба- қадам шарҳлаб берилган .

ХазонРезги
/79

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍6
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР


Иккинчи иш. Яширин код рақами
К О- 21 11

Энг охирги баҳолаш учун меъзон қилиб олинган асосий учта масала тўғри ечилган. Бу масалалар энг мураккаб усулда ечиб кўрсатилган. Охирги шартдаги мураккаб оксидланиш- қайтарилиш реакциясини тенглаштириш учун 9 та қадамда мақсадга эришилган .


Учинчи иш. Яширин код рақами
К О- 21 07

Энг охирги баҳолаш учун меъзон қилиб олинган асосий учта масала тўғри ечилган. Барча масалалар ...энг содда ва қулай усулда ечилган. Жавобга энг яқин йўлдан борилган ... Охирги шартдаги мураккаб оксидланиш- қайтарилиш реакциясини тенглаштириш учун 4 та қадамда мақсадга эришилган .

Нусрат Ҳамидуллаев бир зум қўлидаги ишга тикилди. Аммо тезда ўзини қўлга олиб ҳайъат аъзоларига мурожаат қилди:

- Эътиборингизга барча ишларни ҳавола қилдим. Улар билан батафсил таништириб ўтдим. Энди навбат яширин овоз беришга : марҳамат !

Ҳайъат аъзолари ўзлари учун бажарган ишлари мақбул деб ҳисоблаган номзодлар учун овоз беришгач , улар орасидаги Зиёдулла Умаров номли донгдор ўқитувчи профессорга юзланди:

- Устоз , мана овоз бериш якунланди . Сир бўлмаса айта оласизми сиз қайси номзодга овоз бердингиз ?!

Нусрат Ҳамидуллаев мийиғида жилмайди:

- Мен ҳамиша ...

/80
Муаллиф ХазонРезги
❤26🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...Тилак...

...........🌹🍃

❤️Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бу́лсин ,
☁️Ҳар кимнинг топгани тўйга буюрсин.
🩷Дуога қўл очинг яхши ниятла ,
💐Келинлар кучоғи фарзандга тўлсин .

✈️Отасиз ўсмасин ,бизни гўдаклар,
✈️Онасиз ўсмасин, бизни гўдаклар.
✈️Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
✈️Ушалсин орзулар , эзгу тилаклар .

✉️Сизни уйингизда ,ёр-ёр янграсин ,
✉️Қўчқорлар аталсин элни тўйига .
✉️Йигитлар ку́нглига солиб ҳавасин,
✉️Адраслар ярашсин кизлар бўйига .

✉️Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз
✉️Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
✉️Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз,
✉️Меҳрдан бошлансин ҳар дам кунингиз...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сизлар билан оддийгина камҳарж энг асосийси, жудаям маззали егулик тайёрлашни ўрганамиз 🥰

🥔Керакли масаллиқлар:
•Тухум сариғи
•Маргарин
•Картошка
•Кунжут
•Сув, туз
•Ун, сир

Тайёрланиш жараёни видеода👆
❤9
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

30- ЯКУНИЙ ҚИСМ

оддийлик тарафдори бўлганман. Кимё фани бўйича олимпиадага қатнашган ўқувчиларнинг аксарияти тиббиёт соҳасида ўқишни давом эттириш истагида кимё йўналишни танлайдилар
Аслида масалани энг оддий, содда ва қулай ечимини топиш, уни мураккаб усулда ечишдан кўра анча қийин. Муқобил ечимни излаш, таҳрирлаш , сўнгра осон вариант қолипига тушириш ва шу қабилидаги талай ишларни кетма- кетликда бажариш учун улкан салоҳият , заковат, идрок, ўз вақтида тўғри қарор чиқариш қобилияти керак бўлади. Мен айнан ана шу қобилият эгаси мукофотга сазовор деб ўйлайман ва айнан ундан келажакда етук шифокор чиқади дея баралла айта оламан. Юқоридагиларни инобатга олиб айтадиган бўлсам, кимга овоз берганлигимнинг сирлилиги қолмади , менимча.

- Устоз, сизнинг ҳам шундай ўқувчингиз бўлганми ҳаётда ? Бу ҳаммамиз учун қизиқ?

- Ҳаа албатта , бундай ўқувчиларим кўп бўлган ,ахир уларга ўзим таълим берганман- ку. Аммо саралар ичида ҳам салоҳиятли , машъаладек порлаганлари ҳамиша ажралиб турган.

Профессор Нусрат Ҳамидуллаевнинг шу топда кўнглидан бир ўй кечиб ўтарди "Ҳудди Мадинага ўхшаб ... Мадина... Мадина ... Қаерларда юрган экансан ? Смсларимга ҳам "Мен ҳозир узоқ жойдаман. Кўп ўтмай бориб қоламан , домлажон" деб жавоб қайтаришдан бошқа туззук- қуруқ сўзларни ёзмадинг. Майли , қайда бўлсанг ҳам омон бўл. Сенга жуда муҳтож бўлаётганлигим рост . Кафедрага қайтсанг , елкамдаги оғир юкнинг анчасидан халос қилишинг аниқ . Буни ўзинг ҳам мендан кўра яхшироқ биласан. Бироқ ҳозирча келмаяпсанми , демак шунга етарлича асосли сабабинг борлиги аниқ. Она қизим ,қаерда бўлсанг ҳам соғ бўлгин..."

Профессор шуларни зумда хаёлидан ўтказди- ю , аммо тезда ўзини қўлга олди.

- Энди, овозларни ҳисоблаб ғолибни эълон қилишга тайёргарлик кўраверсак ҳам бўлар а ? Нима дейсизлар ?


* * *

Бу йилги "Сўнгги қўнғироқ" Шўхлисой тарихида бутунлай ўзгача бўлди. Бошқача бўлмасликнинг иложи ҳам йўқ эди. Сабаби бу йил мактаб , нафақат мактаб , балки мўъжазгина қишлоқ тарихида ҳам ажиб воқеа юз берган эди. Қишлоқда жойлашган ягона илм масканининг ўн тўрт нафар битирувчисидан бири бўлган Раҳимова Розия мактабни тамом қилмасидан олий ўқув юрти талабасига айланган эди. У кимё фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Республика босқичида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, кимё йўналишига тааллуқли бўлган исталган олийгоҳда кириш имтиҳонларисиз таҳсилни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Бу хушхабар бутун қишлоқнинг кайфиятини кўтариб юборди. Шу сабаб ўқув йилининг охирги кунида ўтказиладиган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиш учун бутун қишлоқ оёққа турди.

Шу куни мактаб ҳовлисига одам сиғмай кетди. Ҳамма ёқ ранго- ранг шар ва гуллар билан безатилган , ўқувчи ва устозларнинг чеҳрасида ажиб жилва ўйнайди. Туман халқ таълими бўлимидан алоҳида ташриф буюрган вакил- меҳмон Олим Мирбобоев кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У бу йилги ишларни сарҳисоб қилар экан , мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига алоҳида ташаккур изҳор қилди. Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадасининг мутлоқ ғолиби Раҳимова Розия ва унинг устози Азизова Мадинага туман ХТБ мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширар экан , қарсаклар остида Розиянинг отаси ва онасини даврага чорлаб барчани янада бир бор ҳайратда қолдирди.

Ўринбой ака махалла фаоллари билан бир даврада ўтирган эди. У кутилмаган чорловдан гарангсираб қолди.Юсуф ота билан биргаликда атрофдагиларнинг далдалари ила давра тўрига келган Ўринбой ака ва аёллар даврасидан ўртага чиққан Ҳолисхон опанинг ёнига Олим Мирбобоевнинг ўзи улар билан саломлашгач , чўнтагидан қимматбаҳо соат чиқариб унинг қўлига тақиб қўйди.


ХазонРезги /81

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33👍7👏4