📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_211


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ким бор?
Ботир эшикдан югуриб кириб бақирди.
—Хозир..
Навбатчи хамшира югуриб ичкаридан залга чиқди.
—Тезлашинг. Хотинимни дарди бошланди...
Ботир югуриб чиқиб, машинадан Мунирани туширди
Докторлар тезда Мунирани ёнидан суяб ичкарига олиб кириб кетишди
—Муниса яхшимисиз?
Ботир кеч бўлганда Мунисага қўнғироқ қилди
—Тинчликми ака?
Муниса шошиб сўради
—Мунирани туғруқхонага олиб келдим. Кела оласизми? Ёнида ўзингиз турганингиз яхши эди.
—Хозир, Аббос акамдан сўрайчи..
Муниса телефонни ўчириб, Аббосни нўмерини терди.
—Уф ўчирилган...
Муниса асабийлашиб, Саодатни хонаси томон юрди.
—Ойижон, набирангизга қараб турсангиз, опамни туғруқхонага олиб кетишибди.
—Вой, соғ саломат қутилиб олсин.
Кеч бўлганда қандай борасиз?
Аббос, Шайдони қидириб чиқиб кетганича, халигача йўқ.
—Поччам ўзлари олиб кетади.
—Майли бораверинг, дадангиз билмай қўяверсин. Мен болани хабар олиб тураман ухлаяптими?
—Ха тонггача уйғонмайди. Уйғонгунча қайтаман худо хохласа.
—Юринг сизни секин чиқариб юбораман.
—Хозир телефон қилиб хабар берай. Кийиниб чиққунимча келади.
Муниса секингина хонасига кириб кийиниб чиқиб, туғруқхонага кетди


💫💫💫💫


Аббос туни билан тунги клубларни айланиб, уйидан узоқда жойлашган клубдан излаган инсонини топди
Секин бориб, бош диванлардан бирига ўтирди.
Ўтириши билан, икки ёнига икки қиз жойлашди.
—Янгимисиз?
Аббосни қулоғига шивирлади бири
—Ха янгиман. Биринчи келишим бу ерга.
—Майли, кунда келадиган бўлиб қоласиз, биз билан бир кеча бирга бўлсангиз.
Яна бири Аббосни юзида бармоғини айлантирди
—Ху анави қиз ким?
Аббос давра ўртасида, тинмай рақс тушаётган, Шайдони кўрсатди
—У хам ўзимиздан. Шу ерни қўғирчоғи десак хам бўлади.
—Сиз хам биласиза, кимни танлашни.
Ёнида ўтирган қиз, қўлидаги ичимликдан хўплаб, кулиб қўйди
—Нега?
Аббос, хайрон қаради
—Биз пуллик, у эса пул олмайди.
Хамма билан хам тунни ўтказмайди, ўзига ёққани билан бирга бўлади холос.
Қизлар кулишди.
—Менга ўша қизни гаплашиб, ичкарига олиб кириб берасизлар, хаққини сизларга бераман.
—Вааввв, зўрку. Хизмат қилмай пул ишлаш. Келишдик, ўзингиз кўндириб оласиз, биз фақат ичкарига киритиб берамиз.
Қизлардан бири шундай деди.
—Жон дейди, шундай келишган йигитга.
Ичкилик ичиб ўтирган қиз, Аббосни кўйлагини тугмасига қўлини югуртирди
—Қани мени ичкарига кузатиб қўйинглар, кейин ўша қизни олиб кирасизлар.
Аббос ўрнидан турди.
Икки қиз икки ёнидан қучоқлаб, Аббосни хонага олиб киришди.
—Бир кеча мен билан бўлишга қарзсиз. Менга ёқиб қолдингиз.
Ёнидаги қиз, Аббосни юзидан ўпиб олди.
Аббосни кўнгли бехузур бўлиб, ичкарига кириб юзини ювиб эшикка орқасини қилиб ўтирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46🌚9